Саналар
17.11.2017
Баннер
Ака-ука Нобеллар ва Туркистон нефти
PDF Босма E-mail

Асримизнинг энг нуфузли ва йирик сармояли мукофоти ҳисобланмиш Нобел мукофоти салкам юз йил мобайнида васият қилинганидек, «илму фан ва тинчлик учун» хизмат қилиб келмоқда. Нобел мукофоти совриндорлари ва улар яратган ихтиролар, ялмий ва бадиий, бетакрор асарлар тўғрисида кўплаб гапирилади, лекин бу қандай мукофот, кимларга ва қандай хизматлари учун берилади, гапнинг очиги, бу ҳақда тўлақонли маълумотга эга эмасмиз. Нобеллар кимлар, қолаверса, Нобеллар авлодининг бобокалонлари Туркистонга қадам ранжида қилгани ва уларнинг тақдири Русиё ва Туркистоннинг иқтисодий тақдири билан боғланганлиги кўпчиликка қоронғу бўлса ажаб эмас.
Таништирувни бошлашдан аввал Нобеллар авлоди тўғрисида қисқача маълумот бериб, сўнгра асосий мавзуга қайтсак.
Нобеллар авлодининг сулолабоши Эммануэл Нобел 1801 йили, Шветсиёда таваллуд топади. У замонасининг етук физик олими бўлиш билан бирга йирик саноатчи ва тадбиркор ихтирочи муҳандис ҳам бўлган. XIX асрнинг ўрталаридан эътиборан Русиё империясининг йирик шаҳарларида, жумладан, Санкт Петербург ва Москва шаҳарларида эски феодал ишлаб чиқариш асоси емирилиб, содда қурилмали мануфактуралар ўрнини капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларининг дебочаси бўлмиш саноат эгаллай бошлади. Ўз навбатида саноат ихтирочи олимларга ташна бўлади. Русиё чуқур сотсиал-иқтисодий ўзгариш даврини бошидан кечираётганди. 1842 йили Эммануэл Нобел Санкт Петербургга келади, пойтахтда 1859 йилгача яшаб қолади ва тинимсиз ижод қилади. Бу даврда Русиё Туркия билан Қрим ярим ороли учун жанг олиб борарди. Ҳарбий ҳаракатларнинг асосий қисми дёнгизда кечарди. Бу уруш флотлар уруши бўлиб, Пётр I асос солган денгиз флотини яна бир бор синовдан ўтказмоқда эди. Эммануэл ўрис флотига денгиз жанги учун асқотадиган сувости миналарини яратди. Бу ихтиро урушда бурилиш ясалишига асос бўлди. Ихтиро учун йирик миқдорда мукофот ҳам олди. Эммануэл ватанига қайтгач, 1872 йили жон таслим қилди.

Нобеллар авлодининг иккинчи вакили — Эммануэлнинг тўнғич фарзанди Алфред Бернхард Нобел 1833 йили Шветсиё жанубидаги Нобелев қўрғончасида дунёга келади. Нобел фамилияси ҳам киндиги кесилган жойнинг номидан олинган. Етти пуштини суриштирсак, шведларнинг Рюдбек деган уруғига бориб тақалади. Алфред ҳам 1842 йили отаси билан Русиёга кўчиб келган. У отаси сингари физикага эмас, кўпроқ кимё фанига меҳр қўяди ва ихтирочи олим, тадбиркор саноатчи бўлиб етишади. Турли хил сунъий материаллар яратади, отаси билан ҳамкорликда динамит ишлаб чиқарадиган завод ҳам қуради. Алфреднинг ҳисобида 355 та ихтиро патенти ҳам бор эди. Янгидан-янги ихтиролари ва корхоналари орқасидан милёнларга эга бўлди. Ҳаётининг охиригача турли жабҳаларда тинмай меҳнат қилди. Жаҳоннинг 20 мамлакатида 94 йирик ширкатлари ва корхонаси ишлаб турарди. Ҳаёт мазмунини фақат изланишда деб билган Алфред дунёдан тоқ ўтди. Айрим манбаларда қайд этилишича, бир математик дўсти у севган қизга уйланиб олади, шул сабаб бўлса керак, Эммануэл оғзаки тарзда: «Менинг мукофотим математикларга берилмасин», деб васият қилган экан. Ҳақиқатан ҳам математика соҳасидаги ютуқлар учун мукофот таъсис этилмаган. Барча ишбилармонлар каби бир жойда муқим яшамасди, иш юзасидан дунё кезиб юришга мажбур эди. «Мен қаерда ишласам, ўша ер менинг уйим, чунки мен ҳамма жойда ишлайман», деб такрорлашни ёқтирарди у. Алфред 1896 йилнинг 12 декабрида Италиянинг Сан-Ремо деган жойида абадий уйқуга кетди. Дафн маросими тугагач, унинг жами сармояси 33 милён швед крони ёки 9,2 милён АҚШ доллари билан баҳоланди. Толмас ихтирочининг васиятига мувофиқ сармоянинг айланишидан тушган йиллик даромад беш қисмга бўлиниб, унинг бир қисмидан физика, кимё, тиббиёт ёки физиология, адабиёт ҳамда халқлар дўетлиги ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлида кўрсатилган алоҳида хизматлар учун 1901 йили халқаро Нобел мукофоти таъсис этилди.
Шветсиё Фанлар академияси физика, кимё ва адабиёт соҳасидаги етук асарларга, Стокголмдаги Қироллик тиббий-жарроҳлик институти эса тиббиёт ёки физиологиядаги улкан ютуқлар учун, Ослода Норвегия парламентининг Нобел мукофоти қўмитаси тинчлик ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ташаббускорларига Алфред Бернхард Нобелнинг сурати туширилган олтин тамға ва унвон шаҳодатномасини ҳар йили Алфред вафот этган 10 декабр куни тантанали равишда топширади.
Шветсиё давлат банки ўзининг 300 йиллик юбилейи муносабати билан 1968 йили иқтисод илми соҳасидаги ютуқлар учун қўшимча Алфред Нобел хотираси ёки олтинчи Нобел мукофотини таъсис этди. Бугунга келиб Нобел фондининг умумий қиймати 320 милён Амриқо долларини ташкил этади.
Физиклардан биринчи бўлиб В, К. Рентген (1901 йил), Г. А. Лорентс (1902 йил), эр-хотин П. М. Кюрилар (1903 йил) ва 1921 йили Алберт Эйнштейн бу мукофотга сазовор бўлган бўлса, ўрис олимларидан биринчи бўлиб 1904 йили И. П. Павлов тақдирланган. Ушбу рағбатдан давлат раҳбарлари ҳам бенасиб қолишмаган: АҚШ президенти Т. Рузвелт, Англия бош вазири У. Черчил, генерал Ж. Маршалл ва М. С. Горбачёв шулар жумласидандир.
Шуниси ажабланарлики, Нобел мукофотига сазовор бўлган Шўро олимлари ва ёзувчиларининг тақдири жуда оғир кечган. Сўз санъаткорлари Иван Бунин, Борис Пастернак, Иосиф Бродский ва Александр Солженитсинлар ҳорижга кетишга мажбур бўлдилар. Буюк инсонпарвар олим ва жамоат арбоби Андрей Сахаровнинг ҳам тақдири уларникидан енгил кечмади. Фақатгина М., Шолохов «қалбини фирқага бериб», ўз ватанида яшади ва ўлмас асарлар яратди.
Мазкур мукофот 90 йил давомида 600 га яқин иқтидорли кишиларга берилган. Ажабмаски, яқин йиллар ичида ўзбек миллати вакилларига ҳам насиб этиб қолса.

Бу авлоднинг яна бир таниқли вакили — Эммануэлнинг кичик ўғли Людвиг Нобелдир. У ҳам отасидек йирик саноатчи ва олим бўлиб етишди. Санкт Петербургга келганидан сўнг «Людвиг Нобель» (ҳозирги «Русский двигатель») корхонасига асос солди ва уни қисқа вақт ичида йирик машинасозлик корхонасига айлантирди. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб империянинг марказий ҳудудида завўд ва фабрикаларнинг сони «ёмғирдан сўнг бодраган қўзиқориндек» кўпаяверди, оқибатда ёқилғига бўлга» эҳтиёж ҳам кучайиб борди. Ишбилармон саноатчи, олим Людвиг 1871 йили ака-укалари Алфред ва Роберт билан биргаликда Бокуда нефт саноати корпоратсиясини тиклай бошлади. Бу йирик нефт синдикати 1879 йилдан бошлаб «Ака-ука Нобеллар ҳамкорлиги» деган расмий ном олди. Бу фирмани кейинчалик қенжа Эммануэл Нобел (1859-1932 йй.) бошқарди. Хазар ва Орол бўйидагй, Фарғона водийси нефт конларининг тақдири бевосита Людвиг номи билан боғланади.
Келинг, энди биргаликда ака-ука Нобелларнинг Туркистондаги фаолиятига батафсилроқ тўхталайлик. XIX асрнинг учинчи чорагида Русиё империяси ўзининг чангалини Туркистон ерларига ҳам чўзди. Саховатли ўлка забт этилмасиданоқ у империя ғазнасига қандай хом ашё ва маъданлар бера олишлиги ҳисоблаб чиқилганди. Империянинг ҳарбийлари, йўргакдан чиқиб ўзига хом ашё қидираётган юҳо ва шафқатсиз буржўйлари, ерга тўймас заминдорлари XVI асрдаги испан, португал мустамлакалари олтин талвасасида Лотин Амриқоси устига ёпирилгандек қадим Туркистон устига қуюндек ёпирилиб кела бошладилар.
Ҳарбий ва иқтисодий истилодан мақсад ягона бўлиб, у ҳам бўлса, ўлкани шафқатсиз талаш, бойлик орттириш эди. Айни чоқда талон-тарож туфайли ўлкада янги типдаги саноат кор-хоналари, виночилик, ипакка дастлабки ишлов берадиган фабрикалар, пахта тозалаш завўдлари қад ростлай бошлади. Табиийки, бирорта саноат корхонаси ёқилғисиз ишлай олмасди. Саноат корхоналарининг миқдори ўсгани сайин ёқилғига бўл-ган талаб ҳам ортаверди. Айни эҳтиёж Туркистонда нефт ва тошкўмирни мумкин қадар кўпроқ қазиб олишни иқтисодий ва ҳаётий зарурият қилиб қўйди. Чунки мустамлакачилар Туркистон шароитини ҳисобга олмасдан қисқа вақтда боғ-роғларни ўтин қилиб, завўд ўтхонаси мўрисидан чиқариб улгуришганди. Кам миқдорда; қазиб олинган ёқилғи эса иштаҳаси карнай Русиё буржуйлари нафсини қондира олмасди.
Нефт қазилиш ишларининг тея ривожланиши учун турли тўсиқлар мавжуд эди. «Тоғ ишлари тўғрисида»ги қонун ҳаракатда бўлса-да у давр талабига жавоб бера олмасди. Туркистон генерал-губернатўри А. Самсонов «Туркистонда ер кимники бўлса, ер ости бойликлари ҳам ўша ер эгасига мансублиги қонунчилигимизнинг асосий принтсипидирв деб алоҳида таъкидлаган эди., Шуни алоҳида қайд этмоқ лозимки, Туркистонда бу тармоқнинг яхши ривожланмаганлигининг қатор сабаблари бор эди. Бинобарин, завўд ва фабрикалар илк марта пайдо бўлаётганлиги миллий буржуазия ихтиёрида йириш сармоянинг йўқлиги, ўлкага эндигина қадам қўйган буржуйлар ҳам нефт қазиб чиқариш учун кўп миқдор пул харажат қилаолмаслиги кабилар сарф қилинган маблағ қисқа вақтдв ўзини оқлай олмасди. Ўрис буржалари эса ускунавий ва амалий жиҳатдан катта ишларни амалга оширишга тажрибасизлик қиларди. Чет эл корхалонларига юқорида таъкидлаганимиздек, тоғ ишлари тўғрисидаги мавжуд қонун йўл бермасди. Ажнабий давлат фуқароси учун Туркистон ерида маъдан қазиш ва табиий бойликларини талон-таров қилиш қонун йўли билан таъқиқлалган эди.

Иқтисодий жиҳатдан биқиқ ҳолда сақланишдан ўрис буржуйлари ҳам, империянинг Туркистондаги маъмурлари ҳам манфаатдор эмас эди. Эндигина оёққа турган буржуазия синфи ҳукуматни ён беришга мажбур этди. 1906 йилнинг 4 апрелида ҳукумат Туркистон ҳудудида чет эл капитали ва унинг ускунавий қудратини нефт қазиб чиқаришга жалб этиш ўдканинг иқтисодий ҳаётида янги давр очишини тан олди ва уларнинг кириб келишига изн берди. Лекин бу даврга Қадар ҳам у ёки бу йўллар билан ўлка ҳудудига чет эл капитали суқулиб кирган эди.
Ўтган асрнинг сўнгги чорагида Русиё банкларининг бўлимлари Туркистон диёрида ҳам пайдо бўла бошлади. 1893—1915 йиллар оралиғида Давлат банклари учтадан ўнтага кўпайган бўлса, хусусий банклар сони учтадан қирқтага етди. Бу банклар ўзининг дастлабки фаолиятини товар ва қарз бериш оператсиялари билан бошлаган бўлса, кейинчалик саноатнинг турли тармоқларига катта-катта маблаглар ҳам сарф қилдилар. Оқибатда нефт қазиб чиқариш соҳасида ҳам иқтисодий сакраш рўй берди. Айни вақтда банк, молиявий иқтисодий оператсияларни юритишда катта тажриба тўплаган фаранги, инглиз, олмон, ҳолланд ва швед саноатчиларининг капитали ҳам Туркистонга, кириб келди,
Турқистонда биринчи марта 1876 йили « Ака-ука Нобеллар» номи билан аталадиган Русиё монополистик бирлашмаси Хазарорти вилоятининг Челекан оролида нефт қазиб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳали Туркистон умумрусиё савдо тасарруфига тортилганича йўқ эди. Саноат корхоналарининг озлиги туфайли ишлаб чиқарилаётган нефт маҳсулотларига талаб деярли сезилмасди. Фақат ўтган асрнинг охирларига келиб Русиёнинг пахтага бўлган эҳтиёжи ошган сайин нефт ва ёқилғига ҳам талаб ошаверди. Ўлкада 1901 йили 9195 пуд (1 пуд — 16,3 кг.) нефт қазиб олинган бўлса, 1911 йилда 2,5 милён пудга яқин нефт қазиб олинди. Туркистонда нефт қазиб олишнинг асосий ўчоғи Челекан ороли ва Фарғона вилоятида жойлашганди,
Асримиз бошида «Ака-ука Нобеллар», «Санто», «Чимён», «В. Алек-сеев», «А. М. Вербов» К и К°», «Нефт» деб аталадиган бир неча йирик ширкатлар Туркистон , нефтини талон-тарож қилишда бир-бири билан баҳслашарди.
Биринчи бўлиб Челекан нефтини «Ака-ука Нобеллар» очди ва Ўктабр инқилобигача жуда катта миқдорда нефт қазиб олдилар. Улар нефт кони ёнига кемалар учун қўнимгоҳ ва нефт қувурини ўрнатдилар. Келинг, яхшиси, «Ака-ука Нобеллар»нинг Челекандан ташиб кетган нефтини биргаликда ҳисоблаб чиқайлик:
1908 йили — 0,9 млн пуд
1909 йили — 0,9 млн.дан ортиқроқ
1910 йили — 3 млн. пуд
1912 йили —- 5,5 млн. пуд
1913 йили — 2,6 млн. пуд
1914 йили — 1,9 млн. пуд
1915 йили — 1,4 млн. пуд
1916 йили — 0,9 млн. пуд
Демак, 1908 йилдан 1917 йилгача « Ака-ука Нобеллар» 17,1 милён Челекан қора олтинини «ўғирлаб» кетган экан. Айни пайтда Туркистон йилдан-йилга ёқилғи ва нефт саноати-да халқаро молия капиталининг мустамлакасига айланиб бораётганди. «Ака-ука Нобеллар» ва 1904 йили ташкил этилган йирик «Шелл» ширкати нефт ва керосиннинг олиниши ва унинг сотилишини ўз назорати остига олди.
1913—1916 йиллари олтита нефт қазиб оладиган ширкат бўлса, уларнинг иккитаси Русиё монополистик ва банк капиталига қарашли эди. Кўп миқдорда нефт қазиб олувчи «Чимён» жамияти «Ака-ука Нобеллар»нинг таъсир доирасига Тушиб қолади. «Санто» жамиятини Ўрус Осиё банки пул билан таъминлаб турган бўлса, Мойлисой нефт кони инглиз капитали ҳисобига ишларди. «Чимён» ва «Санто» жамиятининг йиллик қазиб олган нефти инқилоб арафасида Фарғона вилоятида қазиб олинган нефтнинг 97 фоизини ташкил этарди.
Русиё монополистлари 1913—1915 йиллар оралиғида Туркистонда кўмир, нефт қазиб олиш учун 18 милён сўм сарфлади. Инқилоб арафасида Туркистон ҳудудидан ҳар йили 13 милён пудга яқин кўмир, 3 милён пуддан ортиқ нефт қазиб олинарди. Мустабидлар қора олтинни қазиб олишарди-ю, туб аҳолининг дастурхонидан хабар ҳам олишмасди. Қазилма эвазига келаётган олтинлар эса Алексеевлар, Бауэрлар, Нобеллар чўнтагини қаппайтирарди, холос. Ўктабр инқилоби бу жараённи шаклан ўзгартирса-да, моҳиятан янгиланишга йўл очиб беролмади.

Шониёз Дониёров

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин