Бобобек ибн Абдураҳимбий
Босма

(? – тахм. 1753)
(1752-1753)

Минглар сулоласидан бўлган Қўқон хони. Абдураҳимбийнинг катта ўғли. Жунғорлар (баъзи манбаларда қалмоқлар) 1740-йилларда Қўқонни қамал қилганларида Абдураҳимбий жияни Бобобекни гаров сифатида оқ уйлик қилиб душманларга беришга мажбур бўлган. Бобобек Қўқон яқинидаги Қайнар деган қишлоқда жунғорлар (қалмоқлар) орасида яшаган ва тахминан 1752-1753-йилларда Қўқон тахтини қалмоқлар номидан 10 ой бошқарган. 1753-йил беклар кенгаши Қўқон лашкарини Ўратепани эгаллаш учун жўнатишга қарор қилган. Қўшин сафарга отланиб, Бешариққа етганда Бобобек ўлдирилган.