Саналар
28.03.2024
Баннер
XX аср бошида Туркистон...
PDF Босма E-mail

XX аср бошида ижтимоий–сиёсий жараёнлар Туркистон минтақасидаги сиёсий ҳаёт ва бошқарув тизими

ХХ аср бошларида Туркистонда подшо Россиясининг мустаҳкам ўрнашиб олиши кузатилди. У ўз сиёсий агентлари (вакиллари) ёрдамида Бухоро амири ва Хива хони ваколатларини чеклабгина қолмай, уларни қўғирчоққа айлантириб рус ва ғарб сармоядорларининг ишлаши ва яшаши учун шароит яратади, турли компаниялар, акциядорлик жамиятлари манфаатини кўзлайди. Айни чоғда маҳаллий аҳолининг талаби ва эҳтиёжлари назарга олинмай қўйилди, диний эътиқодлари, урф-одатлари билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимаслик кучайди. Ҳаётий, илмий савияси юқори бўлган қозилар тажрибасиз кишилар билан алмаштирилди, порахўрлик, ижтимоий–сиёсий адолатсизлик авж олдирилди. Мадрасалар ва мактаблар фаолиятини чеклаш маҳаллий жой номларини русча атамалар билан алмаштириш, маҳалла жараёнида қозилар бўйнига хоч тақтиришгача борилдики, ерли аҳолини бу хилда таққирлаш ҳоллари мустамлакачиларнинг бедодлигини яққол кўрсатарди. Ўша давр аҳволини Муҳаммадали Холфа Собир ўғли (у Дукчи Эшон номи билан машҳур бўлган) 1898 йил май ойида халққа қарата ўз «Хитобномаси»да яхши баён қилган эди.
Меҳнат истиқболини ўйловчи тараққийпарвар кучлар халқнинг деярли барча табақалари – ҳунарманд, деҳқон, савдогар, мулкдор, уламолар орасида мавжуд эди. Зиёлилар дастлаб чоризмга қарши курашни халқни асрий қолоқликдан уйғотиш - сиёсий-маърифий жабҳадан бошлашга қарор қилдилар. Миллий сиёсий ҳаракатлар, жумладан, жадидчилик ҳаракати ана шундай тарихий бир шароитда Туркистон минтақасида ривожланиш учун ўзига қулай замин топди.
Туркистон минтақаси ХХ аср бошларида учта сиёсий бирлик: Туркистон генерал–губернаторлиги, Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ҳудудларидан иборат эди. Туркистон генерал-губернаторлиги ёҳуд Туркистон ўлкаси Россия империяси таркибига кирган бўлса, Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги Россияга қарам бўлган ярим мустақил давлатлар эди.
Туркистон генерал-губернаторлигининг умумий майдони ХХ аср бошларида 1.738.918 км2 ни ташкил этган. Аҳоли сони 1897 йилга биринчи Бутунроссия аҳолини рўйхатга олишнинг тўла бўлмаган маълумотларига кўра, 5.280.983 кишидан иборат бўлган. Россия статистик бошқармасининг 1914 йилда тўлмаган маълумотларига кўра бу кўрсаткич 6.492.692 кишига етган.
Туркистон аҳолисининг умумий миқдорида ўзбеклар, қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар, қорақолпоқлар, кўпчиликни ташкил этганлар. Уларнинг миқдори 1897 йилда–4.986.324, 1914 йилда–5.941.604 кишидан иборат бўлган. Славян аҳолиси (руслар, украинлар, белоруслар) нинг сони 1897 йилда – 197.240, 1914 йилда–406.607 кишини ташкил этган. Бундан ташқари Туркистон аҳолисининг этник таркибида бошқа халқлар ҳам мавжуд бўлган.
Подшо Россияси Туркистондаги хонликлар ҳудудининг катта қисмини босиб олгач, табиий ресурсларга ниҳолда бой ўлкага эга бўлди. Туркистон ўлкаси област (вилоят), уезд, волост (бўлик), участка ва оқсоқолликларга бўлиниб бошқарилди. Туркистон генерал – губернатори бир вақтнинг ўзида Россия подшоси ноиби (ярим подшо), харбий округ қўшинлари қўмондони, бош прокурор ва бош миршаб эди. У Бухоро амири фаолиятини Россия империясининг Бухородаги сиёсий агентлиги (1885–1917 йй.), Хива хонини эса Амударё бўлими бошлиғи (1873–1918) орқали назорат қилиб турган. Туркистон ўлкаси Сирдарё, Фарғона, Самарқанд, Еттисув (Семиречье), Каспий-орти (Закаспий) вилоятлари ҳамда Амударё бўлимига бўлинган эди. Вилоятлар оқ подшо тайинлаган ҳарбий губернаторлар томонидан бошқарилар эди.
Сирдарё вилояти Тошкент, Авлиё ота, қазали, Перовск, Чимкент; Фарғона вилояти Марғилон, Андижон, қўқон, Наманган, Ўш; Самарқанд вилояти Жиззаҳ, Каттақўрғон, Хўжанд, Самарқанд; Еттисув вилояти Верний, Жаркент, Копал, Лепсинск, Пшипак, Пржевальск; Каспийорти вилояти Ашхобод, Красноводск, Манғишлоқ, Марв, Тажан каби уездларга бўлинган.
ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида мустамлакачилик ва улуғ миллатчиликка асосланган сиёсий–маъмурий тизим ҳукм сурган. Россия ҳукумати ўзбек ва бошқа туб халқларга сиёсий ва инсоний ҳуқуқлар беришни хаёлига ҳам келтирмаган. Россия матбуоти ва илмий асарларида Туркистон ўлкаси очиқдан–очиқ «Россия мустамлакаси» номи билан изоҳланган. Хатто аҳвол шу даражага бориб етганки «Русский Туркестан» («Рус Туркистони») атамасини ишлатиш одат тусига айланди. Шунингдек, туб халқлар, ўзбеклар, қозоқлар деб асл номлари билан эмас, балки «инородец» («бегона зот»), туземец («ерли аҳоли») деб юритилган. Мустақилликнинг йўқотилиши, сиёсий хавфсизлик ва адолатсизлик, бутун жамият аҳолини Россия давлатига қарши кучни мухолифатга айлантирди. Уларнинг орасида туб халқлар юқори табақаларининг илғор вакиллари ҳам бўлиб, озодлик ғоялари борган сари куч-қувватга тўлиб борди. Бу илғор кейинчалик жадидлар сиёсий фаолиятининг асосини ташкил қилди.
ХХ аср бошларида Бухоро амирини ҳудуди 225 000 км2 ни ташкил этган. Амирлик ҳудуди бу пайтда 28 та беклик, пойтахт Бухоро атрофлари эса 9 та туман, улар ўз навбатида 125 та амлокдорликка ва 10 000 дан ортиқ оқсоқолликларга бўлинган. Пойтахт атрофидаги туманлар ва Бухоро шаҳрини амир номидан қушбеги–Бош Вазир бошқарган. Бу маъмурий бўлиниш фуқарога яхшироқ хизмат кўрсатиш манфаатини ҳам унчалик қондирмас эди.
Бухоро аҳолиси кўп миллатли эди. Уларнинг миқдори тахминан 2–2,5 млн. киши бўлган. Бу ерда ўзбеклар, тожиклар, туркманлар, қозоқлар, қирғизлар, қорақолпоқлар, бухоро яҳудийлари, форслар ва араблар истиқомат қилар эди.
Амирликда аҳолининг кўпчилиги–1,5 млн. кишини ўзбеклар ташкил этган. Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини деҳқонлар, чорвадорлар ва шаҳар ҳунармандлари (косиблар)дан иборат бўлган.
Россия империясининг Сиёсий агенти Бухоро амири ва унинг алоқадорлари устидан махфий назорат ва кузатув олиб борувчи марказ вазифасини адо этган. 1895 йил 1 январдан Бухоро амирлигини Россия божхона тизимига киритилиши ҳам мустамлакачилик сиёсатининг бир кўриниши бўлди. Империянинг ХХ аср бошларида Бухорода ўтказган пул ислоҳоти ҳам ана шу мақсадга қаратилган эди. Божхона соҳасида давлат мустақил-лигининг йўқотилиши ва Бухоро тангаси (миллий валюта)нинг рус рублига бўйсундирилиши Бухорни Россиянинг хом ашё макони ва арзон бозорига айлантиришда муҳим босқич бўлди.
Бухоро амирлиги давлат бошқарувида уламолар ва мулкдорларнинг роли алоҳида ажралиб турган. Уламолар (диний арбоблар), бир томондан амир ҳокимиятини мустаҳкамлашга иккинчи томондан, мамлакатдаги бутун сиёсий ва иқтисодий, шунингдек, маънавий ҳаётга таъсир ўтказишга ҳаракат қилишлар эди.
Бухоро амирлигидаги бошқарув аппаратида анъанавий ҳокимият пиллапояси мавжуд бўлиб, унга мувофиқ баҳодир, мирзабоши, жебачи, қоравулбеги, мирохўр, тўқсабо, ишкорбоши, бий (бек), додхоҳ, парвоначи, девонбеги, оталиқ, қўшбеги каби хизмат лавозимлари жорий этилган. Бийлардан юқори пиллапояни эгаллаганлар олий амалдорлар тоифасига киритилиб, одатда улар бек лавозимини эгаллар ёки Бухоро аркида ишлар эдилар.
Давлат ҳокимияти тепасида амир турар, унинг ҳузурида доимий равишда 100 кишидан иборат маслаҳатчилар мавжуд бўлган. Давлатни 125 амалдордан иборат девонга эга бўлган қўшбеги бошқарган.
Айрим манбаларнинг гувоҳлик беришича, қўшбеги давлатдаги бутун ҳокимиятни ўз қўлига тўплаб олган. Унинг маҳкамаси амирликдаги давлат бошқарувининг олий формойиш берувчи ва ижро этувчи органи ҳисобланган. Давлат аҳамиятига эга баъзи масалаларда, яъни уруш олиб бориш, молия, даромадлар ва сарф–харажатларни назорат қилиш, олий даражадаги амалдорларни ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш, танҳо ёки фахрий унвонларни тақсимлаш амир ваколатлари даоирасида бўлган.
1907–1908 йилларда Шарқий Буҳоронинг қўпгина бекликларида деҳқонлар ғалаёнлари бўлиб ўтди. Жумладан, Кўлаб, Ҳисор, Дарвоз, Балжувон, қоратегин, Шуғнон ва Рушонда шундай халқ ғалаёнлари содир бўлди. Халқ норозилигининг асосий сабаби –амир ҳукумати томонидан тайин қилиниб, шариат ақидаларига зид тўпланадиган солиқларнинг кўплиги эди. Айниқса, Мўминободда йирик ғалаён бўлиб, Мўминобод ҳокими Муҳаммад Назирбек ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик келиб чиқди. Ушбу можарони тинчитиш учун амир томонидан Мироқул Хазратқул бу ерга юборилди.
ХХ аср бошларида Бухородаги сиёсий жараёнларнинг ривожида 1910 йилнинг январида бўлиб ўтган воқеалар муҳим аҳамият касб этган. 1910 йилнинг январида Бухорода бўлиб ўтган шиа ва суннийлар ўртасидаги можаролар ўша давр матбуотида анча батафсил кўрсатилган.
Бухоро шаҳрининг шиа мазҳабидаги аҳолиси 1910 йил 9 январ куни ўғлон дарвозаси яқинидаги сарбозхонада ўзларининг «Ашуро» деган диний мотам маросимларини ўтказаётганликларида сунний мазҳабидаги муллаваччалар уларнинг бу ҳолидан кўладилар. Бундан ғазабланган шиалар бир муллаваччани ўлдирадилар ва учтасини қаматтирадилар. Суннийларнинг вакиллари Бухоро Аркига келиб, қўшбеги Остонақулдан гуноҳкорларни жазолаш ва қамалганларни озод қилишни талаб қиладила. Бироқ ўзи шиалардан бўлган Остонакул қўшбеги йиғилганларга қарши сарбозларни юборади ва икки ўртада жанг бошланади. Бозорда ҳам суннийлар билан шиалар ўртасида жанжал кўтарилади. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, энг даҳшатли тўқнашув Хиёбон мадрасаси атрофида содир бўлиб, бу ерда суннийлардан 240 нафаргача киши қўрбон бўлган. Шундан сўнг суннийлар бутун шаҳарга тарқалиб, дуч келган шиаларни қира бошлаганлар. Бу хунрезлик 10–11 январда ҳам давом этган.
Бухоро шаҳрида вазият мураккаблашгач, амир ҳукумати бу ғалаённи бостириш ва Бухорода тартиб ўрнатиш учун ўлкадаги рус маъмурларидан ёрдам сўрайди. 11 январда Самарқанд ва Каттақурғондан полковник Панов раҳбарлигида ўқчи рота ва казаклар сотняси (юзлиги) 4 та пулемёт билан етиб келади. Фожиа ҳақидаги хабар Россия пойтахти Санкт–Петербурггача боради. Бош вазир Столипиннинг П. А. буйруғи билан купрезликнинг олдини олиш учун I Туркистон армияси корпуси штабининг бошлиғи генерал–майор Лишенталь бу ерга юборилади. Карманада яшаётган Бухоро амири Абдулақадхон (ҳукиронлиги: 1885-1910 йй.) тахт вориси Саид Олимхонни бу ерга жўнатади. 13 январда Саид Олимхон Карманодан Бухорога етиб келиб, халқнинг тазйиқи остида Остонақул қушбеги, Саид Олим ва Мироб Олим тўқсаболарни вазифасидан четлаштиради.
Умуман олганда, бу хупрезликда шаҳар ҳунармандлари, ишчилар майда савдогарлар, муллаваччалар, уламолар ва бошқалар қатнашади. Хупрезлик ҳақидаги хабар Бухоро амирлиги туманларидаги аҳолини ҳам жунбушга солади. Бухородаги январ фожиаларида умумий ҳисобларга қараганда мингдан ортиқ киши ҳалоқ бўлган. Бу хупрезлик амирлик ва мустамлакачи Россия маъмурларини ваҳимага солиб қўйган.
Туркистон минтақасидаги учинчиси сиёсий бирлик – Хива хонлигининг ҳудуди ХХ аср бошларида 62 237 км бўлиб, у кичик бир вассал давлат даражасига тушириб қўйилган эди. Хива хонлигининг аҳолиси ҳақида манбаларда бир-бирига зид маълумотлар келтирилади. Ҳатто архив ҳужжатларида ҳам турли рақамлар мавжуд. 1910 йилда Хива хонлигидаги аҳолини рўйхатга олиш натижасида жамланган Материалларда хонлик ҳудудида тахминан 1–1,2 млн. киши яшаши келтирилади. Тарихчи қ. Ражабовнинг ёзишича 1920 йилда Хива хонлигида 500 000–550 000 киши яшаган.
Хива хонлигида асосан ўзбеклар, туркмонлар, қорақолпоқлар, қозоқлар билан бирга араблар, татарлар, руслар ва бошқа халқлар ҳам яшаган.
Хонликдаги энг юқори унвон хон бўлиб, у сиёсий, харбий ва диний ҳокимиятга эга бўлган. Бухоро амирлигидаги бошқарув тизимидан фарқли ўлароқ Хива хони ҳузуридаги доимий Кенгаш (Девон) мавжуд бўлган. Кенгашга энг юқори лавозимдаги амалдорлар (иноқ, шайхулислом, девонбеги, ясовулбоши ва бошқалар) аъзо бўлганлар.
Хонликдаги барча мансаб ва унвонларни 3 тоифага: ҳарбий – маъмурий, ҳарбий ва диний амалларга бўлиш мумкин. Сарой унвонларига ироқ, оталиқ, бий, мехтар, бекларбеги, девонбеги, бек, мироб, қушбеги ва бошқалар кирган бўлса, амир ул-умаро, ясовулбоши, мингбоши, юзбоши, имғовул, удайчи, қутвол, туғбеги ва бошқалар ҳарбий – маъмурий унвонларга: нақаб, шайхулислом, қози ул-қуззот, аълам қози, муфтий, раис, мударрис ва бошқалар диний унвон ва мансаблар ҳисобланган. Бу мансабдорларнинг вазифалари ва мавқеи уларнинг хонга яқинлиги билан ўлчанилган.
Хива хонлиги маъмурий жиҳатдан ХХ аср бошларида 25 та маъмурий бирликка бўлинган: ундан биттаси – Хива шаҳри ва унинг атрофи бевосита хон ёҳуд бош вазирга бойсунган, ҳокимлар томонидан бошқарилган 20 та ҳокимликка ва 2 та ноибликка бўлинган. Тарихий адабиётларда бу маъмурий бирликлар беклик деб аталгани билан Хивада асосан ҳокимлик деб юритилган.
ХХ аср бошларида Хива хонлиги ижтимоий–сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар даври бўлди. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II –Феруз хонлик Россияга қарам бўлгач, бир томондан подшо ҳукуматига садоқат билан хизмат қилишга мажбур бўлган бўлса, иккинчи томондан уларни ёмон кўрар эди. Хива хонлиги сиёсий ҳаётида бу даврда вазир Ислом хўжа ва тахт вориси Асфандиёр Бўра катта роль ўйнай бошладилар.
Муҳаммад Раҳимхон II вафот этгач 1910 йил август ойида Асфандиёрхон Хива деб эълон қилинди. У 1910 йил 10 сентябрда Бош Вазир Исломхўжанинг ташаббуси билан хонлик ҳудудида ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу фармонга кўра, 12 кунлик меҳнат мажбурияти бекор қилиниб, давлат томонидан амалга ошириладиган тадбирларда ишловчиларга ҳар куни 2 танга хазинадан пул тўлаш, амалдорлар ўз ишлари учун халқдан пора олмаслиги, ер солиғини аниқлаш ва ҳар ким эгалик қилаётган ер миқдорига қараб солиқ тўлаш, бозорларда йиғиладиган бож ва закот солиғини тартибга солиш йўлларини яхшилаш, темир кўприклар қуриш, почта–телеграф, касалхоналар қуриб ишга тушириш кўрсатилган эди. Бу ислоҳотни амалга ошириш устидан назорат Бош вазир (вазири акбар) Исломхўжага топширилади.
Ислоҳотларни амалга ошириш бўйича Исломхўжа томонидан ҳоким ва амалдорлар учун кўрсатмалар ишлаб чиқилди, лекин уни бошлаш ва тамомлаш муддатлари белгиланмаган эди.
Дастлаб Исломхўжа билан ўзаро келишиб иш тутган Асфандиёрхон секин – аста унга қарши бора бошлади. Чунки Исломхўжа ўз куёви Асфандиёрхоннинг дабдабали ҳаёт кечиришига, мақона айш-ишратларига қарши бўлган ва хазинадан ортиқча маблағ ажратилишига йўл қўймаган. Манбалардаги ҳужжатларга кўра, айнан шу масалада улар ўзаро келишмай қолишади. Натижада 1913 йил 9 августда Асфандиёрхон ёллаган қотил қурбонбой бўзчи томонидан Исломхўжа ваҳимёна ўлдирилади. Шу билан Хонликда бошланган ислоҳотлар ҳам тўхтаб қолади.
Хулоса қилиб айтганда, ХХ аср бошларида подшо мустамлакашга айлантирилган Туркистон Россиясининг ўлкасида мураккаб сиёсий жараёнлар юз берди. Ўз мустақиллигини йўқотган туб халқларнинг ижтимоий - сиёсий ҳаёти ва иқтисодий турмушидаги салбий ўзгаришлар, мустамлакачилик тизими ва жазо органлари фаолиятининг кучайиши минтақа халқлари тафаккурида ҳам уларга қарши тура оладиган сиёсий ташкилотлар тузиш вазифасини қўйди.
Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Россияга тобе қилиниши, хонликлар ҳудудининг Россия товарлари учун очиқ бозорга айлантирилиши, минтақадан хом ашё маҳсулотлари ва табиий бойликларнинг олиб кетилиши мамлакатдаги ижтимоий ҳаётга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ана шундай бир шароитда Туркистон минтақасида вужудга келган жадидчилик ҳаракати шиддат билан ривожланди ва маърифатпарварлик фаолиятидан сиёсий талабларни қўйиш даражасига кўтарила бошлади.

Жадидчилик ҳаракати ва унинг сиёсий муҳитга таъсири

Жадидчилик ҳаракати ХIX аср охири XX аср бошларида Туркистонда ҳукм сурган фавқулодда қолоқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароитда яшаётган халқларни маърифатни қилиш жамият ҳаётида ижтимоий ва маданий ислоҳотлар ўтказиш, пироварида, миллий мустақиллик ғояларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадини ўз олдига қўйган ҳаракат сифатида тарихий вазият тақозоси билан вужудга келди. Бу ҳаракат ўзининг шаклланиш йўлини босиб ўтар экан, аср бошларидан 1917 йил феврал инқилобига қадар бўлган дастлабки босқичларида миллий озодлик ҳаракати сифатида ўзил-кесил расмийлашди.
Жадидлар орасидан етук олимлар, саноат ва зироатчилик соҳаларини замонавий билимдон мутахассислари, маданият арбоблари етишиб чиқиб, юртни обод ва Ватанни мустақил кўришни орзу қилдилар ва шу йўлда фидоийларча курашдилар. Жадидларнинг Туркистон мустақиллиги учун курашида асосан қуйидаги йўналишлар устувор эди: янги усул мактаблари тармоғини кенгайтириш; қобилиятли ёшларни чет элга ўқишга юбориш; турли маърифий жамиятлар ва театр группалари тузиш; газета ва журналлар чоп қилиш; халқнинг ижтимоий-сиёсий онгини юксалтириш билан Туркистонда миллий демократик давлат қуриш. Жадид зиёлиларининг кучли партияси ташкил қилинган тақдирдагина бу ишларни амалга ошириш мумкин эди.
Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадлари қуйидагилар эди: Туркистонни ўрта асрларга хос қолоқлик ва диний хурофотдан озод қилиш, шариатни ислоҳ қилиш, халққа маърифат тарқатиш, Туркистонда мухторият ҳукуматини барпо этиш учун кураш, Бухоро ва Хивада конституцион монархия ва парламент, кейинчалик демократик республика тузумини ўрнатиш орқали озод ва фаровон жамият қуриш, барқарор миллий валютани жорий қилиш ва миллий қўшин тузиш. Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Хивада ҳур фикрли ва тараққийпарвар кишиларнинг айрим гуруҳлари томонидан олинган маданий-маърифий йўналишдаги жамият ва уюшмалардан жадидчилик ҳаракати шаклланди.
Туркистонда жадидчилик ҳаракатини вужудга келтирувчилар тепасида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдуқодир Шакурий, Саидаҳмад Сиддиқий-Ажзий (Самарқанд), Муннаварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Убайдулла хўжа Асадуллахўжаев (Убайдулла Хўжаев), Тошпулатбек Норбутабеков (Тошкент), Фитрат, Файзулла Хўжаев, Усмон Хўжа (Усмонхўжа Пўлатхўжаев), Абдулвоҳид Бурҳонов, Садриддин Айний, Абдулқодир Муҳитдинов (Бухоро), Обиджон Маҳмудов, Ҳамза, Чўлпон, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммадшариф Сўфизода (Фарғона водийси), Полвонниёз Ҳожи, Юсупов, Бобохун Салимов (Хоразм) турарди.
Туркистон минтақасидаги жадидчилик ҳаракати, тарқалиш жойи ва ўйналишига кўра учга бўлинади: Туркистон, Бухоро ва Хива жадидлари ўртасида бир мунча тафовут бор. Туркистон ўлкасидаги жадидчиликнинг ижтимоий асосини зиёлилар ташкил қилган. Улар подшо Россияси мустамлакачилигига қарши курашнинг олдинги сафларида туриб, чоризмнинг хом ашё манбаига айлантирилган Туркистоннинг дастлаб мухтор, сўнга мустақил давлат бўлишини ёқлаб чиқдилар.
Д. Алимованинг ёзишича жадидлар мафкурасида ҳозирги кунда жамиятни ташвишига солаётган-диннинг инсон маънавий камолотидаги ўрнини тўғри тушуниш, бозорни шакллантириш, жараёнларини фаоллаштириш, тараққийпарвар демократик институларни вужудга келтириш, ўлкада ўзига хос миллий ривожланишни шакллантириш каби тарихий вазифалар жамланган эди. Бу вазифаларни амалга ошириш учун муҳим шартлар бўлиб, ислом тушунчасини янгилаш, уни мутаассибликдан тозалаш, фан ютуқлари ва илғор технологияни эгаллаш муаммоларини ҳал этиш лозим эди. Жадидлар исломнинг тараққийпарвар ролини тушун-тириш билан таълим, иқтисод, маданият ва умуман, жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ этиш заруриятини тушун-тиришга интилганлар. +урғон ва унинг тафсирини жуда яхши билган муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз мақолаларидан бирида +уръон оятлари ва пайғамбаримиз ҳадисларидан намуналар келтириш, билан ислом таълим маориф ва барча фанларга, шу жумладан тарих фанига қай даражада катта аҳамият берганлигини исботлаб берган. У ислом тарихини билмаслиги оқибатида аксарият ҳолларда ўнғайсиз вазиятга тушиб қоладиган дин пешволларини танқид қилади.
Жадидларнинг халқаро алоқалари жуда кенг қамровли бўлган. Улар Россия, Туркия, Миср ва бошқа мамлакатлардаги турли тараққийпарвар оқимлар дастурларидан хабардор бўлганлар, ўзаро сафарлар ва мулоқотлар орқали тажриба алмашганлар. 1905-1906 йилги Россиядаги инқилобий ҳаракатлар Туркистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Прогрессив кучлар жипслаша бошладилар ва жадидлар маърифатчилик фаолиятини жадаллаштирдилар.
Жадидлар Россиядаги сиёсий жараёнларни диққат билан кузатиб бордилар, вужудга келаётган рус сиёсий партиялари дустурларини ўргандилар. Лекин миллий менталитетнинг ўзига хос хусусияти бўлган ўзбек халқининг тинчликсеварлик, босиқликка мойиллигидан келиб чиқиб, улар тинчлик йўли билан, жамоатчиликнинг мурожаатлари, Давлат Думасидаги оммавий баҳслар ва бошқа легал воситалар билан подшо ҳокимиятидан ўз мақсадларини амалга ошириш йўлида ён беришга эришишга интилдилар. Беҳбудийнинг 1906 йил 11 октябрда «Хуршид» газетасида чоп этилган мақоласида таъкидланишча, жадидлар бирлашиб ягона мусулмон партияси тузиш ва Бутунроссия мусулмонлари иттифоқи таркибига киришлари зарур. Шу билан улар Россиядаги барча туркий халқлар орасидаги прогрессив кучларга тахнишга интилдилар. Беҳбудий ушбу мақоласида социал – демократлар партиясига нисбатан ўзининг салбий муносабатини билдиради ва большевиклар партияси дастурининг мусулмонлар турмуши талабларига мувофиқ келмайдиган хаёлий (утопик) қараш эканлигини 1906 йилдаёқ башорат қилган эди. ХХ аср тарихи Беҳбудий фикрлари тўғри эканлигинини тўлиқ исботлаб берди.
ХХ аср бошқаридаёқ миллий озодлик ҳаракати байроғини дадил кўтариб, миллий кучлар бирлигини таъминлаш борасида салмоқли фаолияти кўрсатган Туркистон жадидлари жаҳон жамоатчилиги эътиборини ўзига тортганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Таниқли адабиётшунос олим Н. Каримовнинг ёзишича, Туркистонда сиёсий партиялар фаолиятини яхши ўрганган француз разведкачиси майор Лякоста, 1906 йилда ўз мамлакатига йўллаган яширин маълумотига бундай ёзган эди: «Туркистон ўлкасидаги энг эътиборли ва келажаги порлоқ сиёсий куч социал демократлар (большевиклар ва меньшевиклар) ёки социал инқилобчилар (эсерлар) ёҳуд кадетлар ва либераллар эмас, балки ўзбек жадидларидир».
Ўз олдиларига Туркистон халқларининг тақдири учун муҳим аҳамиятга молик вазифани қўйган жадидлар 1906 йил январ ойида Петербургда бўлиб ўтган Бутунроссия мусулмонлар Бурултойига (ўз вакилларини юбориб, Россия тасарруфида яшаган бошқа мсулмон халқлар ва уларнинг пешқадам арбоблари билан алоқа ўрнатганлар. Хусусан, Россия Давлат думасига Туркистондан сайланган биринчи депутат Тошкентлик Абдувоҳидқори Абдурауфқориевнинг бу соҳадаги катта ташкилотчилик қобилияти диққатга сазовордир. У кейинчалик Мунавварқори Абдурашид-хонов билан биргаликда «Шурои Ислом» жамиятини ташкил қилган эди.
Россиянинг Туркистондаги махфий полиция идораси ҳам жадидларни ўзбек савдо–саноат аҳли қўллаб - қувватлаши ва улар шаклланаётган ўш авлодга ёмон таъсир кўрсатиётганидан хавотирланиб, Марказий жадидлар билан жиддий ҳисоблашишга чақирган эди. 1916 йилдаги миллий озодлик қўзғолони ва 1917 йилги Россия Феврал инқилобининг ўлкадаги жадидчилик ҳаракатининг янада кенг авж олишида ва жадидлар фаолиятида кескин сифат ўзгариши юз беришида ўрни ва роли катта бўлди. Жадидларнинг маърифий–мафкуравий жабҳадаги кураши аниқ ифодаланган сиёсий кураш тусини олди ва бу ҳаракат сифатидан янги босқичга кўтарилди.
Бухородаги жадидчилик ҳаракати Туркистон ўлкасига нисбатан оғир ижтимоий – сиёсий шароитда юзага келди. Унинг таркиби асосан Бухородаги шаҳар аҳолисининг тараққийпарвар қисми: зиёлилар, муллаваччалар, майда дўкондорлар ва маъмурлар, ҳунармандлар, савдогарлардан иборат эди. Жадидларнинг деҳқонлар ва сарбозлар ўртасида нуфузи аввалига паст бўлган. Жадидлар иқтисод ва бошқарув соҳасида бир қатор талаблар, чунончи, солиқларни камайтириш талаби билан чиқишди. Улар дастлаб Бухородаги амирлик тузуми доирасида ислоҳотлар жорий қилмоқчи бўлишди. 1900 йили Бухорода вобкентлик деҳқон Жўрабой илк янги учун мактабини очди.
Бухородаги жадидчилик ҳаракатига айрим жоҳил муллалар, ҳар қандай янгилик ва ислоҳотларнинг душмани бўлган қадимийлар оқими қарши чиқди. Садриддин Айнийнинг ёзишича, ХХ аср бошларида Бухоро жамияти 2 гуруҳга: Икром домла раҳбарлигидаги тараққийпарварлар ва Мулла Абдураззоқ бошчилигидаги қадимийларга бўлинган эди. 1908 йилда «Бухорои шариф ширкати» тузилиб, у дарсликлар нашр этиш ва китоб савдоси билан шуғулланади. Аҳмаджон Ҳамдий (Абусаидов), Усмон Хўжа, Ҳамидхўжа Меҳрий, Абдулвоҳид Бўрхонов, Абдулқодир Муҳитдинов, Садриддин Айний, Абдураҳмон Саъдий ширкатнинг ташкилотчилари эди. 1909 йил декабрда жадидлар Бухорода «Тарбияи атфол» (Болалар тарбияси) махфий жамиятини тузишди. Унга Абдулвоҳид Бурҳонов, Ҳамидхўжа Меҳрий, Аҳмаджон Ҳамдай, Мукаммил Бурҳонов, Хожи Рафе каби машҳур жадидлар асос солишган. Бу жамият бухоролик ва туркистонлик ёшларни Истанбулдаги «Бухоро таълими маориф жамияти» бўлимига ўқишга жўнатди. Хориждаги таълим ёшлар дунёқарашида тубдан бурилиши ясади. Жадидчилик ҳаракати Бухоро ва Туркистонда бир вақтда бошланган бўлса ҳам, амирликдаги оғир муҳит унинг тараққиётини тезлаштирди. (910 йилдан бошлаб Бухорода жадидчилик ҳаракати ташкилий тус олди ва «Тарбияи атфол» махфий жамияти асосида партия ташкил топди.
Бухородаги жадидчилик ҳаракатига тараққийпарвар уламолардан, муфтий ва мударрис Икром домла (Икромча номи билан машҳур бўлган) муҳим ўрин тутади. У яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида саёҳатда бўлиб, «Уйқудагиларнинг уйғониши ва нодонларнинг огоҳ бўлиши» (1910) номли рисоласида Бухородаги амирлик тузумидан норозилик кайфиятларини очиқ акс эттирган. Бу рисола бухороликлар ўртасида жуда машҳур бўлган. Ушбу рисоладан сўнг Икром домла Бухородан сургун қилиниб, Пешкў туланига қози қилиб жўнатилган (1912–1914 й.).
1914 йил 25-26 январда Бухоро шаҳрида бўлган уламолар йиғилишида муфтий Икром домла янги усул (жадид) мактаблари очишга рухсат бериш тўғрисидаги ўзи тайёрлаган дастурни маълум қилади. Бу йиғинишда Бухоронинг энг нуфузли уламолари шайхулислом, аълам, раис, қозикалон, окун, муфтий аскар ва бошқалар иштирок этишади. Бу пайтда Икром домла ўз атрофига янги усулдаги мактабларни қайта тиклаш тарафдори бўлган мингга яқин муллаваччаларни бирлаштирган эди.
Бу пайтда Фитрат, С. Айний, Усмон Хўжа, А. Бурҳоновдан ташқари бухоролик жадидлар ўртасида катта ҳурматга эга бўлганлардан бири машҳур табиб, саёҳатчи ва жамоат арбоби Мирзо Сирож ҳисобланади. У «Бухоро халқига туҳфа» деган асари билан машҳур бўлиб, унда ўзининг Америка, Европа ва Осиё қитъаларига сафари ҳақида кенг маълумотлар беради. Баъзи манбаларга қараганда, Мирзо Сирож олий таълимни ХХ аср бошларида Швейцарияда олган.
Бухоро амирлиги ва Туркистонда иш кўраётган ўзбек маърифатпарварларининг қудратли тўдасининг фаолияти ҳақида рус махфий полицияси–Туркистон район муҳофаза бўлими (ТРМБ) кенг маълумотлар тўллаган эди. У Туркистон ёшларининг Туркия билан алоқасидан чёчиган ва ёш турклар таъсирини йўқотиш чораларини излаган. Шу жиҳатдан амалга охранка фондларида сақланиб қолган Мирзо Аҳмад қушбегининг «Тараққийпарварлар жамияти ғоялари очерки» деб номланган маълумотномаси диққатга сазовордир. Мазкур Ҳужжатда қуйидагилар алоҳида таъкидланган эди: «Тараққийпарварлар жамиятининг бош ғояси ёш турклар тараққиётига таҳдид этишдир. Уларнинг режаси халққа сиёсий ва ички эркинлик бериш. Аҳоли ўртасида ўз эътиборларини улар сиёсат ва дин заминидаги ҳаракатлари билан амалга оширишни режалаштиришган эди. Улар ўзларини халқни руслар ва маҳаллий маъмурият зулмидан халос этишга қаратилган сиёсатни олиб борувчилар, қилиб кўрсатишга интилишади. Рус тили ва маълумотини эгаллаган ҳамда рус унсурлари (элементлари) доирасида юрувчи ёшларнинг кўпчилиги уларга хайрихоҳ бўлиб, бу ғояларни тарқатишда яқиндан ёрдамлашмоқда».
Бухородан Туркияга ўқиш учун юборилган талабалар сони аста – секин ошиб боради, масалан, 1911 йилда Истанбулга ўқиш учун 15 киши, 1912 йилда 20 киши жўнатилган эди. Бу талабаларнинг энг кўзга кўрингани Фитрат бўлган. Бироқ Россияда аксилтурк кайфиятини кучайиши муносабати билан Туркияда, шунингдек, Оренбургда таҳсил олаётган талабалар Бухорога қайтарилади. Бу ҳолатни Файзулла Хўжаев «Жадидларнинг аввалги хаёлпарастлиги энди вазиятга тўғри келмай қолди», деб баҳолайди.
Шундай қилиб, ХХ асрнинг бошларида Бухоро амирлигидаги жадидлар ва бошқа тараққийпарвар кучлар вазиятга танқидий ёндашган ҳолда давлатнинг ички бошқарув тизими замон талабларига жавоб бермаслигини, меҳнаткаш халқнинг турмуш даражаси ниҳоятда паст эканлигини ва сиёсий–маъмурий тузумни ўзгартириш лозимлигини чуқур онглай бошлашгач. Ана шу заминда жадидчилик ҳаракатидан сиёсий партиялар ва миллий ташкилотлар ўсиб чиқди.
ХХ аср бошларида Хива хонлигида шаклланган жадидчилик ҳаракати эса бир қадар бошқачароқ тарихий шарт–шароитда вужудга келган эди. У бу ерда асосан иккита оқимдан иборат эди. Унинг ўнг оқими хонликда ривожланаётган савдо–саноат корхоналари эгалари ҳамда йирик бойларнинг вакилларини ўзига бирлаштирган эди. Бу оқимга Хива хони Асфондиёрхоннинг Бош вазири Исломхўжа бошчилик қилган. Жадидчиликнинг ўн оқими ўз олдига мамлакатда хон ҳокимиятини сақлаб қолган ҳолда ижтимоий–иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш орқали эркин бозор муносабатларининг ривожланишига кенг йўл очиб беришни мақсад қилиб қўйган эди. Хива хонлигида жадидчилик ҳаракатининг йўл оқими эса майда сармоядорлар, ҳунармандлар ва ҳалқнинг турли табақа вакилларини бирлаштирган бўлиб, +озикалон Бобоокун Салимов унинг раҳбари эди. Улар Хива хонлигида янги усул мактаблари ташкил қилиш, орқали халқ оммасининг сиёсий фаоллигини ўстириши мақсадини қўйишган эди. 1904 йилда «Жамияти хайрир» тузилиб, унинг кўмаги билан ўша йили 10 ноябрда Хива шаҳрида дастлабки янги усул мактаби очилди. Хива жадидлари маърифий кураш ҳам олиб бордилар. Биринчи жаҳон урушигача Хива жадидларининг ягона маркази ва дастурий ҳужжатлари бўлмаган. Бироқ жадидчилик ҳаракати Хива хонлигида катта ижтимоий–сиёсий кучга айланий, 1914 йил августда у партия шаклини олган.
Хива хонлигидаги жадидчилик ҳаракати янгиликлар тарафдорлари бўлган амалдорлар, маҳаллий бойлар ва савдо аҳли, тараққийпарвар мусулмон руҳонийлари, мадраса мударрислари ва толиблари, маърифатпарвар. Шоирлар мактаблар ва мадрасаларни ислоҳ қилиш, дунёвий фанларни жорий этиш саводхонлик усулларини соддалаштириш ўқувчиларни ўз она тилида кўпроқ ўқитиш ва хорижий тилларни ўрганиш каби маърифатпарварлик ислоҳотчилик ғоялари билан чиққан кишилар ҳаракати ҳисобланади. Улар сифатида бош вазир Исломхўжа, +озикалон Бобоохун Салимов, шоир Аваз Ўтар, девонбеги Ҳусаинбек Матмуродов, Савдогар Полвониёз Ҳожи Юсупов, саноатчи бой Назар Шоликоров, матбаачи–ҳунарманд Отажон Абдалов, биринчи ўзбек кинооператори Худайберган Девонов, мирзабоши Муҳаммад Расул, хонанда–мусиқашунослар Матёқуб подачи, Отажон Сафаев, Бобожон Ёқубов, Ҳакимбой Жонмуҳамедов, Муҳаммадёр Ҳожи Абдуллаев, Отажон Хўжаниёзов ва бошқалар кирган. Уларнинг сафи 40 нафардан зиёд кишини ташкил этарди. Ҳар пайшанба кечаси чоқ +аландархонада, чоқ +оракўз масжи-дида, кўпинча Хусаинбек Матмуроддевонбеги ўғлининг ўйида йиғилишлар (ўтказилиб, қўшиқлар айтишган, шеърхонлик қилишган, эрк, адолат, маданият ва ислоҳотга доир суҳбатлар олиб борилган. Улар жадид адабиёти ва санъатини яратиш билан чекланиб қолмай, маданият ва маориф муассасалари ташкил этиш, яъни янги усул мактаблари, касалхона, почта–телеграф очиш, ўқув қўлланмалари ёзиш ва нашр этиш ишлари билан шуғулланганлар.
Исломхўжа 11 моддадан иборат ҳокимларга кўрсатмалар бериш билан бир қаторда 10 моддадан иборат ислоҳотлар дастурини ҳам ишлаб чиқади. Бу ислоҳотлар дастури қуйидагилардан иборат бўлган:

1. Хонликдаги мансабдор ва хизматчиларга лавозимига қараб ойлик маош белгилаш;
2. Деҳқонлардан солиқ олишни тартибга келтириш ва солиқ олувчиларни уч табақага ажратиш;
3. Закот, бож, хирож кабиларни тартибга солиш;
4. Аҳолидан савдо–сотиқ учун олинадиган солиқларни тартибга солиш;
5. Ерларни суғориш ишларини тартибга солиш;
6. Йўллар, темир кўприклар қўриш ва почта–телеграф хизматини ташкил қилиш;
7. Шаҳарларда касалхоналар қуриш, қишлоқларда фельдшерлик хизматини очиш, тиббий хизматчиларни таклиф этиш;
8. Барча вақф ерларини марказлаштириш ва даромадларини маориф ишларига сарфлаш;
9. Барча мактабларда янгича ўқитиш усулига ўтиш, мактублар дастурига рус тили, географик, тарих фанлари мажбурий қилиб киритиш;
10. Хон ҳазинаси ҳисобини юритиш, кирим-чиқим китобларини олиб бориш.

Бу дастур тезда ҳаётга татбиқ қилина бошланди. Бироқ юқорида айтиб ўтилганидек, Исломхўжанинг ўлими билан ислоҳотлар дастури ҳам тўхтаб қолди.
Бу даврда жадидлар ижтимоий–сиёсий куч сифатида кўриндилар. Халқ уларда ўз ҳимоячиларни ҳис этди. Сирадрё вилоятидан Петербургда ўтадиган Давлат думасига аъзоликка сайланган Абдувоҳидқори Абдурауфқориевга Тошкент, Чимкент ва бошқа жойларнинг аҳолисидан 12 моддадан иборат талабномани Давлат думасига топшириш юкланди. Бу ҳужжатда кўпгина ижтимоий талаблар кўрсатилган эди. А. Абдурауфқориев 1907 йил 20 феврал–3 июнда Петербургда Садри Мақсудий, Мусо Жориллоқ, Алимардон Тўлчибошев каби мусулмон зиёлилари билан танишиб, мусулмон фракциясининг раиси Бигловга Туркистон халқи дардини етказди. Бироқ Абдувоҳидқори орадан кўп ўтмай қамоққа олинди ва Тулага сургун қилинди.
Жадид матбуоти ўз вакилларининг фикрларини эълон қилар экан, халқни «ҳар вақт ғафлат уйқусидан уйғотувчи» миллат онгининг очқичи» эканлигини намоён этиш билан бирга Туркистон халқини ҳур фикрлашга ва катта сиёсий курашга ҳозирлай олди. Бу даврда «эрк», «Турон», «Ўқитувчилар жамияти» каби уюшмалар пайдо бўлди. Мунавварлари айтганидек, Уларнинг бутун умиди Россиядаги инқилоб жараёнида маҳаллий аҳолини миллий, диний чеклаш ва жабрлашдан озод қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини овруполиклар билан тенглаштириш, хилма-хил мактаб ва матбуот ишлари ҳамда турли-туман жамиятлар ташкил этишга кенг имконият яратиб беришга қаратилган эди».
Жадидлар бу даврда «Озодлик, тенглик ва адолат» шафи остида ишладилар. Уларнинг 1916 йил мардикорликка олиш воқеасига муносабати ғоятда эътиборга моликдир. Мардикорликка олиш-Бирнчи жаҳон уруши кетаётган жойлардаги ишларга туркистонликларни жалб қилиш оқ подшонинг 1916 йил 25 июнь фармонига мувофиқ амалга оширилди. Бу кутилмаган тадбир, биринчидан, 1865 йил шартномасига зид эди. Иккинчидан, генерал Куропаткиннинг хулосасига қараганда, «Аҳомё ва маъмурият турар жойдан ташқаридаги ишларга мутлақо тайёрланмаган ва бундай шошилинч амалга оширилган тадбир оғир тартибсизликларни келтириб чиқарган». Азоси учун ана шундай мусибатли пайтда жадидларнинг кўзга кўринган намояндаларидан У. Асадуллахўжаев («Туркистон мардикорликка олиш қўмитаси» раиси) ва миллатпарвар бой Миркомилбой Мирмуминбоев Россия жамоат-чилигининг эътиборига бу масалани жалб этиш, фармонни бекор қилдириш учун Петербургга йўл олдилар. Давлат думасининг 1916 йил 13 ва 15 декабр кунлари ўтган мажлисида Николай II нинг 25 июнь фармони Россия империясининг қонунчилигида кўрсатилган ҳолларга зид равишда қабул қилингани тан олинди. Фармон Думада муҳокама қилингунча қадар июнь–август ойларида жадидлар ҳаракати орқали бир неча эшелон тўхтатиб қолинди. Жадидларнинг мардикорларни қайтаришга уринишлари 1917 йил феврал инқилоби бошланиши билан тўла амалга ошди. Бу ҳадиса эл орасида уларнинг обрўсини кўтарди. Мазкур ҳолат жадидлар маърифатпарварликдан сиёсий курашга аллақачон ўтганликларини билдилар эди.
Хулоса қилиб айтганда, ХХ аср бошида Туркистондаги ижтимоий – сиёсий жараёнларда жадидлар муҳим роль ўйнаши. Уларнинг диққат марказида маърифий масалалар асосий йўналиш касб этганлигини кўрамиз. Жадидлар минтақа ҳаётини таҳлил қилиш натижасида шуни тушунчаларки, Туркистон – бу муҳиятин мустамлака ва Россия маъмуриятининг бошқарув тизими, миллий эҳтиёжларига жавоб бермайди. Бу масалалар феврал инқилоби арафасида, айниқса, кескин қўйилган. Шу йилларда янги услубдаги дунёвий таълим, миллий ўзига хосликнинг энг яхши томонларини мустаҳкамлаш, маданиятни жорий этиш учун ҳаракат жадид-чиликнинг негизига қўйилган сиёсий мустақиллик, демократик бошқарув шакллари учун кураш ғоялари билан бирга содир бўлди.
Жадидлар ривожланган жамият яратишдек ўз ғояларини амалга оширишда мутаассиблик, лоқайдлик, қолоқликка қарши курашга алоҳида аҳамият берганлар. Бу вазифаларни амалга оширишда улар тараққийпарвар, билимни ёшларга таянганлар. Улар ўз ишларида Европа давлатлари тараққиётга қандай йўллар билан етиб келганлигини акс эттириб, тарихий мисоллар келтирганлар. Жадидлар тил ўрганиш ва фан-техника тараққиётининг аҳамиятига алоҳида эътибор бериб, Туркистоннинг ўтмишдаги ҳамда замонавий ҳолатининг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда, унинг келажагини қуйидагича тасаввур қилганлар: кучли дунёвий ҳокимият, хусусий мулкнинг дахлсизлиги. Улар қурмоқчи бўлган давлат исломга ҳурматини сақлаган ҳолда барча йўналишдаги маданиятларнинг эркин ривожланишига хайри хоҳ бўлиши лозим эди. Жадидлар халқнинг маданият даражасини халқаро савияга кўтаришни орзу қилганлар, бунинг учун эса ёшларни Европанинг энг яхши ўқув масканларида ўқитиш зарур, деб ҳисоблаганлар. Улар давлат келажаги ёшлар қўлидалигини жуда яхши англаганлар.

1917-1924 йилларда миллий сиёсий ташкилотлар тараққиёти Жадид партиялари ва уларнинг сиёсий фаолияти

1917 бошларида Петроградда бўлиб ўтган воқеалар таъсири остида Туркистонда янги жамият куртакларини шакллантириш учун ҳаракат бошланиб кетди. 1917 йилнинг март-апрел ойлари ўлканинг сиёсий уйғонишида бурилиш даври бўлди. Туркистон жадидлари, миллий зиёлилар ва июль уламоларининг етакчилари бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Абдурауф Фитрат, Файзулла Хўжаев, Садриддин Айний, Усмон Хўжа, Мустафо Чўқай, Муҳаммаджон Танишбоев, Шерали Лапин, Аҳмад Закий Валидий, Обиджон Маҳмудов, Полвонниёз Ҳожи Юсупов ўлкада янги ташкил қилинган Ёш буҳороликлар (1910), Ёш хиваликлар (1917), «Шўрои Ислом» (1917 йил март), «Шўрои Уламо» (1917 йил июн), «Турон» жамиятлари «Турк Адами Марказият (федералитар) фирқаси» (1917 йил июл) «Иттифоқи муслими» (1917 йил сентябр) сиёсий партияларининг тузилишида муҳим роль ўйнайдилар.
Жадидчилик 1917 йилда маърифатчилик ҳаракатидан сиёсий ҳаракат даражасига аллақачон кўтарилган эди. Ўша 1917 йилнинг ўзида тўрт марта Бутунтуркистон мусулмонлари қуролтойи ўтказилди. 1917 йил 16-23 апрелда Тошкентда бўлган I қурултойда демократик Россия таркибида Туркистон Мухториятини ташкил этиш ғояси олға сурилди. Бу ғоя Туркистон халқларининг ўз миллий давлатчилигини тиклаш йўлидаги дастлабки қадами эди.
Туркий халқларни бирлаштириш ғояси кун тартибидан мустаҳкам ўрин олди. Ўзбек, қозоқ, қирғиз, қорақолпоқ, башкирд, татар, туркман каби негизи битта халқларни бирлаштириш ва шу асосда федератив ёки муҳториятли давлат қуриш масаласи бўй кўрсата борди. Аммо Мунавварқори сўзи билан айтганда, кўпгина кишилар жумҳурият билан мухторият ўртасидаги фарқни тушунмаган эди. Хусусан Туркистон намояндалари чин маънодаги республикани барпо этиш ва унинг давлат таркибини ташкил этишга тўлиқ тайёр бўлишмаган. Қозоқ ва башкирд халқларининг намояндалари-Мустафо Чўқай ва Валидий Петербург уларга ҳеч қачон мустақиллик ҳам, муҳторият ҳам бермаслигини сезгач, Туркистонга келиб, маҳаллий жадидлар билан бирга иш бошладилар.
«Шўрои Ислом»нинг ташаббуси билан мусулмонларининг I қурултойи чақирилди. Қурултой иштирокчилари бир қанча масалалар қаторида Туркистон ўлкасининг давлат мақоми масаласини ҳам муҳокама қилдилар. I-қурултойда Туркистон ўлка мусулмонлари Шўроиси (Краймуссовет)-Миллий марказни ташкил этишга қарор қилинди. Миллий марказга раис бўлиб Мустафо Чўқай, унга ўринбосарлар қилиб Валидий ва У. Асадуллахўжаев сайланди. Бу эса ташкилотларни бирлаштириш билан бирга миллий озодлик ҳаракатини изга солиб, ташкилий жиҳатдан марказлаштирар эди.
Миллий марказнинг 1917 йил 12 майда бўлиб ўтган йиғилишда барча жамият ва уюшмаларнинг Марказий мусулмон депутатлари Шўросига бўйсуниши ҳақида Низом қабул қилинади. Марказнинг мақсади халқнинг энг қуйи қатламлари-мардикор ва деҳқонларга тўлиқ ҳуқуқ бериш ва Туркистон мусулмонларини маданий, илмий, иқтисодий ва ғоявий тарбиялаш эди.
1917 йил 1-11 майда Москвада бўлган Бутун Россия мусулмонларининг I-қурултойи берган туртки натижасида Мухторият масаласи янада жиддийлашди. 1917 йил 12-14 июлда Фарғонада бўлиб ўтган мусулмон ташкилотларинг қурултойида дастурий масалалар қўриб чиқилди. Унда «Турк Адами Марказият (федералистлар) фирқасининг дастури (маромномаси) ва 22 муддадан иборат Низоми қабул қилинди.
1917 йил 17-20 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг қурултойида «Шўрои Ислом» ва «Шўрои Уламо», «Турон» ва бошқа сиёсий ташкилотларни бирлаштириш йўли билан «Иттифоқи муслимин» сиёсий партияни тузишга келишилди.
Малумки, Туркистон минтақасидаги жадидчилик ҳаракати серқирра бўлиб, унинг асосий йўналиш оқимларидан бири-Бухородаги жадидчилик эди. Аввал ҳам таъкидлаб ўтилганидек, Бухородаги жадидчилик ҳаракатидан Ёш бухороликлар партияси ўсиб чиқди. Совет даврида нашр қилинган тарихий адабиётларда Ёш бухороликлар партияси 1917 йил бошларида пайдо бўлди, деган нотўғри қарашлар мавжуд эди. Тарихчи олим Қ. Ражабов Файзулла Хўжаевнинг асарлари ҳамда архив ҳужжатларига таянган бўлиб, шаклланиш жараёни мураккаб ўтганлигини таъкидлайди.
1917 йил феврал инқилоби Ёш бухороликлар ичида кучлар нисбатининг қайта гуруҳланишини тезлаштириди. Аста секин ислоҳ қилиш тарафдорлари бўлган жадидларга Абдулвоҳид Бурҳонов, ислоҳот соҳасида фаол ҳаракатларни Қўлловчи, нисбатан оз сонли ёш жадидларга Фитрат етакчилик қилди. Ёш бухороликлар Петрограддаги Муваққат ҳукуматга амирликда демократик ислоҳотлар ўтказишни сўраб, 2 марта телеграмма юборди, Фитрат ва Усмон Хўжа Петроградга жўнатилди. Улар Россиядан махсус комиссия келаётгани сабабли Оренбургдан Бухорога Усмон Хўжа, А. Бурҳонов ва бошқалар билан учрашиб, Ёш бухороликларнинг талаблари билан қизиқди. Ёш бухороликлар янги усул мактаблари очиш, матбуотга эркинлик бериш, халқ ҳукумати тузиш талабларини илгари сурди. 1917 йил 7 апрелда Бухоро амири Саид Олимхон Миллер ва унинг ёрдамчиси Шульга тузган манифест матнини айрим тузатишлар билан фармони олий тарзида эълон қилди. Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва савдони ривожлантириш, солиқларни тартибга солиш, амалдорлар устидан назорат ўрнатиш ва уларга мояна тўлаш кабилар тилга олинган эди. Ёш бухороликларнинг Фитрат, Файзулла Хўжаев ва Ўсмон Хўжа бошчилигидаги сўл қаноти фармон эълон қилинган куннинг эртасига Бухоро шаҳрида катта намойиш уюштиради ва Регистонда митинг ўтказди.
14 апрелда амир ўз фармонини бекор қилди. Ёш бухороликлар энди амир ҳокимиятига қарши яширин кураш йўлига ўтди. Улар Бухоро шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди ва Янги Бухоро (ҳозирги Когон) шаҳрига келиб ўрнашди «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да ёзилишича, Когонда улар сафига Бухородан аввал чиқиб кетган йирик савдогар Муҳиддин Мансуров ўғиллари (Абдуқодир, Амин, Исом) ва бошқалар билан келиб қўшилди. 1917 йил апрел воқеалари Ёш бухороликлар партияси ичидаги бўлинишни ўнг қанот вақтинчалик устун келди. Кейинчалик «Ёш буҳороликлар партиясидан қисман ислоҳотлар ўтказиш тарафдори бўлган жадидларнинг ўламолар билан боғланган Икром домла бошчилигидаги гуруҳи ажралиб чиқди. Ёш буҳороликлар сафидан йирик сармоядорлар чиқиб, унга кўпроқ шаҳар қамбағаллари кирди.
Жaдидлap ўшa пaйтдa ўз тaшкилoтлapини бy ҳapaкaтнинг бoшқa биp йиpик нaмoяндacи C. Aйнийнинг гyвoҳлик бepишичa, «ёшлap», «иcлoxoтчилap», «тapaқкийчилap», шyнингдeк, «Ёш бyxopoликлap» дeб aтaгaн. Бy ҳoлaтни aйpим тapиxчилap ўз acapлapидa тўғpи кўpcaтиб ўтишгaн.
Tapиxнинг кўpcaтишичa, жaдидчилик xapaкaтидa opқaгa қaйтиш йўқ эди. Maъpифaтчилик вa тop дaвpaдaги мaдaнийлaш-тиpишдaн иш бoшлaб y cиёcий ҳapaкaтгa aйлaнди, ўз oлдигa жaмиятни вa yни бoшқapишни қaйтa қypишдeк вaзифaлapни қўйди. Macaлaн, жaдидчилик Taтapиcтoндa «Mycyлмoн иттифoқи», Toшкeнтдa «Шўpoи Иcлoмия» вa бoшқa пapтиялapни, Бyxopoдa ЁШ бyxopoликлap, Xивaдa Ёш ҳивaликлap пapтиялapини юзaгa кeлтиpди. Биpoқ cиёcий тaлaблap шy пapтиялap пaйдo бўлгaндaн кeйингинa қўйилa бoшлaнди, дeб xиcoблaш xaтo бўлyp эди. 1910 йилдaн кeйин жaдидчилик ҳapaкaти тaшкилий тyc oлгaч, «Жaдидлapнинг энг илғop қиcми opзycидa yнинг пpoгpaммa мaкcимyмидa acocий ўpин тyтгaн ғoя, Бyxopoдa ғapб нaмyнacидa кaпитaлизм вa дeмoкpaтияни pивoжлaнтиpиш эди». Фaйзyллa Xўжaeвнинг ўзи ҳaм бy ғoялapгa xaйpиxoҳ эди.
Ёш Бyxopoликлap пapтияcининг дacтypини тaйёpлaш вaзифacи 1917 йил нoябp oйидa Mapкaзий Қўмитa тoмoнидaн Фитpaтгa тoпшиpилди. 1918 йил янвap oйининг oxиpидa Фитpaт мaзкyp дacтyp лoйиҳacини ёзиб, Mapкaзий Қўмитaгa тoпшиpди. «Mapкaзий Қўмитa oзгинa ўзгapишлap билaн мaзкyp лoйиҳaни қaбyл қилди вa yмyмгa эълoн қилишгa қapop бepди. Шy мaқcaд билaн эcки ишчилapдaн Paҳмaт Paфиқ Caмapқaндгa юбopилди, yл нaшpиёт ишлapини яxши билaдиp, «Maъpифaт» китoб мaгaзинидa биp қaнчa йил ишлaгaн». Aфcycки, Фитpaт тaйёpлaгaн дacтyp фaқaт opaдaн икки йил ўтгaч, 1920 йил бoшлapидa Ёш бyxopoликлapнинг Typкиcтoн бюpocи нoмидaн эълoн қилинди. Биз қyйидa Фитpaт дoмлa тoмoнидaн тaйёpлaниб, Mapкaзий Қўмитa қaбyл қилгaн Ёш бyxopoликлap пapтияcи дacтypи тўгpиcидa бaтaфcил тўxтaлaмиз.
Фaйзyллa Xўжaeв бy ҳyжжaтни ўз китoбидa шyндaй нoмлaгaн эди: «Фитpaт тoмoнидaн ишлaнгaн вa Ёш бyxopoликлapнинг Mapкaзий Қўмитacи тoмoнидaн тacдиқ қилингaн иcлoҳoт лoйиҳacи»
Лoйиҳaдa ep-cyв мacaлacигa кaттa эътибop бepилгaн. Бyндaн тaшқapи, ҳapбий мacaлa, мoлия ишлapи, ички ишлap вa дaвлaт бoшқapyв opгaнлapи кaби мacaлaлapгa yндa кeнг ўpин бepилгaн. Лoйиxaдa бyтyн ҳaйдaлaдигaн epлap yч қиcмгa бўлингaн: 1)Baқф epлapи (мacжид вa мaдpacaлapгa тeгишли epлap); 2) Coлиқдaн oзoд қилингaн epлap(мyлки ҳyp); 3) Coлиқ oлинaдигaн (мyлки xиpoж) epлap.
Ҳaммaни экин экишгa мaжбyp қилиш мaқcaдидa бapчa экилгaн вa экиш мyмкин бўлиб, экилмaй қoлгaн epлapгa ҳaм coлиқ coлиш нaзapдa тутилган, Шyнингдeк, «мyлки xиpoж» epлapигa coлиқни кaмaйтиpиш ҳaмдa «кaфcaн» oлиш, «yчкyнa пyли» (тypли дapaxтлap yчyн), «чўл пyли» (яйлoв yчyн) вa бoшқa opтиқчa ҳapaжaт чиқимлapини тyгaтиш нaзapдa тyтилгaн эди,
Ёш бyxopoликлap пapтияcи миллий apмиягa кaттa эътибop бepгaн эди, Лoйиҳaдa apмия coнини эcки pyc xyкyмaти билaн Бyxopo aмиpи тyзгaн шapтнoмaгa кўpa 12.000 кишигa eткaзиш бeлгилaнгaнди, Ҳapбий xизмaт 22 ёшгa eтгaн ҳaммa yчyн мaжбypий бўлиши, xизмaт мyддaти эca икки йил қилиб бeлгилaниши кўздa тyтилди. Шyнингдeк, xapбий мaктaблap oчиш, acкapлapгa oзpoқ бўлca-дa, oйлик мaoш тўлaб тypиш нaзapдa тyтилди, Moлия coҳacидa ҳaм жиддий иcлoҳoт ўткaзишгa эътибop бepилди, Бyнинг yчyн aмиpнинг мaблaғлapи aниқ бeлгилaниши, yмyмдaвлaт мaблaғидaн aжpaтилиши, coликдaн дaвлaт бюджeти ҳap йили эълoн қилиб тypилиши кўpcaтилди
Maopиф coхacидa дaвлaт мaблaғи ҳиcoбигa мaктaб, oлий yқyв юpтлapи oчиш, yлapни зaмoнaвий дacтyp, ўқyв қўллaнмaлapи, ўқитyвчилap билaн тaъминлaш, дaвлaт вa вaкф мaктaблapидaн тaшқapи шaxcий мaктaблap oчилиши дacтypдa ўз aкcини тoпгaн эди. Шy билaн биpгa ўкyв юpтлapини битиpгaнлapгa мaopиф нoзиpлиги тoмoнидaн диплoм бepиш ҳaм aниқ кўpcaтилди, Иcлoҳoтдa дaвлaт бoшқapyв тизими, ижтимoий-иктиcoдий вa мaдaний-мaъpифий ҳaёт мacaлaлapи қaмpaб oлинди. Бyни yндa кўpcaтилгaн қyйидaги 10тa нoзиpлик иcбoтлaб тypибди: ep ишлapи, вaқф, ҳapбий ишлap, ички ишлap, мoлия, aдлия, милиция, йyллap вa caнoaт, мaopиф, xopижий ишлap нaзopaти. Юқopидa кўpcaтилгaн 10тa нoзиpликдaн ибopaт Шўpo «Hoзиpлap Шўpocи» (Keнгaши) дeб нoмлaнди.
Биp cўз билaн aйтгaндa, иcлoҳoтдaн кyтилгaн мaқcaд aмиpнинг мyтлoқ ҳyкмpoнлиги (мoнapxияcи)ни eвpoпaчa кoнcтитyциoн мoнapxия билaн aлмaштиpиш, мaopиф вa мaдaниятни, ишлaб чикapиш вa caнoaтни pивoжлaнтиpиш, илм-фaн вa тexникaни тapaққий эттиpишдaн ибopaт бўлди. Биpоқ Фитpaт тoмoнидaн тaйёpлaнгaн дacтyp лoйиҳacининг энг кaттa кaмчилиги шyндaн ибopaт эдики, yндa pecпyбликa (жyмҳypият) тaлaб қилиш oчиқ cypaтдa кўpcaтилмaгaн эди. Бy ҳoлни Фaйзyллa Xўжaeв ўшa пaйтдaги бизнинг xaтoмиз, дeб кўpcaтгaн эди. Лeкин шy билaн биpгa aйнaн Фaйзyллa Xўжaeвнинг ўзи yшбy иcлoҳoтлap лoйиҳacининг кaттa aҳaмиятгa мoлик xoдиca экaнлигини, y кўп жoйдa фoйдa кeлтиpгaнлигини биpинчи бўлиб тaъкидлaгaн эди.
1920 йил бaҳopидa Фaйзyллa Xўжaeв Ёш бyxopoликлap пapтияcининг янги дacтypи (пpoгpaммacи)ни тaйёpлaйди. Бy xyжжaт «Инкилoбий Ёш бyxopoликлap фиpқacи Typкиcтoн бюpocининг пpoгpaммacи» дeб нoмлaнгaн. Ушбy пpoгpaммa (мapoмнoмa) ёки дacтyp Ёш бyxopoликлap пapтияcининг 1920 йил 14 июндa бўлиб ўтгaн кoнфepeнцияcидa қaбyл қилинди.
Ёш бyxopoликлap Typкиcтoн бюpocининг дacтypи «3yлмгa қapши биpлaшингиз!» дeгaн шиopдaн кeйин бoшлaнaди. Унинг киpиш қиcмидa Бyxopoнинг yмyмий aҳвoли вa Ёш бyxopoлик-лapнинг acocий мaқcaдлapи ёзилгaн. Дacтypнинг иккинчи қиcмидa Ёш бyxopoликлapнинг aмaлий тaклифлapи, yлapнинг иcлoҳoт peжaлapи вa тaшкилий ҳaмдa мaъмypий бoшқapyв (идopa қилиш) плaнлapи бopдиp.
Дacтypдa aмиpликни қypoл кyчи билaн aғдapиб тaшлaш вa Бyxopoни Xaлқ Дeмoкpaтик Pecпyбликacи дeб эълoн қилиш тaлaб этилгaн эди. Бy тaлaбнинг ўзи 1918 йилдa Фитpaт тoмoнидaн тyзилгaн дacтypдa тaлaб қилингaн кoнcтитyцияни мoнapxия ғoяcигa ниcбaтaн oлғa қўйилгaн кaттa қaдaм бўлди,
Ёш бyxopoликлapнинг янги дacтypидa aйтилишичa, Бyxopoдa инкилoб ғaлaб қилгaнидaн кeйин ҳoкимият мyвaққaт xyкyмaт қўлигa ўтиши, бy мyвaққaт xyкyмaт мaмлaкaтни дeмoкpaтик acocдa бoшқapиши лoзим эди. Дacтypдa «ўpтa вa кaмбaғaл cинфлapнинг мaнфaaтлapигa pиoя қилиш тaмoйили» мaмлaкaтни бoшқapишнинг acocий тaмoйили вa ycтивop йyнaлиши бўлиши лoзим, дeйилaди.
Ёш бyxopoликлap yмyмий тeкин бoшлaнғич тaълимни жopий қилишни, шyнингдeк, қишлoқ xyжaлиги, мaйдa xyнapмaндчилик кopxoнaлapи, ички вa тaшки caвдoнинг axвoлини яxшилaш йyлидa aмaлий чopa вa тaдбиpлap кўpишни тaлaб қилдилap.
Ёш бyxopoликлap пapтияcи «3yлмгa қapши иттифoқ этингиз!» дeгaн cўзлapни ўзигa жaнгoвap шиop қилиб oлди.
Дacтyp шapиaтни, жaмият вa дaвлaт тyзилишини бeлгилaш, шyнингдeк, aдлия ишлapини oлиб бopишнинг нeгизи, дeб эътиpoф қилгaн эди. Ёш бyxopoликлapнинг фикpичa, «Шapиaт aдoлaтни тaлқин қилyвчи вa қaмбaғaллapни ҳимoя қилyвчидиp.»
Бy дacтyp мaтни Фaйзyллa Xўжaeвнинг «Бyxopo инқилoби-нинг тapиxигa мaтepиaллap» acapидa кeлтиpиб ўтилaди. Дacтypдa миллий мacaлaгa кaттa эътибop бepилгaн эди. Дacтypнинг бy қиcмини биз тўлa paвишдa кeлтиpиб ўтaмиз:

1. Фиpқa ҳap миллaтнинг мeҳнaткaш oммacини cиёcий xyқyқлapдa бapoбap дeб тaнишдиp вa yлapнинг opacидa миллий вa диний дyшмaнлик пaйдo бўлишигa йўл қyймaйдиp, Фиpқa бyтyн кyчи билaн миллaтлap ўpтacидaги жaнжaллapгa, тoмoшaлapгa йўл қўймacликкa интилaдиp вa Бyxopo Xaлк Жyмҳypиятининг ҳap биp фyқapocининг ҳaммa билaн бapoбap xyқyқдa бўлишигa вa бyтyн бepилгaн xyқyқлapдaн бapoбap фoйдaлaнишлapигa бyтyн кyчини capф қилaдиp.
2. Фиpқa Oвpyпo caмoядopлapи билaн ҳap қaндaй биpгa ишлaшдaн вoз кeчaдиp, лeкин мeҳнaткaшлapнинг oзoд бўлишлapи yчyн Oвpyпo ишчилapи вa дeҳқoнлapи билaн биpгaликдa кypaш oлиб бopaдиp,
3. Фиpқa Oвpyпo жaҳoнгиpлиги ҳyкyмaтидaн oзoд бўлиш yчyн бyтyн кyчлapи вa йўллap билaн кypaшaдиp.
4. Фиpқa биp Шapқ xaлқининг иккинчи биp Шapқ xaлқи тoмoнидaн эзилишигa, кyчлилapнинг кyчcизлapгa зўpлик қилишигa қapши чиқaдиp»,

Ёш бyxopoликлap пapтияcи Ўpтa Ocиёдaги дeҳқoн xўжaлигининг икки нeгизи бўлгaн ep вa cyвни тaқcимлaш coҳacидa жaдидлap yчyн жyдa paдикaл бўлгaн дacтypни тaклиф қилди. Унгa мyвoфиқ aмиp вa бeклapнинг epлapини, зoлимлap дeҳқoнлapнинг қўлидaн aдoлaтcизлик билaн тopтиб oлгaн ҳaммa epлapни мycoдapa қилишгa вa бy epлapни мeҳнaткaшлapгa тaқcимлaб бepишгa вaъдa қилди. Шyнингдeк, пapтия дeҳқoнлap xўжaлигини pивoжлaнтиpиш вa кaмбaғaл дeҳқoнлapнинг тypмyшини яxшилaш мaқcaдидa вaқф epлap тўғpиcидa қoнyнлap чиқapишгa, coлиқлapни eнгиллaшти-pишгa, ҳaттo кaмбaғaл дeҳқoнлapгa ҳyкyмaт тoмoнидaн фoизcиз қapз бepиб тypишгa вaъдa қилди. Пapтия бyтyн Бyxopo дeҳқoнлapи Қypyлтoйидa epлapни тaқcимлaш тўғpиcидaги қoнyнни ўткaзишгa вaъдa бepди. Xyкyмaт ҳиcoбидaн иppигaция ишлapини бaжapиш йyли билaн cyғopиш шaҳoбчaлapини кeнгaйтиpиш вa cyвни тaқ-cимлaш тўғpиcидa қoнyн чиқapиш ҳaм дacтypдa yнyтилмaгaн эди,
Пapтиянинг дacтypидa дeҳқoнлap билaн биpгa ишчилapнинг axвoлини eнгиллaштиpишгa ҳaм кaттa эътибop бepилди. Caккиз coaтлик иш кyнини жopий қилиш, кacaбa yюшмaлapини тaшкил қилиш, кooпepaция тyзиш вa yндa дaвлaт кpeдити aжpaтиш мacaлaлapи дacтypдa aлoҳидa тaъкидлaнди.
Ёш бyxopoликлap пapтияcининг дacтypи aдлия тўғpиcидaги қyйидaги yч мoддa билaн тyгaллaнди:

1. Фиpқa cyдлapнинг фaқaт қoнyнгa тoбe бyлишини вa yлapнинг oзoд бўлишлapини вa ҳap xил бeгoнa oдaмлapнинг yлapнинг ишлapигa ҳap қaндaй дaxл қилишдaн вa тaъcиp қилишдaн caқлaнишини тaлaб қилaдиp,
2. Cyдлap ўзлapининг ҳyкмлapини вa қapopлapини мaжлиcи мyaccacaн тoмoнидaн тacдиқ қилингaн вa нaшp қилингaн қoнyнлapгa бинoaн чиқapaдиpлap.
3. Жиноят судлари биринчи даражадаги судлар ва иккинчи даражадаги судларга бўлиниб, биринчиси халқ томонидан сайланадир ва иккинчиси, биринчи даражадаги суд томонидан қаралган ишлар бўйича ўзларининг фикрларини, моҳоқазаларини маълум қиладилар.

Шундай қилиб, Ёш бухороликлар партиясининг Фитрат ва Файзулла Хўжаев томонидан ишлаб чиқилган дастурларида Бухорода амирлик тузуми ўрнида демократик республика ташкил қилиш ғоялари илгари сурилган эди. Бу оламшумул вазифани амалга ошириш учун 1920 йил апрел ойидан бошлаб Файзулла Хўжаев муҳаррирлигида «Учқун» газетаси нашр қилиниб, Бухоро амирлиги ҳудудида махфий равишда тарқатилар эди.
Ёш хиваликлар партияси эса 1914 йил август ойида Полвонниёз Ҳожи Юсупов асос солган эди. Жуманиёз Бобониёзов, Бобожон Ёқубов, Жуманиёз Султонмуродов, Назир Шошкоров, Султонқори Жуманиёзов, Худойберган Девонов, Ҳусаинбек девонбеги Матмуродов, Муҳаммадёрхўжа Абдуллаев партиянинг фаоллари эди. Ёш хиваликлар партиясининг эълон қилинган дастурида хон ҳокимиятини чеклайдиган ислоҳотлар ўтказиш, мамалакатда конституцион монархия ўрнатиш, халқни маърифатни қилиш мўлжалланган.
1917 йил феврал инқилоби ҳудди Ёш бухороликлар сингари Ёш хиваликлар фаолиятига ҳам кучли таъсир кўрсатди, улар очиқ кураш йўлига ўтди. 1917 йил 5 апрелда Хива хони Асфондиёрхон Ёш хиваликлар тақдим этган манифестни имзолашга мажбур бўлди. Манифест мазмунини қуйида тўлалигича келтирамиз:
Ҳижрий 1335 йил 25-жумаи-ус-сана ёки Исо туғилганидан 1917 йил 5 апрелда, мен-Хива хони Саид Асфандиёр Баходирхон қуйидаги хоҳишимни эълон қиламан:

1. Мен ўз фуқароларимга конституциявий бошқарувни шунинг учун бердимки, улар ўз хоҳишлари муқаддас шариат қонунлари ва замон талаби билан умухалқ кенгаши орқали сайланган ва давлат ишларини бошқаришга тайинланган адолатпарвар ва лойиқ кишилар билан давлатни бошқарсинлар.
2. Менинг фуқароларим давлатни бошқариш ишида муқаддас шариат билан келишилган ҳолда адолатли ҳаракат қилишлари шарт.
3. Мен фуқароларимга бирлик, тинчлик ва озодликни шунинг учун бердимки, улар бир-бирлари билан ака-ука бўлиб, тинч яшасинлар.
4. Хива давлатида вазирлик ва амалдорлик вазифаларини аҳоли томонидан сайланган ва тайинланган виждонли ва адолатпарвар кишилар бажарсинлар. Халқ хоҳламаган вазир, амалдор ва ҳокимлар ишдан олиниб, жинояти исботланса муқаддас шариат қонулари асосида жазога тортилсин.
5. Барча амалдор ва вазирларга, давлат хизматчиларига вазифаларига яраша давлат хазинасидан маош ажратилсин.
6. Хива давлатининг молия ишлари учун хазиначи жорий қилиб, кирим-чиқимларни назорат қилиш топширилсин.
7. Вазирлар ва амалдорларни назорат қилиш ҳамда менинг юқорида буйруғимни бажариш учун аҳоли ўз вакилларини сайлагунга қадар 30 кишидан иборат вақтли қўмита тайинлансин. Хива фуқаролари тинчликни сақлаб, ўз ишларини амалга оширсинлар ва бошқа маданиятли халқлар қаторидан ўрин олиш учун бор кучларини сарфласинлар.

Бу манифест қилиб қаралса, манифест асоси Исломхўжа ислоҳот режасининг бир қисмидек бўлиб кўринади. Кўпчилик тадқиқотчилар бу ҳужжатларни Ёш хиваликлар дастури сифатида талқин қилишади.
Ёш хиваликлар ҳамиша озодлик ва тараққиёт тарафдори бўлган Бобоохунни манифест асосида чақирилган мажлисга биринчилардан қилиб таклиф қилдилар» «...аввалдин машҳур ҳурриятпарвар уламо синфидан бўлган биродар Бобоохун қози Салимохун ўғлини юбордик. У бориб қози уламоларнинг тарафидин уни вакил қилиб олиб келди».
Мажлис ва Нозирлар кенашини тузиш, унинг фаолиятини ташкил қилиш ҳужжатларининг ислом шариати асосларида бўлишини таъминлашда уламо сифатида Бобоохун Салимов бошчилик қилди. Бу ҳақда Полвонниёз Ҳожи Юсупов ўз «Хотиралар»ида шундай ёзади: «Ондин сўнг Бобоохун эшон бирлан маслаҳат қилиб, тамоми Хоразм қалъалариға ҳам Туркманистон, қозоқ, қорақолпоқ истансаларига вакил сайлаб келмак учун хатлар юборилди». Жойларга юборилган кишилар халқ вакилларини сайлаб олиб келгач, Бобоохун Салимов мажлис раислигига сайланди.
1918 йил июл ойида Ёш Хиваликлар янги дастурларини ишлаб чиқдилар. Бунда улар ўзларини Хива инқилобий партия деб атаганлар. Унда қуйидаги талаблар бўлган:

1. Хон ва унинг ҳукумати томонидан мамлакат якка бошқарувини бутунлай тугатиш;
2. Хива ҳудудини Туркистонга қўшиб, РСФСР таркибига киритиш;
3. Хива хони, тўралар, беклар ва вазирларининг пуллари, ҳар хил кўринишдаги мулкларини халқ бойлиги деб эълон қилиш;
4. Йирик ер эгалари мулкларидан камбағаллар ҳаётини яхшилашда фойдаланиш;
5. Шариат ҳукми билан вақфларнинг барча даромадини фақат халқ маорифи учун сарфлаш;
6. Хивадаги янги ерларни ўзлаштириш учун Амударёдан ариқлар чиқариш;
7. Болаларни бепул ўқитиш учун Хивада мактаблар очиш;
8. Хивадаги шаҳар ва қишлоқларда бепул даволовчи касалхона ва даволаш муассасаларини очиш;
9. Хива хони томонидан қамбағал аҳолининг мажбуран тортиб олинган ер ва бошқа бойликларни ўз эгаларига қайтариш;
10. Асфандиёрхон ҳукмронлиги давридаги хазинага тушган халқ бойлигининг нимага сарфланганлигини аниқлаштириш;
11. Кўприклар ва алоқа йўлларини яхшилашга киришиш;
12. Беклар томонидан камбағал аҳолининг мажбуран тортиб олинган ер ва мулкларини ўз эгаларига қайтариш;
13. Бепул, мажбурий меҳнат (бегар)ни бутунлай тугатиш;
14. Хон ва унинг ҳукуматини тугатиш, халқ ҳокимиятини тузиш ва юқоридаги дастурни амалга оширишга тезда киришиш, халқ ҳокимиятига қарши бўлган хон тарафдорлари, буружуазия ва аксилинқилобчиларга қарши аёвсиз кураш олиб бориш.

Ушбу дастурнинг аниқлаштирилган ва РСФСРга қўшилиш тўғрисидаги моддаси олиб ташланган 12 бандлик варианти Хива инқилобчилар партиясининг яқин вазифалари номи билан 1920 йил 8 январда «Известия» (Тошкент) газетасида босиб чиқарилган.
Хуллас, 1918-1920 йилларда большевиклар мухолифатда турган Ёш бухориклар ва Ёш хиваликларни қўллаб-қувватланди. Жадидлар демократик ислоҳотларни қарор топтириш учун мавжуд тузумни қурол кучи билан ағдаришни зарур деб топдилар. Шунинг учун ҳам улар тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда большевиклар билан яқинлашдилар. 1920 йилда қизил армия Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ҳудудида бостириб кирди. Бухоро халқ Совет Республикаси ва Хоразм Халқ Совет Республикаси тузилиб, жадидлар ҳокимият тепасига қолишди. Демак, 1920 йилдан жадидчилик ҳаракати ўз тараққиётининг янги босқичига, яъни солветлар билан муроса йўлига қадам қўйди.
Туркистон жадидлари фаолияти бутун ўлкани қамрайдиган, инглизларнинг скаутнинг мактаб дустурига яқин дастур асосида ишлайдиган «Турон Кучи», «Турк кучи», «темур», «Изчилар», «Лочин» каби гуруҳларни туздилар. Бу гараҳлар ўрта мактаб таълими, ҳунар, санъатдан ташқари, ҳарбий машқлар билан шуғулланиб, советларга асосий зарба берувчи куч сифатида куч сифатида кўрина бошлади. 1920 йилда совет режими бу гуруҳлар фаолиятини тугатди.
Бироқ Фарғона Водийси Тошкентдаги воқеалалар якуни жадидларнинг умидларини сўндара олмади. Улар Бухоро республикаси раҳбарлари билан бир ёқадан бош чиқариб, иш бошладилар. Бухорода Жадид тараққийпарвар фирқаси тузилди. Бу фирқа дастурига кўра, давлатни жумҳурият раиси (президент) ва парламент бошқариши кўзга тутилган эди.
1921 йил 2-5 августда Буҳорода Валидий бошчиллигида Туркестон Миллий Бирлиги Ташкилоти тузилди. У истиқлолчилик ҳаракатини жипслаштиришда муҳим роль ўйнайди. Туркистон Миллий Бирлиги ташкилоти билан Мунавварқори раҳбарлигидаги «Миллий Иттиҳод» (1919 йил тузилган) ташкилоти асосий мақсади Бухоро республикаси, умуман, туркистон минтақасини советлаштириш ва руслаштириш таъсиридан сақлаб қолиш, Туркистоннинг мустақиллигига эришиш бўлган. Кейнчалик «Миллий идтиқод» ташкилоти асосида «Миллий истиқлол» ташкилоти тузилади.
Шундай қилиб, жадид партиялари 1917-1924 йилларда Туркистон мустақиллиги учун изчил курашдилар. Бу курашда парварида улар мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам. XX асрнинг миннатдор авлодлар ҳотирасида юрт мустақиллиги учун курашган фидоий инсонлар сифатида абадий қолдилар.

Алишер Насафий тайёрлаган

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин