Тўрт улус тарихи (1)
Босма

(В. 1б) Бисмиллаҳир роҳманир роҳим ва биҳи настаъин. Алҳамду лиллаҳил-хабир ва ҳува ала кулли шайин қодир вас-салату вас-саламу ала хойри холқиҳи Муҳаммадин ил-мухтар ва ала алиҳи ва асҳабиҳил-аҳйар. («Барча нарсани билгувчи, ҳар нарсага қодир Тангрига ҳамду санолар бўлсин. Ўзи халқ қилган инсонлар ичидан сараланган Муҳаммадга, унинг оиласи ва яқин саҳобаларига Тангри еаломи ва саловоти бўлсин»). Хулласи, хабарларда келтирилганки, Тангри таоло оламни бино қилгач, олам яратилишининг ибтидосида, (уни) яратиш аввалида ҳазрати вожиб ул-вужуддан ташқари. Хабардор қилинган ҳазрати (Тангри), хабар берган одамлар ўзи воқиф эмасдир, истадики башар отаси, ҳазрати Одамни, Оллоҳ уни софий қилсин, (Оллоҳнинг саловати бўлсин), тупроқдан яратмоқчи бўлди-ю, ўзининг халифалик хилқатини унинг устига ёпди. Инни, жаилун филарзи халифатан, («Ер юзида буйруқларимни ижро этувчи одамнинг яратувчисиман») экан, шу мўъжаз сўзлар адолатининг шоҳиди бўлганидек, дастлаб Жаброил алайҳиссаломни юбордики, Одам алайҳиссаломнинг пок тийнатини ясаш учун ҳозир муаззам Каъба иморати бино бўлган жойдан бироз намроқ тупроқ келтиришни буюрди. Жаброил алайҳиссалом ерга тушгач, бир каф тупроқ олмоқчи бўлди. Замин фалаклар ва малакларни яратган Раббимга қасамёд қилиб, дедики, унга бир каф ҳам тупроқ бермагай: мендан бир халқ вужудга келгусидирки, сендан вужудга келмагай. Сен туфайли мен Оллоҳи таоло ҳузурига бормаганим бўлсин.
Жаброил алайҳиссалом қайтиб бориб, заминдан эшит-ганларини зор йиғлаб Тангри таолога арз қилди. Оллоҳнинг раҳми келиб унинг қасамини қабул қилган эди. Сабабларини

сўраганда рад қйлди. Кейин бу ишни ҳазрати Мекойил алайҳиссалом адо этиши учун фармон бўлди. Ер унга ҳам қасам билан бир каф тупроқни олмаслигини ўтинди. У ҳам қайтиб қетди. Ундан кейин Оллоҳи таоло амри билан Исрофил алайҳиссалом келди. Замин уни ҳам қайтарди. Тўртинчи маротаба ҳазрати Зулжалол Тангри таоло олий карамли Азройил алайҳиссаломни жўнатди. У ҳам замин қасамини қабул қилмай, деди: «Худойи таоло амри сенинг қасамингдан устунроқдир».
Сўнг бутун ер юзидан турли навъ қуруғу ҳўл, оқу қора, қизилу (в. 2а) сариқ, аччиғу шўр, нордону ширин ерларидан бир сиқимдан олди. Инсон синфлари саногига қараб олди. Қайсисининг қабри қаерда бўлса, ўша жойдан тупроқ олди. Чунончи, ҳазрати пайғамбар соллаллоҳи алайҳи вассалам фи оллоҳи ва асҳобаҳи хокларини ҳам онҳазратнинг озода ва шаҳодатли мунаввар қабрлари ўзлари яшаган шаҳарлари-да муанбару муаттардир, ўша жойдан олди. Хуллас, унга бир каф тупроқни саккиз беҳиштга келтириб, тасним сувида қордилар ва барча яқин малойикаларга ва беҳишт аҳлига буюрдиларки: «Барчангиз Одам алайҳиссалом хоки тийнати-да тасним суви билан қориб, Муҳаммадий нурини омонат қуйиб, суркангизлар. Шуни билиб олингларки, оламни яратишдан асл мақсад Одам эди. Одамни яратишдан мурод онҳазратнинг вужуди туфайлидир. Фарқи мубораклари: «Лавлокалама холақтил-афлок» (Сен бўлмаганингда мен фалакларни яратмаган бўлардим) тожи билан зийнатли, истиқоматли қоматлари ва «моирсилнакул-роҳматилилала-мин» («Биз сени раҳмат ёгдирувчи қилиб бутун оламга юбордик») ташрифи билан мушарраф бўлди. Ҳазрати Азройил алайҳиссалом парвардигор амрини барча ишлар билан жойига қўйди. Ҳазрати ҳақ таоло арвоҳ қабзини унга ҳавола қилди. Ҳақ таоло субҳона амри билан илоҳий қудрат туфайли қирқ кеча-кундуз Одам алайҳиссалом хокига раҳмат ёмғири ёғди.
«Хумрати тийнати одам би ядийи арбаин сайёҳан» мазмунига кўра Тангри таоло қудрати қўли билан инсоният сурати либосини унга кийгизди ва қалбига руҳ уфурдики «фи нафахти мин руҳи» («Мен унга руҳимдан юбордим»)дан уни хабардор этдилар. Салафларнинг китобларида батафсил қайд этилганки, тарих аҳли ёзадиларки, халқ қилинган куни Одам алайҳиссалом ердан булутларгача кўтарилдилар. Айтишларича, Одам алайҳиссаломнинг камтарин куняси Абулбашар шариф лақаби Сафиюллоҳдир. Шунинг учун Одам дейилганки, муборак жисмлари ер юзасидан олиб (адими замин) яратилган. Шу сабабли унга Одам деб исм қўйишди. Баъзилар фикрича  (Одам алайҳиссаломнинг) покиза баданлари буғдойранг бўлган. Шунинг учун Одам деганлар, Дастлабки фикрга кўра, Одам сўзи адим — пўст сўзидан олинган (в. 26); луғатда уни «рўйи замин пўсти» дейилган. Иккинчи ривоятга кўра, Одам «одама» (сўзидан)дан олинган. Ал-адама (мим ва дол фатҳали, ҳо — сокин) деб буғдой ранглини айтилган. Бошқа бировларнинг айтишича, сув билан тупроқ аралашмаси Одам дейилган. Ҳар қалай ҳазрати ҳақ таолонинг Одамни яратишида кўп ҳикматлар ва турли-туман сирлар саноқсиздир. Шу жи-ҳатдан исм қўйиш илмининг барча қийлу қолини бевосита унга ўргатди. «Аллама Адам аласмаа куллаҳа» («Одамга исмларнинг ҳаммасини ўргатди») бунга шоҳиддир. Барча малойика унинг илмига якин, хос фазилатига иқрор ва эътироф этувчи бўлдилар. Худойи таоло фармони билан * унга сажда қилдилар. Фақат Иблис бу ишдан ибо қилди ва Одамга сажда қилмади. «Усжуду ли-Адама фасажаду ли Иблиса ва ка-на мин ал-жинни, фа фасақа» («Одамга сажда қилинглар, аммо Иблисга сажда қилдилар, у жинлардан бўлиб, Парвардигор амрига итоат этмаган эди»). «Ан амри раббиҳи фасаждал малойикату куллухум (ажмайна)илла иблис» — («Малоикаларнинг ҳаммаси ҳам сажда қилдилар, иблисдан  ташқари»)   сўзи  бунинг адолати  шоҳидидир. Мўътабар китобларда ёзилишича, «Одам» лафзи ибрийча-дир. Одам алайҳиссаломнинг яратилишини муҳаррам ул эҳром ошуро ойи ўнинчи куни, жумаъ куни соат 11 да; биринчи   толеъ   бўйича   Жади   ва   Зуҳал   даражасида, Муштарий Ҳутда, Миррих Ҳамалда, Қамар Саратонда, Шамс Асадда, Аторуд Сумбулада, Зуҳро Мезонда пайтида буғдойранг киши чеҳрасида баланд қоматли ва жингала сочли қилиб яратади.  Яратган Тангри ҳазрати Одамга беҳиштдан жой берди. Ҳаввони у уйқусираб турганда унинг чап биқинидан яратди. Аксарий уламо фикрича, уларга буғдой ейишликни манъ қилди. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин, ривоят қилишича, узум ейишни, баъзиларнинг айтишича, ояти Сариҳдагидек, анжир ейишни (ман қилган). Айтишларича, Одам алайҳиссаломга сажда қилмасликни (даъват этган) Иблис «Ва инна алайка лаънати ила йавмиддин»  («Сенга менинг лаънатим қиёматгача») тавқи   лаънатини   бўйнида   кўрди.   Жуда   кўп   ибодат қилганидан (Худо) фармонига бир бўйсунмагани учун ҳеч фойда топмади. Одам алайҳиссалом билан адоват қилиб шумликлар қилишга интилди. Одам алайҳиссалом жаннатда эди. Иблис ҳаргиз унга йўл тополмади, то бир куни ҳувори ансорий ҳийласи бирлан қисса ва тафсир китобларида шу  нарса машҳурки, жаннатга кириб олди. Бомдодда товусни кўрди. У беҳишт кўнгураси эди (в. За) Илон ёрдами билан беҳишт дарбонлигини олди. Аввал ёлғондакам саҳобаликни олди. Уни истеъмол қилмасдан, Одамга ҳам едирмай дарҳол беҳиштий кийимларини улардан ечтириб олди. Улар яланғоч қолдилар. Кейин ҳар бири бир нечтадан анжир дарахтйнинг баргидан олиб авротларини беркитдилар. Ҳар бешаласи ҳам ҳазрати иззат Тангриси амри бйлан жаннатдан чиқиб кетдилар. Одам алайҳиссалом айтишларича Ҳавво билан бирга уч соатдан зиёд яшамаганлар. Яна дейдиларки, найсон (ойи) бешинчисида, одина куни, бошқа бир (ривоят) га кўра тўққизинчи найсон кунида, соат еттида Ҳиндистон заминига, Сарандаб тоғига Одам алайҳиссалом хубут қилди. Ҳавво розиёллоҳи анҳа Жиддага, Маккаи муаззама худудидаги дарё лабига, товус Ҳиндистонга, илон эса Исфаҳонга, Иблис Симнонга (тушдилар). Айтишларича, Одам алайҳиссалом дунёга хубут этиши билан соқоли чиқди ва юз йил Сарандиб тоғида тоатда, зорликда, оҳу фиғонда истиқомат қилди-ларки, кўп йиғлаганидан муборак кўз ёшларидан ўсимлик-лар, мисли филфил ва қалампир, долчин, сумбул ва бошқа (ўсимликлар) униб чиқдики, бугунги кунда муборак кўзлари баракотидан унинг авлодлари орасида доривордир. Юз йил. ўтгач, ошуро куни унинг тавбаси қабул қилинди. Ошуро кунининг   бундан   ташқари   ҳам   фазилатлари   кўпдир. Масалан, Идрис алайҳиссалом ва Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилиши, Нуҳ алайҳиссалом кемасининг Жудий тоғида турғун бўлиши, ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг туғилитди ва пайғамбарлиги, унинг Намруд оташидан халос бўлиши, Мусо алайҳумуссаломнинг туғилиши, Довуд алай-ҳиссалом тавбасининг қабул қилиниши, Сулаймон алай-ҳиссаломнинг ўз Малики билан қайтиб келиши, Айюб алайҳиссаломнинг кирмон ранжидан сиҳҳат топиши, Мусо саловатуллоҳнинг  дарёдан  қутулиши,   Юнус  алайҳисса-ломнинг балиқ қорнидан чиқиб келиши, Од қавми бошидан балони даф қилган Яъқуб алайҳиссалом кўзининг равшан бўлиши, Юсуф алайҳиссаломнинг Канъон чоҳидан чиқа-рилгани, Зикриё алайҳиссаломнинг фарзанд талаб қилгани, унинг Яҳё алайҳиссалом ҳақига ўқиган дуосининг мустажоб бўлиши,   Мусо   алайҳиссаломнинг   Фиръавн   мажбурий меҳнати устидан ғалабаси ва ҳоказолар шу куни содир бўлган. Бу табаррук кундир. Одам алайҳиссалом тавбаси-нинг  (В.  36)   қабул қилиниши билан кўникиши учун байтулмаъмурни беҳиштдан ерга олиб тушдилар, бугунги кунда Каъба ҳарами жойлашган мавзеъга (ўрнатдилар). У тамбман қизил ёқутдан ясалган эдй. Хуллас, ҳазрати
Иззати Жалли жалола руҳулкуддусга Одам алайхиссаломга ҳаж расм-русумлари ўргатмоқни буюрди. Одам алай-ҳиссалом ҳажни ўтказиб, ҳаж асносида Арафот мавзеъида Ҳаввони топди. Ўша маконда улар бир-бирларини танишди. Шу сабабдан бу жойга Арафот номини бердилар.
Бу мавзеъни Мазулфа дейдилар. Монийлик таманноси инояти  ижобати  учун  дуо  қилганларки,  ул  мавзеъни мутаарраф (ошно бўлинган жой) Арафот маъносида ҳосила қилганлар.  Хуллас,   Ҳавво  розиёллоҳи  анҳу  ва  Одам алайҳиссаломдан бир қиз ва бир ўғил туғилди. Ҳақ таоло амри билан Одам алайҳиссалом қориндаги қизни қориндағи ўғил билан берди. Токи икки ўртада фарқ бўлсин. Қобил ва опалари туғилди. Ҳуснисурат юзасидан Қобилнинг майли бўлмайди. Ўз эгизини ҳоҳламайди. Одам алайҳиссалом эгизини Қобилга берди. Шу сабаб улар ўртасида келишмов-чилик пайдо бўлди. Одам алайҳиссалом уларга қурбонлик қилишларини буюрди, кимнинг қурбонлиги қабул бўлса, шунинг иқлимосини берурман. Хуллас, ҳар бири бит-тадан қўйни тоғ тепасига олиб чиқдилар. Оташ келиб Қобилнинг қурбонлик қўйини пиширгани учун Одам алай-ҳиссалом иқлимони Қобилга берди. Қобил шу сабабдан Ҳобилга душман бўлиб қолди. Тушида тош билан унинг бошига урди ва ҳалок қилди. Айтишларича, бир муддат Ҳобил мурдасини кўтариб юрган ва уни нима қилишини билмаган. Бир куни бир юртга борган, қараса, бир қарға қарға билан жанг қилмокда. Бири ўлдирилди, тирик қолган қарға ўлик қарғани тупроқ остига беркитди. Қобил ўша қарғадан дафн қилишни ўрганди. Кейин Ҳобилни дафн этди. Одам алайҳиссалом шунгача ўлимни кўрмаган эди. Бу воқеадан воқиф бўлгач, сурёний тилда бир неча байт ўқиди. Уламо уни тозий (тилига) таржима қилган. Назм (мазмуни):
Диёр ўлмишдурур бу дам муғаййар, ки ер юзи қабиҳ ўлди-ю муғаййир, уланнинг таъми рангидир ташаййир, фароғат бўлмади бир хўбманзар. Дариғо, қани Ҳобилим-ки, бу дам, ер жисминда ётур то рўзи маҳшар.
Кейин Иблис (В. 4а.) Қобилга иғвогарона деди: олов сендан ранжиди. Нега сен унга сажда қилмадинг? Оташга сажда қилганингда сендан хушнуд бўларди. Шундан кейин қурбонингни инобатга оларди. Бу сўзлар Қобилни та-раддудга солиб қўйди. Иблис васвасаси унинг дилига кўчди. Оташга сажда қилди ва Ҳақдан бўлакка қатл этиш, оташпарастлик расми Қобилдан қолган. Бу бидъат танасига унинг қўли билан асос солинди. Қиёмат кунигача кимки ҳакдан ташқари қатл этса, оташга сажда қилса, бир жазо тариқасида масалан бу қорани ҳақ таоло амр қилади. Қобил

номаи аъмолига сабт киладилар. Чунончи, бу қора жазо мисли бир омил номаи аъмолига бу икки феъл ёзиб қўйиладики, жазо кунида ҳар қайсисига алоҳида-алоҳида жазо ижросини буюрадилар. Аласт даврида бўлганидек, ҳазрати иззати жалли жалола Одам алайҳиссалом зурриётини унинг пуштидан жудо қилдилар. Ўша ал-Мисоқ замонидан талаб қилииадики, «ва из ахаза Роббука мин бани Адама мин зуҳуриҳум зуррийатаҳум ва ашҳадаҳум ала анфусиҳим аласту би раббикум қолу бала». («Агар парвардигоринг Одам болаларидан уларнинг зурриётларини олиб ўзларига кўрсат-са, мен Парвардигорингиз эмасманми? Ҳа, шундай!»)
Алоҳида даражалар унинг жами авлодларини унга қарши қўйдилар. Улар орасидан бирини кўрса йиғлаб турибди, сўнг сўрди: Бу ким? Жавоб бердики, сенинг фарзандларингдан-ман. Мусодара ваҳимасидан жарима йиғлайсан, Сен йиғлаб турган экансан, у ҳам йиғлайди. Одамнинг унга раҳми келиб сўрдики, сенинг ёшинг нечада? Жавоб бердиларки, олтмиш ёш.  Одам  алайҳиссалом  бу солиҳ  фарзанд умрининг калталигини кўриб, ақронларидан унга раҳмат айтди. Деди: ўз умримдан унга қирқ йилини бағишладим. Ҳақ субҳона ва таоло у фарзандларга розилик берди. Одам алайҳиссалом ўз умри қисқалигидан сўраган ва ўзининг умри минг йил бўлади, деб маълум қилган эди. Одам алайҳиссалом умрй тўққиз юз олтмишга етганда Малакулмавт ҳазрати иззати жалли жалола «хуллиқа» валлаху йадъу ила Даруссалом» («Оллоҳ Доруссаломга чақиради») «Қулли нафсин зойиқа тул-мавти»  («Ҳар бир тирик жон ўлим мазасини тотиб кўрувчидир») (оят) эшигини қокди.
Узоқ вақт ўлтирган шундай кишики, янги келадиганларга жой пардоз этур.
Одам алайҳиссалом жавоб бердики, яна умримдан қирқ йил қолган. Малакулмавт деди: Довуд алайҳиссаломга бахшида этгандинг. Одам алайҳиссалом инкор қилиб деди: мен қачон умримни бағишладим? Балки, бандалик одоби ва ҳазрати иззат илоҳийлик карам хазинасидан (В. 46) илтижо қилгандурман, зероки, мен ўз соҳибим ва маликимдан бирор нарса сўрамоқ бўлгандирман. Шундай ибодат билан баён қилинадиган одоб шундайки, фалонсиз ёр менга бир нарсани фазл қилди. Мен сенинг фалон бандангга лойиқ кўраман. Фалон бандангни эса бу фазилатдан маҳрум этаман. Магар у воҳиб ул-атойа карамига шундай (банда) лойиқ ва сазоворки, ҳар икки банда ул фазлдан маҳрум бўлмаса.
Малакулмавт ҳазрати иззати жалли жалола амри билан қайтиб кетди. Ҳазрати бори инфиоли ва бақуддус олий карами билан Довудга қирқ йил умр бағишлади. Одам алайҳиссаломга ҳам қирқ йил муҳлат берди, то минг йил тўлиши учун. Ружуъи ҳаба шариатда жоиздир, уни бу ердан олдилар.
Шундан кейии Шис алайҳиссалом даври келди. Ҳазрати ҳақ жалли жалола унга элчи юборди, буюрдики, бани одам бир-бири билан аҳд қилган ёки муомала ўрнатганларида икки одил гувоҳ ҳозир бўлмоғи лозим. Шундан тазкира излашлари   лозимки,   сўнг  уни   инкор   қилиш   мумкин бўлмасин. Алқисса, Одам алайҳиссаломнинг умрига минг йил тўлгач, Малақулмавт ўз вазифасига киришди. Айтишла-рича, Одам алайҳиссаломга дастлаб сажда қилган малоика-лардан Исрофил ва Жаброил (алайҳиссалом) бўлдилар. Иблисга тааллуқдор малойикаларки, иблис лафзи ажамий бўлиб, Одам алайҳиссалом шариати худопарастлик, салавот, савм ва қурбон эди. Касрали қоф (билан ўқиладиган) қирбон (лафзи) аёлга яқинлик қилмоқликдир. Май ва чўчқа тухумидан ҳазар қилмоқ. Барча одамлари миллати бир хил бўлиб, буғдойранг бўлган. Машҳурдирки, Жаброил алай-ҳиссалом ерга нозил этилиши билан Одам алайҳиссаломни дастлаб темирчилик санъатига ўргатдики, ўйин олатларини ясагай, зироат эккай, нассожлик асбобларини тарошлагай, бофанда санъатини ҳосил қилгай ва ўз авлоди орасидан онасининг ёлғиз фарзанди Шисни нассожлик санъатига ўргатди. Одаму Ҳавво алайҳумуссаломдан қирқ бир фарзанд вужудга келдилар. Йигирма битта қориндан йигирма бир нафар ўғил ва йигирма нафар қиз ҳамда минг нафар набира кўргани аниқланган. «Аҳсан ул-қисас» соҳибининг ёзишича, ҳазрати Одам алайҳиссалом бир мингу қирқ ёшга кирганлар. Тарих (фани) арбобларининг баъзи ривоятига кўра, минг йил, сир аҳлидан бўлган гуруҳнинг сўзига қараганда — 937 йил умр кўрган бўлади. Ул жаноб касал бўлган кунларини ўн бир кун ёки йигирма бир кун деб ёзадилар (в. 5а).
Одам алайҳиссаломнинг охиратга сафар ҳангоми тўлган-да Шис алайҳиссаломни Ҳаввонинг васийи қилиб қолдирди ва унинг аҳволининг ҳифзи борасида васият қилди.
Одам алайҳиссаломнинг равшан пешоналарига сабт қилинган ва Одам алайҳиссаломдан Шис алайҳиссаломга ўтган нури Муҳаммадий бобида ҳам кўшиш қилди. Санаи муқаддас муҳаррам ойининг ўнинчи, жумъа кунида Маккаи муаззамада таворих аҳли баъзисининг сўзига қараганда, Оллоҳ раҳматига муваффақ бўлди. Кўпчилик фикрича, Абу Қабис тоғида, ризоятга кўра Сарандиб тоғида, баъзилар фикрича Нажафда Муртазо Али карамуллоҳи важуху ёнида дафн этилди. Ҳазрати Абулбашар алайҳиссалом вафотидан йил ёки етти йил ўтгач, Ҳазрати Ҳавво розиоллоҳу анҳу борлик кўчини оламдан йиғиштирди. Жидда шаҳрида дафн этилган. Таворих арбоби сўзига қараганда Одам алайҳисса-лом муқаддас ёнидан жой олди. Чунончи, Нуҳ алайҳиссалом Тўфон вақтида уларнинг суякларини Ҳақ амри билан кемага олди. Тўфон тамом бўлгач, Байтул муқаддасда тупроққа топширганлар. Бир юз йигирма йил муддатда, баъзилар фикрича, олтмиш йилда йигирма саккиз саҳифа, бошқа фикрга қараганда, йигирма саҳифа унга нозил бўлган. Уммулкитобнинг абжад, ҳавваз, ҳутти, каламан, саъфас, қарашат, сахаз, зазаг Одам алайҳиссалом сурасидирки, Одам алайҳиссалом бу саҳифаларини Сифри Одам деб атайдилар. Уларни Афлотуни Илоҳи юнон тилига тафсир этганди.   Ҳазрати   амирулмўъминин   Али,   карамуллоҳи важуҳу, унинг тафсирини араб тилига таржима қилган эдилар. Айтишларича, Одам алайҳиссалом Шис алайҳисса-ломни засий ва ўзига ўринбосар қилиб қолдириб дорулбақо-га сафар қилганда, Ҳақ таоло амри билан Жаброил алайҳиссалом келиб ҳазрати Шис алайҳиссаломга Ҳақ пайғомини етказди. Ҳазрати Одам алайҳиссаломни ювиб, кафанга ўраб, унга жаноза ўқидилар. Маккаи муаззамада Иброҳим ери билан Ҳажар ул асвад ва замзам мобайнида, Имом Шофеъий ёнигаки, бу ерни Ҳатим деб атайдилар, Одам алайҳиссаломни дафн қилдилар. Айтишларича, Ҳазра-ти  Одам  алайҳиссаломнинг  авлоди   Қобил  ва  Ҳобил ўлдирилган вақтда Қобил наслидан минг эркагу аёл қолган эди. Ҳобил наслидан қирқ минг эру аёл қолганди. Оллоҳ аниқроқ билувчидир. (в. 5б.)

(давоми бор...)