Саналар
28.04.2017
Баннер
АЛ-ОФИРОНИЙ
PDF Босма E-mail

«Офирон» («Офрон» )дан ясалган нисба. У — Насафдаги қишлоқлардан бири. Қуйидаги олимлар шу қишлоққа мансубдирлар:
1.    Абдуллоҳ ал- Офироний (ваф. 1321/1903 й.)
(Абу Солим) Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал- Офироний ал-Ҳасаний — фозил одам бўлган. Асарларидан: «Фиҳрист» («Кўрсаткич») (17: 2/273).
2.    Муҳаммад ас-Сағир ал-Офироний (ваф. 1138/ 1726 й.) (Абу Абдуллоҳ) Муҳаммад ас-Сағир ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Офироний    ал-Марокаший — асли офиронлик муаррих, адиб, Марокашдаги ал-Мавло Исмоил салтанатидаги давлат арбобларидан бўлган. Унинг асарлари¬дан: «Сафва ман инташара мин ахбори сулаҳои-л- қарни-л-ҳодий ашара фи давлати-с-саъдия фи марокаш» («Марокашдаги саадийлар давлати ҳақида ўн биринчи аср солиҳ- ларининг хабарларини тарқатганларнинг энг саралари»), «ал-Малик ас- саҳл фи шарҳи тавшиҳи ибн Саҳл» («Бандлари турлича қофияланган Ибн Саҳл шеърларининг шарҳи ҳақидаги «Малик ас-Саҳл» номли асар) (17: 3/603).
3.    Муҳаммад ал- Офироний (1080-1140/ 1669-1728) (Абу    Абдуллоҳ) Муҳаммад ибн Муҳаммад ас-Сағир ал-Офироний — фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз, муаррих, адиб, шоир, наҳвшунос ва баёншунос олим бўлган. Тахм. 1080 ҳ.й.да Марокашда таваллуд топган. Тахм. 1140 ҳ.й.да вафот этган. Унинг асарларидан: «Шарҳу-т- тавшиҳ» («Бандлари турлича қофияланган шеърларга шарҳ»), «Талъату-л- муштарий фи тавбати-з- Замахшарий» («Замах- шарийнинг    тавбаси
ҳақидаги Муштарий — Юпитер сайёрасининг чиқиши»), «ал-Ифодот ва- л-ишорот» («Ифодалар ва ишоралар») (17: 3/648).
4.    Ал-Васир ал- Офироний (Абу Мусо) ал-Васир ибн ал-Мунзир ибн Жанак ал- Офироний ан-Насафий. У «Калому-з-зуҳҳод» («Зоҳидлар каломи»)ни ривоят қилган (2: 1/74; 11: 1/ 64).
5.    Муҳаммад ибн Самъон ал-Офироний (ваф. 413/1023 й.) (Абу Бакр) Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Самъон ал- Офироний — фақиҳ бўлган. Бухорода муқим яшаган ва 413 ҳ.й. шаввол ойида, ёши саксондан ошганда, шу ерда вафот этган (11: 1/65).
6.    Муҳаммад ибн Ҳомид ал-Офироний (ваф. 422 Ҳ.й.) (Абу Аҳмад) Муҳаммад ибн Ақмад ибн Амру ибн Наср ибн Ҳомид ал- Офироний. 422 ҳ.й.да Офиронда вафот этган (11: 1/65).
7.    Аш-Шаъбий ал- Офироний (ваф. 383/993 й.) Абулфазл аш-Шаъбий ибн Абдуллоҳ ибн Мансур ибн Наср ибн Форис ал- Офироний, лақаби — Шоҳ. У бандаргоҳлардаги байроқларни йиғиб юрувчи ва кўп ҳадис айтувчи шахе бўлган. 383 ҳ.й. муҳаррам ойининг бошида вафот этган (11: 1/65).
8.    Жаброил ал- Офироний (Абу    Муҳаммад) Жаброил ибн Авн ал- Офироний    — қудамолардан ва Муҳаммад ибн Исмоил ал- Бухорийнинг дўсти ҳамда Насафда турган вақтда, унинг айтганларини ёзиб олувчи бўлган (11: 1/65).
9.    Абдулмалик ал- Офироний (ваф. 388/998 й.) Абуттаййиб Абдулмалик ибн Исҳоқ ибн ал- Муҳтадий ал-Офироний — адиб ва шоир бўлган. Марвга борган ва у ерда фақиҳ бўлиб етишган. 388 ҳ.й. шаъбон ойининг иккинчи ўн кунлигида вафот этган (11: 1/65).
10.    Абдуссалом ал- Офироний (ваф. 400/1010 й.) Абу Тамом Абдуссалом ибн Исҳоқ ибн ал- Муҳтадий ал-Ҳомидий ал- Офироний — шофиъий фақиҳ, адиб ва шоир бўлган. 400 ҳ.й.нинг шаввол ойида вафот этган (11: 1/65).
11. Муҳаммад ал- Офироний ал-Ҳомидий (Абу Бакр) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн ал- Офироний ал-Ҳомидий. У уламолардан ҳадис айтган (2: 1/269).

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин