Саналар
27.04.2017
Баннер
Араблар юртимизни босиб олганми ёки фатҳ қилганми?
PDF Босма E-mail

Ассаламу алайкум, Шайх ҳазратлари. Баъзи биродарлар билан Мавароуннаҳрнинг фатҳ қилиниши масаласида бироз "тортишиб" қолдик. Улар юртимизга араблар босқинчилик йўли билан келишган, аниқроғи "бостириб келишган" дейишяпти. Айтишларича бу тарихий факт экан. Мен бу гапларни ҳазм қила олмаяпман. Шу масалани ёритиб берсангиз, илтимос.

Жавоб (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф):
- Бу Ислом душманларининг гапи. Душманлар Исломдаги фатх харакатини боскинчилик харакати, бошка юртларни босиб олиш, бойликларини ўзлаштириш, халкларни кул килиш, дея бахолайдилар. Ўлкамизнинг хакикий боскинчилари бўлмиш кофирлар бу харакатни «Араб истилоси» деб номлаганлар. Уларнинг айтишича, араблар бостириб келиб хаммаёкни ўзлариники килиб олганлар. Кишиларни мажбуран Исломга киритганлар. Исломни кабул килмаганларни ўлдирганлар ёки катта солик солганлар.
Исломий фатхларни «Араб истилоси» дейиш нотўгри эканлигини душманларнинг ўзлари хам билади, аммо Исломга карши нимадир ўйлаб чикариш керак бўлган. Натижада, шу ибора ўйлаб топилган. Чунки фотихлар ичида араб эмаслар хам кўп эди. Шу билан бирга, уларнинг харакати хеч качон истило бўлмаган. Мусулмонлар каерга борсалар, динга даъват килиш учун, адолат ўрнатиш учун борганлар. Ўша ерларнинг ахолиси билан ака-ука бўлиб яшаб колганлар.
Мусулмонлар хеч бир юртнинг молу мулкини талаб олиб кетмаган. Кишиларни Исломга киришга мажбур хам этмаган. Уларнинг муомаласи мустамлакачиларнинг номаъкул муомаласига мутлако ўхшаган эмас. Буни инсофли ажнабий тарихчилар ва олимлар хам такрор-такрор кайд этганлар. Машхур олим Томас Орланднинг «Исломга даъват» китобида бу хакикатни тасдиклайдиган кўпгина хужжатли далиллар келтирилади.
Яхшиси, бу масалани сахобаларнинг ўзидан сўраш керак. Тарихда шундай бўлган хам. Сахобаи киромлар Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анху бошчиликларида ўша даврдаги иккита катта империянинг бири Форс давлати чегарасига келиб тушдилар. Бундан хабар топган Форс давлати Рустам исмли лашкарбоши рахбарлигида тайёргарлигини кўриб кўйган эди. Рустам мусулмонлар томон ўз элчиларини юборди. Форс элчилари мусулмонларнинг бошлигини тополмай анча вакт овора бўлишди. Чунки Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анхунинг алохида ажратилган жойи хам, кийими хам йўк эди. У киши лашкарлари билан аралашиб юрар эдилар. Элчилар у кишини одамлар орасидан топдилар. Ўзларини таништирган элчилар Форс давлати рахбарлари мусулмонлар вакили билан гаплашмокчи эканлигини билдиришди. Саъд ибн Абу Ваккос оркаларига шундай караган эдилар, ерда ёнбошлаб ётган, юпун кийинган Рибъий исмли сахобага кўзлари тушди. Унга:
«Сен булар билан боргин, бошликлари бизнинг вакилимиз билан гаплашмокчи экан», дедилар.
Рибъий розияллоху анху бир чапдаст харакат билан найзасига таяниб от устига сакраб минди ва элчиларга караб:
«Кетдик», деди.
Элчилар лол бўлиб туриб колдилар. Бир жулдурвоки кийинган «вакил»га, бир ерда ўтирган «амир»га карашди. Ўзаро бир нималарни гаплашдилар-да, нихоят, катталари Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анхуга:
«Бундан кўра тузукрок одам йўкми?» деди.
Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анху:
«Ичимизда тузугимиз шу, вакил юборишни сизлар сўрадингиз, биз эмас», дедилар.
Ноилож колган элчилар ўша вакилни олиб, йўлга тушдилар. Кароргохга якинлашишлари билан элчилар отдан тушиб, таъзим килиб юра бошладилар. Мусулмонларнинг вакили Рибъий розияллоху анху эса, уларнинг бу кулгули холларини томоша килиб, отдан тушмай кулиб ичкарига кирди. Аммо коровуллар бирдан ёпирилиб, уни от устидан тортиб олишди ва улуглари олдига от миниб бориб бўлмаслигини англатишди. Аммо у киши бошини магрур тутиб, найзасини ерга кадаб-кадаб кета бошлади. У хар сафар найзасини ерга урганида, ерга тўшалган бир йўлбарс терисини тешар эди. Рибъий розияллоху анху тўгри бориб, тахтда ўтирган бошликнинг ёнидан жой олди. Аммо хизматкорлар дархол у кишини пастга ўтиришга мажбур этишди. Шунда Рибъий розияллоху анху:
«Бизга сизлар хакингизда, адолатли подшохларингиз хакида хабарлар борар эди. Хаммаси бехуда экан. Агар ўзингизга ўхшаш бир одамга шунчалар таъзим киладиган бўлсангиз, бизга хеч хам тенг кела олмайсизлар», деди.
Форсларнинг каттаси таржимонга:
«Ундан сўра-чи, нима учун келишди экан?» деди.
Рибъий розияллоху анху бу савол жавобига асрлар бўйи коида бўлиб колган жумлани айтди:
«Аллох таоло бизни бандаларни бандаларга ибодат килишдан Аллохга ибодат килишга, динларнинг жабридан Исломнинг адлига, бу дунё торлигидан у дунё кенглигига чикариш учун юборди», деди.
Ха, мусулмон фотихлар бошка юртларга фойдаларини кўзлаб эмас, балки Аллохнинг амрини бажариш учун борганлар. Улар дунёдаги инсонлар кулликнинг турли кўринишларидан озод бўлиши учун курашганлар. Ер юзида факат Аллохнинг хукми баркарор бўлишини истаганлар. Улар ер юзидаги бирон кимсага жабр ва зулмни раво кўрмаганлар. Хар ким хохлаган динини танлаб, Ислом адолатидан фойдалансин, деб харакат килганлар. Улар кайси юрт тупрогига кадам кўйсалар, олдин ерли ахоли орасида тушунтириш ишларини олиб борганлар. Чунки уларнинг вазифаси кишиларга Аллохнинг дини Исломни етказиш бўлган. Улар хак динга таргиб кила туриб, мусулмон бўл–саломат бўласан ёки динингда колмокчи бўлсанг, жизя бер; унга хам, бунга хам кўнмасанг, орамизда уруш бўлади, дейишган.
Мусулмон фотихлар: «Биз тажовузкор уруш килмаймиз, бировни динимизга киришга мажбур хам этмаймиз. Биз факат бошкаларни Исломга даъват киламиз, ким хохласа, мўмин бўлсин, хохламаса, кофирлигича колсин. Ўзининг иши. Факат бизнинг йўлимизни тўсмасин, бошкаларни даъват килишимизга халакит бермасин. Исломга кирмокчи бўлганларнинг хам йўлини тўсмасин. Бизнинг фикримизча, инсон факат мусулмон бўлгандагина ёлгиз Аллохга ибодат килган бўлади. Бу хакикатни одамларга етказиш бизга топширилган. Топширикни адо этишимизга тўсик бўлма! Ким бетараф бўлса, мархамат, четда тинч-омон тураверсин. Лекин ким бизга карши чикса, даъватга йўл бермаса, бошкаларнинг Исломни ўрганишига тўсик бўлса, у билан урушишдан бошка илож колмайди», дейдилар.
Мусулмонларга уруш килганларга карши уруш килинади, холос. Уруш пайтида Исломий коида бўйича кари кишилар, ёш болалар, аёллар ва ибодатхоналарга тегиш мумкин эмас. Шунингдек, курол кўтариб чикмаганлар хам тинч коладилар. Агар Аллох нусрат бериб мусулмонлар голиб келсалар, душманни куролсизлантириб, уларнинг Ислом соясида тинч-омон яшашлари жорий килинади. Урушмасдан дастлабки даъватдаёк ўз динида колиб, жизя беришни ихтиёр этганлар хам мусулмонлар билан бирга тинч-омон яшайверадилар.
Жизя одамларни кийнаш учун жорий килинган солик эмас. У хар бир бошга мажбурий хам эмас, балки кодир кишилардан маълум микдорда олинадиган тўловдир. Биринчидан, жизя Аллохнинг динига даъват килишнинг йўлини тўсмаслик, карши турмаслик аломати сифатида берилади.
Иккинчидан, жизя берган шахсни мусулмонлар ички ва ташки душманлардан химоя киладилар. Унинг ўзи, молу мулки ва оила аъзоларининг химоясини ўз зиммаларига оладилар. Жизя тўлаган киши харбий хизматдан ва бошка сафарбарликлардан озод килинади.
Учинчидан, жизя тўлаган киши мусулмонлар такдим этадиган оммавий-ижтимоий таъминотлардан фойда олади. Улар курган кўприк, йўл, бозор ва бошка нарсалардан фойдаланади. Кариганда, кексалик нафакаси олади.
Тўртинчидан, жизя олгандан сўнг мусулмонлар юкорида зикр этилган ишларни бажара олмасалар, жизяни кайтариб эгасига топширадилар.
Умуман, жизя масаласига тузукрок назар солинса, уни хар ким ўзи учун бериши аён бўлади. Худди шу маънода мусулмонлар хам закот-ушур ва бошка йўллар билан ўз хиссаларини кўшадилар.
Исломдаги жизянинг адолатини янада яхши тушуниш учун уни танкид килиб, адолатсиз деганлардан бирининг муомаласига назар солайлик.
Коммунистлар ўз фойдаларини кўзлаб, кишиларни алдаш учун баъзи диний ташкилотлар тузган эдилар. Бу ташкилотларда факат улар ихтиёр килган кишилар ишлашига карамасдан, ўша ташкилотларга хам, уларда ишловчиларга хам мисли кўрилмаган огир соликлар солинар эди. Баъзи бир маиший хизматлар учун диний ташкилот ва ходимлар томонидан тўланадиган хак хам бошкалар тўлайдиган тўловлардан ортикча эди. Бунинг устига, улар диний ишда ишлаган ватандошларга хар кандай нафака беришдан, жумладан карилик нафакаси беришдан мутлако бош тортар эдилар.
Хулоса килиб айтилганда, Худога ишонган одам коммунистларга хак тўлаб ишониши керак эди. Шу холларига уларнинг бошкаларни танкид килишларига хайронсан.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин