Саналар
18.04.2024
Баннер
Шоҳмурод ибн Дониёлбий
PDF Босма E-mail

(1749-1800)
(1785-1800)

Бухоро амири. Манғитлардан бўлган. Ёшлигидан художой, порсо бўлиб ўсган. Мадрасани битириб дарвишлик сулуки соликларидан бирига айланади. Шунинг учун халқ уни ҳурмат билан “амири маъсум” (бегуноҳ амир) унвонини берган. Шоҳмурод дарвишона ҳаёт кечирар, шайх маслаҳати билан бозорда ҳаммоллик қиларди. Кейин эса пичоққа қин ясаб сотиб, шу орқали рўзғор тебратган. Унинг халқ орасида обрўси катта бўлганлиги учун Дониёлбий уни ўзига валиаҳд этиб тайинлашга мажбур бўлган. Ўн нафар укаларидан бирортаси ҳам Шоҳмуродни ёқтирмас эди. Амирлик тахтига чиққач (1785), укаларининг ҳар бирига биттадан вилоят ҳокимлигини топширади. Марказий ҳокимят мустаҳкамлаш ишига қаттий бел бўглаган ҳукмдор эди. Манғит намоёндалар орасида Шоҳмурод ҳам шахс, ҳам арбоб сифатида алоҳида ўрин тутган, десак хато бўлмайди. Золим қўшбеги ва қозикалон Низомиддинни қатл эттиради. Ҳарбий ишлар, қозилик ишларини шариат қонунлари асосида ташкил қилади. Ҳокимият бошқариш тартибларини ислоҳ қилиб, сиёсий тарқоқликка барҳам беради.
Шоҳмурод ўз фаолиятида оммага таяниб иш тутган. Адолат тамойилларига қаттиқ амал қилди. Ўзи ҳам ниҳоятда камтарин ҳаёт кечирган. Жумладан, бир йилда бир олача чопон, бир бўз кўйлак кийган. Бошига олти газли бўз салла, оёғига эчки терисидан тикилган сахтиён маҳси ҳамда ковуш кийган. Марв яқинида Исломобод шаҳрини қурдирган.
ХВИИИ асрнинг 20-йилларида бошланган ўзаро курашлар натижасида Самарқанд таланган, вайрона ҳолига тушиб қолган эди. Амир Шоҳмурод эса кўплаб қурувчи, кошинпаз ва наққош усталарни теварак атрофдан олиб келтириб, Самарқанд шаҳрини қайта тиклашни буюрди. Қайта қурилажак шаҳар тарҳини Амир Шоҳмуроднинг ўзи чизиб берган.
Амир Шоҳмурод бундан ташқари, Ғузор туманида мадраса ва масжид қурдирган. Шаҳар марказида олти қиррали Чорсу қурилиб, “Тоқи мусаддас” деб аталган. Самарқанднинг ҳар бир мадрасасига имом, муаззин, мударрисларни Шоҳмуроднинг ўзи тайинлаган. Талабалар ва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлари ва мулклар ажратган.
Амир Шоҳмурод баъзи ислоҳатлар ўтказиб давлатни мустаҳкамлашга эришди: Бож ва хирождан бошқа барча солиқларни камайтирди. Отаси Дониёлбий даврида жорий этилган турли солиқларни бекор қилган. Раис мансабини ва қўшин таркибида қози аскарлавозимини жорий қилди. Отаси даврида қисқартирилган вақф ерлари миқдорини оширди.Бу билан ислом руҳонийлари эътиборини қозонди. Мамлакат иқтисодини йўлга қўйишда Шоҳмурод ўтказган пул ислоҳати муҳим аҳамият кесб этди: Шоҳмурод соф кумушдан танга зарб қилишни буюрди. Кимнинг кумуши(нуқраси) бўлса, зарбхонага топшириб, эвазига янги тангалар – пул олиши мумкин эди.илгари зарб қилинган тангалар бекор қилинди. Янги пул тижорат ишлари ривожига йўл очиб берди. Барча вилоятларга янги ҳокимлар тайин қилди, ҳар шаҳар ва қишлоққа қози тайинлади. Бу билан ҳокимлар ўз бошимчалигига барҳам берди. Шоҳмуроднинг ўзи қозиларга дастур бўладиган фиқҳ ҳақида “Айн ул-ҳикмат” номли рисола ёзди ва илгари сурулган қоидаларни барча вилоятларга жорий қилди. Шоҳмурод жорий қилган қонун бўйича ким мол-мулкка хиёнат қилса жамиятдаги мартабасидан қатъи назар қаттиқ жазога тортилиши лозим эди. Бу тадбир халқ манфаатларига тажовузнинг олдини олди. Шариат қонунларини амалга тадбиқ этиш мақсадида раислик (муҳтасиб) мансабини жорий қилди.
Марказий ҳокимиятнинг мустаҳкамланишини карвон йўлларининг хатарсизлигини таъминлади. Пул ислоҳоти эса тижорат равнақига сабаб бўлди. Зарафшон водийси, Амударё ҳавзаси ва Қашқадарё воҳаси қадимгидек обод бўлди. Давлат маблағи ҳисобидан анҳорлар чиқарилиб, ташландиқ ерлар обод этилди. Натижада, давлат хазинасида тушум кўпайди.
Амир Шоҳмурод 1789-1790-йиллари Марвда ўз ҳокимиятини ўрнатиб, марвликларнинг бир неча ўн минглик кишини Самарқанд ва Бухорога кўчиртиради. Шундан сўнг, эскидан Самарқанд ёки Бухоро (яъни пойтахт маъносида) измида бўлиб келган Балх, Маймана, Андхуд каби вилоятларни ҳам қайтариб олиш пайига тушади. Аммо бу осон эмас эди. Зеро, 1747-йилдан бошлаб Балх, Бадахшон, Андхуд, Маймана, Шарқий Сеистон, Балужистон, Синд, Кашмир, Панжоб каби вилоятларни ўз тасарруфига олган Афғонистон ҳудудида ташкил топган дурронийлар сулоласи намоёндаси Темуршоҳ ҳам бўш келадиганлардан эмас эди. Хуллас ўзаро курашлар қаттиқ бўлсада сезиларли натижа чиқмаган.
Бухоро хонлигини бирлаштириш ва марказлаштириш учун курашни давом эттирган. Манғитлар сулоласининг намояндаси бўлган Шоҳмурод Бухорода (1785-йилда) халқ қўзғолонидан кейин тахтга ўтириб, ҳокимиятни ўз қолига олган. Шоҳмурод қўзғолонни бостириш учун Бухоро аҳолисига ён беришга мажбур бўлди: у шаҳар аҳолисига тантанали равишда Тархон ётрлиғИ топширди. У муолиявий, маъмурий, ҳарбий ва суд ислоҳотларини ўтказишга мажбур бўлди. Пул муомаласида, солиқ ишида суд ва маъмурий бошқарув ишларида маълум тартиб ўрнатишда ҳамда савдогарларни ва ҳунарманд косибларни ўзларининг мулкларига феодаллар томонидан қилинаётган Тааддийлардан бирмунча қутқариш орқали давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга интилди. Номига хон қилиб кўтарилган Абдулғози номидан 1785-йилда Шоҳмурод томонидан ўтказилган пул ислоҳоти илгариги қадри паст тангалардан ташки кўриниши бошқача бўлган кичикроқ ва вазни камроқ бўлган тўла қимматли кумуш тангаларни чуқаришдан иборат бўлди.шу билан бир вақтда, у бемалол танга зарб эттириш сестемасини жорий этди. Шоҳмуроднинг бу ислоҳоти ХВИИ-ХВИИИ асрларда пул муомаласига кўп путур етказган чайқовчиликка ва тангаларни бузишга йўл қўймаслиги лозим эди. Шариатга тўғри келмайдиган ёрғу, бож, тарх, тушмол, ясоқ, олиқ ва солиқ деб аталадиган бир неча солиқларни, шунингдек, илгариги хонлар ҳунармандлардан олишга одатланиб қолган ўлпонларини ва уларга юклаётган текин меҳнат мажбуриятларни бекор қилди.Бироқ, даробмадлар камайиб кетганкиги ва катта қўшин сақлаб туриш зарур бўлиб қолганлиги буни аҳолидан “ Жул” деб аталган ва шариатга алсо таълуқли бўлмаган пул солиғини тез олиб туришга мажбур бўлди. Шоҳмурод маъмурий ислоҳотни бухоронинг олий амалдорлари Давлатқушбегини ва Низомиддин қозикалонни ўз қўли билан қатл этишдан бошлади. Сўнгра вилоятларнинг беклари ва қозилари олиб ташланиб, уларнинг ўрнига янги амирнинг ҳамфикрлари тайинланади.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин