Миллий интеллигенция ривожланишининг зарур шарти
Муаллиф:    13.09.2010 20:54    Босма

Мустақиллик йилларида миллий ўзлигимизни англашга, тарих ҳақиқатини билишга, халқ интеллигенциясининг ижтимоий тараққиётда тутган ўрни ва ролини янгича идрок этишга катта эҳтиёж сеза бошладик. Президент И. Каримов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”  (Т.,1998) ва бошқа асарларида тарих фани олдида турган долзарб муаммоларни белгилаб берди. Тарих фанини ҳар қандай сиёсий зуғум ва мафкуравий тазйиқлардан озод қилишнинг назарий ва амалий аҳамиятини алоҳида таoкидлади. Зеро, тарих фани хулосаларига асосланадиган сиёсатгина таoсирчан кучга эга бўлиши ва етилган ижтимоий муаммоларни оқилона ҳал этиш воситаси бўлиши мумкин.
Миллий мустақиллик йилларида шаклланган янги сиёсий тафаккур ва фалсафий дунёқараш инсоният тарихига урушлар, халқ қўзғолонлари ва революциялар тарихи сифатида эмас, балки ғоялар тарихи, инсониятнинг маoнавий – интеллектуал ривожланиш тарихи сифатида қарашни, интеллигенциянинг жамият ривожидаги ўрни ва ролини янгича тушунишни талаб эта бошлади.
Собиқ совет жамиятининг умумий таназзулга юз  ўгириши ҳам, мустақиллик йилларида орттирган тажрибамиз ҳам интеллигенциянинг жамиятдаги мавқеини  юксалтирмай туриб, таoлим-тарбия соҳасидаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширмай туриб, на иқтисодий фаровонликка, на ижтимоий- сиёсий барқарорликка эришиб бўлмаслигини яққол кўрсатди.
Интеллигенция  ҳамма замонларда ҳам халқнинг доно раҳнамоси, тараққиёт сари етакчиси ва йўлбошчиси бўлиб келган. Инсоният тарихида чуқур из қолдирган улуғ алломалар, ҳарбий саркардалар, сиёсат, санoат, дин арбоблари халқ орасидан етишиб чиққан илғор интеллигенциянинг  пешқадам вакиллари эдилар.
Интеллигенция  халққа, жамиятга ғоя берувчи, одамларни илғор ғоя атрофида жипслаштирувчи, халқни бунёдкорлик ишларига сафарбар этувчи социал қатламдир. Инсоният тарихи жамият ҳаётида интеллигенция роли ва аҳамиятининг муттасил равишда ортиб бориши тарихидан иборатдир.
Турли тарихий даврларда жамиятнинг маoнавий-интеллектуал ҳаётида гоҳ дин, гоҳ фан, гоҳ санoат, гоҳ сиёсат арбоблари етакчи мавқени эгаллаб келганлар. Деҳқончилик  ишлаб чиқаришига асосланувчи аграр жамиятларда интеллигенция алоҳида социал қатлам, жамиятни ҳаракатлантирувчи куч сифатида ажралиб чиқмаган эди. Саноат ишлаб чиқаришига асосланувчи индустриал жамиятда, бозор муносабатлари тўла ривожланган бир шароитда интеллигенция алоҳида социал қатлам сифатида ажралиб чиқа бошлади, фан жамият тараққиётини тезлаштирувчи ижтимоий фаровонлик ва мўл-кўлчиликни таoминлаш воситасига айланди; демократик давлат интеллигенцияни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, фан тараққиёти учун хомийлик қилишга алоҳида эoтибор бера бошлади.
Ҳар қандай дипломли мутахассисни ҳам интеллигент (зиёли) деб бўлмайди, албатта. Ҳақиқий интеллигентлик ватан тарихини, халқ тарихини, жамият тарихини, аждодларимиз ўтмишини холисона илмий асосда  билишдан бошланади. Халқ тарихига, мамлакат кечмишига бирёқлама қараш, яoни ўтмишни бутунлай қора бўёқларда тасвирлаш ҳам, уни фақат ютуқлардан иборат қилиб кўрсатиш ҳам илмий обoективлик, холислик принципига зиддир. Тарихда йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини холисона таҳлил қилиш халқ тадқирида, мамлакат ривожида, табиий-географик муҳит ва иқлимнинг таoсирини тўғри  белгилаш, тарих сабоқларидан  тегишли хулосалар чиқариш, ватанпарвар, тараққийпарвар ва халқпарвар зиёлилар авлодини тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимиз олий ўқув юртларида тарих фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, биринчидан, тарих фани олдида турган ғоят мураккаб ва долзарб муаммоларни оқилона ҳал этишга, иккинчидан, ёш авлодда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш, миллий мустақилликни  мустаҳкамлашга, учинчидан, миллий интеллигенциянинг жамият тараққиётидаги ўрни ва ролини теранроқ идрок этишга, интеллигенциянинг мавқеини ҳар томонлама кучайтиришга имкон беради.

Хуллас,  тарих ҳақиқатини қарор топтириш, тарих фанини сиёсий  зуғум ва мафкуравий тазйиқлардан озод қилиш, ватанпарвар ва тараққийпарвар зиёлилар авлодини шакллантиришнинг зарур шартидир.

А. Абдумаликов (ФарДУ)


ТАРИХИЙ ХОТИРА ВА ЖАМИЯТГА ЦИВИЛИЗАЦИЯЛИ ЁНДАШИШНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ

Инсоният тарихига цивилизацияли ёндашиш ҳар бир мамлакат тарихи билан жаҳон тарихи ўртасидаги умумийлик, ўзига хослик ва бетакрорликни бир – биридан фарқлашга, ватанимиз халқларининг жаҳон халқлари тарихида тутган ўрни ва ролини равшанроқ идрок этишга имкон беради.
Жамият ривожига цивилизацияли ёндашиш ўзининг туб моҳиятига кўра жамият тараққиётига формацияли ёндашишга бутунлай зиддир: формацион ёндашув жаҳон халқлари тараққиётидаги ўзига хослик, бетакрорлик ва ноёбликни эoтиборга олмас, балки ер юзидаги барча халқларнинг миллий менталитети, маданий ривожининг тарихий тажрибасидан қатoи назар, уларни сунoий схемага, битта андозага солишга, тарихий тараққиётдаги ранг-барангликни инкор этишга қаратилган эди. Тарихий тараққиётдаги ранг-баранглик ва ўзига хослик турли тарихий даврларда турлича шаклларда намоён бўлиб келган. Миллий тараққиётдаги ўзига хослик бошқа халқларда қизиқиш, ҳавас ва ҳасад уйғотганлиги шубҳасиздир.
Ер юзидаги барча халқлар тараққиётидаги ўзига хослик жаҳон тарихини икки цивилизацияга – Шарқ ва Ғарб цивилизацияларига бўлишга олиб келганлиги тасодиф эмас эди.
Тарихий хотира бугунги кунда жамиятимиз ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлар моҳиятини теранроқ англаш, истиқболни кўриш, халқимиз менталитетини тушуниш ва уни давр талабларига мувофиқлаштириш учун зарурдир.
Таниқли инглиз олими А. Тойнбининг таoкидлашича, ҳар қандай цивилизация ўзига хос ҳаёт фалсафасига таянади. Дин ҳар қандай цивилизациянинг ўзаги ва таянчидир. Цивилизацияларни бир – биридан фарқлаш ва тасниф қилишда у ёки бу жаҳон динларини асос қилиб олиниши бежиз эмасдир: мусулмон цивилизацияси, христиан цивилизацияси ва ҳоказо.
Дин одамларни уюштириш, ижтимоий – сиёсий талаб ва нормаларга бўйсундириш, ижтимоий барқарорлик, тинчлик ва тотувликни қарор топтиришнинг ишончли воситаси бўлиб келган. Диний қадриятлар, миллий маданиятларнинг ривожланишига, халқларнинг бир – бири билан яқинлашувига, умумбашарий қадриятларнинг шаклланишига ижобий таoсир кўрсатган. Дин ҳамма замонларда кишиларни комилликка, маoнавий юксалишга даoват этган, иймон – эoтиқод, комил инсон шахсининг туб асосини, негизини ташкил этган. Ўзбекистоннинг цивилизацияли тараққиёт йўлидан ривожланиши мустақиллик йилларида диний қадриятларнинг тикланиши яққол кўзга ташланди.
Ўзбекистоннинг кейинги юз йил давомида ижтимоий сиёсий ва маoнавий тараққиётда эришган барча ютуқлари, унинг кўҳна Шарқ ва илғор Европа цивилизацияларининг илғор ютуқларини ўзлаштириши билан узвий боғлиқдир. Миллий мустақиллик йилларида мамлакатимиз тараққиёти йўлида пайдо бўлган қатор муаммолар (демократик институтларнинг шаклланиши, таoлим – тарбия, тадбиркорлик  соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги қийинчиликлар), шарқона демократия тўғрисидаги ноилмий  қарашларни зўр бериб тарғиб этиш билан ҳам боғлиқдир.
Шарқ цивилизациясига хос турғунлик, барқарорлик, табиий  географик муҳит, деҳқончилик ишлаб чиқаришининг иқтисодиётда етакчи мавқени эгаллаши, диний тафаккурнинг илмий тафаккурга нисбатан устунлиги билан боғлиқ эди. Ғарб мамлакатларида деҳқончилик ишлаб чиқариши табиий – географик муҳитнинг барча ноқулайликлари, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши илм – фанни тараққий эттиришни талаб этган.
Ватанимиз тарихини фалсафий тушуниш, жамият тараққиётига цивилизацияли ёндашиш, мамлакатимиз таoлим – тарбия муассасаларида, айниқса, олий ўқув юртларида ватан тарихини ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир. Аждодларимиз ўтмиши, ватанимиз тарихини ўрганишда цивилизацияли ривожланишнинг муҳим хусусиятларини кўрсатиш, миллий ўзига хосликни ҳаддан ташқари бўрттиришнинг зарарли оқибатларини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Зеро, тараққиётга интилувчи халқлар ҳамма замонларда ҳам илғор халқлардан ўрганишга, улар билан ҳамкорлик қилишга интилганлар.
Хуллас, Ўзбекистоннинг цивилизацияли тараққиёт йўли халқимизнинг кучли ва кучсиз, фахрли ва салбий томонларини ҳар томонлама чуқур билишни  ва улардан тегишли хулосалар чиқаришни тақазо этади.

И. Тоиров (ФарДУ)