Саналар
28.03.2024
Баннер
Танга-чақалар қаёққа ғойиб булган?
PDF Босма E-mail

Истаган музейингизда Россияда (хоҳ чет элликларники бўлснн, хоҳ русларнииг ўзлариники бўлсин) турли замонларда юритилган кўплаб қадимий танга-чақаларнннг намуналарини кўриш мумкин.
Aммo жуда ғалати жойи шундаким, XII ва XIII асрлардаги тангаларни ҳеч қаерда учратмайсиз. Биронтасини ҳам! Бунинг ўрнига ўша асрга доир хазиналардан ҳар хил шакл ва вазндаги қимматбаҳо металларнинг қуймаси топилади.
Тарихни ўрганиш шуни кўрсатадики, қуйилмалар танга-чақа пайдо бўлгунча пул ўрнида ишлатилган, бу ерда эса юз йиллар мобайнида танга-чақа пул муомаласида бўлса-ю, бир-дан яна қуймага ўтилса! Ақл бовар қилмайдиган ҳол-ку!
Ҳа, худди шундай бўлган.
Русда пул шакли-шамойили ривожланишини орқага қайтариб юборган нарса нима экан?
Маълум бўлишича, ўша пайтларда Киев Русига бирлашган ерлар яна алоҳида-алоҳида князликларга бўлиниб кетган. Бутун мамлакат учуп ягона танга-чақа зарб этиш тўхтатилган. Илгари муомалада бўлган тангаларни халқ яшириб қўйгаи. Худди ана шу пайтда динор келтириш ҳам тўхтаган.
Шундай қилиб, Русда танга-чақа қолмаган, буларнинг ўрнини қуймалар эгаллаган. Яна қачонлардир бўлгани каби пулнинг хизматини кумуш парчалари ўтай бошлаган. Лекин эндиликда кумуш пуллар аниқ шакл ва вазнга эга бўлган.
Бу даврни танга-чақасиз давр дейилади.
Русларпинг қўшнилари бўлган латишлар, эстонлар, литваликларнинг ҳам ўша пайтда тангалари бўлмаган.
XIII асрнинг бошларида мўғул галалари Русь томон силжиб келишарди.
Князликларнинг ўзаро низолари натижасида парчаланган, кучсизланган Русь мўғулларнинг яхши уюшган қўшинига қарши тура олмайди. Рус кишилари қанчалик курашмасинлар князликлар бири кетидан бири босқинчилар асоратига тушаверди.
Тез орада Новгороддан ташқари бутун Русь мўғуллар зулми остида қолди. Волга бўйларида, Ўрта Осиё ерларида. Шимолий Кавказ ва Ғарбий Сибирда Ботухон давлати — Олтин Ўрда ўрнатилди. Русь учун чеки-чегараси кўринмас оғир, машаққатли йиллар келди.
Мўғуллар ўз пулларини чиқаришди. Ана шунда Русда дирҳам ёки денга — танга пайдо бўлди. «Танга» — жирингловчи деган маънони билдиради.
Бу асосан устига арабча ёзилган кичкина кумуш тангалар эди. «Денга» сўзи рус тилида аста-секин «деньги» (пул) бўлиб ўзгариб кетган.
Фақат XIV асрнинг ўрталарида, рус халқи мўғулларнинг зулмини бўшаштиришга муваффақ бўлгач, яна рус танга-чақалари пайдо бўла бошлайди. Князь Роман Михайлович Киевда кумуш танга зарб қилади. 1380 йили Куликов жангида мўғул-татарлар устидан ғалаба қозонилгач, Дмитрий Донской ҳам танга чиқаради.
Ammo, ҳали руслар Олтин Ўрда зуғумида эди, бу нарса тангаларда ҳам акс этиб турарди. Масалан, Дмитрий Донской чиқарган танганинг бир томонига: «Султон Тўхтамишхон. Салтанатлари мустаҳкам бўлсин», деб ёзилганди. Иккинчи томонида эса Дмитрий Донскойнинг белгилари: ойболта кўтарган киши ёки хўроз тасвирланган эди. Ундаги ёзувлар эса русча ва арабча бўлган. Рус тангаларидаги арабча ёзув мўғуллар асоратидан қутулгандан кейин ҳам узоқ вақтларгача сақланиб келинган. Масалан, Иван III ҳамда Михаил Тверскийнинг тангаларига арабча хат ёзилиб, ўша ернинг ўзидаёқ русча таржимаси ҳам берилган: «Иван — Иоанн, Михаил Тверча — Михаил Тверской, Москов ақчаси будир — есть денга московская».

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин