Саналар
16.04.2024
Баннер
Туркистон тарихи (2)
PDF Босма E-mail

ТАРИХИ ТУРКИСТОН
Бисмиллоҳи-р-раҳмони-р-раҳим.

Ҳамд ва сипос ул Подшоҳиғаким, муқтазои ояи каримаи «қулиллаҳумма молик ал-мулки» сиёсати мамлакат тағайюр ва заволидин масун ва маҳрусдир, «Ту'ти-л-мулка ман ташаау» [яъни, сен истаган кишингга мулк ато қилурсан] неъмати жалол, аҳадиятидин шамъи «ва танзиъу-л-мулка ми-м-ман ташаау» (яъни, истаган кишингдан бу мулкни тортуб олурсан) васфи бақои зотидин намуна. Подшоҳедурким, султони аср ва хонони даҳрлар ажз ва ифтиқор ила онинг даргоҳининг мазаллати хокига юз қўядурлар ва хоқони баланд иқтидорлар улуҳият боргоҳининг остонасига тазарруъ ва тахашшуъ илигини кўтариб илтижо ва илтимос қиладурлар:
Сари подшоҳони гардунфароз
Ба даргоҳи ў бар замини ниёз.
Мар ўро расад кибриёву мани,
Ки мулкаш қадимаст, зоташ ғани.
[Дунё улуғ подшоҳлари, Унинг даргоҳида бош эгиб хизматдалар. Буюклик ва манманлик Оллоҳга ярашади, Унинг ҳукмронлиги қадим ва зоти эса бойдур].
Ва салаллоҳи ала хайри халқиҳи Муҳаммадин ва олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъин.
Баъд, арбоби донишларга махфий ва пўшида бўлмағонким, тамоми каломи мажиди раббоний ва фурқони аъзаму мўъжи-зоти Муҳаммадий уч қисмга мунқасимдур: аввало, тавҳиди Худовонди жалла жалолуҳу, иккинчи шариати Муҳаммадий, саллаллоҳи алайҳи васаллам, учинчи, уммати муҳаммаддийларнинг аҳвол ва ахборотлари. Мундин мақосиди мутақаддимин-ларнинг аҳвол ва ахборотларига илм пайдо қилмакдур. Бу илми тарихнинг афзаллигига далил кофий ва шофийдур. Илми таворихнинг фойидамандлигига тамоми фирқа муттафиқ ар-ройдурлар. Аксар тавойифи умам балки, тамоми аҳли олам бу илмни амалга қўйуб, гумоштагонларидин ривоят ва ҳикоятлар қилиб, онинг ўзларига далил қиладурлар. Хусусан, тавойифи атрок [турк тоифалари] ва ўзбеклар ўтган уруғ ва қабилаларини ёдда тутмоқга ғоятда жиду жаҳд қиладурлар. Аммо бизнинг Туркистон сартиялари тарихга кўп аҳамият бермай, икки-уч отадин илгари ўтган салафларини ва аларни замоналаридаги ҳикоёт ва воқеотларни асло билмайдурлар. Бинобарин, камина ҳечмадон [нодон] ажзва қусуримни иқрор ва эътироф айлаб, саҳв ва қусури бўлса хонандаларни афв қалами илан тасҳиҳ ва дуруст қилмоқларини рижо ва илтимос умидида Фарғона ва Ҳўқанд хонлари ва аларнинг аҳволотларини баъзи таворихлардин ва кўҳансол [қария] одамлардин ва ҳам худ камина ўзум эшитган ва кўрганларимни содда ва расмий чиғатой турк тилида мусаввада [қоралама] айлаб «Тарихи Туркистон» ном қўйуб, нашрига шуруъ қилдим. Аллоҳ таоло муваффақ айлаб итмомига [яку-нига] еткурмоқни муяссар қилғай, токим туркистонлик биродарларимиз Фарғона хонлари ва аларнинг замонлари ва воқеотлари ва Русия давлати азимасига тобеъ бўлгандин эллик йил муддатда бўлган аҳвол ва атворимизнинг [хулқимизнинг] қандай тағйир [ўзгаргани] ва табдил ва тараққийсига мулоҳаза айлаб, «наъмул-инқилоб»натижасига ибраткўзи илан муояна қилса-лар экан деб, ва биллоҳи тавфиқ.
Фарғона вилоятида таворихларда маълум ва машҳур Анди-жон ва Ўзганд ва Ахси қадимги ва эски шаҳар бўлуб, чиғатой ва ўзбек хонларига пойтахт эканлиги билинадур, лекин худи Хўқанд шаҳрининг энг аввалги биноси 300 йилдан зиёд бўлган эмас. Вақтики, Бобурхон ўзбек хонлари илан Самарқанд музофотида муҳораба айлаб, мағлуб бўлуб, қочиб, алҳол Хўқанд шаҳри бино бўлган мавзедаги катта сой лабига келганда фаросат илан топибдурким, бул жой сероблик ва обшорлик ва хуш-ҳаво сабабликдин андак вақтда ободон ва катта шаҳар бўлса керак деб, алҳол Хўқанд шаҳрига сув келадурган катта сойдин ўтганда кўрубдурким, сойнинг икки тарафида кўп элатиялар ижтимоъ қилиб, қўнуб ўлтурубдурлар. Муни кўруб Бобурхон кимхоб ва заррин либосларга ўралиб, олтун бешикка бойланган бир ёш боласини маҳали гузаргоҳга қўйуб, бир доно ва ҳушёр одамни ул бешик илан болага дидбон ва қаровул тайин қилиб, айтибдурким, то ушбу бола бирор одамни қўлига тушуб, олиб кетгандин сўнгра бизларни орқамиздин етиб келурсан, деб тезлик илан ўз йўлларига жўнаб кетибдурлар. Ўшал вақтларда бул вилоятлардин ҳеч асар ва ному нишона йўқ бўлуб, дашту саҳро экан. Лекин, сойни икки тарафида уч-тўрт жамоа, чунончи, чанкант, сарой ва таргова, деган уч гуруҳ халқ ўлтуруб, бир гуруҳи сойи Найманчага ва икки гуруҳи сойи Калонга тобеъ экан.
Бул уч гуруҳ халқ иттифоқ илан тўғон қилиб, сув боғламоқ учун даштга чиқиб, мазкур сойни икки тарафи илан юруб, келарда кўрубдурларким, бир оз муқаддам кўп халқ ғарб тарафдин келиб, сойдин ўтуб, машриқ тарафга кетибдур. Ўзбак-лар бул аломатни кўруб, эҳтиёт учун аларнинг кейинидин борсалар, йўлда бир олтун бешикда кимхоб, атлас ва заррин либослар илан ўралган бир ёш болани кўрубдурларким, мазкур болани анвойи жавоҳирот илан музайян қилинган экан. Ул уч тоифа халқ боланинг эъзоз-икром илан олиб ўз жойла-рига қайтибдурлар. Бул болага қаровул бўлуб турган йигит бул аҳволни кўруб, хотиржамъ бўлуб, Бобурхонни кейинидин етиб, аҳволи гузаштани маълум айлабдур. Ўзбаклар олтун бешик илан болани олиб, йиғинларини бузмай, бир жойга жам бўлушуб, ўлтуруб, шул тариқа маслаҳат қилишибдурларким, бизлар уч тоифамиз, тифлни ва олтун бешикни ва жавоҳиротни уч тақсим айлаб чек - қуръа солурмиз. Қуръада қайси нимарса қаю тоифага тушса, ўшал нимарсани бенизоъ олсун деб, ҳаммалари қуръага қарор бериб, қуръа солганда тифл ёш бола жамоаи тарговата, ажносу ашё жамоаи мавзеи саройга ва олтун бешик чинкант жамоасига тушиб, ҳар қаюлари ўз тақсимларига рози бўлуб, хурсандлик илан ўз жамоаларига қайтибдурлар.
Андин кейин жамоаи ўзбаки таргова мазкур боланинг тарбиятига кўшиш айлаб бир муттақи ва порсо заифага топшурубдур. Ул заифаи оқила боланинг тарбият ва парваришидин зар-рае тағофул ва бепарволик қилмай, хуб диққат илан тарбият қила бошлабдур, чунки ул баччанинг асл насаби ҳақидаги ҳақиқатни ўзбаклар хуб таҳқиқ айлаб билган эканлар.
Боланинг номини Олтун бешик қўйубдурлар. Охири ҳадди балоғатга етушгондин кейин тааллуқдор қилиб бир хушрўй ва соҳибжамол қиз олиб берубдурлар. Андин бир ўғул фарзанд таваллуд топиб, номини Султон Элик қўйибдур. Ул ҳам балоғатга етгандин сўнгра ўйлантурубдурлар. Андин ҳам бир ўғул фарзанд бўлуб, номини Султон Худоёр қўйуб, ул ҳам болиғ [ката] бўлганда уйлантуруб, андин ҳам бир ўғул фарзанд таваллуд топиб, номини Муҳаммадамин қўйуб, ул ҳам балоғатга етгандин кейин, хотун олиб, андин бир ўғул таваллуд топиб, номини Абулқосим қўйуб, ул ҳам болиғ бўлуб, уйлангандин кейин андин бир ўғул фарзанд таваллуд топиб, онинг номини Шоҳмастбий кўйубдурлар. Алҳол Чамашбий ном илан Фарғона аҳолилари орасида машҳурдур. Шаҳмаст [Шоҳмаст, Шамаст] бийдан Шаҳрухбий (Шоҳрух) ва андин Ҳожибшг ва андин Ашурбий таваллуд топиб, Ашурбийдин иккинчи Шоҳрухбий таваллуд топибдур ва Олтун бешик илан бу Шоҳруххон миёна [ўрта]сида ўн пушт абову аждод икки юз йил муддатда ўтиб, Шоҳруххон олами вужудга келиб, шу ўзбаклар орасида тар-бият топиб, ҳадди балоғатга етганидин кейин онинг жабҳаси-диншукуҳ-удавлат вашижоат зоҳир-у намоён бўлуб, ҳамиша шикор қилмоқга ва асб(от)у-аслаҳа ва тиру камон ила машғул бўлар экан.
Ўшал вақтдаги ўзбакларни нақли бўйинча, иттифоқо бир подшоҳ батариқаи шикор [ов учун] бул вилоятга келибдур. Ул вақтда Шоҳруххон ўн саккиз ёшда экан. Шикорнинг қизиқ вақтида бир йўлбарсни найза илан ярадор айлаб, сайд қилиб, подшоҳга манзур айлаб марҳамат ва шафқат ва мукаррам ҳурматга мус-таҳиқ бўлубдур.
Подшоҳ анинг ғайрату шижоат ва мардоналигини кўруб, лутф ва марҳамат айлаб, ўшал музофотнинг ҳукмронлигини Шоҳруххонга тафвиз (тортиқ) айлабдур. Шоҳруххон ҳукмдорлигини ибтидосидин охири умрича4 Тарғова ва Чамашда умр ўткариб, ҳукумат юргузуб, вафот қилибдур. Андин Абдураҳимбий ва Абдулкаримбий ва Шодибин деган уч ўғул олами ву-жудга келиб, улуғ ўғли Абдураҳимбий онинг ўрнига хонлик мансабига ўлтуруб, Хўқанднинг қалъа ва арк ва эски қўрғонини бино қилибдур ва баъзи ўзбаклар сўзи бўйинча Хўқанд шаҳри аввал вақтларда тартиб топмай, Чодак мавзеида хўжа6 жамоалари туруб, баъзи атроф жавониблардан, чунончи, Тарғова Чамашбий, Чанкат ва Пиллахон ва Тўқайтепа ва Пуртак ва Тепақўрғон ва Қайнар, буларга ўхшаш бошқа бир неча кентлар аларни таҳти ҳукуматларида бўлуб, хўжалар ҳукмронлик қилар эканлар.
Ўшал мавзеда барча ўзбаклар бир тўйда жамият айлаб, оқил ва фаросатликлари шул тариқа маслаҳат қилишибдурларки: «Бизлар бул катта сойни атрофида бир неча қишлоқ ва қўрғонлик халқмиз. Лекин орамизда мустақил ҳукумат қиладурган бирор ҳукмронимиз йўқ. Бизларга лозимдур бир мансабга лойиқ ва сазовор одамни ўзларимизга ҳоким ва соҳиби ҳукм қилиб, подшоҳ ва пешво қилсак», деб ҳаммалари бул масяаҳатни истиҳсон айлаб, қабул қилишиб айтибларким: «Олтун бешик насли Чамашбий авлодидин Шоҳруххон Ашурбек ўғли ўз ўрталаримизда мисли подшоҳзодалардек, доимо инъому-эҳсон ва мурувватни бизларни баримизга дариғ тутмай, ҳамма вақт ҳусни-хулқ ва муо-малалик илан орамизда машҳур ва маълумдур. Умид қиламизким, салтанат маснадига ўлтургандин кейин ҳам бизларни баримизга инъом-эҳсон ва марҳаматини зиёда қилса керак». Салтанат хусусида кўп маслаҳатлар қилишиб, айтибдурлар: «аввало Шоҳруххонни хон кўтариб, ондин сўнгра Чодак хўжаларига хуруж қиламиз», деб ҳаммалари иттифоқларини бир жойга муқаррар қилишиб, барча ўзбекни куҳансол ва мўйсафидлари Тарғова мавзеига йиғилиб, Шоҳруххонни хон кўтарибдурлар.
Ондин кейин ўзбаклар маслаҳат топиб, ўз ораларидин бир қизни Чодакда ҳоким бўлуб турган хўжага номзод қилиб, домод айлабдурлар. Хўжалар бу ишни қабул қилиб тўй асбоби лавозимотларини тайёрлаб, дарёдин ўтубдур. Бул тарафдин ўзбаклар аларнинг истиқболларига чиқиб эъзоз ва икромлар илан хўжаларни бир яхши жойга қўндуруб, куёв илан биргалашиб келган қирқ нафар йигитни бир-бирдин ўзбак расмларича тақсим айлаб, меҳмон қилмак учун уйларига олиб кетиб, куёв бўлмишни хизматига бир неча ўзбакларни тайин қилиб қўйуб, лавозимоти меҳмондорликка шуруъ қилубдурлар. Таомдин фориғ бўлгандин сўнгра ўзбаклар бир жойга йиғилишиб маслаҳат қилибдурларким, вақтики куёв (чимилдиғ) чодирга кирган вақт-да бир қуруқ ходани дарахт шохига маҳкамлаб тортиб синдурамиз, онинг овозини эшитган вақтда ҳар қаю ўзбеклар ўз уйидаги меҳмонни ўлдурсун. Куёвни чодирда ўлдурамиз деб маслаҳатни шунга қарор бериб, охир ул-амр бул тариқа тадбир илан хўжани қирқ йигити илан ўлдуруб, байроқ [ва] аслаҳаларини олуб, мусаллаҳ бўлуб, Шоҳруххоннинг бошига туғ ва байроқ кўтариб, ҳамма ўзбаклар жамъ бўлуб, Сирдарёдин ўтуб, тезлик илан келиб, Чодакни олиб, Чодақдаги асбобу олоти сипоҳигарлик, хазина ва бошқа асбоб-ашёларни таҳти тасарруфларига олибдур. Ўшал тарафнинг ҳамма аъёни вилоятлари то Наманган сарҳадиғача тортуғ ва пешкашлар ила келиб, Шоҳруххонга манзур бўлубдур.
Шоҳруххон аларнинг ҳар қаюларига муносиби аҳвол ва қоидаи русуми подшоҳий шафқат ва марҳамат илан жома ва сарупо инъом айлаб, рухсат бериб, раъоё [ўтроқ] ва бароё [кўчманчи] аҳлига адлу эҳсон айлаб, Наманган сарҳадидин то Шаҳидон ва Понсод ғозийгаким, алҳол Понғоз деб оталадур, ҳукуматини жорий қилиб, илгари бўлуб турган бидъат ва ямон расму таъомилларни барҳам бериб, ул вилоятга волий ва ҳоким тайин айлаб, фатҳ ва нусрат ила қайтиб, ўзбак ва сартияларнинг энг аъло ва машҳур мавзеларидин Тарғова ва Чамашбийга келиб тушубдур. Ул вақтда ҳам ўзбаклар жамиятларини пароканда қилмай, ҳукуматдорлик ишлари хусусида маслаҳат ва маш-варатлар қилишиб, охири шул тариқа қарор берибдурларким, душман ва ҳосидларнинг шарридин эҳтиёт ва сақланмоқлиғ ва шавкату ҳашамат ва салтанатни мустаҳкам ва барқарор турмоқлиги учун қалъаи жадид ва амсори жадиди мазбутвамус-таҳкамни барпо қилсак, зероки умури салтанат беқалъа ва бе-арк [қалъасиз ва саройсиз]муяссар бўлмайдур деб.
Қитъа:
Салтанат боғест, бе девор ҳифзаш мушкил аст,
Бар сари он бе синони хор ҳифзаш мушкил аст,
Хору синону сидқи дил мебояду бедор чашм,
Шоҳро бесидқу бетимор ҳифзаш мушкил аст.
[Салтанат бир боғедур, деворсиз уни сақлаш қийин,
Бу девор устини наштарли тиконсиз асраш қийин.
Тикону садоқатли кўнгил, ҳушёрлик керак,
Сидқу ғамхўрлик бўлмаса, шоҳни асраш қийин].
Одами кордон [ишбилармон] ва ҳушёр, тажрибакорлардин бир нечаларига амр қилинибдурки, ўрда ва қўргон қилмак учун бир яхши ва муносиб жой топинглар деб, алар кўп жой ва мавзеларни қараб кўруб, охири икки сойни қўшиладурган жойики, алхол Эски қўрғон ва Кўктўнлик ота деб айтадурлар, ўшал мавзени шахар бўлмоқга муносиб фаҳмлаб маълум қилганда, аркони давлат ва аъёни вилоятлар ҳаммалари ба иттифоқ сойни шарқ тарафиким, алҳол маҳалаи Боғбонон деб оталур шаҳр бино қилиб, икки сойни ўртасига Кўктўнлик азизлар мавзеига жар ёқасига ўрда ва арш мустаҳкам барпо қилиб, ҳамма арко-ни давлат ва аъёни қурбатлар аркни атроф жавонибига ҳовли ва иморатлар бино айлаб, ўзлари учун хона ва манзил тартиб қилиб, андак фурсатда бул шаҳар ва арк иморатларини тайёрлаб, яхши кун ва соати масъудда ҳамма аъёни вилоят ва аскар ва фуқаро ва хосу ом жамъ бўлуб, Шоҳруххонни подшоҳона либос илан музайян айлаб, эъзоз ва эҳтиром илан подшоҳ кўтариб, тахтга ўтқузуб, ала қадр ал-ҳол нақдиналарини подшоҳларини бошларига нисор айлаб ва хайру худойилар қилишиб муборакбодлик қилишибдурлар. Андин кейин машойиху уламо ва фузало ва акобири вилоятлар келишиб, қайтадин табарукан деб, оқ намадга кўтариб, Шоҳруххонни хон кўтаришибдурлар.
Шоҳруххон аларнинг ҳар қаюларига муносиби аҳвол сарупо инъом айлаб, қайтмоқларига рухсат берибдур. Улуғларга ўрда ва аркнинг ёнидин ҳовли жой бериб, ҳар қаюларига ба қадри истеъдод вазифа тайин қилибдур. Шоҳруххонни аввал мартаба Хўқандга хонлик маснадига ўлтурганлигини тарихи ҳижрийда 1121/1709- 10-нчи йили экан. Бир шоир бул тарихни «Зи Шоҳрух жў» [Шоҳрухдан қидир] иборатидин топибдур.
Хулосаи калом, Шоҳруххон 12 йил хонлик қилиб 13 -нчи йилда вафот қилибдур. Машҳур намангонлик Машрабни пири Шайх мулло Бозор Охунд Намангоний ул хонга ҳамаср эканлар.
Шоҳруххондин уч ўғул таваллуд топиб, аввали Абдураҳимбек, иккинчи Абдулкаримбек, учинчи Шодибекдур.
Шоҳруххонни вафотига мусаннифи «Тарихи Шоҳрухий» форсий забони(тили)да шул тариқа тарих айтибдур:
Ефт тахти салтанат зеб аз жулусаш ибтидо,
Кўси шоҳиро ба номи ў бизад лутфи худо.
Тожи шоҳи сарбаланди ёфт аз фарқи сараш
Дар мулк андохт ғулғуле кўс аз жўши садо.
Шоҳидони мулку қасру тахт аз ў зиндаги,
Ёфт мустағни шуда аз ҳусни эҳсонаш гадо.
Чархи гардун бар муроди чарх зад даҳ ду сол,
Бевафои ройи худ, лозим бигардад мо адо.
Шоҳи фаррух бархурд охир зи боғи зиндаги,
Тарки тожу тахт карду карда аз олам зиво.
Расми шоҳи сарфарозиро зи авлодаш гузошт
Рафт аз олам шунида «аржаъ» гўён нидо.
Эй Ниёзий, соли фавташро бижў ту аз хирад,
Токи аз ойинайи тарих гардад занг зудо.
Инчунун пири хирад гуфт тарихи султони турк
«Вақти риҳлат хон Шоҳрух шуд аз атрокон жудо».
[Тахтга ўлтурди чирой топди ўшал дам салтанат, Лутфи Худола, чалинди ноғорайи шоҳлик анго. Сервиқор бўлди унинг бошида тожи шоҳ, келди ларзага жамии мулк, чалганда садо. Мулку қасру тахтга шоҳид бўлганлар кўруб яшар, Анинг хайр эҳсонидин бой бўлуб неча гадо. Айланиб маромида ўн икки йил чархи замин, Топди хўп минг бирла доим хиёнаткорлик жазо. Кетди дунё боғидин шоҳи фарраҳманд келиб, Тожу тахтни этди тарк бўлган экан умри адо. Мардона шоҳлик расмини қолдириб авлодиға, Кетди оламдин эшитиб яхши сўз, ҳамду сано. Баён қилғил эй Ниёзий, вафот йилини аниқ, Токи тарих ойнаси зангдин бўлсин тез зудо (тоза). Шул тариқа турк султони тарихин айлаб баён, «Вақти риҳлат хон Шоҳрух бўлди турклардин жудо»].
Лафзи «атрок»ни «хон Шоҳрух»дин ихрож қилинганда тарих, яъни 1124/1712 - нчи йил ҳосил бўлар экан". Яна баъзи зурафолар: Шоҳруххон вафоти тарихи ҳақида баъзи алфозлар мулло Бозор Охундни муридлари оғзидин чиққан экан, моддаи тарих топибдур. Онинг ҳикояси шул эканким, вафотига Шоҳруххон Хўқанд шаҳрининг қалъа ва арк биноларида намангонлик мулло Бозор Охундни муридларидин бир одамни мардикор қилиб ишлатиб юрган экан. Бу хабарни мулло Бозор Охунд эшитиб они халос қилмоқ учун Хўқандга келиб Шоҳруххондин ул муридларини илтимос қилган экан.

Хон илтимосларини рад қилибдур. Шайх хондин хафа бўлуб қайтиб, Қаровултепада бир муридларинингуйига бориб, деворга Шоҳруххон тасвирини тортиб, ўқ-ёй ила ул суратга қараб отиб, мизбонга айтибдурлар «Шоҳрух мурд» деб (яъни Шоҳруххоннинг ўлганлигини баён қилибди).
Бу ҳодиса пайшанба куни жума кечаси экан. Ўшал жума куни хонни китфига бир ёмон яра чиқиб, вафот қилибдур. Бир неча кундин кейин мулло Бозор Охундни бир муридлари Қаровул-тепаға, ўшал уйга қўнганда соҳиби хонадон ҳодисани баён қилиб, шайх жўнаганлари ҳамоно хон вафот қилди дебдур. Анда ул сўфии жоҳил «хирс ки мурд», деган экан, ул мезбони зариф бул иборатни ҳисоб қилиб кўрса, моддаи тарих тушубдур.
Бул тарихни айтгувчи муаррих узр баён қиладурким, бул ҳикоя ва тарихни баён қилганимдин муддао [мақсад] тоифаи аҳлуллоҳни дилларини озурда қилмоқлик аломати интиқол ва заволи умр ва мулку давлатдур. Минбаъд хони замонларга иб-рат учун бул ҳикояни баён қилдим.
Шоҳруххон вафотидин кейин онинг катта ўғли Абдураҳим-хон онинг ўрнига хон бўлубдур. Мазкур Абдураҳимхон ҳушёр, оқилу доно ва соҳиби тадбир экан. Онинг асрида Бухоронинг ҳукмронлик ишлари бениҳоя заиф ва беқувват ва бесаронжом илан, ҳукуматдорлик тадбир ва маслаҳатларидин билкулли йироқ тушган экан. Бул вақтни ғанимат фаҳмлаб, Абдураҳимхон ўзбакия ва сартиялардин қарийиб йигирма, ўттиз минг аскар тартиб айлаб, Хўжанд тарафига азимат айлабдур. Бир кеча-кундуз жадал ила юруб, Хўжанд шаҳрига етиб, саҳар вақтида Хўжанд шаҳрини мусаххир қилиб, Хўжанд ҳокими Оқбўтабийни дастгир айлаб, ул шаҳарнинг аъёни ва ашрофи вилоятларига навозиш ва марҳаматлар қилиб, ҳар қаюларига муносиби аҳвол мансаб бериб, Хўқанд шаҳрига бозгашт қилибдур. Иккинчи йил янгидин аскар ва қўшин тартиб этиб Ўратепа шаҳрига бориб, муҳосара айлаб, они ҳам фатҳ қилиб, Қулика номли Ўратепа ҳокимини дастгир айлаб, фатҳ ва нусрат илан Хўқанд шаҳрига қайтибдур. Ва бир неча йилдан кейин [1145/1732 йили] янадин кўп аскар жамъ айлаб Самарқанд тарафига равона бўлуб, андак фурсатда Самарқанд шаҳрига етиб, шаҳарга яқин жойга қўнуб, шаҳарни муҳосара қилибдур. Бир неча кундин сўнгра мусолиҳа илан шаҳарга дохил бўлуб, Самарқанд шаҳридаги умаро ва уламо ва фузало-ларга инъому эҳсон айлаб, бир неча кундин кейин Шаҳрисабз волийси Олимбек ваннаъмий (валинеъма)га элчи юбориб, онинг қизини ўзига талаб қилибдур. Ваннаъмий ҳам элчиларга эъзоз ва икромлар кўрсатиб, бир неча меҳмондорлик лавозимотини бажо келтуруб, тўй асбобини саранжом айлаб, ўзқизини бир неча хос заифалар илан тажаммул айлаб юборибдур. Ва бул хушхабарни Самарқанд шаҳрида Абдураҳимхон эшитиб, аларнинг ис-тиқболига ўз ҳарамларидин қанча заифалар юбориб, Самарқандга олиб келиб, бениҳоя тўй-томоша илан никоҳ айлаб, бир неча кун Самарқандда туриб, ондин Хўжанд шаҳрига қайтиб келибдур. Вақтики, Абдураҳимхон Хўқандга келгандин кейин амири Бухоро келиб, қайтадин Самарқандни олибдур. Бул хабарни эпштиб, амири Бухорони олдига қарши чиқмоқ нияти илан Абдураҳимхон кўп қўшун илан Хўжанд шаҳрига борибдур. Лекин, амири Бухоро Самарқанддин бул тарафга қараб юриш қилмагонини билиб, Хўжанд шаҳрида бир неча кун таваққуф айлаб «ва моиндари нафс ба вай арз намуд»[нафс ўгай онаси унга вафо қилмади] мазмунича, Хўжанд шаҳрида Абдураҳимхон вафот қилибдур. Муддати салтанати ўн икки йил бўлубдур. Тарихи ва-фоти Абдураҳимхон:
Чун Раҳимхон ба мулки Фарғона,
Соҳиби тахту тожу афсар шуд.
Баъд аз шоҳи даҳу ду сол,
Мулки фони бир ў муқаррар шуд.
Рафт аз олам ў ба дасти тиҳи,
Золи фартут, арўси дигар шуд.
Гуфт тарихи ў хирад ҳам чун,
«Дилу жонаш қарини мутаҳҳар шуд».
[Бўлди тахт соҳиби ва тож эгаси,
Раҳимҳон Фарғона мулкида.
Шундин кейин ўн икки йил,
Яшади у бу фоний дунёда.
У оламдин ўтди бўм-бўш қўл билан,
Қартайганда кечирди ўзгача ҳаёт.
Шунинг учун ибратлидир унинг тарихи
«Дилу жони мутаҳҳар (жаннат) га яқин бўлди»].
«Жон» ни диликим «алиф»дур лафзи «мутаҳҳар»га дохил қилинганда модцаи тарих, яъни 1146/1733 ҳосил бўлур.

давоми бор

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин