1945-80-йиллар Ўзбекистон иқтисодиёти
Босма

Иккинчи жаҳон уруши йиллари даврида издан чиққан Ўзбекистоннинг иқтисодиёти урушдан кейинги 1946-1950 йиллари ғоят кескинлашган халқаро вазиятда қайта тик-лана бошлади.
Мамлакатнинг ички ресурслари, табиий бойликлари ва арзон ишчи кучини ғоят кучли эксплуатация қилиш эвазига, хорижий сармоялардан бош тортган ҳолда олиб борилган иқтисодиётни тиклаш халқ бошига оғир кунларни келтирди. Ўзбекистон халқ хўжалигини тиклаш ишлари совет ҳукуматининг зўр бериб куролланиш сиёсати-га буйсундирилди. Айни бир вақтда ўзбек халқи урушда вайрон бўлган ўлкаларни тиклашга ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Уруш даврининг шарт-шароитлари сақланган ҳол-да халқнинг мардона ва фидокорона меҳнати билан беш йил ичида саноат маҳсуло-тини ишлаб чиқариш урушдан аввалги даражага етиб, деярли икки марта ошиб кет-ди.
Урушдан кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини, айниқса чорвачиликни тиклаш ишлари анча оғир ўтди. 1945 йил 15 июлдаги Марказий ҳукуматнинг «Ўзбекистонда пахтачиликни тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарори асо-сида пахта яккаҳокимлиги кучайтирилди ва Ўзбекистоннинг марказга боғлиқлиги яна ҳам мустаҳкамланди. Об-ҳавонинг инжиқлигига, тиклаш ишларининг қийинчиликла-рига қарамасдан, 1950 йилги тайёрланган пахта 2.200.000 тоннага етди.
50-60-йилларда саноат ва қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимига айрим ўзгари-шлар киритилди. Жумладан, 1954-1956 йиллари иттифоқ миқёсидаги бир қатор йи-рик корхоналар республика ихтиёрига ўтказилди. Натижада саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг салмоғи 31 фоиздан 55 фоизга кўтарилди. Хўжаликни бошқаришда иқтисодий омилларга суяниш, меҳнат манфаатдорлигини ошириш ва бошқа тадбир-лар ўз самарасини бермади, чунки жамиятда туб ислоҳотлар ўтказилмаган эди. Сано-ат ва қишлоқ хўжалиги экстенсив йўл билан, яъни табиий бойликлардан ўринсиз, ҳисобсиз фойдаланиш, бутун халқнинг меҳнатини ҳаддан ортиқ эксплуатация қилиш ҳисобига 60-70-йилларда саноатнинг янги соҳалари вужудга келди.
Ўзбекистонда олтин, уран, рангли металлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйила бошланди. Энергетика, кимё саноати ривожланди. Саноатнинг ривожланиши натижа-сида янги шаҳарлар: Навоий, Учқудук, Зарафшон, Зафаробод, Нуробод кабилар қад кўтарди. Лекин мустамлака ҳолатидаги республиканинг ривожланаётган иқтисодидан бошқалар кўпроқ манфаатдор эдилар. Сўнгги ҳисоб-китобларга қараганда бевосита Иттифоқ министрликларига бўйсундирилган фақат олтин ва ураннинг ўзидан 15 мил-лиард америка долларига тенг бойлик Марказга олиб кетилган. Ўзбекистоннинг акса-рият шаҳар, қишлоқлари газлаштирилмаган ҳолда республикада қазиб чиқарилган табиий газ Россиянинг саноат марказларига етказиб берилди.
50-60-йиллари Ўзбекистонда пахта майдонини янада кенгайтириш мақсадида қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш ишлари олиб борилиб, 1945-1985 йиллари қарийиб 2.400.000 гектар янги ерлар ўзлаштирилди. Суғориш ишларини яхшилаш учун сунъий сув омборлари қурилди.
Қишлоқ хўжалиги учун трактор, пахта териш машинаси ва бошқа техника ускуна-лари тайёрлаб берилди. Пахтачиликнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш би-лан бирга пахта ҳосилдорлигини ошириш учун кимёвий моддалардан чексиз фойда-ланилди. Кўрилган тадбирлар натижасида 1970 йили республикада пахта майдони 1.700.000 гектарни ташкил қилди, ялпи ҳосил 4.495.000 тоннага етди.
Йирик саноат корхоналарининг вужудга келиши билан Республиканинг Иттифоққа боғланиши яна ҳам кучайди. Президент И.А. Каримов: «... у пайтда Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга - Марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга эга бўлган ярим мустамлака мамлакат қаторига айланган эди», дейди.
1985 йилнинг баҳорида қишлоқ хўжалигини бошқарув тизимига ўзгартириш кири-тилиб, меҳнатни ташкил этишнинг бригада ёки оила пудрати, ижара сингари янги шакллари жорий этилди. Лекин марказда маъмурий буйруқбозлик бошқарув тартиби сақланган ҳолда кўрилган тадбирлар, қайта қуришлар натижа бермади. Жамиятда, хусусан иқтисодиётда инқирозли ҳолатлар кучая борди. Қайта қуриш деб бошланган қуруқ компания Президент И. Каримов таъбири билан айтганда, «ҳамма ёқни бузиб, бақир-чақир, ўғрилик, қотилликни кучайтирди».
XII беш йиллик вазифалари илгариги уч беш йилликлардаги каби бажарилмай қолди. Ўзбекистонда миллий даромаднинг ўсиши 80-йиллар биринчи ярмида ўрта ҳисобда 3,3 фоизни ташкил қилган бўлса, иккинчи ярмида бу кўрсатгич 2,2 фоизни ташкил қилди.
Пахта экин майдонларининг ўринсиз кенгайтирилиши ва агротехника қоидаларининг бузилиши туфайли ернинг ҳосилдорлиги пасайиб кетди. Ҳосилдорликни ошириш учун экин майдонларида ҳаддан ташқари ортиқча минерал ўғитларидан фойдаланиш оқиба-тида бу ерлар маълум бир вақтдан кейин батамом яроқсиз ҳолга келиб қолди. Қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, Ўрта Осиёнинг йирик дарёлари сувларидан назоратсиз фойда-ланиш, ўлкада ўринсиз равишда сунъий сув ҳавзаларининг қурилиши натижасида Орол денгизи аста-секин қурий бошлади ва XX асрнинг энг йирик Орол фожиаси вужудга кел-ди.
Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволидаги нохуш ҳолатларнинг ижтимоий оқибатлари ниҳоятда оғир бўлди. Ўлканинг ўзига хос демографик ҳолати ҳисобга олинмасдан давлат бюджетидан ижтимоий соҳага ажратиладиган маблағ қолдиқ принципига асо-сланиб йилдан-йилга қисқариб борди. Таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш масалаларида миқдорий ўсишлар кўзга ташланганлиги би-лан, аслида булар инсон талабини қондирмас эди. Республика бу соҳалардаги кўрсаткичлар бўйича Иттифоқдаги 15 республика ўртасида 13-14 ўринларда турди.
80-йилларда фан, маданият ва халқ таълимига ажратилган харажатлар давлат бюджетининг атиги 2,7 фоизини ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 1989 йили Евро-па мамлакатларида 5,5 фоизни, Африка мамлакатларида 5,4 фоизни ташкил қилган. Болалар ўлими, ошқозон-ичак ва юқумли касалликлар бўйича Ўзбекистон СССР да биринчилар қаторини эгаллади. Аҳолининг ўртача ёши 1970 йил 72 ёш бўлса, 1980 йили бу кўрсатгич 67,7 ёшни ташкил қилди. Бунга асосий сабаб экологик вазиятнинг кескинлашуви бўлди. Жафокаш ўзбек халқининг турмуш даражаси ачинарли аҳволда бўлиб, бошқа республикалар билан қиёслаганда охирги ўринларда эди. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас эди.
Давлат бош эксплуататор ролини бажарган социалистик тизимда меҳнат аҳли ўз кучи билан яратган маҳсулотнинг атиги 25-30 фоизи ҳажмидагина ҳақ олди. Совет Иттифоқининг саноат ривожланишига, ядро қуролларини ишлаб чиқариш, коинотни ўзлаштиришдаги ютуқларига катта ҳисса қўшган Ўзбекистоннинг миллион тонналаб пахтаси, минг тонналаб олтин, кумуш, уранлари учун Марказ у билан ноҳақ, сурбет-ларча, адолатсиз ҳисоб-китоб қилди. Ўша даврнинг меҳнат илғорлари совет тизими-даги социал сиёсатнинг оғир оқибатларини ҳали ҳам кўришяпти.