Саналар
17.11.2017
Баннер
Ҳазрати Умарнинг қуддусга кириши
PDF Босма E-mail

Тарих китобларида Ислом оламининг ҳукмдори Ҳазрати Умарнинг (розияллоҳу анҳу) Қуддус шаҳрига кириб боришлари шундай тасвирланган: “Қуддусликлар халифангиз келсагина шаҳарни сизларга топширамиз, дейишади. Ҳазрати Умар бир туя, бир хизматкор билан Мадинадан Қуддусга равона бўладилар.
Адолатли Умар (розияллоҳу анҳу) ва хизматкор навбати билан туяга миниб боришади. Улар қуддусга яқинлашганларида шаҳар аҳли “халифа келяпти” деб шаҳар дарвозаси калитларини топшириш учун унинг истиқболига чиқади. Шу пайтда туяга миниш навбати хизматкорда эди. У туяда, халифа эса пиёда туяни етаклаб кетаётир. Бир жойда халифа Умар сувдан кечиб ўтиш учун почаларини шимариб олади. Энди бир тасаввур қилиб кўринг: Ислом давлатининг бош раҳбари яланг оёқ, бош яланг, почалари шимарилган ҳолда Ислом қўшинларига мағлуб бўлган шаҳарга кириб бораётир.
Қуддусни қамал қилган Ислом қўшинларининг бош қўмондони бу манзарадан хижолат бўлиб, халифага таъна қилди: “Эй Умар, айб бўлади, биз бу ҳолдан уяламиз”. Ҳазрати Умар шунда унинг кўксига бармоқларини ниқтаб: “Кўзимдан йўқол, агар шу сўзингни олдинроқ айтганингда вазифангдан олиб ташлардим. Иззат – Исломдадир, қилиқ-қиёфатда эмасдир!” дедилар.
Ҳазрати Умар шаҳарга киргач, Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзолаган омонлик аҳдномасига (хавфсизлик декларациясига) мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини босиб олмасликлари, уларда ўз ибодатларини ва сиғинишларини амалга оширмасликлари кафолатлаб берди ва бу аҳдномага ўзи содиқ қолди”.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин