
- Ассалом, рус халқи, буюк оғамиз,
- Барҳаёт доҳиймиз Ленин, жонажон!
- Озодлик йўлини Сиз кўрсатдингиз,
- Советлар юртида ўзбек топди шон!
-
- Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
- Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
- Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
- Советлар юртида сенга ёр иқбол!
- Серқуёш ўлкада кўрмасдик зиё,
- Дарёлар бўйда эдик сувга зор.
- Тонг отди, Инқилоб, Ленин раҳнамо,
- Раҳнамо Лениндан халқлар миннатдор!
-
- Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
- Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
- Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
- Советлар юртида сенга ёр иқбол!
- Коммунизм гулбоғи мангу навбаҳор,
- Тоабад қардошлик – дўстлик барҳаёт!
- Советлар байроғи ғолиб, барқарор,
- Бу байроқ нуридан порлар коинот!
-
- Партия раҳнамо, жон Ўзбекистон,
- Серқуёш ўлкасан, обод, баркамол!
- Тупроғинг хазина, бахтинг бир жаҳон,
- Советлар юртида сенга ёр иқбол!
|