Саналар
20.04.2024
Баннер
Икки Туркистон ғурури
PDF Босма E-mail

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз меросидан чин инсоний қадриятларни уларга амал қилиш учун изламоқдамиз. Бу саъй-ҳаракатлардан олинажак натижалар маънавий камолотни хоҳ онгли, хоҳ онгсиз равишда моддий ривожланишдан олийроқ деб тушуниб келган бизнинг ихлосли халкимиз учун ҳаво ва сувдек зарур, шу бугунда. Шеърий меросидан намуналар берилаётган муаллиф— Алихонтўра Соғуний фаолияти ва ижоди билан танишув ҳам мазкур фикрга айнан далил бўлади, иншооллоҳ! «Ҳар ишга охирида баҳо берилур. Барча ишнинг асоси туганчисидир», деган ҳадиси шарифнинг ҳақлигига тасдиқан отамиз раҳматли ҳақида халқимиз даставвал ул кишининг ижодий меҳнатлари самаралари билан Таниша туриб, тасаввур ҳосил қила бошлади. Ваҳоланки, таржимаси чуқур қомусий билим ва игна билан қудуқ қазишдек беадад сабрни талаб қилувчи Амир Темур Тарағай Баҳодир ўғли қаламига мансуб «Темур тузуклари», Аҳмад Донишнинг «Наводир-ул вақое», Дарвешали Сангийнинг «Мусиқа рисоласи» асарларининг ўзбекчага, ўгирилиши она Туркистон фозила маданиятини сақлаб қолиш йўлида холис бажарилган улкан хизматнинг дебочаси эди. Улардан бахраманд бўла олганлар, ушбу ишни энг олий мақомда бажарувчи фақат кучли алломагина эмас, балки забардаст тарихий шахс эканлигини пайқай бошладилар. Бундай мушоҳадаларни қандайдир сирли қилиб қўяётган сабаблардан бири яна шунда эдики, муаллиф тўғрисида эл орасида бир томондан «комил диний олим», «маршал ота», «хитойлиқ генерал», «уйғурларнинг ҳибс қилинган подшоси» деган, иккинчи томондан «советлар душмани», «панисломист, пантуркист», «сиёсий қочоқ», «Сталиннинг яқини», «КГБ билан ҳамкор», «ўзбек совет разведкачиси» каби овозалар юрарди. Ҳукумат идораларида масъул бўлиб ишлаб юрганлар эса Алихонтўра хақида, одатда, сукут сақлардилар.

Алихонтўра фаолияти ҳақида АҚШ, Туркия, Хитой, Русия каби турли мамлакатларда чоп этилган илмий-тарихий  асарларда анча маълумотлар келтирилган. Улар, бизнинг билишимизча, йирик камчиликлардан холи эмас. Ҳакконий ва холисона мақолалар сўнгги 1-2 йил ичида Ўрта Осиё жумҳуриятлари, хусусан, Ўзбекистон вақтли матбуотида эълон килина бошлади. Афсуски, уларда ҳам қатор ноаниқликларга йўл кўйилди. «Тарих ҳақида қоғоз қоралаганда, илм одобига кўра бир оғиз сўз ҳам ортикча кўшмаслик ё камайтмаслик фарз», деган отамиз кўрсатмаларига риоя айлаб ҳамда қайд этилган қусурларни бартараф этишни ҳам кўзда тутиб, қуйидагиларни маълум килишга киришдим. Умид қиламанки, бул — отамиз ҳакида шу кунгача бизда эълон қилинган таржимаи ҳолий мақолаларнинг тўлиқроғи бўлажак.

Тарихдан маълумки, 1881 йили Туркманистондаги Кўк қалъа истеҳкомини қонли жанглардан кейин чор қўшинлари ишғол қилдилар ва бу билан чорак аср, балки ундан ҳам кўп, сурункали босқинчилик урушларидан сўнг бутун Туркистон мустамлакага айлантирилди. Ватанимиз ўз эркидан ажраб, қуллик зулматига чўмган худди шу давр-да Қирғизистондаги Тўқмоқ шаҳрида наврўз куни ўзбек оиласида иккинчи ўғил — менинг отам Алихонтўра таваллуд топдилар. Оналарининг исми — Норбуви, афсус, улар ҳақида билганларим ҳозирча жуда оз.
Оталари Шокирхонтўра асли андижонлйк, нақшбандия сулукига мансуб диний олим бўлиб, Шокирхўжа эшон номи билан ҳам машҳур эдилар. Катта бувамиз Мухаммадхўжа, уларнинг оталари Мирниёзхўжа ва шу йўсинда йигирма нечанчи бувамиз Қилич Бурҳон эқанлар, буларнинг мақбаралари ҳозир ҳам Ўзган шаҳрида кад кўтариб
турибди.
Икки оғиз сўз Тўқмоқ шаҳри ҳақида. Ушбу кент қадимий турқ бешикларидан ҳисобланган, қорахонийлар даврида пойтахт бўлган мўътабар Боласоғун шаҳри қалмоқлар билан Тенгсиз қурашда хароб бўлгач, унинг шундоқ ёнгинадида барпо бўлди. Гўё бевақт вафот қилган онаси тепасида қайғуга чўмган ҳассакаш фарзанд каби, Отам ўз шаҳарларининг ўтмишдаги ноёб ва шонли тарихини чуқур билган ҳолда, жуда эъзозлардилар ва унинг табаррук номини кейинчалик ўзларига тахаллус қилгандилар. Совет шарқшунос олимларлари «Боласоғун борми ё йўқми?» деб тортишиб-юрган йил-ларда отамиз бизларни ўз она шаҳарларининг харобаларига олиб борганлар, у ерларни кезганмиз, 70 минг қиши шаҳид бўлган экан, уларнинг муборак қонлари тўкилган ерларда тиз чўкиб ўтириб, қуръон тиловат қилиб, бахшида қилганмиз. Кези келганда, шуни айтиб қолмоқчиманки, биз ўзбеклар, яъни, ўзбек турклари 1924 йилда белгилаб берилган «истон»лар чегараларидагина яшаб келмаганмиз, балки бутун Урта Осиё кенгликлари ва ундан ташкарида жавлон урган, улуғлик шан-шавкатидан баҳраманд бир халқмиз. Агар санай бошласам, бизнинг ҳозирги жумҳуриятимиздан сиртда бўлган тарихий шаҳар — кентларимиз ичкаридагилардан кўп бўлса қўпки, оз эмас, машҳурлиги ҳам кам эмас. Ўзидан Тўқмоқни нишон қилиб қолдирган Боласоғун ҳам Тароз (Авлиё ота), Туркистон, Фороб, Хўжанд, Ҳирот, Сайрам (Сарём) каби ана шундай турклик масканларидан. эди.
Отамизнинг болалик ва ўсмирлик йиллари... Бунинг баёнини бир лирик чекиниш руҳида бошлаш истаги туғилди, зеро ўқувчиларга бу маъқул бўлажак. Тасаввур қилайлик, ўтган аср охиридаги саҳни кенг, боғ-роғли ўзбек ҳовлиси. Ер тандирга ўт қаланган, бувимиз нон ёпиш тараддудида, беш яшар ўғиллари — Алиҳонтўра она атрофида уймалашиб юрибди. Она бир зум уйга кириб чиққунча гўдак йўқолади. Бирданига томирда қонни тўхтатадиган фарёд эшитилди:— «Вой дод, бола нобуд бўлди, куйди!» Оёқ яланг югуриб чиққан Шокирхонтўра ер тандир томон отилди. Кўзига гўё туш аралаш қизиган тандир ичида, чўғ устида типирчилаб турган, ғужанак бўлиб олган фарзанди кўринади. Тортиб оладилар. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг — бола соппа-соғ, куйганликдан деяряи асорат йўқ эди. Воқеага шоҳид бўлган оқсоколлар дедиларки:— «Каромат содир бўлди, иншооллоҳ! Бу ўғил ўтда куймас, сувда чўкмас Ватан ўғлони бўлажак, ғариб динимизга кувват бергусидир!»

Орадан бир йилча ўтганда бўлган яна бир воқеа: Қурбон хайит байрами кунлари эди. Бир тўп болалар кувонишиб, шовқин-сурон солишиб масжид ёнидан ўтиб борардилар. Гуруҳдан биргина бола ажраб, масжид дарвозаси олдида таққа тўхтаб қолади. Ичкаридан «ҳув Оллоҳ, ҳув» мақомида айтилаётган ҳақ таоло зикри унинг борлиғини чулғаб олган, бутун вужуди билан титрарди, кўзларидан дув-дувёш оқарди. Шу аҳвол-да зикр давраси томон яқинлашди. Дарвешларнинг кексаси буни кўриб турган эди, болани ердан азот кўтариб, давра ўртасига олиб кўйди. Шундагина у аста-секин ўзига келиб, норасида ингичка овози билан зикр оқимига қўшилди.
Болаликдан ўчмас хотира бўлиб қолган бошқа бир воқеа ҳам диққатга моликдир. Шундоқки, отамиз 10—11 ёшларида бувамиздан бир чиройли қулун ҳадя олган эканлар. Уни меҳр билан парваришлаб боқиб ювиб-тараб, ўстириб, той бўлиб қолган кезларда, бир кун болалар югуриб келиб дейдиларки:—«Алихон! Ўткинчи казак ўрислари  тойингни олиб қетяптилар». Бу ўринда шуни эслатиб кетиш керакки, оқ пошшонинг эркалари ҳисобланган казаклар ўша вақтларда маҳаллий халқнинг хоҳлаган уйига кириб, истаган нарсасини тортиб олаверарди, мол-чорвасию, йилқисини ҳам ҳайдаб кетаверарди. Уларнинг қиличи ва ўқидан, кадтагидан омон қолган жабрланувчи эса дардини кимга айтса айтаверсин, барибир бефойда эди.

Бува-бувимизнинг «ҳай-ҳай»лаганига қарамай, бундай зулмга чидаёлмаган отамиз, бошқа отга минасолиб казакларни қувиб етадилар ва жон ҳолатда тойчоқнинг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оллдилар. Бош-кўзлари мўматалоқ бўлиб, қамчи зарбидан қои шар-шар оқаётган бўлса-да, уни тойчокдан ажрата олмайдилар. Охири, казаклар халойиқ тўпланаётганини кўриб, кўл силтаганча ўлжадан воз кечиб, сўкина-сўкина жўнаб қоладилар.
Отам раҳматлидан бошқа ғаройиб кечмишларни ҳам анча эшитгандим. Бирок, мазкур уч, воқеа менинг таҳлили ожизимга кўра, бир мантикий бутунликка эга. Яьни, ўша, юрт бошига қаро кунлар тушганда, она Туркистонимиз бағрида ўтда куймас, сувда чўкмас, душманга эгилмас фарзандларидан бирини ёруғ дунёга келтирди.

Мана шундай муҳит ҳукм сурган бир даврда, Шокирхонтўра тутқунликнинг чиркин руҳи сингиб қолмасин, ҳамда илғор исломий тарбия олишсин деган мақсадда икки ўсмир ўғиллари Олимхон ва Алихонни Макка шаҳрига олиб кетиб, у ерда ўқишга жойлаб, ўзлари ҳам муайян муддат туриб, қайтиб келадилар. Таҳсил йиллари сермаҳсул  бўлади. Ўша вақтлари икки ҳарамдаги ўкув юртлари мударрисларининг аксарияти туркистонликлар бўлиб, оталаримиз мусофирликдан кўп ҳам азият кўрмаганлар. Ўрни келганда, айтиб ўтиш керакки, ватандошларимиз асрлар давомида бутун араб оламига билим бериб келганлар ва шу муборак анъана ҳозирги кунгача давом этиб келмокда. Бу каби улуғ даражада ислом маърифатини тараққий эттириб, жаҳон маданиятига муттасил ҳисса қўшиб келаётган эканмиз, бундан ҳақли равишда фахрланмоғимиз лозим.
Падари бузрукворимиз туғма илм ошиғи бўлганликларидан икки ҳарамдаги талабалик йилларида араб, форс, турк тилларини фасоҳат ва балоғат даражасида эгаллай олдилар. Илоҳиёт илмларидан тафсир, ҳадис ҳамда фикҳ (ислом ҳуқуқшунослиги), мантиқ соҳаларида таълим олдилар. Сиёсат ва ҳарбий илмгақизиқиш ҳам ўша даврларда камолига етган бўлиши керакки, дадамлар бўш бўлди дегунча усмонли турк ҳарбий қисмлари жойлашган қароргоҳга кетиб қолаверар эканлар, баъзан эртадан — кечгача аскарий кўрик, ҳарбий машқлар, тўп, аслаҳа-куролларга маҳлиё бўлиб қолиб кетар эканлар...
Арабистондаги таҳсил маълум даражага етгач, бувамиз ташаббуси билан шу икки ўғиллари ўқишни Бухаронинг, амир Олимхон мадрасасида давом эттиришади. Илмга муносабат жиддийлигини шундан ҳам билиш мумкинки, узрқ йиллар Ватанни кўрмаган икки ўғил уйга туширилмаёқ Тошкентдан Бухорои шарифга олиб кетилади. Бу ерда юқорида қайд этилган билимлар билан бир қаторда отам шеърият, мусиқа, жуғрофия, ҳандаса, фалакиёт, тарих, табобат илмларини қунт билан ўргандилар. Талабалик йилларининг серунум бўлганлигининг сабаблари устида тўхталсак, биринчи мусаббиб, албатта, Оллоҳ бўлса, кейингилари, бу ота-онанинг ўз фарзандларини Қуръони каримнинг "Илм олиш ҳар бир мусулмон ва муслима учун фарз", кўрсатмасига астойдил амал қилган ҳолда, билимга жиддий рағбатлантириш ҳамда бунинг самарали натижаси ўлароқ, отамизнинг ўзларигагина хосмутоала услуби ва саъй-харакатларидир. Олииган таҳсилни фақат сахарлаб такрор машқ қилиш, дарс тайрлаётган вақтда қоринни тўйдириб олмаслик, қийин мавзуларни ўзлаштиришда юқори савияли талабалар билан муҳокама ва мунозара қилиб ҳақиқатни аниқлаш, мударрисларга уларнинг маънавий поклиги, билимининг чуқурлиги ва ўкитишда холйслигига караб баҳо бериш, домлалар-га содиклик, бир сабоқни тўлиғича тушунмай кейингисига ўтмаслик ва шу каби талаблар, дадамнинг ўз сўзларича, мазкур услубнинг қоидаларидан эди. Ваҳоланки, фақат Шокирхонтўрамгина эмас, балки аксарият Туркистон аҳли ўша вақтда зиёсидан умид қилган Бухорои шарифда таълим-тарбия ишлари ўз замонасига кўра жуда ортда эди. Бу ҳақда ўз ҳотираларида шу мазмунда гаплар бор:
«XX аср бошида Бухорода амир тузуми чириб қолган бўлиб, ўқув-ўқитув иши ўрта асрлардагидек эди. Икки юздан ортиқ мадрасада дунёвий фанлардан сабоқ бериш йўлга қўйилмаганди. Бу соҳалардаги мударрислар ўз уйларида бекитиқча хусусий дарслар бериб, бошқа касб-корлар билан тирикчилик қилишга мажбур эдилар. Петербургдаги амирнинг ҳомийларини худди шундай аҳвол кониқтирарди. Мадрасаларда ҳужра сотиб олиб, номигагина муллавачча бўлиш маишат қилишнинг бир турига айланганди. Не-не лаёқатли Ватан болалари ўзларининг бебаҳо умрларини зах ва қоронғу ҳужраларда сермашаккат араб ва форс тилларини ўрганишгагина сарфлаб зое кеткизардилар, чунки, барча ўқув қўлланмаларимиз шу икки тилда ёзилганди. Асосий билимлар қолиб кетиб, кўпчилик талабалар фикҳ фанидан амал-тақал қилиб таҳсил олардиларки, бу бечораларнинг сўнгги мақсади қози бўлиш ва шу орқали осонгина тирикчилик қилиш эди. Биз билан мадрасадош Садриддин Айний ҳам «абадий талабалар»дан бўлиб, ўкишдан ҳафсаласи пир бўлган-ди, бой муллаваччаларга хизматчи ҳужрадош эди. Оғзидан папирос тушмас, соғлиғини йўқотган, бўш қолди дегунча шахматдан нари кетмасди...
Ўзим ҳам шўлар каби чаламулла бўлиб қолмаслик учун мадраса сабоқларини тўла ўзлаштириш билан бир қаторда бошка фанлардан етук ҳисобланган мударрисларни топиб, ҳақ тўлаб, ҳусусий дарслар олдим. Расмий ва норасмий равишда ман этилган адабиётларни, мутоала қилдим, турк ва татар газет-жўрналларини қўймай ўқиб бордим. Шуни билдим ва икрор қилдимки, ҳақиқий олим бўлиш учун бешикдан то лаҳадгача бўлган давр ичида тинмай ўқимоқ, ўқимоқ, ўз устида ишламоқ лозимдир».

Хуллас, асримизнинг ўнинчи йиллари бошида иқки ака-ука Бухорода таҳсилни ниҳоясига етказиб, устозларидан оқ фотиҳа оладилар. Отамиз, ўрганган билимларидан бирини амалий мутахассислик даражасига етказгандилар, у ҳам бўлса машҳур шарқ табобати эди.
Баёнимизнинг шу қисмини юқорида қайд этилганлар билан чегараласак, Алихонтўра талабалик йилларида атрофидаги воқеликдан ажралиб, фақат илм ўрганишга шўнғиб кетган эканлар-да, деган бир кадар ноқис хулосага келиш мумкин. Шунинг учун яна илова килардимки, мазкур давр ичида отам ёш бўлсалар-да, ғайратли ижтимоий арбоб бўлиб етишиб қолгандилар. Масалан, ул кишининг шахсий намунаси ва ташаббуси билан муллаваччаларнинг мударрислар билан муомаласи жиддий яхшиланиб, кўпчилик мадрасалардаги ўзаро лоқайд муносабатлар ижобий томонга ўзгара бошлади. Бунга эса бир воқеа туртки бўлганди. Ҳар кунги, одатдаги сабоқлар туғаш сўнгида талабалардан бирови етук мударрислардан бирини (ул киши йўқ пайтда) кўпчилик ичида жисмоний нуқсонини пеш қилиб «занжий» (негр, қора) деб мазах қилади, ҳақоратлай бошлайди. Отамиз буни тийиб қўймоқчи бўладилар. Ўртада қаттиқ муштлашув чиқиб, иккала муллавачча қонга беланиб, улар ҳолатга етсалар ҳам ташлашаверадилар. Уларни ажратишади. Тўполонни эшитиб, бош мударрис яна қайта келади, шогирдлари жим турган ҳолда унинг танбеҳини эшитадилар. Нима сабабдан уруш чиққанини муллаваччалардан бири «гуллаб» қўйгач, ул кишида бир ўзгариш содир бўлади. Турган жойларида тиз чўкиб, мўматалоғи чикиб кетган шогирди олдига ҳамманинг олдида тиззасида юриб келиб, унинг кўлларидан ўпади. Кўзларида шашқатор ёш, бўғиқ овоз-ла, нидо қилади: «Алихон, буюк олим бўлғусисен! «Қора бўлса ҳам севикли устозим», деб, мен учун уришибсен. Мен сенинг устозннг эмас, мен сенинг қора кулингман!» Устоз, шогирд йиғлашган, тўпланганлар барчаси йиғлаб дуога қўл кўтаришган. Шу кундан эътиборан мадрасада муҳит соғломлаша боради...


Бундан ташқари отамиз Бухородаги барча сунний мазҳабдаги талабаларнинг тан олинган жасур етакчиларидан ҳам эканлар. Уша вақтлар амир аъёнлари доираларидан бошлаб аҳли Бухорога ёйилаёзган шиаликка кескин равишда барҳам беришда муллаваччаларнинг чиқишлари ҳал қилувчи роль ўйнаган бўлиб, отм раҳматли бу ҳаракатнинг энг олдинги, ҳаётга хатарли сафларида бўлгандилар. Бирок, кўп ўтмаёқ, мазҳабчилик курашлари мусулмонларни асосий душман олдида заифлаштиришини англаб, бу борадаги зиддиятлар кундалик сиёсий аҳвол талаблари олдида учинчи-туртинчи даражадаги масалалардан деб ҳисоблай бошладилар ва мусулмонлар бирлигини ҳаммадан юқори қўя бошладилар. Мавжуд сиёсий оким ва партиялар дастурларини синчковлик билан ўрганган бўлсалар-да, биронта-бир фирқа ёки сиёсий ташкилотга аъзо бўлишдан ўзларини тийдилар. Еврупопарастликнинг онгли рақиби бўлганликдан, умуман ғарб социал-демократиясини ва бунинг бўлшевистик рус шаклини энг зарарли, Туркистон учун етти ёт бегона ҳисоблардилар.
Она шаҳарлари Тўқмоққа кайтиб келгач, кенг диний маърифатчилик фаолияти билан холисона шуғулланадилар. Тирикчиликни эса ҳалол отамерос касб — деҳқончилик ҳамда табибчилик билан тебратиб турадилар.
Бу орада биринчи жаҳон уруши бошланиб, чор маъмурияти маҳаллий аҳолини фронт ортида (ёки фронтнинг ўзида) ишлатиш учун мардикорликка сафарбар қила бошлайди. Мана бу сиёсатга қатъий равишда ва очиқдан-очиқ қарши чиқиб, аҳолини оммавий тарзда бўйсунмасликка, ўз фарзандларини мардикорликка бермасликка чақирадилар. Шу баҳона бўлиб, чор махфий полицияси тазйиқ чораларини кўра бошлади, бироқ халқ оммаси ғазабидан чўчиб, отамизга зарар келтиролмади, ўшанда.

1916 йили эса Туркистонда оқ подшо зулмига қарши қатор халқ қўзғолонлари бўлди. Отам қирғизларнинг қуролли чиқишларида фаол қатнашдилар ва улар шафқатсизларча бостирилгач, Қошғарга сиёсий қочқин сифатида кетишга мажбур бўлдилар. 1917 иилги Ўктабрь тўнтаришидан сўнг, шўролар бутун дунёга жар солиб ҳурриятлар ҳақида берган ваъдаларидан умидвор ҳолда, ватанга қайтдилар. Аммо, кўп вақт ўтмаёқ реал воқелик бутунлай бошқача бўлиб чиқади. Синфий кураш таълимотинииг амалдаги кўриниши бўлган қизил террор (даҳшат солиш) натижасида маҳаллйй аҳолининг ёппасига қирғин қилиниши, диний ва умуман ўқимишли арбобларнинг муттасил равишда йўқотилиши, сунъий очарчилик вужудга келтириб аҳолини иқтисодий тамондан янги хокимиятнинг ҳуқуқсиз қулларига айлантирилиши ва шу каби мудҳиш тадбирларни кўрган ва энг асосийси, аксарият халқдан фарқли ўлароқ, буни чуқур тушунган отамиз, ўз-ўзидан советларнинг табиий душманига айланадилар. Мана ўша даврларда кечмиш-кечинмаларини хотирлаб ёзган эсдаликларидан кичик лавҳа:
«1919 йил охирларида Пишкакка қарашли Қораболта, Оқсу бўлиб, ўн саккиз рус қишлоқлари бирлашган ҳолда коммунистларга карши қўзғрлон кўтаришди. Бойликка ботиб ётган Пишкак, Сўқулуқ дунганлари ҳам тушунмасликдан бу ишга қўшилиб қолдилар. Натижада тортқилик бутунлай улар устларига тушиб, энг оғир зарбалик калтаклар бошларида ушатилди. Шундоқки, беш юз уйликка етмаган Пишкак, Сўқулуқ дунганларидан саккиз юз кишини ҳайдаб келиб, бозор ўртасида пулемётга тутдилар. Булар ичидан ўқ тегмай қолган ёки ярадор бўлиб жони чиқмай турганларини қизил аскарлар оралаб юриб, найзалаб ўлдирдилар. Қўзғолончилар маркази бўлган — беш минг чамали аҳолиси бор Оқсу қишлоғи русларидан эса, илгари-кейин бўлиб, ўлим жазоси кўрғанлари ўттиздан ошмаган эди.
Сўқулуқ дунганларининг тузларини тотиб, яхшиликларини кўп кўрган эдим. Уларнинг ичида ишончлик шогирдларим ва дўстларим кўп эди. Бундай вақтларда, бориш хатарлик бўлса ҳам, чидаб туролмай, уч-тўрт шогирдларим билан бир арава киши бўлиб, Сўқулуқ тамонға йўл тортдим, яқинлашиб борган сайин бундаги кўз кўрган қўнгилсиз, нарсаларни тил сўзлаб, қалам ёзиб чидаёлмайди. Маҳалла кўчасидан ўтаётганимизда, йўл бўйлаб алан-булан қолдиклари, сочилиб ётган нарсалар, куйдирилиб ёндирилган иморатлар ичида вайрон, талқони чиқиб ётган томлари кўзга.... эди. Буларни қўргач кўз ёшимиз қуримасдан шу юрганимизча, мазлумлар қонлари билан бўялган Сўқулуқ қишлоғига кирдик. Бу воқеа ўтиб, ортидангина борганлигимиз учун мусулмонлар отилган-чопилган кўчалардаги қонлар тозаланган бўлса ҳам, бошқа белгилари йўқолмаган эди. Соқчи кишилари бизни бошқа ёқдан келганимизни кўргач, олдимиздан тўсиб, идораларига бошладилар. Улганларнинг хотин-қиз, етим болаларига аталган бир қанча буюм, қийим бошларни кўрсатиб, ёрдам учун келганимизни билдирдик. Сўнгра йўл ҳатларимизни текшириб, бизга рухсат берган бўлсалар ҳам, яна орамизда ишонмаслик пайдо бўлиб, анчагина. сўз ўтмиш эди, маълумдирки, маҳкумиятда эзилган, қуролсиз, дудуқ йиллар, ғолибият зулми билан ғурурланиб турган, ҳар бирининг тумшуғидан, тўнғиз қурти тушган қуроллик шаҳдам йиллар олдида нима дея олардилар?
Интизомлик аскарларга, қуролли қучга, тили бўлак дини бўлак бир йиғинди, қўли қуруқ кишидар қандай қарши турсинлар? Табиат оламига Илоҳий томонидан юборилган улуғ пайғамбарлар ҳам шу табиат қонунига бўйсунмасдан бошқа ҳеч чоралари йуқдир.

Уруш фанларининг қонуни бўйича аскарнинг сон-салмоқлари, қурол-жабдуқ ва асқарий интизомлари энг бўлмаганда душманникидан тубан ва оз бўлмаслиги биринчи шартдир. Агар шу шароит қўлга келар экан, у ҳолда диний, миллий ҳақоратга бўйсунмасдан душманга қарши қуролга кўл суниш, албатта, фарз бўлур. Бундай бўлмаган тақдирда, ўзини ўтга ўринсиз уришдан сақланиб, вақтинча сабр қилишдан бошқа чора йўқдир.

Шу билан ғолиб душман олдидан қандайдир кутулиб чиққанимиздан сўнгра ёрдамга келтирган оздир-кўпдир. нарсаларимизни тарқатдик. Ўлганлар оилаларига кўз ёшимиз билан Қуръон ўқиб, кўнгил айтдик. Бу фойдасиз фитнада менинг ўз шогирдларимдан йигирмадан ортиқ киши шаҳид бўлмиш эдилар. Улардан энг катталарининг ёши ўттиздан ошмаган эди...» Табиийки, ўлка халқлари номидан ҳоким бўлиб олганларнинг қаҳрли назари тез орада отамизга ҳам тушди. «Қора рўйхат»га олинганлари маълум бўлиб қолгач, якин дўстлари ва маҳалла аҳлининг маслаҳати билан яна Қошғорга ҳижрат қилишга тўғри келди. Тахминан бир йилдан сўнг қайтиб келдилар. Бунинг сабабини тушунтириб ўзлари шундай ёзадилар: «Энди бу ерда қанча турган бўлсам, менга ҳамкор бўлгудек, келажак учун қайғурган бир киши бўлсин, кўра олмадим. Афғонистон, Ҳиндистон чегаралари  бўшлигидан фойдаланиб у томонларга ўтишимни ўйлаган бўлсам хам, ёлғиз бош қайғусида, бола-чақалардан ажраб, суюкли ватанимни душман қўлига ташлаб кетишни ўзимга лойиқ топмадим. Шуни билмак керакким, Қуръоннинг ҳукмига, Расулуллрҳнинг йўлига яхши тушунмай динга хиёнат қилган, икки дунёсидан ажраб ўз ватанида хорлик билан яшаган ёлғон мусулмонлардан илм-фан, маданиятни ўзлаштириб, бутун ҳуқуқларига эга бўлган кофирлар, албатта, ортиқдур. Бу кун Уйғуристонни қоплаган онгсизлик офатини кўргач, у ердан умидим узилиб, ночор, янгидан ўт ллаётган фитна ўчрғи ичидаги ўз юртим Тўқмоққа қайтиб келдим. Қарасам, соясидан қўрққан қуёндек ҳар ерда қочиб-писиб юриб кун кўраётган ҳақсиз кишилар ҳам оз эмас эканлар. Шулар қатори мен ҳам шаҳардан четроқ Шўртепа деган дунганлар қишлоғида туриб, деҳкончилик билан кун кечирмоқчи бўлдим».
Бироқ, анча кучланиб олган шўролар (Қирғизистонга нисбатан аниқррғи, қизил бўлиб олган ўрислар) ҳокимияти остида аҳоли турумушининг муттасил тубанлашиб, аянчли, ҳолга келиши отамизни яна тенгсиз ва хатгарли курашув гирдобига тортди. Бу борадаги фаолиятларининг менга асосан икки йўналиши маълум. Биринчиси — Қоғозда бўлса ҳам тан олинган виждон эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиб, Ислом дини ва маданиятини давлат сиёсати мақомидаги жанговор атеизм деб аталган ёввойи даҳрийликнинг, сурбетларча хуружидан ҳимоя этиш эди. Буни амалга ошириш учун нақшбандийлик сулуқи талабаларидан вақтинча истисно қилиб, халқ талабига биноан Тўқмоқ катта масжидига имом бўлиб ўтадилар ва кўп машаққат, тазйиқларга қарамай катта ҳудудда Ислом таъсирининг қучайишига эришадилар. Айни пайтда, Расули акрам кўрсатмаларига оғишмай риоя килган ҳолда ўз даврларидаги ижтимоий аҳволни синчковлик билан таҳлил қила бориб ҳамда минбар имкониятларидан яхши фойдаланиб аҳоли сиёсий онгини ёритиш йўлида тинмай саъй-ҳаракатда бўлдилар. Хусусан, Қўқон мухторияти тузилиши ва унинг бўлшевиклар томонидан зўравонларча йўқ қилиниши, босмачилик деб аталиб колган халқ куролли ҳаракати ҳакида тарихий фактлар билан далилланган ёзма хотиралари ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Отамиз фикрларича, қўзғолончиларда, афсуски, мустақилликка курашишнинг аниқ режаси бўлмаган, йўлбошчилар аксариятининг сиёсий савияси қуйи эди ва бунинг натижаси ўлароқ озодлик ҳаракатида бирлик-жипслик мавжуд эмасди. Оқибатда советлар ўз қўлимиз билан ўзимизга кишан урдиришга эришганлар.

Отамизнинг кайд этилаётган даврдаги фаолиятлари, фақат дин ҳимоясига каратилган ҳар калай очик бажарилган ишлар билан чегараланиб колмаган, албатта. Марҳум Азизапошша опам менга сўзлаб бергандиларки, отамиз қасимовчилар ҳаракати деб номланганватанпарварларнинг яширин фаолиятида ҳам қатнашиб, ушбу ташкилотнинг Пишкак, Тўкмоқ томонлардаги вакили бўлган эканлар. Мен мазкур ҳаракат расмий адабиётда аксилинқилобий деб баҳоланишини ва чекистлар томонидан тор-мор этилган деб кайд килинтанлигиниёк билганимдан ҳамда отамнинг бу ташкилот доирасида олиб борган ишларидан етарли маълумотим йўкдигидан, бу ўринда тахминий сўзлар билан ортиқча коғоз қоралашни эп кўрмадим. Фақат таъкидламоқчи эдимки, отамиз мустақиллик учун-кураш деганда, аниқ мақсадли яҳши ташкил этилган, муайян интизомли ва жонфидолик руҳи билан суғррилган ҳаракатни тушунганлар ва бунинг имкрнияти бўлар экан, ҳеч вақт четда сукут сақлаб қараб турмаганлар.

Ўттизинчи йилга келиб олтинчи марта ҳибсга олинадилар. Авваллари киска муддатли бўлса ҳам, бу сўнггиси ўн йиллик қамоққа ҳукм билан тугайди. Ўша вақтларда. Соловки, Архангельск томонлардаги борса-келмас ҳибсхоналарга жўнатишдан аввал ҳукм этилганлар Тошкент чеккасидаги концентрацион лагерга тикилар экан. Ана шу йўналишда этап қилинишларига саноқли кунлар қолганда, Оллоҳ, ёрдами бўлғайким,, Пишкак турмасидан қочишга муваффақ бўладилар. Яшириниб юриб, кўп азоб-машақкатлар чеккан ҳолда, яна чегарадан Шарқий Туркстон (Уйғуристон)га ўтиб кетадилар. Хитой давлатига карашли бу ўлканинг Ғулжа шаҳрида туриб, маълум вақт ўтгач, яна дўстлар ёрдамида катта пул эвазига оилаларини хам чақиртириб оладилар. Асл ният шунча азоблардан кейин, Туркистондан, умуман, Арабистон томонларга кетиш бўлса-да, бу ердаги сиёсий аҳвол ёмонлашиб, чегара йўллари тақа-так бекилганликдан турғун бўлиб колишга тўғри келди. Гап шундаки, ўшал вактдаги СССР раҳбарлари жаҳон пролетар инкилрбини орзу қилибгина қолмай, балки уни сунъий равишда бошқа мамлакатларда келтириб чиқариш сиёсатини амалда қўллардилар. Майдони Ўзбекистондан камида икки баравар катта Шарқий Туркистон Хитойнинг чекка, советларга қўшни ғарбий ўлкаси ўларок, ушбу сиёсат синалаётган, тажриба майдонга айланганди. Ерли ҳукумат марказни ғафлатда қолдирган ҳолда, СССРда яширин ўқитиб тайёрланган ёхуд кизил мафкурада бўлган советпараст кимсалар қўлига ўтиб қолганди. Бу ернинг барча дўкон ва бозорлари арзон ва асл совет моллари билан лиқ тўлдирилган, ҳамма жойда СССРдаги мисли жаннат каби ҳаёт тарзи ҳакида ташвиқот кучайганди. Айни шу вақтда эса, жаҳондаги биринчи пролетар давлатида каҳатчилик ва очарчилик бўлиб турганди.

Нима бўлсада, отамиз тез орада илмига амал қилувчи алломалиги, ҳалоллиги, жасур инсон ва ҳожатбарор шифокор — табиблиги туфайли кўпчилик ўргасида обрў-эътибор қозона олдилар. Айниқса, ўзбекларга якинликда тенги йўк кардош уйғур халқи ўзининг чин ихлосини дариғ тутмади, балки бошларига кўтарди. Дадамнинг мавқелари, хусусан, барча мусулмонлар ва бошқа миллатлар ўртасида, ҳам ўзаро ишонч ва ҳамжи-ҳатликни мустаҳкамлашда кўрсатган фидокорликлари натижасида жуда ҳам кучайиб кетди. Шу мақомга етишгач, омма олдидаги чиқишларида ҳуррият учун курашга кўтарилиш ғояларини очиқ тарғиб қила бошладилар. Худди шу сабабли дадамлар.1937 йили Уйғуристонда диктатор бўлиб олган, аслида советларнинг кўғирчоғи, авантюрист хитой генерали Шэн Шицай томонидан ҳибсга олиниб, судсиз — ҳукмсиз умрбод камоққа ташланадилар. Оилага катта зулм, килиниб, уй-жой мусодара бўлади.
Муштарийларни «1937 йил» санаси сергаклантирди-ёв! Ҳа-да, иниқилобни экспорт қилиш биринчи навбатда қизил террррни йўналтириш орқали бошланган. Репрессия аппарати шундай яхши ишлардики, Шарқий Туркистондаги шогирдларига Масковдаги ГПУ (Главное политическое управление, яъни, Бош сиёсий бошқарма, чекистлар идорасининг ўша вақтдаги номи) отилиши-чопилиши лозим бўлган «Халқ душманлари»нинг рўйхатини тайёрлаб бериб, уни ижро қилишнинг намуналарини жойларга бориб кўрсатганлар. Ана шу, тизимда фақат Ғулжа шаҳри бўйича икки юздан ортиқ бахти каро совет Туркистрнидан қочқин муҳожирлар бўлган. Бир кечада ҳаммалари ҳибсга олиниб, рўйхатга солиштирилса бир одам етишмаган. У ҳам бўлса бизнинг отамиз бўлиб, бу жаллодлар келишидан бир неча дақиқа аввал, катта акам Асилхон сабаб бўлиб уйдан ич кийимда қочган эканлар. Бутун ўлка бўйлаб кидирув эълон қилиниб, маълум вақтдан сўнг чекка. бир шаҳарчада айғоқчилар томонидан қўлга олинадилар. Шунда ҳам камоққа кела келгунларича, йўл-йўлакай орқаларидан тўпнонча ва милтиқ тираб келтиришган экан. Бир чинакам туриш-қилган ўзбек ўғлонидан душманларнинг чўчишини қаранг! 

Хулласи калом, 1941 йил ўзини унча-мунча ўнглаёзган марказий-хитой ҳукумати томонидан ўтказилган адлиявий тафтишлар натижасида отамиз турмадан чиқиб келадилар. Халойиқ уларни пўлат иродали каҳрамон сифатида кутиб олади, чунки отамиз ҳуррият учун кураш йўлидан заррача чекинмагандилар.

Бу вақтга келиб, СССР ҳаёт-мамот уруши билан банд, ўлкада иқтисодий ва сиёеий инқироз, Шэн Шицай маъмўрияти зил кетған, халқ жунбушга келиб, куролли-чиқишлар бўлиб турган эди. Отамиз тарафдорларини махфий «Озоддик жамияти» теварагида тўплаб, ватанпарвярларнинг ҳаракат бирлигига эришадилар. Ушбу жамият раҳбарлик қилган. 1944 йил 7-10 ноябрь куролли қўзғолони натижасида Ғулжа шаҳри озод қилинади. Икки кун ўтибоқ Шарқий Туркистон Ислом жумҳурияти барпо этилганлиги тантаиали эълон қилинди. Отамиз ўн икки вазирликдан иборат инқилобий ҳукумат ранслигига якдиллик билан сайланадилар.

Энди, совет ҳукуматининг ҳам муносабати ўзгарганди Шарқий чегараларига ўша оғир даврда чанкайшичи хитойлар: томонидан хавф туғулиб қолмаслиги учун янги барпо бўлган мусулмон давлатини бекитикча кўллаб туриш сиёсатига ўтдилар. Жумҳур раис ўлароқ, дадамлар етук ижтимоий ва давлат арбоби сифатида иш юргиздилар. Ул киши бошчилигидаги том маънодаги миллий ҳукумат кисқа вакт ичида мустақилликдан умидвор халқ манфаатларига мос бўлган йирик тадбирларни амалга оширди. Ирк, миллат, жинс, эътикоддан катъи- назар ҳар бир кишига эркинликлар берилиши, ижтимоий ташкилотлар тузилиши, аҳолидан олинадиган соликларнинг икки баравар қисқартирилиши, собиқ ҳоким миллат вакиллари иқтисодий негизининг тугатилиши шулар жумласидандир.

Отамиз 1945 йил 8 апрелда барпо килинган Шарқий Туркистон миллий армиясининг бош ташаббускори эдилар. Демак, Ғулжа қўзғолонидан беш ой ўтиб, тарқок, оломон партизан тўплари асосида мунтазам армия тузилишига эришилди. Халқнинг миллий озодлик руҳи ўз раислариники каби юкори эдики, оммавий сафарбарлик эълон қилинган куннинг эртасига якин юз минг киши аскарликка ёзилишга ҳозирланиб келдилар. Буларнинг кўпчилиги отлик бўлиб, ўруш жамолғасини кўриб келгандилар. Қурол-аслаҳа Ўзбекистон, Қозоғистон орқали ярим яширин ҳолда СССРнинг тегишли идораларидан нақд олтинга ва молга-мол тарзида сотиб олина бошлади. Хитой кўшинлари билан дастлабки жанглардан сўнг кўплаб туша бошлаган ҳарбий ўлжалар эвазига навқирон миллий армияни куроллантириш муаммоси ҳам анча енгиллашди, Ушбу инқилобий қўшин ўз ичидан Ғани ботир (уйғур), Фотиқ ботир (тотор), Усмон-ботир, Акбар ботир (иккови ҳам қозоқ), генерал Палинов (ўрис) каби қатор довюрак, жасур ва моҳир аскарбошиларни етиштириб чиқди, разиялоҳу анҳу.

Алангали Қўзғолонлар даврида ва музаффариятни мустаҳкамлашда ҳарбий истеъдодлари тан олинган отамиз жумҳурият қуролли кучларининг суянган тоғи бўлиб, миллий армия жанговар қобилиятини, айниқса, маънавий руҳини кўтаришда жонбозлик кўрсатдилар. Бевосита иштирокларида тузилган ҳарбий операция режалари муваффақиятли бажариларди. Бу ўринда отамизнинг яна бир ноёб хусусиятларини зикр этиб ўтмоклик лозимки, ул киши ўз даврларининг мисли кўрилмаган нотиқларидан эди. Араб, форс, туркий тилларининг ҳар бир шеваю лаҳжасида булбул каби фиғон-нола қила олардилар ёки арслон каби наъра торта олардилар. Айниқса, она тилларининг ҳали биз тагига етолмаган беадад имкониятларидан фойдаланиб шундайин силлиқ услубда сўзлар эканларки, миллатидан катъи назар, бир оз туркийдан хабари бор тингловчи бемалол тўшунаверар экан. Ўша суронли давр воқеаларининг кўпгина шоҳидлари, жумладан, уйғур ёзувчиси Абдукодир Зуннун шундай гапириб берганди:
«Тўрам нутқларини тинглаш учун одатда кўп минглаб одамлар йиғилишарди. Сўз бошлаганларида пашша учса эшитиладигандёк жимлик чўкарди. Мавзуни тингловчиларга дарровоқ аён қилиб, уиинг асл ҳақиқатини ўз билганларича ёки ҳукумат фармонига кўра эмас, балки Қуръони карим оятлари ҳамда Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифлари асосида исботлардилар. Яна буни ўтмиш ва янги тарихимиздан рад килиб бўлмайдиган далиллар келтириб  мустаҳкамлардилар ва мавзуни, албатта, кундалик воқеликнинг долзарб масалаларига, жумладан, нутқ мавзуига бевосита боғлардилар. Аниқ вазифаларга ўтиб, уларни муваффақиятли бажариш йўлларини кўрсаталардилар ва бунга тингловчиларни кўтаринки  бир руҳ билан ишонтирардилар. Ўртада, истиқлол йўлида жонбозлик қилган ва қилаётганларнинг шарафли номлари, албатта, қайд этилар ва эшитувчилар бундан қаттиқ таъсирланардиларки, болахоналарга, дарахтларга, симёғочларга чиқиб олган тингловчилар Ҳиссиёт зўридан ўзларини ташлаб юборардилар».

Йигирма бир совет ҳарбий нишонлари кавалери, ўша пайтда, Шарқий Туркистонга харбий мутахассис бўлиб борган тошкентлик Толибжон ака Обидов айтадилар:
«Али-хонтўрам жаноблари жанг бошланишидан аввал аскарлар олдида нутқ сўзлаганларида, йигитлар кўзларидан ўт чақнар, нутқ тезрок тугасаю жангга отлансалар. Хужумга кўмонда бўлганча уларни зўрға тўхтатиб турардик. Жанговар руҳ ва ғалабага ишонч жуда кўтарилиб кетарди. Тўра отам окоп кўрган хақиқий аскарбоши эдилар ва мен ҳавас қилган томони - бундай раҳбарларнинг бахтлиси эдилар. Чунки, ҳар бир аскар у
кишини чексиз севарди, ҳурматларди, ҳатто илоҳий қувват эгаси деб чинакамига ихлос қўйиб эъзозларди».
Хуллас, миллий армия шиддатли жангларда кетма-кет-ғалабаларга эришиб, шон-шавкатга бурканди. Жумладан, 1945 йили ушбу қўшин кисмлари сон жиҳатдан деярли уч баравар оз бўлишига қарамай, марказий Хитой ҳукумати томонидан юборилган, яхши қуроллангаи саксон минг кишилик армиясини бутунлай тор-мор этди. Халқ ва армия олдидаги хизматлари учун Шарқий Туркистон ҳукумати қарориға биноан отамизга маршал унвони берилди. Тез орада уларни бутун ўлка халки «Маршал ота» деб атай бошлади.

Энди, Шарқий Туркистон воқеаларининг достони узун бўлганлигидан гапни мухтасар қилсак, иш шу билан тугадики, «Уч вилоят инқилоби» деб номланган отамиз раҳбарлигидаги миллий озодлик ҳаракати Синцзянь (Шарқий Туркистоннинғ хитойча номланиши, «Янги ер» демак) нинг қолган қисмида ҳам тезда ғолиб бўлажагидан чўчиган Чан Қайши ҳукумати тинчлик музокаралари олиб; боришга мажбур бўлди бироқ, воқеаларнинг бундай кетиши, яъни, бир мустакил Туркистон давлатининг қурилиб қолиши янгидан ҳокимиятға келаётган Мао Цзе Дун коммунист ҳукуматига ва буларни ўстириб юзага чиқарган, узоқни кўролмаган советлар мамлакатидаги пири-устозлариға  ёқмади. Натижада, хоинона тузилган машъум режага кўра отамизни 1946 йил июнида аввал алдов, кейин эса қуролли тазйиқ остида Ғулжадан олиб чиқиб кетдилар. Пинҳона йўқ килиб юбориш мўлжалланган бўлса-да, бу ишдан Худо асраб, икки йил давомида, уй назарбандиси ҳолатида сақладилар. Кейинчалик билсак, миллий армия қисмлари дадамларнинг қайтарилишларини талаб қилишибди. Айниқса, қозоклардан иборат қўшинлар бунда қатъийлик кўрсатганлари, Усмон ботир бошчилигида анча вақт қуролли каршилик қилганлари бизга кейинроқ маълум бўлди. Отамиз руҳи ва зурриятлари номидан ўша тенгсиз курашга кирган ва бу йўлда қурбон бўлган қаҳрамон қозоқбиродарларимизга кеч бўлса-да, абадий миннатдорлигимизни изҳор қиламиз, ҳурмати-ҳаққи мангу бош эгамиз.

Отамизнинг сўнгги ўттиз йиллик умрлари Тошкентда ўтди. Сиёсий ишлардан;мажбурий равишда четлаштирилган бўлсалар-да, илмий; ижодий ва ижтимоий, фаолиятни собит қадамлик билан давом эттирдилар. Мақоламиз бошида қайд этилганлардан ташкари машҳур венгер шарқшуноси Ҳермон Вамбери асари «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи»ни усмонли туркчадан ўзбекчага уйғунлаштириб ўгирдилар. «Тарихи Муҳаммадия», «Туркистон қайғуси» каби катта асарлар яратдилар. Мазкур асарлар кедажак авлод   маънавиятини   таназзулдан   асраш,   фозила    мадаииятимиздаги    азалий қадриятларни ислом маърифати ва яқин тарих сабоқлари воситасила саклаб қолиш йўлида қилинган улкан жиҳод деб қарашни тақозо этади. Яна бир ўз асарлари «Шифо-ул илал» («Касалликлар давоси») шарк табобати кўп йиллик тажрибаси асосида 1987 йилда ёзилган бўлиб, қанча-қанча мусодаралардан омон қолган биз учун топилдик рисоладир. Ватан аҳли дуода бўлиб туришларидан умидвормизки, бошка илмий,ижодий мерослари каби ушбу китобчани ҳам чоп эттириб, халқимизга етказажакмиз.

Отамиз умрларининг сўнгги кунларигача устозлик фаолиятини тўхтатмадилар: Қизил мафкурага хизматкор бўлган ўшал давр қонунларининг таъқибига қарамай, инсоний жасурлик, исломий ижтиҳод, пир-устозларига берган ваъдаларига вафодорлик кўрсатиб, диний ва шунингдек, дунёвий билимлар ўкитишни йўлга қўйиб юбордилар. Шогирд танламадилар, шу учун бўлса керак, отамизнинг қўлларида бир, вақтнинт ўзида ҳали ҳарф танламаган талаба билан бир қаторда, илмли ёки дунёвий фанлар номзоди доктори каби тингловчилар ҳам таълим олаверардилар. Бир универсал ўқитув услубининг соҳиби эдилар. Бу ҳаракатлари зое кетмади. Оқ фотиҳа олган шогирдлари ўз Ватанлариға (яъни, Қирғизистон, Қозоғистон,. Тожикистон, Доғистон, Ўзбекистон шаҳар-қишлоқларига) қайтгач, устозларининг ишини давом эттириб, диний, мақтаблар очиб, маърифат тарқата бошладилар. Шу бугунги Ўзбекистон Ислом дунёсининг етакчи  намоёндалари сафида отамизнинг шогирдлари ҳақ дин тантанаси йўлида. холисона , хизмат қилмоқдалар.

Отамиз тарихий аҳамиятга эга бўлган меъморчилик обидаларимизни сақлаб колиш ҳаракатининг жонбозларидан ҳам эдилар. Менинг ёдимда қолгани шуки, 50-йиллар сўнгида ё 60-йиллар бошида, Тошкентдаги, ҳозирги янги Эскижўва бозори ўрнидаги ерда, яқин 500 йил аввал бино этнлган мўътабар Хўжа Аҳрор Вали масжиди бўлиб,  шуни гумроҳларча буздилар. Бу каби нохуш ишлар бошқа жойларда ҳам бошланаётганидан ташвишланиб, дадамлар аҳбобларидан (яқин дўстлари шундай номланарди) Қаримбой ака Сахибоевни чакириб маслаҳат солдилар. Бу зот севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг тоғалари бўлиб, ҳуқуқшуносликнинг пири эдилар. Қарор шу бўлдики, Масковдаги тегишли расмий идораларни хатлар билан «бомбардимон» қилмоқ лозим. Бу тадбир ғарбда ҳам кўлланилишини кейин билдим-—«паперканоно», яъни, «коғоз билан ўққа тутиш» деган махсус атама ҳам бор экан. Бу ҳаракат дарров натижа бермаган бўлса-да, ҳар қалай, бор масжид, мадраса, хонақоҳ ва шу кабиларнинг навбатдаги бузиш компаниясини тўхтата олди. Ушбу, дарёдан қатра каби мақолам сўнгги қисмини падари-бузрукворимни оддий инсон ҳақида тавсифловчи хусусиятларига бағишласам. Шахсий ҳаётда мисли тарки дунё камтар эдилар. Тошкентга келгач, не-не кошоналар таклиф этилса-да, икки оғиз хонаси бор мўъжаз бир ҳовлини — «кулбаи ғариб» килиб ихтиёр қилдилар. Биз ҳам турмуш фақат шундай бўлиши керак экан деб ўсдик.
Умр бўйи советларнинг бир тийинини ҳам олмадилар, ҳукумат нафақа тайинлаганда, ўша заҳоти Тошкент етимхоналаридан бирига ўтказиб юбордилар.
Саховатли эдилар. «Иккита чопоним бўлса, биттасини, унда ҳам янгироғини бировга кийгизсам», деб кўп айтардилар. Қарз сўраб келганларни ҳеч қуруқ қайтармаганлар, уларнинг номларини эслаб колиш ё ёзиб қўйиш уёкда турсин, унутиб юборардилар.
Раҳмдил бўлиб, кек сақламас эдилар. Бир мисол. Ўша 1938 йил отамизни тутиб, ортларидан маузер нуқиб қамоққа топширган айғоқчи «Уч вилоят инқилоби» вақтида қўлга тушади. Суд уни ўлимга ҳукм қилиб, халойиқ «Алқасосу минал ҳак» деб турган-да, отамиз авф қилганлар. «Беш боласи етим қолмасин, яна бунинг онаси туққанида яхши ният билан Муҳаммад деб ном қўйган экан», деб далил келтирган эканлар. «Кечирувчиларни Оллоҳ ҳам авф қилғусидир», ҳадисига шундай амал киладилар..
Отамиз тақдирнинг не-не синовларидан ўтиб, баракали, серунум ва мазмундор умр кўрдилар. 1976 йил Тошкентда 91 ёшда вафот топдилар. Сўнгги масканлари, васиятларига биноан, Шайх Зайниддин бобо қабристони бўлди, разияллоҳу анҳу.

XX аср мазлумлари — Туркистон аҳли истиқлоли, Ислом дини тантанаси йўлида қилган улкн холисона тарихий хизматларини ва валий каби сиймоларини халқ чуқур ҳурмат, фахр ва миннатдорлик билан ёдда тутиб келмоқда.
Эсдаликларида қалб титратар шундай сатрлар бор: «Мен бу дунёга исломпарастгина; эмас, балки инсонпараст бўлиб келдим ва ҳаётим давомида шунга содиқ бўлиб қолдим». Ушбу зот шонли ҳаёт йўллари билан танишар эканмиз, бунга иқрор бўла туриб, Алихонтўра келажаги порлоқ икки Туркистоннинг ғурури, жасур миллий қаҳрамони ҳам эди, дегимиз келади...

Қутлуғхон Шокиров — Эдиқут

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин