Саналар
22.06.2017
Баннер
"Шўройи ислом"нинг қарорномаси
PDF Босма E-mail

"Шўройи исломия"нинг 12 апрелда воқэъ умумий мажлисида Тошкентнинг қозилари ва уламолари ҳам бу ишнинг аксарини шариатга хилоф топдилар

Муҳтарам мусулмонлар!
Ҳозирги қийматчилик ва озиқсизлик шул қадар кўрқинчлик даражаға бордики, кўп оилалар, фақир ва бечоралар пулга ҳам озуқ тополмасдан кўча-бакўча саргардон бўлиб, неча кунларғача оч турмоққа мажбурият кўрурлар. Ҳозирда давом этуб турғон даҳшатлик уруш, бу йилги сувсизлик ва чогирдка балолари бу ҳолни минбаъд яна қўрқинчлироқ даражаға олиб борадирғонға ўхшаб кўринадур. "Туркистон мусулмонларининг сезди" мана шул ҳолни эътиборға олинмак, орамизда бўлуб турғон баъзи бидъат ва исрофот ишларни, чунончи, тўй, маърака, гап, базм, ялочи, қазоқлар орасидаги улоқ, пойга ва жаноза куни бўладирғон исрофотни билкуллия барҳам бермоқға қарор берди.
"Шўройи исломия"нинг 12 апрелда воқэъ умумий мажлисида Тошкентнинг қозилари ва уламолари ҳам бу ишнинг аксарини шариатга хилоф топдилар ва ўз оралариндан бир комиссия сайлаб, тўй ва маъракаларни бундан буён куйидаги тартибда қилинсун деб халққа эълон қилмоқни шул комиссияларға топширдилар.
Биринчиси, жаноза куни имом ва уламоларға йиртиш ва чопонлар улашмоқ, қариндош-уруғларга қора кийимликлардек нимарсалар бермоқ, юғучи ва отунларға ижройи хизматларидан зийода ҳар хил кийимлар бермоқ, отинлар келиб товуш чиқориб ўқимоқ, садр қилмоқ, хотунларға улашиладирғон етти, гул, қовоқ оши, қор ёғди, лайлак келди, қовун-узум, йигирма, қирқ, ҳайит фотиҳа ва йил ошидек халққа ош бериладурғон исрофдир; қозоқлар орасидаги йил оши, пойгалар ва аҳил касабалар тарафидан арвоҳ, пари исми билан бериладирғон ош ва зиёфатларни йўқ қилинди ва булар бадалиға жаноза куни давлатлик кишилар уламо-имомларға пул бериш, хайрот қилмоқлари ҳам(да) юқорида мазкур маърака кунларида маҳалладан уч-тўрт киши чақириб хатми Қуръон қилдирмоқлари мумкиндир.
Иккинчи, қиз тўйларида совчигарчилик, фатир, кичик тўй, қозон қайтариш, катта тўй, базм ва кеча исрофлари ва юз кўрар, ҳайитларда мол ёйиб, келин кўрмоқ, қиз оши бермоқ ва никоҳ кунларида яллачилар ўйнамоқ, ёр-ёр айтмоқ, хотунларнинг ҳар бирига алоҳида нон ва ошлар тортмоқ, "тўққиз-тўққиз", сандуқларда чуриб кетатурғон гулкўрпа, фалак, кўрпалардек фойдасиз моллар, кўчалардин миёнча кўтариб ёки ароба ва туяларга ғалла ва бошқа хил нарсалар ортиб тўй юбормоқ, қазоқлардаги қалин олмоқ ва шунга ўхшаш исрофот ва бидъатлар бил-куллия мамнудир. Бунлар ўрниға келин ва куёв тарафлари кийим ва зарурият уй асбоблари тўғрисинда пул ила битишсунлар ҳам никоҳ куни куёв ўзи ошналари ва маҳалла кишилари бирлан бекар-най, фақат сурнай бирлан бориб никоҳ қилурлар ва келин тараф ўз қариндошлари бирлан келинни олиб борурлар. Фақат, куёв ила борадурғон кишиларнинг йигирма-қирқ кишидан ошмаслиғи лозимдир. Чорлари ҳам мартаба куни бўлиб, куёв ила бирга борадурғон кишилардин келин ила борадурғон хотунлар ҳам ўн кишидан ортуқ бўлмасин. Чорлари фақат таом емоқ учунгина бўлиб, тугиб олиб кетмоклари ва яна бешик тўйи, чиллагаризонлар бутунлай йўқолиб бицунлар
Учинчи, ўғил тўйида атрофдаги маҳаллалардан одамлар чақируб ош бермоқ, улоқ бермоқ, хотун оши бермок, хатна қилинадирғон болаларға наша ва хам кўча-бакўча саргардон қилиб, окча йиғмоқ ва шунларға ўхшағон исрофлар билкуллия мамнудир. Фақат давлатлик кишилар уламо ва имомларни чақируб кичикроқ бир мавлуд мажлиси ясаб ва фақир кишилар маҳалладан уч-тўрт кишинигина чақируб, ўғилларини хатна қилдирурлар.
"Шўройи Исломия" давлатлик кишилардин илтимос қиладурки, мавлуд мажлисини ҳам кўб катта қилиб юбормасдин, мумкин қадар қасди риоя қилсалар (тежаб сарф қилсалар) ҳам тўйда... пул ва ғалла сарфи маҳаллаларидаги оч ва яланғоч, бева-бечораларға, мактаб ва мадраса ва жамияти хайрияларға берсалар.
Ушбу тартибга мухолифат қилғон кишиларнинг маърака ва тўйларини тўхтамли ва айбнома (протокол) ёзуб қозиларға топшурмоқ ва шаҳар бошлуқларига ҳавола қилинади. Бундай кишиларни шаръан ҳаром бўлғон исрофгарчилиғи учун муҳтарам қозилар шариатга мувофиқ қаттиғ жазоға мустаҳиқ қиладурлар. Муҳтарам маҳалла имомлари ва маҳалла кўмитетларидин илтимос қиладурки, ушбу эълонномани халққа тушунтириб, халқни ушбу тартибдан чиқмаслигига тарғиб ва ташвиқ қилсалар эди. Чунки жаноби Ҳақ таоло исроф қилғувчиларни суймас.


"Шўройи Исломия" раиси муовини Мунавварқори
Мулло Саид Ахрорхон маҳзум
Мулло Муродхўжа эшон,
Мулло Муҳаммадхўжа эшон,
Мулло Абдусамиъқори

("НАЖОТ" газетаси, 1917 йил 28 апрел 10-сон.)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин