Манбашунослик Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik.html Tue, 30 Apr 2024 18:16:44 +0000 Joomla! 1.5 - Open Source Content Management uz-uz Муқанна ҳақида Абу Райҳон Беруний маълумотлари https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/717-maqola.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/717-maqola.html Буюк ўзбек олими Абу Райҳон Беруний (973—1048) ўз даври тақозосига кўра асарларини араб тилида битган. Берунийнинг биринчи йирик асари «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобидир. Асарнинг арабча номи «Ал-осор ал-боқия ан-қурун ал-холия» бўлиб, Европада «Хронология», ўзбек шарқшунослигида «Осор ал-боқия» номи билан машҳурдир. Беруний «Осор ал-боқия»ни муҳожирлик даврида ёза бошлаган ва милодий 1000 йили ёзиб тамомлаган. Бу асар катта шуҳрат қозониб, Беруний 27 ёшидаёқ йирик олим сифатида эътироф этилди. «Осор ал-боқия»нинг «Пайғамбарлик даъво қилган кишилар ва уларнинг алданган умматлари — уларга оламлар эгасининг лаънати бўлсин — тарихлари устида сўз» бобида исломдан олдинги замонлар ва ислом даврида пайғамбарлик ёки худолик даъво қилган кишилар ҳақида маълумот берилган. Асарнинг Муқаннага бағишланган қисми қисқача. Чунки Беруний Муқанна ва унинг тарафдорлари ҳақидаги батафсил маълумотларни бундан олдин ёзилган «Оқ кийимлилар ва карматийлар ҳақида хабарлар» китобида баён этганини таъкидлайди. Афсуски, бу асар бизгача етиб келмаган.

Абу Райҳон Берунийнинг «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асари арабшунос олим Абдуфаттоҳ Расулов томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, 1968 йилда Тошкентда «Фан» нашриётида чоп этилган. Қуйида келтирилган парча мазкур нашрдан олинди.

Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»дан

Пайғамбарлик даъво қилган кишилар ва уларнинг алданган умматлари — уларга оламлар эгасининг лаънати бўлсин — тарихлари устида сўз

... Ундан кейин Муқанна номи билан машҳур бўлган Ҳошим ибн Ҳаким Марвда Ковакимардон номли қишлоқда юзага келди. У бир кўзли бўлганидан юзига кўк шойидан ниқоб тутган эди. Муқанна ўзининг худо эканини даъво қилди ва жасадга кирганини, чунки жасадга кирмасдан олдин биров унга қарай олмаганини айтди. У Амударё орқали Кеш ва Насаф томонларига ўтди. Хоқонга хат ёзиб, ундан ёрдам сўради, оқ кийимлилар ва турклар унинг атрофига йиғилдилар, Муқанна уларга (бошқаларнинг) моллари ва хотинларини ҳалол қилди, қаршилик кўрсатганларни ўлдирди ва Маздакнинг барча (йўл-йўриғини) уларга қонун қилиб берди, ал-Маҳдий қўшинини синдирди ва ўн тўрт йил ҳукмронлик қилди. Ниҳоят у ҳижрий бир юз олтмиш тўққизинчи йили қамал қилинди ва ўлдирилди.

Муқанна ўраб олингач, жасади йўқ бўлиб кетиши ва тобелари унинг (юқоридаги) гапига ишонишлари учун ўзини оловга ташлаган эди. Унинг куяману йўқ бўлиб кетаман (деган) мўлжали муяссар бўлмади, балки (унинг жасади) танурдан топилди. Унинг калласи олиниб, ўша кунларда Ҳалабда бўлган амир ал-мўъминин ал-Маҳдийга юборилди.

Муқаннанинг Мовароуннаҳрдаги тобелари кўринишда ислом динида бўлсалар ҳам, аммо яширин равишда унинг динига амал қиладилар. Унинг ҳақидаги хабарларни форсчадан арабчага таржима қилдим ва уларни «Оқ кийимлилар ва карматийлар ҳақида хабарлар» (номли) китобимда тўла баён этдим.

"Муқанна" китобидан

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Манбашунослик Mon, 20 Jan 2014 06:06:28 +0000
Абу-л-Муин Насафийнинг “Тамҳид” асари ҳақида https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/591-maqola.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/591-maqola.html

Абу-л-Муин Насафий юртимиздан етишиб чиққан буюк мутакаллимлардан бўлиб, у қадимий шаҳарларимиздан Самарқандда Абу Мансур Мотуридий асос солган қарор топган мотуридия таълимотининг дунёда кенг миқёсда тарқалишида муҳим роль ўйнаган аллома ҳисобланади. Насафий ҳақида маълумот келтирилган манбаларда унинг қуйидаги китоблари зикр этилади[1]: “Шарҳ ал-жомеъи-л-кабир ли-ш-Шайбоний” (“Шайбонийнинг “Ал-Жомиъ ал-кабир” асарига шарҳ”), “Ал-ъумда фи усули-д-дин” (“Дин усуллари илми асослари”), “Изоҳу-л-манҳаж ли кавни-л-ақли ҳужжатан” (“Ақлнинг ҳужжат эканлиги тўғрисидаги далилларни ёритиш”), “Маноҳижу-л-аиммати фи-л-фуруъ” (“Фаръий масалаларда имомларнинг йўналишлари”)[2]. “Табсирату-л-адилла”, “Ат-Тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид”, “Баҳру-л-калом”, “Тасаййуду-л-қавоид фи илми-л-ақоид” (“Калом илмида қоидаларни овламоқ”), “Ал-Ифсод ли-ҳадди-л-илҳод” (“Кофирлик найрангларини йўққа чиқариш”).

Ҳозирги маълумотларга кўра бу асарлардан “Табсира”, “Тамҳид” ва “Баҳру-л-калом”дан бошқалари бизгача етиб келмаган, деб ҳисобланади. Биз қуйида ушбу асарлардан “Тамҳид” хусусида тўхталмоқчимиз.

Тўлиғича “Ат-Тамҳид ли қавоиди-т-тавҳид” (“Тавҳид қоидаларига муқаддима”) номи билан аталган асар дин асослари ҳақида фикр юритади. У “Табсира” китобининг мухтасар, мўъжаз шакли, ёки бошқача айтганда, унинг муфассал фиҳристи кабидир. Чунки бу асарда “Табсира”нинг боблари ва фасллари айнан такрорланган[3]. Насафий ҳар бир масалани кўриб чиққандан кейин ўша масалани ўзининг “Тамҳид”ида мухтасар ҳолда баён қилганини сезиб, шундай дейди: “Мана бу масала бўйича гап ва далиллар кўп. Уларнинг баъзилари “Табсирату-л-адилла”да зикр қилинган. Бинобарин, ушбу “Тамҳид” номли китобимизда фақат унинг зикрини мухтасар қилганмиз”[4]. Шунга қарамасдан, “Тамҳид”нинг қиммати “Табсира”дан кам эмас. Чунки бу китоб ақидавий масалаларга чуқур киришмасдан, фақат аҳлу-с-сунна ва-л-жамоанинг қарашлари ҳақида тез ва қулай маълумот олишни хоҳлаган кишилар учун муҳим манба ҳисобланади. “Тамҳид” асарини илк бор 1986 йил араб олими Жибуллоҳ Ҳасан Аҳмад Мисрнинг “Дору-л-табиъати-л-Муҳаммадия” нашриётида чоп эттирди. Умумий ҳажми 33 бобдан иборат асарнинг дунёдаги турли мамлакатлари қўлёзмалар фондида 15 дан ортиқ нодир нусхаси сақланаётгани маълум[5]. Уларнинг аксарияти Туркия кутубхоналаридадир: 1. Atif Efendi кутубхонасида сақланаётган 719/1320 йилда кўчирилган, умумий ҳажми 181 варақ бўлган 1282 рақамли ҳамда 684/1285 йилда кўчирилган 117 варақдан иборат 1221 рақамли қўлёзма. 2. Üniversite кутубхонасида сақланаётган 534/1140 йилда кўчирилган, 53 варақдан иборат 268 рақамли қўлёзма. 3. Bayezid кутубхонасида сақланаётган 710/1311 йилда кўчирилган 158 варақдан иборат 3078 рақамли қўлёзма. 4. III Ahmed кутубхонасида сақланаётган 1866 рақамли қўлёзма. Ушбу қўлёзма 24 варақдан иборат бўлиб, кўчирилган санаси номаълум[6]. 5. Hamidiye кутубхонасидаги 722 рақамли жами 81 варақдан иборат нусханинг кўчирилган йили ва хаттоти номаълум. 6.  Fatih кутубхонаси сақланаётган 61 варақдан иборат 3084/I рақамли қўлёзма 687/1288 йил Муҳаммад ибн Аҳмад томонидан кўчирилган. 7.  Şehid Ali Paşa кутубхонасида сақланаётган 1579 рақамли 99 варақдан иборат қўлёзма 1201/1787 йил Абдурраҳим Муҳаммад томонидан кўчирилган. 8. Karaзelebizade кутубхонасида сақланаётган 347/5 рақамли 44 варақдан иборат қўлёзма Муҳаммад ибн Али томонидан 702/1303 йил кўчирилган.

Мисрнинг машҳур “Дору-л-кутуби-л-мисрийа” кутубхонасида мазкур асарнинг 41 рақам остида сақланаётган 735/1335 йил Бухорода хаттот Абу-л-Қосим Салоҳ ибн Жубайр томонидан кўчирилган қўлёзма, Б 22991 рақам остидаги 783/1379 йил Муҳаммад ибн Муҳаммад Шаҳир томонидан қўчирилган қўлёзма ҳамда 172 рақамли Йусуф Аҳмад Адҳам Ҳанафий томонидан 874/1470 йил Қоҳирада кўчирилган қўлёзмадан иборат учта нодир нусхаси мавжуд.

Шунингдек, “Тамҳид”нинг тўртта нусхаси ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида мавжуд: 1. 177/IV рақамли 47 варақдан иборат қўлёзма насх хатида 672/1274 йил номаълум хаттот томонидан кўчирилган. Китоб яхши сақланган. Таякиси чармдан. Варақлари сариқ шарқ қоғозидан бўлиб, ҳар бир бети пойгирланган. Фасллар қизил сиёҳ билан ажратилган. Асарнинг ушбу қисмида қабр азоби[7], ҳидоят ва залолат[8], қазо ва қадар[9], афъолу-л-ибод[10] (бандаларнинг амаллари), ризқ, мутавалладот[11] (инсон болалари) ва иститоат[12] каби каломий масалалар ёритилган. 2. 8221/I рақами остидаги 41 варақдан иборат қўлёзмани 1181/1768 йил Ёдгор Мирзо Қурбон Бухорода насх хатида кўчирган. Нусха пойгирланган. Калин шарқ қоғозида ёзилган. Ҳар бетда 19 катордан битилган. Китобнинг бошланишидаги 7 бетда доғлар пайдо бўлган. Муаллиф наздидаги айрим муҳим сўз ва жумлалар қизил сиёҳ билан ажратилган. Мазкур қисмда шиа аҳлидан бир жамоанинг хамр ва лавотани ҳалол санаганлиги кескин қораланган[13]. 3. 3185/V рақамли қўлёзма жами 18 варақдан иборат. У 739/1339 йил настаълиқ хатида сариқ шарқ қоғозига кўчирилган. Хаттоти номаълум. Муқова ва таякиси чармдан. Ҳар бетда 15 қатордан. Биринчи бети бошқа, афтидан, кейин кўчирилиб, қўшилган. Асосан, имон, шафоат, имомат ва азобу-л-қабр (қабр азоби) фаслларини қамраган. 4. 2521 рақамли қўлёзма 47 варақдан иборат. Кўчирилган санаси ва хаттоти номаълум. Юпқа шарқ қоғозида ёзилган. Ҳар бетда 15 қатор бор. Биринчи бетнинг муқоваси ажралган. Пойгирланган. Муқова ва таякиси чармдан. Бу қўлёзма нусхада ҳам баъзи жумлалар қизил сиёҳ билан ажратилган.

“Тамҳид” ҳажм жиҳатидан “Табсира”дан кичик, шунинг билан бирга, фаслларини айнан такрорлагани боис, мазкур асар “Табсира”нинг “Чўнтакбоп шакли” номини олган[14].

Асарнинг кўплаб нусхаларига эгалиги, шунингдек, Ҳусаний ибн Али Сифноқий (ваф. 710/1310) каби олимлар томонидан ёзилган бир қанча шарҳларга[15] ҳам эгалиги унинг калом илми тарихи, ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳамда аксар адашган фирқаларга ўринли раддиялар бериш борасида қимматли манба эканлигини кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларни турли диний-сиёсий оқимларнинг бузғунчи ғояларидан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда Абу-л-Муин Насафий илмий-маънавий мероси муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Президентимиз айтганларидек, “Ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш”да аждодларимиз ҳаёт йўллари ва асарларининг роли беқиёсдир. Айниқса, Абу-л-Муин Насафий асарлари ақидавий масалалар чуқур илмий таҳлили ва ҳанафия мазҳабидаги мотуридия таълимотига хос ечими билан юртимиздаги барқарор тинчлик, шу билан бирга четдан кириб келаётган турли “ғоя”ларга раддиялар беришда алоҳида ўрин эгаллайди.



[1] Лакнавий. Ал-Фавоиду-л-баҳия. –Б. 90; Броккелман. Ж. 1. –Б. 547; Доирату-л-маорифи-л-исломия. Инглизча нашри. –Б. 414-415; Бағдодий. Изоҳу-л-макнун. Ж. 1. –Б. 156 ва Ж. 2. –Б. 563; Бағдодий. Ҳадяту-л-орифин. Ж. 2. –Б. 487; Қураший. Ал-Жавоҳиру-л-музия. –Б. 189; Қутлубуға. Тожу-т-тарожим. –Б. 58; Ҳожи Халифа. Кашфу-з-зунун. –Б. 225, 337, 484, 570, 1845; Умар Ризо Каҳҳола. Муъжаму-л-муаллифин. Ж. 12. –Б. 66; Муъжаму-л-матбуъоти-л-арабия ва-л-муарраба. Ж. 4. –Б. 1854; Зириклий. Ал-Аълом. Ж. 8. –Б. 301.

[2] Тўлиқроқ маълумот олиш учун қаранг: Оқилов С. Абу-л-Муин Насафий илмий мероси ва мотуридия таълимоти. –Б. 74-78.

[3] Насафий. Тамҳид. Муқаддима. –Б. 1; Абу-л-Муъин Насафий. Ат-Тамҳид ли-қавоиди-т-тавҳид (Тавҳид қоидаларига муқаддима). Элмурод ҳожи Холмурод ҳожи ўғли таржимаси. –Т.: Мовароуннаҳр, 2006. –Б. 96.

[4] Насафий. Тамҳид. –Б. 69.

[5] Қаранг: Оқилов С. Абу-л-Муъин ан-Насафий илмий мерооси ва мотуридийа таълимоти. –Б. 64-66.

[6] Язичиўғли М.Maturidi kelam ekolu’nun iki buyuk simasi: Ebu Mansur Maturidi ve Ebu’l-Mu’in Nesefi // Ankara universetesi basimevi. –Ankara, 1985. –Б. 253.

[7] ЎзФА Асосий қўлёзмалар фонди. № 177-III рақамли қўлёзма. –В. 190 а.

[8] Ўша манба. –В. 187 б.

[9] Ўша манба. –В. 187 а.

[10] Ўша манба. –В. 184 а.

[11] Ўша манба. –В. 183 а.

[12] Ўша манба. –В. 175 а.

[13] ЎзФА Асосий қўлёзмалар фонди. № 8221 рақамли қўлёзма. –В. 35.

[14] Насафий. Табсира. Ж I. Ebu’l Muоn Nesefо ve Tebsiratь’l-edille. –Б. 12.

[15] Сиғнакийнинг “ат-Тасдид” асари ҳақида “Табсира”нинг Туркиянинг Фотиҳ кутубхонасида 2907 рақами билан сақланаётган қўлёзма нусхасида маълумот берилган: Табсирату-л-адилла. Қўлёзма. –Истанбул: Фотиҳ кутубхонаси. Инв.2907. –В. 1а-1б.

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Манбашунослик Mon, 13 Aug 2012 20:14:50 +0000
«МУНТАХАБ УТ-ТАВОРИХ» Ўзбек тилида https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/590-maqola.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/590-maqola.html Мустақиллик йилларида Соҳибқирон Амир Темур фаолиятига ба-ғишланган ноёб мўътабар манбаларни ўрганиш ва нашр этишга кенг йўл очилди. Нисбатан қисқа давр ичида тарихчи ва шарқшунос олим-ларнинг заҳматли меҳнати туфайли ноёб қўлёзмалар халқимизга етиб борди. Бугунги китобхонлар Ибн Арабшоҳнинг "Амир Темур тарихи", Ибн Халдуннинг "Таржимаи ҳоли" (парчалар), Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздийнинг "Зафарнома"лари Абдураззоқ Самарқандийнинг "Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн" (икки жилдда) асарларини ўзбек тилида ўқимокдалар. Улар бевосита араб (таржимонлар Убайдулла Уватов, Акрам Ҳабибуллаев), форс (таржимонлар Муҳаммад Али ибн Дарвиш Али ал Бухорий, Юнусхон Ҳакимжонов, Асомиддин Ўринбоев, Омонулла Бўриев) тилларидан таржима қилинди. Ғиёсиддин Алининг "Рўзномайе ғазавоте Ҳиндистон" (таржимон ва нашрга тайёрловчи А.А.Семёнов), Фасих Аҳмад ал Ҳавофийнинг "Мужмали Фасихий" (таржимон ва нашрга тайёрловчи Дилором Юсупова) асарлари рус тилида нашр этилди. Шунингдек, Амир Темурга замондош бўлган овруполик Руи Гонсалес де Клавихонинг "Кундалик"лари (испан тилидан Улуғбек Жўраев таржимаси), Султония архиепископи Иоаннинг хотиралари (француз тилидан Баҳодир Эрматовтаржимаси), Иоганн Шильтбергернинг хотиралари (рус тилида) эълон қилинган. Соҳибқирон қаламига мансуб "Темур тузуклари" (форсчадан Алихон Соғуний ва Ҳабибулла Кароматов таржимаси) қайта-қайта нашр этилмокда. Шунингдек, халқ китоби бўлмиш "Темурнома" катта ададларда босилиб чикди. Ўнлаб йирик илмий асарлар, рисолалар чоп этилиб, қатор диссертациялар ҳимоя қилинди. Хуллас, бугунги кунда Амир Темур фаолиятига бағишлаб ёзилган Шарқ ва Ғарб манбаларининг катта қисмидан китобхон халқимиз баҳраманд бўлди, деб фахр билан айта оламиз. Юқори савияда таржима қилиниб нашр этилган мазкур ноёб асарлар маънавий мулкимизга айланди. Бу эзгу ишлар Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилаётганини мамнуният билан таъкидлаб ўтиш лозим.
Яна шу нарсани ғурур ва ифтихор билан айтиш керакки, бутун жаҳонда Амир Темур фаолиятини ёритувчи илмий ва бадиий асарларнинг умумий сони беш юздан ортиб кетади. Соҳибқиронга бағишлаб ёзилган саҳна асарлари, жумладан инглиз драматурги Христофор Марлонинг "Соҳибқирон Амир Темур" драмаси бир неча асрлардан бери Европа театрларида қайта-қайта намойиш этилиб, томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлиб келмокда. Ўтган асрнинг бошларида буюк озарбайжон драматурги Ҳусайн Жовид ёзган "Амир Темур" шеърий драмаси туркий халқлар орасида катта шуҳрат қозонган эди.
Ўзбек бадиий темурномаси саҳифалари ҳам йил сайин мазмундор, ёрқин асарлар билан бойиб бормокда. Таниқли ижодкорлардан Абдулла Ориповнинг "Соҳибқирон" ва Муҳаммад Алининг "Буюк салтанат" романи, академик Бўрибой Аҳмедовнинг "Амир Темур" илмий романи ва ўнлаб достонлар, қиссалар, шеърларни ўзбек ўқувчилари катта завқ билан ўқиб келмокдалар.
Ўтган йили ўзбек темуршунослиги яна бир йирик асар билан бойиди. Анча йиллардан бери қадимий қўлёзмаларни тадқиқ этиб келаётган заҳматкаш олим ва ёзувчи Ғулом Каримий муаррих Муиниддин Натанзийнинг "Мунтахаб ут-таворихи Муиний" асарини форс тилидан таржима қилиб, нашр эттирди.
Мазкур асар матни устида узоқ йиллар қунт билан ишлаб, уни ноёб тарихий манбалар билан қиёслаб, синчиклаб ўргангани ва моҳирона таржима қилгани олимнинг ибратли фазилатидир. Синчков китобхонларга маълумки, Ғулом Каримий "Мунтахабут-таворих"нинг катта қисми таржимасини "Жаҳон адабиёти" журналида (2006 йил, 3-4-сонлар) Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси Муҳаммад Али сўзбошиси билан эълон қилган эди. Тадқиқотчи изланишларини давом эттириб, асар ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтирди. Маълумки, Шарқ манбаларида бирон-бир мавзуни батафсил ёритишдан олдин оламнинг яратилиши, Нуҳ пайғамбар ва унинг ўғиллари, жумладан, Ёфас ўғли Туркхон наслидан бошланган ҳукмдорлар шажараси ва кейинги сулолалар тарихини батафсил тасвирлаш анъанаси мавжуд. Бу борада тасаввур равшан бўлиши учун Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи" ва Абулғозийнинг "Шажараи турк" асарларини ёдга олиш кифоя. Шарқ муаррихларининг ҳаммаси бу анъанага содиқ қолганлар. Шунинг учун ўзидан олдин ўтган тарихчиларнинг асарларига таянган ҳолда даврий маълумотларни айнан такрорлаш айб саналган эмас, аксинча, табиий ҳол сифатида қабул қилинган. Ғулом Каримий "Мунтахаб ут-таворих" муаллифи ўзигача бўлган давр тарихини ёзишда Рашидиддин Фазлуллоҳ, Ҳамдуллоҳ Қазвиний сингари тарихчилар асарларидан фойдаланганини, ўз замонаси ва яқин ўтмиш воқеаларини эса кўпроқ ўзи билган асарлар асосида ёритганини алоҳида таъкидлайди. "Шу сабабли "Мунтахаб ут-таворихи Муиний"нинг, айниқса, сўнгги қисмларида бошқа муаррихлар асарларида учрамайдиган нодир маълумотлар бисёрдир", - деб ёзади тадқиқотчи.
Ғулом Каримийнинг таржимон ва шарқшунос олим сифатидаги катта меҳнати асарга ёзган "Мунтахаб ут-таворихи Муиний"да Амир Темур даври тарихининг ёритилиши" деб номланган кириш сўзида яққол намоён бўлади. Тадқиқотчи чинакам илм тамойилларига амал қилган ҳолда темурийлар даврига бағишланган деярли барча йирик манбаларга чуқур тасниф беради, уларнинг нодир қўлёзмалари қаерларда сақланаётгани, кимлар томонидан таржима қилиб ўрганилгани ва нашр этилгани, таржима ва тадқиқотнинг илмий савияси ҳақида мукаммал қиёсий маъ-лумотлар кетиради. Ана шу жараёнда мавзу қирраларига синчков олим сифатида ёндашиб, айрим муаммолар, баҳсли масалаларга нисбатан ўз қараши, нуқтаи назарини дадил илгари суради. Масалан, темурийлар даврига доир асарларда "бахшилар", "уйғур бахшилар" деган ун-вонлар тез-тез учраб туради. Манбаларда Алишер Навоийнинг бобоси саройдаги "уйғур бахши"лардан бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Ҳатто шуни рўкач қилиб, "Навоий уйғур шоири" деб юрганлар ҳам учрайди. "Уйғур бахшилари" иборасини қандай тушуниш керак? Ғулом Каримий сўзбошида мазкур тушунчага батафсил изоҳ беради. Унинг таъкидла-шича, Амир Темур даврида ҳар бир жанг баёнини бахшилар (битикчи-лар) туркий тилда ёзиб борганлар. Олим ҳарбий атамаларнинг аксарияти туркий бўлиб, жанговар бўйруқлар ҳам шу тилда берилгани, уларни қоғозга аниқ туширишга бу тил катта қулайликлар туғдирганини алоҳида қайд этади. Бундан ташқари, ўрта асрларда уйғур ёзувини биладиган кишилар камайиб кетган эди. Улар махсус эътиборда турган, ҳарбий ва давлат сирлари фақат ана шу бахшилар томонидан уйғур ёзувида битилган ва махфий сақланган. Хуллас, Ғулом Каримий барча темурийлар даврида катта нуфузга эга бўлган "уйғур бахши"лар ҳақида батафсил маълумот бериб, уйғур миллати билан уйғур ёзуви, жумладан, "уйғур бахши"лар тамомила бошқа-бошқа тушунча эканини аниқ далиллаб беради.
Ғулом Каримий мана шу йўналишдаги фикрларини давом эттириб, темурийлар даврида кенг истеъмолда бўлган ва тадқиқотларда кам изоҳ-ланган ёки тушириб қолдирилган бир қанча ҳарбий атамалар маъносини кенг шарҳлашга муваффақ бўлади. Шу ўринда бир-икки мисол келтириб ўтайлик. Манбаларни синчиклаб қиёсий ўрганган олим кўпгина тадқиқотларда баъзи нодир туркий атамалар таржима қилинмасдан ташлаб кетилгани ёки нотўғри изоҳланганини, ҳатто улар "обрўли туркий луғатларда ҳам қайд этилмаган"лигини таъкидлайди. Масалан, яқин пайтларгача "Мунтахаб ут-таворих"нинг муаллифи ҳам номаълум ҳисобланиб, асар темурий шаҳзода Искандар Султонга бағишлангани учун "Искандар аноними" деб аталиб кетган эди. (Асар муаллифи Муиниддин Натанзий эканини биринчи марта машҳур рус шарқшуноси В.В. Бартольд аниқлаган.) Асардан айрим парчалар 1941 йилда нашр этилган "Олтин Ўрда тарихига оид маълумотлар" тўпламининг 2-жилдига киритилган бўлса-да, таржимонлар матннинг кўп жойларини тушириб қолдирганлар. Ғулом Каримий ана шу таржимонларнинг самимий эътирофларини ҳам келтиради: "Матннинг кўп жойлари жуда кам учрайдиган турк ва муғул сўзларигатўлиб кетгани учун маъноси ноаниқлигича қолди. Ана шу сабабга кўра биз "Искандар аноними"нинг Олтин Ўрда тарихига оид баъзи жойларини чоп этишдан воз кечдик". Айни замонда олимнинг ўзи ҳам шундай қийинчиликка дуч келади, аммо эринмай излангани, ахтаргани учун кўпгина ҳарбий атамалар маъносини тўғри очиб бе-ришга эришади. Жумладан, у манбаларда учрайдиган "ёсомиший -лашкарни тартибга солиб сафлаш, такомиший ёки накомиший - чекинаётган душманни қувиб зарба бериш, сон - қўшин рўйхати, булжор -лашкар йиғилиши учун белгиланган жой ва муддат, танқол ёки тунқол- лашкарга белгиланган жойга бориб йиғилиш учун берилган буйруқ"
каби атамаларни изоҳлаб, уларга аниқлик киритади.
Олим "Мунтахаб ут-таворих"дан бошқа манбаларда деярли учрамайдиган камёб ҳарбий атамалар изоҳига каттагина ўрин ажратади ва уларни батафсил тахлил қилади (булғомиший, истикшоф, кечомиший, бекламиший ёки бакламиший, тарқол ёки торқол ва ҳоказо атамалар).
Энди манбаларда кечомиший сўзи қандай изохланганини кўздан кечирайлик. Олимнингтаъкидлашича, бу сўз Рашидиддин Фазлуллоҳнинг "Жоме ат-таворих" асарида кенг қўлланган, аммо рус тилига турли маъ-ноларда таржима қилинган, баъзи ўринларда эса унинг ўрнига уч нуқта қўйиб кетилган экан. Жумладан, олим Березин бу сўзни "производил перевозку" деб, Ю.П. Верховский тун (кеча) деб тушуниб, "тунамоқ" деб, А.К. Арендс эса жонбозлик (усердие) маъносида таржима қилганини айтади ва К.А. Арендстаржимаси муваффақиятли чиққанини таъкидлайди.
Айни замонда олим "Мунтахаб ут-таворих"ни ўзбек тилига таржима қилиш жараёнида "маъноси қийин сўзларга немис олими Герхард Дёрфернинг "Янги форс тилидаги туркий ва луғавий элементлар" номли тўртжилдли тадқиқотидан фойдаланган ҳолда" изоҳ берганини ўта ҳалоллик билан таъкидлайди. Бу эътироф, ўз навбатида, олимнинг камтарлиги ва комиллик белгисидир. Шу нуқтада Ғулом Каримий яна бир жид-дий хулосани илгари суради: "Шубҳасиз, бу ғоят қимматли тарихий асар-нинг туркий лексикасини ҳар томонлама тадқиқ қилиш фақат тилшунос-лик фани нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлиб қолмасдан, балки Амир Темур давридаги ҳарбий санъат, давлатчилик ва иқтисодиёт каби соҳа-ларга оид билимларимизни ҳам бойитишга хизмат қилади", - деб ёзади ва Ватанимиз тарихига доир Шарқ манбаларини ўрганиш амалий аҳами-ятга эгалигига, келажакда яратиладиган илмий асарларда яна масала-нинг қайси жиҳатлари ёритилиши лозимлигига жиддий урғу беради.
Тадқиқотчи ўнлаб матнларни қиёсий ўрганар экан, баъзи илмий асар-ларда йўл қўйилган хатолар ва чалкашликларни одоб билан айтиб ўтишни ҳам лозим топади. Масалан, у анчагина салмоқли "Темур ва Улуғбек даври тарихи" тадқиқотида: "1937 йилда Низомиддин Шомий асари Ф.Та-уэр томонидан чех тилида чоп этилди" деган маълумот берилиб, ҳаво-лада мазкур нашрнинг француз тилидаги титул варағи ёзуви келтирил-гани"га дикҳатимизни тортади. Маълум бўлишича, чех олими Низомид-дин Шомий "Зафарнома"сини таржима қилмаган, балки унинг форсча матнини нашр эттирган экан. "Темур ва Улуғбек даври тарихи" тадқиқо-тида титул варағи сифатида француз тилидаги саҳифа такдим этилгани юқоридаги нашр муаллифлари эса Ф.Тауэр китобини умуман кўрмага-нидан далолат беради. Эътиборсизлик билан йўл қўйилган бундай ха-толар дарс-лик ва қўлланмаларга ҳам кўчиб ўтиб, кўпчиликни чалғитиб қўйиши мумкин. Ғулом Каримийнинг ўз тадқиқотига мана шундай ўта синчковлик ва катта масъулият билан ёндашгани ва айрим нуқсонларни дадил очиб бергани ёш олимлар учун ҳам яхши сабоқ бўла олади.
"Мунтахаб ут-таворих"ни таржима қилишда олим энг оқилона ва тўғри йўлдан бориб, аввалги муаллифлар батафсил тасвирлаган воқеаларни тушириб қолдиради. Айни замонда, ўқувчига асар ҳақида мукаммал та-саввур бериш учун бу бобларнинг номларини сўзбошида тўла келтириб ўтади. Амир Темур даврига оид қисмлар эса Париж ва Лондонда сақла-наётган мўътабар қўлёзмалар асосида француз олими Ж.Обен тайёр-лаган ва 1957 йилда Теҳронда форс тилида босилиб чиққан нашр асо-сида ўзбек тилига таржима қилинган. Олим сўзбошида алоҳида таъкид-лаб ўтган Теҳрон нашри мундарижаси қуйидагилардан иборат:
Шабонкора маликлари табақаси (1-9-бетлар);
Ҳурмуз маликлари табақаси (10-19-бетлар);
Кирмон маликлари табақаси (20-30-бетлар);
Язд маликлари табақаси (31-34-бетлар);
Луристон маликлари табақаси (35-67-бетлар);
Жўжихон маликлари табақаси (68-101-бетлар);
Чиғатой уруғи табақаси (102-132-бетлар);
Ҳалокухон табақаси (133-157-бетлар);
Туғотемурийлар табақаси (158-159-бетлар);
Чўпон авлоди табақаси (160-162-бетлар);
Амир ШайхҲасан Бузург авлоди табақаси (163-169-бетлар);
Маҳмудшоҳ Йнжу авлоди табақаси (170-179-бетлар);
Муҳаммад Музаффар авлоди табақаси (180-196-бетлар);
Мовароуннаҳрда исён кўтарган амирлар табақаси (197-274-бетлар);
Ҳазрат Султон соҳибқирон табақаси (274-408-бетлар);
Амир Темур тарихига оид Лондон нусхасида мавжуд фасллар (409-436-бетлар);
Кўрсаткичлар (437-485-бетлар);
Мазкур мундарижанинг ўзиёқ "Мунтахаб ут-таворих"да бошқа ном-дор муаррихларнинг асарларида учрамайдиган кўпгина қимматли маълумотлар борлигини кўрсатиб турибди. Айниқса, "Мовароуннаҳрда исён кўтарган амирлар табақаси" (77 бет) ва "Ҳазрат Султон соҳибқирон та-бақаси" (134 бет) ўз салмоғи жиҳатидан ҳам асардаги бошқа боблардан сезиларли даражада фарққилади. Уларда келтирилган воқеалар баёни Мовароуннаҳр тарихи ва Амир Темур фаолияти ҳақидаги қарашлари-мизни ниҳоятда кенгайтиради.
Юқоридатаъкидлаганимиздек, қўлёзма манбаларни синчковлик би-лан қиёслаб ўрганган Ғулом Каримий "Мунтахаб ут-таворих"нингтурли нусхаларида мавжуд фарқларга ҳам жиддий эътибор беради ва уларни илова тарзида ўқувчига етказади. Бу иловалардаги Амир Темур ва те-мурийлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тарих мухлислари учун қимматли маълумотлар беради.
Юқори савияда таржима этилган бу асарнинг фазилатлари ҳақида яна кўп гапириш мумкин, аммо биз сўзни мухтасар қилиб, айрим истак-ларимизни билдириш билан чекланамиз. Таржиманинг баъзи ўринла-рида: "Амир Ҳусайн бу воқеа тафсилотларидан хабардор бўлгач, Мо-вароуннаҳрдаги вазият қанақалиги унга маълум бўлди" (71-бет) син-гари таҳрирталаб жумлалар ҳам учраб қолади. Китобнинг 28-бетида "қораунас" этноними келтирилади. 29-бетда бу атама "қаровнос", 73-бетда "қароғунос", 80-бетда "қароунос" тарзида ҳам ёзилади. Ғулом Каримий "Чиғатой улуси" атамасини изоҳлар экан, "Улус аҳолиси тур-кийлар бўлиб, уларни бошқа туркий халқлардан фарқлаш учун чиғатой турклари ёки қисқа қилиб чиғатойилар деб аташган", - деб ёзади. Бу изоҳ анча баҳсли. Ҳолбуки, илмий адабиётларда туркийлашган мўғул-лар "чиғатойлар" деб изоҳланади (Қаранг: Ўзбекистон Миллий энцик-лопедияси, 9-жилд, 636-637-бетлар). 83-бетда "Мулунгғур" атамаси тилга олинган. У ҳозирги Булунғур бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда бу атамага изоҳ берган маъқул эди.
Муаллиф бу истакларимизни самимий тилаклар сифатида қабул қили-шига ишонамиз.
Ғулом Каримий заҳмат чекиб таржима қилган ва нашр этган "Мунта-хаб ут-таворихи Муиний" китоби ўзбек шарқшунослик илмини бойита-диган самоқли асар бўлиб қолади.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ,
Тошкент давлат шарқшунослик
институти катта ўқитувчиси

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Манбашунослик Mon, 13 Aug 2012 20:13:08 +0000
2-Мавзу. Манбашуносликнинг асосий йўналишлари. Назарий ва амалий манбашунослик https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/171-manbashunoslik.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/171-manbashunoslik.html Дарснинг мазмуни: Ушбу дарсда талабаларга амалий ва назарий манбашунослик, ёзма манбаларни қидириб топиш, тавсифга олиш ва тадқиқ қилиш тушунтирилади. 


Режа:
2.1.    Манбашуносликнинг йўналишлари асосий мақсад ва вазифалари.
2.2.    Назарий манбашунослик (йўналиши).
2.3.    Манбаларни туркумлаш.
2.4.    Археография.Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш.
2.5.    Амалий манбашунослик (йўналиши).
2.6.    Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш.
2.7.    Фойдаланилган адабиётлар р´йхати.
2.8.    Маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.

Асосий тушунчалар: қоғоз, қоғозрез, оҳорлаш, муҳралаш, мистар, мистар боғлаш, ўлчам, варақлар сони, жилд, муқова, саҳҳоф, мужаллид, жадвал, жадвалкаш, вассол, жузв, пайгир, наққош, музаҳҳиб, шамс нақши, сарлавҳа, лавҳа, зарварақ, унвон, лола нақши, турунж нақши, лачак, гириҳ, ислимий нақш, абри баҳор, рассом, мусаввир.

2.1. Манбашуносликнинг йўналишлари асосий мақсад ва вазифалари
Манбашунослик фани асосан икки йўналишга эга бўлиб, у назарий манбашунослик ва амалий манбашуносликдан иборатдир. Биз қуйида назарий манбашунослик хусусиятларини баён этамиз.

2.2.    Назарий манбашунослик (йўналиши)
Назарий манбашунослик йўналиши амалий манбашунослик тажрибасини умумлаштиради, ёзма манбаларни вужудга келиши ва уларнинг реал тарихий шароитни ўзида акс эттириш қонуниятлари, манбаларни излаб топиш, туркумлаш, тавсифга олиш, тартибга солиш асосларини ишлаб чиқади ва уларни илмий муомалага киритишнинг, амалий ўрганишнинг энг мақсадга мувофиқ асосий усул ва йўлларини аниқлайди ва амалиётга тавсия этади.  Улар қуйидагилардир.

2.3.    Манбаларни туркумлаш
Шарқ ёзма манбаларни туркумлашнинг ягона аниқ бир қоидаси ҳозиргача ишлаб чиқилмаган. Мавжуд қўлёзма манбалар фиҳристи бир қисми асарлар тили нўқтаи назаридан келиб чиқиб тузилган. Масалан, Англиянинг Британия музейида сақланаётган шарқ қўлёзмалари йирик шарқшунос Чарлз Риё томонидан уларнинг қайси тилда ёзилганига қараб, араб, форс ва туркий тилдаги қўлёзмаларни алоҳида, алоҳида тавсифга олиб фиҳрист тузган. Франция  пойтахти Париждаги Миллий кутубхонадаги сақланаётган шарқ қўлёзмалари ҳақида  Эдгар Блоше ҳам шу тартибда  каталог тузган.
Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасидаги қўёзмалар биринчи бор сақланаётган ташкилот “Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқ қўлёзмалари мажмуаси” номи остида турли тилдаги ва турли мавзудаги асарлар тавсифга олиниб, уларнинг ўн бир жилдда нашр этилган. Ҳозир қўлёзмаларни қайси фан соҳасига оидлигига қараб тавсифга олиш бошлаб юборилган мана шундай каталоглар чоп этилмоқда.
Баъзи манбашунослар қўлёзмаларни мазмунига қараб, асарда қайси масала баён этилганига қараб, туркумлашни лозим топсалар, уларнинг бошқа бир гуруҳи   асарнинг келиб чиқишига, яъни қаерда ва қачон ёзилганлигига  қараб туркумлашни маъқул кўрадилар.
Яна бир гуруҳ олимлар эса уларни расмий ҳужжатлар, тарихий, гео-космографик ва биографик асарлар каби турларга бўлиб ўрганишни тавсия қиладилар. Манбаларни автограф – яъни муаллифнинг ўз қўли билан эканлигига қараб ёки кўчирилган нусха эканлигиги қараб  туркумлаш ҳоллари ҳам учрайди.
Ҳозирги пайтда тарихчи манбашунослар манбалар устида ишлашнинг фақат биттасига, яъни уларнинг турларига қараб тадқиқ этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. Чунки бошқа тадқиқот йўллари ёзма манбани чуқур ва атрофлича ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш вазифаларига тўла жавоб бера олмайди.
Биринчидан, тарихий манбалар ичида фақат бир масала – ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқага бутунлай бағишланган асар деярли йўқ ёки жуда кам.
Тил бўйича манбаларни ўрганиш ёмон эмас, лекин бирор мавзуга оид манбаларни ўрганганда, фақат бир ёки икки тилда яратилган асарлар билан чегараланиш тадқиқот илмий қийматини пасайтиради.
Мана шуларни инобатга олганда, тарихий манбаларни турларига ва қайси давр воқеаларини акс эттирганлигига қараб туркумлаш мақсадга мувофиқдир. Аввалги пайтларда талайгина марказий олий ўқув юртларида ўқитилган “CCЖМ тарихи манбашунослиги” ва “Ўрта асрлар тарихи манбашунослиги” дарсликлари мана шу қоидага асосланган.
Б. А. Аҳмедов “Ўзбекистон тарихи (ўрта асрлар) манбалари”ни (ёзма манбаларни) қуйидаги уч турга бўлиб ўрганишни тавсия қилган: 1) Ашёвий манбалар, яъни археологик қазишлар натижасида топилган ашёлар; 2) расмий ҳужжатлар; 3) тарихий, гео-космографик ҳамда биографик асарлар. Ушбу туркумда қайд этилган археологик ёки ашёвий манбалар, яъни қадимда аждодларимиз турмуш тарзи ва ижтимоий фаолиятини ўрганиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилувчи манбалар асосан археология фани томонидан ўрганилади ва биз учун қўшимча ёки ёрдамчи далил сифатида тадқиқотларга жалб этилиши мумкин.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистон тарихи ёзма манбаларини асасан икки турга бўлиб ўрганиш маъқул кўринади.
1) расмий ҳужжатлар – ёрлиқлар, фармонлар, иноятномалар, вақфномалар, ҳисоб-китоб дафтарлари, раҳномалар, расмий ёзишмалар, мактублар ва бошқалар. Умуман, тарихий ҳужжатларнинг ўттиздан ортиқ тури мавжуд. Ҳужжатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётни бевосита қайд этишлари, яъни феодал ер эгалиги, ижтимоий муносабатлар, давлат тузилиши ва шунга ўхшаш масалалар бўйича далилий маълумотга бойлиги билан тарихий манбаларнинг бошқа турларидан ажралиб туради. Улар  асосан ҳужжатшунослар томонидан махсус ўрганилса-да, тарихий манба сифатида манбашуносликда илмий қиймати жуда катта.
2) тарихий, гео-космографик, агиографик ҳамда биографик асарлар.
Тарихий, гео-космографик, агиографик ҳамда биографик асарларда расмий ҳужжатларга нисбатан тарихий воқеа ва ҳодисалар кенг ва тўла ёритилади. Шунинг билан бир қаторда уларда фактик материалнинг бойлиги кўзга ташланади.
Ёзма манбаларни фақат зикр этилганлари билан чеклаб бўлмайди. Хусусан, бадиий адабиётларда ҳам тарихий воқеалар, шахслар тўғрисидаги маълумотлар баёни мавжуд бўлиб, фақат уларнинг ўзига хос баён услуби, бадиятини назардан қочирмасдик керак. Чунки тарихчи бор ҳақиқатни ёзиши керак бўлса, шоир ёки ижодкор бадиий тўқима, бўрттириш, муболағага йўл қўйиш, яъни ўз истагига мувофиқ тасвирлаш имконига эга. Масалан, Алишер Навоий бадиий асарларида шоир даврига ва замондошларига оид қимматли фикр, мулоҳазалар мавжуд. Хусусан, унинг асарларидаги шоир биографиясига оид маълумотлар асосида Иззат Султон “Навоийнинг қалб дафтари” номли китоб ёзиб, унда Алишер Навоий биографисини тиклашга ҳаракат қилган.
Алишер Навоийнинг “Хамса” асари таркибидаги достонларида ҳам тарихий маълумотлар, хусусан Мирзо Улуғбек шахси ва унинг илмий мероси тўғрисида жуда қимматли маълумот мавжуд.
Ёзма манбалардаги ўзига хосликнинг бири шуки, уларда баён этилган воқеа, ҳодисаларга субъектив ёндошув, айримларини хаспўшлаш ёки бузиб талқин ҳоллари учраб туради. Бундай асарлар устида тадқиқот олиб борилганда уларга танқидий ёндошиш талаб этилади. Бу эса манбашуносликнинг асосий илмий талаб ва принципларидан биридир.

2.4.    Археография
Археография - ёзма манбаларни илк тавсифга олиш ёки уларни қидириб топиб, биринчи марта тавсифлаш, илмий муомалага олиб киришни назарда тутади. Бу илмий  йўналиш Республикамиз Фанлар Акаднмиясининг Абу Райҳон Беруний ва собиқ Қўлёзмалар Институтида бошланган бўлиб маълум давргача Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларига қатор археографик экспедициялар уюштирилган бўлиб, уларда А. Муродов, А.Ирисов, И.Абдуллаев, А.Аҳмедов, Б.Ҳасанов, О.Жалилов, М.Ҳакимов,  Ю. Турсунов ва бошқалар иштирок этганлар. Булар натижасида бир қанча нодир қўлёзмалар ва ҳужжатлар аниқланиб, давлат хазиналарига олиб келинган.
Ҳамид Сулаймон (ваф.1979) Англия, Франция (1868) ва Ҳиндистон кутубхоналарига (1976-1977) археографик экспедициялар уюштирган эди ва бунинг натижасида қатор ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар, айримларининг микрофильм ва фотокопиялари юотимизга келтирилган эди.
Ҳозирги пайтда Шарқшунослик институти ва Ислом университети қошида шарқ қўлёзмаларини қабул қилиш арзеографик комиссиялари мавжуд бўлиб, уларда аҳоли ўртасида мавжуд ёзма манбаларни қийматини аниқлашга қодир мутахассислар бор.

2.4.1.    Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш
Назарий манбашуносликда энг зарур тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва ниҳоят уни илмий таҳлил қилиш ҳар қандай катта кичик тадқиқотнинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Танланган мавзунинг илмий ҳамда назарий жиҳатдан тўғри ҳал этилиши кўп жиҳатдан ҳар қандай тадқиқотнинг асоси, пойдеворини ташкил этадиган манбанинг сифат ва салмоғига, яъни мукаммаллигига ва фактик материалга бойлигига боғлиқдир.
Манбашунослик талабларидан бири шуки, бирор мавзуни тадқиқ этишда бир эмас, балки бир неча манбалар турига – расмий ҳужжатлар, солномалар, гео-космографик, агиографик ва биографик асарларга асосланиб, улардаги маълумотларқиёсий солиштирилиб таҳлил этилса илмий тадқиқот  савияси ошиб, хулоса ва умумлашмалар ишонарли ва асосли бўлиб, унинг илмий аҳамияти ҳам катта бўлиши шубҳасиздир.
Тадқиқот учун ёзма манбаларнинг қайси бири асосий ва қайсилари ёрдамчи роль ўйнаши танланган мавзунинг характерига боғлиқдир. Масалан, иқтисодий-ижтимоий масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар асосий бирламчи манба ролини ўтайдиган бўлса, сиёсий ҳамда маданий ҳаётни ёритиб беришда солномалар – тарихий асарлар ва биографик тазкиралар ҳамда адабий-бадиий асарлар етакчи ўринда турадилар. Лекин шунга қарамай, илмий тадқиқот олиб боришда фақат асосий ҳисобланган биргина бирламчи манба билан кифояланиб қолмай, имкон қадар бошқа иккинчи даражали манбаларга мурожаат этиш, уларни ҳам тадқиқотга жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
Манбашунос олимларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аксарият тарихий асарлар ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда маданий ҳаётга оид қимматли маълумотларга бой бўлади. Расмий ҳужжатларда ва биографик асарларда эса сиёсий тарихга оид қимматли фактларни, тарихий асарда йўқ маълумотларни учратиш мумкин.
Манбашуносликдаги илмий ишда кўп ва турли типдаги манбаларга асосланиб, тадқиқ этилмиш мавзуга оид барча манбаларни ишга жалб этиш бўдажак илмий асарнинг қийматини ва аҳамиятини белгиловчи асосий ва ҳал қилувчи омиллардан биридир.

2.5.    Амалий манбашунослик (йўналиши)
Амалий манбашунослик йўналиши бевосита ёзма манбаларни назарий манбашунослик тавсиясига биноан ўрганиш, излаб топиш, тавсиф этиш ва ўзи топган, мавзу учун янги ва керакли маълумотларни илмий муомалага олиб киришни назарда тутади.
Амалий манбашуносликда тадқиқотчи ўзи учун танлаб олган бирор мавзуга оид манбаларни танлаб олгандан кейин уларнинг ҳар бирини ташқи ёки моддий –техник белгилари ва ички мазмунига кўра гуруҳларга ажратиб илмий таҳлил этиши лозим.

2.5.1. Манбаларни ташқи белгилари моддий-техник маълумотларига қараб таҳлил этиш
Манбаларни ташқи белгилари ёки моддий-техник маълумотлари деганда қўлёзма китоб ёҳуд ҳужжат битилган қоғознинг ўлчами, қоғози, варақлар сони, муқоваси,матн ўлчами, хати, сиёҳи, хаттоти, асар номи, муаллифи, китобат тарихи, жойи каби маълумотлар назарда тутилади. Бу маълумотлар асар ёзилиш сабаблари, унинг ёзилган жойи ва ўша вақтдаги техник тараққиёт ва ижтимоий-сисий муҳитни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Бу маълумотларни аниқламай туриб, асарда баён этилган воқеалар ҳақида, умуман асар ҳақида тўғри ва тўла тасаввурга эга бўлиш, унинг хусусида фикр билдириш мумкин эмас.
Қўлёзма китобларнинг муаллифи, асар номи, ёзилган вақти ва жойини аниқлаш қийин. Чунки қадимги қўлёзмаларда бугунги кундаги китоблардаги каби муқованинг ўзидаёқ асар номи, муаллиф номи, китоб бошланиши ва охиридаги каби зарурий маълумотлар келтирилмаган. Баъзи ҳолларда асар охири-хотимада унинг кўчирилган вақти ва жойи ҳамда котибнинг номи қайд этилади, халос.
Маълумотлар келтирилмаган тақдирда, асарнинг матни, ёзилиш ва китобати тарихи, қоғози, хати ҳамда тили ва тил услубига қараб таҳминан аниқланади. Бундай маълумотларни аниқлаш тадқиқотчидан катта ҳаётий тажриба ва юксак малакани талаб қилади ва бу анча қийин ва масъулиятли ишдир. Бундай масалаларни машҳур китоб билимдони Ибодулла Одилов, Абдуқодир Муродов, Абдулла Носиров каби юксак малакали мутахассисларгина бир неча ёзма манбаларни солиштириш, қиёслаш асосида ҳал қилиши мумкин.
Асар муаллифи ва унинг шахсини аниқлаш қўлёзма китобнинг илмий таҳлил этишда катта аҳамиятга эга. Бу асарнинг яратилиш тарихи ва унинг ёзилишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий муҳитни аниқлаб олиш учун ҳам зурурдир.
Одатда, қадимги қўлёзма асарларда кўп ҳолларда муаллифнинг исми маълум ва кўзга ташланадиган жойда, масалан, асарнинг боши ёки охирида қайд этилмайди. Баъзан у муқаддима қисмида, ёки асар ўртасида, воқеалар баёни орасида бирон масала юзасидан тилга олинади. Кўп ҳолларда эса муаллиф ўзининг ҳақиқий исмини айтмай, “фақиру ҳақир”, “ожиз ва хоксор”, “бу ғариб банда” деб аташ билангина кифояланади. Бундай ҳолларда асар варақма-варақ, сатрма-сатр, алоҳида эътибор ва синчковлик билан ўрганилиши лозим. Шундай ҳам бўладики, асарнинг бирон ерида муаллиф ўзи, отаси ёки яқинлари ҳақида бир-икки калима айтиб ўтади. Ёки баён этилаётган влқеага ўзининг муносабатини (масалан, “Абдуллахон  тахтга ўтирган вақтда камина Ҳофизи Таниш ибн Мир Муҳаммад 33 ёшда эдим”) билдиради.
Асар муаллифининг шахси, яъни унинг қайси ижтимоий гуруҳга мансублиги, унинг дунёқарашини аниқлаш учун асарнинг умумий ғоявий йўналишини тўғри белгилаб олиш учун муҳим аҳамият касб этади.

2.6. Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш
Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш деганда қўлёзма асарнинг таркиби ва мазмунини таҳлил қилиш, тушунтириш, ғоявий-сиёсий савияси ва илмий қийматини аниқлаш масалалари англашилади.
Қўлёзма асарнинг илмий қийматини унда нималар баён этилганлиги, воқеа -ҳодисаларга муаллифнинг холис муносабати, келтирилган далил ва маълумотларнинг тўғрилиги ва олдинга сурилган фикр ва ғоялар билан белгиланади.
Тарихий асарнинг асл нусха, оригинал бўлиши ёки компилятив – яъни бошқалар маълумотларни териб ёки айнан келтириши, тўла ва ноқислиги, қисқалиги, воқеаларнинг қай тарзда баён этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Илмий тадқиқотларда оригинал ва мўътабар қўлёзмаларга таяниб иш олиб бориш ҳар бир далил ва маълумот, рақамлар энг ишончли, нодир, бирламчи манбалардан олиниши керак.  Бошқалар китобида келтирилган маълумотлардан сақданиш лозим.
Ўтмиш жамият шароитида ёзилган асарларнинг муаллифлари кўпинча ўзлари келтираётган далиллардан тўғри хулоса чиқармайдилар, уларнинг фикрларида ноаниқлик, чалкашлик ва қарама-қаршилик ҳам учрайди. Бу табиий ҳол, албатта чунки улар яшаб ижод этган муҳитнинг ўзи зиддиятлар билан ажралиб турар эди.
Ёзма манбаларда қарама-қарши фикрлар билан бир қаторда холисона мулоҳазалар ҳам учрайди. Бундай пайтларда муаллиф кўпинча ўз фикр ва мулоҳазаларини пардозли иборалар ва истиорали сўзлар орасига яширади, гороскоп – одам туғилганда унинг тақдирини ёки бирон улуғ шахс иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган муҳим воқеанинг натижасини сайёраларнинг ўша пайтдаги ҳолати ва ўрнига қараб  махсус жадваллар воситасида олдиндан белгилаш, шунингдек, кўп аср аввал бўлиб ўтган  ва айнан муаллиф баён қилмоқчи бўлган воқеага ўхшаш фактларни мисол тариқасида келтириш йўли билан баён этганлар.
“Абдулланома” асарининг муаллифи Ҳофиз Таниш Бухорий (ХУ1 аср) машҳур Жуйборий хожалардан бири хожа Муҳаммад Ислом (тахм.1493-1563) ва унинг “Етти иқлимнинг чаққон ҳисобчилари” бир бўлганда ҳам юздан бирини ҳам ҳисоблай ола олмайдиган беҳисоб бойликларига бўлган ўзининг салбий муносабатини Тафсир ва Ҳадис китобларига таяниб, мана шундай сўзлар билан ифодалаган: “Тафсират ул-мубтадин” нинг учинчи мисбоҳида (бобида) айтилганки, жаҳон аъёнлари бўлганликлари учунгина эмас, (балки) унга тегишли бўлишлари ва мол-дунёга ҳирс қўйишлан ўзини тиймаганликлари учун ёмондир. Шу боис ҳазрат рисолат паноҳ (Муҳаммад пайғамбар)... бу маънидан хабар берди (ва дедики) “Мол-дунёни дўст тутиш ҳар қандай гуноҳнинг бошидир. ”
Аштархонийлардан  Убайдуллахоннинг (1702-1711) котиби муаррих Мир Муҳаммад Амини Бухорий мазкур хоннинг ўлдирилиши сабабларини унинг фаолиятидаги нуқсонлардан, аниқроғи атрофига тубан ва сотқин кишиларни тўплаб олиб, салтанат ва халқ аҳволидан бепарво бўлганлигида кўради. У ёзади: “Равзат ус-сафо”да  айтилганки, (жаҳон устидан ҳукм юргизишнинг) биринчи шарти (шулки) ҳукмдор сир сақлай оладиган, муҳим давлат ишларида мустақил  фикрга эга бўлган маслаҳатчиларни тарбиялаб етказмоғи зарур. Жаҳон устидан ҳукм юргизишнинг иккинчи шарти шулки, (ҳукмдор) ўзига етук, оқил, виждонли, камтарин ва истеъдодли кишиларни яқинлаштирмоғи лозим... Шунга ўхшаш, “Cирож ул-мулук” китобида  ҳикоя қилинганки, Нуширвон  кунлардан бир куни бош коҳиндан сўради: “Давлатнинг инқирозига сабаб нима?” Бош коҳин жавоб қилди: “Бунинг сабаби учта. Биринчиси, давлатнинг умумий аҳволи олий ҳукмдордан яширин тутилса; иккинчиси, халқ подшоҳга нафрат руҳида тарбияланса; учинчиси, солиқ тўпловчиларнинг жабр-зулми ошиб кетса. ”
Мир Муҳаммад Амин Бухорий зикр этилган лавҳадан хулоса чиқариб бундай дейди: “Афсуски, ҳар уччала зарур шарт Саййид Убайдуллахон ҳукмронлигига тааллуқлидир... Подшоҳ ҳукмронлигининг иккинчи ярмида илгари ўтган подшоҳлар тариқидан, ота-боболарнинг тутимидан четга чиқди. Тамом куч-қувватини тубан ва заиф, суст ва манфур кишиларни тарбиялашга сарфлади, уларни ўзига яқинлаштирди; муттаҳамлар, ҳарам ходимлари ва хотинлар билан яқин муносабатда бўлди. Мана шуларнинг ҳаммаси унинг давлатини инқирозга учратди.”
Манбанинг таркиби ва мазмунини илмий таҳлил қилишдан кузатилган мақсад, унинг муҳим ва қимматли томонларини аниқлаш, унда келтирилган далилларнинг ишончлилиги ва тўғрисини бошқаларидан ажрата олиш ҳамда энг муҳими асарда баён этилган воқеани холис тарихчи нуқтаи-назаридан туриб баҳолай олишдан иборатдир.
Манбашунослик талабларидан бири шуки, ёзма манбани фақат унинг бир ўзида келтирилган далил ва маълумотларга қараб баҳолаб бўлмайди. Баъзи ҳолларда келтирилган далил сохта, баён этилган воқеа эса сохталаштирилган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам бирон асар ҳақида қатъий бир фикр айтишдан аввал уни ўзига  ўхшаш бошқа асар билан солиштириб кўриш, келтирилган далилларни бир-бири билан солиштириш ва текшириш зарур.
Амалий манбашунослик қадимги даврлардан бошлаб то шу кунгача маълум даражада тажриба тўплади. Кўплаб ёзма ёдгорликларнинг энг асосийлари асл нусхада-факсимилеси, танқидий матни, таржима ва изоҳли таржимаси амалга оширилиб, чоп этишга эришилди. Турли қўлёзма фондлари, кутубхона ва музей, шахсий мажмуалардаги ёзма ёдгорликлар тавсифи фиҳрист-каталогларда эълон қилиниб, уларда амалга оширилган манбашунослик соҳасидаги тадқиқотлар натижалари умумлаштирилди.
Хуллас, манбаларни ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлар, тажрибалар умумлаштирилиб, келшусида амалга оширилажак тадқиқотлар учун энг қулай ва истиқболли тадқиқ метод ва усулларини аниқлаб, белгилаб ва ишлаб чиқиб, уларнинг энг замонавийлари ва самарадорларини амалиётга қўллашни тавсия этиш зарур.
Сўнгги пайтда замонавий компютерларнинг ёзма манбаларни тадқиқ этиш имкониятидан фойдаланиш вақти келди. Бу ўринда замонавий талаба ва педагог интурнет хизматидан бемалол фойдалана олиши талаб этилади.
Умуман, назарий ва амалий манбашунослик бири-бирини  тўлдиради, бири иккинчиси учун асосий тадқиқот йўналиши ва услубларини белгиласа, иккинчиси биринчиси учун фактик материал жамлаб, асос бўлиб хизмат қилувчи далилларни йиғади.
Амалий манбашунослик назарий билим ва тажриба асосида манбашуносликнинг конкрет, муайян соҳаси, бўлими, даври масаласи ёки бирор манба юзасидан амалий, практик тадқиқот олиб боради, архив, музей, кутубхона ва шахсий мажмуаларда мавжуд ёзма манбаларни ўрганиб, энг қимматлиларини илмий муомалага олиб кириб, кенг жамоатчилик маънавий мулкига айлантиради. 

2.7. Фойдаланиладиган манба ва адабиётлар
1.    Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 2001.- 13-20 бетлар.
2.    Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993. – 3-9 бетлар.
3.    Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: “Фан”. 1998. –С. 3-7.
4.    Рукописная книга в культурах народов Востока. Книга первая.-Москва: ‘’Наука’’. 1987.-С.5-17.
5.    Манбашунослмкдан маърузалар мажмуаси. Тузувчи А. А. Мадраимов.-Т.: ТДПУ. 2001. - 10-18 бетлар.

2.8. Маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар:
1.    Манбашуносликнинг қайси йўналишини биласиз?
2.    Назарий манбашуносликнинг мақсади ва вазифаси нимадан иборат?
3.    Амалий манбашунослик деганда нимани тушунасиз?
4.    Манбанинг ташқи моддий белгилари деганда нимани тушунасиз?
5.    Манбанинг ички белгилари – таркиби ва мазмуни нимадан иборат?

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Манбашунослик Mon, 30 Aug 2010 13:41:45 +0000
1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/170-manbashunoslik.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/manbashunoslik/170-manbashunoslik.html Дарснинг мазмуни: Тарих илмида манбашунослик фанининг тутган ўрни, унинг асосий хусусиятлари, предмети, мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот, мавжуд илмий адабиётлар қисқача таҳлили берилади.


Режа:
1.1.    Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад.
1.2.    Манбашунослик фанининг предмети ва вазифалари.
1.3.    Манбалар турлари.
1.4.    Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили.
1.5.    Фойдаланилган адабиётлар р´йхати.
1.6.    Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.

Асосий тушунчалар: манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, битма, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле, археография, асосий араб ёзувлари, рўйҳатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш –каталоглаштириш, фиҳрист – каталог, карточка, аннотация, монографик тавсиф.
1.1.    Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад
Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад талабаларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш ва Ўзбекистон тарихини манбалар асосида мустақил ўрганишга ҳаракат қилдиришдан иборат.
Тарихий факт ва воқеалар баёни инсон характери, маълумот берувчи шахс, гуруҳ, фирқа, сулола, мазҳаб ва мамлакатлар манфаати йўлида турлича талқин қилиниши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон яқин тарихи мамлакатимизнинг Х1Х аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги сиёсий воқеалар турли даврларда, манбаларда ва турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Булар ўз даврида яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва солномаларда қандай баён қилинган? Шўро даврида қандай тушунтирилди?
Ва ниҳояти мустақиллик шароитида тарихий адолатни тиклаш, манбалар асосида холис ва объектив бўлиб ўтган воқеаларни билишимиз мумкин ва керак. Бу эса манбашунослик фанисиз, манбаларга илмий ёндошувсиз мумкин эмас. Чунки, ўша даврдаги ёзма ёдгорликлар аксарияти араб алифбоси асосидаги ёзувимизда, бир қисми рус тилида ҳам битилган ва ўша даврга хос тарихий хусусиятларга эга.
Хулоса, манбашунослик фани юртимиз тарихи  тўғрисида холис ва объектив билим олишга, ўзлигимизни англашга, бой ва қадимий маданиятимизни билишга хизмат қилувчи тарих фанининг муҳим соҳаларидан биридир.
1.2.    Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари
Манбашунослик фани тарих илмининг асосий ва муҳим соҳаларидан бири бўлиб, турли (моддий, этнографик, ёзма ва бошқа) манбаларни ўрганиш ҳамда улардан илмий фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганади.
Тарихий манба деганда нимани тушунамиз?
Тарихий манба деганда узоқ ўтмишдан қолган, табиат ва жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс эттирган моддий ва маънавий ёдгорликларни тушунамиз.
Моддий ёдгорликларга - қадимий обидалар, манзилгоҳлар ва мозарлар, шаҳарлар, қасрлар ва қалъалар харобалари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқалар киради.
Маънавий ёдгорликлар деганда қадимги ёзувлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, афсоналар, ёзма ёдгорликлар – битик, қўлёзма китоб, ҳужжатлар ва архив материаллари тушунилади.
Умуман, тарихий манба инсон ижтимоий фаолияти натижасида пайдо бўлган ва унинг хусусиятларини ўзида акс эттирган моддий ва маънавий ёдгорликлардан иборатдир. Уларни ўрганадиган фанни биз манбашунослик деймиз.
Манбашунослик фани ижтимоий фан соҳасида асосан икки хил бўлиши мумкин- тарихий манбашунослик ва адабий манбашунослик. Бизнинг мақсадимиз тарихий манбашуносликни ўрганишдир.
Манбашунослик фанининг вазифаларига келсак тарихий манбаларни қидириб топиш, уларни рўйхатга олиш, туркумлаш, чуқур ва атрофлича тадқиқ этиш, манбада ўз аксини топган ёки баён этилган воқеалар, келтирилган фактларни тўла ва объективлигини аниқлаш, манбанинг тарих фани тараққиётини ўрганишдаги аҳамиятига баҳо бериш, манбашуносликнинг асосий вазифаси ҳисобланади.   
1.3.    Манбалар турлари
Тарихий манбаларни, уларнинг умумий характери, ўтмишни ўзида акс эттиришга қараб қуйидаги олти асосий гуруҳга бўлиш мумкин.

1.3.1.    Моддий (ашёвий) манбалар
Маълумки, кишилик жамияти тарихи қарийб 40 минг йиллик даврни ўз ичига олади, лекин ёзув пайдо бўлганига эса кўп вақт ўтганича йўқ.
Масалан, цивилизациянинг илк ўчоқларидан бири бўлмиш Марказий Осиёда дастлабки ёзув арамейча хат негизида тахминан эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида пайдо бўлган. Хат тарихчиси Эркин Охунжоновнинг маълумотига кўра, юртимизда араб истилосига қадар ўн саккиз ёзув тури мавжуд бўлган экан. Лекин, афсуски, кўҳна тарихимизни ўзида акс эттирган ёзма ёдгорликларнинг катта қисми бизнинг замонамизгача етиб келмаган. Уларнинг кўпчилиги босқинчилик урушлари вақтида, қолаверса табиий офатлар оқибатида йўқ бўлиб кетган.
Илк тарихнинг айрим лавҳалари  ўтмишдан қолган ва инсоннинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларда, аниқроғи уларнинг бизгача сақланган қолдиқлари етиб келган.
Хуллас, моддий (ашёвий) манба деганда ибтидоий одамлар истиқомат қилган ва дафн этилган жойлар, уларнинг меҳнат ва уруш қуроллари, бино ва турли иншоотлар (қалъа ва қасрлар, ҳаммомлар ва карвонсаройлар, ҳунармандчилик устахоналари ҳамда сув иншоотлари ва бошқалар)нинг қолдиқлари, уй-рўзғор буюмлари ва зеб-зийнат тақинчоқлари тушунилади. Моддий ёдгорликларни қидириб топиш ва ўрганиш ишлари билан археология илми (юнон, архео -қадимий, логос – илм; ўтмиш ҳақидаги илм; кишилик жамиятининг узоқ ўтмишни ўрганувчи илм, қадимшунослик) шуғулланади.

1.3.2.    Этнографик манбалар
Халқларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган материал ва маълумотлар этнографик манба ҳисобланади. Масалан, халқ, қабила ва уруғ номлари, инсон қўли ва ақл –заковати билан яратилган қурол ва буюмларнинг нақш ва безаклари, кишилар онгида, шунингдек, оғзаки  ва ёзма адабиётда сақланиб қолган ўтмиш урф-одат ва анъаналари, кишиларнинг турмуш тарзи этнографик манба ҳисобланади. Буларнинг барчасини этнография (юнон, этнос – халқ, грапхо – ёзаман, халқ ҳақида маълумотлар; халқшунослик) илми текширади ва ўрганади.

1.3.3.    Лингвистик манбалар

Лингвистик манбалар деб тилимиздаги, аниқроғи унинг лексик-сўз бойлиги таркибидаги узоқ ўтмишдан қолган, ижтимоий – иқтисодий, маъмурий ва юридик атамалар, масалан, хирож - ўрта асрларда аҳолидан, асосан деҳқонлардан олинадиган асосий солиқ; даромад солиғи; ушр – даромаднинг ўндан бир қисмини ташкил этган солиқ; закот – чорва ва мулкдан камбағаллар учун йилига бир марта олинадиган солиқ; cуюрғол – шаҳзодалар ва амирларга тожу тахт олдида кўрсатган катта хизматлари учун бериладиган ер-сув; тансуқот – камёб, эътиборга молик буюм, мато; подшоҳлар, хонлар ва нуфузли кишиларга қилинадиган тортиқ; черик - қўшин; қоровул - қўшиннинг олди ва ён томонларида борадиган махсус ҳарбий бўлинма; халифа –Муҳаммад пайғамбарнинг ўринбосари, ўрта асрларда араб мусулмон феодал давлатининг бошлиғи; миришкор – тўғриси – мири шикор, подшоҳ ва хонларнинг ов қушлари ва ов ҳайвонларини тасарруф этквчи мансабдор; мироб – сув тақсимоти билан шуғулланувчи мансабдор; қози –шариат  асосида иш юритувчи судья; ёрлиғ -ўрта асрларда ҳукмдор тарафидан бериладиган расмий ҳужжат; вақфнома –масжид, мадраса, хнақоҳ ва мозорларга инъом эътилган ер - сув  ҳақидаги тузилган махсус ҳужжат ва бошқа атамалар жуда кўп учрайди. Бу ва шунга ўхшаш атамалар шубҳасиз қимматли тарихий материал бўлиб, аждодларимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётини ўрганишга ёрдам беради. Уларнинг келиб чиқиши ва этимологиясини лингвистика (лотин, лингуа – тил) фани ўрганади.

1.3.4.    Халқ оғзаки адабиёти
Оғзаки адабиёт  маданиятнинг энг қадимги қисми бўлиб, унинг илдизи ибтидоий жамоа ва илк феодализм тузумига бориб тақалади. Оғзаки адабиётнинг айрим намуналари қадимги юнон тарихчилари, шунингдек, Табарий, Масъудий, Беруний, Фирдавсий, Ибн ал-Асир каби шарқ олимларининг асарлари орқали бизгача етиб келган. Каюмарс, Жамшид ва Сиёвуш ҳақидаги афсоналар, Аморт ва Спаретра, Тўмарис ва Широқ ҳақидаги қиссалар шулар жумласидандир.
Уруғчилик даври тарихини, айниқса, патриархал – муносабатларини ўрганишда “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби достонлар, шунингдек, халқ эртаклари, маросим қўшиқлари, матал ва топишмоқларнинг роли ҳам бениҳоят каттадир. Бу халқ дурдоналари турли ижтимоий табақага мансуб кишиларнинг туриш – турмуши, маънавий қиёфаси, урф-одати, айниқса, узоқ ўтмишда  ҳукм сурган ижтимоий муносабатлар ҳақида қимматли маълумот беради. Тарихий манбаларнинг бу тури билан фольклор (нем. Фольк – халқ, лоре – билим; донишмандлик, халқ донолиги) фани шуғулланади.

1.3.5.    Ёзма манбалар
Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий туридир. Инсоннинг ижтимоий фаолияти, аниқроғи кишиларнинг ўзаро муносабатининг натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифатида ўрта аср (У1-Х1Х асрлар) тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутади. Ёзма манбалар ўз навбатида икки турга бўлинади:
1.Олий ва маҳаллий ҳукмдорлар маҳкамасидан чиққан расмий ҳужжатлар (ёрлиқлар, фармонлар, иноятномалар, молиявий-ҳисобот дафтарлари, расмий ёзишмалар).
Ижтимоий-сиёсий, айниқса, иқтисодий муносабатларга оид масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар, молиявий - ҳисобот дафтарлари ва ёзишмаларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Расмий ҳужжатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётни маълум юридик шаклда бевосита ва кўп ҳоллалларда айнан қайд этиши билан қимматлидир. Лекин уларнинг орасида, айниқса, расмий ёзишмаларда соҳталари ҳам учраб туради. Шунинг учун ҳам улардан фойдаланилганда диққат-эътибор ва зўр эҳтиёткорлик талаб қилинади. Ҳужжатлар устида иш олиб борганда, ундан бирон ижтимоий-сиёсий воқеа ёки фактни талқин этиш учун фойдаланиш жараёнида, биттаси билан кифояланмасдан, ўхшаш бир неча ҳужжат, манбаларни қўшиб ўрганмоқ зарур, чунки битта ҳужжатда фақат бир келишув ёки факт устида гап боради.  Шунинг учун фақат бир ҳужжат билан маълум ижтимоий-сиёсий масала устада қатъий фикр юритиб, умумлаштириб қатъий хулосага келиб бўлмайди.
2.Тарихий, гео-космографик ҳамда биографик асарлар.
Тарихий, гео-космографик, ҳамда биографик асарлар тўғрисида шуни айтиш керакки, улар ҳукмрон синфнинг топшириғи билан ёзилган ва шу туфайли уларнинг саҳифаларида кўпроқ подшоҳлар ва хонларнинг, амирлар ва йирик руҳонийларнинг ҳаёти ва фаолияти ёритилган, моддий бойлик яратувчи меҳнаткаш халқнинг тарихи эса кўп ҳолларда четлаб ўтилган.
Хуллас, бу асарларда, яъни ёзма манбаларда ҳукмрон феодал синфнинг дунёқараши ўз ифодасини топган, ўша синфнинг мақсад  ва манфаатлари ифода этилганлиги билан ажралиб туради.

1.3.6. Мўъжаз расм-миниатюралар

Х-ХIХ асрлар давомида қўлёзма китобларини зийнатлаш учун яратилган нафис мўъжаз расмлар ҳам тарихий манба бўлиб хизмат қилади. Юртимиз тарихи ва моддий ашёлар, ҳанармандчилик, кийим-кечак, меъморлик обидалари ва умуман моддий маданиятимиз хусусиятларини ўрганмоқчи бўлсак, нафис мўъжаз тасвирий санъат намуналари- миниатюра расмлар қимматли манба ролини ўтайди. Чунки уларда тарихий ашёлар тасвири айнан, баъзан бадиий ижод хусусиятларига мослаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Масалан, буюк мусаввир устод Камолиддин Беҳзоднинг “Самарқанддаги Бибихоним масжидининг масжида қурилиши” номли машҳур расмини эслатиш кифоя. Бу расмда ХУ асрдаги қурилиш жараёни, унда иштирок этаётган усталар тўғрисида мукаммал тасаввур берилади. Бундай расмлардан тарихни ўрганишда тасвирий восита сифатида унумли фойдаланиш мумкин. Биз сўнгги йилларда чоп этилган манбаларда улардан шунчаки бефарқ фойдаланишларини кўришимиз мумкин.
Умуман, бизгача етиб келган қадимги деворий расмлар ва қўлёзма китобларга ишланган ҳамда алоҳида мураққаълардаги расмлар аҳамияти жуда катта.
Кўриб чиққанимиздек, манбашунослик фани тадқиқот манбалари жуда кўп ва хилма-ҳил бўлиб, биз энг асосийлари тўғрисида маълумот бердик. Шу кунларда техника тарққиёти муносабати билан яна товушли манба, фото манба, кино-телевидение манбалари ва интернет материаллари ҳам пайдо бўлиб, улар анъанавий манбаларни инкор этмайди, балки қўшимча восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Айниқса компакт дискларни яратилиши турли янги педагогик воситаларни қўллаш имконини яратади.
Манбашунослик фани тарих илмининг фундаментал йўналиши бўлиб, бу соҳада фаолият олиб бориш учун бир неча тил ва ёзма манбалар тўғрисида катта билим ва тажрибага эга бўлиш талаб қилинади.

1.4.    Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили

Бизнинг тарихимиз жуда бой, ёзма ёдгорликларимиз кўп бўлишига қарамай, ўз маданий меросимизни бутун бойлигини намойиш этадиган, унинг ўзига хос хусусиятлари ва жаҳон маданияти хазинасига ҳисса бўлиб қўшилганларини алоҳида кўрсатдиган манбашунослик фани соҳасида яратилган мукаммал дасрлик ва қўлланмага эга эмасмиз. Лекин юртимизда тарих фани соҳасида олиб борилган деярли уч минг йилдан  узоқроқ давр давомида тўпланган тажриба умумлаштирилгани йўқ.   
Ҳозирча мавжуд дарслик ва қўлланмалар ичида академик Б.Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари” дарслиги иккинчи нашрини энг мукаммал деб тан олишимиз мумкин. Қимматли маълумотлар жамлангани билан ажралиб турган бу асар янада мукаммал дарслик учун асос бўлиб хизмат қилади.
А.Ҳабибуллаевнинг “Адабий манбашунослик ва матншунослик” қўлланмасида ҳам қатор ижобий хусусиятлар мавжуд бўлиб, улардан тарихий манбашунослик бўйича дарслик тузишда фойдаланиш мумкин.
А.А.Мадраимов томонидан тузилган “Манбашуносликдан  маърузалар мажмуаси”да илк бор араб, форс ва турк тилидаги тарихий манбалар хусусиятларини характерлашга ҳаракат қилинган ва манбалалар тўғрисидаги маълумотлар манба номи остида берилиши билан ажралиб туради.
Манбашунослик фани кўп асрлик анъанага эга бўлса-да, юртимиз манбашунослиги юқорида зикр этилган асарларда умумлаштиришга ҳаракат қилинди. Манбашуносликни ўрганиш учун биринчи галда тарихга оид илмий тадқиқотлар, ёзма ёдгорликлар нашрлари ва бирламчи ёзма манбалар билан бевосита ишлашга тўғри келади. Бу соҳада Я.Ғуломов, Б.А.Аҳмедов, А.Ў. Ўринбоев каби йирик олимлар асарлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзмалар тавсифини ўз ичига олган 11 жилдлик монографик каталог ҳамда махсус каталог – фиҳристлар, тадқиқотлар бўлғуси манбашунослар учун намуна бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Талабалар ёрдамчи манба сифатида энциклопедик қомуслардан фойдаланиш мумкин.
Манбашуносликни яхши эгаллаш учун талаба бир неча тил, айниқса араб ёзувидаги туркий тил ва ғарб тилларидан инглиз, немис ва француз тилларидан бирини яхши билиши керак. Бу соҳада рус тили ҳам маълум мавқега эга.
Манбашунослик тарих фанининг бир қатор ёрдамчи соҳалари – палеография, дипломатика, геральдика, сфрагистика, эпиграфика, нумизматика, метрология ва хронология  қўдга киритган ютуқларига таянади.
Палеография (юнон. Палео - қадимий, грапхо – ёзаман; қадимий ёзув) қадимий қўлёзма асарларнинг қоғози, муқоваси, сиёҳи, ёзуви ва ёзиш усулларини текширади.
Дипломатика (юнон. Диплома – икки букланган қоғоз; ҳужжат) расмий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланади.
Геральдика (юнон. Геральд –герб, белги, нишон) қадимий герблар, турли-туман нишон ва белгиларни (масалан, қадимги туркий қабилаларнинг тамғалари) ўрганади.
Сфрагистика (юнон. Спрагис –муҳр) қадимий муҳрлар (подшоҳлар, хонлар, амирлар ва қозилар муҳрлари) ва уларнинг ёзувларини текширади.
Эпиграфика – (юнон. Эпи –устида, тепасида, грапхо – ёзув; бирон нарса; буюм устидаги ёзув) тош, металл буюмлар, ёғоч ва бошқа қаттиқ буюмлар устига ўйиб ёзилган қадимги битикларни ўрганади.
Нумизматика (лотин. Нумис –пул) қадимий пулларни, ашёси, шакли, вазни, ёзувлари, зарб этилган жойи ва вақтини текширади.
Метрология (юнон. Метрон -ўлчов, логос – тушунча – билим; ўлчовлар ҳақида тушунча) ўтмишда турли мамлакат ва халқлар орасида амалда бўлган оғирлик, масофа ва сатҳ ўлчовларини ўрганади.
Хронология (юнон. Хронос – вақт, логос  - тушунча, билим; вақт ҳақида тушунча) қадимги халқлар орасида ва мамлакатларда амалда бўлган йил ҳисоби ва тақвимни ўрганувчи соҳа. Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия” (“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”) номли асари турли тақвимларни ўрганишга бағишлангани учун Европада “Хронология” номи билан машҳур.
Талабаларга манбашунослик фанининг йўналишлари ва асосий хусусиятлари тўғрисида маълумот берилади.

1.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.    Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 2001. Б. 7-14.
2.    Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993. –Б. 3-9.
3.    Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: “Фан”. 1998. –С. 3-7.
4.    Рукописная книга в культурах народов Востока. Книга первая.-Москва: ‘’Наука’’. 1987.-С.5-17.

1.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар:
1.    Манбашунослик мақсади нимадан иборат?
2.    Манбашуносликнинг асосий мавзуи ва вазифалари нимадан иборат?
3.     Қандай манба турларини биласиз?
4.    Манбашуносликка оид қайси дарслик ва адабиётларни биласиз?

]]>
adhamiy@yahoo.com (Абу Муслим) Манбашунослик Mon, 30 Aug 2010 13:38:41 +0000