Саналар
20.11.2017
Баннер
АЛ-АБҒАРИЙ
PDF Босма E-mail

«Абғар»дан ясалган нисба. У — Самарқанддаги қишлоқ ёки бир неча туташ қишлоқлардан иборат туман. Қуйидаги олимлар шу жойга мансубдирлар:
1.    Холид ас- Самарқандий
(Абу Язид) Холид ибн Карда ал-Абғарий ас- Самарқандий — ҳофиз ва олим бўлган (2: 1/96; 11: 1/ 75).
2.    Муҳаммад ал- Абғарий (Абу    Абдуллоҳ)
Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Имрон ал-Абғарий — Сомонийлар ҳукмронлиги даврида саройда котиблик қилган. Етук ва комил инсон бўлган (2: 1/96).

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин