Ўзбекистонлик жангчиларнинг фашизмни тор-мор этишдаги жасоратлари
Босма

Урушнинг дастлабки кунларидаёқ Ғарбий чегаралардаги ҳарбий кўшилмалар таркибида хизмат қилаётган ўзбекистонликлар фашист босқинчиларга қарши жангга кирдилар. Чегарада жойлашган Брест қалъасининг 50 дан ортикроқ милллатга мансуб жангчилари орасида ўзбеклардан Дониёр Абдуллаев, Бобоҳалил Кайюнов, Аҳмад Алиев, Нурум Сиддиқов, Узоқ Ўтаев ва бошқалар бор эди. Улар қалъа ҳимоячилари билан елкама-елка туриб душманнинг катга кучларига қарши қарийб бир ой давомида охирги томчи қонлари қолгунча жанг қилдилар.
Ўзбекистонлик жангчилар қатаашган Брест, Смоленск, Киев, Одесса, Севастополь ва Ленинграднинг қаҳрамонона ҳимояси фашистлар Германиясининг «Яшиндек тез уруш» қилиш режасига дастлабки зарба бўлди.

Ўзбекистонликлар Москва учун жангларда

1941 йил куз-қиш ойларида Москва остоноларида ҳаёт-мамот жанглари бўлди. Москва остоналаридаги ана шу даҳшатли жангларда Узбекистонлик жангчилар ҳам сабот-матонат, юксак ҳарбий маҳорат кўрсатдилар. Жанубий-Ғарбий фронт таркибидаги 353-тоғ-ўқчи полки жангчиси Кўчқор Турдиев катта жасорат кўрсатди. У 1941 йил 25 октябрда сафдошлари билан разведкага, сўнгра «тил» олиб келишга юборилди. Отишмада барча қуролдошлари ҳалок бўлган Қўчқор Турдиевнинг бир ўзи душманнинг бир ДЗОТини ва 9 аскар ва зобитини йўқ қилиб, 3 тасини асирга олиб келди. Бу жасорати учун Қўчқор Турдиев ўзбекистонлик жангчилар орасида биринчи бўлиб Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди.
Тошентда узоқ йиллар хизмат қилган генерал И.В.Панфилов Алмати шахрида туркистонликлардан дивизия тузди. Унинг командирлари таркибида Тошкент пиёда билим юрти ва Ўрта Осиё ҳарбий округининг ҳарбий-сиёсий билим юртида таълим олган 180 зобит бор эди. Генерал И.В.Панфилов дивизияси Москва остоналаридаги Волоколамск йўналишида қаттиқ жанглар қилди. Дивизия жанг майдонида душманнинг 114 танкини, 26 минг аскар ва зобитларини, 5 самолёт ва бошқа кўплаб техникасини йўқ қилди.
Ўзбекистонда тузилган 258-ўқчи дивюияси аскарлари Москва остоналаридаги жангларда 9000 дан кўпроқ душманнинг аскар ва зобитларини ер тишлатиб, 137 аҳоли яшайдиган пунктларни озод этиб, биринчилардан бўлиб Ока дарёсига чиқиб олади, кўплаб жанговар техникани қўлга туширадилар.
Москва ҳимоячилари орасида ўзбек қизи Зебо Ғаниева ҳам бор эди. 1942 йил 21 май кунигача 23 фашистни ер тишлатди. 16 марта разведкага бориб, душман тўғрисида қимматли маълумотлар олиб келди. Зебо Ғаниева жасорати учун Қизил Байроқ ордени билан мукофотланди.
Москва остоналарида ўзбекистонлик мерганлар - Исҳоқов 354 фашистни, Абубеков 229, Юсупов 132, Мадаминов 123 фашист аскар ва зобитларини ер тишлатдилар. 1753 нафар ўзбекистонлик жангчилар «Москва мудофааси учун» медали билан мукофотландилар.

Ўзбекистонликлар Сталинград жангларида

Ўзбекистонлиюшр 62- ва 64-армиялар сафида туриб тарихий Сталинград жангида қаҳрамонона жанг қилдилар. Жанглар авжига чиққан пайтда Сталинградга Самарқанд ва Фарғонада тузилган 90- ва 94-ўқчи бригадалари етиб келиб жангга кирдилар. Бу бригадалар асосан ўзбек йигитларидан тузилган бўлиб, командирлари орасида С. Нуритдинов, В.Умаров, А.Муродхўжаев, Ф. Лорхўжаев ва бошқалар бор эди. 21-отлиқ аскарлар дивюиясининг жанговар рухда жанг қилишида дивюия комиссари Муллажон Узоқовнинг хизмати катта бўлди.
Ўзбекистонлик жангчилардан 2738 киши «Сталинград мудофааси учун» медали билан мукофотланди.

Ўзбекистонликларнинг «Туб бурилишга» қўшган ҳиссаси

1943 йил ёзида Курск ёнида бўлган қатгиқ жангларда Ўзбекистонда тузилган 62-ва 69-ўқчи дивизия жангчилари жасорат кўрсатдилар. Ўзбекистонликлар 5-ва 15-ўқчи дивизиялар ҳамда 5-гвардиячи ва 62-гвардиячи ўқчи дивизиялар таркибида ҳам жанг қилдилар. «Орёл» дивизияси фахрий номини олган 5-ўқчи дивюия таркибида фарғоналик Аҳмаджон Шукуров ҳам бор эди. Золоторёвка учун қаттиқ жангларда Аҳмаджон Шукуров матонат кўрсатди, душманнинг 110 та аскар ва зобитларини ер тишлатди ва 15 тасини асир олди. Бу жасорати учун унга Қахрамон унвони берилди ва Золоторёвка қишлоғи ўша пайтдан бошлаб Шукуровка деб аталадиган бўлди.
Курскдаги порлоқ ғалабадан сўнг Қизил Армиянинг 2000 км узунликдаги фронтда қудратли стратегик хужуми бопшаниб кетди. Днепрни биринчи бўлиб кечиб ўтганлар орасида Ғиждувон туманидаги Лавзекарон қишлоғидан чиққан старшина Вали Набиев, андижонлик Қамбарали Дўсматов, қорақалпоқлик Худойберган Шониёзов, шоҳриконлик Шариф Эргашев, Бухородан чиққан Т.А.Тихонов ва бошқалар бор эди. Днепрни кечиб ўтишда, унинг ўнг қирғоғидаги истеҳқомларни эгаллашда кўрсатган жасорати учун жами 2348 жангчига, шу жумладан, 26 ўзбек йигитларига Қахрамонлик унвони берилди.
Курскдаги ғалаба ва душманнинг Днепрдан улоқтириб ташланиши натижасида жаҳон урушининг боришида туб бурилиш ясалди, ҳарбий стратегик ташаббус душмандан батамом торгаб олинди. Сталинграддаги ғалаба Гитлер Германиясининг енгилиши муқаррарлигини кўрсатган бўлса, Курск ва Днепрдаги ғалаба немис фашист қўшинларини ҳалокатга маҳкум этди.
Ўзбекистонлик жангчилар Ленинград қамалини йўқ қилиш, Украина, Белоруссия, Молдавия ва Болтиқбўйи республикаларини душмандан озод қилиш учун бўлган жангларда ҳам қахрамонлик намуналарини кўрсатдилар. 1944 йил куз ойларига келганда душман мамлакатдан бутунлай ҳайдаб чиқарилди, СССР чегаралари тикланди.

Ўзбекистонлик партизанлар

Душманни тор-мор этишда партизанлар ҳаракатининг ўрни ва роли катта бўлди. Урушнинг душман устунлик қилган дастлабки даврида бутун-бутун ҳарбий қисмлар душман қуршовида қолиб кетди, кўплаб аскар ва зобитлар ноиложликдан асирга тушиб қолдилар. Ҳарбий асирларнинг сони 5 млн кишидан ортиқроқ бўлиб, улар орасида минглаб ўзбекистонликлар ҳам бор эди.
Ҳарбий асирга олинганлар орасидаги комиссарлар, командирлар биринчилар қаторида отиб ташланар эди. Қолганлари ҳарбий лагерга ташланарди, уларга қатгиқ азоб берилар, оч-ялонғоч ортиқча юк, кераксиз хўранда, деб ўлдириб юборишар эди. Кейинчалик уруш душман ўйлаганчалик бўлиб чиқмагач, ҳарбий асирлардан текин ишчи кучи сифатида фойдалана бошланди.
Душман босиб олган шаҳар ва туманлар аҳолиси Германияга ҳайдаб кетилди. Баъзи жойларда меҳнатга лаёқатли бўлган фуқароларни Германияга ишга ёллаб олиб кетишга ҳам уриндилар.
Германияга ҳайдаб кетилган совет фуқаролари сони 4 млн.дан ортиқ эди. Ҳарбий асирлар, ҳайдаб кетилган фуқаролар Освенцим, Маутхаузен, Бухинвальд ва бошқа ўнлаб ўлим лагерларида сакланди, хўрланди ва кўплари ҳалок бўлди.
Душман ишғал қилган туманлар аҳолсининг қамалидан чиқиб қолган ёки ҳарбий асирликдан қочган жангчилар тоғларга, ўрмонларга яшириниб, партизанча курашга ўтдилар.
Партизанлар ҳаракати Россиянинг ғарбий худудларида, Украина ва Белоруссияда кенг тарқалди. Партизанлар ҳаракати Марказий штаби тайёрлаб юборган ҳарбий мутахассислар, разведкачилар партизанлар орасига бориб, уларни йирик-йирик отрядларга бириктириб, уюшган ҳолда душманга қарши курашга сафарбар этдилар. Душман қуршовидан чиқиб олган ўзбекистонлик жангчилар ҳам Россиянинг ғарби, Украина, Белоруссия, Молдавия республикаларидаги партизан қўшинларида иштирок этдилар.
«Чекист» партизан отрядининг разведкачиси, қўрқмас партизан Мамадали Топиболдиевнинг номи Белоруссияда машхур бўлди. У душманнинг 67 аскар ва зобитларини йўқ қилиб, 180 тасини асирга олди. М.Топиболдиев кўрсатган жасорати учун Қахрамон унвонига сазовор бўлди. Белоруссиянинг Писарево қишлоғи ўзбек халқининг жасур ўғлони номига Топиболдиевка деб аталди. Гомель атрофидаги «Темир йўл уруши»да иштирок этган Жонибек Отабоев, Брянск атрофларида душманга тўсатдан зарба берган И.Мусаев, А.Ҳакимов, И.Қосимов ва бошқаларнинг номлари уруш солномасидан ўчмас ўрин олди.

Ўзбекистонликлар Европа халоскорлари

Ўзбекистонлик жангчилар Европа халкларини фашистлардан озод этишда ҳам фаол қатаашдилар.
Европа халоскори, биринчи ўзбек генерали, 57-гвардиячи дивизиясининг қўмондони Собир Раҳимов Польшада шонли хотира қолдирди. Унинг дивизияси Кавказдан Шарқий Пруссиягача бўлган масофани қаттиқ жанглар билан босиб ўтди. Кўрсатган ҳарбий жасорати учун у тўрт марта Қизил Байроқ ордени,
Суворов ордени, Қизил Юлдуз ордени ва кўплаб медаллар билан тақдирланди. 1943 йил мартида унга генерал-майор унвони берилади. 1943 йил май ойидан 1944 йил апрелгача бўлган муддатда Москвада олий Ҳарбий Академияда таълим олди. Собир Раҳимов Академияни тамомлаб, аввал Белоруссияни озод этишда, сўнгра Польшанинг Гнев, Староград, Дзяддово шаҳарларини озод этиш учун бўлган жангларда саркардаларга хос ҳарбий санъатини намойиш этди. 1945 йил 26 мартда Гданск шахрини озод этиш учун бўлган жангда қахрамонларча ҳалок бўлди.
Собир Раҳимовга ўлимидан сўнг Қахрамон унвони берилди. Польша халқи генерал Собир Раҳимов номини эъзозлаб келмоқда. Гданск шахридаги кўчалар, мактабларга генерал Собир Раҳимов номи берилган.
Ўзбекистонликлар Европа мамлакатларида авж олган Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида ҳам фаол қатнашдилар. Улар душманнинг махсус лагерларидан қочиб, Чехославакия, Польша, Югославия, Греция, Франциядаги Қаршилик кўрсатиш ҳаракатига қўшилиб жанг қилдилар. Самарқандлик Г.Г.Булатов отряди Польшада ўнлаб кўприкларни, темир йўлларни портлатди, душманнинг ҳарбий қисмлари ва жанговор техникаси ортилган эшелонларни ағдарди. 1944 йил ўрталарида Словакияда фашистларга қарши кўтарилган миллий қўзғолонда ўзбекистонликлардан партизан отряди командири В.Ф.Мельников, Р.Алламов, А.Нарзуллаев, Р.Ҳамроевлар иштирок этди. Югославияда кўрсатган жасорати учун фарғоналик Ўксанбой Холматов 3 марта Югославиянинг мукофотларига сазовор бўлади.
Францияда 37 миллат ва элатларга мансуб 2200 совет ҳарбий асирларидан тузилган партизанлар полки А.А.Козарян қўмондонлигида француз партизанлари билан биргаликда жанг қилиб, Алес, Вильфор, Сен-Шели шаҳарларини, Гар ва Лозер департаментининг қишлоқларини фашистлардан озод қилдилар. Бу жангларда самарқандлик Абдулла Рахматов, Булунғур туманидан Сарибой Шомуродов, тошкентликлар - Рахмон Раҳимов, Насиб Амиров ва бошқалар фаол қатаашди.
Франциянинг жанубини озод этишда кўрсатган жасорати учун қўқонлик Ҳошим Исмоилов, тошкентлик: Тожибой Зияев Жанна д'Арк крести ордени билан муокфотланди.
Ўзбекистонликларнинг қаршилик кўрсатиш ҳаракатидаги иштироки Европа халқларининг фашистлар асоратидан халос қилиш ҳаракатига қўшган муҳим ҳисса бўлди.
Душман ўта маккор эди. Ҳарбий асирлар ўртасида миллатларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш келиб чиқиши немислардан бўлган совет фуқароларини қулайликлар яратиш эвазига ўзига хизматкорликка олиш, совет ҳокимиятига нисбатан норозилик кайфиятида бўлган айрим мусулмон этник гуруҳларидан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳам уриниб кўрди. Рози бўлмаганларни очлик ва ўлим билан қўрқитар эди, бу усул асирларга кўпроқ ишлатиларди. Фашистлар Германия Вермахтининг 1942 йил декабрь ойидаги буйруғиға биноан ҳарбий асирлардан «Рус озодлик армияси», «Туркистон легиони», «Волга-Урал легиони»
каби ҳарбий кўшилмалар тузишди, улардан партизанларга қарши курашда фойдаланишди ҳам. Чет эл манбаларида бундай тузилмаларга жалб этилганлар сони оз эмас, кўп эмас, қарийб 1 млн. кишига етганлиги кўрсатилади. Бунга, эҳтимол, Сталиннинг асирликка тушиб қолганларни ватан хоинлари деб ҳисоблагани ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши мумкин. Ҳақиқатда эса кўпгина ҳарбий аскарлар бундай легионларга мажбуран киритилган эди, улар яширин гуруҳлар тузиб партизанлар билан алоқа боғлаш йўлини қидирганлар. Масалан, 1944 йил январида Гитлерчилар «Туркистон легиони» отрядини Черногорияга югославиялик партизанларга қарши жангга солади. Отрядларнинг бирида 28 ўзбек йигитлари - С.Файзиев, А.Аҳмедов, З.У.Ҳусанов ва бошқалар бор эди. Зобит С.Файзиев маҳаллий аҳоли билан алоқа боғлайди ва унинг кўрсатмаси билан легиончилар фашист командирларини отиб ташлаб, қурол-аслаҳалари билан тоққа, партизанлар томонига ўтади. 1944 йил 25 май куни 28 ўзбекистонлик легиончилар Югославияда ҳаракат қилаётган болгар аскарлари батальонига кўшилиб кетади. Улар орасида жанг қилган тошкентлик З.У.Ҳусановнинг тақдири ибратлидир. У 1941 йилда Смоленскда ярадор бўлади, тузалиб сафга қайтади ва 1943 йил 5 июлда 228-ўқчи полки сафида қахрамонларча жанг қилиб оғир яраланади. Қуролдошлари у ҳалок бўлди, деб ҳисоблашади, уйига бу ҳақда хабар ҳам йўллашади, унга Қаҳрамон унвони берилади. Аммо жангчи ўлмай қолади, душман уни оғир ярадор ҳолда асирга олади, кейин «Туркистон легиони»га киритади. Зиямат Ҳусанов ўртоқлари билан партизанлар томонига ўтади. Приеполь шаҳрида фашистларга қарши мардона жанг қилиб, кўпларини ер тишлатади. Ўзи ҳам оғир ярадор бўлади, дўстлари уни ўлди, деб ҳисоблашган эди. Йўқ, тирик қолган экан, бир маҳаллий аёл жангчини ўзига келтиради, Италиядаги ҳарбий касалхонага жойлаштиришади. У тўрт марта операцияни бошидан кечиради, соғайгач, ўз юртига келади ва Қаҳрамон унвонига сазовор бўлганлигидан хабар топади.
Гитлерчи фашистларнинг совет ҳарбий асирларини ўз ватандошарига қарши уриштиришга қаратилган сиёсий найранги, «Туркистон легиони» тузишга ингилишлари ҳам барбод бўлади. Бироқ омон қолган асирларнинг тақдири ҳам оғир кечади. Улар ўз Ватанига қайтиб келгач, гумон остида бўлдилар, ишга жойлашишда, уй-жойли бўлишда қийналдилар. Ўзбекистонлик ҳарбий асирлардан 15 мингдан ортиқроғи яна лагерларга, энди совет хукуматининг лагерларига ташланди ва уларга шафқатсизларча муносабатда бўлинди. Бундай ҳоллар Сталин ва унинг атрофидагилар яратган ишонмаслик ва гумонсираш вазиятининг оқибати эди.

... Берлин    учун    қатгиқ    жанглар    бўлди.
Қаҳрамонлар   -   Ботир   Бобоев,   Тожиали Бобоев, Солиҳ Умаров, Шуҳрат орденининг тўлиқ кавалерлари Абдулла Тўқмоқов ва Саид Номозовлар Берлишш забт этишда қаҳрамонларча жанг қилдилар. «Берлинни олиш учун» медали билан ўзбекистонлик жангчилардан  1706 киши тақдирланди.

Фашистлар Германияси тор-мор этилди. Германия устидан қозонилган ғалаба учун медали билан 109208 ўзбекистонлик жангчи тақдирланди.