Саналар
27.03.2024
Баннер
Илк ўрта асрларда Хитой
PDF Босма E-mail

III асрда Хитой жамияти

Хитойда феодал муносабатлар Хан қулдорлик империяси ва шимолдаги қабилалар ибтидоий жамоа тузуми заифлашуви асосида таркиб топа бошлади. (Хитой тарихчилари - Эрамиздан аввал XI асргача даврдан).
Хан давлати буюк Хитой деворидан Жанубий Хитой денгизигача бўлган територияда жойлашган эди. 50 млндан ортиқ аҳолиси бўлган. Қадимий пойтахтлари Чанъан (Сиан - хозирги номи), Лоян Халқ номи Ханлар Ипакчилик сопол буюмлар ясаш қурол ясаш, қоғоз ишлаб чиқариш ривожланган.
184 йилги «Сариқ пешонабоғлилар» қўзғолони мамлакатни хароб қилган, зайифлашув бошланган. Ўзаро урушлар ҳам давлатни кемирган. 189 йили пойтахт Лоян қўлдан кетган. Ички урушлар собиқ империяни 3 лашкарбоши томонидан бўлиб олинишини билан якунланган. Уч подшолик даври бошланган.
Мамлакат шимоли ва пойтахт районларида қўзғолон раҳбарларидан бири Цао Цао хукмронлик қила бошлади. Жанубий Шарқда хозирги Нанкин районида пойтахти бўлган. У давлати, ғарбда ШУ давлати пайдо бўлди. 265 йили Вей лашкарбошиси Сима Ян   Цао Цао авлодини тугатиб Цзин сулоласига асос солди. Шимоликлар дастлаб Шу, 280 йили У давлатини эгалладилар. Император Сима Ян хукмронлиги ўрнатилди.
100 йил мобайнида солиқ тўловчилар сони 56 млндан 17 млнга тушиб қолди. Иригация системаси бузилди!.
280 йил Сима Ян аграр система тўғрисида фармон чиқарди. Бунга биноан хазина фойдасига маълум шартларни бажарган меҳнатга лаёқатли ҳар бир киши ер олишга хуқуқли эди. 16-60 ёшли эркак ва аёл унга тўла ҳуқуқли бўлган. 13-15 ва 61-65 ёшлилар белгиланган ерларнинг ярмини олишга хаққи бўлган. Болалар ва қариялар ер ололмас ва солиқ тўламас эдилар. Ер олганлар хосилнинг 2/5 қисми миқдорида солиқ тўлардилар. Ҳар бир ховлидан, агар бошлиқ эркак бўлса уч дона шойи материал ва 3 ўлчов бирлигида ипак олинарди. Агар оила бошлиғи аёл, ўсмир ёки қария бўлса унинг ярми тўланарди. Давлат ишларида йилига 30 кун ишлаб берилган. Узоқ ва чегара районларида у камайтирилган.
Бу система кейинги асрлардаги аграр тадбирларнинг ҳам асоси бўлиб хизмат қилган. Давлат хизматидаги бойроқ одамларни жалб қилиш мақсадида эгаллаган лавозими ва даражасига қараб ер берилган. (помешчик).
Олий даражадаги чиновник мулкидаги давлат солиғидан озод бўлганлар сони 50 ховлидан ошмаслиги шарт эди. Реформа юқори табақа манфаатларига зарар келтирмаган.
Ерга давлат ва хусусий эгалик бирлашиб кетган, шу сабабли ўзаро рақобат заиф бўлган.
289 йил Сима Ян ўлимидан сўнг тахт учун кураш бошланди. Унга кўчманчи Сянби, ухуан ва хуннлар аралашган.

Кўчманчилар хужуми

III-IV асрларда Хитой шимолидан Римга қадар бўлган территорияда халқларнинг буюк кўчиши жараёни давом этган Жанубий Хунлар (нан сюнни), сянбилар, ди, цян, цзе ва бошқа қабилалар Шимолдан Ўрта Хитой текислигига кўчган - Қадимий Ханлар этник бешиги Шимолдаги Хунлар иттифоқи емирилгач, жанубий гуруҳ Шимолий Шанси ва ички Монголия районларида яшаб қолган. Асосий машғулоти чорвачилик. 5 Хунн қабиласи вакиллари бошлиқ шанюй (тангри қули) сайланганлар, у секин меросга айланган.
Шанюйлар қадимдан император оиласидан қиз келин олибб келганлар, уларнинг катта ўғиллари Хан саройида фахрий гаровда ва 5 аймоқ бошлиғи саройларида яшаб фаолият кўрсатганлар. Хунлар отрядлари баъзан императорга ёрдам берганлар. Кейинроқ хунлар империяси заифлашуви оқибатида шанюйлар Хитой тахтига давогарли қила бошладилар. Цзин империяси армияси марказий районларда жойлашган хунлар етарли даражада қаршилик кўрсата олмасди. 311 йили Лоян, 316 йили Чанъан қулади. Хуннлар орқасидан империянинг қуруқлик чегараларидаги кўп қабилалар харакатга келди. Уларнинг баъзиларида уруғ тузуми хукмрон, бошлиқлар сайланар, аёллар катта ҳуқуқларга эга эдилар. Баъзиларда аристократия ажралиб чиқа бошлади.
Шимолий шарқда энг кучлиси Сянби қабила иттифоқи эди. Хитой элчилари улардан хунларга қарши фойдаланишга уринганлар. III асрда Сянбинлар бир неча иттифоққа бўлинди. Муюнлар жанубий Манжурияда, Тобалар ички Монголияда хукмрон эдилар. Муюнлар хитойликлар кўмагида хукмрон Ян подшолигини ўрнатдилар.
Ўрта подшолик ерларига ғарбдан Тибет гуруҳи қабилалари келиб Гансу, Шенси, Нинся ерларини эгаллаб Цинь давлатини барпо этганлар.
Улар дастлаб Муюнлар сўнгра ханлар билан тўқнашганлар. Лекин   кўчманчилар подшолиги парчаланиб ташланган. Шимолий Хитойда ташкил этилган подшоликлар мустаҳкам бўлмай, одатда тез парчаланиб кетарди. Қадимги Хитойнинг маданияти ўчоғи бўлган Шимол 100 йиллар мобайнида жанг майдонига айланди.
IV аср охирида ғарбий сябинларнинг тоба қабиласи ўзаро жангларга чек қўйди. Шимолий Хитой эгалланди, улар доҳийси Тоба Гуй император деб эълон қилинди. Давлат тузумида хитой тажрибасидан фойдаланилди. 367 йили улар Хитойнинг ўзига бостириб кирдилар. Тоба Гуйнинг невараси Шимолий Хитойда Шимолий Вэйлар сулоласи хукмронлигини ўрнатди.

Жанубий ва Шимолий давлатлар

Шимолий хитойга кўчманчиларнинг бостириб кириши традициогн тарихшуносликда Жанубий ва Шимолий сулолар даври деб номланган босқични бошлаб берди. Қадимги Хитойда III-VI асрлардаги каби шимол ва жануб ўртасидаги қарама-қаршилик бўлмаган эди. Шимолдан миллонлаб аҳоли жанубга қочган.
317 йили Цзянда (Нанкин районига) тўпланган сарой ахли асима хонадони вакилларидан бирини император деб эълон қилди. Расмий йилномачилар 317-419 йилларни Шарқий Цзин сулоласи хукмронлиги деб хисоблайдилар. Император хокимияти заиф, йирик сиёсий мансаблар Шимолий аристократия қўлида эди.
IV аср охири V аср бошларида «50 доу груч» сектаси бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолони, хукмрон синф ўртасидаги зиддият Шарқий Цзин хокимиятининг қулашига олиб келди. Шундан сўнг 4 сулола алмашди. Император хокимияти пойтахт райони ташқарисида тан олинмасди. Алоҳида лашкарбоши томонидан Шимолга қилинган юришлар муваффақиятсиз тугаган. IV асрдан жанубда «варвар»лар хукмронлик қилиб ханлар уларга тобе бўлганлар.
Тоби хукмронлиги даврида Шимолий Вей давлати ҳам регрес бошланган. Ер «кучли хонадонлар» қўлига ўта бошлаган. Хунармандчилик деярли ўлган. 485 йили йирик ер эгалигини чеклашга қаратилган император фармони эълон қилингин. Тарихшуносликда у чек ер системаси деб ном олган. У III асрдаги Цзинь давлати ўтказган аграр ислоҳотларни давоми эди.
Ерга давлат эгалиги принципи ғолиб чиқди. Қонун барча деҳқонларга феодалга боғлиқ бўлмаган ерга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди. 15-17 ёши эркак ва аёллар хайдаладиган ерга эгалик қила олардилар: Эркаклар - кўпроқ, аёллар-озроқ. Ердан донли экинлар етиштириишга мажбур этилган. Қарилик ёши меҳнатга лаёқатсизлик, ўлим туфайлигина ер бошқа киши қўлига ўтган. Сотиш ва ижарага бериш таъқиқланган. Чек ернинг иккинчи қисмида каноп, сабзовот етиришилар ва тут дарахти экиларди. Бу қисм амалда меросий хисобланар, уни баъзи холларда сотиш мумкин эди уй қурилган ховли ҳам шундай характерда бўлган. Чек ер учун хазинага дон, ипак, каноп матоси ҳамда хом-ашёси тўланган. Бундан ташқари чек ер эгаси маълум муддат давлат фойдасига ишлаб берган.
Қишлоқда деталлаштирилган бошқарув системаси ўрнатилган. 5 ховли Линь деб номланган жамоага бирлашган, беш лин ўртача жамоа Лига бирлашган, 125 ховли бўлса қишлоқ ташкилоти Данни ташкил этган. Бу бирлашмалар қишлоқ оқсоқоллари томонидан бошқарилган. Баъзи ер эгалари ва оқсоқоллар мукофот тариқасида солиқлардан озод этилган. Ховли (Ху) хисоб-китоб асоси бўлиб хизмат қилолмасди, чунки унинг таркибига одатда бир неча қариндош оила кирарди. Фармон бўйи оиланинг уйланмаган аъзосига чек ернинг қулга 1/8 хўкиз ёки эшакка 1/10 қисми миқдорида ер бериларди. Бу холат феодаллашаётган юқори табақа манфаатларига мос эди. (хўкиз ва қўли бўлса, ери кўп бўлади) натурал маош тариқасида чиновникларга ҳам ер ажратилган.
Тоби зодагонлари, «кучли хонадон»ларнинг будда монастирлари ерлариида қул ва ярим қул  (буцюй-ерга боғланган) бошқа ердан келганлар (Кэху-келгинди) ишлаган. Бу тадбир илк феодал марказлашган империя кучайувига имконият яратди. Бошқарув системасида қадимги Хитой шаклидан фойдаланилди.
Хитойлашув жараёни бошланди. Вей хукмронлиги даврида Ханларнинг билим ва тажрибаларидан кенг фойдаландилар. Давлат аппаратида Хан чиновниклари асосий роль ўйнай бошлади. Тобилар Хитой этикети, кийими, урф-одатларини қабул қилиб Шомонизмдан воз кечдилар. Буддизмни қабул қилдилар. Фамилия Ханча бўладиган бўлди. VI асрда Шимолий Вей давлатида эллик мингга яқин моастирлар бор эди. Кейинроқ империя ғарбий ва шарқий давлатларга бўлинди. VI аср ўрталарида хокимият ханлар қўлига ўтди.

Суй ва Тан илк феодал империяларининг ташкил топиши

VI асрнинг иккинчи ярмида Шимол ва Жануб муносабатлари юмшади. Кўчманчилар ханлар орасига сингиб кетди. Жанговар тоби вужудга келган кучини йўқотди. Унинг устига Марказий Осиёда вужудга келган кўчманчиларнинг Турк Хоконлиги хужум хавфи пайдо бўлди. Бундай шароитда шимол бутун мамлакатни бирлаштириш тарафдори эди.
Шимолдаги давлатлардан бири Чжоу консолидация (бирлашув) марказига айланди.
581 йили шимол лашкарбошиси Ян Цзян Суй сулоласининг императори деб эълон қилинди (581-618). Сиёсий ва иқтисодий вазият улкан мамлакатни харбий йўл билан бирлаштиришни тақазо этарди.
Янги сулоланинг ташкил топиши Хитой тарихи оқимини кескин буриб юборди. 4 асрлик қарама-қаршилик тугади. Бирлик ва марказлашув даври бошланди. Иқтисодий ва маданий ривожланиш бошланди.
Янги хокимият солиқларни озайтириб, тартибга солди, туз ва вино монополиясини бекор қилди, янги танга зарб этди, ўлчов ва стандартни бир шаклга солди.
Конфуцийлик таълимоти тарафдан император олимларни давлат хизматига таклиф этди, чиновниклар имтихон топширадиган бўлди. Суй саройи Хан бюроктартик системасини ўзлаштирди. Маданиятда шимол ва жануб синтези рўй берди.
Ян Цзян 604 йили ўз ўғли Ян Гуан томонидан ўлдирилди. Ян Гуан иқтисодий ва сиёсий марказилашув системасини давом эттирди, пойтахтни ва 10 минг бой оилани Лоянга кўчирди (Шаҳар эртаклардагидек).
Алоқани кучайтириш мақсадида Хуанхе, Янцзи, денгиз сув йўли вужудга келтирилди. Буюк канал шимол ва жануб иқтисодини боғлади.
Буюк Хитой девори мустахкамланди қушимча қурилди. Ахолини руйхатга  олди. Солиқ кўпайтирилди, баршчина муддати узайтирилди оқибатда 610 йили халқ қўзғолони кўтарилди.
Қўзғолончилар  Доу  Цзянэни (староста, воин) хукмдор деб эьлон қилдилар. Бундан норози бўлган йирик феодаллар исён кўтарилди. Бу вақтда Кореяга қилинган юриш ҳам муваффақиятсиз чиққан эди. Жанубга қочган Ян Гуан ўлдирилди. Мамлакатда тартибсизлик бошланди. Шанси хукмдори Ли Юан Чанъанни эгаллаб, императорга айланди, янги Тан сулоласига асос солди (618-907).
Эски қарзлар бекор қилнди, давлат баршинаси муддати қисқартирилди, қуликка сотилган деҳқонлар озод этилди, феодалларнинг деҳқонларни ўлдириши таъқиқланди. Очларга ёрдам берилди, сув босишга қарши курашилди. Савдогарларга хомийлик қилинди. Қўзғолончилар авф этилди, лекин қўзғолон марказлари йўқотилди, Доу Цзяндэни қатл этилди.
Ли Юннинг ўғли Ли Шимин (627-649) даврида Тан империяси мустаҳкапмланди, территорияси кенгайди.

VI-VII асрларда аграр муносабатлар

Ян Цзян урушлари даврида феодал ва чиновниклар (бирлаштриш душманлари) ерлари давлатники бўлиб қолди. Чек ер системаси бутун мамлакатда тарқалди. Мамлакатда ягона хокимиятнинг ўрнатилиши яна қишлоқ ташкилотларини тузилиши ва деҳқонларни жилдовлаш имкониятини яратди. Ян Цзян даврида аввал хисобга кирмай қолган 1,5 миллион деҳқон аниқланди. Расмий жиҳатдан чек ер қисқартирилди, дон солиғи ошди, боршчина 30 кунга етказилди. Меҳнат мажбуриятлари ошди. Ян Гуан даврида давлат боршчинаси чекланмаган эди. Лоян шаҳри қурилишига 2 млн Буюк канал ва Буюк девор учун 1 млн, Кореяга юришга 1 млн киши жалб этилган.
Император оила вакиллари, ван (князь) лавомзимларидагилар 10 минг му (1/16 га) гача ерга эгалик қила оларди. Ян Гуан зодагонларига даражасини 9 дан 3 га қисқартирди (?) ограничить феодалов хизмати учун берилган ерлар даражага қараб 100 дан 500 мугача бўларди.
Тан императорлари чек ер системаси орқали қудратли феодалларни анча жиловлаб олдилар.
624 йилги эдиктга биноан меҳнатга лаёқатли эркак оиланики бўлган боғ-роғли ер ҳамда 80 му хайдаланадиган ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлди. Чек ер тупроқ холати ва районлага қараб ўзгарарди. Боғ ерига мевали ва тут дарахти экиш мажбурий эди, уни сотиш мумкин. Хайдаладиган ерни сотишга рухсат берилмаган (иногда можно).
Аёллар чек ердан маҳрум этилган (кроме вдов). Қул учсун ерни олиш мумкин бўлган давлат қулларининг ер олиши амалда уларни деҳқонларга айлантирган. Хусусий қуллар ер олиб, деҳқонга айлана олмаган.
Тан хукмдорлари фуқароларнинг деталлаштирган хисобини олганлар, уларнинг бирортаси ҳам солиқдан қочиб қутула олмасди.
Аҳоли 5 даража бўйича хисобга олинган:
(1)    Туғилгандан - 4 ёшгача
(2)    4-16 ёшгача
(3)    16-21 ёшгача
(4)    21-60 ёшгач
(5)    20 дан юқори
Шу билан бирга хазина баъзи бир имтиёзларни берган, мажбур бўлган агар хўжаликда 4 меҳнатга яроқли киши бўлиб уларнинг 2 таси мажбуриятлардан халос этилган, ягар 3 киши бўлса 1 таси меҳнат мажбуриятларини адо этган. Озод этилган чек ерга давогарлик қила олмасди.
Солиқ шакллари: оброк баршчина, пул рентаси. Солиқлар Суй сулоласи давридагига нисбатан озроқ бўлган.
Боршчина - 20 кун. Оброк - дон, ипак ва пилла чорвадорлар - қўй. Боршчина кўпроқ ўтласа оброк қисми озайтирилган. Газлама тўқилмайдиган жойларда кумуш тўланган. Қўриқ очганлар ва аҳоли кам жойларга кўчганлар вақтинча солиқлардан озод этилганлар.
Тан сулоласи даврида феодаллашув жараёни тугаган. Барча ишлаб чиқарувчилар давлат ва феодал қўлида бўлган. Жамоа ерга бўлган ва ўз таркибидаги хўжаликларга нисбатан аввалги ҳуқуқини йўқотган. Жамоа фуқаролар йиғини давлат аппарати қўшимчасига айлантирилган. У маълум жойларда сақланиб, асосан давлат топшириқларини бажарган.
Илк феолизм даврида кичик индивидуал ишлаб чиқариш ижобий роль ўйнаган. Деҳқонларнинг турли категориялари турмуши бир-бирига яқин бўлган.
Йирик феодаллар хақида деярли маълумотлар йўқю.. энг йирик феодал 10 минг му энг кичикги 500 му ерга эгалик қилган.
Сарой аристорияси 6 мингдан 500 му гача. Чиновниклар хизматидан бўшагач ер яна давлат ихтиёрига ўтган. Феодалларнинг меросий ерлари, чиновникларга берилган ерлар солиқдан озод этилган.

Шаҳарлар, хунармандчилик савдо

IV-V асрлардаги урушлар ва хужумлар даврида Хитойнинг деярли барча шахарлари таланган ва ёндирилган. Қадимий пойтахтлар Чанъан ва Лоян харобазорга айлантирилган. Хитой жанубидаги шаҳар хаёти қишлоқникидан фарқ қилмасди.
VI асрга келибгина шаҳар ҳаёти ва шаҳрсозлик қайта тикланди. Шаҳарлар чегара қасрлари савдо хунлар марказлари сифатида хом-ашё бор, жойларда дарё бўйлари, денгиз қирғоқларида пайдо бўлди.
Ўрта аср дунёсининг йирик шаҳри Чанъан жуда режали қурилганлиги билан ажралиб турарди. Унинг шарқий қисмида император саройи ва аристократия хонадонлари жойлашган. VIII аср бошларида даосизм, буддизм, несториан, зардуштийлик, маздакийлик, монийлик ибодатхоналари мавжуд эди. Бир неча бозор бўлган.
XII аср бошларида денгиз қирғои ва Буюк канал бўйича Ханчжоу қурилди, Шимолда кайфин пайдо бўлди. Чэнду, Ченгжоу, Сучжоу йирик савдо-хунар марказларига айланди. Гуанжоу, Цюанжоу, Учан каби порт шаҳарлар кенгайтирилди.
Шаҳарлар харбий-мудофаа, маъмурий, иқтисодий, маданий функцияларни бажарган. 3 юқори даражадаги чиновниклардан ташқари кишиларнинг кечаси кўчаларда юриши таъқиқланган. Отлиқ қоровуллар, шаҳарлар девори ва тўсиқлардан ошиб ўтганлар 70 дарра еганлар. Илк ўрта аср ҳуқуқида шаҳарликлар учун алоҳида нормалар бўлмаган.
Суй ва Тан империялари даврида тоғ саноати ва метал эритиш саноати пайдо бўлди. Цзянсида сопол ва чинни маркази, Янчжоуда кемасозлик маркази шаклланди. Ченду шойилари буюк ипак йўли орқали дунёга тарқалган.
Ханарманд буюртмага қараб ишлар, ортиқчасини бозорда сотарди. Монастирлар хузурида ҳам устахоналар бўлган. Бир соҳа хунармандлари бир кўча ёки маҳаллада яшаган. Бозхорда бир жойда алоҳида қатор хонда маҳсулот сотишган. VI асрда унинг асосида савдо-хунар бирлашмалари таркиб топди - туан ва хан (Европада цех - XI-XII аср) баъзи ханларга 400 гача оила кирган. VI-VII асрларда ёзилган уставлари ҳам йўқ эди. Ханни оқсоқоллар бошқарган. Ханлар шогирд қабули, иш вақтини белгилаганлар, касб сирини сақлаганлар, лекин хазина назоратида бўлиб маҳсулот бахосини белгилай олмаганлар.
VII-VIII асрларда давлат хунармандчилиги ҳам анча тараққий этди. Конлар, устаҳоналар, малака талаб қиладиган хунарлар меросий бўлган.
Катта шаҳарларда бозор чиновниклар назоратида бўлиб, кун ботиши билан бекитилган. Дўконлар, устахоналар ўрнашган ер учун.
VII асрнинг чой учун алоҳида солиқ солинган, (те-яшил барг) контрабанда чойини сотган савдогар 3 марта қўлга туширилса ўлдирилган.
Ижтимоий ва давлат тузуми.
Феодаллашув шароитида Хитойда қадимги деспозициялар шакладаги давлат ташкилоти вужудга келди. Жамиятнинг социал табақалашуви эса мураккаб иерархияни туғдирди.
Хамма давлат вассали эди (европа вассалимнинг вассали, менинг вассалим эмас) (император) (жуда кўп улар).
Ҳар бир табақа ўз урф-одатлари этикети, кийими, безаклари ва уйга эгадир. Баъзан энг юқори аристократия таркибига хизматига қараб аристократ бўлмаган ҳам киритиларди.
Хитойда майорат (мероснинг катта ўғлига қолиши) хукм сурмаган, шу сабабли ер тобора парчаланиб кетаверди, у олий табақадагилар ўзаро жанжалларига сабаб бўларди.
Давлат аппаратининг муҳим функцияларидан биир 3 босқичда имтихонларни ташкил этиши эди. Маҳаллий маъмурият бошлиқлари синовни бошлаб берганлар. Пойтахтдаги имтихонлар император саройида ўтказилган. Оқибатда барча хизматчилар саводлилиги таъминланган. Олий даражадаги олимлик белгичи дастлабки 3 даражадаги мансабни эгаллаш ҳуқуқини берган.
Имтихон системаси чиновникларнинг дунёқараши ва  садоқатини аниқлаш имконин ҳам берган.
Унинг назарий асоси императорга барча ҳуқуқларни берган конфуцийлик империя бошқаруви хаддан ташқари деталлаштирилган (иерархия, субординация).
Сарой ва Сумо ўғлига қарши кичкинагина харакат ҳам қаттиқ жазога дучор бўлган.
Кодекс давлат этикаси нормаларини оила этикасидан кўчириб олган. Энг оғир жиноят – падаркушлик.
Чиновниклар гунох қилса калтак ейишни хохламаса, даражаси пасайтирилган. Чиновниклар билан қариндошлик баъзи имтиёзларни берган.
Деҳқонлар харбий хизматга чақирилган, ўқитилган. Ҳар бир вилоят ва округ маълум сондаги кишиларни армияга берган. Император саройи ва пойтахт гвардиячилар томонидан қўриқланган. Чегара қўшинлари хизмат билан бирга зироат билан машғул бўлган. Кўчманчи отлиқларидан кенг фойдаланилган.
Офицерлар граждан чиновниклардан пастроқ даражада бўлишган.

Ташқи сиёсат ва муносабатлар

Хукмрон табақа ташқи марказлашувини мамлакатда ички позицияларни мустаҳкамлаш манбаи деб хисоблаган. дипломатия ҳам шу мақсад учун хизмат қилган: қабилаларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш, қабила ичида жанжал чиқариш, қабила дохийларига унвон ва мсукофотлар бериш, сулолавий никох, хукмрон уруғлар ўғилларини фахрий гаровда тутиш (саройда).
Бу усуллар Турк хоқонлиги билан муноабатларда яққол намоён бўлган. Дастлабки Тан императорлари хоқонликква ўлпон тўлаб турганлар. 628-630 йилларда туркларга қарши юриш уюштирилган, ундан сўнг уйғурларга қарши кўп йиллик уруш бошланган. 657 йили улра ёрдамида, 679 йили бўлса Шарқий хоқонлик кўмагида /арбий Турк хоқонлигига хал қилувчи зарба берилган.
Хан гарнизонлари Буюк ипак йўли бўйлаб Урумчигача жойлашган эди. Шу йўл орқали карвонлари ва элчилари келарди. 648 йили қирғизларнинг элчилари келган. Хонларнинг марказий (ўрта) осиёга кириб бошига Сосонийлар империяси парчаланиши яхши имконият яратган. Сўнги Сосонийлар шохи Ёздигар II Хитойдан кўмак сўраган.
Суй империяси мақсадларидан бири Корея я.о. шимоли ва жан-ғарбий қисмидаги Когурё ва Пэкче давлатларини эгаллаш эди. Бу ишда ханлар тарафида корейснинг Силла давлати турган.
612-614 йилларда ханлар Кореяга 3 марта муваффақиятсиз юриш қилдилар. Бу нарса Суй империяси қулашига туртки берган сабабларнинг биридир.
Танлар даврида ҳам Кореяга юриш тўхтамаган. 645 йили Пхенянни олишга уринилган. 650 йили 130 минг кишилик армия Пэкчени мажақлади. 663 йили хонлар Силла давлати билан иттифоқда Пэкчега кўмакка келган Япон флотини енгиб харакатга сўнги нуқта қўйидилар.
Когурё ва Пэкче територияси 9 губерняга бўлиниб, расмий жихатдан Хитойга қўшиб олинган. Шундан сўнг корейс халқи Силла давлати бошчилигида дорлик харакати бошаган, хонлар чекинган.
Айнан шундай тадбир Кидан ва мохеларга нисбатан қўлланган (разделяй и властвуй). 698 йили янги Бохай давлати эълон қилигач, хон дипломатиялари уни Кореяга қарши гиж-гижлаганлар. 705 ва 713 йил Бахой ва Тан савдо алоқалари ўрнатилган.
607 йили Япония билан расмий муносабатлар ўрнатилган. Хитой флоти Тайвань ва Рюкю оролларига юриш қилган. Бу оролларга кейинроқ элчилар юборилган.
VII аср бошларида сянбилар қариндоши тогон қабиласи мажақланган, ерлари қўшиб олинган (кинхай вилояти. 634 йили Чанъанга Тибетдан элчилар келган. Тогонлар масаласида бир неча йил Хитой - Тибет уруши бўлган. 647 йили сулх тузилган. Сронцзагалебо Хитой маликаси Вэн Чэн га уйланган. Лахасга кўплаб хон ва чиновниклари, харбийлар, савдоганрлар кўчиб келган.
Хиндистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар бошланувчи VII асрга тўғри келади. 641 йили Чанъанга Харша давлати элчилари келган. Ўзаро элчи айрибошлаш Харша давлати парчаланувидан кейин тўхтаган. Хитой элчилари Ван Яюанцэ ва Цзян Шижэн 645 йили Лхасадан Хиндистонга қараб йўлга чиққанлар. Уларга хужум бўлган Ван Сюзнце Тибетга қочишга муваффақ бўлган. У ердан кейин Ганг водийсига юриш қилган. VII-VIII асрларда Хитойга Кашмир, Магадхи, Ганхар, Цейлон элчилари келишган.
Хитойнинг босқинчилик юриши жанубга хам қаратилган. 602-603 йилларда шимолий Ветьнам ва Тямоа давлатига юриш уюштирилган, суриб чиқарилган. 679 йили Шимолий Въетнамда Хитойга тобе Аннань ери ташкил этилган.
Дипломатия асоси - Китаецентризм. Хитой дунёнинг асосий бош давлати хисобланган. Императорга дунё бўйсуниши лозим деб хисобланган.
Элчилар совғасини (Клавихо - Темур. Саройига Хитой элчилари ўлпон талаб қилиб келганлар) ўлпон деб хисоблаганлар. У давлат эса Хитой вассаллари деб эълон қилинган. Лекин у давлатлар ўзларини Хитой билан тенг ҳуқуқли деб хисоблаганлар.
Элчиларга Хитой кийимини берилган уни кийиш бўйисуниши рамзи деб хисобланган. Византия императори, арарб халифаси элчилари келган. Ипак йўли. Денгиз йўли Гуанчажоу - Боғдод мусулмонлик (дунган), христианлик кириб келган (несториан).

Дин ва мафкура

Ўрта аср мафкурасинингг муҳим белгиси: - синкретизм «3 илм» синтези - конфуцийлик, даосизм, буддизм. Қадимда хукмрон бўлган аҳлоқий-сиёсий таълимот - конфуцийлик ўрта асрларда ҳам ўз кучини йўқотмади. Бу соҳа олимлари давлат, аҳлоқий, ижтимоий принциплар қўриқчилари ва ўқитувчилари, ҳуқуқий нормалар ва таълим тизими яратувчилари бўлиб қолавердилар. Ўрта аср ҳуқуқи асосида конфуцийлик таълимоти  ётади. «Давлат ҳам оила» ота-бола. Умуман мамлакатни бошқаришга доир барча масалаларда конфуцийлик таъсири сезилиб турган. Фалсафий даосизм асосийда диний даосизм туғилган. Нариги дунё образи жаннат ва дўзахнинг сифатида намоён лекин у ерда ҳам иерархия бор.
Даосизм жамиятнинг барча табақаларини «мангу ҳаёт» таълимоти орқали ўзига жалб этади. Мангу ҳаёт тизимига биринчи навбатда «рухий озиқланиш» орқали эришилади. Инсон танаси даослар томонидан рухлар (яхши, ёмон, ёвуз рухлар) макони сифатида талқин этилади.
Мангуликни шартларидан бири - диета (пархез), нафас олиш гимнастикаси. Даослар дуо, тумор, жисмоний машқларга қаттиқ ишонадилар.
Даосизмда 2 халқ ва аристократия оқимлари сезилиб туради. Сехргарлиик ва физиономистика билан боғлиқ даосизм кенг халқ оммасини ўзига жалб этади. Лекин унинг бу томони давлат томонидан исёнлар рамзи сифатида таъкиб қилинган. /арбий жаннат хақидаги таълимотга кўра у ерда Сиванму маъбудаси яшайди у биров томонидан туғилмаган она, у барча оналар онаси. Ҳамманинг онаси бир демак ижтимоий тенглик ғоялари тарғиб қилиняпти. Бу ғояни табиблар, фолбинлар тарғиб қилинганлар. Аристократия даосизмнинг фалсафий томони хусусан, қадимги оддийлик ва табиийлик культини ўзига жалб этган. Улар мангулик мақсадида алхимия, нафас олиш машқлари, медитация билан машғул бўлганлар.
Ибтидоий диалектика элементларини сақлаб қолган даослар мафкураси алхимия ва медицина тараққиётига таъсир қилган. Мистик ва диний китобларда жуда кўп дорилар рецепти, металл ва минераллар хоссалари тасвирланган.
Даосизм пантеони синкретизмнинг яққол камайишидир. Даослар худолар таркибига афсонавий император ва қахрамонларни, доноларни (биринчи навбатда Хуан-ди, Лао-цзи) киритганлар. Пантеон иерархияга эга. Худолар инсоний хусусиятларга эга, инсонга яқин, шу сабабли бу дин тез тарқалган. Даосизм пантеонига конфуцийлик асосчилари, тарихий арбоблар, 8 ўлмас доно (одам ва сехргар) кирган. Даосизм давлат динрига айланиши харакатида бўлган. Яхши одам фазилатлари кодекси ишлаб чиқилган. Энг оғир жазо давлатга хиёнат ва исён хисобланган. Тан императорлари ўз шажарасини Лао-цзи (илохийлаштирилган)дан келитириб чиқарганлар. Узоқ Шарққа Хиндистондан кириб келган буддизм Ўрта аср Хитой хаётининг барча жабхаларига улкан таъсир ўтказган. Ўрта Осиёдан келган монах ва миссионерлар дастлаб Гансу, Шеньси ва Хенанда ўрнашганлар. V асрда жанубий подшоликка кўзга кўринган дин тарғиботчилари Бирма орқали келиб, саройда анча имтиёзларга эга бўлганлар.
Узоқ Шарқда «Махаяна» («болшая колесница» ёки «Халос бўлишнинг кенг йўли») номи билан тарқалган буддизм қадимгисидан динорларга нисбатан енгилроқ талаблар билан ажралиб туради. Жиддий аскетизм фақат монахлардан талаб қилинган. Дунёвий аҳоли 10 талаббдан 5 тасини бажарса кифоя эди.
Диний идеалистик таълимот сифатида буддизм дунёнинг асосида номоддий кўриб бўлмайдиган қисмчалар - дхарм харакати ётади деб хисоблайди. Бирлашиб ёки ажралиб улар хаёт туғдиради ёки тўхтатади, дхарм ҳаёт давомийлигини занжирларини ташкил этади (одам, сигир, дарахт, одам, тош).
Фазилатли рух кейинги ҳаётда янада мукаммалроқ шаклга кириб, ҳаётда янада баландроқ даражани эгаллайди. Гунохкор эса аксинча, инсон жамиятнинг қуйироқ вакили паст даражадаги хайвонга айланади.
Рухнинг кўтарилиши ва қулаши фазилат ва ўз-ўзини такомиллаштирув билан боғлиқ.
Дунёни қасос қонуни - Карма бошқаради.
Бу таълимот асосчиси Будда - Сиддархта Гуатама (Шакя Муни) фикрича азоб-уқубатларни ҳаётдан ажратиб бўлмайди. Ундан қайта туғилиши жараёни тўхтатиши билан қутилиш мумкин. Будда «8 тармоқли йўл» кўрсатган. Фазилатли ҳаёт кечириш қайта туғилишни тўхта ва рух нирванада эриб кетади.
Маҳаянада такомиллашув жараёни рухни жаннатга олиб келади. (Нирвавнада эмас) бу талимот сигувчи ёлғиз эмас, унга худо бодистватлар кўмаклашади.
Буддизм мавжуд тизим муаммоларини рад этиб, ҳамма нарсани инсоннинг аввалги гунохи натижаси деб хисоблайди. Мавжуд дунё иллюзия. Инсон рухий такомиллашувни мақсад қилмоғи керак. Шунда жаннатга тушади. Гунохкор рухи дўзахга тушади (совуқ ёки қайноқ).
Буддизм кенг тарқалувчи, оммалашув сабабларидан бири
•    Преспективани кўрсатган.
•    Алоҳида шахс қадрини билган.
Конфуцийликда шахс оила ва давлат рамкасида кўрилади.
Буддизм тенглик этикасини тарғиб этган, шу билан бирга мавжуд тизим сақланувига объектив равишда ёрдам берган.
III-IV асрлардаги таназзул, ўзаро урушлар, турмуш қийинчиликлари буддизм позициялари кучайувига кўмаклашган. Монастир деворлари кўп гамлардан реал қутилиш имконини берган. III-VI асрларда Лоян ва Чанъан атрофида 18 будда монастири, V аср охирида Шарқий Цзинь давлатида 1800 монастир, 24 минг монах бўлган.
Янги дин вазиятга тез мослашди, маҳаллий тартибни ўзига сингдирди, аждодлар рузхига сиғинишни тан олди, авлиёлар пантионега қадимги афсонавий Хитой донолари ва қахрамонлари киритилди.
Буддизм анча хитойлашган ва дастлаб даосизм секталаридан бири деб хисобланган IV асрда Хитой буддистлари Будда дао принципларининг мужассалиги деб исботлашга уринган.
Умуман олганда Даосизм Ханлар маданий ўз-ўзини англаш давомийлигини таъминлаб, чет эл таълимотларини ўзлаштириб олишга ёрдам берган, буддизм халқ эътиқодлари ўртасида кўприк вазифасини бажарган. Шу сабабли ҳам муҳим Хинд-будда тушунчаларини англатиш дастлаб ҳаммага таниш диний даосизм белгилари ишлатилган. V асрдан кейингина Будда терминлари тарнрисциясига ўтилган.
Дастлаб чет эл таълимоти сифатида буддизм ёмон кўз билан қаралган, опологик адабиёт кенг тарқалган. Конфуцийлик нуқтаи-назаридан англаб бўлмас, тасаввур этиб бўлмас: дунёдан қочиш будда аҳлоқи ва Хитой маънавияти традициялари тўла мос келувчи моддий борлиқдан қочиш заруриятини туғдирган (суъра).
Хитой буддизм - кўп юзакиликни тармоқлик. Будда сутралари таржимонлари ва патриархлар жуда кўп секталар туғилишига туртки берганлар. Секталар турли ҳудудлар, табақаларга хизмат қилганлар. Хитой буддизмнинг ҳар бир мактаби табиий равишда ўзини Будда таълимотининг энг тўғри тарғиботчиси хисобланган.
Вақт ўтиши билан Хинд тарғиботчилари «ғарбий ўлка» урнини Ханлар эгаллаганлар 402 йили Чанъанга келган монах Кумаражива будда таълимотини хитойча таржима қилган (хиндча вариантнинг харфма-харф таржимаси). Кумараживанинг шогирди Дао-Шен (434 йили ўлган) михаяна оқимидан нирвана-сутрага асосланиб, ҳар қандай тирик жонзоддаги Будда табиатини тасвирлаб, ҳар бир киши учун тўсатдан ёруғлик келшиши ва халос бўлиш тезисини ёқлаган.
Буддизмнинг хитойлашувига биринчи Хитой патриархи ва дастлабки сутралар таржимони Дао-ань (312-384) катта хисса қўшган. Хубэада монастир ташкил этган, намунали монастир устави ишлаб чиққан ягона фамилиявий белги Шини (Шакья уруғидан ундан будда келиб чиққан) киритган. Буддизм фалсафасини ривожлантирган, келажак буддаси - Майтрея культига асос солган (У узоқ шарқдаги энг машҳур худолардан бири).
Катта қориндор юзида бироз тентакнамороқ табассумли Майтрея образи маълум вақтгача ўзида доно Буддани яшириб туради (у ерга қайтгач умум фаровон давр бошланади).
Жуда кўп деҳқон қўзғолонлари раҳбарлари ўзларини қайта туғилган Майтрея деб эълон қилганлар. Культнинг қайта туғилган махфий жамиятлар мафкурасида марказий ўрин тутади.
2-Хитой патриархи ва ажойиб тарғиботчиси Хуэй Юань (337-417) эди. У будда культини /арбий Жаннат хукмдори Амитабадан келтириб чиқарган. Амитаба жаннатмакон «Соф ер» подшолиги ва нурли келажак билан боғлиқ Цзянсида монастир ташкил этиб Хуэй жанубий Хитой «Амидизма»га асос солган. Амитабани дуо қилиб унинг номини ёдга олиш жаннатда қайта туғилиш имконини беради. Амидизм тарафдорлари «соф ер» сектасини аъзолари эди. Улар ғоялари кўплаб махфий жамият ва қузғолонларга илхом берган.
Маълумотли кишилага буддизм ўз фалсафаси ва метрофизикасини таклиф этган. Буддизм фалсафаси традицион Хитой илмий фикри, конфуцийлик прагматизми синтези асосида чань-буддизм (Японияда Цзян) номли интелектуал туйдирилган диний дунёқараш илм вужудга келди.
Чань сектаси (санксритча - «дхьяна», медитация) Хитойда ўзига хос роль ўйнаган, ривоятларга кўра VI асрдаги Хинд тарғиботчиси Бодхитхарма томонидан асос солинган. Сутраларни ўрганиш буддага сиғинишни рад этган (в принципи).
Медитация мақсади тарнс холатига эришув. У инсон кўра агнлай олмайдиган нарсаларни тушуниш имконини беради.
Чань таълимотида хақиқатчи тўсатдан кўра билиш мумкинлиги тўғрисида тезис ҳам бор (озарение внезапное).
Секта доктиринаси бўйича интелектуал анализ масаланинг, воқеанинг фақат ташқи томонини кўра олади, унинг моҳиятини тушунтира олмайди. Хақиқатни ангаш учун барча қанон ва авторитетларни рад этмоқ зарур.
Чан таълимотида Ханларнинг инда буддизмнинг жуда теран мистикаси билан тасвирланган расионизм кўзга ташланиб туради.
Чан амалиётида тўсатдан кўра билиш (озарание) ни кучайтиришнинг турли усулларини кўзда тутган (парадоксал фикрлаш қобилиятини яратиш мақсадида, унга кўмаклашувчини устоз шогирди сухбати топишмоқлар топиш, турли жисмоний машқлар системаси). Чань мураббийлари жисмоний мехнатни юқори баҳолаганлар ва уни  медитацияга тенглаштирганлар, мулкка қарши чиққаналр. Чанх мактаби рухий озодлик ва бевоситаликка асосланган тарғиботи билан Хитой санъати ва поэзициясига катта таъсир қилган.
Буддизм мафкураси тараққиёти айниқса VI аср ўрталаридан VIII асргача даврда самарали бўлган.
Фалсафий синтез мактаби - Тяньтай мактаби (Чзецзян вилоятида тоғ номидан. Монастир шу ерда жойлашган эди) таъкидлашича дунё - ягона бирлик, Будда ҳар бир қум зарраси ва ҳар бир одамда бу дунёда барча тирик жонзод учун холос бўлиш имкони мавжуд. Шимолий ва Жанубий Суй хокимияти бу ғоядан консолидация мақсадида фойдаланиб, сектага хомийлик қилган.
Фашунь (557-640) асос солган деб хисобланадиган Хуаянь мактаби таълимотига биноан барча дхармалар бир вақтда вужудга келган ва 2 аспектга эга:
1.    Сататик (қўйилган) ном билан боғлиқ
2.    Динамик (воқеа) билан боғлиқ.
Барча дунёда ягона бир марказга интилади: динда Буддага, империяда императорга, хукмдорга. Тан сулоласи хукмдорлари айнан шу тезис учун тянтай сектасига хомийлик қилганлар. Хуаян таълимоти Хитой фалсафаси тараққиётига таъсир ўтказган: ундаги тушунчалардан бири - Ли (қонун, принцип, идеал) неоконфуцийлик томонидан ўзлаштириб даосизмининг бошқачароқ кўриниши сифатида қабул қилган.
Будда тушунчаси бўйича Бодисат ва Авлокашвира (Хитой Гуанб-Инь) мехр шафқат ва фазилатлар маъбудаси марказий фигурага айланган. Унинг шарафига турли ерларда ибодатхоналар қурилган.
VII асрдан бошлаб аёл қиёфасидаги Гуань-инь (Хитой ва Хиндистонда дастлаб эркак қиёфасида) болалар яратиш, денгиз, денгизчилар хомийси маъбудасига айланган. У Будда Алибата яшайдиган жаннатга ўлганлар рухини бошлаб борувчи ҳам хисобланган. Халқ оммаси Буддизмга хозирги хаётдаги азоб-уқубатларни енгиллаштирувчи келажакка умид бағишловчи барча нарсаларни қабул қилган. Бундан ташқари монахлар даволаш, гунохдан фориш этиш, дуо ўқиш орқали ҳам буддизмни оммага сингдирганлар. Будда культлари ҳаётидаги комунал бошланувни ёритганлар. Ибодат байрамлари дуолар кўпинча умумхалқ байрамларига айланиб, диний экзальтация рухида ўтарди. Бунда қўшимча тарзда монахлар эпидемия даврида аҳолига кўмаклашар, қудуқ қазир, кўприклар қуррар, ахлатларни тозалар эдилар.
Буддизм догмаси ривожи будда монастирларининг ижтимоий институт сифатида кучайви билан боғланиб кетган. Монастир хўжаликлари, ери йирик иқтисодий ташкилот эди: унда хунармандчилик устаҳоналари, савдо ва судхўрлик дўконлари, меҳмонҳоналар, қўриқчилар бўларди. Давлат турган гупки бу мафкурани ўзига хизмат қилдиришга, монастирларни назорат этишга харакат қилган.
Будда черкови дунёвий хокимият мустаҳкамлашувига кўмаклашиб, ўзи доим ҳам унга бўйсунавермаган, оқибатда тўқнашувлар бўларди.
М: VI асрда Тоба Тоа монастирлар ва монахларга қарши юриш уюштирган, Яе Цзянь конфуцийликни давлат динига айлантиришга уринган, Ли Юань буддистларни хазина мажбуриятларидан бош тортишга айланган.
VII аср 2-ярмидан монастирларнинг бир қисми давлат таъминотига айланган, хукумат Сангхага қабул қилиш қоидалари ва кватасини ўрнатган.
Монастирлар ички ҳаёти билан маҳсус маъмурий органлар шуғулланган. Баъазн монастирлар мол-мулки конфикация қилинарди.
Вақтлар ўтиши билан хукмдорлар монастирларга имтиёлар ва катта ерлар беришди. Мақсад бирлиги уларни бирлашувга мажбур этарди.
Маданият.
Ижтимоий конфитлар ва кўманчилар хужуми маданиятининг бироз заифлашувига олиб келди. Лекин қадимий узвийликни буза олмади. Пойтахтдаги ўқув юртлари, бой кутубхоналар талон-тарож қилинган, кўчманчилар қадимги асарларда ёхишган шойи матолардан кийимлар, хуржунлар тикканлар. Харбий шароитга қарамай интелектуал фаолият давом этаверган.
Шарқий Цзинь пойтахти Цзяньканда машхур олим ва ёзувчилар яшаган. Цзу Чунчжи математика соҳасида машҳур бўлган. Файласуф Фан Чжень идеализм ва мистикани танқид қилган. У 507 йили ёзган «руҳнинг ўлиши» трактида рухнинг ўлмаслиги тўғрисидаги тезисини рад этган.
Тарихий хужжатлар асосида йилномалар ёзиб боришган. Бу соҳанинг кўзга кўринган вакили «ханнинг кейинги давр тарихи»ни тузган. Фан Ё эди.
Шоир ва танқидчилар ўз номларини қолдирганлар. Улар орасида талантли «Шафтоли булоғи» утопияси муаллифи Тао Юань Мин (365-427) ажралиб туради. Жанубий давлат Хиндихиой ва Хиндистон билан кенг алоқада бўлган. Будда миссиялари билан бирга савдогарлар келар, будда саждагохларига (Хиндистон) Хитой монахлари борарди. Ташқи алоқалар кемасозлик ва денгизчиликка ижобий таъсир қилган. V асрда металл эритиш кашф этилган.
Мамлакат бирлашуви оқибатида илмий билимлар, санъат, адабиёт ривожи тезлашган. Алхимликлар мангулик элексирини қидириб кўпгина метал ва минераллар хоссаларини аниқлаганлар. Табиблар ҳам сеҳиргарлик гиёҳ, медицияна синтезида катта ютуқларга эришганлар. Инженер ва математиклар шаҳарлар, каналлар, қасрлар қурилишида ўз илмларини намойиш этганлар.
Астрологлар гороскоплар тузиб, келажакни олдиндан айтганлар. Будда монахи И Хан (VIII аср) астрономия ривожияга хисса қўшган.
Жуғрофия билимлар ривожи будда саждагоҳларига бориш билан боғлиқ бўлган. 399-415 йилларда Хиндистонга саёхат қилган Хитой рохиби Фа Сань «Будда подшоликлари хақида номлар» тузган.
VII асрда рохибСюан цизан Ўрта Осиё ва Хиндистонга борган (Хиндқуши орқали). «Буюк Тан сулоласи даврида /арб мамлакатлари хақида номлар» ёзган. У Ўрта Осиё ва Хиндистон тарихини ўрганиши муҳим манба Муаллиф дунёвий мансаб ва имтиёзлардан воз кечиб монастирда санскритча хужжатлар таржимаси билан машғул бўлган.
Рохиб И Цизн «Ички қонунлар ва Жанубий денгизлардаги саёхат хақида» китобида Гуанчжоу Суматра, Бенгалия, Хиндистонга саёхатини тасвирлаган. VII асрда тарихшунослик кенг ривожланган. Ли Шимин даврида тарих ёзиш бўйича давлат монополияси ўрнатилган. Чиновник тарихчилар «Сима Цян тарихий номлари»га таклидан ўтган даврлар тарихини тайёрлаганлар. I-VI асрларни ўзига жамлаган 13 китоб тайёрлаган. Тарихчи - архившунослар ўз даврида ва арбоблари хақида материаллар ёзганлар. Манба: император фармонлари, бошқармалари, хисоботар, жойлардан доклаб ва хатлар, бошқа хужжатлар. Улар тузган тўпламлар сулола хукмронлиги охиригача сақланган. Янги сулола уни қайта ишлаб, ўзига мослаштирган. Тарихий китобларда-иқтисодиёт, бошқарув, маданият, келандар, этика, уруш, қўзғолон, табиий фалокат, самовий ходисалар, қўшинлар, узоқ мамлакатлар хақида ёзилган.
Лю Чжицзи тарихий китобларнинг биринчи танқидчиси, у 710 йили «Тарихга кириш» китобини ёзган. («Проникновение в историю»).
Қадимги китоблар таъмирланган. Каллиграфия санъати тарақий этган. Бу соҳада Ван Сичжи жуда моҳир бўлган.
Ўқувчиларни имтихонларга тайёрлаш мақсадида қадимий конфуцийлик таълимоти асосида «Чор китоб» умумий номи остида тўпламлар тайёрланган.
VIII асрда император саройида олимларнинг олий мажлиси ташкил этилган, у кейинроқ Ханлинь академияси номини олган.
Ўзига хос хукумат хабарлари нашр этиб турилган. Олим Ду Ю (755-812) «Тундянь» номли энциклопедик қомусий тўплаб муаллифи бўлган.
Поэзия юксак чўққига кўтарилган. Ажойиб талантлар плеадаси етишиб чиққан. Тао Юаньмин тродицияларини буюк шоирлар Ли Бо (699-762), Ду Фу (712-770) давом Эттирганлар.
Ван Вей рассомчиликда ўзига хос мактаб яратган. Ипак ва қоғозга сурат чизиш кенг тарқалган. Санъат ва архитектурада буддизм таъсири кучли. Кўп қаватли тошдан қурилган ибодатхоналар, будда хайкаллари, храмлардаги суръатлар маданияти ҳам кириб келган.
Санъатда билимларда, санъатнинг баъзи турларида Ўрта Осиё, Хиндистон таъсири кучли.

Чой. Хитой

Чой кўпгина халқларнинг миллий ичимлиги хисобланади. Қадимий Хитойда қамарий ойида янги йил арафаси куни ўтган аждодларнинг расмларини хонадондаги оилавий мехроб ёнига осиб, булар олдига ҳар куни 5 хил овқат ва 5 пиёла чой қўйилган. Чиэнцзиянда санамларга атаб кўпинча 3 пиёла чой, бунинг ёнидаги қурбонлик курсига эса янги чой барглари қўйилган. Хитой жанубида қамарий барчага Янги йилнинг 1 ва 5 куни чой ичиш, 1 пиёла чой билан бир жуфт зайтун мевасини совға қилиш одат бўлган.
Бай Хоа (оқ киприкчалар) деган Хитойча сўз олий нав чойларнинг умумий номига айланган. Тахталанмаган сочилувчи чойлар «байховўй» деб аталади.
Чой хақидаги маълумотлар эр аввалги 2700 йилга доир Хитой қўлёзмаларида мавжуд.
770 йилга доир манбаларда чой ризқ рўз неъматлари жумласига кирадиган масаллиқдир, деган хужжатли далил учрайди.
Эрамиздан аввалги Iv-III асрларда чой ичиш одати Шу давлати (хозирги Сичуан вилояти) аҳолиси ўртасида расм бўлган.
Хань сулоласи (эр аввалги II-I аср)да чой тижорат моли тариқасида майдонга чиққан.
VII-X асрларда Тан империяси даврида Шимолий-/арбий ва Тибетга тарқалган.
231-263 йилларга оид тарихий маълумотларда рохиб Цзяан Хиндистондан Сичуанга 7 туп чой кўчати олиб келган дейилади. Хитой олимлари ҳам чойни будда миссионерлари олиб келган дейишади. 350 йилдан кўпайтиришга киришилган.
Дамланадиган барг етиштирган дастлабки марказ Сичуаннинг Уян деган жойи бўлган.
V асрда императорга берилган солиқ чой билан тўланарди. 732 йилнинг етиштирилган чойининг ўз қисмини давлат фойдасига олинган.
780 йили жаҳонда биринчи марта «Чой тўғрисида Тракат» («Чацзин») яратилди.
Чой ишлаб чиқаришга давлат монополияси 835 йилни чойни майда хўжаликларга экиш таъқиқланган, кейин рухсат берилган. Алоҳида солиқ-«чой пули».
Тан даврида энг катта қўзғолонларни чойкорлар бошлаган. 1171 йили Хунан ва Хубей вилоятларида.
1318 йил «қизил белбоғлилар» қўзғолонида чойкорлар фаол иштирок этган.
Чой ишлаб чиқариш - ипак, порох, қоғоз, чинни, компас сингари ғоят сир тутилган. Чой қаерда ўсиши чет элликлардан пинхон тутилган.
Жанубда кўк чой-люйча.
Шимолда қизил чой-Хуанча машхур бўлган.
Пойтахтда гулли чой хуанча
Қадим замонда дагал сариқ чойларни думалоқ ғўлаларга босиб олинарди, отга ортиб узоққа олиб боришга қулай.
У Туркистонда «от боши» номи билан машхур бўлган.
Чой Тан сулоласи (618-907) даврида 1-марта ташқарига чиққан. Совға сифатида Силла давлатига Ямато Японияга Японияда 5 аср илм ва тиббиёт мақсадада IX асрдан чой етиштирлган (таркибида 130 хил модда бор).
Хитойча «Тиа». Илмий тилда «thea»-«яшил барг».
Хитой музейида 300 йил умр кўрган чой дарахти хозир ҳам кўкариб хосил бермоқда.
Инглиз-4,55 кг..? лавия 4,6кг! канада -1,2 кг, фрисландия - 3 кг Нигерия-23 гр (ойига 1 чойнак) энг оз ичарди.

З. Мадраҳимов

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин