Саналар
25.09.2017
Баннер
Академик: Чингизхон империясининг давлат тили туркий бўлган
PDF Босма E-mail

Яқинда Алмати шаҳрида (Қозоғистон) Чингизхон номидаги Халқаро Академиянинг (Мўғилистон) академиги Анатолий Оловинцовнинг  "Турклар ёки мўғуллар? Чингизхон даври" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китобда муаллиф Чингизхон асос солган империянинг давлат тили туркий бўлганига 11 та далил-ҳужжат келтирган. Китоб Мўғуллар давлати тарихининг XIII-XIV асрларини қамраб олган, деб хабар қилди Today.

Далиллар орасида: 1246 йилги Гуюк хоннинг давлат муҳри (Ватиканга юборган  мактубидан), Чингизийлар тоши (1219-1224 йилларда, яъни Чингизхон ҳаёти даврида ишланган ), Днепрдан Хитойгача топилган турли хил ёрлиқларга ишланган муҳрлар, Хубилай хон авлодларига юборган рисола (Истамбул), Марказий Осиёнинг баъзи ҳукмдорларининг мактублари.
Академик Оловинцовнинг сўзларига кўра, тарихий ҳужжатларда битилган барча ёзувлар туркий тилда бўлган. Уларнинг баъзилари уйғур алифбосида ёзиллган.
Академик ҳужжат сифатида Хитойнинг илк қоғоз пуллари "юани"ни ҳам келтирган. "Илк қоғоз пулларига Кублай хоннинг давлат муҳри урилган, унда эса, уйғур алифбосида ёзилган туркий сўзлар бўлган", дейди Оловинцев.

Абу Муслим тайёрлади

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин