Саналар
23.08.2017
Баннер
Жавҳар Ас-Сицили – қул бўлиб туғилган Ал-Азҳар асосчиси.
PDF Босма E-mail

 

Жавҳар Ас-Сицили ёки Сицилиялик Жавҳарнинг тариҳи ажойиб ва афсонага ўхшайди. Туғилган санаси ҳеч кимга маълум бўлмаган киши қулдан олий табақали лашкарбошига айланган ва ислом тариҳида энг кучли қўшинни ташкил қилишга эришди.

Фотимийлар сулоласининг пойтахти бўлмиш Туниснинг Мадхия шаҳрида туғилиб ўсган. Бошқа тариҳий манбааларга кўра у Италиядаги Сицилияда, баъзи бирларга қараганда умуман Хорватия туғилганлиги тўғрисида таҳминлар бор. Маҳдия Коҳиранинг архитектурасига таъсир кўрсатганлиги тўғрисида фикрлар мавжуд.

Жавҳар араб дунёсини Ироқ, Сурия ва Мисрдан тортиб Марокаш сохилларигача бирлаштирган деб ҳисобланади. У Ўртаер денгизини айланиб ўтган, мисли кўрилмаган саргузаштларни бошидан кечирди, хаттоки денгиз қароқчилари томонидан ўғирланган ҳам. Шуларни хаммасини ҳаётида ўтказиб, у араб пойтахтини, тариҳий масжид ва энг муҳим дорилфунунни ташкил қилишга киришди.

Жавҳар қачон туғилганлиги номаълум – қулларнинг туғилиши рўйхатга олинмасди. Биз фақат у 10 асрда таваллуд топганлигини биламиз халос.

Ўлган санаси аниқ, чунки у пайтда Фотимийлар тариҳида энг муҳим лашкарбоши, Коҳира, Ал-Азҳар масжиди ва шу номли университет асосчиси эди. Бу 992 йил 1 февралда содир бўлган.

Жавҳар Шимолий африкага ёшлик пайтига олиб келинган эди и халифа Исмоил Мансур Биллаҳникига тушди. Халифанинг ўғли Муизз хукуматга келганда Жавҳарни озод этишди. Кўп ўтмай у лашкарбошигача кўтарилди.

969 йилда у Коҳирага асос солган, унинг номи музаффар маъносини билдирувчи Ал-Коҳира сўзидан олинган. Лекин кўпчиликнинг фикрича унинг энг катта муваффақияти бу Ал-Азҳар университетини тузишдир.

Ал-Азҳар масжиди амирларда севимли бўлган ва у ҳокимиятни билдиларди, ва холат асрлар оша сақланиб келмоқда.

Жавҳар Италия ярим оролидан Мисрга биринчи кўчиб келганлардан эди, лекин уларни кетидан бошқалар ҳам кела бошлади. Падуа университетининг ислом давлатлар тариҳи профессори Лайла Ал-Хусси қайд қилишича: “Миср Италиядан бўлган миграциянинг бир неча тўлқинига дуч келган”.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин