Миллий озодлик ҳаракати
Босма

Совет ҳукумати Қўқон автономиясини миллий буржуазия пан тюрксистик давлат, деб қаради. Туркистонда бошланган собик иттифоққа қарши Миллий озодлик ҳаракатини эса «босмачилик» ҳаракати деб «таловчи», «бандит» ҳаракати деб айблади. «Босмачи» сўзи 1919 йилда пайдо бўлди. Бу халқ қасоскорлари бўлиб «Туркистон халқларининг ватани» деб эълон қилинди. Бу ҳаракатга обрўли одамлар, диний намоёндалар, тирик қолган ҳукумат аъзолари ва бошқалар қатнашди. «Босмачи» деб «бандит», «қароқчи» даражасида тушунганлар миллий озодлик учун курашган халқ қаҳрамонлари эди. «Босмачилар» миллий давлатни тузиш ва Туркистон халқларининг мустақиллигини таъминлаш учун курашдилар. Вақтинча тоғли ва қумли жойларга чекинган бўлса ҳам ислом ва миллий кучлар куч тўплашиб уларга қарши тўхтовсиз кураш олиб бордилар. Мустафо Чўқай Туркистон халқлари ўзини давлатига эга бўлиш, ягона Туркистон таклифи билан чиқди. Унинг боши учун 1000 сўм эълон қилинди. Лекин у 1918 йил майда бошқа фамилия билан Тошкентдан чиқиб кетди.
Большевиклар собиқ иттифоқ миллий озодлик ҳаракатига шавқатсизларча курашдилар. Улар миллий озодлик курашининг энг шиддатли ва жанговор босқичи ҳисобланган. Босмачилик тасодифий ҳодиса бўлмай ўз даврининг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг маҳсули сифатида юзага келди. Чунки Чор ҳукумати тоталитар сиёсатини юргизиб ва тараққиётни бўғиб халқнинг ғазаби ва нафратини қўзғатди. Айниқса, Туркистонда мустамлакачилик ва улуғ миллатчилик сиёсати юқорига чиқди. Большевиклар Туркистонда ҳокимиятни қўлга киритгач, туб аҳолини қириш, мол- мулкини талаш билан шуғулланиб сиёсий ва инсоний ҳуқуқларга йўл бермади. Бу ҳақда Турар Рисқулов (Туркистон компартияси мусулмонлар бюроси раиси) «Биз шўрлик мусулмонларни Николай замонидан қандай ҳайвон ўрнида қарашган бўлса, йўқсиллар (советлар) хукумати даврида ҳам шундай... ҳозир ҳам зулматда яшамоқдамиз, оч, яланғоч, итга ўхшаб хор бўлиб ўлиб кетаяпмиз. Бунинг учун ким айбдор?... Мен бойлар тарафини олмоқчи эмасман. Бироқ бир камбағалнинг битта оти бўлгани ва шу отга арава кўшиб, оиласини боқиб тургани ҳақида гапирмоқчиман. Бир қизил армия жангчиси уйига бостириб кириб, зўравонлик билан отни текинга олиб кетган. Энди оила ниманинг ҳисобига кун кечиради? Наҳотки шундай қилиш фирқа дастури амалида бўлса? Бойларнинг мол-мулкини бўлиб беряпмиз, деб аслида 84 минг кишилик бутун шаҳарни талон-торож қилишди. Хўш, бу нима деган ran? Намангандан чиқадиган барча маҳсулот, қимматбаҳо буюмларни тортиб олишиб, то қулфгача рўйхатга киритишди. Баъзи кишиларни қурол сақлашда гумон қилиб қамашади, қурол топиша олмагач, уларни шартли равишда озод қилдилар ва беш-ўн минг сўм жарима тўлатдилар. Бу пуллар қаерга кетди - шўролар кассасигами ёки чўнтакками? Агар чўнтакка бўлса, бу ҳолда қандай баҳо бериш керак? Ёки ўзлари ҳукмрон бўлишлари учун бу ҳукуматни барпо қилдиларми? Улар (большевиклар) бошқаларнинг ипак-газламалари ва қимматбаҳо буюмлари билан уйларини безадилар. Бизларга нима беришди? Қорнимизни тўйғазишдими? Йўқ! Агар яхши кийинтиришганда камбағаллар ялангоёқ юришармиди? Агар қорнимизни тўйғазишганда минглаб одам очликдан ўлармиди? Бизнинг уйда нималар қолди? Фақат жулдур тўшаклар, холос. Бошқа ҳеч нарса». Большевикларнинг ғайриинсоний сиёсати шу даражага етдики, кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган жиноятга қўл урдилар. Фарғона водийсида саноат тармоқларини барчасини давлат мулкига айлантирдилар. 1918 йил 26 февралда «ўлкадаги пахтани мусодара қилиш тўғрисида» декрет қабул қилинди. Туркистонда мавжуд бўлган бутун пахта мусодара қилинди ва Туркистон ўлкаси ишчи- деҳқон ҳукуматининг мулки деб эълон қилинди. Сўнгги ҳужжатда қаршилик кўрсатилса, отишгача барча чоралар қўлланилсин. 1918 йил декретлари асосида 140 дан ортиқ завод ва йирик пахтачилик фирмалари, 400 га яқин кичик корхоналар эгалланди. Шунингдек, 2 млн. 657 минг пуд пахта толаси, 413,09 пуд уруғлик чигит, 476,8 пуд гўшт ва бошқа нарсалар қўлга олинди. Пахтачилик саноати Россия учун энг аҳамиятлидир. 1917 йилда, 1918-1919 йилларда ҳам камида 1 млн. пуд дан ортиқ дон Россияга юборилди, минглаб маҳаллий аҳоли эса очликдан вафот этди.Большевиклар маънавий ҳаётни ҳам издан чиқардилар: масжид ва мадрасалар бузилди ёки ёпилди, қозилар уламолар ҳибсга олинди, Марғилонда Қуръони карим ёқилди, Андижонда Жомеъ масжидига солдатлар жойлаштирилди, Қўқондаги мадрасага ўт қўйилди.
Хуллас, ўлкада чидаб бўлмайдиган даражадаги оғир сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаёт «босмачилик» курашининг негизини ташкил этди. Бу кураш мустақиллик ва озодлик руҳи билан суғорилган умумхалқ ҳаракати эди. Водийда ўнлаб «босмачи» гуруҳлари шаклланиб душманларга қарши аёвсиз ҳужумлар уюштиришди. «Шўрои Исломия», «Шўрои Уламо» раҳбарлари бевосита бошчилик қилишди. Булар тарқоқ ҳолда юзага келганлиги туфайли умумий раҳбарлик марказини туза олмади. 1918 йил мартда барча қўрбошиларнинг биринчи қурлтойи ўтказилди, катта Эргаш истиқлол учун курашишнинг раҳбари этиб тайинланди. Ўша йилнинг ёзида унинг ўрнига Мадаминбек тайинланди. 30 минг атрофида Ватан ҳимоячиларни бирлаштирди. Большевикларга қарши бошқа миллатлар ҳам курашди. Мадаминбек қўл остида - 90 та, Эргашда - 100 тага яқин рус офицерлари хизмат қилганлар. Мадаминбек Жалолобод ва Ўшда тузилган К. Монстров бошчилигидаги рус крестьянлар қўшини билан иттифоқ шартномасини тузди. Шунингдек, рус генераллари ва офицерлари томонидан тузилган «Туркистон ҳарбий ташкилоти» уларнинг итгифоқчиси сифатида фаолият кўрсатди. Фарғона водийсига 30 минг аскар киритилди. «Барибир, туб аҳолининг бизга душманчилиги сақланиб, - дейди Юрий Папоров, - «босмачилар» енгиллик билан бизнинг ҳарбий горнизонларимизни тор-мор этаверди. Оқибатда биз қўшинларимизни қишлоқдан олишга мажбур бўлдик». 1918 йил июлда Қўқон уездида Эргаш бошлиқ Ватан ҳимоячилари ва Қизил армия ўртасида тўқнашув бўлди. Ватан ҳимоячилари ғалабага эришдилар. Қўқон, Наманган ва Андижон уездларида ҳам ватан ҳимоячилари кучайди. Горчаков темир йўли ва Эски Марғилонда ҳам қаттиқ жанглар бўлиб ўтди. 1919 йил баҳорда Мадаминбек ва Эргаш қўрбошилар бошлиқ икки марказ шаклланди. Уларнинг бири Андижон, Наманган, Скобелев уездларида, иккинчиси эса Қўқон уездида ташкил топди. Мадаминбек, Эргаш, Шермуҳаммад, Омон Полвон раҳбарлигидаги ватан ҳимоячилари Жалолобод, Ўш, Наманган атрофлари-
да Қизил армия билан жанг қилдилар. Ватан ҳимоячилари 1919 йил сентябрда Ўш шаҳрида Қизил армияни мағлубиятга учратиб шаҳарни эгалладилар сўнгра Жалолободни ҳам қўлга киритдилар. Андижонда большевиклар мудофаага ўтиб пахта тойларидан баррикадалар қурдилар. 6 кун давом этган жангда қўшимча келган ёрдамчи полк кучайиб 26 ва 30 сентябрда Ўш ва Жалолободни эгалладилар. Қўрбошилар орасида бирдамлик йўқ эди. Уларни бошқарадиган хукумат ҳам йўқ эди. 1919 йил 22 октябрда Ойим қишлоғида 150 та қўрбоши Мадаминбек бошлиқ армияга бирлашдилар. Ноябрь ойида Ватан ҳимоячилари томонидан Қизил армия полки тор-мор этилди. Мадаминбек бирин-кетин мағлубиятга учраганидан кейин таслим бўлди. Туркистон фронтидаги иккинчи Туркистон ўқчи дивизия билан Мадаминбек ўртасида шартнома имзоланди. Шўро ҳокимиятини тан олишга, унинг барча буйруқларини бажараман. Шўро ҳукумати Туркистон фуқаролари орасида шариат асосларини сақлаб қолиб меҳнаткашларни манфаатларини ҳимоя этишга, мусулмонларнинг маҳаллий шарт-шароити ва урф-одатларига йўл берилишига, доимий қароргоҳи Наманганда бўлиб, ташқи душманлардан ҳимоя қилишга ваъдалар берилди. 13 мартгача ҳарбий инқилобий кенгаши ва Туркистон марказий ҳокимиятига содиқ эканлигини билдириш учун Тошкентга боришга сўз бераман, деб қўл қўйишади. Мадаминбек қўшинларини сақлаб, унга бошчилик қилиш шартига умид қилади. У жамиятни шариат асосида бошқаришни талаб қилди. Лекин бу Мадаминбекни жиловлаш учун қилинган ўйин эди. Шартнома Туркистон халқ комиссарлар совета раиси билан эмас, Фарғонадаги ўқчи дивизия бошлиғи билан тузилиши нотўғри эди. Мадаминбек сиёсий жиҳатдан тажрибасизлик қилди.
1919 йил мартда истиқлолчилик ҳаракатини кучайишига қарши М. В. Фрунзе қўмондонлигида Туркистон фронта тузилди. Куйбишев ҳарбий кенгаш аъзоси этиб тайинланди. Улар Ватан ҳимоячиларига қарши аёвсиз курашдилар. Куйбишев тузилган битмни қоралади. Мадаминбек билан тузилган битмни матнини ўзгартиришади. Мадаминбек бошчилигидаги қўшинни сақлаш норозилик келтириб чиқарди. Фрунзе: «Собиқ «босмачи»лардан тузилган бригадаларни тарқатиб юбориш керак» деб талаб этди. Аслида ким босмачи? Фрунзенинг ўзи эмасми?! Она ватанни ҳимоя қилган киши юрт ҳимоячиси, дея эъзозланади-ку! Сулҳ битами амалда қоғозда қолиб кетди. Бу «большевикларнинг иккиюзламачилиги ва фирбгарлигини кўрсатувчи далиллардан биридир». Баъзилар Мадаминбекни қирғинборатдан, очлик ва оғир ҳаётдан халос этиш учун сулҳ тузган дейишади. Унинг ўзи ҳам худди шундай деган эди. Собиқ иттифоқ мазлум халқларга озодлик, эркинлик ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини бериш ҳақида деклорация эълон қилган эди. Бунга ишонган жадидлар Туркистон Мухториятини ташкил этган эдилар. Аммо большевиклар Фарғона водийсини қонга белаб, вайрон этиб мухториятни ағдардилар. Мадаминбек бунинг гувоҳи бўлиб туриб большевикларга ишонч билдиришини оқлаб бўлмайди. У катта сиёсий хатога йўл қўйди. Чунки сулҳ битами большевикларга катта фойда келтирди.
Большевиклар фурсатдан фойдаланиб, водийда ҳарбий тайёр-гарликни кучайтирди. Мадаминбек большевикларга хизмат қилишни бошлаб юборди. Ватан ҳимоячилари орасида тарқоқлик бошланди. Шермуҳаммадбек (Кўр Шермат) ва Холхўжа қўрбошилар уни ватан хоини деб эълон қилган эдилар. 1920 йили 4 майда Мадаминбек Холхўжа қўрбоши томонидан ўлдирилди. 1920 йил июль ойида Шермуҳаммад кўрбошиларнинг мажлисида Ватан ҳимоячиларнинг сардори этиб сайланди. Ватан ҳимоячиларининг сони 30 минг кишига етказилди. Яна озодлик курашининг алангаси порлади. Туркистон марказий ижроия комитета Фарғона водийсида ҳарбий ҳолат эълон қилди. 1920 йил май ойида Фрунзе водийга келиб курашга бошчилик қилди. Ватан ҳимоячилари бу вақтда Олой тоғида ўрнашган эди. Бу ерда душман кучлари билан тўқнаш келади. Ватан ҳимоячилари Олойдан тушиб Фарғона, Наманган, Андижон, Ўш ва Жалолободда бўлишди. Қизиғи шундаки, Ватан ҳимоячилар орасида аёл Олтиариқнинг Полосой қишлоғида туғилган Шакархон жангчи аёл сифатида ном чиқарди. Кейинчалик Шакархон олтиариқлик Тўйчи қўрбошига қўшилиб кураш олиб борди. Бу аёл Шакар қўрбоши номи билан юздан ортиқ йигитга бош бўлиб жанг қилди. Ўғли Одилжон ҳам онаси сингари Ватан учун кураш олиб борди. Уни большевиклар ўлдирди. Ёлгиз ўғли учун ўч олиш жанги Қайроғоч қишлоғида бўлди. У Олтиариқ, Риштон ва Скобелев шаҳрида Қизил армия қисмларига зарба беради. Шакархон қўрбоши 1921 йил охирида, жангларнинг бирида ҳалок бўлади. Қизил армия қисмлари кучайиб Шермуҳаммад бошлиқ

ватан ҳимоячилари Олой тоғларига чекинди. 1921 йилда Андижон уездида, Сўхда, Булоқбошида, Чустда жанглар давом этди. Ўша йилнинг май ойида ҳимоячилар Наманганга хужум қилдилар. Раҳмонқул қўрбоши Ашава қишлоғида 8 соатли жангда 65 солдатни ўлдириб ғалабага эришди. Лекин душман янги кучларни ташлаб, 1921 йили ноябрда Ашавага қайта хужум қилдилар. Ватан ҳимоячиларидан 800 киши ўлдирилди, Раҳмонқул қўрбоши Чотқол томонга яширинди. 1921 йили сентябрда Шермуҳаммад бошлиқ ватан ҳимоячилари ва қизил армия ўртасида Шоҳимардонда 14 соат жанг бўлиб, у чекинишга мажбур бўлди. Шундан кейин душманлар қирғиз қўрбошчиси Муэддинга қарши ҳужум уюштириб ғалабага эришдилар. 1921 йил январдан бошлаб сентябргача Ватан ҳимоячиларидан 2500 таси ҳалок бўлди. Лекин мустақиллик учун курашни ҳамон давом эттира беришди. «Айрим маълумотларга кўра 1922 йилнинг баҳорида Фарғона водийсида Шермуҳаммад, Исломқул, Эшман бойвачча, Мирзо Умар, Умарқул, Омон Полвон, Боестон, Муэддин, Шермат, Жонбекқози Аҳмад Полвон, Исроил, Шермуҳаммаднинг укалари, Нурмат ва Тошмат, Мамароз, Қорабой ва бошқа қўрбошилар истиқлол учун курашишни давом этгирдилар». У ёки бу жойларда душманга қарши Мирза понсот, Давронбек, Тўхтасин, Хонмирза Каримжон, Сотволди Турсуналиев ва бошқа ўнлаб қўрбошилар жанг олиб бордилар. 1923 йил истиқлол учун кураш давом этди. Бироқ ўша йилнинг охирги ойларида «босмачи»ларнинг асосий кучлари тор-мор этилиб, собиқ иттифоқ ўзининг мавқеини мустаҳкамлади. Шермуҳаммадбек Афғонистонга чекинди. Лекин Ватан ҳимоячилари айрим ерларда курашни давом эттирдилар. Сузоқ қишлоғида Нурулло Мақсум бошчилигидаги «босмачи»лар ҳам таслим бўлдилар. Уларни алдаб, тинчлик шартномасини(яраш) тузиб пахта заводида катта зиёфат уюштириб, уларни ҳаммасини қўлга олиб Ўш шаҳрига олиб кетдилар.
«Босмачилик» ҳаракатининг кучайиши «аслида у 1918 йил февраль ойида большевикларнинг Туркистон мухториятига қарши бошлаган уруши жараёнида юзага келган эди... 1918-1924 (7 йил мобайнида) кураш давом этди. Шу йиллар орасида уларнинг сони 20—30 минг кишига етди». Бу ҳақиқий миллий озодлик кураши бўлиб муҳим аҳамият касб этди.
Аввалдан эълон қилинган халқ комиссарлар советини қарорида халқларнинг тенглиги ва ўз тақдирини ўзи белгилашлиги ҳар қандай миллий ва диний имтиёзларни бекор қилиб майда миллатларни эркин тараққий этишига йўл очиб бериш «Россия ва Шарқ меҳнаткаш мусулмонлар»га кўрсатилган ҳуқукдарга риоя қилинмади. Қонуний эркинлик бериб элон қилинган Туркистон автономияси 1918 йили 19-26 январда Тошкентда мухторият ҳукумати бекор қилинди деб унинг 30 та аъзоси қамалди. Муваққат хуку мат ва большевиклар мусулмон халқларининг Қозон шаҳрида бўлган йиғилишида автономиянинг қуролли кучларини ташкил қилиш ҳақидаги қарорини жону жаҳти билан бажармасликка ҳаракат қилишди. Ана шундай бўлса-да, мустақиллик ва озодлик учун курашувчи Туркистон халқлари адолатсизликка қарши курашувчи кучлардан фойдаланиш чорасини кўришди. Ваҳоланки, 1917 йил декабрда «Улуғ Туркистон» (Тошкент) газетасида Қўқон автономияси бу Туркистонни Россиядан ажратиб олиш ниятида эмас эди. Лекин унга қарши уюштирилган қонли юришлар ҳар қандай ҳолатни яратиши мумкин. Қўқон мухториятини ҳимоя қилиш, уни большевиклар зулмидан сақлаб қолиш Эргаш Қўрбошига топширилди. Шундай қилиб, халқ миллий-озодлик ҳаракати биринчи марта 1917 йил охирида ва 1918 йил бошларида Қўқонда вужудга келди. Миллий озодлик ҳаракатининг қатнашчиларини «каллакесарлар», «босмачи», халққа қарши деб кўрсатишга ҳаракат қилди. 1918 йил 22 февралгача большевиклар шаҳар мудофаачиларига қарши Қўқон кўчаларида катта жанглар уюштирдилар. Шўро қўшинлари 10 мингга яқин туркистонликни қириб ташлади. Бу курашда большевиклар арман дашноқларидан жуда унумли фойдаландилар. Бир ой давомида шаҳар арман миллатчилари (Дашноқ)лар томонидан талон-торож қилинди. Арман дашнокдари биргина 1918 йил бошларида Марғилонда 7 минг, Андижонда 6 минг, Наманганда 2 минг, Қўқонда 4,5 минг кишини отиб ташладилар. Фарғона водийсида 180 та қишлоққа ўт қўйдилар. Мухториятни тор-мор қилиниши большевикларни миллатларни ўз ҳуқуқини ўзи белгилаш масаласини юзаки эканлигини исботлади. Кейинчалик 1918 йил май ойида Туркистон совет автоном социалистик республикаси тузилганлиги эълон қилинди. Бунга маҳаллий миллий вакиллардан озчилик киритилди. Лекин улар ҳал қилувчи роль ўйнай олмади. Шундай қилиб, Туркистонда шўро ҳокимияти зўрлик асосида ўрнатилди. Қўқондаги Туркистон Мухториятини тугатилиши қирғинлар, ёнғинлар, талон-торожлар ва ҳаёсизларча халқни қизил империя давлатига бўйсундира олмади, аксинча бундай ҳолат туркистонликларни, айниқса, Фарғона водийсидаги қаҳрамон халқни қўлга қурол олиб кўп йиллар давомида келгинди босқинчиларга қарши кураш олиб боришга ундади. Бу Туркистонда ҳақиқий партизанлик урушининг бошланиши эди. Шермуҳаммадбек (Шерматбек), Муҳаммад Аминбек (Мадаминбек) Нурмуҳаммадбек (Нурматбек), Холхўжабек ва бошқа эл ичидан отилиб чиққан эрк жангчилари раҳбарлигида советларга қарши узоқ йиллар кураш олиб бордилар. Шўроларнинг гражданлар уруши, Россияда 1918 йил баҳоридан бошланиб 1920 йилгача давом этди. Туркистонда эса маҳаллий аҳоли ўз устидан ҳукмрон бўлган шўроларга қарши миллий озодлик курашини давом эттирди. Россияда оқ гвардиячилар билан қизил гвардиячилар бундай уруш Туркистонда юз бермади. «Босмачилар»нинг аксарият қисми Туркистоннинг мустақиллигини сақлаб қолиш учун ҳарбий кучлар сифатида чет эллик мустамлакачиларнинг «янги тузуми» (советлар)га қарши кураш олиб бордилар. Уларнинг бу курашлари 10 йилдан ортиқ давом этди. Бу ном «босмачи»лар великорус шовинизмига аёвсизларча ваҳшийликка, адолатсизликка қарши умумхалқ курашига айланиб, 1930 йилнинг биринчи ярмигача давом этди. Қўқон мухторияти рус шовинистлари ва арман дашноқлари томонидан қонга ботирилгач, 1918 йил баҳоридан халқ озодлик ҳаракати Ўш атрофини Қизил империя чангалидан озод қила бошлади. 1918 йил кузида Фарғонанинг шарқий ҳудудида Мадаминбек (Муҳаммад Аминбек) ўз ҳаракатини кучайтирди ва 1918-1920 йилларда Фарғона миллий озодлик ҳаракатининг марказига айланди. Миллий озодлик ҳаракатининг бирлашган кучлари Жалолобод ва Ўш шаҳарларини эгаллаб 1919 йил 17 сентябрда Андижонни қамал қилди. Лекин катта кучга эга бўлган Андижон гарнизони озодлик курашчиларини чекинишга мажбур қилди. 1920 йили март ойида Мадаминбек Аҳмадбековни таслим қилиб қон тўкилмасин, ҳаммага озодлик берилади деган ваъдалар билан таслим бўлишга мажбур қилди. Мадаминбекнинг таслим бўлиши озодлик ҳаракатини сўндира олмади, аксинча, 1920 йил кузда Фарғонада Шерматбек (Шермуҳаммадбек) етакчилигида озодлик ҳаракати яна авж ола бошлади. Бу ҳаракат 1923 йил охиригача давом этди.
Туркистонда ташкил топган учинчи бир миллий мустақил давлат - Хоразм Халқ Жумҳуррияти эди. 1917 йил декабрида Тош- кентдаги Шўро Комиссарияти Хива хони мустақиллиги шўролар ҳукумати томонидан танилганини билдиради. Аммо большевикларнинг вақтдан ютиш учун ишлатган бу найрангига Асфандиёрхон учмайди ва у Совет ҳокимиятини тан олишдан бош тортади. Айни вақтда мухожирликдан қайтиб келган Жунаидхон Хива хони сиёсатидан норози бўлган тарқоқ туркман қабилаларини бирлаштириб хонга қарши бош кўтаради ва у бир вақтда Шўро ҳокимиятига ҳам қарши кураш бошлайди. Асфандиёрхон, Жунаидхон бирлашишади. Пекин 1918 йил сентябрида Асфандиёрхон мафхий равишда ўлдирилади. Жунаидхон тахтга Асфандиёрхоннинг тоғаси Абдуллахон юзаки тахтга ўтказилади. Аслида эса Жунаидхон Хива хонлигининг мутлақ ҳукмдори бўлиб қолади.
1918 йил 4 апрелда Россия ҳукумати топшириғига биноан Туркистон АССР ҳукумати Жунаидхон билан сулҳ шартномасини имзолайдилар. Лекин Совет ҳокимияти Хивада инқилоб ўтказишга ҳар томонлама тайёргарлик кўра бошлайди. Советларнинг Хивага нисбатан душманлигини сезган Жунаидхон РСФСР билан Туркистон АССРига қарши урушга тайёргарлик кўра бошлайди. 1919 йили декабрдан Жунаидхонга қарши советлар юриш бошлайди. 25 декабрда Қизил қўшин Амударёдан ўтади. Жунаидхон қўшинлари большевик босқинчиларга қаттиқ қаршилик кўрсата бошлайди. Аммо кучли қизил гвардия зарбасига бардош бера олмай Урганч томонга чекинади. 1920 йили 17 январдаги кучли жангда Жунаидхон қўшинларни сақлаб қолиш мақсадида асосий қароргоҳи (яхши мустаҳкамланган) Тахтақалъага чекинишади. Лекин 1 февралда Қизил империя қўшинлари хонлик пойтахти Хивани эгаллайди. Абдуллахон Хива хонлигидан воз кечади. Туркистонда содир этилган ваҳшийликларнинг ҳаммасига Эллиава, Қуйбишев, Колесов, Фрунзе каби большевиклар бошчилик қилади. Илгариги генерал Скобелев, Кауфман, Куропаткин ва бошқаларнинг ваҳшийлигидан буларнинг қилган ишлари ўтиб кетди. Хивадаги тўнтариш халқ қўзғолони натижасида эмас, балки чет эл интервенцияси ниқобида юз берган эди. Лекин РСФСР ва Туркистон АССР ҳукумати Хива хонлигини ер билан яксон қилган совет ҳарбий кучлари эмас, халқ инқилоби деб тушунтирдилар. 1920 йил февралда «ёш хиваликлар» умумхоразм қурултойини чақириб «Хоразм Халқ Жумҳурияти» тузилганлигини эълон қилдилар. Туркистонда яна бир миллий мустақил ҳукумат тузилди: Хожи Юсуф, Пахлавонниёз - ҳукумат раиси, Бобоохун Салим ўғли - бош вазир, Мулла Ўроз- хўжа Муҳаммад - ташқи ишлар вазири, Жуманиёз Султонмурод - ички ишлар вазири, Мулла Бекжон - маданият вазири, Ҳасан ўғли - ҳарбий вазир, Мулла Нормуҳаммад - иқтисод вазири бўлдилар. Қурултой Хива хонлиги ўрнида қадимий Хоразм номини қайта тиклайди. Ёш Хоразм Халқ Жумҳурияти эълон қилинади, ўзининг миллий ҳарбий қўшинларини тузади. РСФСР ҳукумати расман Хоразм Халқ Жумҳуриятини танийди, иккинчи томондан эса бу ҳукуматни тезда йўқотиш чора-тадбирларини кўра бошлайди. 1920 йил 26 апрелда Хива шаҳрида чақирилган 1 Бутун Хоразм қурултойи (аслида 2нчи) Хоразмни совет республикаси деб эълон қилди. Шундай қилиб, Хоразм Халқ Жумҳурияти ҳалок бўлди, Ҳукумат аъзоларининг кўпчилиги қамоққа олинди.
Бухоро амирлиги 1917 йил февраль инқилобига қадар Россиянинг протектората сифатида яшади. Туркистон Халқ Комиссарлари раиси Колесов 1918 йил 28 февралда янги Бухорога (ҳозирги Когон) шаҳрига келади. У Туркистон ҳукумати номидан Бухоро хонлигига қарашли рус шаҳарларида Совет ҳокимиятини тан олишни ва хонликни бошқаришни демократлашни буюради. «Ёш бухорочилар»дан ижроия комитет таъсис этиш ва бу комитет қўлига давлат ҳокимияти ўтиши кераклигини ҳам таклиф этади. Саид Олимхон бу талабни бажаришдан бош тортади ва икки давлат ўртасида уруш келиб чиқишига бу бир баҳона бўлади. 1918 йил 2 мартда Ф. Колесов хонлик пойтахти Бухорога хужум бошлайди. Бу ҳужум Колесов учун мағлубият билан тугайди. Бухоро халқи амир қўшинлари билан биргаликда Бухоро мустақиллигини ҳимоя қилади. Колесов чекинади. Амирликни йиқита олмаган шўролар 1918 йили 25 мартда Қизилтепада сулҳ битимини имзолашга мажбур бўлди. Бу урушдан сўнг большевикларни вакили сифатида Эллиава, Шалва, Зурабович ва Брайдо Бухорога келди. Амир билан суҳбатда улар ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдиради. Саид Олимхон Жунаидхон билан шўроларга қарши ҳарбий иттифоқ тузишга, Афғонистон билан дўстлик аҳдномаси тузишга эришади.
Большевиклар Бухорога қарши зудлик билан такрорий ҳужум М. В. Фрунзе бошлиқ режасини ишлаб чиқди. «Бухоро инқилоби» деб аталмиш бу давлат тўнтаришига раҳбарлик қилиш учун В. В. Куйбишев «Ёш бухороликлар» марказий бюросининг раиси Ф. Хўжаев ва Бухоро коммунистик партияси (янги) марказий комитетининг раиси Хусаиновларга топширди. Большевиклар яна ҳийла ишлатиб сулҳ тузиш учун Барановни элчи қилиб Тошкентдан Бухорога жўнатдилар. У амир билан хушмуомалада бўлди. Амир Қизил аскарларни Когондан олишни талаб қилди. Ўзи ҳам қўшинларини темир йўлда 5-6 км орқага чекинтирди. Бу найранг эди. Большевиклар 1920 йили 28 августдан 29 августга ўтар кечаси соат 12да тўсатдан Бухорога қарши ҳужум бошлади. Катта куч ишлатиб уч кун ичида Бухоро шаҳрини босиб олди. Бухоро амири Ғиждувон томон чекинди.
Сентябрь ойида Амир Бухородан қочиб кетганидан кейин 1920 йил 25 ноябрь (7 ноябрь) Бухоро амири олдидаги майдон «Бухоро мустақиллиги» майдони деб эълон қилинади.
Мунавварқори Абдурашидов хотира асарида бундай ёзади: «Файзулла Хўжаев октябрь байрами ва Бухоро мустақил бўлганлиги билан табриклаб, нутқ сўзлайди. Шу кундан бошлаб «ёш бухороликлар» «Мустақиллик» сўзини тез-тез қўллайдиган бўлдилар ва унга эришишга ҳаракат қила бошладилар. Оз вақт ўтгандан кейин Турк комиссия аъзоси Сафаров Бухорога келади ва мени Ревкомга чақириб вазият ҳақда сўради. Ф. Хўжаев унга халқ ҳозирги вазиятдан норози эканликларини айтиб: «бу инқилобми ёки босиб олишми?», деган саволларни ўртага ташлаганликларини айтдим дейди. Мунавварқори Бухоролигида бу ерда Бошқиристон миллий мухторият ҳукумати большевиклар томонидан худди Қўқон Туркистон мухторияти каби тор-мор этилганлиги, унинг бошлиғи ва харбий вазири Аҳмад Зокий Валидий (Валидов) қочиб келади.
Мунавварқори, Ф. Хўжаев ва бошқа Туркистон миллий бир- лиги гоясини олга сурувчиларнинг бирлашиши туфайли Ўрта Осиё ва Қозогистон махфий-миллий аксилкоммунистик харакат марка- зига айланади.
Марказнинг мурожаатига кўра, Туркистон миллий бирлиги ғояси фидойилари Кокажон Бердиев, «Алашўрда» вакиллари, қозоқ Хайриддин Болгинбоев, Мухтор Авезовлар ҳам Бухорога келади. Бухородаги «Бухоро истиқлоли», Тошкентдаги «Миллий иттиҳод», Қозоғистондаги «Алаш ўрда» ва бошқа миллий озодлик харакатлари марказларининг маркази - Туркистон миллий бирлиги махфий ташкилоти ташкил топади. Унинг етти бандлик «Умумплатформаси» — ҳаракат дастури ҳам қабул қилинади. Уни А. 3. Валидий Тўғон бошқаради.
«Туркистон миллий бирлигининг асосий мақсади бутун Туркистон тарихий - географик минтақадаги босқинга қарши озодлик ҳаракати босмачилик урушларини бирлаштириш бу ғоя 1929 йил сентябрда Бакуда бўлган. Шарқ халқларининг қурултойи Мунавварқори Абдурашидхонов, Т. Рисқулов, А. 3. Валидий, Анвар пошшо ва бошқалар томонидан олға сурилган бўлиши мумкин. Чунки Туркистондан борган ҳамма делегатларда большевистик босқинга нисбатан нафрат кучли бўлган. Шу ерда Анвар пошшо билан А. 3. Валидий яширин ҳолда учрашиб Туркистон халқлари тақдири ҳақида ўйлаганликлари маълум»
«Туркистон миллий бирлиги» «Ўрта Осиё мусулмон халқ жумҳурияти» деб ҳам номланиб, у ўз атрофига Туркистон миллати фидойиларининг йирик вакилларини тўплади. Минтақада махфий фаолият юритди. Миллий озодлик ҳаракатларини ўзаро уйғунлаштириш соҳасида жуда ташкилий — оммавий ишларни жонлантирди. Салкам уч йил ичида ўзининг учта (Бухоро, Самарканд ва Тошкент) конгрессини ўтказди. Булар албатта, ўз-ўзидан эмас, балки каттагина маблағ эвазига амалга оширилгани аниқ. Маълумки бу пайтда «Туркистон миллий бирлиги» ҳаракати қамраб олган минтақада очарчилик ва иқтисодий таназзул авж олган эди. Бунинг устига- устак, совет ҳукуматининг ўзи халқ оммасини очиқдан-очиқ, ҳар хил сиёсий компаниялар баҳонасида талаб топталаётгани ҳам маълум.
Шу нуқтаи назардан хулоса қилинса, жадидчиликдан ўсиб униган БХСР ҳукумати раҳбарлари ўз хатоси ва алданганликларидан хулоса чиқариб, «Туркистон миллий бирлиги» ғоясининг амалга ошишига умид боглаган ҳолда давлат хазинасидаги олтин захирасидан маълум бир қисмини сарфланган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Чунки уларга амирдан қолган мерос, юқоридан тахминан бўлсада, кўрсатилганидан каттагина бўлган.
Кейинга пайтда маълум бўлишича, Ф. Хўжаев коммунистик босқинга қарши ҳатто махфий равишда «босмачилик уруши» қўрбошиси билан битим ҳам тузган экан. Бундан кўриниб турибдики, у икки томонлама иш олиб борган. Бир томондан, миллий озодлик учун махфий фаолият юритган бўлса, иккинчи томондан мавжуд мустамлака, ўзи юқорида тан олингандек, «қул» каби хизмат қилишга мажбур бўлган .
1920 йил 2 сентябрда Туркфронт қўшинлари Бухорода давлат тўнтариши қилиб шаҳарни эгаллаб олишди. Бутун Бухоро инқилобий комитета ва халқ нозирлиги советининг РСФСР мухтор вакиллиги билан қўшма мажлис бўлиб, Умум Бухоро инқилоб комитета ва республика ҳукумати тузилди. Ҳукумат раиси этиб Ф. Хўжаев тайинланди. Ана шундай вазиятда «Ёш бухороликлар» ва ислоҳотчилар 1920 йил 6 октябрда Умум Бухоро Халқ курултойини чақириб Бухоро Халқ Жумҳуриятини эълон қилдилар.
Совет ҳукумати 1924 йил 12 июнда Бухорони Совет Социалистик Республикаси деб эълон қилди ва ҳукумат аъзоларини қатағон йилларида қириб ташлади. 1920-1931 йилларда Бухорода миллий озодлик ҳаракатига Мулла Муҳаммад Иброҳимбек етакчилик қилди. Бу ерда ҳам «босмачилик» ҳаракати кучайиб кетди. Иброҳимбек қайси қишлоққа борса большевикларни қирар, қурол-яроқларини тўплар эди. Иброҳимбек Қулоб ва Балжувондан сўнг Қоратегин ва Дарвоз вилоятларини ҳужум билан олади. Шу вақтларда Анвар пошшо Иброҳимбек билан бирга жангга киради. Иброҳимбек Денов, Бойсун, Шеробод, Гузар ва Қарши атрофларида муҳим ғалабаларни қўлга киритади. Анвар пошшо Балжувон юқори қисмида бўлган жангда қаттиқ яраланади ва 1922 йили 4 август куни вафот этади, Ҳазрати Султон зиёратгоҳида дафн этилади. Шундай қилиб, Иброҳимбек шўроларга қарши 7 йил давомида тинимсиз жанг қилади. У Бухорога ҳужум қилиб 12 дарвозасидан олтитасини эгаллайди. 1920-924 йиллар давомида Мулла Абдулқаҳҳор, Жўра Амин, Мурод Мешқоп, Митан Полвон каби йирик қўрбошилар раҳбарлигида «истиқлолчилик» ҳаракати бутун Зарафшон водийсини қамраб олади. Болыпевиклар «босмачилик» ҳаракатини тугатиш учун катга куч тўплади. Бухорода Иброҳимбек, Хоразмда Жунаидхон отрядлари шўролар ҳукуматига таҳдид солиб турар эди. Жунаидхон қўшинлари 1924 йилда, Иброҳимбек қўшинлари 1926 йилда тугатилди.
Туркистонда кенг қулоч ёзган миллий озодлик ҳаракати 1934 йилгача давом этди. 1939 йилда Туркистонда 14 минг, Эдил-Уралда 7 минг, Шимолий Кавказда 4 минг ва Қримда 1 минг масжиди шариф бузиб ташланган. Агар 1917 йилда Туркистонда 20 минг масжид бўлган бўлса, 1953 йилга келиб фақат 250 масжид қолди.
Коммунистлар ислом динини йўқ қилмоқчи бўлди. 6 млн туркистонликни «миллатчи», «пантуркчи», «панисломчи», «халқ душмани», «қулоқ» ва «империалистлар малайи» каби тамғалар билан қоралаб қатағон қилди ва қириб ташлади. Лекин Туркистон халқлари ўз миллий борлиқларини, ўз динини, ўз маданиятини, ўз тилларини сақлаб қолишга мувофиқ бўлдилар. Инсоният тарихида ҳеч бир салтанат абадий бўлган эмас. Пётр I барпо этган Россия империяси (унинг меросхўри Қизил империя) ҳам роппа-роса 270 йилдан сўнг - 1991 йилда қулаб парчаланиб кетди.

Тўхтасин Мўминов