Саналар
24.11.2017
Баннер
Илм-фан, маданият, дин
PDF Босма E-mail

Ҳозиргача ёзув Жанубий Месопотамияда (Бобил) яшаган қадимги шумерлар маданиятида пайдо бўлган, дея ҳисоблаб келинар эди. Немис археологолари қадимги Миср фиръавни Скорпио Биринчи тобутидан ёзувли қотган лой парчасини топишди. Текширувлар лойдаги ёзув 5300 ёшда эканини кўрсатди. Демак, мисрликлар биринчи ёзувга асос солишган экан.
Милоднинг 732 йили вафот этган Кул Тегин қабри тошидаги ёзувлар туркий халқ ҳисобланган ўзбекларнинг илк ёзуви намуналаридир.
Ўрта Осиёдаги энг баланд қадимий меъморий ёдгорлик Бухородаги Минораи Калон бўлиб, унинг баландлиги 46,5 метрдир. Уни 1127 йили қорахонийлардан Арслонхон қурдирган.
Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида милодий учинчи асрлардаёқ кутубхоналар мавжуд эди.
Қуръони каримда 114 та сура, 6266 та оят бор. Замахшарийнинг "Кашшоф" тафсирида ёзилишича, 6666 та оят, 77.439 та сўз, 325.343 та ҳарф бор. Сураларнинг энг каттаси Бақара (286 оят), энг кичиги Ихлос, Наср (3 оятли) сураларидир. 
Пайғамбар алайҳиссалом даврларида Қуръонни тўла ёзиб олиб ёдлаган саҳобийлар Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит, Абу Зайд, баъзи ривоятларга кўра Абуд Дардо бўлишган.
Юсуф Хос Ҳожибнинг 1072 йили ёзган "Қутадғу билиг" (Бахт келтирувчи билим) асари туркий тилдаги биринчи ёзма адабиёт намунасидир.
Ўрта Осиёдаги энг улкан жомеъ – Бибихоним масжиди Самарқандда 1399-1404 йиллари қуриб битказилган.
Араб имлосидаги китобларни чоп этишга мўлжалланган биринчи босмахона 1723 йили Аштархон (Астрахан)да очилган.
Улуғ қомусий олим Абу Райҳон Беруний она тилидан ташқари санскрит, араб, форс, иврит, юнон ва бошқа тилларни яхши билган.
Ўзбек фалакшунос олими Мирзо Улуғбекнинг юлдузлар илми ҳақидаги "Зижи Кўрагоний" асари асосида Оврупада юлдузлар жадвали тузиб чиқилган. У бундан беш юз йил олдин йил узунлигини 365 кун 6 соат 8 дақиқа 12 сония деб аниқлаган ва ҳозирги ҳисобда бор-йўғи 35 сонияга адашган.
Абу Аббос Аҳмад ал-Фарғонийнинг асосий асари "Китабул ҳаракат ас-самовийя ва жавомиъ илм ан-нужум" ўн бешинчи асрдаёқ Оврупа университетларида дарслик сифатида ўқитилган.
Аҳмад Фарғоний ясаган Мисрдаги Нил дарёси сувини ўлчайдиган асбоб яқин-яқингача ишлатиб келинди.
Машҳур ўзбек олими Абу Али ибн Сино фаннинг турли соҳаларига оид 450 дан ортиқ китоб ёзган, "Китабуш-шифа" 22 жилддан иборат, "Тиб қонунлари" эса саккиз юз йил мобайнида тиббиётдаги асосий қўлланма бўлди.
Туркий халқларнинг нодир ёзма ёдгорликларидан "Ўғузнома", "Бобурнома", "тарихи Абулхайрхон" – Париж ва Лондонда, "Қўрқут ота китоби" (1Х аср) – Ватиканда, "Ҳумо қуши қўшиғи" (14-аср) – Венетсияда, Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғатит-турк", Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" (12-аср) китоблари Истанбулда сақланади.
Қуръони карим милодий 610 йилдан 632 йилгача, яъни йигирма уч йил мобайнида (Маккада 13 йил, Мадинада 10 йил) Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган.
Қуръони каримнинг биринчи нозил қилинган ояти Алақ сурасининг дастлабки беш ояти эди.
Ҳиндистонда 10.000 га яқин кинотеатр бор, уларга ҳар куни 15 миллион томошабин киради.
Қуръони каримни чоп этиш бўйича Саудия Арабистонидаги подшоҳ Фаҳд академияси фаолият бошлаган ҳижрий 1405 йилдан буён Мусҳафни тўқсон кўринишда жами 185 миллион нусхада чоп этди. Ўзбекистонда ҳам Қуръони карим нашри икки марта амалга оширилган.
Русиянинг Саратов вилоятидаги Духовнитское қишлоғидан 4 академик, 60 фан доктори етишиб чиққан. Булардан 22 нафари ядро физикаси, 8 нафари тиббиёт, 6 нафари биология олимларидир.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманидан 70 нафар фан номзоди, 11 фан доктори, шунча таниқли ёзувчи етишиб чиққан.
Ҳаж кунлари ҳожилар кунига ўртача 10.000 кубометр Замзам суви истеъмол қилишади.
Дунёда энг кўп чоп этилган китоб "Инжил"дир, унинг умумий адади 2 миллиард нусхадан ортган, икки минг тилга таржима қилинган. Иккинчи ўринда Хитой раҳнамоси Мао Сзе-дуннинг "Танланган асарлари" туради, бу китоб ҳозиргача 894 миллион нусхада чоп этилди.
Ислом оламида ёзилган илк китоб Абдулмалик ибн Журайжнинг (вафоти ҳижрий 150 йил) ҳадис ва осорлар тўпламидир.
Маккаи мукаррамада ёзилган биринчи китоб Мужоҳид, Ато ва Ибн Аббос шогирдлари тасниф этган "Ҳуруфут-тафсир" китобидир.
Имом Моликнинг "Муватто", Суфён Саврийнинг "Жомеъ" асарлари Мадинаи мунавварада битилган илк китоблардир.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган илк ваҳий Аллоҳ таолонинг "Ўқи!" (Иқроъ)  деган илоҳий фармон эди.
"Илм" сўзи Қуръони каримнинг 850 жойида турли кўринишларда келган.
Биргина милодий ўн олтинчи-ўн еттинчи асрларда Ислом оламида илмнинг турли соҳаларида ишлаётган 86.000 таниқли уламо бор эди.
Милодий тўққизинчи-ўн иккинчи асрларда Ғарбнинг 95 фоиз аҳолиси ўқиш-ёзишни мутлақо билмаган.
Қоҳирадаги Фотимийлар кутубхонасида илмнинг турли соҳаларига доир 2 миллион жилд китоб бўлган. Ўшанда Оврупа Қироллик кутубхонасида бор-йўғи 100 жилд китоб бор эди.
Андалусиядаги "Ал-Ҳикам" кутубхонасидаги мавжуд шеърий девонлар мундарижасининг ўзи қирқ тўрт жилдли китобни тўлдирган.
Тароблусдаги (ҳозирги Ливияда) Бани Аммор кутубхонасида 1 миллион жилд китоб сақланган, унда 180 нуссох (нусха кўчирувчи) эртаю кеч китоб кўчириш билан машғул бўлган.
Аҳоли жон бошига ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчиликни олган Швейтсария кутубхона-ахборот тармоқлари сони бўйича ҳам биринчи ўринда.
Беш миллион аҳоли яшайдиган Финландияда 1500 оммавий кутубхона, шунча китоб тарқатувчи пункт, 250 та кўчма кутубхона (библиобус) ишлаб турибди.
Мусулмон Андалусияси пойтахти Қуртубада (Кордова) бир миллион аҳоли яшаган, 900 та ҳаммом, 283 минг уй, 600 та масжид, 80 минг қаср бўлган. Бу ердаги 80 та мадрасада камбағаллар бепул ўқитилган, 50 та шифохона бепул хизмат кўрсатган.
Ибн Жавзий исмли олим 340 дан ортиқ асар ёзган, бу киши китоб ёзмаган илмнинг бирор соҳаси қолмаган.
Ўнинчи аср улуғ олимларидан андалусиялик Ибн Рушд умри давомида фақат икки кеча китоб ўқимаган: бири уйланган ва иккинчиси отаси вафот этган кеча эди.
1988 йилгача Хитой давлат радиоси Ғарбнинг поп мусиқасини умуман эфирга узатмаган.
Англия телевидениеси "Чорраҳалар" телесериалини 24 йил намойиш этган.
Дунёдаги энг қадимий байроқ Британия байроғидир, у "Юнион Жек" (Жек бирлиги) деб ном олган.
Хўжа Насриддин латифаларини биринчи бўлиб ўзбек ёзувчиси Шариф Ризо тўплаган. У йиққан 800 латифанинг ярмидан кўпроғи 1941 йили китобча ҳолида чоп этилган.
Италия пойтахти Римнинг Остиенсе туманида Шарқнинг машҳур олими Абу Али ибн Сино номида катта кўча бор.
Замонавий ўрис тили луғатида 200.000 га яқин сўз бор.
1645 йилдан Шветсияда нашр этила бошланган "Пост ок инрикес тиднингар" Ер юзидаги энг "кекса" газета саналади.
1656 йил 8 январдан Ҳолландияда чоп этила бошланган "Хаарлемс дахблад" эса энг биринчи реклама-тижорат нашри сифатида тарихга кирди.
Биринчи телевидение рекламаси 1941 йил 1 июлда АҚШ телеканалларида берилган. Ўшанда 20 сония давомида "Бюлов" маркали соат реклама қилинган.
Адади бир миллионга етган илк журнал Парижда чиқадиган "Пти журнал" эди. Франсиялик ноширлар бу маррани 1886 йили эгаллашди.
АҚШнинг Жоржия штатидаги Мэйконе шаҳрида жойлашган кийим-кечак дўкони мунтазам реклама берувчи энг "кекса" мижоздир. У 1889 йилдан буён маҳаллий "Мэйкон телеграф" газетасида 33.727 марта реклама ва эълонларини чоп эттирди.
АҚШнинг Чикаго шаҳридаги "Р. Доннелли ва ўғиллари" матбаа фирмаси йилига 1.300.000 тонна қоғоз ва 70.000 тонна бўёқ ишлатади.
АҚШда 1550 та кунлик, 7500 та ҳафталик газета нашр этилади. Японияда кунига 74 миллион нусхада газета сотилади.
Японлар газета ўқишга ҳар куни ўртача 40 дақиқа вақт ажратишади.
Тайландди китоб, газет-журнал чиқарадиган 11.000 та нашриёт бор.
Жаҳон музейларида бизга ватандош мутафаккирларнинг 200.000 га яқин асарлари сақланмоқда.
Энг қимматбаҳо тасвирий санъат намунаси Леонардо да Винчининг (1452–1519) "Мона Лиза" (Жаконда) асаридир. У 1962 йили Париж суғурта ширкати томонидан 100 миллион долларга баҳоланган.
Биринчи ақлий бошқотирма (кроссворд) 1875 йили Ню-Йўркда чиқадиган "Сент-Николас" журналининг сентябр сонида босилган. Буни Англиянинг Нюкаслапон-тайн шаҳрида яшовчи доктор Кеннет Миллер исботлади.
Энг катта бошқотирмани 1982 йил июлида Канаданинг Квебек шаҳридан жаноб Робер Трюко тузган. Унда 82.951 катакча бўлган, у 3,6 кв. метр жойни эгаллаган. Трюко энига 12489 та, бўйига эса 13325 та сўзни жойлаган.
Англиянинг Айронбри шаҳри фуқароси Рожер Сквайрз энг кўп бошқотирма тузувчи сифатида тан олинган. У ҳафтасига 38 тадан кроссворд тузиб, чоп эттирган. 1990 йил сентябридаёқ у тузган бошқотирмалар сони 35.000 тадан ошиб кетган эди.
АҚШнинг Калифорния штатидаги оламга машҳур "Диснейленд" болалар шаҳарчаси 1955 йили очилган ва унинг қурилишига 17 миллион доллар маблағ сарфланган.
Киноэкраннинг энг машҳур қаҳрамони англиялик изқувар Шерлок Холмс саналади. Ушбу образни 197 филмда 70 нафар актёр ижро этган.
Конвертларга марка ёпиштириш 1842 йилдан бошланган.
Ҳаж қилувчилар сони 1950 йилгача 100 минг кишидан ортмаган, 1955 йили улар сони икки баравар кўпайди, 1983 йилга келиб ҳожилар сони 1 миллионга етди, 2008 йили эса 181 миллатга мансуб 3 миллион киши ҳаж ибодатини адо этди.
Мусулмонларнинг биринчи масжиди милодий 622 йили (ҳижрий 1 йил) Пайғамбаримиз бошчиликларида Ясриб (Мадина) шаҳрида қурилган.
Маккадаги Масжидул Ҳаром кенгайтирилганидан кейин унда салкам 3 миллион киши намоз ўқийдиган бўлади. Мадинадаги Масжидун-Набий хонақоҳи ва ҳовлисида жами 1,5 миллион киши ибодат қила олади.
Миллиард дақиқа 19 асрдан кўпроқ вақт, демакдир. Миллиардинчи дақиқа милодий йил ҳисобида 1902 йили ўтди.
"Робот" атамасини машҳур чех ёзувчиси Карел Чапек (1890 – 1938) ўйлаб топган.
1995 – 1998 йилларда Русия нашрларида чоп этилган латифаларнинг 47 фоизи фақат қайноналар ҳақида бўлди.
Русиянинг Екатеринбург шаҳрида Кўринмас одамга (!) ҳайкал ўрнатилган.
Расулуллоµга (соллаллоµу алайµи ва саллам) мусулмон µолида йґлиіиб, суµбатларида бґлган, сґзларини эшитган, мґмин µолида вафот этган киши «саҳобий» дейилади, саµобийларнинг умумий сони таірибан 114 минг киши, баъзи манбаларда 124 минг киши дейилади.
Дунёда ҳаммаси бўлиб 5621 тил ва шева бор, ҳозиргача шулардан 500 таси ўрганилган, 1400 тасининг эса йўқолиб кетиш хавфи бор.
Кўзойнаклар 800 ёшда, дастлаб Рим императори Нерон узоқни кўриш учун каттакон зумрад тошдан фойдаланган.
Заррабинни (микроскоп) кўзойнак устаси Захарий Янсен исмли киши тасодифан ихтиро қилган.
Қуръони каримда 25 пайғамбар номи зикр этилган: булар–Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломлардир. Узайр, Луқмон, Зулқарнайн номлари ҳам Қуръонда келган, улардан баъзилари набий, баъзилари валийдир.
Франсиядаги машҳур Эйфел минорасини йилига салкам 7 миллион сайёҳ томоша қилади.
Амриқонинг Ай-Би-Эм корпоратсияси битта молекуладан ташкил топган дунёда биринчи микросхема яратди, у инсон сочи толасидан 100 минг баравар ингичка.
Русиянинг "Маяк" радиостансияси дастурларини кунига 1.350.000 киши тинглайди.
Маккаи мукаррамадаги Масжидул-Ҳаром ўртасидан жой олган 12х9х12 метрли куб шаклидаги қорамтир тош бино «Каъба» деб аталади, Қуръони карим хабарига кўра, уни илк бор Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан тиклашган.
Каъба устига ҳар йили янгидан ёпиладиган қалин қора мато, яъни каъбапўш 658 квадрат метрли бир-бирига уланган қирқ саккиз бўлак матодан иборат, у 450 кило соф ипакдан тайёрланади.
Юз ёшга яқинлашиб қолган Англия ёзувчиси Барбари Картпанд бир йилда 26 та роман ёзишни "норма" ҳисоблайди.
ПайІамбаримиз (соллаллоµу алайµи ва саллам) жами етти фарзанд – уч ґІил, тґрт іиз кґрганлар, уларнинг исмлари іуйидагича: Јосим, Зайнаб, Руіаййа, Умму Кулсум, Фотимаи Заµро, Абдуллоµ, Иброµим. Уларнинг олти нафари Хадича онамиздан, еттинчиси –– Иброµим эса мисрлик µазрати Мориядан туІилган.
Дунёда энг кўп киноартистга эга мамлакат Шветсия саналади, бу ерда ҳар 7350 аҳолига биттадан киноактёр тўғри келади.
Голф дунёда энг кўп тарқалган спорт турига айланди.
Немис композиторларидан бири "Горбачев" деган опера ёзган.
Маккадаги Масжидул Ҳаром масжидининг умумий саҳни 356 минг кв. метр, масжид ўртасидаги Каъба эшиги 280 кило соф олтиндан ясалган.
Ҳозир дунёда 900 миллиондан ортиқ саводсиз киши бор.
Японияда жами болаларнинг 85 фоизи боғчаларга қатнайди.
Япон табиблари аниқлашича, ёқимли мусиқа овқат ҳазмини яхшилаб, айрим касалликлар олдини олар экан.
Туркия "ойнаи жаҳон"ида 70 дан ортиқ телеканал бор.
1880 йилда дунё аҳолисининг бор-йўғи 13,7 фоизи мусулмон эди. Йигирманчи асрнинг 80-йилларига келиб, бу кўрсаткич 16,9 фоизга, минг йилликнинг охирига келиб эса, тахминан 21 фоизга етди. Кейинги эллик  йил ичида дунёнинг мусулмон аҳолиси 235 фоизга кўпайди.
Ҳозир дунёда 3 миллиард 865 миллион киши бирор динга эътиқод қилади, буларнинг 1,6 миллиарди насронийлар, 1,5 миллиарди мусулмонлар, 710 миллион киши ҳиндукийлар ва буддавийлар, 17 миллион киши яҳудийлик динидадир.
Ҳозирги кунда Ислом оламида тўрт улуғ мужтаҳиднинг – Имом Аъзам (Абу Ҳанифа), Имом Шофеъий, Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаблари амалдадир. Диёримиз мусулмонлари Имом Аъзам (Ҳанафий) мазҳабидадирлар.
Дунёдаги энг машҳур музейлардан Санкт-Петербургдаги (Русия) Эрмитаж умумий сатҳи 46 минг кв. метр бўлган мингдан ортиқ залдан иборат, унда 3 миллиондан ортиқ санъат асари ва қадимий осори-атиқалар сақланади. Барчасини айланиб чиқиш учун 24 километр йўл босиш керак.
Буюк Британия пойтахти Лондондаги Букингем қироллик саройида сақланаётган "Амир Темур" зумрад тошининг оғирлиги 631 каратга тенг.
Мисрдаги машҳур "Ал-Азҳар" дорилфунуни барча шохобчаларида таълим олаётганлар сони бир миллион кишига етади. Уларга олти мингдан зиёд уламо ва мударрис сабоқ беради. 
Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи суннийлар бґлиб, улар «Аµли суннат вал-жамоа»ни ташкил этишади. Улардан µанафийлар – 47 фоизни, шофеъийлар – 27, моликийлар – 17, µанбалийлар – 1,5 фоизни ташкил этади.
Ҳозир дунё бўйича 1,5 миллиарддан ортиқ киши Интернет тизими хизматидан фойдаланмоқда.
Марказий Осиё ўлкаларида жами етмиш мингга яқин дўнган (мусулмон этник хитойлар) истиқомат қилади. Эътиқодда сунний мусулмон бўлган дўнганлар кўпроқ ҳанафий мазҳабига мансубдирлар.
Довуд алайҳиссаломга Забур, Мусо алайҳисссаломга Таврот, Исо алайҳиссаломга Инжил, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръони карим туширилган, бу илоҳий китобларда пайғамбарларнинг ўз замоналарига, ижтимоий шароитларига, урф-одатлари ва қобилиятларига мувофиқ ҳукмлар баён этилган.
Насронийларнинг муқаддас китоби Инжилнинг асл нусхаси ғойиб бўлган, кейинчалик авлиёлардан Матто, Маркус, Луқа, Юҳанно ёзган тўрт Инжил майдонга чиқди. Булар диннинг асл моҳиятига мос бўлган Барноба Инжилига мос эмас.
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳижратнинг олтинчи йили дунёнинг ўша пайтдаги машҳур подшоҳ ва қиролларига мактуб юбориб, Исломга даъват қилдилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг мактублари Византия (Рум) империяси қироли (қайсари) Хирақлга, Эрон шоҳи (кисроси) Хисравга, Ҳабашистон ҳукмдорига (нажошийига), Миср ҳукмдори Муқавқис ва бошқаларга элчилар орқали етказилиб, улар Аллоҳнинг тавҳидига чақирилган эди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 6,5 мингга яқин мактабгача таълим муассасалари, 9800 га яқин мактаб бор, уларда 5,4 миллион бола ўқийди. Мактаблардаги ўқитувчиларнинг 65 фоизи олий маълумотли мутахассислардир.
Ҳозир мамлакатимизда 1300 дан ортиқ ўрта махсус таълим муассасалари (литсей ва касб-ҳунар коллежлари) ишлаб турибди, булардан 200 га яқини академик литсейлардир.
Республикадаги 67 та олий ўқув юрти: 22 универститет, 43 институт ва 2 та академияда бакалавр ва магистр босқичларида таълим берилмоқда, уларда юз минглаб талаба таълим оляпти, уларга 22 минг профессор-ўқитувчи, жумладан 1700 га яқин фан доктори, 7500 дан зиёд фан номзоди таълим беряпти.
Маккадаги Масжидул Ҳаром, Мадинадаги Масжидун-Набавийя, Бухородаги Минораи Калон, Хивадаги Исломхўжа мадрасаси минораси, Анқарадаги Кўжатепа, Истанбулдаги Сулаймония, Марокашдаги Кутубия, Дамашқдаги Ал-Бадр ва бошқа миноралар дунёда машҳур.
Исломда Аллоҳ таоло томонидан яратилган кўплаб оламлар мавжудлиги эътироф этилади. Улар қуйидагилардир: Олами асғар (энг кичик олам, яъни инсон), Олами барзах (борлиқ дунё билан охират орасидаги олам, қабр ҳаёти), Олами жабарут (улуғлик ва қудрат олами), Олами акбар (энг буюк олам, коинот), Олами Амр (Аллоҳнинг амри ила ҳар нарсани таъминлайдиган олам), Олами арвоҳ (руҳлар олами), Олами асбоб (сабаблар олами, бу дунё), Олами ғайб (инсон кўзидан пинҳон олам), Олами кавни фасод (бузуқликлар олами), Олами лаҳут (улуҳият олами), Олами носут (махлуқотлар олами), Олами шуҳуд (кўринадиган олам, бу дунё), Олами зуҳур (ашёларнинг зуҳурланиш олами) ва бошқалар.
Қадимги яҳудийларнинг диний кўрсатмалар китоби Талмуд иброний тилида «ўрганиш» маъносини билдиради, унинг Бобил ва Фаластин нусхалари мавжуд.
Пайғамбаримизнинг насаблари қуйидагича: Муҳаммад (с.а.в.) ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн ибн Луъай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Малик ибн ан-Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Иляс ибн Музар ибн Низар ибн Маъдд ибн Аднандир (Бухорий).
Амриқо Қўшма Штатларида кунига 70 миллион киши спорт билан шуғулланади, 100 миллион киши мунтазам сузиш ва югуриш билан машғулдир. Мамлакатда 4 миллион 350 мингта сузиш ҳавзаси бор, бу 55 кишига биттадан ҳавза, демакдир.
Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган китоби Таврот иброний тилида "таълим, шариат" маъноларини билдиради, уни «Тора» (қонун) ҳам дейишади, у оғзаки шаклда милоддан аввалги ХVI-ХIV асрларда шаклланган, бешинчи асрда Фаластинда китобат қилинган.
Дунё бўйича 250 дан зиёд киши коинотга чиққан, улар 21 мамлакат вакилларидир, фазогирларнинг 70 дан ортиғи собиқ СССР фуқаролари бўлишган.
Малайзияда 24 миллион аҳоли яшайди, бунинг ярми мусулмонлардир, мамлакатда Қуръон ўргатадиган 5000 ўқув юрти ва 10.000 мураттаб қори бор.
Ҳозир жаҳондаги 20 та шаҳарда ўн миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Токио (35,5 миллион), Мехико (19,2 миллион), Ню-Йорк (18,5), Бомбай (18,3), Сан-Пауло (18,3), Ню-Деҳли (15,3), Калкутта (14,3), Буэнос-Айрес (13,3), Жакарта (13,2), Шанхай (12,7 миллион киши) биринчи ўнталикка киради.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин