Ўзбеклар шажараси ва авлод - аждодлар муаммоси
Босма

Маълумки, ўзбек халқнинг келиб чиқиш масаласи ҳанузгача илмий жиҳатдан тўла ҳал қилинмаган бир муаммо бўлиб турибдики. Илм фанда бу масалага ҳар хил ёндошилар ва қарашлар мавжуд Н.А. Аристов, А.Ю. Якубовский, П.П. Иванов ҳамда чет эллик олимлардан М.А. Чапличка ва Х. Хуккемларнинг фикрича кўра, «ўзбек» этноними Олтин Ўрда хони Ўзбекистоннинг номи билан боғлиқ. Бошқача айтганда ўзбек номи ўша хоннинг исмидан олинган. В.В. Григорьев ва А.А. Семеновлар эса Дашти Қипчоқнинг шарқий қисми яъни  Оқ Ўрдада ўша замонларда истиқомат қилган турк мўғул қавмларини ўзбеклар деб атайдилар. Таниқли тарихшунос омиллар. Аҳмадали Асқаров ва Бурибой Аҳмедовларнинг «Ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихи» («Дастлабки мулоҳазалар») мақоласида таъкидланганидек «Ўзбеклар яхлит халқ сифатида X асрга келиб шаклланади. Ҳудудий, иқтисодий маданий, тил ва тип бирлигига эга бўлди. Унинг этник жиҳатдан такомиллаша борлиги ва этник тарихи шундан кейин ҳам то уларни миллат даражасига кўтарилгунга қадар давом этди».
Турон номи билан аталган мамлакатимиз ҳудудларида ўтроқ ва чорвадор ҳаёт кечирган қадимий авлодлар Сўғд, Хоразм, Бақтр, Паркана ва Тохаристон номлари остидаги воҳаларда яшаганлар. Улар шарқий эроний тилларга мансуб суғдий, хоразмий, глак ва тохар тилларида мулоқатда бўлганлар. Бу халқлар жанубда форсийзабон Ажам халқи, шимолда эса туркий тилда сўзлашувчи ўтроқ ва чорвадор халқлар ва этник гурухларнинг доимий таъсири остида бўлганлар. Миллодан аввалги I минг йилликнинг ўрталарида ва айниқса миллоднинг V-VIII асрларида миллодаги туркий қабилаларнинг (бу халқлар у даврларда хунарлар деган умумий ном билан аталганлар) Марказий Осиёга кириб келишлари кучаяди. Улар маҳаллий халқлар билан аралаш қуралаш яшаш жараёнини ўз бошларидан кечирадилар, бу халқларга тил жиҳатдан қабилалар ўлканинг шарқий Эрон ва турк тилида сўзлашувчи аҳолиси таркибини этник жиҳатдан янада бойитади, туркий этник қатламнинг устунлигини бир қадар таъминлайди. Ана шу тариқа қорахонийлар ҳукмронлиги даврида туркий ўзбек халқи тўла шаклланади, ижтимоий иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланади.
Тарихчи олим Бурибой Аҳмедов қайд қилганидек: «эски ўзбек тилига асос бўлиши қорлиқ-чигил лаҳжаси ривож топди ва ёзма адабиёт даражасига кўтарилди. Қорлиқ чигил лаҳжаси айтиш мумкинки, шу ўзбек халқининг умумий тили бўлиб қолди». Бу ҳолни Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотий турк» Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Хикматнома» асарлари тимсолида очиқ - ойдин кўрамиз.
XVII асрда Мовароуннаҳр ва Хоразмга ўлка тараққиётига таъсир ўтказиб, уларнинг тилини туркийлаштириб борадилар.
VII - VIII асрларда Марказий Осиёдага туркий аҳолининг асосий қисми Чу, Еттисув, Шош, Фарғона водийси, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида яшаганлар. Ёзма манбаларда бу худудлар VII асрда Туркистон деб номланган. Илгариги мавзуларда қайд этилганидек ўтроқ турмуш шароитини кечирган маҳалий халқлар ҳам асосий касби чорвачилик бўлган туркий халқларга ўз таъсирларини ўтказганлар. Аммо тил нуқтаи назаридан туркий халқларнинг таъсири шу қадар кучли бўлганки араблар босқини арафасида Мовароуннаҳр ва Хоразмнинг туб ерли аҳолиси туркийлашиб бўлган эди.
X асрнинг охири ва XI асрнинг бошларида Марказий Осиёнинг катта ҳудудларида Қорахонийлар давлати вужудга келади. Қорахонийлар билан бирга ўлкага кўчиб келган бир талай қабилалар: тургашлар, тухсилар, қорлиқлар, чигиллар, яғмолар, ўғизлар, арғинлар ва бошқа туркийзабон жуда катта салбий таъсир курсатдилар. Бироқ Чингизхон қўшини таркибида муғуллар билан бир қаторда жуда кўплаб турклар ва турклашган муғуллар ҳам бор эди. Жалонлар, қурловутлар, буркутлар, манғитлар, қўнғиротлар, бахринлар ана шулар жумласидандир. Бу қабилалар мак шубҳасиз ўзбек халқнинг этник таркибини тағин ҳам бойитадилар албатта. Аммо то XV асрга қадар улар ўзбек номи атамаси билан юритилмаган, балки Турк деб ёки қабилалар номи билан аталганлар. XV асрдан эътиборан Дашти Қипчоқда яшаб келаётган ўзбек номи Мовароуннаҳр ва Хоразм этник дунёсига кириб келди ва ном кейинчалик бутун бир миллатнинг номи бўлиб қолди. Айтмоқчимизки, Дашти Қипчоқда яшаб келган кучманчи чорвадор туркий ўзбек қабилаларнинг номи Мовароуннаҳр ва Хоразмда қадим замонлардан бери яшаб истиқомат қилиб келаётган сартлар ва барча туркий халқларга нисбатан қўлланадиган бўлди. «Ўзбек» атамаси кейинчалик маҳалий халқлар ўртасида истеъмолда кенг тарқалган «сарт» атамасини ҳам муомаладан суриб чиқаради.
«Сарт» сўзининг маъноси турли даврда мазмунан бойиб борган. Масалан «Сарт» деганда дастлаб савдо аҳли тушинилган, сўнг ҳунарманд ва деҳқонлар ҳам сарт деб аталган. Сорт умуман ерли, ўтроқ аҳоли бўлиб, туркийлашган суғдийлар хоразмийлар эди. Араб манбаларида «сарт» дейилганда Мовароуннаҳрдаги ҳамма мусулмонлар кўзда тутилган. Муғуллар  Хоразмшоҳнинг барча фуқароларини «сартлар» деб атаганлар. Навоий замонида барча тожикларни «сарт» деб аташ расм бўлган. Хулоса шуки, «сарт» сўзи дастлаб аҳолининг этник номи бўлмаган. Бу ном аҳолининг касб корига қараб фарқловчи ибора бўлганлиги учун элат номини англатилмаган. Бир қатор муҳим тарихий манбаларни (Гардизий, Рашидуддин, Ҳамдуллоҳ Казвиний, «Искандар аноними», Хондамир, «Товорихэ гузиде нусратнома», «Меҳмон номаи Бухоро», «Тарихи Абдулхайрхоний» каби  асарлар) чуқур ўрганиш шуни кўрсатдики, «ўзбек» этномини хусусида билдирган сунгги фикр ҳақиқатга бир қадар яқин. «Ўзбек» этноними XIX асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган. «Ўзбеклар» деганда XIV аср бошида Олтин Ўрдадан ажралиб чиққан Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмида, яъни ҳозирги Қозоғистон ва Ғарбий Сибирда кўчиб юрган турк муғул қавмлари назарда тутилган. Лекин шундан келиб чиқиб ўзбеклар халқ сифатида XIV аср ўрталаридан маълум деган хулоса чиқариш асло мумкин эмас. Ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар ва бошқа туркийзабон хаяқларнинг аждодлари қадимдан ҳозирда истиқомат қилиб келаётган худудларда кун кечирганлар аммо ўша замонларда улар ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар деб аталмаганлар. Улар умуман турк деб ёки узлари мансуб бўлган қабилаларнинг (буркут, найман, дўрмон, қунғирот, манғит ва ҳоказо) номи билан аталиб келганлар. Бу хусусда «Тарихи арбаъулус»да ўта муҳим маълумотлар келтирилганким, уларнинг илм-фан хусусан ўзбек халқининг этник тарихи ва келиб чиқишини ўрганиш учун аҳамияти бениҳоя каттадир. Асарда мана буларни ўқиймиз: «... Туҳтойхоннинг давлати поёнига етгандан кейин Ҳазрат Султон Муҳаммад Ўзбекхон ... тахтга ўтирди. Ўзбек улусини уйга нисбат берадилар. Ҳижрий 712 йилда (мелодий 1312-13 йилда) салтанат тахтидан жой олди. Айтишларича... тахтга утиргандан саккиз йил ўтгач машойихлар ва мусулмонлар шайхи, авлиёлар қутби ҳазрат Занги Отанинг, - Аллоҳ унинг қабрини мунаввар қилсин, - ишорати билан жаноби сайидзодалар, Аллоҳнинг иродаси билан йўлдан адашувчиларни тўғри йўлга солувчи, муридларнинг пиру муришди, толибларнинг йўлловчиси ҳазрат Саййид Ота, - Аллоҳ унинг сирини муқаддас қисмин, яъни Занги Отанинг халфаси орқали, - ҳар иккалаларига ҳам Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин... ҳижрий 720 йили (мекодий 1320 й) ислом динини қабул қилиги шарафига муяссар бўлдилар» Бу қисқа баёнотнинг тафсилоти «Мақомати ҳазрат Сайид Ота» китобида ёзилган ва зикр этилган.
Султон Муҳаммад Ўзбекхон ўзининг эл улуси билан илоҳий саодат ва фазилатга  етишгач, ҳазрати Сайид Отанинг ғайб ишорати ва Аллоҳнинг инояти билан уларнинг барчасини Мовароуннаҳр диёри сари олиб келди. Ҳазрати Сайид Отага, унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин, қулоқ солишдан буйин товлаганлар, бу саодатдан бебаҳра ҳолда у ерда (Дашти Қипчоқда) қолдилар ва «қалмоқ» деган номга мансуб бўлдиларки бунинг маъноси қолган демакдир.
Ҳозиргача Сайит Ота - унга Аллоҳнинг раҳмати ва ризолиги бўлсин, - ҳамда Султон Муҳаммад Ўзбекхон билан ҳамраҳликда Мовароуннаҳрга келган кишилардан: «Бу келган ким?» - деб сурардилар. Уларнинг сардори ва подшоҳи Ўзбекхон бўлгани учун уларни «ўзбек» деб атадилар. Шу сабабдан ўша замондан бошлаб Мовароуннаҳрга келган кишилар «ўзбек» деб атала бошланди. Дашти Қипчоқда қолиб кетган кишилар эса «қамоқ» бўлдилар.
Туркистон диёрининг ерига ётганда давр ўтиши билан бу сарзаминда яшаган турк кишилар аслида улар билан яқинликка эга бўлганликлари сабабли ўзбек улусига қўшилиб кетдилар, Ўзбекхон билан бирга келганлар Сайит Отанинг муридлари эди. Султон Муҳаммад Узбекхоннинг ислоидан аввалги подшолигининг муддати саккиз йил, исломдан кейингиси эса ўттиз йил эди. Ўзбек халқнинг халқ сифатида шаклланишига назар ташлар эканмиз, таниқли венгер олими Ҳерман Вамберининг «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи» номли китобидан талайгина маълумот олиш мумкинлигини кўрамиз. У китобнинг «Ўзбеклар ва Шайбоний Муҳаммадхон» номли қисмида шундай дейди. «Турк халқининг қадимдан қолган бир одати бор: агар ҳукмдорлардан биттаси мамлакатни яхши идора қилса ёхуд мамлакатга янги бир усул ва тартиб киритиб, ўзига хос хизмат кўрсатса унинг номини мангу қолдиришга ҳаракат қилади. Шу тариқа у бир тарафдан ўзининг ҳукмдорини қавм бошлиғи ўрнига қуяди-да, бу билан баробар ва умумжаҳон тарихига киришини гўзал бир суратда ифода қилади. Масалан биз бу ҳаяни салжуқийларнинг катта қувват ва шиддат билан ғарбий Осиёга кириб борганида ва кейинги қадимги Шарқ (Византия) императорлиги ўрнида ўзлари ҳукумат таъсис этган туркларда кўрамиз. Улар ўзларини биринчи ислоҳатчи, қонунчи бўлган подшоҳлари Усмон номига нисбат бериб усмонли деб атамоқдалар Худди шу ҳол Кўк Ўрданинг шарқида Волга билан Орол денгизи орасида яшовчи турк - мўғул қабилаларида ҳам мавжуд; улар Жўпш сулоласидан тўққизинчи ҳукмдор бўлган Ўзбекхон исмига нисбат бериб ўзларига бир сиёсий қўшма ном ўзбек номи қабул қилганлар. Ўзбекнинг ҳарфдан маъноси «шахсан» «ўзига мустақил хўжайин», эркин демакдир. Шаён диққатга сазоворки бу сўз муҳим маъноли унвон исми бўлиб, эски венгерларда ҳам учрайди. Абулғози ўзининг «Шажараи турк» асарида улар ҳақида шундоқ нақл қилади: «Ўзбекхон ҳар кимни хизматига қараб ҳурмат ва тақдир этар эди. У ўзининг халқини ислом динига киргазди ва у орқали кўп одамлар ислом динига мушарроф бўлдилар. Шу боис Жўжи халқи узига ўзбек номини қабул этди ва бу ном унга охирги замонгача қолажакдир.
Ҳаммер ҳақли равишда айтганидек; Ўзбекхон ўз халқининг маҳдийсигина эмас, балки қипчоқ тахтига зийнат берган тўрт улуғ ҳукмдорининг (кейингиси учтаси - Боту, Барака, Тўхтамиш) учинчисидир.
Араб сайёҳи ибн Батутта тарафидан зикр этилган ҳамда темурийлар ҳокимияти вақтида зоҳир булган бу ном Ўзбекхоннинг ўз даврида ҳам ундан кейинги йилларда, яъни унинг пасллари ҳукмронлик қилган пайтларда ҳам бир муҳим вазифани бажармади. Фақат 150 йилдан сўнг, кучли Олтин Ўрда давлати тўрт қисмга бўлиниб, Русияни татар ҳокимияти остидан халос этган Иван Василевичнинг кураши оқибатида юқори Волгада Жужи авлодининг ҳукмронлиги тугатилди. Шундан сўнг биз ўзбекларнинг ҳокими Абулхайрхоннинг Сарой ҳокимиятига ижоат қилишдан бош тортганини, хонлик олий ҳуқуқидан фойдаланувчи шаҳзодалар ҳам тобелар орасида бўлганини кўрамиз.
Шимолдаги христиан дунёси ислом ҳукумати устига қилган тажовуз вақтида Абулхайрхон ўзининг чодирлари ва кучманчи халқи билан аста - аста Шарқий саҳро вилоятлари ичига чекинишга мажбур бўлди. Кўк Ўрданинг сўнги хони Кичик Муҳаммаднинг (инқирозидан) у хийла аҳамият касб этиб, шу даражага етдики темурийлардан Абусаид, Муҳаммад Жўги, Хусайин Бойқаро, юқорида баён қилинганидек, ундан ҳимоя сўрадилар. Кичик Муҳаммаднинг инқирозидан сўнг Қипчоқда Жўжи тахти бутунлай емирилиб кетди.
Ўзбеклар ғарбдаги Сарой ва жанубдаги Мовароуннаҳрда, ривожланган ислом маданиятидан узоқда яшар эди. Улар ўтроқ ҳаётга аввалдан кўникиб темурийларнинг юксак маданиятга интилишлари туфайли нозиклашиб, эски туркларча жанговарлиги сустлашиб қолган қардошларига нисбатан Турон лашкарига хос қаттиқ қўлликни ўзларида кўпроқ сақлаган эдилар. Ислом дини булар орасида номига тарқалган эди, ўзбек халқининг ўзи каби турмуш тарзи ҳам тўрк-мўғул халқининг қоришиб кетган урф одатларидан иборат эди. Аму ва Сирдарё буйларидаги турклар тадрижан тил ва адабиёт бирлиги ва Эрон ҳаётининг нозик ҳатлари билан таниш бўлган бир пайтда ўзбеклар ҳануз  қўй ва от териларига сорилган ҳолда гуяндорлик билан машғул эди.
Ўзбеклар доимий ўтроқ яшай бошлаганларидан кейингина ўзларининг аввалги қўполикларини ташлаб юбордилар. Илк бор чиғатой номи билан Мовароуннаҳрнинг маданиятли ўтроқ туркий халқ, ўзбек номи билан эса шимол ғарбдаги маданиятсиз саҳро аҳолиси аталар эди. Бу муносабат кейинчалик бутунлай ёки янги замонга қадар аксинча англатиладиган бўлди; яъни ўзбек аввалги чиғотой урнини олди қирғиз ёки қозоқ деб маданиятсиз туркларни атай бошладилар”.
Вамберининг бу китоби кўп фазилатларга эга. Аммо унда кўпгина жузъий нуқсонлар ҳам бор. Чунки муаллиф ўзи бошқа миллатга ва бошқа миллий мушоҳада тарзига эга бўлгани ҳолда бу асарни баҳолиқудрат битган. Юқорида келтирилганлардан икки муҳим хулоса чиқарса бўлади:
1. Дашти Қипчоқнинг Шарқий қисми ва Ғарбий Сибир Ўзбекхон Олтин Ўрда тахтига ўтирмасдан бирмунча олдин ҳам “Ўзбек” улуси деб аталган. Демак, шу катта маконда кўчиб юрган турк шўғул қавилалари “ўзбек” деган битта умумий ном билан аталган.
2. Шу пайтгача фанда «ўзбек» халқ номи сифатида, XV аср охири XVI аср бошида Дашти Қипчоқдан кўчиб ўтган деган фикр ҳукмрон эди. «Тарихи арбаъи улус»да келтирилган парчадан «ўзбек» халқ номи сифатида Мовароуннаҳрга XIV асрнинг биринчи яримда, балки ундан ҳам олдин кириб келганлиги маълум бўлади. Бу маълумот шубҳасиз, ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишида муҳим аҳамият касб этади.

Валиқул ИШҚУВАТОВ