Электрон тарих Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/component/content/frontpage.html Wed, 20 Nov 2024 20:57:57 +0000 Joomla! 1.5 - Open Source Content Management uz-uz Қутайба ибн Муслим https://e-tarix.uz/shaxslar/hukumdorlar/1083-qutayba-ibn-muslim.html https://e-tarix.uz/shaxslar/hukumdorlar/1083-qutayba-ibn-muslim.html  

Ёзувчи : Шамсуддин Ҳакимзода

Қисқача танитув

Ўрта Осиё халқларининг ислом динини қабул қилгани ҳақида сўз кетгенда, Қутайба ибн Муслим деган машҳур исмни ёдга олиб ўтмаслик мутлақо мумкин эмас. Чунки, бу одам Сўғдиёна (ҳозирги Хоразм области) тупроғига илк бор қадам қўйган ислом лашкарбошисидир.

]]>
admin@islom.uz (Administrator) frontpage Wed, 27 Jun 2018 08:00:32 +0000
Ғарбий Сибирдаги ўзбеклар тарихи ва тақдирига яна бир қисқа назар... https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/1082-garbiy-sibirdagi.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/1082-garbiy-sibirdagi.html

Ғарбий Сибирь асрлар давомида деярли Бухоро колонияларига айланиб қолаёзганди. Сибир Бухорийлари бу ерда яшаётган татарлар (аслида туркий халқлар) билан сўзлашиб аста-секин ўз тилларини маълум маънода ўзгартириб борганлар.

]]>
admin@islom.uz (Administrator) frontpage Sat, 06 Jan 2018 06:08:12 +0000
Шунчаки ёлғон https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1081-shunchaki-yolgon.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1081-shunchaki-yolgon.html

Ўн йил ёки камроқ муддат эмас, юз йилдан буён турли даражаларда 1915 йилни Усмонли салтанатида арманларни ёппасига қирғин қилинишининг исбот-далили сифатида, Усмонли салтанати ички ишлар вазири Меҳмет Талъат пошшонинг, гўёки 1913–1917 йилларга оид қалбаки телеграммалари келтирилади. Ушбу телеграммаларда вазирнинг, гўёки «арманиларни йўқ қилишга буйруқ берган»и иддао этилади. Гўёки армани иммигранти, Усмонли салтанатининг собиқ давлат амалдори Арам Андонян мазкур телеграммаларни топиб олган. Арам Андонян уларни 1919 йили «Наимбекнинг хотиралари. Арманиларнинг кўчирилиши ва қатлиом этилиши ҳақида Туркиянинг расмий ҳужжатлари» (The Memoirs of Naim Bey: Turkish Official Documents Relating to the Deportation and the Massacres of Armenians. London, 1919) китобида чоп этди[1]. ]]> admin@islom.uz (Administrator) frontpage Thu, 28 Dec 2017 07:13:42 +0000 Боғдоднинг қулаши - Боғдод қўлга олингандан сўнг (2-қисм) https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1080-bagdodning-qulash-6.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1080-bagdodning-qulash-6.html

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Боғдод қўлга олингандан сўнг

2-қисм

Ибн Ал-Алқомийнинг ўлимидан сўнг мўғуллар ўрнига ўғлини тайинлашди. Ўғил отасининг хоинлигини давом эттирди ва бу амал унга ҳам ёмонлик олиб келди, холос. Тез орада ҳижрий 656 йили ибн Ал-Алқомийнинг ўғли ҳам вафот этди. Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ. Ҳақиқатдан ҳам, ким-ки дунё амалларига меҳр берса, Аллоҳнинг қаҳридан қочиб қутула олмайди ва бу дунёда йиққан нарсалари унинг ўзини ҳалокатга учратади. Халифа охиригача шунга интилган ва бу уни ҳалок қилган. Биринчи вазир ибн Ал-Алқомий ҳам шундай қилди ва амалига яраша жазо олди. Бу жазо бутун Боғдод аҳлига бўлди деса ҳам бўлаверади. Бу ҳақида Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларини мисол қилиб келтириш мумкин. Амр ибн Авф розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда:

«.... Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман»

Боғдоднинг фатҳ қилинганлиги ҳақидаги хабар тез орада мусулмонлар орасида, кейин эса бутун дунёга тарқади. Мусулмонлар учун бир неча асрлар давомида энг қудратли бўлиб келган Аббосийлар халифалигининг қулаши сўз билан тарифлаб бўлмайдиган даражадаги қаттиқ зарба эди. Боғдод оддий мусулмонлар шаҳри бўлмаган... Дунёнинг энг катта, уч миллион мусулмон яшовчи, энг олди маданий, илмий марказлари жойлашган шаҳри ҳамда мусулмон халифалигининг пойтахти ҳам эди. Боғдоднинг қулашидан кейин нима бўлади? Мусулмонлар ўзларига бу саволни беришар эди. Халифанинг ўлдирилиши ва янги халифа йўқлигидан нимани кутиш мумкин? Бу мусулмонлар томонидан бериладиган биринчи саволдан ҳам дахшатлироқ иккинчи савол эди. Халифасиз ва халифаликсиз мусулмонлар учун бутун дунёнинг ҳеч қандай қадри бўлмаган. Аббосийлар халифалиги қудрати пасайганлигига қарамай, ҳокимияти фақат Боғдод ва Ироқнинг кичик ҳудудларига тарқалишига қарамай, халифалик мусулмонлар учун жуда катта аҳамиятга эга эди. Шу туфайли халифанинг ўлдирилиши ва халифаликнинг қулаши мусулмонлар учун улкан офат бўлган. Бу саволлардан ташқари Боғдод фатҳидан сўнг мусулмонлар орасида кўплаб миш-мишлар тарқаган бўлиб, айримлар фақат шу ҳақида гапирган. Ҳар даврда бўлганидек, миш-мишлар қанчалик ғаройиб бўлса, унга шунча кўп одамлар ишонади. Энг кўп муҳокама қилинган миш-мишлардан бири бу мўғуллар босқини ва халифаликнинг қулаши охиратнинг яқинлашганлиги ҳақидаги аломатдир деган гап эди. Боғдод қулагач, мусулмон оламининг аҳволи шундай бўлган. Христиан оламига келсак, уларнинг барчаси халифаликнинг қулаганидан жуда хурсанд эдилар, чунки бир неча асрлар давомида халифалик уларнинг Яқин Шарқдаги фатхларига қарши турар эди. Ҳижрий еттинчи асрда дунёда учта қудратли куч бўлган: ислом дунёси, христиан давлатлари ва мўғуллар. Маълум воқеаларгача мусулмонлар ва насронийлар орасида узоқ давр урушлар давом этган. Мўғуллар томонидан берилган бу зарба ушбу қарама-қаршиликда мусулмонларнинг аҳволини анча оғирлаштиради. Шунинг учун христианларда Миср ва Шомга яна ўз юришларини такрорлаш хоҳиши уйғонади. Христианларнинг қувониши учун яна бир сабаб уларнинг ҳам Боғдод фатҳида қатнашганлигидир. Арманистон патриархи Хулаго ва унинг қўшинига оқ фотиҳа берган ва уларни “муққадас” урушга чорлаган. Шу ерда мўғуллар қўшини билан Гетум I ва антиохиялик Боэмундларнинг қўшини бирлашган. Айни сабабдан мўғуллар биринчи бор христианларга берган вадасининг устидан чиқишади. Мўғуллар ва христианлар орасидаги келишувга биноан, Хулаго христианларнинг ҳеч қайси мазҳабларига ва Боғдоддаги христианларга тегмаслиги керак бўлган. Хулаго несторианларнинг патриархига қимматбаҳо совғалар тақдим қилган. Шунингдек, унга халифаликнинг энг ҳашаматли саройларидан бири даргоҳ берилиб, Хулаго уни ўзига маслаҳатчи ва бошқарув кенгаши аъзоси қилиб қўйган. Буларнинг бари христинлар мўғулларни Исо алайҳиссаломнинг душманларига, яъни мусулмонларга қарши Худо жўнатган жазо деб билишига сабаб бўлган. Ва буларни ҳаммаси бир неча йиллар аввал мўғуллар христианларнинг ўзларини Европада қирғин қилганларига қарамай айтилган. Улар, Европада нималар бўлганини унутишганга ўхшашар эди. Афсуски, бу тарихда содир бўлган ягона воқеа эмас... Андалусиядаги мусулмонларнинг сўнгги шаҳри Гранаданинг қулашида ҳам христиан олами шундай байрам қилган эди. Агар ушбу икки воқеа – Боғдод ва Гренадани фатҳи – солиштирилса, биз жуда кўп ўхшашликларни кўрамиз. Тарих бу шаҳарларда айнан такрорланган деса ҳам бўлаверади.

 

Санжар Қобил таржимаси

]]>
admin@islom.uz (Administrator) frontpage Wed, 13 Dec 2017 05:39:19 +0000
Ўзбекистонга ислом динининг кириб келиши ва унинг илк таълимотлари https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/1079-ozbekistonga-islom.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/1079-ozbekistonga-islom.html

Мовароуннаҳрга илк қадам. Тарихий манбаларда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудлари VII асрдан бошлаб Мовароуннаҳр номи билан тилга олинади. Бу атаманинг келиб чиқиши бевосита ислом динининг бу ўлкага кириб келиши билан боғлиқ. Мовароуннаҳр атамаси “Дарёнинг нариги томони” маъносини англатади. Дарёдан мурод ўша даврдаги Жайҳун, яъни ҳозирги Амударё назарда тутилади. Мовароуннаҳр атамасига бўлган ишора илк бор Умар (р.а.)нинг Аҳнаф[1]га йўллаган мактубида учрайди. ]]> admin@islom.uz (Administrator) frontpage Wed, 06 Dec 2017 05:39:19 +0000 Боғдоднинг қулаши - Боғдод қўлга олингандан сўнг (1-қисм) https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1078-bagdodning-qulash-5.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1078-bagdodning-qulash-5.html

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Боғдод қўлга олингандан сўнг

1-қисм

 

]]>
admin@islom.uz (Administrator) frontpage Tue, 05 Dec 2017 06:15:41 +0000
Амир Темур ва сохта халифа https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/1077-amir-temur.html https://e-tarix.uz/vatan-tarixi/uzbek-davlati/1077-amir-temur.html

Амир Темур сиймоси нафақат ўзбек халқи ўтмиши, балки бутун жаҳон тарихида ўчмас муҳр бўлиб сақланиб қолган. ]]> admin@islom.uz (Administrator) frontpage Mon, 04 Dec 2017 12:21:05 +0000 Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (4-қисм) https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1076-bagdodning-qulashi-4.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1076-bagdodning-qulashi-4.html

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Халифа Ал-Мутасим Биллоҳ Боғдоднинг сўнги кунларида

Боғдодга йўл

4-қисм

]]> admin@islom.uz (Administrator) frontpage Thu, 30 Nov 2017 06:36:23 +0000 Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (3-қисм) https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1075-bagdodning-qulashi-3.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1075-bagdodning-qulashi-3.html

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Боғдоднинг сўнгги кунлари

Боғдодга йўл

3-қисм

]]> admin@islom.uz (Administrator) frontpage Mon, 27 Nov 2017 05:12:55 +0000 Боғдоднинг қулаши - Боғдодга йўл (2-қисм) https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1074-bagdodning-qulashi.html https://e-tarix.uz/jahon-tarixi/1074-bagdodning-qulashi.html

Боғдоднинг қулаши

Муаллиф: Муҳаммад Султанов

Боғдодга йўл

2-қисм

 

]]>
admin@islom.uz (Administrator) frontpage Sat, 18 Nov 2017 11:57:19 +0000