АЛ-ОҒИЗУНИЙ
Босма

«Оғизун»дан ясалган нисба. У — Бухородаги қишлоқлардан бири. Қуйидаги олимлар шу қишлоқда мансубдирлар:
1.    Ҳошид ал-Оғизуний (ваф. тахм. 250 ҳ.й.)
(Абу Абдурраҳмон) Ҳошид ибн Абдуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Айман ибн Абдуллоҳ ибн Мурра ибн ал-Аҳнаф ибн Қайс ас-Саъдий ал-Оғизуний. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис ривоят қилганлар. Тахм. 250 ҳ.й.да вафот этган (2: 1/266; 11: 1/ 194).
2.    Абдулвоҳид ал- Оғизуний (ваф. тахм. 200 ҳ.й.)
(Абу Абдуллоҳ) Абдул¬воҳид ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Айман ибн Абдуллоҳ ибн Мурра ибн ал-Аҳнаф ибн Қайс ат- Тамимий ал-Оғизуний — юқорида номи зикр этилган Абу    Абдурраҳмон Ҳошиднинг бобоси. Қудамо имомлардан бўлган, Оғизун қишлоғида яшаган. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис ривоят қилганлар. Тахм. 200 ҳ.й.да вафот этган. (2: 1/74; 11: 1/ 64, 194).