Қўлёзмалар Миллат, Ватан тарихи https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/qolyozmalar.feed 2024-04-27T07:45:41Z Joomla! 1.5 - Open Source Content Management «АТВОҚУ-З-ЗАҲАБ» анъанасидаги асарларнинг ислом манбашунослигидаги ўрни 2014-06-05T23:26:39Z 2014-06-05T23:26:39Z https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/qolyozmalar/1010-maqola.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Муаллиф: Зоҳиджон Исломов,
филология фанлари доктори, профессор.

Маънавий меросимиз дурдоналарининг каттагина қисмини ислом маданияти ва манбашунослиги обидалари ташкил этади. Маълумки, мана шу маданиятнинг қадимдан шаклланган ижобий анъаналари мавжуд. У ёки бу муаллифларнинг илмий салоҳияти натижасида яратилган айрим асарлар маълум давр ўтиши билан бошқа минтақа ва бошқа давр олимларини ўзига жалб этган. Кейинги давр олимлари ўша асарнинг умумий ўзига хослигини сақлаб қолган ҳолда уни ижобий ўзлаштирган.

Ушбу анъана натижасида бир туркум асарлар юзага келган. Буни юр­тимиздан етишиб чиққан кўплаб буюк алломалар, жумладан, Маҳмуд Замахшарий ижодида муҳим ўрин тутган “Муқаддамату-л-адаб” (“Адаб илмига кириш”), “Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоъиз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари”) каби асарлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Маҳмуд Замахшарий илмий меросининг том маънодаги илмий тадқиқи мустақиллик йилларидагина амалга оша бошлади. Ислом маданиятига улкан ҳисса қўшган, хусусан, минтақа илмий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган олимнинг етмишдан ортиқ асарлар яратганлиги илмий тадқиқотлар натижасида аниқланди. Бу улкан илмий меросни ўрганиш борасида юртимизда маълум илмий салоҳиятга эга бўлган замахшарийшунослик мактаби ҳам шаклланди. Замахшарий асарлари юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар кейинги давр олимларининг ижодий ҳамда маънавий ҳаётига унумли таъсир этганлиги намоён бўлмоқда. Устоз ва шогирдлик анъанасига мувофиқ олимнинг “Кашшоф”, “Муфассал фи санъати-л-иъроб”, “Унмузаж” каби нодир асарларига турли даврларда етук олимлар томонидан мукаммал шарҳ ва ҳошиялар битилган, улар асосида янги асарлар яратилган.

Маҳмуд Замахшарийнинг мана шундай асарлари сирасига “Атвоқу-з-заҳаб фи-л-мавоъиз ва-л-хутаб” асарини киритиш мумкин. Маълумки, Замахшарий 1130 йиллар атрофида Маккага сафар қилади, жисмоний камчилигига қарамай, Каъбани юз маротаба тавоф қилади ва ҳар бир тавофдан сўнг бир мақола ёзади. Шу тариқа юз мақоладан иборат панд-насиҳатга оид мазкур асар юзага келади. Араб насрининг қадимий илмий услуби ҳисобланмиш сажъда ёзилган ушбу асар тилининг ниҳоятда гўзаллиги, услубининг қисқа ва лўндалиги, таъбирининг аниқлиги билан ажралиб турган. Асар айрим манбаларда “Насоиҳу-с-сиғар” (“Кичикларга насиҳатлар”) деб ҳам кўрсатилган. Муаллиф араб адабий тилининг тенгсиз билимдони сифатида асарда бадиий тасвир воситалари ҳамда санъатларидан жуда кенг фойдаланган. Панднома, насиҳатнома сифатида юзага келган ушбу асарда ўз даврининг ижобий жиҳатлари улуғланиб, ижтимоий ҳаётдаги салбий иллатлар қораланади, уларнинг олдини олиш йўллари кўрсатилади, маслаҳатлар берилади. Асар ўз даврида қанчалар аҳамият касб этган бўлса, ҳозирда ҳам аҳамияти камайган эмас. У айниқса ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.

“Атвоқу-з-заҳаб”нинг илмий аҳамияти боис, кейинги давр олимлари асардан кенг истифода этганлар ва унинг замирида кўплаб асарлар яратганлар. Турли ҳудудларда яшаб, ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган олимлар, жумладан, Шарафиддин Исфаҳоний, Муҳаммад Амин ибн Иброҳим Ҳанафий Қодирий, Аҳмад Шавқий, Мирза Юсуфхон ибн Эътисом Маликлар “Атвоқу-з-заҳаб”дан таъсирланиб алоҳида нодир асарлар ёзиб қолдирдилар.

XIII асрда яшаб ижод этган олим Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб” ала ғирари “Атвоқу-з-заҳаб” (“Атвоқу-з-заҳаб”га ўхшаш олтин ликобчалар”) асари айнан юқоридаги асар таъсирида ёзилган. Олим “Атвоқу-з-заҳаб” мақолалари мавзулари доирасида ўз даври ижтимоий ҳаётидан келиб чиқиб асар мақолаларини шакллантирган. Эътиборли жиҳати шундаки, “Атбоқу-з-заҳаб”нинг ҳар бир мақоласи Қуръони каримнинг шу мавзуга оид оятлари билан якунланган. Асар айни Маҳмуд Замахшарий услубида юксак савияда ёзилган. Лекинолим Замахшарий каби қисқа баён услубини танламаган. Мақолалар “Атвоқу-з-заҳаб”га қараганда кенгроқ ҳамда матни узунроқ берилган. Бу эса ўз навбатида асар матнининг “Атвоқу-з-заҳаб”га қараганда каттароқ бўлишига олиб келган.

Иккала асарнинг алоҳида мустақил манба бўлиши билан бирга уларнинг бир-бирини мазмунан тўлдиришини қуйидаги қиёсий таҳлилда ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, муаллиф “Атвоқу-з-заҳаб”да: “Эй инсон фарзанди, аслинг лой ва сополдан бўлишига қарамай, гоҳ ота-боболаринг, гоҳида бойлигу иқболинг билан фахрланиб такаббурланасан-а?! Аждодларингга қувониб, ўзгаларни менсимай юришинг сенга лойиқ сифатлардан эмас. Дўстим, ўзинг фикр қил. Охирги уловинг ёғоч от ва вужудинг тупроққа айланадиган бўлганидан кейин ҳовурингдан тушгин ва кибру ҳаводан узоқроқ юргин-да!” деб ёзади[1].

Айнан шу мазмундаги мақола “Атбоқу-з-заҳаб”да қуйидагича берилган:

“Эй сополдан ясалган, ҳомиладорлик ва туғилишлик хусусияти билан яралган инсон боласи! Сенга гўзал хулқлар ато этилган. Гўзал хислатлар Раҳмоннинг марҳамати эканини у қаердан билсин. У инсон касб қилган нарса эмас. Ҳар бир ҳаракат Аллоҳнинг инъомидир. Ва ҳар бир нафс ҳам Аллоҳнинг инъоми. Агар Аллоҳ хоҳласа, инсоннинг нафсини ҳидоят югани билан жиловлайди. Агар хоҳласа, ўз ҳолига ташлаб қўяди, унда ким ўз нафсини сақлай билади. “Айтинг: Агар (Аллоҳ) сизларга бирор зарар (етказиш)ни истаса ёки У сизларга бирор манфаат (етказиш)ни истаса, бас, ким сизлар учун Аллоҳ (томони)дан бўлган бирор нарсани (даф қилиш)га эга бўла олур?![2]Демак, Шарафиддин Исфаҳоний Маҳмуд Замахшарий фикрини маълум мазмунда давом эттиради ва мақола мазмунини Қуръони каримнинг “Фатҳ” сураси 11-ояти билан якунлайди.

“Атвоқу-з-заҳаб”га бўлган қизиқиш XIX асрда янги бир асарнинг яратилишига сабаб бўлди. Юқоридаги ҳар иккала асар билан яқиндан танишган Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирий 1807 йили уларга тақлидий ёндашган ҳолда “Ахлоқу-з-заҳаб” – “Олтин хулқлар” асарини яратади (3). Ушбу асар усмонлилар сулоласининг вакили Султон Салим III нинг катта вазири Али Пошшага бағишланган. Асар жами 75 мақоладан иборат қилиб тузилган. Унинг ягона нусхаси Ҳиндистондаги Патна қўлёзмалар фондида 2683 сақланиш рақами остида рўйхатга олинган.

Қўлёзманинг бошланиш қисмида асарнинг фиҳристи берилган, унда барча мақолаларнинг номи келтирилган. Юқоридаги икки асардан фарқли равишда “Ахлоқу-з-заҳаб” нинг мақолалари муайян ном билан аталган. Асар муқаддима билан бошланган. Унда асарнинг моҳияти, ёзилиш тарихи, номланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар берилган. Мақолаларнинг мавзулари барча даврлар учун муҳим бўлган долзарб масалаларга бағишланган. Жумладан, инсонларга раҳмдиллик қилиш ва кибрни йўқотиш, инсоннинг ожизлиги ва такаббурликни йўқотиш, қалбни тарбиялаш ва ислоҳ қилиш, солиҳ ва фосиқ олимлар, ҳирсдан сақланиш,яқиндан танишган Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирий 1807 йили уларга тақлидий ёндашган ҳолда “Ахлоқу-з-заҳаб” – “Олтин хулқлар” асарини яратади[3]. Ушбу асар усмонлилар сулоласининг вакили Султон Салим III нинг катта вазири Али Пошшага бағишланган. Асар жами 75 мақоладан иборат қилиб тузилган. Унинг ягона нусхаси Ҳиндистондаги Патна қўлёзмалар фондида 2683 сақланиш рақами остида рўйхатга олинган.

Қўлёзманинг бошланиш қисмида асарнинг фиҳристи берилган, унда барча мақолаларнинг номи келтирилган. Юқоридаги икки асардан фарқли равишда “Ахлоқу-з-заҳаб” нинг мақолалари муайян ном билан аталган. Асар муқаддима билан бошланган. Унда асарнинг моҳияти, ёзилиш тарихи, номланиши ҳақидаги батафсил маълумотлар берилган. Мақолаларнинг мавзулари барча даврлар учун муҳим бўлган долзарб масалаларга бағишланган. Жумладан, инсонларга раҳмдиллик қилиш ва кибрни йўқотиш, инсоннинг ожизлиги ва такаббурликни йўқотиш, қалбни тарбиялаш ва ислоҳ қилиш, солиҳ ва фосиқ олимлар, ҳирсдан сақланиш,саодатмандлик ва бахтсизлик аломатлари, тилнинг офати, сукутнинг афзаллиги, ортиқча гапни эшитишнинг қораланиши, ризқдан ортиқча бўлган нарсанинг талабида қилинадиган саёҳатнинг қораланиши каби мавзулардан иборат.

Маълумки, Муҳаммад Аминнинг “Ахлоқу-з-заҳаб” асари Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқу-з-заҳаб”и асосида шакллантирилган. Буни асарлар мақолаларининг қиёсий таҳлилида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, “Атвоқу-з-заҳаб”нинг учинчи мақоласида Замахшарий:
“Умринг елдек ўтмоқда. Сен эса неча асрлар яшамоқчисан? Бу ўткинчи сояга ишониш ва калта фикрликдан ҳосил бўладиган гумроҳликдир. Зеро, бу умр бир куннинг ёруғлигичадирки, уни ғанимат билмоқ ёки бир туннинг қоронғулигичадирки, уни бедорликбилан ўтказмоқ керак. Бинобарин, сен отини қамчилаб то сўлим манзилга етиб бормагунча ҳаракатдан тўхтамайдиганларга эргашгин”, деб ёзади. Муҳаммад Амин эса “Ахлоқу-з-заҳаб”нинг “Қўрқитиш, охиратга тайёрланиш, рихлат сабабли орзуни қисқартириш ва рихлатга ҳозирлик кўриш” ҳақидаги мақоласида:
“Эй мағрур! Дунё алдов матосидан ўзга нарса эмас. Дунё сени йўлдан уриши ва алдаб қўйишидан ва унинг ўткинчи безаги, зарарларидан сақлан.
Билгинки, дунё фонийдур. У бир гўзал суратдаги ёқимсиз кампир. Гоҳи сенга яқинлашиб пастга ташлайди, гоҳи сенга интилиб етиб боради. Бир марта сени ўстиради, ривожлантиради ва бир марта сени йўқ қилади. Ўз макри билан ўлимни эсингдан чиқаради ва ўз хоинлиги билан йўқликни сенга эга қилади.
Аниқ билгинки, дунё фожир, ташлаб кетгувчи маккора, ўз заҳрини сенга асал билан ичиради, сени бешикдан қабргача кўчиради, мункар (инкор қилинган) феълларга сени тарғиб қилади, яхши амаллардан сени қайтаради.
У дўст сийратидаги душман, содиқ сувратидагиёлғончи, раҳмдил она ҳолидаги жирканчли,қадрдон хулқидаги мунофиқ, у тикан, у эски буюм бўлаги, у кўркам кўринишдаги жодугар, у эски шароб мазасидаги озуқа.
Дунёдан йўлбарсдан қочгандай қоч! Жуда ҳам кўп солиҳ амалларни ўзингга лозим деб бил. Ғайрат енгини шимар. Мақсад ва матонат белбоғини боғла ва боғлаганда ҳам камарни мустаҳкам боғла.
Яхшилик ва доноликка шайлан ва охират учун тайёргарлик кўр. Охиратдан манзил эгаллаб, эзгулик ва парҳезкорлик касб этгин. Орзу-умидни тўхтатиб, ажалга шошил ва охиратга ҳозирлан, ажал белгиланган вақтдан кечиктирилмаслигини ва у хоҳлаганда келишинитатбиқ қил ва ёдингдан чиқарма. Йил ва ойнинг ўтиши-ю, дунё ҳаёти ва ёлғонлар сени Аллоҳдан алдаб, адаштириб қўймасин”, деб таъкидлайди. Демак, Мавсилий Маҳмуд Замахшарийнинг содда, ихчам кўринган фикрларинибатафсил очади ва уни омма учун тез англанадиган шаклга келтиради.

“Атвоқу-з-заҳаб” силсиласидаги асарлар сирасида унга илмий тадқиқот сифатида ёндашилган, илмий-адабий аҳамиятга эга бўлган асар “Қалоиду-л-адаб фи шарҳи “Атвоқу-з-заҳаб” – “ Олтин шодалар” шарҳига бағишланган адаб дурдоналари” асари ҳам мавжуд[4]. Асар муаллифи, ўз даврининг етук адабиётшуноси ва таржимони Мирза Юсуфхон ибн Эътисом Аштиёний юқоридаги икки асарни ўрганиб, уларни илмий таҳлил қилган. Ҳар бир мақоланинг матнидан сўнг ундаги тушунилиши қийин бўлган сўзларнинг араб тилидаги изоҳи берилган. Асар Табризда 1319/1901 йили якунланган.

Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқу-з-заҳаб” ҳамда Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб” асарлари араб мусулмон дунёсида ҳам шуҳрат топган. Бунинг натижаси ўлароқ, мисрлик олим Аҳмад Шавқий 1951 йили “Асвоқу-з-заҳаб” – “Олтин бозорлар” асарини ёзади.
Асар муқаддима билан бошланган, унда муаллиф Замахшарийнинг “Атвоқу-з-заҳаб”, Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб” асарларини ўрганганлиги ва уларнинг илмий аҳамиятини эътиборга олган ҳолда матнларини нашр эттирганлигини ёзади. Мана шу икки китобдан таъсирланган ҳолда муаллиф уларнинг услубида янги асар ёзганлиги ва уни “Асвоқу-з-заҳаб” деб номлаганиниайтади[5]. Бу китобда XX аср ўрталаридаги араб дунёси, хусусан, Миср ҳаётида муҳим саналган воқеа-ҳодисалар, тушунчалар, жумладан, ватан, номаълум аскар, Сувайш канали, эсдалик, қуёш, ўлим, ўсмирлар, яхшилик, зулм, қалб, ёлғон гувоҳлик, сабр, эҳромлар, озодлик, уммат, конституция каби жамият ишлари ва аҳволи, инсоннинг сифатлари, ишлари, унинг ўзи яшаган замон ва кишилари билан муносабати, ўзи яшаб ўтган кунларидан чиқарган хулосалари, ҳаётда тўплаган тажрибалари, араб тилидаги сўзларнинг маънолари ҳамда услубларига хос сўзлар таҳлил қилинади. Ушбу сўзларни ўзлаштирган инсоннинг зеҳни ўткирлашади, ақл-идроки ошади, деб таъкидлайди муаллиф. Асарнинг асосий қисми “ал-ҳақиқа ал-ваҳида” яъни “ягона ҳақиқат” номли фасл билан бошланади. Бу қисм ўқувчига мурожаат сифатида шакллантирилган. Жумладан, муаллиф ёзади:
“Эй инсон, осмонга назар сол. Сен фалакнинг гардишини кўряпсанми? Ундаги нурга назар солиб кўр! Ва мана бу осмонга ҳам нигоҳ ташла! Самода учиб юрган қушларга ҳам қара! Улардан ибрат ол!
Мана шуларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг борлигига далолат қилади. Сен ўзинг турган ерга ҳам боқ. Булутларга ҳам қара, уларнинг сузиб юришини тафаккур қилиб кўр. Шамол ҳақида ҳам ўйлаяпсанми? Тоғларни ким бундай ҳолатга келтирган? Ким уни яратган? Чумолига ҳам бир қарагин. Уни ким яратган? Уни ким бундай мукаммал қилган? Унга ким ризқу насиба беради? Асаларига ҳам қара! Уни ким гуллардан ризқлантиради? Ва асалини инсонга беришини қарагин. Буларнинг ҳаммасини ким яратган?

Авваламбор, менга шуни айтчи: “Ким табиатни яратди? Ундаги тартиб ва қонуниятларни ким тартибга солиб қўйди? Ҳаётни ким яратди? Ким барча ҳаракатларни яратди?!”

Шундан сўнг муаллиф ватан ҳақидаги шеърини келтиради. Ватанни севиш ва унинг йўлида жон фидо қилиш ҳар бир кишининг бурчидир, деб ватан васф қилинади. Ватан сен туғилган, хотирлар жам бўладиган, ота-боболар ва аждодларинг ўтган муқаддас жой, деб таъкидлайди муаллиф. Асарда яхшилик, эзгулик, инсонийлик каби фазилатлар “Яхшилик” ва “Зулм” бўлимларида изоҳланади.

Аҳмад Шавқий асарнинг “Яхшилик” деб номланган қисмида инсонларни эзгуликка чорлаш, улар ўртасида яхши муносабатлар ва яхши муомалалар бўлиши кераклиги, кишиларни хурсанд қилиш, уларнинг кўнглига шодликни жо этиш каби инсоний фазилатлар ҳақида фикр юритиб, қуйидаги жумлаларни келтиради:

“Яхшилик – кўриниши чиройли, соясида дам олса бўладиган, тепаларида қушлар товуши эшитилиб турадиган, шохлари йўлга эгилган бир дарахт. Унинг шохларида турфа қушлар жам бўлади, қушлар унга оҳиста қўниб дам оладилар ва яна ундан қийналмай аста-секин учиб кетишади, соясида одамлар роҳатланади, кетаётганларида Яратганга шукрона айтадилар…”. Бироқ, яхшиликка доимо яхшилик билан жавоб берилмаслиги махлуқотларга хослиги, билимли, комил инсонлар эзгуликка эзгулик билан жавоб бериши зарурлигини таъкидлайди ва: “Инсонлар эса, унинг мевасига эҳтиёт бўлишмайди, унга яхши қарашмайди, илдизларини шафқатсизларча қўпорадилар, шохларини қаттиқ силкитадилар, калтак билан меваларини қоқадилар, тош отиб меваларини туширадилар ва уларни йиғиб олиб, дарахтнинг ўзини маломат қилишади. Меваларини териб ейдилар, ҳам урадилар, ҳам лаънатлайдилар, дарахтни эса ҳақорат қиладилар”, дея зорланади.

Асарнинг “Зулм” деб номланган қисмида муаллиф инсонларнинг бир-бирларини хафа қилишлари, қалбларига шикаст етказишлари, дилозорлик энг ёмон инсоний қусурлардан, деб таърифлайди. Бировни хафа қилиш, чўчитиш ё қўрқитиш орқали азият беришни катта гуноҳ санайди ва уни ўз асарида қуйидагича баён этади: “Зулм – шиддатли, ғазабда ҳаддан ошса ҳам умри қисқа ўтмас қуролдир. У – гажаги билан кеккайган, ҳалокатли чаён ва саҳрода тезда парча-парча бўлиб кетадиган ёки тошлар атрофида айланиб йўқ бўлиб кетадиган кучли шамол, то бирор тошга бориб қоқилмагунча ёки бирор чуқурга бориб қуламагунча эгасига бўш келмайдиган, минган киши унингёмонлигидан ўзини йўқотадиган асов от ва яна у қутурган селдирки, йўлидан чиққан тепаликларнинг ювилишига сабаб бўлади. У бузилиб кетай деб турган девордирки, унинг йиқилиб кетишидан кўплар қўрқадилар”.

Аҳмад Шавқий зулмнинг жирканч қиёфасини ўхшатишлар, ташбеҳлар орқали тасвирлайди. Халқ орасида чаённи “оти йўқ” деб атайдилар, чунки унинг заҳарли ниши инсонга қанчалар зарар етказса, унинг номи шунчалар ёқимсиз. Бу ўринда муаллиф зулмни чаёнга ўхшатиб, унинг жуда ҳам ёмонлигини, шиддатли душманлигини, заҳри чуқур из қолдиришини ўта усталик билан айтиб ўтади. Асарда зулмкор кишилар икки дунё саодатига эриша олмаслиги ҳақидаги теран фалсафий қарашлар аниқ ва ёрқин сатрларида баён этилиб, инсон ёмонликдан узоқлашгани сари ҳақиқий инсонлигини англайди, деган ажойиб фикр илгари сурилади.

Демак, Маҳмуд Замахшарий ўзининг буюк илмий салоҳияти билан ислом маданияти, манбашунослиги ривожига салмоқли ҳисса қўшди ва машҳур “Атвоқу-з-заҳаб” асарини яратди. Бу асар ўзининг мукаммаллиги, омма орасидаги шуҳрати, жамият ҳаётидаги аҳамияти боис кейинги давр олимларининг диққатини ўзига тортди ва улар томонидан айнан шу асарга ўхшаш ёки шу асар мавзулари доирасидаги асарларнинг яратилишига олиб келди. Бунинг натижаси ўлароқ, арабийзабон манбашунослигимиз тарихига ноёб дурдоналар сифатида қўшилган, лекин шу вақтга қадар махсус тадқиқ этилмаган Эронда Шарафиддин Исфаҳонийнинг “Атбоқу-з-заҳаб”, Туркияда Муҳаммад Амин ибн Иброҳим ибн Юнус ибн Ёсин Мавсилий Ҳанафий Қодирийнинг “Ахлоқу-з-заҳаб”, Мисрда Аҳмад Шавқийнинг “Асвоқу-з-заҳаб” асарлари яратилди. Бу асарлар ислом манбашунослигининг ноёб дурдоналари саналади ва уларнинг ўрганилиши маданиятимиз тарихини муҳим маълумотлар билан бойитади.

[1]Маҳмуд Замахшарий. Атвоқу-з-заҳаб. Қўлёзма.-ЎзРФАШИ №4877. -В. 68.
[2]Шарафиддин Исфаҳоний. Атбоқу-з-заҳаб. Қўлёзма.-ЎзРФАШИ № 4877. -В.5.
[3]Муҳаммад Амин Қодирий. Ахлоқу-з-заҳаб. Қўлёзма.-Ҳиндистон. Патна фонди. №2683.
[4]Мирза Юсуфхон Аштиёний. Қалоиду-л-адаб фи шарҳАтвоқу-з-заҳаб. -Миср, 1321/1903.
[5]Аҳмад Шавқий. Асвоқу-з-заҳаб. -Қоҳира, 1951.

Клавихо ва унинг «кундалиги» 2010-11-13T13:29:51Z 2010-11-13T13:29:51Z https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/qolyozmalar/310-klaviho.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com
Ўзбекистон тарихини, хусусан унинг қадимги замон ва ўрта асрлардаги тарихини ўрганиишда озми-кўпми ютуғимиз бор. Лекин қилинадигаи ишлар, тарихимизнииг ёзилмаган саҳифалари ҳали бир талай. Ўзбек халқининг келиб чиқиши ва этник таркиби, Урта Осиё халқларининг чет эл истилочилари асоратига тушиб қолишининг сабаблари, Мовароуннаҳр халқларининг Темур ва темурийлар давридаги ижтимоий-сиёсий ва маданий турмуши сингари ўнлаб илмий масалалар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ.
Ўзбекистон тарихини, хусусан унинг қадимги замон ва ўрта асрлардаги тарихини ўрганиишда озми-кўпми ютуғимиз бор. Лекин қилинадигаи ишлар, тарихимизнииг ёзилмаган саҳифалари ҳали бир талай. Ўзбек халқининг келиб чиқиши ва этник таркиби, Урта Осиё халқларининг чет эл истилочилари асоратига тушиб қолишининг сабаблари, Мовароуннаҳр халқларининг Темур ва темурийлар давридаги ижтимоий-сиёсий ва маданий турмуши сингари ўнлаб илмий масалалар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Муқанна қўзғолони ҳақида тарихчи Наршахий маълумотлари 2010-03-18T17:34:53Z 2010-03-18T17:34:53Z https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/qolyozmalar/107-muqanna-haqida-narshahiy.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» номли қимматли тарихий асарини 943—944 йилларда араб тилида ёзган. Бироқ асарнинг араб тилида яратилган илк нусхаси бизнинг давримизгача етиб келмаган. «Бухоро тарихи» 1128 йилда Абу Наср Ахмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубовий тарафидан форс тилига таржима қилинган. Таржима жараёнида ал-Қубовий асарга баъзи ўзгариш ва қўшимчалар киритган. Хусусан, Муқанна қўзғолонини тасвирлашда Иброҳим исмли муаллифнинг «Ахбори Муқанна» («Муқанна ҳақидаги хабарлар») асаридан фойдаланган. Шу туфайли «Бухоро тарихи»нинг бизгача етиб келган форсий нусхаси Муқанна қўзғолони ҳақида энг батафсил маълумотлар берувчи манбадир. Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асари шарқшунос олим Абдуфаттоҳ Расулов тарафидан узбек тилига таржима қилиниб, Асомиддин Ўринбоев масъул муҳаррирлигида бир неча бор нашр қилинган. Қуйидаги парчалар А.Расулов таржимасидан олинди.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий «Бухоро тарихи»дан

Бухорога подшоҳ бўлган хотин ва ундан кейин подшоҳ бўлган унинг фарзандлари ҳақида

Ундан кейин Бунёт ибн Тағшода Бухорога подшоҳ бўлди. У отаси ислом динида эканлигида туғилган эди. Бир қанча вақт мусулмон бўлиб турди. Муқанна пайдо бўлиб оқ кийимлилар қўзғолони Бухоро қишлоқларига тарқалгач, Бунёт уларга мойил бўлиб ёрдам берди ва натижада оқ кийимлиларнинг қўллари узайиб, улар ғалаба қозондилар. Алоқа (хат-хабар) ишлари бошлиғи бу ҳақда халифага хабар юборди, халифа Маҳдий эди. Маҳдий Муқанна ва оқ кийимлилар ишларидан хотиржам бўлганидан кейин (Бухорога) отлиқ аскарлар юборди. Бунёт Фарахший қасрида мажлис (тузиб) шароб ичар ва дарчадан қараб ўтирар эди. У узоқдан шошилинч билан келаётган отлиқларни кўрди ва улар халифа томонидан эканликларини фаросат билан англаб, қарши чора кўришга киришар-киришмас отлиқлар етиб келдилар ва ҳеч бир сўз айтмасдан қиличларини қиндан суғуриб, унинг бошини кесдилар. Бу воқеа бир юз олтмиш олтинчи йилда (782—783) бўлган эди. Унинг барча одамлари қочиб кетди, (халифа юборган) отлиқлар ҳам қайтди.

Муқаннанинг хуружи ва унинг тобелари оқ кийимлилар

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Насрнинг айтишича, Муҳаммад ибн Жаъфар бу фаслни ўз китобида келтирган-у, лекин тўла баён этган эмас. «Ахбори Муқанна» (номли китоб)нинг муаллифи Иброҳим ва Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийларнинг айтишларича, Муқанна Марв атрофи аҳолисидан, Коза деб аталган қишлоқдан бўлиб, номи Ҳошим ибн Ҳаким эди. У илгари кудунгарлик қилар эди, кейин эса илм ўрганишга машғул бўлди ва ҳар хил илмларни: кўзбўямачилик, сеҳр ва тилсим илмларини ўрганди. Кўзбўямачиликни яхши билиб олиб, пайғамбарлик даъвосини ҳам қилди ва уни Маҳдий ибн Мансур ҳижратнинг бир юз олтмиш еттинчи йилида (783—784) ўлдирди. Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва ғоятда зийрак бўлиб қадимги (олимлар) илмларига оид кўп китобларни ўқиган ва жодугарликда устоз бўлган эди. Унинг отасининг номи Ҳаким бўлиб, у Абу Жаъфар Давонақий давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бири эди. У Балхдан чиққан эди.
Ҳошим ибн Ҳакимни Муқанна дейишларига сабаб шу эдики, у жуда хунук, боши кал ва бир кўзи кўр бўлганидан ҳамиша боши ва юзига кўк парда тутиб юрар эди. Шу Муқанна Аббосийлар даъватчиси Абу Муслим замонида Хуросон лашкарбошиларидан бири бўлиб, Абдулжаббор Аздийга вазир бўлди ва пайғамбарлик даъвосини қилди ва бир қанча вақт шу даъвода турди. Абу Жаъфар Давонақий одам юбориб уни Марвдан Бағдодга олдириб келди ва бир неча йил давомида зиндонда тутди. Шундан кеийн у зиндондан қутулиб яна Марвга қайтиб келди ва одамларни йиғиб: «Менинг ким эканимни биласизми?» — деб сўради. Одамлар: «Сен Ҳошим ибн Ҳакимсан», — дедилар. У: «Янглишдингиз, мен сизнинг ва бутун оламнинг худосиман», — оғзига тупроқ, — ва яна: «Ўзимни қандай ном билан аташни истасам атайбераман», — деди ҳамда: «Мен халққа ўзимни Одам (Ато) суратида, кейин Нуҳ суратида, кейин Иброҳим суратида, кейин Мусо суратида, сўнг Исо суратида, кейин Муҳаммад мустафо — худо унга раҳмат ва сало-мини йўлласин, — суратида, кейин Абу Муслим суратида кўрсатган зотман, энди эса мана ўзингиз кўриб турган суратдаман», — деди. Одамлар: «Бошқалар пайғамбарлик даъвосини қилган эдилар, сен эса худолик даъвосини қилаяпсан», — дедилар. Муқанна: «Улар нафсоний эдилар, мен эса руҳонийман ва уларнинг (ба-данлари) ичида эдим, менда шундай қудрат борки, ўзимни қандай суратда кўрсатишни истасам, шундай суратда кўрсата бераман», — деди.

Муқанна ҳар бир вилоятга нома ёзиб, ўзининг доий (ташвиқотчи) ларига берди. Номага мана шуларни езди: «Раҳмли ва меҳрибон тангри номи билан, саййидлар саййиди Ҳошим ибн Ҳакимдан фалончи ўғли фалончига, ҳамд худога бўлсин, ундан бошқа худо йўқ. У Одамнинг ҳам, Нуҳ, Иброҳим, Исо, Мусо, Муҳаммад ва Абу Муслимларнинг ҳам худосидир. Сўнгра (сўз шуки), қудрат, эгалик, иззат ва ҳужжат Муқаннаникидир; менга имон келтиринг ва билингки, подшоҳлик менга хос, — унга лаънатлар бўлсин, — азизлик ва худолик меники, мендан бошқа худо йўқ, — оғзига тупроқ — кимки менга имон келтирса, жаннат ўшаники, кимки менга имон келтирмаса дўзах уники».
У ҳали Марвда турган вақтидаёқ ҳар ерга доийларини юборди ва кўп халқни йўлдан оздирди. Марвда араблардан Абдуллоҳ ибн Амин номли бир киши бор эди, у Муқаннага имон келтирди ва қизини унга хо-тинликка берди. Ана шу Абдуллоҳ Жайҳундан ўтиб Нахшаб ва Кеш шаҳарларига келди ва ҳар ерда халқни лаънати Муқанна динига чақириб, кўп кишини йўлдан оздирди. (Бундайлар) Кеш шаҳрида ва унинг қишлоқларида кўпроқ эди. Дастлаб Муқанна динига кирган ва унинг динини юзага чиқарган қишлоқ Кешнинг Субах номли қишлоғи бўлиб, қишлоқ аҳолисининг улуғ кишиси Умар Субахий эди. Улар қўзғолон кўтардилар. Уларнинг амири араблардан бўлиб, порсо бир киши эди, уни ўлдирдилар. Сўғднинг кўпчилик қишлоқлари Муқанна динига кирди, Бухоро қишлоқларидан кўп кишилар кофир бўлиб, кофирликни ошкор қилдилар. Ниҳоят бу фитна улғайиб кетди ва мусулмонлар учун қаттиқ бало бўлди; (муқанначилар) карвонларни уриб, қишлоқларни талар ва кўп ваиронагарчиликлар қилар эдилар.

Муқаннанинг Мовароуннаҳрга бориш сабаби бундам эди: Муқанна воқеаси хабари Хуросонга ёйилгач, Хуросон амири бўлган Ҳумайд ибн Қаҳтаба уни ту-тишга буюрди. Муқанна эса ўз қишлоғидан қочиб, беркиниб юрар эди. Охири Муқаннага Мовароуннаҳр вилоятида кўп халқ унинг динига киргани ва шу диннинг тарқалгани маълум бўлди ва у Жайҳундан ўтишга қасд қилди. Хуросон амири: «Жайҳун дарёси лабида уни соқчилар пойлаб турсинлар», — деб буюрган эди. Муқанна Жайҳун дарёсидан ўтмоқчи бўлса уни тутиб олиш учун юзта отлиқ аскар Жайҳун қирғоғида юқори ва қуйи томон ҳамиша юриб турдилар. Муқанна ўттиз олти киши билан Жайҳун дарёси лабига келиб сол тайёрлаб Жайҳундан ўтди ва Кеш вилоятига борди. У вилоят Муқаннага бўйсунди ва халқ унга рағбат қилди. (Шу вилоятдаги) Сом тоғи тепасида ғоятда мустаҳкам бир ҳисор бўлиб, унда оқар сув, дарахтлар ва экин ерлар бор эди. Бу ҳисор (ичида) ундан ҳам мустаҳкамроқ яна бир ҳисор бор эди. Муқанна уни тузатишга буюрди ва уни тузатдилар. Муқанна у ерга кўп мол ва беҳисоб озиқ-овқат йиғди. Сокчилар тайинлади. Оқ кийимлилар кўпайишиб кетдилар ва мусулмонлар уларга қарши тадбир қўллашдан ожиз қолдилар. Бу овоза Бағдодга бориб етди; ўша вақтда Маҳдий халифа эди, у жуда қайғуриб, Муқаннага қарши курашиш учун кўп лашкар юборди ва охири бу фитнани даф қилиш мақсадида ўзи ҳам Нишопурга келди. Маҳдий ислом дини хароб бўлиб, Муқанна дини бутун дунёга тарқалиши хавфидан қўрқар эди.
Муқанна туркларни чақирди ҳамда мусулмонларнинг қони ва молини улар учун ҳалол қилиб (ҳукм чиқарди). Туркистондан талончилик таъмасида кўп лашкар келди. Улар вилоятларни талар, мусулмонларнинг хотин ва болаларини асир қилиб олар, ўлдирар эдилар. Улар дастлаб Бухорода пайдо бўлдилар.

Муқаннанинг ҳаммаслаклари бўлган оқ кийимлилардан бир гуруҳи Нумижкат деб аталган бир қишлоққа бордилар ва кечаси масжидга кириб муаззинни ўн беш киши билан биргаликда ўлдирдилар; бутун қишлоқ аҳолисини ҳам ўлдирдилар. Бу воқеа бир юз эллик тўққизинчи йилда (775—776) содир бўлди. (Бу вақтда) Бухоро амири Ҳусайн ибн Маоз эди.
Муқанна тоифасининг катталаридан бухоролик Ҳаким (ибн) Аҳмад номли бир киши бўлиб, у билан бирга яна учта лашкарбоши бор эди. Улардан бирининг номи Ҳашвий, иккинчисиники Боғий бўлиб, бу икко-ви Фузайл кўшкидан эдилар. Учинчисининг номи — Гирдак, у Ғиждувон қишлоғидан эди. Буларнинг ҳар учаласи ҳам жанговар кишилар бўлиб айёр, босқинчи ва ўғри эдилар. Уларнинг қишлоқ аҳолисини ўлдирганлиги хабари шаҳарга етгач, Бухоро аҳолиси жам бўлдилар ва амирнинг олдига бориб: «Бу оқ кийимлилар билан албатта жанг қилишимиз керак», — дедилар. Бир юз эллик тўққизинчи йил ражаб ойида (апрель-май 776) Ҳусайн ибн Маоз ўз лашкари билан ва Бухоро қозиси Омир ибн Умар ибн Имрон Бухоро аҳолиси билан чи-қиб Наршах қишлоғига бордилар, — ҳозир бу қишлоқни Наржақ дейдилар, — ва оқ кийимлилар қаршисида лашкаргоҳ туздилар.
Шунда Бухоро қозиси: «Биз уларни ҳақ динга чақирамиз, улар билан урушиш биз учун муносиб эмас», — деди. Кейин қози яхши тадбиркор одамлар билан бирга уларни ҳақ динга чақириш учун қишлоққа кирди. Оқ кийимлилар: «Биз бу сиз айтаётган нарсаларни билмаймиз», — деб кундан-кунга кофирликла-рини кучайтирдилар ва насиҳатни қабул қилмадилар. Шундан кейин жанг бошланиб кетди. Биринчи бўлиб оқ кийимлиларга ҳамла қилган киши араблардан Наим ибн Саҳл номли киши эди. У кўп урушлар қилиб бир қанча кишини ўлдирди ва охир ўзи ҳам ўлдирилди. Оқ кийимлилар енгилдилар, улардан етти юз киши ўлдирилди ва қолганлари қочдилар. Шу билан ўша кун тамом бўлди.
Эртасига тонг отгач, оқ кииимлилар элчи юбориб мусулмонлардан омон сўрадилар ва: «Биз мусулмон бўлдик», — дедилар. Мусулмонлар улар билан сулҳ тузиб, сулҳнома ёздилар ва уларга бундан буён йўлкесарлик қилмаслик, мусулмонларни ўлдирмаслик, ўз қишлоқларига тарқалиш, ўз амирларига бўйсуниш шархларини қўйиб, худо ва пайғамбар аҳдини уларга маҳкам юкладилар. Шаҳарнинг ҳамма катталари сулҳномага қўл қўйдилар.

Мусулмонлар қайтиб кетгач, улар ахдларидан қайтиб яна йўлкесарлик билан машғул бўлдилар. Улар мусулмонларни ўлдирар ва эндигина бош хортхан кўк экин (дон)ларни Наршах ҳисорига олиб кетар эдилар. Мусулмонларнинг иши қийинлашди. Халифа Махдий ўз вазири Жаброил ибн Яҳёни Муқаннага қарши жангга юриш учун юборди. У Бухорога келиб Муқаннага қарши жангга юриш учун Дарвозайи Самарқандда лашкаргоҳ қурди. Ҳусайн ибн Маоз унинг олдига бориб: «Сен (аввал) оқ кийимлиларга қарши урушда менга ёрдам бер, бу ишдан бўшагач, биз сен билан бирха Муқаннанинг (ўзига) қарши урушга борамиз», — деди.
Жаброил бу таклифни қабул этди-да, лашкарини оёққа турғизиб Наршах қишлоғига борди, қишлоқ атрофига хандақ қазишга буюриб, хандақ ичини лашкаргоҳ қилди; оқ кийимлилар кечаси чиқиб ҳужум қилиб қолмасинлар деб лашкарга ҳушёр бўлиб туришга буйруқ берди. Худди у айтгандек бўлиб чиқди; оқ кийимлилар дастлабки кечадаёқ қишлоқдан чиқиб ҳужум қилиб кўп вайронлик келтирдилар. Бухоро амири Ҳусайн ибн Маоз Жаброилга кўп меҳрибонлик кўрсатиб, ундан то бу иш хамом бўлхунича Кешга кетмай Бухорода бўлишни сўради.

Жаброил урушни бошлаб юборди. Тўрт ой мобайнида эртаю кеч узлуксиз урушдилар, оқ кийимлилар ғалаба қозонмаган бир кун ҳам бўлмади. Мусулмонлар чорасиз қолиб тадбир излашга хушдилар. Молик ибн Форим: «Мен бир тадбир кўрсатаман», — деди-да, лашкаргоҳдан то ҳисор деворигача ариқ кавлашга буюрди ва у ерга қуролли кишиларни юбориб қанча жой кавласалар уни чўп, қамиш ва купроқ билан мусхаҳкамлаб беркитиб боришга буюрди. (Шу тарзда) ҳисор девори тагигача қазиб етдилар ва (ҳисор девори тагини) эллик хаз миқдорида кавлаб устунлар қўйиб маҳкамладилар. Эллик хаз жой кавланиб бўлгач, уни ўтин билан тўлғазиб нефть сепдилар-да, у устунлар ёниб қўрғон девори йиқилсин деб ўт қўйиб юбордилар. Аммо олов ёнмади, чунки олов ёниши учун унга шамол тегиши керак. Ҳисор ичида эса шамол ўтадихан йўл йўқ эди. Ҳисорнинг таги кавланган минорасига палақмонларни тўғрилаб қўйиб тош отган эдилар, тешик очилиб шамол чиқишга йўл топди, олов олиб устунлар ёнди ва ҳисор деворининг эллик газча жойи йиқилди.

Мусулмонлар қиличбозликка киришиб кўп кишини ўлдирдилар, қолганлар омонлик хилаб, илгариги аҳдномага мувофиқ мусулмонларни ранжитмаслик, ўз қишлоқларига қайтиб кетиш, ўз улуғларини халифа олдига юборилишига (рози бўлиш) ва ўзлари билан бирха қурол-яроғ олиб юрмаслик шархлари билан сулҳ туздилар ва (қишлоқдан) ташқари чиқиб хандақдан ўтдилар. (Аммо) улар яширин суратда қуролга эга эдилар. Оқ кийимлиларнинг каттаси бўлган Ҳакимни Жаброил ўз ўғли Аббосга топшириб: «Буни олиб бориб саропардага қўй ва яширин равишда ўлдир», — деди. Унинг амрига мувофиқ иш қилиб, Ҳакимни саропардага олиб бордилар. Оқ кийимлилар узоқдан (қараб) турган эдилар. Жаброил саропардаха борган эди, оқ кийимлилар Ҳакимнинг дўсти бўлган Ҳашвийни юбориб у орқали Жаброилха: «Биз Ҳакимни олмасдан кетмаймиз», — дедилар. Ҳашвий янги этик кийган эди. У Жаброилга шу сўзларни айтиб турган эдики, Жаброилнинг ўғли Аббос келиб: «Ҳакимни ўлдирдим», — деди. Жаброилнинг буйруғи билан дарҳол Ҳашвийни отдан тушириб ўлдирдилар. Оқ кийимлилар қичқиришиб қуролларини қўлга олдилар ва жанг бошланиб кетди. Жаброил бутун лашкарини отга минишга буюрди. Илгаригидан кучлироқ уруш бўлди. Қаттиқ жанглар қилдилар ва охири оқ кийимлилар яна енгилиб, улардан кўп халқ ўлдирилди, тирик қолганлари қочдилар.
Наршах қишлоғининг ҳукмдори бир хотин киши эди, унинг эрининг номи Шараф бўлиб Абу Муслимнинг лашкарбошиси бўлган ва марҳум Абу Муслим уни ўлдирган эди. Бу хотинни Жаброилнинг олдига олиб келдилар, у билан амакисининг бир кўр ўғли бирга келди, у бағоят палид ва бадкор эди. Жаброил у хотинга: «Абу Муслимнинг гуноҳидан кеч!» — деди. Хотин: «Абу Муслим деб мусулмонларнинг отасига айтилади, менинг эримни ўлдиргандан кейин у мусулмонларнинг отаси бўладими?!» - деди. Жаброилнинг буйруғи билан хотинни белидан икки бўлиб ташладилар ва амакисининг ўғлини ҳам ўлдирдилар.
(Ҳакимнинг лашкар. бошликларидан бири бўлган) Гирдак Муқаннанинг олдига кетди. Улардан бири Боғий эса урушда ўлдирилди. Жаброил Сўғд оқ кийимлиларининг дилларига қўрқинч солиш учун ўлдирилган (бошлиқ)лар калласини Сўғдга олиб борди. Сўғд аҳолисига Муқаннанинг лашкар бошлиқларидан Сўғдиён номли бир киши амир бўлган эди; Сўғд аҳолиси у билан иттифоқ бўлдилар. Жаброил Сўғд аҳолиси билан кўп урушди ва охири Бухоро аҳолисидан бир киши Сўғдиённи ўлдирди ва бу қавм тарқалиб кетди.
Жаброил у ердан Самарқандга борди ва то Маоз ибн Муслим Хуросонга амир бўлгунга қадар турклар ва оқ кийимлилар билан кўп урушлар қилди.
(Маоз ибн Муслим) бир юз олтмиш биринчи йил-да (777—778) Марвга келди ва бу ердан иш бошлаб, Омуй биёбонига кириб кетди. Бухорога етганида Бухоро аҳолиси (орасидаги) деҳқонлардан жангчи кишиларни йиғдилар; беш юз етмиш минг киши йиғилди. Маоз ибн Муслимнинг фармони билан уруш қуролларини кўплаб тайёрладилар; у ҳунармандларнинг лашкар ичида иш берадиган ҳар бир жинсидан уч минг ишчи кишини тешалар, беллар, тўқмоқ ва болталар билан таъминлаб муҳайё қилиб қўйди; палақмонлар, нарвонлар ва девор тешадиган қуроллар ишлатди ва энг яхши қуроллантирилган лашкар билан Сўғдга қараб юзланди.
Сўғдда оқ кийимлилар кўп эдилар, турк лашкари ҳам кўп келган эди. Ҳарий (Ҳирот)нинг амири Ҳарийдан ўн мингта қўй олиб келган эди, ўзи билан бирга олиб юрди. Маоз ибн Муслим унга: «Душманимиз турклар бу ерда бизга яқин жойда туриптилар, улар қўйни жуда яхши кўрадилар, бу қўйларни Бухорода қолдир ёки менга сот, мен уларни лашкарга тақсим қилиб берайин!» — деса у рози бўлмади. Турк аскарларидан бир тўдаси чиқиб ҳужум қилдилар-да, ҳамма қўйларни Арбинжон билан Зармон ўртасидаги бир манзилга олиб кетдилар. Турклар кетидан лашкар борган эди, улар-нинг ҳам баъзиларини ўлдирдилар, баъзилари эса мағлубиятга учраб қайтиб келдилар.
Маоз ибн Муслим Сўғд ва Самарқандга бориб, турклар ҳамда оқ кийимлилар билан икки йилгача кўп урушлар қилди, гоҳ у ва гоҳ душман ғалаба қозонар эди. Икки йилдан кейин у Хуросон амирлигидан истеъфо берди ва Мусайяб ибн Зуҳайр ал-Забий Марвда бир юз олтмиш учинчи йил жумод ал-аввал ойида (январь-февраль 780) Хуросонга амир бўлди ва ражаб ойида (март-апрель 780) Бухорога келди. Шу вақт Бухоро амири Жунайд ибн Холид эди, уни Хуросон амири Хоразмга юборди.

Бухорода Муқанна саркардаларидан бўлган Кулортегин номли бир саркарда бор эди, у лашкар ва мулозимлар тузиб Мусайяб билан урушлар қилди.
Ҳикоят: Муҳаммад ибн Жаъфарнинг ривоят килишича, Муқанна лашкаридан мовароуннаҳрликлар, турклар ва бошқалардан иборат эллик мингги унинг ҳисори дарвозасига йиғилиб, сажда ва зорий қилиб ундан дийдор кўрсатишни сўрадилар. Ҳеч бир жавоб ололмагач, яна сўрашда давом этиб: «Ўз эгамизнинг дийдорини кўрмас эканмиз, бу ердан қайтиб кетмаймиз», — дедилар. Муқаннанинг Ҳожиб номли бир кули бор эди, Муқанна унга: «Бандаларимга, — оғзига тупроқ, — айт, Мусо мендан дийдор кўрсатишни сўради, тоқат қилолмаслиги сабабли кўрсатмадим. Мени курган ҳар бир киши тоқат қилолмай дарҳол ўлади», — деди. Улар ялиниб-ёлвориб яна сўрайбердилар ва: «Биз дийдор истаймиз, агар ўлсак, бу айни муддао», — дедилар. Муқанна: «Фалон куни келинг, сизга дийдор кўрсатаман», — деб ваъда берди.

Шундан кейин Муқанна ҳисорда ўзи билан турадиган хотинларга буюрди, улар Сўғд, Кеш ва Нахшаб деҳқонларининг қизларидан иборат бўлиб, юзта хотин эдилар. Муқаннанинг шундай одати бор эди: қаерда хушрўй хотин бўлса унга хабар берар эдилар ва Муқанна уни олдириб келиб ўзи билан бирга сақлар эди. Ҳисорда у билан бирга шу хотинлар ва ўша хос қулдан бошқа ҳеч ким бўлмас эди. Ҳисордагиларнинг озиқ-овқат каби эҳтиёжлари бўлса, ҳар куни бир марта ҳисор дарвозаси очилар, ташқари томонда эса бир вакил бўлиб, у керакли нарсаларни тайёрлар, ҳалиги қул вакилни чақириб у нарсаларни ҳисор ичкарисига олиб киргач, яна ҳисор дарвозасини беркитар эди. Шундай қилиб, у ўша хотинларнинг ҳар бирига ойна олиб ҳисорнинг тепасига чиқиб бир-бирининг рўбарўсига туришга ва қуёш нури ерга тушган пайтда барча ойналарни қўлга олиб, бетафовут бир-бирига рўбарў қилиб тутишга буюрди. Халқ тўпланган эди. Қуёш нури ойналарга тушгач, унинг акси билан ўша жой нурга тўлиб кетди. Шу вақт Муқанна кулига: «Ана қаранг! Худо ўз юзини кўрсатяпти деб, бандаларимга айт», — деди. Тўпланган халқ қараб, бутун жаҳоннинг нурга тўлганини кўриб қўрқдилар ва ҳаммалари бирдан сажда қилиб: «Эй худо! Қудратинг ва улуғлигингни шунчалик кўрганимиз етади, бундан кўпроқ кўрсак юрагимиз ёрилади», — дедилар. Улар ҳануз саждада эканлар, Муқанна яна қулига: «Саждадан бошларингизни кўтаринг! Худо сиздан рози ва гуноҳларингизни кечди, деб умматларимга айт»,- деди. У жамоа қўрққан ва ваҳимага тўлган ҳолда бошларини саждадан кўтардилар. Шу вақт Муқанна: «Ҳамма вилоятларни сизлар учун ҳалол қилдим. Кимки менга имон келтирмаса, унинг қони, моли ва фарзандлари сиз учун ҳалол», — оғзига тупроқ, — деди. Шундан кейин у жамоа талончиликка юз ўгирди. Бу жамоа бошқалар олдида фахрланиб: «Биз худони кўрдик», — дер эди.

Муқаннанинг ҳалок бўлши сабаби

Ҳирот амири бўлган Саъид кўп лашкар билан Муқанна ҳисорининг дарвозасига келиб қўнди, уйлар ва ҳаммомлар қуриб, ёзин-қишин шу ерда бўлдилар.
Ҳисорнинг ичида чашма, дарахтлар ва экинзорлар бор эди. Муқаннанинг хос кишилари ва сипоҳсолорлар кучли лашкар билан ҳисор ичида эдилар. Ҳисор ичкарисида, тоғ тепасида яна бошқа бир ҳисор бўлиб, у ҳисорга ҳеч кимга йўл йўқ эди. Муқанна ўша хотинлар билан (шу) ҳисорда турар эди.
Унинг одати шундай эдики, ҳар куни ўша хотинлар билан бирга овқатланар ва улар билан шароб мажлисида ўтириб шароб ичар эди. Шу тартибда у ўн йил ҳаёт кечирди. (Охири) Ҳирот амири унинг ишини оғирлаштириб, лашкарлари тарқалиб кетди, ҳисорда бўлган сипоҳсолор эса ҳисор дарвозасини очди ва бўйсуниб ташқари чиқди; ислом динини қабул этди. Мусулмонлар ҳисорни олдилар. Муқанна ички ҳисорни сақлаб қололмаслигини тушунди.
Муҳаммад ибн Жаъфарнинг Кеш деҳқонларидан бўлган Абу Али Муҳаммад ибн Ҳорундан ривоят қилишича, Абу Али шундай деган: «Менинг бувим Муқаннанинг ўзи учун олиб келиб ҳисорда сақлаб турган хотинлари жумласидан бўлган экан. У шундай ҳикоя қилар эди: «Бир куни Муқанна хотинларни ўз одати бўйича овқат ейишга ва шароб ичишга ўтирғизиб, шароб ичига заҳар солди-да, ҳар бир хотин учун биттадан хос қадаҳ тутқизиб айтди: «Мен ўз қадаҳимдаги шаробни ичганим-да, сизлар ҳам қадаҳларингизни бутунлай бўшатишингиз лозим». Ҳамма хотинлар ичдилар, мен эса ичмасдан шаробни кўйлагим ёқасига тўкдим, Муқанна буни пайқамади. Ҳамма хотинлар (ҳушсиз) йиқилиб ўлдилар; мен ҳам ўзимни уларнинг орасига ташлаб ўлганга солиб ётдим. Муқанна менинг ҳолимдан бехабар эди. Кейин Муқанна ўрнидан туриб қараб, ҳамма хотинларнинг ўлиб ётганини кўрди-да, ўз қулининг олдига борди ва қилич билан унинг калласини кесди. Муқаннанинг фармони билан уч кундан бери тандир қизитаётган эдилар. Муқанна ўша тандир ёнига бориб кийимини ечди ва ўзини тандирга отди. Тандирдан бир тутун чиқди. Мен у тандир олдига бориб унинг вужудидан ҳеч асар кўрмадим. Ҳисорда бирор тирик киши йўқ эди.
Унинг ўзини ўзи куйдиришига сабаб шу эдики, у ҳамиша: «Қачон бандаларим менга бўйсунмасалар, мен осмонга чиқиб у ердан фаришталарни олиб келаман ва уларни бўйсундираман», — дер эди. «Халқ Муқанна фаришталарни олиб келиб, бизга осмондан ёрдам бериш учун осмонга чиқиб кетди; унинг дини дунёда (абадий) қолади», — десин деб Муқанна ўзини ўзи куйдирди. Кейин у хотин ҳисор дарвозасини очди ва Саъид Ҳараший кириб у ердаги хазинани олди».

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср шундай дейди: «Бу қавмдан Кеш ва Нахшаб вилоятида, Кушки Умар, Кушки Хиштивон ва Зармон қишлоғи каби Бухоро қишлоқларида ҳозирда ҳам сақланиб келмоқда. Улар ўзлари Муқаннанинг ким эканлигидан бутунлай хабарсиз бўлсалар ҳам, унинг ўша динидалар. Уларнинг тутган йўллари шуки, намоз ўқимайдилар, рўза тутмайдилар ва жунуб бўлганларида ғусл қилмайдилар, лекин омонатга хиёнат қилмайдилар. Бу одатларининг ҳаммасини мусулмонлардан яширин тутадилар ва мусулмонлик даъво қиладилар.

«Жомеъ ут-таворих» 2010-03-12T15:32:59Z 2010-03-12T15:32:59Z https://e-tarix.uz/milliyat-insholari/qolyozmalar/95-jome-ut-tavorih.html Абу Муслим adhamiy@yahoo.com

«Жомеъ ут-таворих» («Солномалар мажмуаси») қомусий олим Рашидиддин Фазлуллоҳ ибн Имомуддавла Абулхайр томонидан 1302—1311 йилларда ёзилган. Уч қисмдан иборат. Биринчи қисми («Тарихи Ғозоний»)да турк-мўғул халқларининг Чингизхонгача бўлган тарихи, Чингизхон тузган йирик феодал давлат, Чингизхоннинг юришлари, унга қарам бўлган  мамлакатлар тарихи, XII—XIII асрларда Шимоли-Шарқий Осиёда кўчиб юрган турк ва мўғул қабилаларининг келиб чиқиши ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни кенг шарҳланиб, Ғозонхон (1295—1304) ўтказган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар батафсил ёритилган. Асарнинг иккинчи қисми Султон Улжойтухон (1304—1317) нинг топшириғи билан элхонийлар саройида истиқомат қилиб турган чет эллик олимлар (кашмирлик бахши Қамалашри, хитойлик олим Ли Да-чжи, франциялик бир монах, иккита форс олими ва ҳ. к.) иштирокида ёзилган. Асарда мўғул истилосига қадар мусулмон оламининг тарихи, шунингдек яҳудийлар, Оврупо, Византия, Рим, Хитой ва Ҳиндистон тарихи баён этилган. Учинчи қисм жўғрофий асар бўлиб, «Етти иқлим», яъни оламнинг инсон истиқомат қилиб турган тўртдан бир қисми тавсифига бағишланган. Бу қисм бизгача етиб келмаган.
Рашидиддиннинг «Жомеъ ут-таворих» асари Шарқ ва Ғарб олимларининг эътиборини кўидан бери жалб этиб келяпти. XV асрда Эроннинг йирик тарихчиларидан бири «Жомеъ ут-таворих»нииг давомини ёзиб, Эрон тарихини 1371 йилгача давом эттирган. Ҳофизи Абрунинг бу асари «Зайли жомеъ ут-таворих»   («Жомеъ ут-таворих»га қўшимча»)   номи билан машҳур.

Асар 1937—1938 йиллари проф. Хонбобо Баёний томонидаи Теҳронда нашр этилган. Асарнинг биринчи қисми, яъни «Тарихи Ғозоний» француз шарқшунос олимлари М. Қатрмер (1816) Э. Блоше (1911) ва чех олими К. Ян (1941) томонидан чоп этилган. Рус шарқшуноси И. Н. Берёзин «Тарихи Ғозоиий»ни изчил ўрганди ва унинг форсча матни билан русча таржимасини нашр эттирди (1858, 1868, 1888). «Жомеъ ут-таворих» рус шарқшунос олимларидан А. А. Ромаскевич, Е. Э. Бертельс, Л. А. Хе-тагуров, А. А. Алнзода, А. К. Арендслар тарафидан, русча изоҳи билан 1968 йилда Москвада нашр қилинди.