Саналар
24.11.2017
Баннер
«ЎҒИЛБОЛА» МАКТУБ
PDF Босма E-mail

Сайёҳ Хаммернинг “Тарих” китобида қизиқ бир воқеа келтирилган: Султон Сулаймон Франсия императори Франсуага қуйидаги мазмунда бир мактуб юборган эди: «Менким, қирқ саккиз юртнинг императори Қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда «танса» номида хотин билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номаи ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг-тўхтатдинг, тўхтатмасанг, менинг ўзим бориб тўхтатаман». Мана шу биргина мактуб туфайли Франсияда тўла юз йил танса ўйини ман этилди. Бу ҳақда Франсия тарихига оид манбаларда ҳам қайд этилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин