Саналар
28.03.2024
Баннер
Усмон Юсупов
PDF Босма E-mail

Кўплар Усмон Юсуповнинг миллати ва ижтимоий келиб чиқиши билан қизиқишади. Унинг онаси Ойнисо опа — ўзбек, тошлоқлик ҳунарманд-тўқувчининг қизи бўлган. Отаси Юсуф ака эса — тожик, Каптархонадаги вақф ерда батраклик қилган. Усмон Юсупов 1900 йилда туғилган. Ота-онаси фарзандимиз халифа Усмондай ақлли, доно бўлсин, оиламизга бахт ва фаровонлик келтирсин, деган яхши ният билан унга Усмонжон деб исм қўйишди.
Юсуф ака 1916 йилда оиласи билан Қовунчига (ҳозирги Янгийўл шаҳри) кўчиб келади. Усмрн шу ердаги пахта заводида оддий ишчи бўлиб ишлай бошлайди.

1923 йилда Усмон Анастасия Большаковага уйланди. Икки йилдан кейин оила ўғил кўриб, исмини Асқар (Леонид) қўйди. Лекин Усмон билан Анастасиянинг турмушлари бўлмади. Асқар яқинда Москвада вафот этди. У тарих фанлари доктори, СССР Фанлар академияси тарих институтининг профессори эди.
1929 йилда Усмон украин қизи, комсомол фаоли Юлия Степаненкога уйланиб, умрининг охиригача у билан бирга яшади. Эр-хотин беш фарзанд кўришди. Ҳозир халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган бу фарзандларининг томирида ўзбек, тожик ва украин халқларининг қони бор.
Усмон Юсупов ҳаёти мобайнида амалга оширган энг сўнгги тадбир агросанрат комбинатининг директори сифатида Ўзбекистонда ўтган белорус адабиёти ва санъати ўн кунлигида қатнашган Белоруссия делегациясини 1966 йил 24 апрелда қабул қилгани бўлди. Маълум бўлишича, делёгация аъзоларидан тўрт киши уруш йиллари Тошкентга эвакуация қилинган бўлиб, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг ўша пайтдаги биринчи котибини яхши билишар экан. Меҳмонлар -Халқободдаги боғда кун бўйи бўлишиб, ўйнаб-кулиб, дам олиб кетишди.
Икки кундан кейин юқоридан бир дўкай қўнғироқ қилиб, Усмон Юсупов шаънига ҳақоратомуз сўзлар айтди. У қаттиқ изтиробга тушиб, кечаси билан ухлай олмади. 26 апрель куни кечқурун инсульт бошланиб, ўнг қўли ва оёғи шол бўлиб, тилдан қолди. Тўшакда ўн кун қимирлай олмай ётди. Шифокорлар, хотини ва фарзандлари бутун чораларни кўришганига, беморнинг ўзи ҳам ҳаракат қилганига қарамай, қўл-оёғини қисман бўлса-да қимирлата олиш, сўзлаш қобилиятини бироз бўлса-да тиклаш имконияти бўлмади.
Тошкентдаги зилзила муносабати билан 27 апрелда Л. И. Брежнев ва А. Н. Косигин Ўзбекистон пойтахтига келишди. Ўшанда улар Мирзачўлдаги янги давлат хўжаликларида ҳам бўлишиб, Усмон Юсуповнинг ҳовлиси ёнидан ўтиб кетишган эди. Лекин ўзлари яхши билган, ёнма-ён ишлашган, партия Марказий Қўмитаси аъзоси, СССР Олий Қенгаши депутати, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлган Усмон Юсуповнинг олдига бирров кириб, ҳолидан хабар олишни, кўнглини кўтаришни, қандай ёрдам керак, деб сўрашни лозим топишмади.
6 майда — Усмон ака кўз имоси ва соғлом қўли билан бутун оила аъзоларининг тўпланишини илтимос қилди. Уларнинг ҳаммаси каравот атрофига келиб ўтиришганда, бутун кучи, иродасини ишга солиб, гапиришга ҳаракат қилди, лекин бир оғиз ҳам сўз айтолмади. Шундан кейин у чап қўлини кўтарди-да, бармоқларини жамлаб мушт қилиб, ҳаммага кўрсатди — бу унинг, бир бўлиб, ҳамжиҳатлик билан яшанглар, дегани эди... Кейин панжасини ёйиб, юзига аста фотиҳа тортди — бу унинг, мен тамом бўлдим, ҳаётдан кетаяпман, дегани эди.. У юзидан кафтини олганида болалари ҳўнграб йиғлаб юборишди...
Бир кундан кейин, 1966 йил 7 май соат 11.30 да Усмон Юсупов ҳаёт билан видолашди.
Куннинг иккинчи ярмида Янгийўлга Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюросининг Ш. Р. Рашидов бошлиқ аъзолари келишиб, марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдиришди. Юлия Леонидовна, Усмон Юсупович ётиб қолишидан бир неча кун аввал соғлиги ёмонлашаётганлигини олдиндан сезиб, Ўзбекистон раҳбарларига охирги илтимосимни етказгин: мени Кафанов майдонига, узоқ вақт бирга ишлашган дўстларим — Йўлдош Охунбобоев, Собир Раҳимов, Сергей Емцов, Ҳамид Олймжон, Абрам Бродскийнинг ёнига дафн этишсин, деб илтимос қилганлигини айтди. Бироқ раҳбарлар ўзаро маслаҳатлашиб, бу мумкин эмаслигини, уни таниқли кишилар ётган Чиғатой қабристонига дафн этиш мақсадга мувофиқлигини маълум қилишди.
8 Май куни эрталаб дафн комиссиясининг аъзолари келишди. Юлия Леонидовна кўзида ёш билан яна уларга мурожаат этиб, эрининг сўнгги илтимоси ҳақида гапирди. Яна рад жавобини олди. Шундан кейин у бошқа ҳонага кириб, болаларини йиғди ва оталарининг сўнгги васиятини жумҳурият раҳбарларига етказганлигини, лекин улар бу ишга рози бўлмаганликлариниайтди. «Улар отангизни Кафанов майдонига дафн этилишига эътироз билдиришаяпти, Чиғатой қабристонини таклиф қилишаяпти,— деди она.— Унинг сўнгги илтимосини бажаролмаганимдан виждоним қийналаяпти. Нима қилсам экан?» Ўғил ва қизлар йиғлаб, оналарини рози бўлишга кўндиришди.
Тобутни Тошкентга олиб.келиб, хайрлашиш учун «Баҳор» концерт залига қўйишди. Чиғатой (ҳозир Фаробий) қабристонига, Ҳамроқул Турсунқулов билан ёнма-ён дафн қилишди...
Усмон аканинг 66 йиллик ҳаёти қандай ўтди? У нималарни қилишга улгурдию, нималарга улгурмади, қандай ютуқларга эришдию, қандай- хатолйкларга йўл қўйди? Тарихга қандай инсон бўлиб кирди? Бу ҳақда кўп кишилар ёзган ва гапирган.
Мен ҳам Усмон Юсуповни жуда яхши билардим. Менга партия ишига йўлланма берган шу киши бўлади. Биз у билан узоқ вақт бирга ишлашдик ва сўнгги кунгача дўстона муносабатда бўлиб келдик. Шу боисдан унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бир-икки оғиз сўз айтишни ўзим учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлган инсоний бурчим, деб биламан.
Усмон Юсупович билан мен биринчи марта 1939 йилда Ўзбекистон комсомолининг Тошкентда бўлиб ўтган съездида сўзлашганман. У мажлислар орасидаги танаффусда вилоятларнинг вакиллари билан суҳбатлашди.
Ўша пайтда мен Москвадаги савдо институтини битириб хелиб, Бухоро вилоят матлубот уюшмасининг кадрлар бўлими бошлиғйнинг ўринбосари ҳамда ўқув комбинати мудири бўлиб ишлардим. Бундаи ташқари,вилоят партия қўмитасининг штатсиз лектори эдим. Бухоро вилоят комсомол конференциясида жумҳурият комсомоли съездига делегат этиб сайлангандим.
Усмон Юсупович Бухородан келган делегатлар билан учрашувда жойлардаги ишнинг аҳволи билан қизиқди, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида гапириб, маслаҳатлар берди.
Ташкилий масалалар кўрилаётганда, у делегацияларнинг раҳбарларини номзодларни муҳокама қилиш учун чақирди. Съездда бир нотиқ Узбекистон ЛКСМ Марказий Қўмитаси биринчи котиби Фотима Йўлдошбоевани танқид қилиб, уни ижтимоий келиб чиқишини яширган, отаси катта бой бўлган, деб айблади.
Делегациялар раҳбарлари билан учрашувда у кўзига ёш олиб, отам оддий деҳқон бўлган, мен уч ёшлигимда вафот этиб кетган, деб ишонтиришга ҳаракат қилди. Биз, бир неча киши уни қўллаб-қувватлаб, номзоди қўйилишини таклиф этдик. Усмон ака бу таклифга мойиллик билдирди. Лекин қарши кишилар ўз сўзларида қаттиқ туриб, Йўлдошбоеванинг номзодини кўрсатмасликни талаб қилишди. Ўша пайтдаги вазиятни ҳисобга олиб, кўпчилик бу таклифга рози бўлди. Текширувда эса Фотима Йўлдошбоева тўғри гапирганлиги маълум бўлди. Шундан кейин бу аёл Қўқон шаҳар партия қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг тарғибот бўйича котиби лавозимларида ишлади.
Фотима Ҳамидуллаевна Йўлдошбоева Ғафур Ғулом, Мақсуд Шайхзода, Ҳамид Олимжон ва бошқалар қатори ўзбек халқининг Улуғ Ватан уруши фроктларидаги ўзбекистонлик жангчиларга ёзган ва икки миллиондан ортиқ киши имзо чеккан, урушнинг энг оғир кунларида оддий аскар ва офицерларнинг руҳи ва жанговарлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган машҳур мактубнинг муаллифларидан саналади. Бундан ташқари, Ф. Йўлдошбоева 1943 йилда жангчиларга, совға-салом элтган Ўзбекистон делегацияси таркибида фронтга борган. Урушдан кейинги йилларда эса илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб, Совет-Афғон муносабатлари тарихи мавзуида номзодлик диссертацияси ёқлади. Тошкёнт чет тиллар институтининг ректори, Тошкент Давлат дорилфунуни" шарқ факультети энг янги тарих кафедраси доценти бўлиб ишлаб, 1983 йилда 72 ёшида вафот этди.
Ўзбекистон комсомоли съезди тугагач, биз иш жойларимизга жўнаб кетдик. Орадан кўп вақт ўтмай, ўша йилнинг ноябрь ойида Бухоро вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби Халил Турдиев комсомол фаоллари бўлган бизлардан ўн беш нафаримизни ҳузурига таклиф қилди. У халқаро аҳврл мураккаблиги, чегараларимизда вазият кескинлашаётганлиги, ҳарбий қисмлардаги рммавий-сиёсий ишларга кўнгилли равишда комсомол фаолларидан бир нечтасини юбориш мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирди. Биз, бир неча ййгит ўша ернинг ўзида ҳарбий хизматга бориш ҳақида ариза ёздик. Ҳарбий хизматга Бухородан 1939 йилнинг охирида жўнаб кетиб, 1946 йил бошида қайтиб келдим. Улуғ Ватан урушининг биринчи кунидан охиригача фронтда бўлдим.
Менинг ҳарбий хизматдан бўшаб, Ўзбекистонга қайтишим ҳам Усмон Юсуповичнинг ташаббуси билан боғлиқ.
Гап шундаки, уруш тугагач, 1945 йилнинг ёзида у бир нечта офицерни партия ва совет ташкилотларидаги ишларда фойдаланиш учун ҳарбий хизматдан бўшатишни илтимос қилиб, И. В. Сталинга мурожаат этди (уларнинг рўйхати ҳам тавсия этилди). Илтимос қондирилди. Бу офицерлар ҳарбий хизматдан қайтишлари билан дарҳол турли лавозимларга тайинландилар.
Мен ўша йилнинг ноябрь ойида Тошкентга бир х,афталик таътилга келдим. Бу пайтда мен чет элда эдим, алоҳида мақсадлардаги оператив ҳарбий группага раҳбар-лик қилардим.
Ўша пайтда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ёшликдаги дўстим Ёқуб Алиев мени Усмон Юсуповницг олдига олиб кирди. У бафуржа суҳбатлашгач, менга Ўзбекистонга қайтишни таклиф қилди, бу ҳақда камина хизмат қилаётган фронт қўмондонига хат ёзадиган бўлди. Шундай қилиб, мен 1946 йилнинг бошида Тошкентга қайтдим.
Иккинчи куни мени Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг тарғибот бўйича котиби М. Ғ. Ваҳобов қабул қилди. У. ё. Алиев ва мен учовлашиб Усмон Юсуповнинг хонасида бўлдик. У таърифнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларим билан танишгач, Мавлон Ғаффоровичга мени Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси лектори ва Олий партия мактаби ўқитувчиси этиб расмийлаштиришни таклиф қилди.
Янги ишимда оқ йўл тилаётиб, шундай деди: «Сен армияда ва ўқишда тўплаган билим ва тажрибаларингдан келиб чиқиб, партиявий-тарғибот ишларига ихтисослашмоғинг керак». Кейик қўлимни қисиб, янги ишимда муваффақият тилади.
Шундай қилиб, Усмон Юсуповлч хонасига офицер сифатида кириб, партия ходими бўлиб чиқдим.
Раҳбарнинг фаолиятида, кўпгина жиҳатларидан ташқари, муҳим бир омил — психологик томони бор. Уни обрўси кўп жиҳатдан биринчи дарси билан белгилана-диган муаллимнинг илк қадамига таққослаш мумкин. Болалар жуда таъсирчан, сезгир бўлишади. Ўқитувчиии синфда биринчи бор кўришганда, уни тинглаб, кузатиб, у ҳақда ўз фикрларига эга бўладиларки, бу узоқ вақт ўқувчи билан ўқитувчи ўртасидаги муносабатни белгилаб беради.
Бу ўринда бевосита ўхшашлик бўлмаса-да, лекин партия раҳбари билан ҳам худди шундай ҳолат юз беради, дейиш мумкин. Раҳбарнинг обрўси, таъсири, меҳнаткашларнинг у ҳақдаги фикри, кўп жиҳатдан у ишга қандай киришишига боғлиқдир.
Усмон Юсупов Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи ко-тиби бўлгач, аввало ўлка ҳаётининг энг муҳим муаммоси — сув хўжалиги билан шуғулланди. У деҳқонларнинг ташаббусини маъқуллаб, қўллаб-қувватлади, партия ташкилотини, халқ оммасини катта сув учун курашга кўтарди.
Бир йилдан кейин жамоа ва давлат хўжаликларида, туманларда ва вилоятларда маҳаллий суғориш тармоқлари қуриш бўйича ҳашар кенгайиб кетди. 1939 йилда 270 километр узунликдаги Катта Фарғона каналикинг тарихда мисли кўрилмаган муддатда — 45 кун давомида ҳашар йўли билан қуриб битказилиши халқ оммасини, ижодий зиёлиларни илҳомлантирди, улардаги меҳнат ташаббускорлигини жўштирди, жумҳурият, партия ва шахсан Усмон Юсуповнинг мамлакатдаги, чет эллардаги обрў ва эътиборини оширди.  
Ўша йили Ўзбекистон ССРнинг 25 йиллиги муносабати билан ва суғоришни, пахтачиликни ҳамда халқ хўжалигининг бошқа соҳаларини ривожлантиришдаги ютуқлари учун Ўзбекистон Ленин ордени билан мукофотланди, бир неча минг меҳнат илғори ҳам орден ва медаллар билан тақдирланди.
Маълумки, мураккаб, фавқулодда вазиятларда инсоннинг иродаси, ахлоқий, маънавий фазилатларигина эмас, балки ғоявийлиги, эътиқоди, самимияти ҳам синовдан ўтади. Урушнинг дастлабки йиллари Россия, Украина ва Белоруссиянинг бир қатор вилоятларидан Ўзбекистонга уруш туфайли ота-онасидан айрйлган 250 минг бола, 270 та йирик завод, фабрика ва корхона, 700 га яқин илмий муассаса, олий ўқув юрти, бадиий жамоалар кўчириб келтирилди. Буларга муносабат маҳаллий раҳбар ходимлар ва аҳоли учун синов бўлди.
Қисқа фурсатда ҳар бир корхона учун ишлаб чиқариш майдони топиб, ускуналарни ўрнатиб, фронт учун маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйиш осо,н бўлмади. Жанг бўлаётган минтақалардан кўчириб келтирилган болаларга, ишчилар, инженер-техник ходимларга, фан, адабиёт, санъат арбобларига ва уларнинг оилаларига бошпана топиш, меҳнат ва ижод қилиш учун шарт-шароит яратиш янада мураккаброқ бўлди.
Бу масалалар Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюросида муҳокама қилинганда, барча кишилар жумҳуриятга вақтинчалик келаётганларни меҳмондўстлик билан кутиб олиш лозимлигини таъкидлашди, фақат айрим кишиларгина турар жой, озиқ-овқат етишмаслиги, бошқа имкониятлар ҳам чекланганлиги ҳақида гапйришди. Шунда Усмон Юсупов ҳамма байналмилалчилигини намойиш қилиши зарурлигини айтиб, бундай баҳоналарни рад этди. Эвакуация қилинганларни қабул этиш бўйича бир нечта комиссия тузилди. Ўзбекистон аҳолиси келаётганларга самимий муносабат билДирди. Уларни ўз туғишганларидай қабул қилиб, бошпана, бзиқ-овқат, кийим-кечак беришди.
Урушнинг оғир кунларидан бирида Усмон Юсупов шаҳар атрофидаги туманлар партия қўмиталари биринчи котибларини ҳузурига таклиф қилди. Ҳаммасини автобусга ўтқазиб, заводларга олиб борди. Корхоналарда бўлишганда У. Юсупов биринчи навбатда ошхонага кириб, ишчилар учун тайёрланган овқатдан татиб кўрди, туман партия қўмиталари биринчи котиблариДан ҳам шундай қилишни талаб этди. Ҳамма умумий овқатяаниш ёмон йўлга қўйилганига, кўчиб келган ишчиларга дуруст ғамхўрлик кўрсатилмаётганлигига ишонч ҳосил қилди.
Маиший муассасалар, турар жой ва бошқа шароитларни ҳам кўздан кечиришди. Ҳар бир туман маълум бир корхонага бириктирилди. Ҳар бир ишчи жамоасига иложи борича ғамхўрлик кўрсатиш лозимлиги, уларнинг яшаши ва меҳнат қилишлари учун биринчи котиб шахсан жавобгарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Уруш йиллари Тошкент самолётсозлик ишлаб чиқариш бирлашмасида директорлик қилган, урушдан кейин эса Москвада ишлаб, 1989 йилда 85 ёшида вафот этган Афанасий Михайлович Ярунин менга бошқа бир воқеани ҳикоя қилиб берганди.
— Корҳонамиз 1941 йилнинг кузида Тошкентга кўчирб келтирилгач, бир неча кундан кейин Юсуповнинг қабулига бордим,— деган эди у.— У менга пешвоз чиқиб, олий ҳиммат мезбондай қўш қўллаб сўрашди. Мен завод цехлари қаерларга ва қандай жойлаштирилганлигини, корхонада қанча одам борлигини, қандай ёрдам зарурлигини гапирдим. Усмон Юсупович, турар жойдан ҳам, озиқ-овқатдан ҳам, одамлардан ҳам ёрдам берамиз,— деди.
Мен:
— Раҳмат, Усмон Юсупович, тўғриси, бундай қабул қилишингизни кутмагандим. Ўзингизга маълум, бу ёқда уруш кетаяпти, ҳар кимнинг ташвиши ўзига етарли,— дедим.
Юсупов жилмайди. Суҳбат охирида елкамдан қучиб, кутилмаганда деди:
— Эртага бизда қурултой очилади. Сизни таклиф қиламан, Афанасий Михайлович! Мен унга бироз ҳайрон бўлиб қарадим. Котиб ҳазиллашаяпти шекилли,— деб
ўйладим ичимда,— заводда ишлар бошдан ошиб-тошиб ётган бўлсаю, мен мажлисда ўтирсам.
Юсупов эса фикримни уққандай:
— Албатта, келинг,— деди жилмайиб,— афсусланмайсиз.
Эртаси куни қурултойга бордим, очиғи, бу ишни соф дипломатик мулоҳаза билан қилдим — маҳаллий раҳбарлар билан ўзаро муносабйтда кибр-ҳавога берилмаслик керак, деб ўйладим.
Қурултой президиумида одоб сақлаб ўтирдим. Юсупов мени вилоят, туман миқё-сидаги раҳбарлар, илғор жамоа хўжаликларининг раислари, давлат хўжаликларининг директорлари билан таништирди. Хуллас, ўшанда бутун хаёлим заводда, ишлаб чиқариш жўш ураётган, станоклар очиқ майдонларда ишлаётган жойда бўлишига қарамай, икқи кун қимирламай мажлисда ўтиришимга тўғри келди. Ишчилар эса у ерда ёмғир қуйиб турган шароитда биринчи ҳарбий тайёрани йиғишди.
Юсупов мени қурултойга таклиф этиб нақадар доно иш қилганлигини эса кейинроқ тушундим. 1942 йилнинг қиши Тошкентда даҳшатли бўлди. Мамлакатнинг ғарбий туманларидан юзлаб корхоналар, минг-минглаб болалар, ярадорлар кўчириб келтирилди. Марказдан ғалла келиши эса тўхтади. Қолаверса, жуда қисқа пайтда бунча миқдордаги одамлар оқимини боқишга етадиган озиқ-овқатни ғамлаш учун олдиндан ҳисоб-китоб қилишнинг ҳеч бир иложи йўқ эди. Бу масалада самолётсозлик заводи ҳам боши берк кўчага кириб қолди. Охири ишчиларимизни боқиш учун ҳеч вақо қолмади.
Руҳим чўккан ҳолда Марказий Қўмитага бордим, наинки, шаҳардаги умумий аҳвол менга беш қўлдай маълум эди. Озиқ-овқат биринчи навбатда болалар ва ярадорларга бериларди, уларга ҳам етмаётган эди.
Бироқ Юсупов мени яхши қабул қилди. Гапларимни диққат билан тинглагач, деди:
-— Бугуноқ Самарқандга боргин. Иброҳимовни эслайсанми, мен сени у билан қурултойда таништирганман? Ўшанга мурожаат қил, у албатта ёрдам беради. Ўзбек халқининг яхши бир одати бор, кишини таниса, яхшилигини билса, бошига кулфат тушганида ҳамиша ёрдамини аямайди, сўнгги бурда нонигача беради.
Юсупов ҳақ бўлиб чиқди. СамарқандДан уч вагон озиқ-овқат олиб келдим. Бу бизга пишиқчиликка етиб олиш имконини берди.
Жумҳуриятдаги барча саноат кррхоналари фронт эҳтйежлари учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган қилиб қайта жиҳозланди. Бир неча ой мобайнида бутун Ўзбекистон фронтга оддий милтиқ ўқидан тортиб, тайёрагача, парашютдан тортиб, минагача етказиб берадиган ҳарбий аслаҳахснага айлантирилди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек уст-бош ва пойабзалнинг асосий қисми ҳам ҳарбий қисмларга юборила бошланди. Йигитларнйнг қарийб ҳаммаси фронтга жўнаб кетишди ёки ҳарбий корхоналарда меҳнат қила бошлашди. Жанг майдонларида ўзбекистойлик 600 минг йигит ҳалок бўлди.
Ўзбекистон меҳнаткашлари ўз ватанпарварлик бурчларини ана шундай бажариб, герман фашизми ва япон милитаризми устидан қозонилган ғалабага салмоқли ҳисса қўшдилар. Табиийки, барча ишларни Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ва жумҳурият ҳукумати ташкил этди ва раҳнамолик қилди.
Партия ишидаги асосии бўғин — кадрлардир. Уларни танлаш, жой-жойига қўйиш- ва фойдаланиш, талабчанликни ғамхўрлик билан қўшиб олиб бориш, мунтазам эътибор бериб, хатти-ҳаракатларини холисонилло баҳолаш, лозим бўлган пайтларда кадрларни туҳматдан, обрўсизланишдан сақлаб, авлодларнинг бири иккинчисининг ўрнини эгаллашини, давомийлиги ва бирлигини таъминлаш энг муҳим вазифа саналади.
Биз шу билан фахрланамизки, жумҳуриятимизда 30-йиллардаги, 40—50-йиллардаги қатағон, урушдаги катта йўқотишларга қарамай, юзлаб ва минглаб ҳалол, садоқатли, меҳнатсевар, обрўли раҳбар ходимлар етишиб чиқдй. Агар ўша даврдаги вилоят партия қўмиталари биринчи котибларини эслайдиган бўлсак, биринчи навбатда Малик Абдураззоқов, Мурод Жўрабоев, Сергей Константинович Емцов, СобирчКамояов, Турсун Қамбаров, Абдураззоқ Мавлонов, Носир Маҳмудов, Карим Муқимбоев, Орзи Маҳмудов, Мансур Мирзааҳмедов, Нор Ёқубов, Нуриддин Муродов, Қаюм Муртозоев, Сирож Нуриддинов, Пиржон Сеитов, Халил Турдиев, Константин Константйнович Шубладзе ва бошқаларни тилга олиш мумкин. Улар ҳаммаси барча билим, тажриба ва куч-қувватларини халқ иши учун сарфлаб, дунёдан ўтиб кетишди, ўзларидан яхши ном қолдиришди.
Биз, партия, уруш ва меҳнат фахрийлари, 40—50-йилларнинг кадрлари тез-тез тўпланиб, ўша даврларда қандай меҳнат қилганлигимизни, яшаганлигимизни эслаймиз. Кейинги йилларда баъзи раҳбарларнинг бузилиши, порахўрга, қўшиб ёзувчига айланиши оқибатида чўлу қуруқ баравар ёниб, минглаб ҳалол ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳибсга олинганлигига, жисмонан ва маънан топталганига чин юракдан ачинамйз ва бундай ғайри қонуний, халқимиз шаънига доғ тушириши мумкин бўлган воқеалар ортиқ
такрорланмаслиги учун жумҳуриятда олиб борилаётган тадбирларда ҳоли-қудрат иштирок этаяпмиз.
Кадрларга қандай муносабатда бўлиш ва уларни қандай авайлаш лозимлиги хусусида бир мисол келтираман.
Жамил Акрамов САКУни (Ўрта Осиё Коммунистик дорилфунуни) битиргандан кейин Пахтаобод туман партия қўмитасига иккинчи котиб этиб сайланди. Биринчи котиб Элмуродов1 қамалганидан кейин, уни ҳам турли хил гуноҳларда айблай бошлашди. У Усмон Юсуповга мурожаат қилиб, текширув ўтказишни илтимос қилди. Марказий Қўмитанинг туманга келган масъул ташкилотчиси Иброҳимов бошлиқ комиссия масалани ҳар томонлама ўргангач, Акрамов ишда бир қатор камчиликларга йўл қўйганлигини, лекин жиноят, лавозимини суиистеъмол қилмаганлигини аниқллди.
Шундан кейин Акрамовни Қизилтепа туман партия қўмитасига биринчи котиб қилиб жўиатишди. У ерда Ички ишлар вазирлиги туман бўлими бошлиғи Ҳамидов туман биринчи котибига қўнғироқ қилиб, бир ишни кўриб чиқиш учун хонасига келишни таклиф қилади. Акрамов эса Ҳамидовга, ўзингиз туман партия қўмитасига келинг, деиди, у кўнмайди. Акрамов кадрларни ўрганиб, раҳбарлик ишларида фойдаланиш учун резервлар рўйхатини тузади ва Ҳамидовга юбориб, фикрини сўрайди.
У рўйхатни ўқиб чиқиб, чизиб ташлайди. Бир неча кундан кейин уларнинг баъзи бирларини қамаш хусусида биринчи котибнинг розилигини сўрайди. Туман партия қўмитасининг эътирозига к.арамай, уларни қамоққа олади. Бу масала туман партия қумитаси бюросида фаоллар иштирокида муҳокама қилинганда, Ҳамидов партия бадалини беш ой тўламаганлиги маълум бўлади. Уни ВКП(б) сафидан чиқаришади. Ички ишлар вазирлиги вилоят бўлими Бухоро вилоят партия қўмитасига хат ёзиб, Ақрамов-ни Қизилтепада ва илгари Пахтаободда жиддий хатоликларга йўл қўйганликда айблайди. Масала дастлаб қараб чиқилганда уни ишдан олишга қарор қилишади. Акрамов яна Усмон Юсуповга мурожаат қилади. Шундан кейин эртаси куни Тошкентдан етиб келган Иброҳимов хат ва қарор лойиҳаси билан танишгач, унга Пахтаобод бўйича қўйилган айблар асоссиз эканлигини тасдиқлайди. Натижада Акрамов ўз лавозимида қолади.
Шундан кейин у бир нечта туманда партия ташкилотларига бошчилик қилади. Тошкент қишлоқ туманида биринчи котиб бўлиб ишлаётганида эҳтиётсизлик қилади — кекса большевик, уруш қатнашчиси бўлган отасига уй қуриб беради. Шу айби учун уни ишдан олишиб, Оққўрғондаги давлат хўжалигига директор қилиб жўнатишади. Бу ерда яхши ишлаб, хўжалик иқтисодиётини кўтаради. Шундан кейин уни Сурхондарё вилоятининг Денов туманига жўнатиб, туман партия қўмитасининг биринчи котиби этиб сайлашади. Бу ерда уч йилда пахта ҳосилдорлигини гектаридан 25 центнердан 33 центнерга кўтаради. Туман барча ишлаб чиқариш кўрсатқичларини ортиғи билан бажаради. Шу муносабат билан 1952 йилда Акрамовни Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонига тавсия этиш учун ҳужжатлар тайёрлана бошланади.
Шу орада ўша пайтда мамлакат пахтачилик вазири бўлиб ишлаётган, Тожикистонда иш билан юрган Усмон Юсупов Акрамовнинг уйига меҳмон бўлиб келади. Акрамов устозини зўр қувонч билан кутиб олади, қўй сўяди. Эски дўстлар йиғилиб келишиб, дийдор кўришишади. Ажойиб зиёфатдан, юрак чигилларини ёзиб, дилдан суҳбатлашганларидан кейин Усмон ака Душанбе орқалй Москвага учиб кетади.
Дўстининг уйидаги бу учрашув ва суҳбат ўртоқ Юсуповга сиёсий жиҳатдан қимматга тушади. Акрамовни эса туман партия қўмитаси биринчи котиблигидан озод этишиб, фахрли унвон учун тайёрланаётган ҳужжатлари бекор қилинади.
У Тошкентдаги уйига қайтади. Маълум вақт ишсиз юради. 1956 йилда бўлса керак, Жамил ака менинг олдимга кирди. «Битта истагим бор,— деди у,— меҳнат қилишни хоҳлайман, шунга имконият яратиб берсангиз». Уни давлат хўжалигига директор этиб тайинладик. Кўп ўтмай Калинин тумани партия қўмитасининг биринчи котиби этиб сайлашди. 1957 йилда мен Москвага кетдим ва уни 30 йилга яқин кўрмадим.
Ж. Акрамов хатоликларга йўл қўйиб, уни тузатди, ножўя хатти-ҳаракатларйни афтига айтишганда, танқидни тўғри қабул қилди. Деҳқонларни ва барча аҳолини жалб этиб, Каттақўрғон сув омбори ва Тошкент яқинидаги бир қатор электр станциялар қурилишида иштирок этди.
Жамил Акрамов ҳозир 82 ёшда, пенсионер. Ҳамон тетик, меҳнат фахрийси сифатида жамоат ҳаётида фаол иштирок этиб, ёшларга ўз тажрибаларини ўргатаяпти.

Ўзбекистондаги уруш пайтидаги ва ундан кейинги йиллардаги аҳвол ВКП(б) Марказий Қўмитасининг эътиборини тортди. Шубҳасиз, жумҳурият меҳнаткашлари фронт ва Ватан олдидаги ўз бурчларини шараф билан бажардилар. Лекин шу нарса ҳам аниқки, урушнинг дастлабки йиллари пахта етиштириш қарийб уч баравар камайиб кетди, (1940 йилда 1.416 минг тонна пахта тайёрланган бўлса, 1943 йилда 520 минг тонна тайёрланди). Ушбу масала ВКП(б) Марказий Қўмитасининг Ташкилий бюросида муҳокама этилганида раислик қилувчи А. Шчербаков Усмон акага шундай деган эди: «Нима қилаяпсиз, ўртоқ Юсупов, шундай қийин пайтда армия ва халқни иштонсиз қўймоқчимисиз?» Ўша муҳокамада У. Юсуповга ва жумҳурият Халқ КомиСсарлар Кенгаши Раиси Абдураҳмоновга қаттиқ ҳайфсан берилган эди.
Кейин иш секинлик билан тузатиб борилди. Объектив сабаблар эътиборга олинмади. ВКП(б) Марказий Қўмитаси Ўзбекистон бўйича яна иккита кескин қарор қабул қилиб, раҳбарларни огоҳлантирди ва жазолади.
И. В. Сталин Усмон Юсуповни ҳурмат қиларди, Берия билан у хизмат юзасидан боғланган, Микоян билан эса дўст эди. У. Юсупов бундан фойдаланиб, кўпинча масалаларни, ҳатто партия ташкилотларига дахлдорпарини ҳам, шу кишилар орқали, яъни ҳукумат йўли билан ҳал қилаверарди. Марказга унинг устидан шикоятлар туша бошлади.
Бундай шароитда жумҳуриятда нималар бўлаётганлигини чуқур ўрганиш, вазиятни сбғломлаштиришда ёрдам кўрсатиш учун 1949 йилнинг февралида ВКП(б) Марказий ч Қўмитаси Сиёсий бюроси Узбекистон бўйича С. Д. Игнатьев бошлиқ Вакиллар аппаратини таъсис этади. У тахминан 20 кишидан иборат бўлган ўз ходимлари билан ўша йилнинг апрель ойида Тошкентга келиб иш бошлади.
Илгари Турккомиссия, кейин ВКП(б) Марказий Қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси бўлган. Улар минтақадаги беш жумҳурият ҳудудида иш юритган ва 1934 йилда тугатилган. Бу гал фақат Ўзбекистон бўйича ВКП(б) Марказий Қўмитасининг Вакиллар аппаратини таъсис этишди. Бунинг устига, у маҳаллий ташкилотлар билан маслаҳатлашилмай ва ташкилий жиҳатдан улар билан боғланмаган ҳолда, бевосита ВКП(б) Марказий Қўмитасига итоат этадиган қилиб (худди ҳозирги тоғли Қорабоғдаги сингари) таъсис этилди. Ақли-ҳуши жойида бўлган ҳар бир одам бу нима эканлигини ва ундан қандай мақсадлар кўзда тутилганлигини тушунарди.
Семен Денисович бунга қадар вилоят партия қўмитасини ва Белоруссия Компартияси Марказий Қўмитасини бошқарган эди. Тошкентга келиши билан дарҳол ишга киришиб кетди ва атрофига фаолларни жипслаштирди. Жумҳурият ҳаётининг қарийб барча соҳасини ўрганиб, ҳаммаси ҳақида ВКП(б) Марказий Қўмитасига ҳисобот беришди.
Шуни айтиш керакки, С. Д. Игнатьев ва унинг ходимлари айрим фойДали ишлар-ни қилишди, гарчи баъзида улар билан жумҳурият раҳбарлари ўртасида аниқ масалалар бўйича ихтилофлар юзага келиб, ўз вақтида бартараф этиб борилган бўлса ҳам.
Роппа-роса бир йилдан қейин, 1950 йилнинг апрелида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг пленуми бўлиб, Марказий Қўмита бюросидаги аҳвол муҳокама қилинди. Уч кун мобайнида бюро аъзолари бир-бирини қаттиқ танқид қилишди, содда қилиб айтганда, дўппбслашди. Ҳаммадан кўп «калтак» еган Усмон ака бўлди.
Шуниси ғалатики, пленумда бизлардан — вилоят партия қўмиталари котибларидан биронтамиз сўзламадик, фақат жумҳурият раҳбарларининг ўзлари бир-бирлари билан жиққамуш бўлишди. Пленум У. Юсуповни Марказий Қўмита биринчи котиби лавозимидан, А. Абдураҳмоновни эса Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимидан олди. Номзодлар тавсия этилаётганда эҳтирослар яна жунбушга келди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби лавозимига уч ўртоқнинг номзоди тилга олинди. Лекин Усмон аканинг ҳурмати учун унинг таклйфи инобатга олинди ва Амин Эрматович Ниё-зов биринчи котиб этиб сайланди.
Унинг ўрнига — Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми Раислигига ўртоқ Юсупов Шароф Рашидовни тавсия қилди. Шу заҳоти бир нечта киши эътироз билдириб гапиришди. Бу лавозимга вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаётган икки кишининг номзоди тавсия қилинди. Усмон Юсупов Шароф Рашидовнинг таржимаи ҳоли ва ишига таъриф бериб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашни қаттиқ илтимос қилди. Шундан кейин кўпчилик овоз билан Ш. Рашидов сайланди.
Вазирлар Кенгаши Раислигига ҳам Усмон Юсуповнинг тавсияси билан Абдураззоқ Мавлоновни тайинлашди. Унинг номзоди устида тортишув бўлмади.
Шундай қилиб, жумҳуриятнинг учта асосий лавозимига (Марказий Қўмита биринчи котиблигига, Олий Кенгаш Президиуми Раислигига ва ҳукумат бошлиғилигига) Усмон ака тавсия этган, хизмат зинасидан юқорилаб борганликлари учун биринчи навбатда шу одам олдида қарздор бўлган кишилар сайланди.
Шу пленумда С. Камолов қишлоқ хўжалиги бўйича, мен тарғибот бўйича Марказий Қўмита котиблари этиб сайландик (бунга қадар Наманган вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлардим). Ярим йилдан кейин эса Тошкент вилоят партия қўмитасининг VI Пленумида (1950 йил 3—4 сентябрда) мени вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби этиб сайлашди. Ўша вақтда жумҳурият Олий Кенгаши Раиси ҳам эдим. ВКП(б)нинг Ўзбекистон бўйича вакиллар аппаратини тарқатиш хусусида ошкора айтган фикрим Марказқўмдан кетишимга баҳрна бўлди.
Вакиллар аппарати 1951 йилнинг якварида тугатилди. С. Д. Игнатьев ВКП(б) Марказий Қўмитаси ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири бўлиб ишлай бршлади. Бир йил ўтгач, уни СССР Давлат хавфсизлиги вазири этиб тайинлашди. Партия XIX съездида С. Д. Игнатьевни КПСС Марказий Қўмитаси котиби этиб сайлашди, айни пайтда у Давлат хавфсизлиги вазири вазифасини ҳам бажараверди.
Семен Денисович 1953 йилда сал бўлмаса отилиб кетай деди. Берия ўзидан масъулиятни соқит қилиш учун, С. Д. Игнатьевни «врачлар иши»ни яратишда айблади. Уни қамаш учун рухсат берилишини сўраб Сиёсий бюрбга мурожаат қилди.
Бироқ синчиклаб текширганда шу нарса .маълум бўлдики, С. Д. Игнатьевнинг бу ишга бевосита дахли йўқ экан, ўша кунлари инфаркт бўлиб шифохонада ётган экан.
Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг апрель (1950 йил) Пленумидан кейин Усмон Юсуповни И. В. Сталин қабул қилди. Шу суҳбатдан кейин СССР пахтачилик вазирлиги ташкил қилиниб, у вазир этиб тайинланди. Москвада яхши бир бинони беришди, пахтачилик ва суғориш бўйича энг тажрибали мутахассислар асосан Ўзбекистондан боришиб, шу вазирликнинг масъул ходимлари бўлишди.
Бу вазирликнинг ташкил этилиши ўз вақтида қилинган фойдали Иш бўлди. Гап шундаки, уруш йиллари давлат пахта заҳираси батамом тугаган эди. Уруш эса нефть, ғалла ва пахта армия ва халқ учун сув ва ҳаводек зарур эканлигини кўрсатди.
Америкада атом бомбаси яратилганлиги, япон шаҳарлари Хиросима ва Нагасакига ташланган бу даҳшатли қуролнинг ҳамма нарсани йўқ қилувчи кучи, Черчиллнинг Фултондаги нутқи, НАТОнинг ташкил этилиши ва кечаги иттифоқчиларимизнинг бошқа тажовузкорона қадамлари бутун дунё олдига «совуқ уруш»ни кўндаланг қилиб қўйди. Бундай шароитда мамлакат раҳбарлари душманларнинг хатти-ҳаракатларини йўққа чиқариш, учинчи жаҳон урушига йўл қўймаслик ва мамлакатнинг ҳарбий-стратегик куч-қудратини мустаҳкамлаш бўйича ишларни кенг қулоч ёйдириб юбордилар. Пахта учун кураш мана шу катта ишнинг асосий таркибий қисмларидан эди, яъни аҳолини кийим-кечак, озиқ-овқат билан, саноатни эса хом ашё бялан таъминлашга, валюта учун пахта экспорт қилишни кўпайтиришга, давлат пахта заҳирасини тиклашга алоҳида эътибор берила бошланди.
Вазирлик олдига мана шундай вазифалар қўйилган эди. Усмон Юсупов янги ишга унга хос бўлган ғайрат-шижоат, қатъият билан киришди. Мамлакатда пахта ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Лекин афсуски, вазирлик фаолиятида айрим муваффақиятсизликлар ҳам юз берди. Юқори доираларда, нима учун пахта бўйича вазирлик бор-ку, гўшт, ғалла, сут, лавлаги ва бошқалар бўйича вазирликлар йўқ.деб бир-бирига ҳазил қилишарди. Табиийки, бундай гап-сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ.
Пахтачилик вазирлигининг таклифига биноан СССР Вазирлар Кенгаши 1952 йил 19 февралда РСФСР, Украина ССР ва Молдавия ССРнинг бир қатор вилоятларида пахта етиштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарорда қайси вилоятнинг қанча майдонга пахта экиши қуйидагича белгиланган эди: Ставрополда — 92.500 гектар, Краснодар ўлкасида— 172.500 гектар, Грозний вилоятида — 36.600 гектар, Доғистон АССРда — 28.500 гектар, Шимолий Осетия АССРда — 5000 гектар, Кабардин АССР-да — 8000 гектар, Ростов вилоятида — 85.000 гектар, Қрим вилоятида — 30.900 гектар, Сталинград вилоятида — 25.000 гектар, Астрахан вилоятида — 10.000 гектар, Украина ССРда — 443.000 гектар. Молдавия ССРда — 5000 гектар.
Кейин маълум бўлишича, бу масала ҳал этилаётганда жумҳуриятларнинг эътирозлари ҳисобга олинмаган экан. Бу зоналар учун мос келадиган пахта навларининг йўқлиги (асосан № 611—б ва № 1288 пахта навларини экишган) жойларда яхши шарт-шароит яратилмаганлиги ва моддий-техника таъминотидаги узилишлар мураккаб ҳо-латни юзага келтирди. Илгари ғалла, картошка, қанд лавлаги ва бошқа экинлар экиб, мўл ҳосил етиштириб келинган майдонлар пахта билан банд қилингач, ҳатто энг оз миқдорда ҳам ҳосил ололмадилар. Натижада жамоа ва давлат хўжаликлари, МТСлар катта иқтисодий зарар кўришди. Шундан кейин СССР Вазирлар Кенгаши йил якуни бўйича бу зоналарда пахта экишни тақиқлади ва бу аҳволга вазир ўртоқ Юсуповнинг эътиборини қаратиб, унинг хатти-ҳаракатларини аччиқ иборалар билан таърифлади.
Пахтачилик вазирлиги ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ҳам салбий ҳоллар пайдо бўлди. 1951 йилнинг кузида об-ҳаво паст келди. Тинмай ёмғир ёғиб, пахтанинг очилиши кечикди, йиғим-терим ишлари мураккаблашди. Таб^ийки, бундай шароитда жумҳуриятнинг бутун аҳолиси битта мақсад — бутун ҳосилни йиғиб-териб олиб, давлатга топшириш мақсади билан яшади. Ҳосил тақдири пахтачилик вазирлигини ҳам ташвишлантира бошлади.
1951 йил 19 ноябрда СССР Вазирлар Кенгашининг «Пахтачилик бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тўғрисида»ги қарорини (№ 4675) олдик. Унда бизнинг илтимосларимиз ижобий ҳал этилганди —пахтакорларга қўшимча қанорлар, каноп, автопокришкалар, ғалла, қанд, чой ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратилганди. Лекин биринчи бандида А. Ниёзов ва Н. Муҳитдиновнинг эътибори пахта йиғим-теримини ташкил этишдаги камчиликларга қаратилган эди. Унда, жумладан шундай дейилган эди: «Узбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби ўртоқ Ниёзовга ва Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгаши Раиси ўртоқ Муҳитдиновга пахта ҳосилини йиғиб-териб, давлатга топширишга қониқарсиз раҳбарлик қилаётганликлари кўрсатиб ўтилсин ва улар огоҳлантирилсинларки, агар яқин вақт мобайнида пахта ҳосилини тайёрлаш бўйича тадбирлар белгиланмаса, улар қаттиқ жазоланадилар».
8 декабрда яна бир қарор (№ 5003) келди. Унда шундай сатрларни ўқиш мумкин эди: «Вазирлар Кенгаши шуни таъкидлайдики, 5 декабрга қадар пахта тайёрлаш режаси 87,1 % бажарилди, ўтган йилнинг шу даврида эса Ўзбекистон ССР бўйича йиллик режа ортиғи билан адо этилган эди. Ўртоқ Ниёзов ва ўртоқ Муҳитдинов пахта тайёрлаш режасининг ўз вақтида бажарилиши учун шахсан масъулиятли эканликлари тўғрисидаги Вазирлар Кенгашининг огоҳлантиришидан зарур хулоса чиқармадилар, йиғим-терим ишларини амалга оширишда кутилганидай суръатни таъминламадилар ва партия ҳамда совет ташкилотларидаги айрим раҳбарларнинг пахта тайёрлаш давлат режасини бажаришга масъулиятсиз муносабатда бўлиш ҳоллари билан муроса қилишда давом этмоқдалар».
Шундан кейин А. Ниёзовга ва менга СССР Вазирлар Кенгаши қарори билан ҳайфсан эълон қилинган эди. Қарор остида СССР Вазирлар Кекгаши Раиси И. Сталин ва СССР Вазирлар Кенгаши Ишлар Бошқарувчиси М. Помазневнинг имзоси турарди.
Қарорни уч марта ўқиб, А. Э. Ниёзовга қўнғироқ қилдим. У бу қарор қандай тайёрланганлигини билмаслигини, бу ҳақда у билан ҳеч ким гаплашмаганлигини айтди.
Шахсан мен жуда изтироб чекдим: ахир бу ҳаётимда биринчи марта жазоланишим эди, яна кимсан — И. В. Сталин жазолаган. Бунинг устига Вазирлар Кенгаши Раиси бўлиб ишлаётганимга эндигина етти ой бўлган бўлса (бу лавозимга 1951 йил 11 апрелда тайинланган эдим). Эртаси куни СССР Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари В. А. Малишевга қўнғироқ қилдим, биз у билан дўстона муносабатда эдик. У мени тинглаб, ҳеч гапдан хабари йўқлигини айтди ва шу заҳоти бошқа телефон билан кимгадир қўнғироқ қилди. Кейин бу қарор, пахта бўйича қабул қилинган бошқа қарорлар ҳам, СССР пахтачилик вазирлиги томонидан киритилганлигини маълум қилди. Икки ойдан кейин Сталиннинг ўзи А. Э. Ниёзовга ва менга берилган жазони олиб ташлади. вазир Юсуповнинг хатти-ҳаракатларидан норози эканлигини изҳор қилди. Маленков ва Берияга ҳам гап тегди. Бу ҳақда кейинроқ гапираман.
1951 йилда пахта тайёрлаш режасини биронта ҳам жумҳурият бажаролмади. Ўзбекистон бўйича эса 94 фоиз адо этилди. 1952 йил январь ойида Ўзбекистон Крмпартияси Марказий Қўмитасининг махсус Пленумини чақириб, йил якунини ҳар томонлама муҳокама қилдик. Пленумдан кейин пахтакорларнинг VIII қурултойи ўтказилиб, унда йўл қўйилган камчиликлар ва фойдаланилмаётган имкониятлар хусусида очиқчасига гаплашдик. Пленум қарори ва қурултойда қатнашган пахтакорларнинг мурожаатига асосан вилоятларда, туманларда, жамоа ва давлат хўжаликларида социалистик мажбуриятлар қабул қилиниб, уларда 1952 йил режасини ошириб бажаришдан ташқари, ўтган йили берилмаган пахта ўрнини қоплаш ҳам кўзда тутилди.
Юзага келган аҳволни қараб чиқишда ва истиқболни белгилашда жумҳурият иқтисодиёти ривожланишига жиддий халақит бераётган бир қатор заиф жойлар аниқланди. Фақат иттифоқ миқёсидаги юқори идоралар ёрдами билангина ҳал этиш мумкин бўлган кўпгина масалалар тўпланиб қолган эди. Бундан ташқари, шу нарса маълум бўлдики, гарчи ҳар.йили ишлаб чиқариш, моддий-техника таъминоти, савдо ва бошқалар бўйича режалар тузилаётган, беш йиллик режаларида эса халқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланаётган бўлса ҳам, лекин жумҳуриятнинг раҳбар ташкилотлари юзага келган вазият, тўпланиб қолган қийинчиликлар ва иқтисодиётнинг келгусида янада жадал ривожланиши ҳал этилишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлган энг асосий масалалар ҳақида ВКП(б) Марказий Қўмитаси ва СССР Вазирлар Кенгашига кўпдан бери ахборрт беришмаган экан.
Марказий Қўмита бюросида ҳар томонлама муҳокама қилгач, бу масалаларни Москвага маълум қилиш мақсадга мувофиқ, деган фикрга келинди. Ҳисоб-китоблар, таклифлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш учун соҳалар бўйича бир нечта группа тузилиб, уларга Марказий Қўмита котиблари ва Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари бошчилик қилишди. Барча материаллар тайёр бўлгач, уларни Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасида ва Вазирлар Кенгаши Президиумида кўриб чиқиб, мен ва Р. Е. Мельникбв (Марказий Қўмита иккинчи котиби) бошлиқ бир гуруҳ вакилларни Москвага юборишга қарор қилишди.
Пойтахтга келгач, Роман Ефимович билан аввал С. Д. Игнатьев қабулида бўлдик. Кейин В. А. Малишев, ундан сўнг А. Н. Поскребишевнинг олдига кирдик, Уларнинг ҳаммаси яхши маслаҳатлар беришди ва қўлларидан келганча ёрдам кўрсатишди,
Учинчи куни И. В. Сталин қабулида бўлиб, ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни маълум қилдим, Илгари унинг асарларини ўқигандим, ўзини ҳам кўргандим, тингла-гандим, ҳатто телефон орқали сўзлашгандим. Эндиликда, унинг қабулида биринчи марта бўлганимда, салобати босиб, эсанкирадим, салом бердиму, у ёғига гапимни тополмай қолдим. Лекин оддий кител кийган, ўрта бўй, истараси иссиқ бу одамнинг хотиржам, хайрихоҳона назари, паст овозда мулойимлик билан гапириши ўзимни тутиб олишимга имкон берди.
Қўлимдаги хатларни қисқача мазмунини баён қилдим йўл-йўлакай у саволлар берди. Жавоб қилдим. Кейин Мирзачўлни, Марказий Фарғона, Қарши чўлларини ўзлаштириш учун сув хўжалиги қурилишини кенг қулоч ёйдириш ниятимиз борлигини, Қорақалпоғистонда йИрик шоликорлик хўжалигини бунёд этишни мўлжаллаётганлигимизни маълум қилдим ва бу режаларни амалга ошириш учун сув зарурлигини таъкидладим.
— Минтақадаги сувлардан жумҳурият тўлиқ фойдаланяпти,— дедим,— эндиликда, бундан 90 йил илгари киевлик мухандис ва агроном П. Демченко илгари сурган ғояга қайтиб, шимолий дарёлар сувининг бир қисмини Ўрта Осиёга олиб келинса, давлат катта ҳажмда пахта, ғалла, чорва маҳсулотларига эга бўларди.
У Голодная степь (Мирзачўл) номи қандай пайдо бўлганлигини сўради. Мен бу жумҳурият марказидаги бир миллион гектарга яқин майдон эканлигини, ўтмишда бу ерда пахта, мева, узум, сабзавот, ғалла ва беданинг ажойиб навлари етиштирилганлигини айтдим. У гавжум, обод, гуллаган маскан эди. Лекин феодал ҳукмдорлар ўртасидаги ўзаро урушлар, чет эл босқинчилари, айниқса араблар ва мўғулларнинг истилоси натижасида суғориш тармоқлари вайрон бўлган. Ҳозир бу ер туз, ботқоқ, қумли барханлар билан қопланган. Одамлар, ҳайвонлар, қушлар уни таркадтди. Ўлка халқлари бу ерни Мирзачўл дейди. Бу ном қайдан пайдо бўлганлиги ҳали илмий жиҳатдан асослангани йўқ. Лекин бу ном улуғ олим, давлат бошлиғи Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ, деган тахминлар бор. У чўлнинг бир неча жойида қудуқ қазитиб, сардобалар қуриб, атрофини ободонлаштирган. Узоқ йўл юриб келаётган карвонлар бу қудуқ ва сардобалардан фойдаланишганда Мирзачўл (Мирзонинг чўли) деб ном беришган,
Бир маҳал Сталин «Ҳожимуродов нима иш билан шуғулланаяпти?» деб сўраб қолди.
—- Билмайман,— дедим. Кейин цўшимча қилдим: — Бир йил бурун кўрганимда, ўзи илгари ишлаган жамоа хўжалигида раис эди.

Сталин бу киши билан 1949 йил 21 декабрда танишган. Чимбой туманидаги «Большевик» жамоа хўжалигининг раиси Матёқуб Ҳожимуродов Ўзбекистон делегацияси билан И. В. Сталиннинг 70 йиллиги байрам қилинишида қатнашган ва Кремлнинг Георгий залидаги қабул маросимида, протоколни бузиб, тикка унинг олдига борган, туғилган куни билан табриклаган ва русча сўзларни қорақалпоқчага қориштириб, халқининг ҳаёти ва режалари ҳақида гапирган.
Сталин кулиб, унга ташаккур билдирган. Матёқуб ака Ўзбекистон ССР ва Қорақалпоғистон АССР Олий Кенгашлари депутати, Қорақалпоғистон вилоят партия қўмитаси ва Чимбой туман партия қўмитасига аъзо этиб сайланган. Ҳозир у пенсияда, Нукусда яшайди.
Сталин қабулидан чиққач, дарҳол Пиржон Сеитов (Қорақалпоғистон АССРнинг ўша пайтдаги Вазирлар Кенгаши Раиси) билан боғландим. Ҳожимуродов соғ-саломатлигини, тинчлигини, эски вазифасида ишлаётганлигини аниқладим.
Сталин билан суҳбатимга қайтиб шуни айтишим керакки, охирида бир дадиллик қилдим: Москвада жуда кўп, ҳатто майда масалалар бўйича ҳам қарорлар қабул қилиниши, бу эса уларнинг самарадорлигини пасайтираётганлиги ва жумҳурият ҳукумати фаолиятини чеклаб қўяётганлиги ҳақида гапирдим. У менга қаттиқ тикилдию, лекин ҳеч нарса демади. Шундан хурсанд бўлдимкй, суҳбатимиз сўнгида И. В. Сталин «Хатларингиз қараб чиқилади», деди. Сув хўжалиги қурилиши катта дастури ҳақида у бир оғиз сўз айтди — «Киритинг».
Кремлдан Марказий Қўмитага пиёда келиб, С. Д. Игнатьевнинг олдига кирдим. У ҳаяжоним босилмаганлигини сезиб, диванга ўтиришни таклиф қилди ва чой буюрди. Унинг хонасидан Узбекистон ваколатхонаси бошлиғи Б. А. Одиловга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим. Семен Денисович, «Мен ўзим телефон қиламан, сиз дамингизни олинг», деди. Шу пайт телефон жиринглаб қолди. Семен Денисович: «Ҳа, шу ерда. Яхши, айтаман», деб жавоб қилди. Кейин менга: «Сизни Маленков чақираяпти», деди.
Бешинчи қаватга кўтарилдим. У дарҳол қабул қилди. Хатларнинг мазмуни билан танишгач, ўша заҳоти Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Г. И. Первухинга, ВКП(б) Марказий Қўмитаси машинасозлик бўлими мудири И. И. Кузьминга, ВКП(б) Марказий Қўмитаси қишлоқ хўжалиги бўлими мудири А. И. Козловга қўнғироқ қилиб, хатлар билан тезда танишиб чиқиб, Вазирлар Кенгаши қарори лойиҳасини Ташкилий бюрога киритишни таклиф этди. Ўша куни Тошкентдан борганлар ҳаммамиз улар ҳузурида тўпланиб, Госплан, Молия вазирлиги ва бошқа иттифоқ идоралари вакиллари иштирокида биз олиб борган хатларни ўрганиш ва муҳокама қилиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш бошланди.
7 февралда ВКП(б) Марказий Қўмитаси Ташкилий бюроси мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартиби бўйича навбат бизнинг масалаларга келганда, раислик қилувчи Г. М. Маленков менга сўз берди. Иил якуни, жумҳуриятнинг имкониятлари ва истиқболи ҳақида қисқача гапирйб, тақдим этилаётган лойиҳаларда Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларнинг кўпи ўз ифодасини топганлигини таъкидладим.
Маленков ўтирганларта мурожаат қилиб, қарорЛарнинг лойиҳалари ҳамманинг қўлида эканлигини айтди ва қандай фикр-мулоҳазаларингиз бор, Деб сўради. Н. С. Хрушчев бу йил жумҳурият қанча пахта бериши билан қизиқди. Режада белгиланган рақамни айтдим. П. К. Пономаренко тақдим этилган қарорларни қабул қилишни таклиф қилди.
Ҳамма қарорларни қабул қилиш учун овоз берди. Г. М. Маленков қарорлар қабул қилинганлигини эълон қилди ва менга мурожаат этиб сўради: «Сизнинг яна қандай гапларингиз бор?» Бу қарорларни олиб кетиш истагим борлигини айтдим. У ўз ёрдамчиси Сухановга уяарни имзолаш учун дарров тайёрлашни буюрди.
1952 йил бошида Тожикистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Бобожон Ғафуров И. В. Сталин номига мактуб йўллади. Бу мактубида у тор, эгатларга; жумладан 60—70 сантиметрли ўрнига 45 сантиметрли эгатларга чигит экиш тажрибасини баён этди. Бу усулнинг пахта ҳосилдорлигини оширишдаги, ер, сув ва ишчи кучларидан омилкорлик билан фойдаланишдаги афзалликларини батафсил таърифлаб, ҳозир Тожикистонда 70 фоиз майдонга шундай усулда чигит экилаётганлигини маълум қилди. СССР Вазирлар Кенгаши ўша йил 17 февралда пахтачилик вазирлиги раҳбарлигига ушбу тажрибани ўрганиш ва кенг ёйиш бўйича таклиф киритишни топширди.
Март ойида Б. Ғафуров И. В. Сталинга яна бир хат юбориб, У. Юсупов устидан шикоят қилди. СССР Вазирлар Кенгаши 1952 йил 4 апрелда «СССР пахтачилик вазири ўртоқ Юсуповнинг Тожикистон ССРдаги илғор пахтакорларнинг тажрибасига нотўғри муносабати тўғрисида Тожикистон Компартияси Марказий Қўмитасининг хати» деб номланган қарор (№ 486) қабул қилди. Унда ўртоқ Юсупов қониқарсиз маъруза тақдим этганлиги ва Тожикистон Компартияси Марказий Қўмитаси ва Вазирлар Кенгаши билан келишмасдан, бу жумҳуриятда 1953 йилда тор эгатларга чигит экиш режасини ўтган йили аслида экилган 97,5 минг гектар ўрнига, 56 минг гектар қилиб белгилаганлиги таъкидланди.
Вазирлар Кенгаши ўртоқ Юсуповнинг эътиборини илғор тажрибага ва СССР ҳукумати топшириғига бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигига қаратди. Тор эгатларга чигит экишни кенг жорйй этиш ва пахтачиликни механизациялаштириш масаласини ўйлаб кўришни ҳамда 1952 йилнинг 15 апрелидан кечикмай бу масала бўйича Вазирлар Кенгашига маъруза тақдим этишни унинг зиммасига юклади.
Ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида У. Юсупов шу йил кузда Тожикистонга келди. Б. Ғафуров билан .учрашув самимий бўлган, деб айта олмаймиз. Жумҳурият бўйлаб сафарида ўртоқ Юсуповга Тожикистоннинг ўша пайтдаги Вазирлар Кенгаши Раиси Ж. Расулев ҳамроҳлик қилди. Вазир ёрдамчиси Қўрғонтепа шаҳар партия қўмитасидан Деновга қўнғироқ қилиб, куннинг иккинчи ярмида поездда Усмон Юсупов боришини туман партия қўмитаси котиби Ж. Акрамовга маълум қилди. Юқорида бу воқеани эслаб ўтгандик. Унинг тафсилоти қуйидагича: Усмон Юсуповнинг Ўзбекистон туманига келишини вилОят партия қўмитасида ҳам, жумҳурият Компартияси Марказий Қўмитасида ҳам деярли ҳеч ким билмади. Албатта, обкомнинг биринчи котиби Жўрабоев ва вилоят ижроия қўмитаси раиси Ортиқбв ўша заҳоти у ерга етиб боришди. У. Юсупов Ўзбекистоннинг бошқа биронта тумани ёки вилоятида бўлмай, Тожикистон орқали Москвага учиб кетди. Усмон ака бу учрашувда эски дўстларини кўрганлигидан хурсанд бўлиб, ҳиссиётларига эрк берди, партия Марказий Қўмитаси ва мамлакат ҳукуматйдаги ишлар, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тўғрисидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бир неча кундан кейин эса бу гап-сўзларнинг тўла матни нуқта-вергулигача қўйилиб, Москвага маълум қилинди-ки, бу олий раҳбарликнинг норозилигини туғдирди.
И. В. Сталин 1953 йил 5 мартда вафот этди, 9 мартда дафн этилди. Шундан кейин кўп ўтмай СССР пахтачилик вазирлиги тугатилди.
Усмон аканинг тақдйрига Берия билан яқинлиги ҳам кўп жиҳатдан ёмон таъсир кўрсатди.
У. Юсупов 1937 йил 26 сентябрда бўлган Марказий Қўмитанинг IV Пленумида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланди. Шундан кейин сал вақт ўтгач, Москвада Н. Ежов ишдан олиниб, отиб ташланди ва НКВДга раҳбарлик Бериянинг қўлига ўтди. Бутун мамлакатда ички ишлар органларини «ежовчи»лардан тозалаш бошланди. Шунда У. Юсупов И. В. Сталин ва Л. П. Берияга, кейинроқ эса Г. М. Маленковга хат йўллаб, жумҳуриятда йўгГ қўйилган қонунбузарликлар ва ички ишлар органларида нопок кишилар кўпайиб кетганлиги ҳақида ёзди, бу ташкилотларни янги кадрлар билан мустаҳкамлашни сўради. Ўшанда, бошқа жумҳуриятларда бўлганй сингари, Ўзбекистонда ҳам ежовчилар ўрнини Бериянинг одамлари эгаллади.
У. Юсупов билан Берия яқинлигининг бошқа сабаби ҳам бор. Бу уран ва олтин билан боғлиқ масаладир. Юқорйда айтганимиздек, уруш тугаши биланоқ АҚШ дунёда вазиятни кескинлаштириш, атом бомбаси бйлан қўрқитиш йўлини тутди. Сталин ҳар қандай қилиб бўлса ҳам ўз атом саноатимизга эга бўлиш вазифасини қўйди. Бунинг учун эса биринчи навбатда уран керак бўлиб, уни чет элдан фақат тиллага сотиб олиш мумкин эди. Сталин мамлакат ҳудудида уран конини қидириб топиш, қазиб олиб, заводларга ташиб келтириш ва ишлаб чиқаришни назорат қилишни шахсан Бериянинг зиммасига юклаб, унга катта ҳуқуқлар берди.
Маъданшуносларнинг изланишлари натижасида мамлакат учун зарур бўлган мазкур қазилма бойликлар, яна бир қатор камёб металларнинг конлари Зарафшон ва Фарғона водийсида, Қизилқумда мавжудлиги маълум бўлди. Урушдан кейинги йилларда бу туманларда шахталар, заводлар, посёлкалар, шаҳарлар бунёд этилди, одамларнинг яшаши ва меҳнат қилиши учун бошқа шарт-шароитлар яратилди. Янги конларда минглаб маҳбуслар меҳнат қилиб, тайёрланган қуймалар махфий заводларга ва омборларга юборилди. Қанча уран ва тилла тайёрлаб жўнатилганлиги ҳақида Берия ва Юсуповга маълумот бериб турилди. Табиийки, бундай ишлар мамлакатнинг қимматли металл конлари аниқланган бошқа минтақаларида ҳам амалга оширилди.
Шундай қилиб, қисқа вақтда АҚШнинг атом монополияси тугатилди, водород бомбасини эса СССР биринчи бўлиб яратди.
Пихини ёрган иғвогар ва амалпараст Берия жуда тез Сталиннинг ишончига кирди, айниқса унинг умри охиида турли ҳийла-найранглар билан энг яқин одамига айланди. Бериядан ҳамма, шу жумладан Сиёсий бюро аъзолари ҳам қўрқишарди.
Сталин вафот этгач, Берия ярим йил КПССМҚ биринчи котиби сайланмаганлигидан фойдаланиб, давлат тўнтаришини тайёрлаш учун пинҳона ҳаракатни кучайтириб юборди. Ўзига қарши бўлган кишиларни вазифасидан четлатди ёки обрўсизлантирди, марказда, шунингдек жойларда таянса бўладиган кишиларни қидириб, юқори лавозимларга қўйди. Унинг асосий муддаоси мамлакатда ҳокимиятни қўлга олиш эди.
Ўшанда Берия мени ҳам йўқотмоқчи (оттириб юбормоқчи) бўлди. Мени унинг чангалидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюроси ва КПСС МҚ Сиёсий бюросининг кўпчилик аъзолари қутқариб қолишган.
1953 йил апрель ойининг охирида бизни Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби хонасига таклиф қилишди. Марказий Қўмита котиблари ва бюро аъзолари тўпландик. «Л. П. Бериянинг хати» келганлигини маълум қилишди. Ўша пайтда у КПСС МҚ Президиуми аъзоси, СССР Вазирлар Кенгашининг биринчи ўринбосари эди, Давлат хавфсизлиги қўмитасига ва мамлакат Ички ишлар вазирлигига бевосита раҳбарлик қилар эди.
Хатни овоз чиқариб ўқий бошлашди. Унинг мазмуни билан танишганимиздан кейин эса ҳамма жим бўлиб қолди. Гап шундаки, хатда миллий жумҳуриятлардаги кадрлар сиёсати тўғрисида сўз борарди. У шундай ёзилгандики, гўё партия ва давлат идораларини «миллийлаштириш» тўғрисида «ғамхўрлик» қилинаётганга ўхшарди.
Шуниси ғалатики, ушбу мактубни муаллифнинг котибияти юборган эди (КПСС МҚда кўриб чиқилмаганди).
Раислик қилаётган А. Э. Ниёзов сукунатни бузиб, ўтирганларга фикр-мулоҳазаларини билдиришни таклиф қилди. Кимдир рўйхат тузишни бошлаш керак, деди. Менга вазирликлар, маҳкамалар ва Вазирлар Кенгаши аппарати бўйича раҳбар кадрларнинг миллий таркибини аниқлаш ва миллатига қараб бирини иккинчиси билан алмаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлашни тавсия этишди.
Сўз олиб, кўплаб малакали кадрлар тайёрланганлиги катта ютуғимиз эканлигини айтдим. Жумҳуриятнинг барча раҳбар идораларида муносиб ходимлар жамланган. Албатта, айрим кадрларимизнинг нуқсон ва камчиликлари бор, лекин ҳозир уларни ялпи алмаштириш масаласини қўйиш мумкин эмас.
Менга эътироз билдиришди: «Ҳамон хат юборилган экан, унга жиддий муносабатда бўлишимиз керак».
Бошқа баъзи бир, ўртоқлар ҳам хатда баён қилинган таклифларга салбий муносабатларини билдиришдию, лекин анча эҳтиёт бўлиб гапиришди.
Эртаси куни хонамда ўринбосарларим М. 3. Мирзааҳмедов, А. Н. Рудин, ёрдамчим Н. А. Сибирцев ва иш бошқарувчи вазифасини бажарувчи В. С. Гукасов билан бирга ўтириб, Вазирлар Кенгаши мажлиси кун тартибини тузаётган эдим. Бирдан Москвадан қўнғироқ қилиб қолишди. Лаврентий Павлович гаплашмоқчи эканлиги тўғрисида огоҳлантириб, улашди. Берия саломлашмай, қўполлик билан «Нега сен менинг хатимга қарши гапирдинг?» деди. Унга жавобан мен Марказий Қўмита бюросида айтган нуқтаи назаримни такрорладим. У сўзимни охиригача тингламай, мени ҳақоратлади. Мен унинг муносабати ва гап оҳангидан ҳайрон қолаётганлигимни айтдим. У яна сўкиб, кулингни кўкка совуртириб юбораман, деб телефон дастасини қўйди.
Шу заҳоти А. Э. Ниёзовга қўнғироқ қилиб, ундан МҚнинг бошқа котиблари билан биргаликда мени қабул қилишини илтимос қилдим. У, икки соатдан кейин келишингиз мумкин, деди. Айтилган вақтда борсам, унинг хонасида Р. Е. Мельников ва М. А. Абдураззоқов ўтиришган экан. Уларга Берия билан ўртамизда бўлган гапни айтиб, вазифамдан озод қилишларини сўрадим. Ўзоқ гаплашишди. Амин Эрматович «Ўйлаб кўрамиз», деди ва менга қизишмасдан, вазмин бўлиб туришни таклиф этди. «Келинг, 1 Май байрамини тинчликча ўтказайлик, кейин бир гап бўлар», деб хулоса қилди у.
1953 йил 1 майда Тошкент меҳнаткашларининг Ленин номидаги майдонда бўлган байрам намойишида мен ҳам минбарда турдим. Ўзимни қувноқ тутиб, жилмайиб, намойиш қатнашчиларининг олқишига жавоб бердим. Лекин бу пайтда ичимда изтироб чекаётганлигимни, миям қандай нохуш хаёллар билан банд эканлигини ҳеч ким билмасди. Мен билан сўзлашиб, янада ғазабланган Л. П. Берия бошқаларни ҳам ишга сола бошлади.
3 майда туманга боришга тайёргарлик кўраётган эдим, Марказий Қўмитага чақириб қолишди. Борсам у ерда Марказий Қўмита бюро аъзолари ўтиришган экан, Биринчи котиб, ўртоқ Н. А. Муҳитдиновни Вазирлар Кенгаши Раиси вазифасидан озод қилиш тўғрисида таклиф бор, деди.
Туркистон ҳарбий оқруги қўмондони генерал И. В. Петров сўради:
— Сабаби нима?
— Москвадан қўнғироқ бўлиб, шундай қилиш лозимлигини айтишди,— деди А. Э. Ниёзов.
— Ким қўнғироқ қилди? — деб сўради М. 3. Мирзааҳмедов.
— Берия қўнғироқ қилди. Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши Раиси этиб Усмон Юсу-повни тайинлашни тавсия қилди.
Шунда бюро аъзолари, айниқса Р. Е. Мельников, А. М. Баскаков, В. А. Билбас, М. А. Абдураззоқов ва бошқалар бу ишга рози эмасликларини айтишди ва МҚ бюроси Н. А. Муҳитдиновни Вазирлар Кенгаши Раислигида қолдириш зарур, деб ҳисоблаётганлигини Берияга етказишни А. Э. Ниёзовга таклиф қилишди. Шу билан тарқалдик.
4 майда яна Марказий Қўмитага таклиф қилишди. Барча бюро аъзолари тўпланишганда, А. Э. Ниёзов яна Москвадан қўнғироқ қилишганлигини, бизнинг қароримизни кутишаётганлигини айтди. Биринчи бўлиб сўз олиб, мени исталган вилоятга ёки ижтимоий факлар академиясига ўқишга юборишларини, Вазирлар Кенгаши раиси этиб эса У. Юсуповни тайинлашни таклиф қилдим. Бюро аъзоларидан айрймлари ўз нуқтаи назарларини бир қатор мулоқазалар бйлан асослаб, эътироз билдиришди. Узоқ ва қизғин муҳокамадан кейин секретариатга таклиф тайёрлашни Топширишди.
Уч йилча бурун Москвага кетган пахтачилик вазирлигининг барча раҳбарлари Тошкентга қайтишаётган эди. 6 май куни эрталаб, Амин Эрматович қўнғироқ қилиб, олдимга келиб кета оласизми, деди. Бордим. Унинг хонасида Марказий Қўмита котибларидан бир нечтаси ўтирган эди. У юзага келган вазиятдан хафа бўлиб ва ўзим қатъий илтимос қилаётганлигимни таъкидлаб, танишиб чиқиш учун қўлимга қбғоз берди. Бу мени Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимидан озод қилиб, бу ишга ўртоқ У. Ю. Юсуповни тайинлаш, мени эса Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармон лойиҳаси эди.
У билан танишгач, мени- чеккароқ жойга ишга жўнатиш мумкин эмасми, деб сўрадим. Ҳамма эътироз билдирди. Шу боисдан, рози бўлдим. Куннинг иккинчи ярмида Марказий Қўмита бюро мажлиси бўлди. Амин Эрматович юқоридаги фармон лойиҳасини эълон қилди. Ҳеч ким гапирмади.
Бюро мажлиси тугагандан кейин ҳамма менинг уйимга борди. Ярим кечагача бирга ўтириб, чой ичдик, юракдан гурунглашдик. Марказий Қўмита бюро аъзоларининг бундай самимий муносабати мени жуда тўлқинлантириб юборди.
ЎзССР Олий Кенгаши Президиуми Раиси Ш. Рашидов ва Президиум котиби Ж. Илҳомова шу куни, яъни 6 майда мени вазифамдан озод қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекишди.
7 майда янги ишимга бормоқчи бўлиб турган эдим, бирдан Амин Эрматович уйидан қўнғироқ қилиб, Марказий Қўмитага келишимни буюрди. Бордим. Хонасига кир-ганимда, у кўришишга улгурмасимизданоқ, КПСС МҚдан қўнғироқ қилишиб, мен ҳақимдаги қарорни ҳозирча амалга оширмай туришни таклиф этишганлигини айтди. Бу менинг КПСС МҚ аъзоси, СССР Олий Кенгаши депутати эканлигим, Вазирлар Кенгаши Раиси лавозими эса партия Марказий Қўмитаси Сиёсйй бюроси номенклатураси эканлиги билан боғлиқ эди. Кейин маълум бўлишича, К, Е. Ворошилов, Н. С. Хрушчев, В. М- Молотов, А. А. Косигин, Н. А. Булганин менй ишимдан озод қилиш мақсадга мувофиқлигига шубҳа билдиришибди. Берия эса қаттиқ талаб қилибди. Уни Г. М. Маленков, Л. М. Каганович, А. И. Миқоян қўллаб-қувватлабди. Шу сабабли куннинг иккинчи ярмида яна қўнғироқ қилишиб, қарорга рози бўлганликларини СССР Вазирлар Кенгаши йўли билан оғзаки маълум қилишди.
8 май куни эрталаб ҳукумат биноси олдида Усмон Юсуповни кутиб олиш билан янги вазифамни адо этишни бошладим. Уни хбнасига олиб кириб, ҳамма нарсани кўрсатдим, шундан кейин иккимиз узоқ суҳбатлашдик.
Бир кун ўтгач, яъни 10 майда юк машинасига рўзғор анжомларини ортиб, Гоголь кўчасиДаги, илгари Файзулла Хўжаев яшаган уйни тарк этдим ва оилам билан Оллон маҳалласидаги отам яшаётган эски ҳовлидаги (онам 1951 йилда вафот этган) бир хонали уйга кўчиб бордим. Бу ерда янги вазифага ўтгунимга қадар яшадим.
Вазирлар Кенгашида Москвадан қайтган ўртоқлар янги вазифаларни ўзлаштиргунга қадар, бир ярим ойдан кейин нохуш можаро бўлди. Партия йиғилишида У. Юсупов билан келган, унинг ишончини қозонган ва ҳукуматда муҳим лавозимни эгаллаган ўртоқлардан бири ўз нутқида Вазирлар Кенгашида иккита гуруҳ — консерваторлар ва новаторлар гуруҳи юзага келиб, ҳаракат қилаётганлиги ҳақида гапирди. Унинг фикрича, гўё консерваторлар эскича ишлашга ўрганиб қолганликлари сабабли янгиликни жорий этишга қаршилик кўрсатишаётганди, иш услубини тубдан яхшилашга, халқ хўжалигини кескин юксалтириш ва бошқаларга тўсқинлик қилишаётганди. Новаторлар эса — булар Усмон Юсупович билан келган кишилар бўлиб, унинг раҳбарлигида ҳукумат, вазирликлар ва маҳкамаларнинг фаолиятини қатъий қайта кўриб чиқиш, кадрларни янгилаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун интилишаётган эмиш. У ҳукумат аппаратини консерватор ходимлардан тозалаш вазифасини қўйди.
Мен шу заҳоти сўз олиб, бу нотиқнинг соғлом, етук, жипслашган жамоани сунъий равишда икки гуруҳга бўлиб, бир-бирига қарши қўяётганлиги ва тажрибали ходимларни асоссиз равишда консерватизмда айблаб, уларни ишдан четлатишга даъват этаётганлиги ҳақида гапирдим. Бундай баёнотлар ва хатти-ҳаракатлар жамоанинг жипслигига, иш ва ҳукумат обрўсининг яхшиланишига зарар етказиши мумкин, дедим.
Бу нотиқнинг ўйламай айтган сўзи кўпчилик ўртоқларнинг энсасини қотирди, уч киши унинг фйкрига эътироз билдирди.
Усмон Юсупович етук арбоб сифатида юзага келган вазиятни, мажлисда иштирок этаётган коммунистларнинг кайфиятини дарҳол илғаб, ўзига яқин ходимнинг жамоага берган баҳосига салбий муносабат билдирди ва яна гапини силлиқлаб, ҳаммамиз жипслашиб меҳнат қилишимиз керак, деди.
Жамоада шундан бўлак жиддий можаро ёки келишмовчилик бўлтанлигини эслай олмайман. Биз Усмон Юсупович билан қўлни қўлга бериб, дўстона ишлашдик. Лекин уни икки ёки уч марта Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси секретариатига чақириб, МҚ ихтиёрида бўлган талайгина йирик масалаларни ҳукуматда яккабошлик билан ҳал этиб юбораётганлиги тўғрисида эътироз билдиришди.
1953 йил 2 июлда КПСС МҚ Пленуми очилиб, унда Л. П. Бериянинг социалистик қонунчиликни, партия Устави талабларини қўпол равишда бузганлиги, хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлиги, давлатга ва халққа катта зарар етказадитан ўзбошимчаликларга йўл қўйганлиги масаласи муҳокама қилинди. Пленум Л. П. Берияни барча лавозимлардан бўшатиш ва партиядан ўчириш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилди. Мазкур Пленум ва унинг 1953 йил 10 июлда «Правда» рўзномасида эълон қилинган кенгайтирилган қарорлари, партия ташкилотлари обрў-эътиборини оширишда, социалистик қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда, ҳар бир ходимнинг шахсий масъулиятини кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Унинг кадрлар тўғрисидаги шубҳали мактуби йўқ қилинди. Ҳамма шунга ишонч ҳосил қилдики, Бериянинг кадрлар тўғрисидаги «ғамхўрлиги» иғвогарона мақсадни — ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни миллий асосда мураккаблаштиришни кўзда тутган эди. У бундан фойдаланиб, бировни миллатчиликда, иккинчи кишини шовинизмда айблаб, ўзига маъқул бўлмаган шахсларни йўқотмоқчи бўлган эди. Кадрларни янгилаб, ўзининг қора ниятларини амалга ошириш учун жойларда таянчга эга бўлишни мўлжаллаганди.
Пленум топшириғига биноан, Берия ва унинг шериклари иши юзасидан бир неча ой мобайнида тергов олиб борилди. Декабрь ойининг ўртасида алоҳида ҳарбий трибуналнинг суд мажлиси бошланди. 1953 йил 23 декабрда трибунал ҳукми билан Берия ва унинг энг яқин шериклари отиб ташланди.
Орадан кўп ўтмай, 1954 йилда, мени эски ишимга тиклашди, яъни яна жумҳурият Вазирлар Кенгаши Раиси этиб тасдиқландим.
1988 йилда «Известия», «Литёратурная газета», «Московские новости» рўзномаларида, «Крокодил» ойномасида У. Юсупов ҳақида мақолалар босилди. Шу муносабат билан 34 партия, уруш ва меҳнат фахрийси «Правда Востока» рўзномасига ёзган, 1988 йил 16 октябрда босилган «Ошкоралик мезони — ҳақиқат» сарлавҳали мактубда бу мақолаларни таҳлил қилишди, асоссиз айблар ва ҳақоратларни фош этишди, ўзлари билан узоқ вақт бирга ишлашган Усмон Юсупов тўғрисидаги ҳақиқатни айтишди, Таниқли олимлар —- тарих фанлари докторлари М. Искандаров ва Ф. Исҳоқов У. Юсупов ҳақида катта очерк ёзиб, унинг сиёсий қиёфасини яратишди. Бу очерк ҳам 1988 йил 27 ноябрда «Правда Востока»да эълон қилинди.
Ёзувчи Комил Икромов ўз мақолаларида отаси Акмал Икромовнинг ҳалок бўлишида У. Юсуповни айбдор ҳисоблаган ва у раҳбарлик қилган йилларда Ўзбекистонда 40 мингга яқин киши қатағон қилинган, деган.
Лекин ҳамма иш учун якка ўртоқ Юсуповни айблаш тўғри эмас. Келтирилган рақам ҳам шубҳа туғдиради.
Иккинчи томондан, қатағон билан боғлиқ ишларга Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг ўша пайтдаги биринчи котибининг дахли бўлмаган, дейиш ҳам тўғри эмас. У, гарчи юрагида шу ишни хоҳламаса ҳам, барибир хизмат тақозоси билан — жумҳуриятнинг биринчи сиёсий раҳбари ва машъум «учликининг раиси сифатида чеккада тура олмасди.
«Еш ленинчи» рўзномасининг 1990 йил 21, 22, 23 август сонларида босилган «Ҳақиқат ўлмайди» сарлавҳали мақоламда мен А. Икромов, Ф. Хўжаев ва бошқалар қандай қатағон қилинганликлари ва улар 1956 йилда қандай оқланганликлари ҳақида ёздим.
Шуни таъкидлаш керакки, А. Икромов ва У. Юсуповнинг ўзаро муносабатлари, улар биргаликда ишлашган дастлабки йиллардаёқ, юмшоқ қилиб айтганда, у қадар силлиқ бўлмаган.
Ўзбекистон КП(б)нинг 1929 йил март ойида Самарқандда бўлган IV съездида, бунгача Тошкент округ партия қўмитаси ташкилий бўлими мудири бўлиб ишлаган Усмон Юсуповни Ўзбекистон КП(б) Марказий Қўмитасининг тармоқ котиби этиб сайлашди. Ана шунда жамоа хўжаликларини ташкил этиш муддатлари, суръатлари, шакллари, қулоқларни тугатиш масалаларида у билан А. Икромов ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлди. Шу муносабат билан 1931 йил октябрда У. Юсупов ВЦСПС Ўрта Осиё бюроси раиси этиб сайланади.
Шу йилнинг декабрь ойида бўлган ВЦСПС пленумида У. Юсупов ва А. И. Микоян президиум столида ўтириб танишишади ва бу секин-аста дўстликка айланади.
1934 йилнинг декабрида У. Юсупов Москвага икки йиллик марксизм-ленинизм курсига юборилади. Ўқиши давомйда у Анастас Иванович билан тез-тез учрашиб туради, унинг квартирасида, иш жойида бўлади. Шу даврдан бошлаб Микоян унга мураббийлик қила бошлайди.
У. Юсупов 1936 йилда ўқишни тугатганидан кейин, А. Икромов, Ф. Хўжаев ва МҚ бюросининг бошқа аъзолари унинг эски ишига қайтишига — МҚ котиби бўлишига розилик билдиришмади. Шунда Микояннинг шахсий ташаббуси бйлан Усмон Юсуповни озиқ-овқат саноати халқ комиссари этиб таиинлашиб, бу ишда у ярим йилдан кўпроқ ишлади.
ВКП(б) МҚнинг февраль-март (1937 й.) Пленумида Н. Бухарин ва А. Риқов фаолияти танқид қилиниши муносабати билан улар ишини кўриб чиқиш учун А. Микоян раислигида комиссия тузилди. Комиссия Пленумга тайёрлаган маърузасида Бухарин ва Риков партияга қарши фаолият олиб борадиган ўз гуруҳларини тузганликлари таъкидланиб, уларни жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилди.
Пленум комиссия маърузасини прокуратурага топширди.
Уларни СССР Бош прокурори А. Вишинскийнинг талаби билан суд қилган Олий Суднинг ҳарбий ҳайъати ўзининг 1938 йил 13 мартдаги ҳукми билан 21 судланувчидан 18 нафарини, шу жумладан, А. Икромов ва Ф. Хўжаевни ҳамолий жазога ҳукм қилиб, бир кундан кейин — 15 мартда улар отилдилар.
У. Юсупов А. Микоян билан бўлган кўплаб учрашувларида жумҳуриятдаги аҳвол, раҳбар ходимлар тўғрисида танқидий гапларни айтган. Ўзбекистонда бир марта ҳам бўлмаган Микоян эса, албатта, бу ахборотлардан Пленум учун маъруза тайёрлаётгандагина эмас, балки 1937 йилнинг ёзида ВКП(б) МҚ Сиёсий бюросида А. Икромовнинг аризаси унинг иштирокида қараб чиқилганида ҳам фойдаланди.
Сталин Икромовни ҳалол одам деди, лекин Микоян, шунингдек уни қўллаб-қувват-лаган Каганович, Ежов ва бошқалар Сталиннинг фикрини ўзгартириб, Икромовнинг жиноий жавобгарликка тортилишига эришишди.
Уни Ўзбекистон КП(б) Марказий Қўмитасининг 1937 йил сентябрда бўлган Пленумида ишдан олиб, партиядан ўчиришди. Лекин бу иш, баъзилар таъкидлаганидек, ўртоқ Юсуповнинг маърузаси бўйича эмас, балки И. В. Сталин ва В. М. Молотовнинг мактуби ва А. Андреевнинг ахбороти асосида қилинди. У. Юсупов 35 нотиқ қаторида музокарада сўзга чиқди. Юқоридаги мактубни эса Н. Ежов ва А. Вишинский А. Микояннинг маърузалари асосида тайёрлашган эди.
III Пленумдан кейин ўн кун ўтгач, 1937 йил 26 — 28 сентябрда МҚнинг IV Пленуми бўлиб, бир неча номзодни муҳокама қилиб, У. Юсуповни Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби этиб сайлади.
Орадан кўп ўтмай Н. Ежов социалистик қонунчиликни қўпол равишда бузганликда ва қўлидаги ҳокимиятни суиистеъмол қилганликда айбланиб, ВКП(б) МҚ котиби лавозимидан олинди, қамалиб, отиб ташланди.
Ўшанда «учлик» ва «алоҳида кенгашилар ҳам тугатилди. Москва судларида йирик, шов-шувли ишлар кўрилмайдиган бўлди. Лекин мамлакатнинг чекка жойларида қуйи ташкилотларнинг ходимларига ва жиноий жавобгарликка тортилганларнинг оила аъзоларига нисбатан қатағон давом этди. А. Икромовнинг хотини, болалари, ака-укалари, қариндошлари, ҳатто кекса холаси, поччасигача шу йўсинда қамалиб, отилди ёки сургун қилинди. Уларнинг деярли ҳеч бири ёруғ кунларга етмай, лагерларда ўлиб кетишди.
Файзулла Хўжаевнинг укаси Ибодулла ўзини отиб ўлдирди. Онаси Райҳон опа ва биринчи хотини Маликахон сургунда ўлишди. Иккинчи хотини Фотима ва қизи Вилоятхон қамоқ муддатини ўтаб бўлишгач, озодликка чиқишди. Қатағон қилинган бошқа раҳбар ходимлар оилаларининг қисмати ҳам шундай бўлди.
Шундан кейинги йилларда ҳам ўлкамизнинғ юзлаб иқтидорли ўғил ва қизлари ҳалок бўлганлигини асло оқлаб бўлмайди. Бунга, жумладан Усмон Носир ва Султон Сегизбоевнинг тақдирини мисол келтириш мумкин.
Усмон Носир 1912 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Ёшлигидаёқ унинг одатдагидек бўлмаган таланти, зўр иқтидори борлиги маълум бўлади за тезда ўз асарлари билан элга танилади. ёш ижодкор ҳеч қандай жинояти бўлмаган ҳолда қатағон қилиниб, атиги 32 йил яшаб, сургундд ҳалок бўлди.
У Москвада бўлган ўзбек адабиёти ва санъати ўн кунлигидан қайтаётиб, вагонда Сталин тўғрисида қандайдир бир ножўя гап айтади. Бу гап дарҳол тегишли идорага етказилиб, шоирни қамашади ва Сибирга сургун қилишади. Магадандаги лагерда бўлганида, у оғир касал бўлганига қарамай, ижодини давом эттириб, шеър ва дострнлар ёзади. 1943 йилда У. Юсуповга мактуб йўллаб, Сибирнинг қаттиқ совуғига организми дош беролмаётганлигини, Ўзбекистондаги исталган лагерга ўтишда ёрдам беришини сўради. У. Юсупов бу мактубни ўз таклифларини айтишлари учун жумҳурият Ёзувчилар уюшмаси раҳбарларига юборди. Улар эса талантли ҳамкасбларининг сургундан қайтишига қарши туришди.
Усмон Носир хатига жавоб ололмай, Кемероводаги маҳбуслар шифохонасида вафот этди. У Ўзбекистон раҳбарларининг тавсияси билан 1957 йил 21 мартда оқланди.
Кемероволикларга раҳмат, шоир дафн этилган жойни топишда қариндошларига ёрдам беришди. 1988 йилда Усмон Носирнинг хоқини Тошкентга олиб келиб, Чиғатойдаги биродарлар қабристонига дафн этишди.
50-йилларда мен шоирнинг отаси Носирхўжа ака билан Мирзачўлнинг янги ўзлаштирилаётган ерида учраштан эдим, у ўша пайтда бу ерда гидротехник бўлиб ишларди. 40-йилларнинг охйрида Наманганда ишлаганимда Усмон Носирнинг лотин имлосида нашр этилган бир нечта асарини ўқиганман. У ҳаёт, муҳаббат, гўзаллик, инсонийлик, Ватан ҳақида жўшиб, қалбдан куйлаган эди. Қисматни қарангки, ҳаёт ва муҳаббат ҳақида шундай зўр илҳом билан ёзган бу йигит севган қизига уйланолмади, оила ҳаёти бахтини бир кун бўлса ҳам татиб кўролмади, ўзидан зурриёт қолдирмади. Инсон ва инсонийлик тўғрисида куйлаб, ёвузликнинг қурбони бўлганлиги эса энг даҳшатлисидир.
Ким билсин, Усмон Носир боқий умр кўрса, XX асрнинг Навоийсига, дунёвий шахсга айланармиди?!
Султон Сегизбоев 1899 йилда туғилган. 1916 йилда ўлкамизда бўлган ғалаёнда фаол'иштирок этган. 1918 йилда Коммунистик партия сафига ўтган. 1918 йилдан Оққўрғон, Пискент волостларида ижроия қўмита ва инқилобий қўмиталарнинг раиси бўлган. Кейин Фарғона вилоятида совет ва партия идораларида раҳбарлик лавозимларида, шу жумладан, «Фарғона» рўзномасининг муҳаррири, вилоят партия қўмитасининг котиби бўлиб ишлади. Сўнгра Тошкент уезд қўмитасининг қотиби бўлди. 1925—30 йилларда Москвадаги қизил профессура институтида ўқиб, уни аъло баҳолар билан тамбмлади. 1930—31 йилларда Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик академиясининг Ўрта Осиё филиали ва пахтачилик институтининг директори бўлди.
Қозоғистонга юборилиб, жумҳурият Компартияси Марказий Қўмитаси қишлоқ хўжалик бўлими мудири бўлди. 1937 йилдан Шимолий Қозоғистон вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби этиб сайланди. 1937 йил сентябрда Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Кенгаши Раиси вазифасини бажара бошлади. ВКП(б)нинг XI, XVI, XVII съездлари делегати бўлди.
1937—38 йилларда СССР Олий Кенгаши Раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг IV Пленумида бошқалар қатори унинг номзоди ҳам Марқазий Қўмита биринчи котиблигига муҳокама қилинган.
У Жанговар Қизил Байроқ ордени, бошқа орденлар ва медаллар, номи ёзилган соат ва қурол билан тақдирланган. С. Сегизбоев профессор илмий унвонига эга эди, ўзбек тилидан ташқари, рус, инглиз ва француз, қозрқ тилларини биларди. Тошкент ва Москва олий ўқув юртларида сиёсий иқтисоддан дарс берган.
1938 йил 15 июнда Тошкент вилоят партия конференцияси очилди. Президиумда У. Юсупов, С. Сегизбоев ва Марказий Қўмита бюросининг бошқа аъзолари ўтиришган эди. Шу конференцияда иштирок этган делегатларнинг ҳикоя қилишича, маъруза бўлаётган пайтда бир одам Сегизбоев ёнига кедиб, уни вестибюлга таклиф этади. У ўрнидан туриб, ташқарига чиқади. Шу пайт ички ишлар халқ комиссари Апросиян У. Юсупов олдига келиб, унга нимадир деди.
Сегизбоевни шу йўсинда қамаб, 2\ июнда марказга олиб кетишди. 1939 йил 25 февралда ҳарбий трибунал суди бўлди. Сегизбоев суддаги сўнгги сўзида шундай деди: «Ҳамма айбларни қийнаш йўли билан бўйнимга қўйишди. Ўз айбларимни тўла инкор қиламан, уларни тан олмайман. Ишимни қайта терговга юборишларингизни талаб этаман».
Суд икки соат давом этди. Уни олий жазога ҳукм қилишиб, шу куниёқ отишди. Истиқболи порлоқ партия ва давлат арбоби, олим ана шундай ҳалок бўлди. Султон Сегизбоев Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг таклифи билан 1957 йил 6 ап;5елда оқланди.
У ҳақда гапирганда, асарларини, айниқса тарих ва иқтисодиётга оид илмий ишлари-ни алоҳида китоб ҳолида нашр этиш мақсадга мувофиқлигини айтиш керак. У Оққўрғонда туғилиб ўсган, ҳозир учинчи ва тўртинчи авлодга мансуб қариндошлари ҳам шу ерДа яшашади. Нима учун шу туманни Султон Сегизбоев тумани ёки Султонобод деб номлаш мумкин эмас?
1948 йилда ва 50-йилларнинг бошида Ўзбекистоннинг адабиёт ва санъат арбобларидан 20 нафардан ортиғи — Ҳ. Сулаймон, М. Шайхзода, Шукрулло, Шуҳрат, Саид Аҳмад ва бошқалар қамалиб, 15—25 йилга ҳукм қилиндилар ва Сибирдаги лагерларга жўнатилдилар. Бундай мисоллар кўп.
1953 йил 23 декабрда Берия билан бирга унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, НКВДнинг жумҳуриятлар ва вилоятлардаги органлари раҳбарлари ҳам олий жазога ҳукм қилиндилар. Булар орасида Бериянинг яқин одами бўлган, Ўзбекистонда ички ишлар органларини бошқарган Апросиян, Гоглидзе сингари шахслар брр эди. Мана шу кишилар беш ой давом этган тергов пайтида гуврҳлик бериб, Ўзбекистондаги барча қама-қама ва ҳукмларни олдиндан Марказий Қўмита биринчи котибига маълум қилганмиз ва унинг розилигини олганмиз, дейишди.
Озарбойжон Давлат хавфсизлиги вазирлиги раҳбарлари ҳам шундай гувоҳлик беришди. Текширишда бу маълумот тасдиқланди ва Озарбойжон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби, ВКП(б) МҚ Президиуми (Сиёсий бюроси) аъзолигига номзод Багиров олий жазога ҳукм қилинди.
У. Юсупов ҳақида берилган гувоҳликка келганда, КПСС МҚда у билан танишиб чиқишгач, ишни муҳокама қилиш ва айбдорни партиявий ва давлат жавобгарлигига тортиш учун Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ихтиёрига юборишга қарор қилишди.
Иш ва хат билан фақат А. Э. Ниёзов ва Р. Е. Мельников танишдилар ва шу заҳоти пакетни қайтариб юбордилар. Улар иккиси бизни — бюро аъзоларини Марказқўмга таклиф қилишиб, материалларнинг мазмунини гапириб беришди. Марказий Қўмита бюросининг ёпиқ мажлиси ўтказиладиган кун тўғрисида келишиб олдик.
Белгиланган муддатда бюро аъзолари тўпланишди. Хонага Усмон Юсупов кириб келди (муҳокама ёпиқ ва стенограммасиз бўлди). А. Э. Ниёзов ахборот берди. Амин Эрматович сўзининг охирида, У. Юсупов партия ва дазлат масъулиятига тортиш учун лойиқдир, деди. Кимдир, бу масъулиятни қандай тушунса бўлади> деб сўради. А. Э. Ниёзов гап тополмай қолди. Р. Мельников: «Бундай ишлар учун партиядан ўчириб, судга берадилар», деди.
У. Юсуповга сўз беришди. Унинг шу пайтдаги аҳволини кўрган одам ачинарди. Боши ва жағини катта рўмол билан боғлаб олган — тиши оғриб, лунжи шишиб кетган, кўзлари қип-қизил, пешонасидан тер оқиб турарди. У қийналиб, лекин мантиқли гапирди. Гап нима ҳақда боришини кимдандир эшитганлиги, тайёргарлик кўрганлиги сезилиб турарди. У. Юсупов мардлик кўрсатди — материалларни олиб келишганида, танишиб, орган сўровларига розилик берганлигини тан олди.
— Бу менинг қўпол хатоим,— деди у.— Лекин ҳеч бир қарши чора кўра олмадим. Эътироз билдирсам жиноятчиларга шерик ёки уларни ҳимоя қилаяпти, деб ўйлашлари мумкин эди, чунки материаллар ишонарли, аниқ фактлар асосида тайёрланган эди. Вазият шундай эдики, бош тортгудай бўлсам, менинг ўзимни ҳам қамаб юборишлари ҳеч гап эмасди. Менинг ҳолатимни ҳисобга олишларингни қаттиқ илтимос қила-ман, исталган ишга юборинглар, ишончларингни оқлайман.
Биринчи бўлиб Ш. Рашидов гапириб, У. Юсуповни қаттиқ танқид қилди. Уни қўрқоқлйкда айблаб, ўз жонингизни ўйлаб, шунча кишиларнинг умрига завол бўлгансиз, азоб-уқубатга маҳкум қилгансиз, деди. У. Юсуповни қаттиқ жазолашни талаб қилди. Бу фикрни Р. Е. Мельников ҳам қўллаб-қувватлади.
Шундан кейин мен сўз олдим.
— Бизда юз берган ишлар ҳақида нафақат гапириш, балки тинглашнинг ўзи оғир,— дедим мен.— Жумҳуриятда раҳбар кадрларга, оддий фуқаролар — эркаклар, аёллар, болалар, кексаларга нисбатан зўравонликлар, улар тақдирини ҳал этаётганда қонунчиликни оёқ-ости қилиш ҳоллари хусусида исталганча мисол келтириш мумкин. Бу ҳол, ўртоқ Юсупов, фақат сизга эмас, балки бутун жумҳурият партия ташкилоти учун доғдир. Сиз Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби, КПСС Марказий Қўмитасининг аъзоси, СССР Олий Кенгашининг депутати сифатида ҳамма ишга бир қолипда ёндошиб, розилик бериб юборавермасдан, ҳар бирини диққат билан, ҳар томонлама ўрганишингиз керак эди. Бу ишларни бюрода, баъзи масала-ларни эса МҚ пленумида муҳокама қилиш мумкин эди. Сиз бундай қилмагансиз. Биз ҳозир сизнинг қай даражада айбдор эканлигингиз ҳақида гапираяпмиз. Аслида, бу ҳақда қатағонга учраган ҳар бир оила, бутун халқ ҳам гапиради. Биз-ку, бу ерда қарор қабул қилиш билан кифояланамиз, лекин одамлар ножўя ишни бир умр унутишмайди.
— Аммо ўртоқ Юсуповдек давлат арбобларининг хулқи ва хаттй-ҳаракатларини муҳокама қилганда, — деб давом этдим мен, — фаолиятига чор тарафлама қарамасдан, шубҳасиз хизматларига эътибор бермасдан, фақат муҳокама этилаётган масала асосида баҳолай олмайм^из. Бунинг устига ўртоқ Ниёзовнинг ахборотидан ва ўртоқ Юсуповнинг ўз сўзидан кўриниб турибдики, бирон-бир киши унинг ташаббуси билан ёки тўғридан-тўғри берган кўрсатмаси асосида қатағон қилинганлигини исботловчи фактлар йўқ. Шу муносаба.т билан мен ў йўл қўйган хатоларни қаттиқ эътиборга олишни, лекин унинг таржимаи ҳолини, шунингдек айбларига самимий иқрор бўлаётганлигини ҳисобга олиб, уни қаттиқ огоҳлантириб, муҳокама билан кифояланишни ва Усмон Юсуповни бекор қўймасдан ўзига яраша иш беришни, айбларини меҳнати билан ювиши учун имконият яратишни мақсадга мувофиқ,деб биламан.
Генерал И. Е. Петров менинг таклифимни қўллаб-қувватлаб гапирди. М. Мирзааҳмедов, В. А. Билбас ҳам шундай қилишди.
Таклифни овозга қўйиш асосида қаттиқ огоҳлантириш билан кифояланишга келишилди. Усмон Юсуповнинг илтимосини ахборот учун қабул қилиб, С, Камолов ва менга уни ишга тайинлашни топширишди. Эртаси куни Усмон акага машина юбордик. У ўзига нисбатан инсонпарварларча муносабатда бўлганлиги учун Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюроси аъзоларига ва КПСС МҚ Президиумига миннатдорчилигини етказишимизни илтимос қилди. Совхозлар вазири ўртоқ Бурҳоновни ва Мирзачўлни ўзлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ўртоқ Айтматовни (бошлиқ Саркисов йўқ эди) чақирдик. Айтматов 4-«Боёвут» давлат хўжалигининг директори йўқлигини айтди. Усмон ака ўша жойга боришга рози бўлди. Вазирнинг буйруғи билан уни мазкур хўжалик директори этиб тайинладик.
Энди бир-икки оғиз сўз 40-йилларда ва 50-йилларнинг бошида қатағон қилинган ёзувчилар ва олимлар тўғрисида. Мен 40-йилларнинг биринчи ярмида фронтда, бўлганбунинг устига, шу пайтгача мамлакат партия ва ҳукумат раҳбарлари ўлкамизда кам бўлишган,— дедим мен.— Шубҳам йўқки, Тожикистон ва Ўзбекистон аҳолиси Сизни самимий, сидқидилдан кутиб олган, афсуски, иштирок этиш имконига эга бўлмадим.
Тожик пахтакорлари юқори ҳосил олишаяпти, уларни ҳар қанча мақтаса арзийди. Ўзбекистонда ҳам пахта ишлаб чиқаришни кўпайтиришни истамайдиган одам йўқ. Ҳаммамиз мана шу ўй-хаёл билан яшаб, меҳнат қилаяпмиз.
Шубҳа йўқки, фан, техника ютуқларини, илғор тажрибани кенг жорий этиш пахтачилмкни юксалтиришнинг асосий йўлидир.
Агротехниканинг янги усули — квадрат уялаб. экиш ва майдонларга икки томонлама ишлов беришни Наманган туманидаги жамоа хўжалиги ҳосилоти Тешабой Маллабоев яратган. У 1934—1935 йиллардаёқ чигитни квадрат уялаб экйб, майдонларга узунасига ва кўндалангига ишлов берган. Шу сабабли унинг хўжалигига ўша пайтдаёқ «Қизил шаҳматчи» номи берилган. Маллабоевни кейин жумҳурият қишлоқ хўжалиги комиссариатининг бош маслаҳатчиси қилиб тайинлашганди. Лекин бир қатор сабаблар, жумладан, айниқса уруш йиллари техника йўқлиги, ишчи кучй етишмаслиги ва етарли эътибор бўлмаганлиги оқибатида, ушбу тажриба оммалашмай қолди.
Агротехниканинг янги усуллари индустриал асосга таяниши керак. Мёнимча, биринчи навбатда мослаштирилган тракторлар, шатакли машиналар ва механизмлар бўлиши ҳал қилувчи омил саналади. Сўнгги йилларда бу масалалар билан жиддий шуғулландик ва чигит экиш, ғўзага ишлов бериш, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун зарур бўлган машина ва механизмлар яратиляпти. Уларни тинмай такомиллаштирйш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш аҳволни яхшилаш имконини беради.
Кейин сўзимни давом эттириб, шундай дедим:
— Усмон Юсуповга келганда, билмадим, бизнинг ўртоқларимиз нима деиишди экан, лекин у узоқ вақт оғир шароитларда йшлади. Камчилик ва нуқсонлар ҳар бир рдамда бўлиши мумкин. Биз Усмон Юсуповни садоқатли коммунист, ҳалол ватанпарвар, мамлакатга айниқса Улуғ Ватан уруши Даврида улкан хизматлар қилган, жумҳўрйят иқтисодиёти ва маданиятининг ривожланишига катта ҳисса қўшган инсон сифатида биламиз. У ўлканинг ўзига хос томонларини чуқур билади, халқ билан яқин алоқа ўрнатган, катта обрўга эга. Пахтачиликнинг айрим масалаларида қолоқликка йўл қўйганлигимиз учун биз ҳаммамиз маСъулмиз.
Охирида шундай дедим: «Сизнинг иштирокингйзда ишнинг аҳволи ҳар тбмонлама Муҳокама қилинганлиги пахтачиликни ривожлантиришга ёрдам беради».
Унга тайёра учишга шай эканлигини маълум қилишди. Тайёра зинаси томон бораётиб Хрушчев мени чақирди Ва деди: «Пахтачиликда маъмуриятчиликка ва андозачиликка берилиш мумкин эМаслигини тушунаман. Лекин мен Юсуповни ҳаммадан кўп биламан. Тошкентда нутқим матнини қолдирдим, у ерда кенгаш ҳақида ҳисоббт тайёрлашаяпти. Эълон қилингўнга қадар кўрйб чиқинг, эътирозингиз бўлса, қўнғироқ қилинг».
Хрушчев ўтирган тайёра Москвага йўл олди. Биз қозоқ ўртоқлар билан қйлиб, бўлиб ўтган суҳбат ҳақидаги таасСуротларимизни ўртоқлашдик. Н. С. Хрушчев пахтачиликнинг анча мураккаб томонлари ҳақида, гўё у шу соҳа билан бутун умр шуғулланган одамдай қатъий гапирди. Тожикистон ва Ўзбекистонда биринчи марта, шунда ҳам атиги икки кундан бўлиб, бу халқларнинг тарихи, анъаналари, характери, ишлаб чиқариш кўникмаларини дурустроқ билмай. туриб, шундай фикр юритди.
^ Иккита ёки учта майдондаги ғўзанинг ҳолати билан танишиш, эҳтимолки, шарқона одатга биноан меҳмоннинг иззатини сақлаб, унинг кайфиятига бўла -сўзларини маъқула-маъқул қилган айрим маҳаллий ходимларнинг фикрига таяниб, кўп асрлар МобайниДа шаклланган деҳқончилик усулига чек қўйишни таклиф этиш, битта кенгаш ўтказиш ванутқ сўзлаш билан пахта етиштириш 0,5 миллион тоннага кўпаядИ, деб ўйлаш нокамтарликдир.
Кёйин маълум бўлишича, мен янглишган эканман. Унинг «мен Юсуповни ҳамма дан яхши биламан», деган гапига дуруст аҳамият бермабман. Н. С. Хрушчев ва У. Юсупов ўз жумҳуриятларига бошчилик қилган пайтларда дўст эдилар. Ҳар гал Москвага кёлганларида учрашишарди, бир-бириникида меҳмонда бўлишарди, Тошкент — Киев ўртасида телефон орқали суҳбатлаШиб ҳам туришарДи.
Улар ўртасига совуқчилик биринчи марта 1947 йилда тушди. Шу йилнинг 21 — 26 февраль кунлари ВКП(б) МҚ Пленуми бўлиб, унда «Урушдан кейинги даврда қишлоқ хўжалигини юксалтириш тадбирлари тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди. А. А. Андреев маъруза қилди ва олти кун мобайнида қйшлоқ хўжалигидаги оғир аҳвол ва унинг тараққиётини жадаллаштириш йўллари ҳар томонлама муҳокама қилинди. Пленум якуни бўйича ун бўлим ва 157 банддан иббрат кенгайтирилган қарор қабул қилинди; Бу ҳужжат аслида қишлрқ хўжалигини жамоалаштиришдан кейинги энг катта воқеа эди.
Маърузадан сўнг биринчи бўлиб Н. С. Хрушчев нутқ сўзлади. Пленумга И. В. Сталин раҳбарлик қилаётганди. У Хрушчевнинг нутқини кескин луқмалар билан тез-тез бўлиб ташлаб, ишидан қониқмаётганлигини, бу мамлакатнинг энг бой жумҳуриятлари дан бўлган Украина қишлоқ хўжалигида, айниқса дон, қант, чорва маҳсулотлари ишлаб чиқаришда судралишга сабаб бўлаётганлигини аниқ ифодалади.
Ундан кейин иккинчи бўлиб Усмон Юсупов гапирди. У Ўзбекистонда пахтачилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари тараққиёти тўғрисида қисқача гапириб ўтгач, Хрушчевни танқид қилиб, Украина қишлоқ хўжалиги қолоқлиги учун у шахсан масъулиятли эканлигини таъкидлади. Шундан кейин, Ўзбекистон Украинага мутахассислар, трактррлар, юк автомобиллари, от-улов ва бошқалардан ёрдам кўрсатишга тайёр, деди.
Бу гап Сталинга маъқул келиб, Юсуповни мақтади ва Хрушчевни яна койиди.
Иккинчи ўзаро хафагарчилик 1952 йилда содир бўлди. Юқорида Иттифоқ ҳукумати пахтачилик вазирлигининг таклифи билан РСФСР, Украина ва Молдавия ССРнинг жанубий вилоятларида пахта экиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги ҳақида гапириб ўтдик. Хрушчев бу ишнинг якунини Сталинга маълум қилиб, кўпгина жамоа ва давлат хўжаликлари вайрон бўлганлиги, ерларнинг унумдорлиги пасайиб кетганлиги, асрлар мобайнида етиштирилган юксак ҳосилли дон ва техник экинларни ишлаб чиқариш кескин камайганлиги, деҳқонларнинг моддий фаровонлиги ёмонлашганлиги ва бошқа хунук оқибатлари ҳақида гапирган. Шундан кейин Сталин ўзининг илгариги қарорини беқор қилиб, бў зоналарда пахта экишни тақиқлади ва пахтачилик вазирлигига қаттиқ танбеҳ берди.
У. Юсуповнинг Ўзбекистонга нисбатан хатти-ҳаракатларидан И. В. Сталин норози бўлиши, бунинг учун Маленков ва Берия ҳам гап эшитганлиги, биринчи навбатда, Алексей Николаевич Косигин билан боғлиқдир. У 1951 йил 3 ноябрда Тошкентга келди. У пайтда «Ил-14» совет авиациясининг энг яхши тайёраси эди. У тонг саҳарда шу тайёрада Москвадан учиб, кечки пайт шаҳримизга етиб келди.
Дам олишни истамай, тўғри Ўзбекистон Компартияси Марказий Кўмитасига боришни таклиф қилди. Москва билан Тошкент вақти ўртасидаги фарқ — 3 соат, биринчи котиб хонасида йиғилганимизда кечаси бўлганди.
Косигин келган заҳотиёқ ҳеч бир маросимсиз, расмиятчиликсиз, протоколсиз қўлига қалам олиб, ишнинг аҳволини, қолоқлик сабабини ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни таҳлил қила бошлади. Биз билан бирга ҳисоб-китоблар чиқаришда, уларни бажариш бўйича топшириқлар ва тадбирлар белгилашда қатнашди.
Ҳукумат чорбоғига келганимизда тонг отди. У бир пиёла чой ичиб, уҳлагани кириб кетди. Биз А. Э. Ниёзов билан бошқа хрнадан вилоят партия қўмиталарининг биринчи котибларига қўнғироқ қилиб, уларни 5 ноябрга белгиланган Марказий Қўмита бюросига вилоят ижроия қўмитаси раислари билан бирга келишни таклиф қила бошладик.
4 ноябрь куни соат 12.00 да, енгил нонушта қилгач, Алексей Николаевич, А. Э. Ниёзов ва мен туманларга чиқиб кетДик. Тршкентга эса кечаси соат 3 да қайтдик.
5 ноябрь соат 10.00 да Марказий Қўмита бюро мажлиси бошланДи. А. Э. Ниёзовнинг ахборотидан сўнг вилоят раҳбарларига пахта териш ва топширишнйнг бориши тўғрисида гапиришни таклиф қилдик. Наманган вилояти кўрсаткичлари нисбатан бироз қаноатланарли эди. Афтидан шунинг учун бўлса керак, шу вилоятнинг биринчи котиби ўртоқ Ҳ. Ж. Жўраев биринчи бўлиб сўзлашга қарор қилди. У сўзининг «бисмиллоси»ни ўша давр руҳида пахтанинг аҳамияти ҳақида ваз айтишдан, И. В. Сталин сўзларидан цитаталар келтиришдан, вилоятда вужудга келган маънавий-сиёсий кўтаринкиликни таъкидлашдан бошлади.
Алексей Николаевич унинг сўзини бўлиб, «осмон»дан ерга тушириб қўйди ва йиғим-теримда транспорт воситаларидан, қанор-қоплардан, сушилкалардан, ёқилғидан фойдаланишнинг аҳволи, шунингдек одамларнинг далага чиқиши, меҳнат унумдррлиги, пахта пунктларининг иш графиги сингари кундалик энг оддий нарсалар билан боғлиқ аниқ саволларни бера бошлади. Бечора Ҳасан Жўраевич эса гап тополмай қолиб, қизариб, терлаб кетди.
Алексей Николаевич саволларига қониқарли жавоб олмагач, унга жиддий танбеҳ берди ва ўтиришни буюрди. Бу ҳодиса фақат Жўраевга эмас, балки мажлисда иштирок этаётганларнинг барчаси учун жиддий сабоқ бўлди, муҳокамага дарҳол ишчанлик ва изчиллик руҳини бахш этди.
Ҳар бир вилоят бўйича ишни таҳлил қилиш ва пахта териб, топшириш графигини туздик. Алексей Николаевич пахта тайёрлашни жадаллаштириш учун зарур бўлган нарсаларни сўраб, ёзиб олди. Йиғилиш охирида қисқача нутқ сўзлади, ундан мамлакат раҳбарлари етиштирилган барча ҳосилни йиғиб-териб олишга ниҳоятда зўр аҳамият бераётганлиги маълум бўлди.
Мажлис давомида кимдир мёҳнаткашларнинг 7 ноябрь намойишини ўтказмаслиқни, ҳамма далада бўлишини таклиф қилди. Алексей Николаевич рози бўлмади. Байрамни муносиб нишонлашни тавсия қилди. Лекин намойиш 1 2.00 да тугаб, ҳамма далага пахта териМига чиқишига келишилди. Ленин майдонидаги минбарда Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюро аъзолари билан бирга Алексей Николаевич ҳам турди ва меҳнаткашларни табриклади.
Намойишдан сўнг унинг таклифи билан биз ҳам пахтазорга кетдик. Бироқ Чиноз туманига бораётганимизда, намойишдан кейин далага кетган киши бўлиб, аслида йўл бўйларида тўдаланиб ўтириб олиб, байрамни давом эттираётган кишиларнинг бир неча гуруҳини кўрганимизда, биз билан бирга брраётган Тошкент вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби Н. Маҳмудов, Тошкент шаҳар партия қўмитасининг биринчи коти-би Ф. Хўжаев Алексей Никрлаевичдан эшитадиганларини эшитишди. Айниқса, ажриқ устида ўтирганлар орасидан давангирдай бир йигит қўлида катта қиррали стакан билан ўрнидан туриб: «Алексей Николаевич, байрам билан табр иклайман! Сизнинг соғлиғингиз учун, пахта режамиз юз бўлиши учун!» деганида ҳамманинг таби тирриқ бўлди.
Эртаси куни биз Косигин билан Андижон вилоятига учиб бордик ва аэропортдан обкомнинг биринчи котиби М. 3. Мирзааҳмедов билан бирга тўғри Избрскан туманига жўнаб кетдик. У ерда резина этик, плашч кийиб олиб, ёмғир остида далаларни кўздан кечирдик. Кайфиятимиз ёмон, ҳамма оч эди.
Ленин номидаги жамоа хўжалиги раиси ўртоқ Пиримбеков бизни бир пиёла чойга таклиф қилди, Алексей Николаевич эса хоҳламади. Шундан мен ҳовлидан сатиллар ва яна қандайдир тугунларни олиб чиқиб, машинамизга ортишаётганларига эътибор бердим. Бориб, булар нима, деб сўрадим. Раис жаҳли чиққанини сездириб шундай деди:
— Биз бу таомларнинг ҳаммасини Москвадан хўжалигимизга биринчи марта келган азиз меҳмон учун тайёрлагандик. Ҳамон сизлар биз билан бир неча минут ўтириш-ни истамас экансйзлар, ҳаммасини олиб кетинглар.
Мен Алексей Николаевичга раиснинг гапини ва тайёр овқатни ташлаб кетиш ўзбекларда хунук иш ҳисобланишини айтдим. У дарҳол раис олдига келиб, таклиф учун миннатдорчилик билдирди ва барча билан унинг уйига кирди.
Тайёрланган шўрва ва паловни иштаҳа билан едик. Алексей Николаевич дастурхон устида қувноқ вазият яратди, ҳамма билан — ошпаз, қоровул ва бошқа колхозчиларгача қўл бериб хайрлашди.
У Москвага 10 ноябрда учиб кетди. Лекин кутилмаганда, 15 кундан кейин, яъни 26 ноябрда яна Тошкентга келди.
Бу гал у иссиқ кийиниб олган эди, тўғри чорбоққа олиб боришни илтимос қилди. Бетоблиги, ҳарорати юқорилиги шундоққина кўриниб турарди. У билан нон-чой қилганимиздан кейин, А. Э. Ниёзов иккимиз кётдик. Алексей Николаевич ўша заҳоти ётди. Эртаси куни ҳам ишлай олмади. Шифокорлар юришни қатъиян тақиқлаб, тўшакда қимирламай ётишни буюришди. Шунга қарамасдан кейинги кунлари унинг талаби билан яқин атрофдаги жамоа ва давлат хўжаликларида, бир нечта туманларда бўлдик. Унингаҳволи эса яхшиланмаётган эди. Грипп жиддий асорат бериши хавфи пайдо бўла бошлади. СССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4-бошқармасидан шифокорлар қелишиб, уни Москвага олиб кетишди.
Сталин бундан хабардор бўлиб, унинг квартирасига қўнғироқ қилибди, соғлигини сўрабди ва: «Касал ҳолингизда яна Ўзбекистонга учиб бориш нима учун зарур бўлиб қолди?» дебди.
Маълум бўлишича, У. Юсупрв 25 нрябрда Бериянинг олдига кириб, Ўзбекистонда ҳосилнинг анча қисми нобуд бўлиши мумкин, наинки жумҳурият раҳбарлари ишни эплашолмаяпти, одамлар йиғим-теримга тўла жалб этилмаган, шунинг учун А. Н. Косигин яна Ўзбекистонга борса яхши бўларди, деган экан.
Берия ўша заҳрти Маленковга қўнғироқ қилиб, ёнида Юсупов ўтирганлигини, у нима деганини айтибди ва Косигин яна Ўзбекистонга борса яхши бўларди, дебди. Маленков эса Косигиннинг квартирасига қўнғироқ қилиб, Тошкентга боришни тавсия этибди. Алексей Николаевич рози бўлибди. Дарҳрл махсус тайёра буюриб, эртаси эрталаб Тошкентга учиб келибди.
Сталин бу воқеадан хабардор бўлгач, Берия ва Маленковни койибди.
Бу кишилар ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби А. Э. Ниёзовга ҳайфсан эълон қилганларидан кейин ҳам анча хижолат бўлиб қолишди. Наинки бу партия МҚ ва ҳукуматнинг белгиланган мақомига зид эди: ҳукумат ўз қарори билан раҳбар партия ходимини жазолаш ҳуқуқига эга эмас (бу худди Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши у ёки бу вилоят партия қўмитаси биринчи котибини жазолагандай гап).
Ниҳоят, Алексей Николаевич, Тошкентда биринчи марта бўлганида, Ўзбекистонда бутун аҳоли ялпи пахта йиғим-теримига жалб этилганлиги тўғрисида Маленков ва Берияга ахборот бериб турди. Пахта ва кўракни йиғиш, тозалаш ва қуритиш бўйича ишлар барча жойда жадал суръатлар билан кетаётган эди. Партия ва совет ташкилотлари ишга билиб раҳбарлик қилишаяпти ва бутун ҳосилни йиғиб-териб олиш учун барча чора-тадбирларни кўришаяпти. Фақат уларга озиқ-овқат, қоп-қанор, ёқилғидан дарҳол ёрдам бериш керак, деган.
Лекин Маленков ва Берия бу гаплардан Сталинни хабардор қилишмади. Натижада 20 кун мобайнида СССР Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон бўйича кескин ёзилган ва раҳбарлар жазоланган учта қарори чиқдики, фикримча бунинг учун асос йўқ эди. Қарорлар ишнинг боришига дуруст таъсир кўрсатолмади. Бу Сталиннинг норозилигини туғдирди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда пахтани йиғиб-териб олиш ва тайёрлаш ўша кунларда ВКП(б) МҚ ва СССР Вазирлар Кенгашининг диққат марказида бўлди ва юқори доираларда маълум асаббузарликларни юзага келтирди.
Хрушчевга қайтиб шуни айтиш керакки, у 1953 йилнинг охирида Ўрта Осиёга фақатгина пахтани тор эгатларга квадрат уялаб экишни тарғиб қилиш учунгина келгани йўқ, унинг бошқа янада жиддийроқ мақсадлари бор эди. Наинки Ўрта Осиё ўзига хос томонлари ва мураккабликлари бўлган алоҳида, муҳим минтақа эди, у бу ерда шахсан бўлишга қарор қилди, ўшанда унинг юртимизга биринчи келиши эди.
Аввал у Душанбега учиб борди. Фаоллар ва аҳоли билан учрашиб, бу ерда раҳбарларни янгилаш керак, деган фикрга келди. Чиндан ҳам, орадан бироз вақт ўтгач, Б. Ғафуров Тожикистон Компартияси МҚ биринчи котиби вазифасидан озод қилинди. Москвадаги СССР Фанлар академияси шарқшунослик институтининг директори этиб тайинланди.
Никита Сергеевич Тожикистондан Тошкентга катта режалар билан келди — у жумҳурият билан ҳар томонлама танишишни, биринчи навбатда кадрларни назардан ўтказишни ўйлади. Шу жумладан, ходимларнинг Юсуповга муносабатини билмоқчи бўлди.
Тошкентга келгунга қадар, у сўзсиз, Бериянинг шериклари берган гувоҳликларни ўқиган. Ҳамроқул Турсунқулов раислик қилаётган жамоа хўжалигида ва Тошкентдаги жумҳурият фаоллари йиғилишида раҳбар ходимларнинг ўзи Усмон Юсуповни танқид қилиб, уни пахтачиликни механизациялаштиришга қаршилик кўрсатаётганликда, илғор ишлар йўлида ғов бўлаётганликда ва бошқа гуноҳларда айблаганликлари, унда Ўзбекистон раҳбарлари бў гувоҳликларни қараб чиқишлари ва У. Юсуповни партия ва давлат масъулиятига тортишлари мумкин, деган фикр шаклланишига асос бўлди. Шу сабабли Хрушчев Москвага қайтгач, мазкур ҳужжат танишиш ва караб чиқиш учун Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмйтаси раҳбарларига юборилди. Лекин мен шунга аминманки, биз — Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси бюросининг кўпчилик аъзолари Усмон акани партияда сақлаб қолиб, жазоламай ва унга янги иш бериб тўғри қилдик.
1955—56 йилларда Усмон ака директорлик қилган 4-«Боёвут» давлат хўжалигида бир неча марта бўлганман. Бу Мирзачўлнинг қоқ ўртасида жойлашган, бунинг устига ўша пайтдаги энг қолоқ хўжаликлардан саналарди, ерларини шўр босиб кетганди. Дуруст йўли ҳам, бинолари ҳам йўқ эди. Лекин шунда мени ҳайратлантирган нарса Усмон аканинг боши билан ишга шўнғиб кетгани бўлган. У ўз режалари ҳақида шундай берилиб гапирган эдики, хўжаликни бир неча йил мобайнида энг илғор, замонавий хўжаликка айлантириш истаги билан ёнаётганлиги шундоққина билиниб турарди.
Партия Марказий Қўмитасининг декабрь (1957 й.) Пленумида мен КПСС МҚ Президиуми (Сиёсий бюроси) аъзоси ва КПСС МҚ котиби этиб сайландим. Москвага жўнаб кетишим олдидан дўстларим ва ҳамкасбларим рафиқалари билан дала ҳовлимизда тўпланадиган бўлишди. Кундузи олдимга Усмон ака келди. Уч соатча гурунглашдик. У ҳаётининг баъзибир, ҳаммага ҳам маълум бўлмаган томонларини гапириб берди. Кейин Москвада қандай ишлаганлиги, у ернинг шарт-шароити, иш услуб ва методлари ҳақида ҳикоя қилдилар. Ўзи илгари йўл қўйган хато ва нуқсонларни айтиб, буни ҳисобга олишимни маслаҳат бердилар. Шунда унинг Москвада яхши ишлаб кетишимни астойдил истаётганлиги, самимияти менда катта таассурот қолдирди.
Унинг уйига бориб, Юлия Леонидовнани олдик ва учовлашиб дўстларимиз йиғилган дала ҳовлига келдик. Шунда у ҳам бошқалар қатори таъсирли сўзлар айтиб қадаҳ кўтарди.
1958 йилнинг ёзида К. Е. Ворошилов бошлиқ СССР делегацияси Зоҳир шоҳнинг таклифига биноан Афғонистонга борди. Бу делегация аъзолари орасида мен ҳам бор эдим. Шунда мен Афғонистон томони билан музокаралар ва расмий учрашувлар тугаганидан сўнг, Климент Ефремовичнинг ижозати билан, Афғонистон вазири ҳамроҳлигида мамлакатни айланиб, Бобурнинг Кобулдаги, Берунийнинг Ғазнадаги ва Навоийнинг Ҳиротдаги қабри ва мақбараларини зиёрат қилдим.
Афғонистон сафари тугагандан кейин делегация Тошкентга келди. Бу ерда Ўзбекистон раҳбарларининг таклифи билан К. Е. Ворошилов иккимиз икки кунга қолдик, делегациянинг бошқа аъзолари Москвага учиб кетишди. Эртаси куни олдимизга Мирзачўлдан Усмон Юсупов келди. Шунда Клемент Ефремович билан Усмон аканинг қучоқлашиб кўришишлари жуда ҳаяжонли бўлди. У Мирзачўлнинг меваси, қовун-тарвузидан, иккита тўн ва дўппи олиб келибди. Уларни Клемент Ефремовичга ва менга кийгиздилар. Эски қадрдонлар узоқ суҳбатлашиб, бўлиб ўтган воқеаларни эслашди. У бизни хўжалигига таклиф этди. Лекин бизда бунинг учун имконият бўлмади. Аэропортда самимий хайрлашдик.
1958 йилнинг охирида менинг Москвадаги квартирамга бир киши телефон қилиб, 4-«Боёвут» давлат хўжалиги ишчиси эканлигини, хўжалик директори Усмон Юсу-пов қаттиқ касал бўлиб қолганлигини, қариндошлари уни олиб кетганлигини ва ҳозир Тошкентдаги уйида ётганлигини айтди. Мен ўша заҳоти С. К. Камоловга қўнғироқ қил-дим, у йўқ экан. М. 3. Мирзааҳмедовни ҳам топаолмадим. Жумҳурият соғлиқни сақлаш вазири Рауф Соатов билан боғландим ва врачларни олиб, дарҳол ўртоқ Юсуповнинг уйига боришни ва у ердан менга қўнғироқ қилишни буюрдим.

Кечқурун у телефон орқали Усмон Юсупов жиддий касал эқанлигини, унда гипертоник кризис рўй берганлиги — қон босими 150—210 га етиб, диабет кучайганлиги, ўпкаси шамоллаганлиги, томир уруши 120, ҳарорати 39-]- эканлигини айтди. Рафиқаси Юлия Леонидовна ҳам оғриб қолибди.
Соатовдан телефонни ётоқхонага олиб кириб, Мёни ўртоқ Юсупов билан боғлашни сўрадим. Усмон Юсупович менинг саломимга алик олиб, саволларимга жавоб бераркан, қийналиб, оҳиста, узуқ-юлуқ гапирарди. Унга Юлия Леонидовна билан бирга Кремлнинг Марказий шафохонасига даволаниш учун келишни таклиф қилдим. Усмон ака титраган овоз билан ташаккур билдирдилар.
Тошкент билан гаплашиб бўлгач, СССР Соғлиқни сақлаш ваЗирлиги 4-бош бошқармаси бошлиғи, профессор А. М. Марков билан боғланиб, Усмон Юсупов ва унинг рафиқасй оғир бетоблигини айтдим ва Кремлнинг Марказий шифохонасида улар учун хона ажратишни, Соатов билан алоқа қилиб туришни тавсия этдим.
Яна Тошкентга қўнғироқ қилиб, жумҳурият Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи'ўринбосари Р. Ғ. Ғуломовни квартирасидан топдим (Марказий қўмита бюросининг барча аъзолари пахта йиғим-терим муносабати билан жойларда юришган эди). Ўртоқ Юсупов ҳақида сўз бошлаганимда, у: «Усмон Юсуповичга ёрдам беришга ҳаракат қилаяпман, лекин жумҳурият раҳбарлари у кишини стационарга жойлаштириш тўғрисидаги таклифимни рад этишди»— деди.
Унга мен қўнғироқ қилганлигимни Камолов ва Мирзааҳмедовга маълум қилишни, Усмон аканинг соғлигини тиклаш учун ҳамма чораларни кўришни ва дастлабки имконият туғилиши биланоқ шифокор ва оилалари ҳамроҳлигида халқаро вагонда Москвага юборишни айтдим, келадиган вақти, поезд ҳамда вагон номерини олдиндан менга маълум қилишни сўрадим.
Усмон Юсупов ва Юлия Леонидовна Москвага келишди. Қозон вокзалида уларни КПСС Марказий Қўмитаси Ишлар бошқармаси ва 4- Бош бошқарма ходимлари, шифокорлар кутиб олишди. «Тез ёрдам» машинасида вагондан тўғри Қремлнинг Марказий шифохонасига олиб боришди. Уларни кўргани бордим, учрашув жуда ҳаяжонли бўлди.
Бир куни Ёдгор Насриддинова олдимга (КПСС МҚга) кириб, Усмон Юсуповга 120 сўмлик жумҳурият аҳамиятидаги нафақа белгиланганини айтди. Эртасига Никита Сергеевич ва биз — Марказий Қўмита Президиумининг бир нечта аъзолари биргаликда тушлик қилаётганимизда, мен ўртоқ Юсуповнинг касаллиги ҳақида гапирдим, унинг шубҳасиз хизматлари ва самарали фаолияти тўғрисида батафсил, тўхталдим, унга жумҳурият аҳамиятидаги нафақа ўрнига, иттифоқ аҳамиятидаги шахсий нафақа белгиланса фойдали бўлишини таъкидладим ва буни халқ маъқуллаб кутиб оларди, деб қўшимча қилдим. Ҳамма қўллаб-қувватлади. Икки кун ўтгач, Усмон Юсуплвга барча имтиёзлари ва қулайликлари билан 330 сўм ҳажмида шахсий нафақа белгилаш тўғрисида СССР Вазирлар Кенгашининг махсус қарори чиқди.
Ўртрқ Юсупов шифрхонада ётганида бир неча марта брриб кўрдим. Миннатдорчилигини мамлакат раҳбарларига етказдим. Улар — Усмрн Юсупрв ва Юлия Лернидовна ростмана соғайишгач, нафақа белгиланганлиги тўғрисидаги қарорни олишиб, 2 ойдан сўнг Тошкентга қайтишди.
1961 йилда Усмрн Юсупов янги вазифага ўтиб, Янгийўл туманида майда, иқтисодий кам самарали жамра хўжаликлари асосида агросаноат комбинати тузди. Бу қишлоқ дўжалиги ва саноатни бирлаштирган мамлакатдаги биринчи комбинат эди. У ўзига хос ташаббускорлик билан атрофига фаоллар ва ишчиларни тўплаб, қарийб бўм-бўш ва ташландиқ жойда боғ барпо қилди. Маълум вақт ўтгач бу комбинат мева, узум, қовунтарвузнинг яхши навлари, бир неча хил мева консервалари ва бошқа маҳсулотлар етказиб берадиган йирик хўжаликка айланди.
Усмон Юсуповнинг ўлими тўғрисидаги медик олимлар О. М. Павлова, Р. А. Каценович, А. Р. Раҳимжонов, В. Ю. Шомирзаев имзо чеккан тиббий хулосада 27 апрель эрталаб соат 4 да унинг мия яримшарининг чап томонидаги томирларда қон тиқилиб қолиши рўй берганлиги айтилган эди.
Орадан кўп ўтмай унинг рафиқаси, эрининг ўрнида «Халқобод» комбинатида директор бўлиб ишлаётган Юлия Леонидовна ҳам вафот этди.
Усмон ака, уни қаёққа юборишмасин, ҳамма жойда ҳалол, ғайрат билан ишлади, қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Бироқ, унинг қудратли организми тақдирнинг беқарорлигини, силкинишларни, кўплаб асаббузарликларни, ўпка, буйрак шикастланиши, уч инфарктни... ниҳоят охирги зарба — мияга қон қуйилишини кўтаролмади...
Агар жумҳурият раҳбарлари имзо чеккан ва 1966 йил 8 майда матбуотда эълон қилинган таъзияномада Усмон Юсупов шаънига айтилган ёқимли сўзлар ва ҳамду саноларнинг лоақал бир қисми тириклигида амалда ўз ифодасини топганида, эҳтимол у анча узоқ умр кўриши мумкин эди...
Инсоннинг юраги, Мияси ва асаблари баъзида майда-чуйдалар учун, айниқса но-пок, иғвогар шахсларнинг хатти-ҳаракатлари билан жароҳатланиши жуда ачинарли-дир. Усмон Юсупович билан Юлия Леонидовна эса ўз ҳаётлари мобайнида бундай зарбаларнинг кўпини кўришди.

Юқорида улар 1966 йил 24 апрелда белорус делегациясини қабул қилганликлари ҳақида айтиб ўтдим. Усмон Юсуповичнинг яқин кишиларидан бири бу қабулда бошидан охиригача бўлиб, меҳмонларни кутишда ёрдам берди.
Эртаси куни шу одам раҳбар ташкилотларга маълумот етказиб, Усмон Юсупов меҳмонларни қабул қилиш, кутиш ва уларга совғалар бериш учун давлат маблағини сарфлаб, комбинатга ва унинг ишчиларига моддий зарар етказаяпти, деган гапни айтади.
Ушбу маълумот олий раҳбаргача етказилди ва унинг номидан телефон орқали ўртоқ Юсуповга танбеҳ берилиб, давлат маблағини талон-тарож қилганлигингиз учун жавобгарликка тортиласиз, деб огоҳлантиришди.
Кейин ҳақиқат аниқланди: Усмон Юсуповнинг бутун фаолияти мобайнидаги комбинатдан қарзи 91 сўмдан иборат экан, Юлия Леонидовна уни ўша заҳоти тўлади. Оила барча меҳмондорчиликларни ўз ҳисобидан қилган экан, тўнлар, дўппиларни эса ўғил ва қизлари беришган экан.
Бошқа бир мисол. Ғаразгўйлик — маънавий қашшоқлик белгиларидан биридир. Айниқса,раҳбар бу иллат таъсирига берилса, ҳеч қачон одил ва қатъиятли бўлолмайди.
Усмон Юсупов 4-«Боёвут» давлат хўжалигида директор бўлиб ишлаганида Боёвут тумани биринчи котиби бўлиб ишлаган А. Сардоров «далаларни ўт босиб кетибди» деган важ билан Усмон Юсуповни партиядан ўчириш масаласини райком бюросига қўйганлигини ўша пайтда шу туманда фаол бўлган ўртоқларнинг кўпчилиги яхши билишади ва ҳали-ҳали афсусланиб эслаб юришади. Ўшанда масала овозга қўйилганда биринчи котиб ва унинг икки хушомадгўйи бир томон, бюронинг бошқа аъзолари бир томон бўлиб кетишган эди. Чунки далани ўт босди дегани, бу ҳали пахта режаси барбод бўлди, дегани эмасди-да.
Асли гап бошқа ёқда эди. Усмон Юсупов Ўзбекистон КП Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлаган пайтларда А. Сардоров Тошкент вилоят Калинин тумани партия қўмитасининг биринчи котиби бўлган, туманда ишни барбод қилганлиги учун вазифасидан четлатилган эди. Эндиликда эса «ҳисоб-китоб қилиш» ниятида ғаразгўйлик билан У. Юсуповга «тишини қайраётган» эди. Лекин у мақсадига етолмади. 4-«Боёвут» давлат хўжалиги ўша йили ҳам пахтадан яхши ҳосил олди. Аммо ҳурматли одамнинг асаби қақшаганлиги, эзилганлиги қолди.
Ўртоқ Юсупов оғир бетоб бўлиб қолганида, унинг Тошкентдаги стационарга жойлаштирилишига эътироз билдирганларга биров раҳмат айтганмикан? Еки Усмон аканинг энг сўнгги илтимосини олайлик. Нега бу илтимосни бажариб, уни дўстлари ёнига дафн этиш мумкин эмас эди? Бу менга қоронғи. Бундай мисоллар эса анчагина.
Мен У. Юсупов вафот этганлигини Болгарияда юрганимда эшитдим. Шу боисдан уни дафн этишда қатнашолмадим. Оиласига таъзиянома юбордим, бу маҳаллий матбуотда эълон қилинди.
Усмон Юсуповнинг барча ўғил ва қизлари олий маълумотли бўлишиб, турли ихтисосларни эгаллашди, оталари ва оналарининг анъаналарини давом эттириб, самарали меҳнат қилишаяпти. Улар билан борди-келдим бор, учрашиб турамиз.
Усмон аканинг Фарҳод исмли ўғли мен Сурияда элчи бўлиб ишлаганимда элчихонада таржимонлик қилган. Бошқа бир ўғли — Ўлмас билан эса савдо-саноат палатаси-да бирга ишлашганмиз. Владлен Усмонович — тарих фанлари номзоди, доцент, ТошДУдаги чет эл фуқаролари учун тайёрлов факультетининг декани; Фаина Усмоновна — Тошкент вилоят қишлоқ хўжалик бошқармасининг мутахассиси; Заира Усмоновна— кимё фанлари номзоди, неорганик кимё институтининг илмий котиби.
Мақолам сўнггида Усмон ака хотирасига муносабат тўғрисида бир-икки оғиз сўз айтмоқчиман.
1976 йилда Москвадаги «Молодая гвардия» нашриёти «Ажойиб кишилар ҳаёти» туркумида Усмон Юсупов тўғрисида 250 бетли китоб чоп этди. Ш- Рашидов бу китобни ўқиб чиқиб, муаллифлар Борис Ресков ва Геннадий Седов китобни юзаки ёзишибди, ўлканинг ўзига хос томонларини, халқининг тарихи, тили, маданияти ва анъаналарини билмасликлари сезилиб қолибди, деб норозилик билдирган экан. Ҳақиқатда, китобда У. Юсупов ҳаёти ва фаолиятининг турли босқичлари ва воқеалар бузиб кўрсатилган жойлари бор.
Шунда Шаррф Рашидовичнинг топшириғи билан У. Юсупов ҳақида янги китоб яратишни мўлжаллашди. Шу мақсадда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми котиби А. С. Абдалин олимлар, адабиётчиларни ҳузурига чақириб, улар билан суҳбатлашди ва бу ишда иштирок этишни таклиф қилди. Шундан кейин унга мазкур мавзу бўйича бир нечта қимматли материалларни келтириб беришди. Афсуски, бу орада А. С. Абдалин ҳам вафот этиб, иш тўхтаб қолди, материаллар йўқолди.
Усмон Юсупов тўғрисида «Ҳаётнинг маъноси» деб номланган икки серияли фильм яратишди. Сценарий муаллифи бокулик драматург, «Озарфильм» киностудиясининг директори Рамз Фаталиевдир. Фильмда ўлка манзаралари, табиати, толмас деҳқонлар, меҳнаткашларнинг ҳаёти ва фаолияти ёрқин кўрсатилган. Актёрлар, айниқса отаси ролини ижро этган Ўлмас иштиёқ билан ўйнашган.
Шу билан бирга, фильм камчиликлардан холи эмас. Унда партия фаолиятига, Усмон аканинг ўзига хос бўлмаган тасвирлар бор.
Мана, мисоллар. Ҳовузда чўмилаётган тўрт эркак. У. Юсупов келаётганлигини кўриб, тезда сувдагн чиқишади ва енгил кийиниб, саф тортиб туришади. Юсупов уларнинг ҳар бири олдига келиб: «Партбилетни чиқар» дейди, улар индамай чўнтакларидан партия билетини чиқариб беришади. Юсупов уни ёнидаги ҳамроҳига беради. У ҳаммага шундай қилади. Бу бўлмаган воқеа.
Бошқа мисол И. В. Сталин ўртоқ Юсуповга соат совға қилиши эпизодини эслайлик. Фильмда тасвирланган ҳодиса ҳақиқатга тўғри келмайди. Ушбу воқеа бошқа вазиятда ва бошқа сабаб билан рўй берган.
Фильмда Ўзбекистон давлати бошлиғи Йўлдош Охунбобоев ва жумҳурият Вазирлар Кенгаши Раиси Абдужаббор Абдураҳмоновни кўриб, киши ўзида ноқулайлик ҳис этади. Улар камситилган, майда эпизодларда ора-сира кўринадиган суст одамлар бўлиб қолишган.
Ниҳоят, Юлия Леонидовна эса қишлоқи уй бекасидан жуда кам фарқ қилади. Аслида эса бу аёл маълумотли, маданиятли, эрига ниҳоятда вафодор, фарзандларига меҳрибон инсон, давлат арбоби бўлган. Фильмда ҳам у ана шундай акс эттирилиши керак эди.
Аминманки, бизнинг кўплаб талантли ёзувчиларимиз келгусида Усмон ака ҳақида юксак бадиий савиядаги ҳаққоний асарлар ёзишади.
Усмон Юсупов йўл қўйган хато ва камчиликларига қарамайдарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврида жумҳуриятимизни ҳалоллик билан бошқарган, эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги учун бор кучи вағайратини сарфлаган, ўзидан ўнлаб шогирдлар қолдирган чйнакам улуғ инсон эди. Бундай кишиларнинг ҳаёт йўли эса ўз халқи тарихининг бир қисми саналади ва у ёшларимиз учун ибрат бўлиши керак.
Шахсан мен Усмон акага шогирд бўлиш, у билан ёнма-ён ишлашиш бахтига мушарраф бўлганимдан фахрланаман.
Бир гал узоқ муддат давом этган чет эл командировкасидан қайтгач, Тошкентга келиб, Ўлмас билан Халқободга бордим. Усмон Юсупов оиласи билан яшаган жойдаги уй-музейда бўлиб, экспонатларини кўздан кечирдим. Эсдалик ёзувлари дафтарига эса қуйидаги сўзларни битдим: «Ўзбек халқининг муносиб фарзанди, ҳақиқий коммунист, ватанпарвар, катта оғамиз ва устозимиз Усмон Юсуповнинг порлоқ хотираси ҳамиша ёдимиздадир».

Нуриддин Муҳитдинов

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин