Саналар
22.10.2017
Баннер
Илк ўрта асрларда Корея
PDF Босма E-mail

Илк Корейс давлатларининг вужудга келиши. Илк ўрта асрлада Корейс давлатларининг вужудга келиши, унинг ижтимои иктисоди мохияти масаласи тарихда ханузгача бахсли. Кореяда кулдорлик даври булганми? деган саволга узил-кесил жавоб йук бази корейс тарихчилари  илк феодал давлатларини кулдорлик давлатлари деб хисобланадилар.
Манбаларда ярим оролда яшаган турли кабилалар хакида  малумотлар мавжуд.Шимолда когурё,емэк,очко кабилалари,Ханган дарёсидан жануброкда хан кабиласи яшаган.  У 3 та шохчага булинган: Махан (хан), чинхан, пёнхан. Ахоли чорвачилик, баликчилик, овчилик билан машгул булган. Лекин асосий машгулотлари дехкончилик.  Асосан "беш-нон"  деб  аталган экинлар экилган. Кийим буз ва шойидан. Синфий муносабатлар шимолда Амнокан дарьёси хавзасида яшовчи когрио кабиласида аввалрок боршланган. Дастлаб-харбий демократия. Окчо ва емэк кабилалари когурёга буйсундирилган. Дон, материал, балик, канизаклар билан улпон туланган.  Жанубда синфлар ташкил топиш жараёни кечрок бошланган булса керак. Хан кабиласи 78 урукга булинган. У Хитой манбаалрида тилга олинган (лекин уруглар "давлат" деб номланган). Когурёларда харбий дохий Ван (король) унвонини олган.  Аристократия харбий-чиновникларга айланган. Чиновниклар апарати 12 рязрядга бўлинган. Корея йилномаларида хусусий мулкни химоя килиш максадида конунлар яратилганлиги хакида ёзилган: Угри угурланган молни 12 баравари  даражасида тўланган, биров хайвонига зарар етказган киши хатто кулга айлантирилган.
Когурё давлати качон пайдо булганлиги хусусида тарихчиларда ягона фикр йук, лекин у IV-аср охири V-аср бошларида ярим орол шимоли  хамда кушни Ляодун ярим ороли тереториясини эгаллаган кучли давлат булган. Ярим орол жанубида давлат пайдо булиш жараёни пэкче,  саро,  кая, қабилалри томонидан заифрок кушинларни буйсиндириш оркали  юз  берган. Буйсундирилган ерлар аристократияси табиий равишда боскинчи зодагонлар билан кушилиб кетган.  Пэкче жамоаси III-IV чи асрларда кушма жамоа ва  кабилалрни  буйсундирган.  Корея  жанубий  гарбида  Ханган  ва  Кимган даёрлари хавзаларида анча кучли Пэкче давлати пайдо булган. V-VI асрларда ярим оролнинг жанубий шаркий кисмида Силла  давлати пайдо булган.  Унинг ядросининг сарос (собол) кабиласи  ташкил  этган. Янги давлатда маъмурий булинишнинг териториал  принципига  асосланган. Турли даражадаги махсус чиновниклар апарати вужудга келган. Силла давлати энг жанубидаги Кая кабилалар иттифоки ва узок Усам оролининг узига кушиб олган. шундай килиб, 6-асрга келиб Корея ярим ороли  хукмронлик учун узаро курашаё Когурё Пэкче ва Силла давлатлари бор эди. Бу давлатлардаги социал иктисоди муносабатлар характери  масаласи корейс тарихшунослигида узок вакт дискуссия ва бахсларга  сабаб  булиб келди. Баъзи тарихчилар бу кулдорлик давлатлари эди, деб хисобласаларда, улар феодал характерига характерига эга булган.  Дехкон  жамоалари давлат фукаролари сифатида солик тулардилар турли мажбуриятлари  утардилар (сарой йул калъалар курилиши). Ернинг олий эгаси-давлат.  Феодаллар хам давлатнинг ер  олганлар. Когурё ва Силла давлатларида илк феодализм учун характерили  системаси кенг таркалган. Куллар ишлаб  чикаришда  катта  роль  уйнамаган  булсалар  керак. Бу даврда улар хукукий ахволи узгарган. Масалан: 6-чи аср бошида Силла давлатида ван улганда 10 та  кулни улдириб кумиш одати таъкикланган.
558 йили лашкарбоши садахам кай кабиласи буйсундирилган кейин мукофотга олган 200 асирни  кул  килмай  эркин  дехконларга  айлантирган униахоли маъкуллаган. Хитойдан давлат бошкаруви тизими билан бирга мафкура хам узлаштириб олинган.  Корейс давлати хукмдорларига  конфуцийлик  купрок  ёкарди.  Давлат хизмати учун чиновниклар махсус  конфуцийлик  мактабларида тайёрланган.
Феодал тузум шакланувида мухим роль уйнаган буддизм хам  Хитойдан кириб келган.  Когурёда дастлабки будда рохиблари 372 йили пайдо  булганлар. Пхенян Яқинида 2та будда монастри курилган. 384 йили Пэкже ванни илтимосига биноан Жан хитойдан рохиблар  келишган. Уларга катта ерлар инёом этилган. Силла давлатига когурёдан кириб келган буддизм 6 чи аср 1чи ярмида кенг таркалди. Силлада хам маъмурий булиниш Хитойдаги каби эди. вилоят округ уезд.  Бошликлари пойтахтдан тайинланарди  Давлат  пойтахти Кимсон йирик шахарга айланган. Доимий почта хизмати мавжуд эди. (ката йуллар ва сув оркали)

Корейс давлатлари ўртасидаги кураш, уларнинг Хитой ва Япония билан муносабатлари, урушлари

Когурё бир неча марта Хитой хужумига дучор дучор булган 245  йили Хитойда 3 подшолик даврида Шим, Вэй кушинлари Когурё пойтахтини  эгаллаганлар хукмдор узига тоъбе окчо кабиласи ерига кочиб  кетган.  Уларнинг ёрдамида хонлар  мамлакатдан  кувилган  4чи  асрда  когурёга  Шим. Хитойда Янь давлатини тузган санбилар хужум килган. 342  йили  пойтахт эгалланган, 342 йили пойтахт эгаллаган ван Когуквон  кочган.  Сянбилар хукмдри Муюн Хван ван оиласини асирга олган, хатто каршиликни синдириш максадида отаси хокими хам кабрдан олиб кетган. Муюн Хван хазинани талаган, пойтахт Хвандони бузган, 50 минг асарни  олиб  кайтган.  Шундан сунг Кочугвон урини вассал деб  тан  олган.  Кейинрок  узини  тиклаган Когурё Сянбийлардан холос булган. 6чи аср охири-5чи аср бошларида  Ван Кванчэтхо даврида Когурё тереторияси кенгайган (ляодундан ярим оролдаги хитой мулклари). Пхенян пойтахтга айлантирилган. Пэкче давлати терреторияси хисобига кенгайган. Корей давлатлари ва хитой уртасида маданий ва  иктисодий  муносабатлар хам ривожланган шимолий сулолаларга  карши  курашаётган  Корейс давлатлари купрок Жан сулола билан алока килганлар.  Диний  ва  сиёсий гоялар хам жанубдан олинган (буддизм конфуцийлик  бошкарув  системаси) Кореяда Хитой адабиёти ва юзуви таркалган Хитой игрофлигида Корейс тилида ёзилган. Корейс давлатларининг Японлар билан муносабатлари турлича булган. Дастлаб Японлар биланНактонкан дарьёси хавзасидаги каяск давлатлари (ёки пюн-хан кабилалари) савдо муносабатларини урнатганлар.  улар  Японларга Темир, олтин, кумуш, дон материаллари  сотганлар  улар  ерларида  япон кароргохлари вужудга келган японлар  у  ердан  туриб,  талончилик килганлар каясклар булса улардан Силла давлатигам карши  фойдаланмокчи булганлар.  Силла ва когурё давлатлари яионларни кувуб чикариб, Каясилар ерини кушиб олганлар (6чи аср 2-ярми).  Кураш давомида Силла  хукдорлари японлар билан сулх тузиб уларга гаров тарикасида  уз  одамлари ва совгалар юборганлар (талончиликнинг олдини олиш  максадида).  Пэкче хукмдорлари кушниларига карши курашда Япон отрядларидан фойдаланганлар 5чи асрда Когурё ярим оролининг шимолий кисмини  эгалаб  пэкчени  киса бошлагач, у 6-чи асрдан кучайган Силла билан Яқинлашган. 551 йили Пэкче ва Силла Кочурёни Хинган дарьёси хавзасидан сикиб чикарганлар. Қайтарилган ерни Пэкчедан Силла олиб куйган, итифок бузилган. Шундан сунг Пэкче Когурё ва Япония билан итфок тузган.  Бунга жавобан  Сиаса-Хитой иттифоки вужудга келган.
VI аср охирида (598й) Суй сулоласи асосчиси  Янь  Цзянь  Когурёга карши катта армия ва флот жунатган. 612 йили хам Суй императори Ян Гуан катта армия  жунатган.  Когурё лашкарбошиси Илчи Мундок Хитой армиясини мажакланган. 613 ва 614  йиллардаги хужумлар хам галаба келтирмаган. Шундан сунг когурё Пэкче билан иттифокда янги Тан сулоласи  иттифокчиси (Корея ишларига аралашаётган) Силлаган карши уруш бошлаганлар. 645 йили Тан кушинлари Когурёга кириб келган Ляодундаги Аньши  калъаси ва Пхенян атрофидаги корейслар голиб чиккан. 660 йил Пэкчега Силланинг 50минг кишилик, Танларнинг 130 минг кишилик армияси хужум килган. Пойтахт Саби кулаган.  Сарой ва ван таслим булган. Пэкче територияси  Тан вилоятига айланган (5 округга булинган) 663 йили Хитойларга карши кузголон  бостирилган.  Шундан  сунг  асосий  зарба    Когурёга    берилган.(Тан-Сила). Когурё огир ахволда эди. Давлатнинг амалдаги хукмдори (1 министр Макниджи) Ён Кюсомун ўлимидан сунг феодаллар узаро кураши янада кучайган. Уч хафа булган угиллардан бири Танлар томонига кочиб утган. 668  йили  Когурё  пойтахтини Пхенян эгалаган. Теретория Танлар қўлига утган.

Мамлакатнинг Сила бошчилигида бирлашгандан кейинги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти

Чет элликлар хукмронлиги тез орада халк  кузголонларини  келтириб чикарди. Танлар Когурё ва Пэкчеда мустахкам урнаша омадилар. Бу ердаги кузголонар силла давлати томонидан кулланди. Бу нарса уз навбатида Тан Силла низосига олиб  келди.  670-676  йили  жанглардан  сунг  Тэданган
дарьёсидан жанубидаги Корея ярим орол барча територияси Силла таркибига кирди. Тагнлар унинг тан олишга мажбур булганлар. Силла бошчилигида мамлакатнинг бирлашуви Кореяда  феодал  муносабатлар карор топишида. мухим боскичдир. Узаро урушларнинг тухташи кушнилар билан тинч муносабатлар урнатилиши мамлакат ишлаб чиқариш кучлари ривожига ижобий таъсир килди. 681 йил Силла вани Мунму уз васиятномасида шундай  ёзган:  "оддий халкка тинчлик бердим солдат найзалари дехкончилик куролига  айлантирдим солик ва  мажбуриятларни  кискартирдим  енгиллаштирдим  мамлакатда тартиб урнатдим тог каби галла захиралари  яраттим"  бу  ерда  узининг макташ элементлри билан бирга реал фактлар тилга олинган. Давлат томонидан ирригация тизими курилган.  Окибатда хосилдорлик  ортган  Хазина бойиган.  Феодал муносибатлар ривожи ерга давлат мулкчилиги асосида юз берган.  Ер фондининг асосий кисми дехконлар кулидаги кичик чек  ерлар эди (баъзан уни солдат далалари деб аталади).
722 йил расми равишда барча ер давлатники деб эълон килинди.  Чек ер системаси дехконни ерга боглаб куйди у марказлашган давлат  дехкони эди бусистема мавжуд даврда дехкон ерининг феодаллар томонидан  тортиб олиш имконияти йукотилди кейинрок давлат таркибида. феодал чиновниклар ер эгалиги кучайтирилган (бенефиций имунети)  (бокув  окруклари  пайдо булди). Асосий ер Силла Зодагонлар ва будда рухонийлари кулига утди. Бир неча марта таъкикланишига карамай бу жараён  тезлашиб  марказий хокимиятни заифлаштирди.  Хизмат учун берилган ерлар амалда  хусусий  мулкка  айлантирилган .
VIII- асрда давлат мулкчилиги кучли эди .Аср урталарида  територия маъмурий жихатдан 9-та  вилоятга  булинган  (3-силла.3-когурё. 3-та Пэкче террияторияси) У уз навбатида округ ва уездларга  булинган  ва  5 наиметсчества ( кичик пойтахт ).  Чиновниклар тай)рлаш максадида  олий давлат мактаби ташкил этилган. Давлат имтихонидан утган  киши  мансабга утирар эди. Давлат пойтахтида 170 минг ховли мавжуд булган.Бойларнинг черепицали уйлари томи хам олтин билан безатилган.Хунармандчиликнинг  давлат шакли кучайган Силла хугармандлари махсулотлари экспорт килинган .(Хитой Япония).

Маданият

3 давлат даврида урта аср умумкорейс маданиятига асос солинган. Бу давр мафкурасида ибтидоий эътикод ва тасаввурлар сакланиб колган. Конфуцийлик ва буддизм кириб келиши билан (расмий дин ва  мафкура сифатида) Маданиятга хитой адабиёта ва ёзуви таъсир килган. Дастлабки тарихий асарлар хитой тилида ёзилган. Шим кореяда (кансо анака) сакланиб колган макбаралар  архитектура ва тасвирий санъат ривожидан  далолат беради. Тасвирий санъатнинг фреска тури билан (буртма  сурат  .)  Макбара девори ва потолокни  безатган ё(рухлар  фонтастик хайвон ва кушлар...) Кёнджу районидаги архиологик  ёдгорликлар  силла  давлати  хунармандчилиги юксак булганлигидан далолат беради . "Олтин  тож  курони" ( V-аср) соф олтиндан ишланган тож , узук, билагузук, сирга куроллар ...
7-аср урталарида Кёнджуга астрономик расадхона  курилган. (Улугбек расадхонаси). Умумхалк тили тили шаклланган 7-аср охирида олим  Сольчхон  хитой иероглифлари асосида корейс тили фонетикаси  ва  граматик  тузилишига мос ёзув системасини яратган. Конфутцийлик буддизм асосидаги урта  аср  мафкураси  бирлиги  кореянинг тан суллоласи билан мустахкам маданий алокада  булишига  ёрдам берган.  Купчилиги Чаньанда (Хитой) укиб келган Улар орасида будда рохияби Хе Чхо (8-аср) хам бор эди.  У хитойдан хиндистонва урта  осиёга саёхат килган ."Хиндистон подшохликлари хакида хикоялар "  (Сакланган манба) Хитойда таълим  олганлардан  бири  олим  ва  ёзувчи  Чхве  Чхуван (858-951) Поэзия ва хикоячилик жанрлари  ривожланган.

З. Мадраҳимов.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин