Саналар
28.03.2024
Баннер
Туркистон ҳарбий округи типолитографияси. 1909 йил
PDF Босма E-mail

Ҳиндистон билан савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда Хива билан тотув муносабатлар ўрнатиш мақсадида император Пётр биринчи Ёркент ва Хивага отрядлар юборди.

1715 йилда Бухголтснинг тўрт ярим минглик отряди Балхаш кўлигача етиб келди ва у ерда қалъа бунёд этди, бироқ чекинишга мажбур қилинди.
1717 йили княз Бекович-Черкасский отряди 3727 пиёда, 617 отлиқ драгун, 2000 казак, 230 денгизчи аскар ва 22 та тўп-замбарак билан Хивага йўл олди.
9 июнда отряд Гурев шаҳридан чиқиб, қумли дашт ва саҳролар оша 2 ой йўл босгач, Хивага кириб келди.
Хиваликлар аввал тўла тобеликларини билдирдилар ва жойлаштиришга қулай бўлсин учун княз Бековични ўз отрядини кичик қисмларга бўлишга кўндирдилар, шундан кейин Бековичнинг эҳтиётсизлигидан фойдаланиб, русларга қўққисдан хиёнаткорона ҳужум қилиб, ўларни батамом қириб ташладилар.

ДАСТЛАБКИ УРИНИШДАГИ ОМАДСИЗЛИК РУСЛАРНИ ТЎХТАТИБ ҚОЛОЛМАДИ, КЕЙИНГИ ҲУЖУМЛАР УЛУҒ ПЕТР И БЕЛГИЛАБ БЕРГАНИДЙЕК ИККИ ТОМОНЛАМА: ҒАРБДАН — ЁЙИҚ (УРОЛ) ДАРЁСИ ОРҚАЛИ, ШАРҚДАН — ҒАРБИЙ СИБИР ОРҚАЛИ ОЛИБ БОРИЛДИ.

1735 йил
Оренбург шаҳри қурилиб, тупроқ қалъа билан ўраб олинди.

1754 йил
Чўл мулкларимизга қирғиз (қозоқ)  ва бошқирдларнинг ҳужумларига барҳам бериш учун Оренбург шаҳридан Илеск томон таркибида 1 та баталон ва 1 та батарея бўлган отряд юборилди. У ерда ҳам қалъа ва қўрғон қурилди.

1778 йил
Пугачёв қўзғолони ҳамда қирғизлар ва қалмоқларнинг босқинлари сабабли Оренбург гарнизони кенгайтирилди. Босқинларга чек қўйиш учун Орек қалъаси бунёд этилди.

ИМПЕРАТОР НИКОЛАЙ II ПОДШОЛИГИ ДАВРИ

1833 йил
Шимоли-шарқий Каспийбўйи чегараларимизни хиваликлар босқинидан ҳимоя қилиш мақсадида Ново-Александровск бунёд этилди.

ОТРЯДЛАР ҲАРАКАТИ

1839 йил
Сибир томондан. Қирғизлар ғалаёнини бостириш ҳамда Султон Кенисар-Қосимов тўдаларини қириб ташлаш учун Жениер-Оғочга полковник Горский бошчилигида Сибир сафарбар қўшинларининг икки тўп-замбарак билан ярим полкдан иборат казак отряди жўнатилди.
Сибир томондан ҳаракат қилувчи асосий ҳарбий кучлар: 8-Ғарбий Сибир (ҳозирги 17-Туркистон) ўқчи баталони, 1860 йилдан эса 3, 5, 7 ва 12-Сибир баталонлари ўқчи роталаридан иборат қўшма ўқчи баталонлар (ҳозирги 1-Туркистон ўқчи баталони).
Артиллерия: Сибир казак қўшинининг 21-батареяси (ҳозирги 1-Туркистон артиллерия бригадасининг 2-батареяси) ва пиёда батарея (ҳозирги 2-Туркистон артиллерия бригадасининг 1-батареяси).
Оренбург томондан. Босқинларга чек қўйиш ва рус асирларини озод қилиш мақсадида Хивага граф Перовский отряди (15 рота, 3 та казаклар полки, 16 та замбарак) юборилди. Қиш шароитидаги фавқулодда оғир юришдан сўнг отряд Хивага етолмай, 1840 йилда Оренбургга қайтиб келди.
Оренбург йўналишида ҳаракат қилган асосий ҳарбий кучлар: 4-Оренбург сафарбар баталони (ҳозирги 10-Туркистон ўқчи баталони), 1864 йилдан эса 2-Оренбург сафарбар баталонининг 1-взводи (ҳозирги 9-Туркистон ўқчи баталони).
1865 йилда Туркистон вилояти ташкил этилиши муносабати билан 6 ва 9-Оренбург сафарбар баталонлари). 4-Ғарбий Оренбург сапёрлар ротаси (ҳозирги Туркистон сапёрлар баталони), Оренбургдан 147-Самара пиёдалар полкининг баталони юборилди (1868 йилда бу баталон қайтарилди).
1843 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.
Чўлдаги доимий ғалаёнлар сабабли Орск қалъасидан икки отряд: қўшин старшинаси Лобов отряди (1-тўп-замбарак ва 2 та юзлик) ва полковник Бозанов отряди (1 та рота, 1 та юзлик, 1 та тўп-замбарак) юборилди. Исёнчи Султон Кенисар қўлга олинди ва қатл қилинди.
1844 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.
1845 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.
Тўрғай дарёси қирғоғида Оренбург истеҳкоми бунёд этилди. Иргиз дарёси бўйида Урол истеҳкоми барпо қилинди. Ново-Александровск истеҳкоми Манғишлоқ ярим оролига кўчирилди ва унга Ново-Петровск номи берилди (1857 йилда шаҳар Александровск деб ўзгартирилди).
1846 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.
Астроном Леман ва капитан Шултс илмий экспедитсияси Орол денгизи ҳамда Сирдарё ҳавзасига етиб келди.
1847 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади,
Генерал Обручев отряди (4 та рота, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) томонидан Орол денгизининг шимоли-шарқий қирғоғи босиб олинди ва Раим (ҳозирги Казалинск) истеҳкоми қурилди. Мавқени мустаҳкамлаш мақсадида чўл 54 та қисмга бўлинди.
Низоли масалаларни ҳал қилиш учун қирғизлар қурултойи ташкил қилинди. Сирдарё ҳавзаси босиб олинган вақтдан эътиборан хиваликлар ва қўқонликлар билан доимий тўқнашувлар бўлиб турди.
Хиваликлар ва қўқонликларнинг мулкларимизга бир неча ҳужумлари шу мулкларимизни мустаҳкамлаш учун отрядларимизнинг жануб томон ҳаракат қилишига олиб келди. 23 августда полковник Ерофеевнинг 2 та тўп-замбарак билан қуролланган 200 казак ва аскари хиваликларни тор-мор қилиб, Жон Хўжа қалъасини эгалладйг «Николай» ва «Константин» кичик кемаларидан иборат Орол флотилияси ташкил этилди.
1848 йили Хиванинг Хўжа Ниёз қалъаси забт этилиб, вайрон қилиб ташланди.
1849 йили ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.

1850 йил
Копалск отрядининг (50 пиёда, 175 казак, 2 та тўп-замбарак) Или дарёсининг нариги қирғоғига кечувини таъминлаш, истеҳком қуриш ва Қўқоннинг Товчибек қалъасини текшириб чиқиш ҳаракати бошланди.
Маёр Энгман отряди (1 та рота, 1 юзлик, 2 та тўп-замбарак) Раиси истеҳкомидан чиқиб, қўқонликлар, тўдасини тор-мор этди ва Қўшқўрғон истеҳкомини олди.

1851 йил
Сибир казак қўшини полковниги Карабашев отряди (5 та рота, 5 та юзлик, от қўшилган 6 та тўп-замбарак, 1 та ракета қурилмаси) Или дарёсидан ўтиб, Қўқоннинг Тўйчибек қалъасини вайрон қилди.
Маёр Энгман отряди (75 Урол казаклари; 22 отлиқ ўқчи, 1 тоғ замбарак) Оқча Булоқ яқинида Қўқон беги Ёқуббек қўшинини тор-мор қилди.

1852 йил
Аяжўз (Сергиопол) истеҳкомидан Хитой шаҳри "Чугучакка отряд (1 та юзлик) юборилди ва Ғарбий Сибир сафарбар қўшини казакларининг 2 та юзлиги жойлашуви учун жой белгиланди.
Полковник Бларамберг отряди (бир ярим рота, 2 та юзлик, 5 та замбарак) Қўқон хонлигининг Оқмачит қалъаси томон ҳаракат қилди.
Кумушқўрғон, Қўшқўрғон истеҳкомлари вайрон қилинди.

1853 йил
Сибир томонидан ҳарбий ҳаракатлар бўлмади.
Граф Перовский отряди (тўрт ярим рота, 12 ярим юзлик ва 36 та замбарак ёрдамида) ҳужум қилиб, Қўқоннинг Оқмачит қалъаснни ҳужум билан олди.
Оқмачитга «Перовский форти» деб ном берилди. 1-Орол форти, 2-Форт, «Перовский форти» ва З-Форт (Қумушқўрғон) истеҳкомларидан иборат Сирдарё йўналиши ташкил этилди.
Капитан Шкул 18 декабрда қўқонликларнинг Перовский фортига ҳужумини қайтаришда таҳсинга сазовор иш кўрсатди.

1854 йил
Алмати тоғ ёнбағрида Верний истеҳкоми қурилди. Или соҳилидаги водий эгалланди. Илиорти бўлими тузилди.

1855 йил
Тоғлик ёввойи қирғизларни қўқонликлардан ҳимоя қилиш учун Вернийдан Пишпек томонга 1 та юзлик ракета қурилмаси билан қуроллантириб юборилди.

ИМПЕРАТОР АЛЕКСАНДР ПОДШОЛИГИ ДАВРИ

1856 йил
Полковник Хорментовский отряди (1 та рота, 1 та юзлик, 1 та ракета қурилмаси) томонидан кизаевликлар ва тоғлик қирғизлар тўпай уруғининг катта ўрдаси бўйсундирилди.
Сирдарё йўналишинииг бошлиғи генерал-маёр Фон-Фитингоф отряди (320 пиёда, 300 казак, 3 та замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Хўжа Ниёз истеҳкомини эгаллади.

1857 йил
26 февралда генерал Фон-Фитингоф отряди (200 пиёда, 300 казак, 2 та замбарак) хиваликларни тор-мор қилди ва оғмачилик қилган қирғизларни жазолади.

1858 йил
Илиорти ўлкаси отряди бошлиғи подполковник Перемилский бошлиқ отряд томонидан (1 та рота, 2 та юзлик, 2 отлиқ артиллерия) катта ўрда қирғизлари бўйсундирилди ҳамда 5000 кишилик Тошкент ва Қўқон отрядлари Чу дарёси водийсига суриб ташланди.

1859 йил
Илиорти ўлкаси отрядининг бошлиғи (икки ярим рота, 2 та юзлик, 1 та вззод отлиқ артиллерия, 4 та ракета қурилмаси, 2 та замбарак) Чу водийсининг юқори қисмини, Қўқоннинг Тўқмоқ ва Пишпек қалъаларини ўраб олди.
Полковник Дандевил Каспий денгизининг шарқий қирғоғини ўраб олди ва денгиздан Хивагача борадиган йўлни; ўрганиб чиқди. Полковник Игнатев Хива ва Бухорога, Валихонов Қашғарга элчи қилиб юборилди. Бошқарув ички ишлар вазирлиги ихтиёрига берилди.

1860 йил
Полковник Симмерман отряди (6 та рота, 600 казак, 200 қирғиз, 12 та оғир замбарак, 4 та ракета қурилмаси, 8 та мортир) қўқонликларнинг 5 минг аскарлик тўдасини бизнинг чегараларга бостириб кирганида яксон қилди. Тўқмоқ ва Пишпек қалъалари ҳаробага айлантирилди, Илиорти ўлкаси Олатов округи деб ўзгартирилди. 21 октябрда подполковник Колпаковский. отряди (13 та рота, 2 та юзлик, 3 та тўп-замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Қоракузтоғ дарёси бўйидаги Узуноғочда қўқонликларнинг 20 минг кишилик қўшинини бутунлай яксон қилди.

1861 йил
Сибир казаклари қўшинининг ясовули Будаков от-ряди (20 казак, 24 отлиқ ўқчи, 2 та ракета қурилмаси) томонидан тоғли қирғизларнинг сарабиш уруғи буйсундирилди ва Қатта ўрдага бостириб кирган қўқонликлар тор-мор этилди.
23 сентябрда генерал-лейтенант Дебу отряди (1000 нафар паст унвонликлар, 9 та тўп-замбарак, 3 та ракета қурилмаси) Қўқон хонлигининг Янгиқўрғон қалъасини вайрон қилди.

1862 йил
Полковник Колпаковский отряди (4 та рота, 2 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) 14 апрелдан 15 майгача Чуорти ўлкасини ўраб олди ва Қўқон хонлигининг Марки қалъасини ишғол қилди.
24 октябрда 8 та рота, 1 та юзлик, 8 та тўп-замбаракдан иборат отряд ёрдамида Қўқон хонлигининг Пишпек қалъаси қайта босиб олинди.

1863 йил
Бош штаб капитани Протсенко отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 2 та тоғ замбараги) Олтин Амал довонини эгаллаш учун юборилди.
7 июнда хитойликлар билан отишма бўлди ва Бархудзир олинди.
18 июнда хитойликлар Қушбурунда мағлубиятга учрадилар.
22 июнда Икечайтда хитойликлар билан жанг бўлиб ўтди.

1864 йил
Полковник Черняев отряди (8-Ғарбий Сибир баталонининг 5 та ротаси, Ғарбий Сибир баталонининг 4 та ротаси, Сибир казаклар артиллериясининг 1 та взводи, пиёда тоғ батареясининг 1 взводи ва 1 та 1-Сибир казаклар полки) 4 июнда Қўқоннинг Авлиёота қалъасини ҳужум билан олди.
18 июндан 1 июлгача полковник Лерхенинг учар отряди (2 та рота, ярим юзлик, 2 та тоғ замбараги, 1 та ракета қурилмаси) Қорабура қорли довонидан ошиб Чирчиқ водийсига ўтди. Қўқонликларнинг тарқоқ қўшини қириб ташланди ва қорақирғизлар бўйсундирилди.
4 июлда Қўқон хонлигининг Чиноч қалъаси эгалланди. 7-10 июл оралиғида отрядлар Авлиёотадан Ёйкечуз сари силжиди.
11 июлда шиддатли ҳужум билан Манкент эгалланди.
13-15 июл кунлари Қиштирма томон жанглар билан юриш давом эттирилди.
16 июлда полковник Лерхенинг учар отряди З та рота, 1 та ўқчи отлиқ рота, 2 та отлиқ тўп-замбарак) қўқонликларга қарши жанг қилди ва Сибир отрядини Оренбург отрядлари билан бирлаштириш учун Оқбулоққа юборилди.
12 июнда полковник Веревкин отряди (тўрт ярим рота, 2 та юзлик, 10 та тўп-замбарак, 6 та мортир, 2 та ракета қурилмаси) Туркистон шаҳрини олди.
10-14 июл кунлари капитан Меер отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 3 та тўп-замбарак, 1 та ракета қурилмаси) Чимкентга қараб юрди.
14-15 июлда Оқбулоқда 10 минг қўқонлик билан жанг бўлиб ўтди.
16 июл. Сибир ва Оренбург отряди қўшилди.
17 июл. Бирлашган отрядлар полковник Лерхе бошчилигида жанг билан генерал Черняевнинг Қўшдўрмондаги асосий отряди томон юриш бошлади. Сибир ва Оренбург отрядлари қўшилганидан кейин эгалланган йўлга «Янги илғор Қўқон йўналиши» деб ном берилди.

БИРЛАШГАН ОТРЯДЛАР ҲАРАКАТИ

22 июл. Чимкент қалъаси ўраб олинди ва 25 минг аскарлик Қўқон тўдаси билан жанг бўлиб ўтди.
14 сентябр. Чимкент қалъасига иккинчи юриш: Туркистондан генерал Черняев отряди (4-Оренбург сафарбар баталонининг 3 та ротаси, 2-Оренбург сафарбар-баталонининг 1-взводи, 2 та пиёда тўп-замбаракчи, Урол ва Оренбург казакларининг бир ярим юзлиги).
Авлиёотадан полковник Лерхе отряди (З-Ғарбий Сибир баталъонининг 2 та ротаси, йиғма ўқчи баталочнинг 4 та ротаси, Сибир казаклар артиллериясининг 1 та взводи, пиёда тоғ артиллериясининг 1 та взводи ва отлиқ ўқчиларнинг 1 та ротаси).
19 сентябр. Отрядлар қўшилди. Қўқонликлар билан тўқнашув Сайрамнинг олиниши билан якунланди.
22 сентябр. Чимкент қалъаси ҳужум билан олинди.

ЯНГИ ҚЎҚОН ЙЎНАЛИШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

4, 5 ва 6 декабр. Иқон остонасида қўқонликларнинг 10 минглик тўдаси билан юзбоши Серов отрядининг жанги.

1865 йил
29 апрел. Генерал Черняев отряди (8-Ғарбий Сибир баталонининг 2 та ротаси, йиғма ўқчи баталонининг 4 та ротаси, Ғарбий Сибир баталонининг 1 ротаси, 4-Оренбург баталонининг 2 та ротаси, 2 та Оренбург сафарбар баталони, Сибир пиёда ва отлиқ артиллериясининг дивизионлари, Сирдарё ҳаракатчан артиллерияси, Урол казакларининг бир ярим юзлиги ва ракетачилар командаси) Қўқон хонлигининг Ниёзбек қалъасини олди.
9 май. Саритепада Алимқулихон бошлиқ қўқонликлар билан жанг бўлиб ўтди,
18 май. Қўқоннинг Чиноз қалъаси эгалланди.
15-17 июн. Тошкент шаҳри ҳужум билан забт этилди.

ОЛИЙ ФАРМОН БИЛАН ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

12-15 сентябр. Полковник Пистолкорс отряди (йиғма ўқчи баталонининг 4 та ротаси, 6-Оренбург баталонининг ўқчи ротаси, Сибир казаклар артиллерияси дивизиони ва казакларнинг 1 та юзлиги) томонидан Чирчиқорти ўлкаси ва Келувчи қалъаси олинди.

1866 йил
Тошкентнинг ишғол: қилиниши оқибатида бухороликлар билан тўқнашув бўлди. Бухороликлар Хўжандни босиб олишди. Улар Тошкентга даъвогарлик қилишди. Рус элчилари Бухорога юборилди. Улар ушландилар. Черняев отрядининг Бухоро мулкларига қишки экспедитсиясида Оренбург ўқчи баталонидан 4 та рота, 6-баталондан 2 та рота, 7-баталондан 2 та рота, З-Оренбург баталъонидан 4 та рота, ўроллик казакларнинг 3 та юзлиги, Оренбург казакларининг 2 та юзлиги, 1-батарея, енгил батареянинг 1-взводи, отлиқ тоғ артиллериясининг 1 та взводи, Оренбург саперлар ротаси ва 147-Самара полкининг ўқчилар ротаси катнашди.
12 январ. Сирдарё кечиб ўтилди.
12-19 январ. Жиззах шаҳрига қараб юриш давом эттирилди.
Чиноз қалъаси қурилди. Генерал Черняев жўнаб кетди. Отряд қўмондонлигини генерал Романовский қабул қилди.
8 май. Генерал Романовскийнинг Ержар томон юриши, Бухоро қўшинининг мағлубияти ва истеҳкомли ўрданинг қўлга киритилиши.
24 май. Хўжанд ҳужум билан олинди.
2 октябр. Ўратепа истеҳкоми ҳужум билан олинди.
18 октябр. Жиззах қалъаси ҳужум билан олинди.

1867 йил
27 май. Полковник Абрамов отряди (Оренбург ўқчи баталонининг 2 та ротаси, Оренбург казаклар батареясининг 1 та взводи, Оренбург казакларининг 2 та юзлиги ва 4 та ракета қурилмаси) томонидан Янгиқўрғон истеҳкоми олинди.
14 июл. Олий фармон билан Туркистон ҳарбий округи таъсис этилди.

1868 йил
Туркистон ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-адъютант Фон Кауфман отрядининг (3-Туркистон сафарбар баталонининг 3 та ротаси, 4-баталоннинг 3 та ротаси, 5-баталоннинг 4 та ротаси, 6-баталоннинг 4 та ротаси, 9-баталоннинг 4 та ротаси, сапёрлариинг бир ярим ротаси, 10 та замбарак ва казакларнинг 5 та юзлиги) ҳаракати бошланди.
1 май. Самарқанд (Чўпонота) тепалигидаги жанг унинг забт этилиши билан якунланди.
2 май. Самарқанд шаҳри эгалланди.
18 май. Каттақўрғон шаҳри олинди.
2 июн. Маёр Штемпел отряди Самарқанд қўрғонини қаҳрамонларча ҳимоя қилди.
8 июн. Рус отряди Самарқандга етиб келди. Исёнчилар жазоланди.
28 июн. Зарафшон округи ташкил этилди. Амир таслим бўлди. Сулҳ тузилди. Отряд Тошкентга қайтди. Амирнинг ўғли Катта Тўра отасидан ғазабга келди. Рус қўшинлари мададкор бўлдилар. Генерал Абрамов отряди (6 та рота, 8 та тўп-замбарак, 2 та юзлик ва ракета батареяси) Қаршини олиб, Бухоро амирига қайтарди. Бухоро билан чегара белгиланди.

1869 йил
Ғарбий Хитойда дунганлар исён кўтарди. Хитойликлар ёрдам бериш тўғрисида илтижо қилдилар. Қалмоқ Хутуктойи Чоған Кеченоғон томонидан чегараларимиз бузилди. Чегаралардаги қирғизларимиз орасида тартибсизликлар ва ғалаёнлар содир бўлди. Барамта қирғизлар қўлига ўтди. Генерал-маёр Колпаковский отрядининг (3 та рота, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) Ғарбий Хитой ҳудудидаги қарши ҳужуми ва ҳаракати.
7 август. Қазийликлар билан таранчийлар мағлубиятга учрадилар ва Сайрамнор кўли бўйидаги Қоптағай эгалланди.
16 октябр. Барохудзир остонасида жанг бўлди. Мозор ва Хоргос истеҳкомлари эгалланди. Каспий бўйларидаги ҳаракат: Красноводск кўрфазининг генерал Столетов отряди (5 та рота, бир ярим юзлик, 6 та тўп-замбарак) томонидан эгалланиши; Михайловский ва Муллақора истеҳкомлари бунёд этилди.

1870 йил
Генерал-маёр Абрамов отрядининг (6 та рота, 2 та юзлик отлиқ батарея ва ракета дивизиони) Зарафшон дарёсининг юқори оқимига экспедитсияси амалга оширилди.
25 июн. Генерал Абрамовнинг Искандаркўл томон ва подполковник Деннатнинг Матчо дарёсининг юқори «қисми томон ҳаракати давом эттирилди.
Қўли калон яқинидаги Қўштут давонида шаҳрисабзликлар билан жанг бўлиб ўтди.
12 август. Шаҳрисабз қамал қилинди ва забт этилди.
14 август. Китоб қалъаси ҳужум билан олинди.
Муғиён, Фороб бекликлари эгалланиб, Зарафшон округига қўшилди. Шаҳрисабз ва Китоб бекликлари Бухоро амирлигига берилди.
Каспий бўйидаги ҳаракатлар: Оқтепа ва Уйил истеҳкомлари қурилди. Манғишлоқ приставлиги Кавказ нойиблиги билан бирлаштирилди.
15-20 октябр. Такаликлар Михайловск истеҳкомига ташриф буюришди.
30 ноябр. Генерал-маёр Столетов отрядининг (З та рота, 2 та юзлик, 3 та тўп-замбарак) Қизиларватга юриши давом этди.
Штаб ротмистри Скобелев томонидан Ташарват қалъасидан Сариқамишгача, яъни Хива чегараларигача текширув ўтказилди.

1871 йил
Ғарбий Хитойда генерал Колпаковский отрядининг (10 та рота, бир ярим батарея, 6 та юзлик) таранчиликларга қарши ҳаракатлари давом этди.
7 май. Мозор шаҳри ва қалъаси жанг билан олинди.
18 июн. Чин-Чаходзи остонасида таранчиликлар мағлубиятга учради ва шу қалъага ҳужум қилинди.
19 июн. Суйдун қалъаси эгалланди. 22 июн. Ғулжа шаҳри олинди.

1873 йил
Хива хонлигининг Сирдарё чап қирғоғига даъвогарлиги.
Оренбург бошқармасидаги қирғизлар орасидаги тартибсизликлар. Хон баённомаси, Рус почта стантсияларига ҳужумлар. Хива масаласини тугатиш зарурлиги. Туркистон, Оренбург ва Манғишлоқ орқали баравар ҳаракат қилишга қарор қилинди. Отрядларнинг Хивага умумий юриши:
1) Туркистондан генерал Кауфман отряди (22 рота, 18 та тўп-замбарак, 18 та юзлик).
2) Оренбургдан генерал Веревкин отряди (15 та ро-та, 8 та тўп-замбарак, 6 та юзлик).
3) Манғишлоқдан полковник Ломакин отряди (12 та рота, 8 та тўп-замбарак, 8 та юзлик).
4) Орол флотилияси: «Самарқанд», «Перовский» кемалари ва баржа.
Умумий раҳбарлик генерал-адъютант Фон Кауфманга топширилди.
10, 11 май. Тунда отишмалар бўлди ва Уч ўчоқ яқинидаги хиваликлар тўдаси тор-мор келтирилди.
18 май. «Туркистонликлар» Амударёдан кечиб ўтишди.
23 май. Ҳазорасп қалъаси ҳужум билан олинди.
29 май. Хонлик пойтахти Хива эгалланди. Генерал-Головачев отряди, ёвмутларга ва туркманларга қарши ҳаракатини давом эттирди.
13 июн. Чандир қишлоғи ёнида ёвмутлар мағлубиятга учратилди.
15 июн. Куқчук харобалари яқинида туркманлар мағлуб қилинди.
Хива билан сулҳ тузилди. Петро-Александровск истеҳкомини қуриш ишлари давом эттирилди.

ТУРКИСТОН ГЕНЕРАЛ-ГУБЕРНАТОРИНИНГ АМУДАРЁ БЎЛИМИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

1875 йил
Қўқон хонлигида ички тартибсизлик бўлиб турди, Худоёрхон Хўжандга қочди. Қўқонликларнинг ҳужумлари. Қўқонлик галалар 9 августда Хўжандга ҳужум қилдилар. Генерал-адъютант Фон Кауфман отрядининг (16 та рота, 20 та тўп-замбарак, 8 та ракета қурилмаси) Қўқон хонлигига қарши юриши бошланди.
22 август, Қуқонликлар Маҳрам истеҳкоми яқинида мағлубиятга учрадилар.
29 август. Қўқон шаҳри эгалланди.
8 сентябр. Марғилон шаҳри эгалланди
Генерал Скобелев учқур отряди (6, та юзлик 2 та рота араваларда, 4 та отлиқ, тўпчи ва ракетачи батарея) билан Мингбулоқ ва Оъш атрофида изланишлар амалга оширди. Андижон вакиллари тобеликларина изҳор қилдилар.
30 сентябр. Андижонда ғалаён кўтарилди, Генерал Тротский отрядининг (5 та рота, 86 та сапёр, уч ярим юзлик, 8 та тўп-замбарак, 4 та ракета қурилмаси) Андижон ҳарбий ҳаракати бошланди.
1 октябр. Андижон ҳужум билан олинди.
17 октябр. Наманган бўлими (хонликларнинг Норин дарёси ўнг қирғоғидаги шимолий қисми) Россияга қўшилди. Генерал Скобелев бошлиқ қилиб тайинланди. Қўқон ҳонлигида аввалги ҳокимиятни тиклашга уриниш ва тартибсизликлар содир бўлди. Насриддинхон Хўжандга қочди. Қўқонликлар Қурама уездига ҳужумлар уюштирдилар.
24 октябр. Генерал Скобелев (3 та рота, бир ярим юзлик, 4 та тўп-замбарак) Намангандан Чуст шаҳрига юриш қилди. Наманганда қўзғолон бўлди.
27 октябр. Скобелев орқага қайтди. Наманган шаҳри бомбардимон қилиниб, ишғол этилди.
11 ноябр. Генерал Скобелевнинг (4 та рота, тўрт ярим юзлик, 6 та тўп-замбарак, 4 та ракета қурилмаси) Норин дарёсининг чап қирғоғи томон ҳаракати бошланди. Балиқчи яқинидаги ишлар; Валихон Тўра бошлиқ қипчоқлар тор-мор келтирилди.
29 ноябр ва 2 декабр. Генерал Скобелев отряди (1 та рота, бир ярим отлиқ рота, уч ярим юзлик, 2 та тўп, 2 та ракета қурилмаси) Норин дарёсининг чап қирғоғидаги изланишни муваффақиятли амалга оширди.

1876 йил
Қўқонликларга қарши ҳарбий ҳаракат давом эттирилди. Генерал Скобелев отряди (2880 киши) Андижонга томон юриш бошлади.
8 январ. Андижон ҳужум билан қайта олинди.

ПАРТИЗАНЛАР УРУШИ

18 январ. Асака яқинидаги тўқнашув. Генерал-маёр Скобелев отряди (2 та рота, 1 та юзлик, 4 та тўп-замбарак, 6 та ракета қурилмаси) Абдураҳмон Офтобачи бошлиқ қўқонликлар тўдасини мағлубиятга учратди.
27 январ. Учқўрғон яқинидаги жанг: ротмистр Меллер-Закомелский отряди (икки ярим рота, олти ярим юзлик, 5 та тўп замбарак, 6 та ракета қурилмаси) Пўлатхон тўдасини тор-мор қилди.
28 феврал. Генерал Скобелев отряди (1 та рота, етти ярим юзлик, 10 та тўп-замбарак, 2 та ракета қурилмаси) Қўқонни ишғол қилди.
19 феврал. Қўқон хонлиги Фарғона вилояти номи билан Россияга қўшиб олинди. Полковник Аминов отрядининг (1 та юзлик, 1 та ракета батареяси), генерал Скобелев отрядининг (3 та рота, 1 та юзлик) Оъш ва Гулчига юриши, Олойга юриши. Янгиариқ ёнида жанглар бўлиб ўтди. Қора қирғизлар мағлубиятга учратилди. Чегара ҳақида келишиб олиш учун генерал Куропаткин Қашғарга элчи қилиб юборилди.

1878 йил
Генерал Столетовнинг Афғонистонга элчилиги. Англияга қарши юриш учун тайёргарлик бошланди. Жом яқинидаги ўрда.

1879 йил
Генерал Ломакиннинг (ўн олти ярим батарея, 20 та юзлик ва эскадрон, 20 та тўп-замбарак, 12 та ракета қурилмаси) Ахалтака воҳасига экспедитсияси бошланди.
28 август. Динглитепага ҳужум муваффақиятсиз тугади ва чекинишга тўғри келди.

1880 йил
Ғулжа туманида Хитой билан урушга тайёргарлик кўрилди.
Туркманларга қарши юришга ҳозирлик кучайтирилди.
26 ноябр. Генерал Скобелев отряди Бомидан чиқди.
30 ноябр. Тўғонботир қалъаси (Самур истеҳкоми) олинди.
15 декабр. Самур истеҳкомига, полковник Куропаткин бошлиқ Туркистон отряди (510 пйёда, 318 казак, 2 та тоғ тўпи, 2 та ракета қурилмаси) етиб келди. Генерал Скобелевнинг отряди ҳаммаси бўлиб 45 та рота, 11 та эскадрон, 74 та тўп, 11 та ракета қурилмасидан иборат булиб, руслар 8000 га яқин, такаликлар эса 40 мингдан ортиқ қўшинга эга эди.

1881 йил
12 январ. Қўктепа (Динглитепа) ҳужум билаи олинди.
28 январ. Ашгабад ўн беш ярим рота, 6 та эскадрон ва юзлик, 12 та тўп-замбарак ва ракета қурилмаси бўлган отряд томонидан жангсиз эгалланди.
12 феврал. Петербург шартномасига кўра, Ғулжа тумани Хитойга қайтарилди, Или ўлкасининг ғарбий қисми бунга кирмади.

ИМПЕРАТОР АЛЕКСАНДР III ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ

1882 йил
6 май. Каспиёрти вилояти ташкил этилди.

1884 йил
31 январ. Марв воҳаси туркманлари фуқароликка қабул қилинди. Марв Россияга қўшиб олинди. Округга полковник Валихонов бошлиқ қилиб тайинланди.

1885 йил
Кушка дарёси бўйида афғонлар билан чегара масаласида можаро бўлиб ўтди.
18 март. Генерал-маёр Комаров отряди (8 та рота, 4 та юзлик, 4 та тўп) Тошкўприкда инглизлар раҳбарлик қилган афғонларни мағлубиятга учратди.
Кушка эгалланиб, Россияга қўшиб олинди.

1892 йил
Полковник Ионов ўз отряди (1 та батарея, 3 та юзлик, 4 та тўп-замбарак) билан Помирни ишғол қилди.

1894 йил
Афғонлар билан чегара можароси бўлиб ўтди.

ИМПЕРАТОР НИКОЛАЙ II ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИ

1895 йил
Англия вакиллари иштирокидаги махсус аралаш ҳайъат (комиссия) Россия билан Афғонистоннинг Помирдаги чегараларини белгилаб берди.

Рус тилидан Ш. Холмурод таржима қилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин