Саналар
21.01.2017
Баннер
Малика шажар қисмати
PDF Босма E-mail

Мусулмон Туркистон халқларининг тарихи Ислом олами тарихининг узвий бир қисмидир. Бошқача айтганда, умумжаҳон тарихининг шаклланишида аждодларимизнинг, муносиб ўринлари бор. Сиз бутун дунёда жиддий ўрганиладиган «Салиб юришлари» деб аталадиган машҳур тарихий урушларда салибчиларга қарши Турон қўшинлари фаол қатнашганини эшитганмисиз? Афсус.
XI аср ўрталарида вужудга келган ғазнавийлар, ўғузлар, қорахонийлар ва хоразмийларнинг қудратли давлатлари Ислом халифалигидан оқ фотиҳа олиб иш юритар эдилар. Ўғуз туркларининг бекдил уруғига мансуб Ануштегин, унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад, унинг ўғли Алоиддин Отсизлар салжуқ султони Санжар давлатига хизмат қилишарди. XI—XII асрларда салжуқ,лар давлати Ўрта Осиёдан Ўрта Ер денгизигача, Византия империяси ва Оврупо чегараларигача кенгайди. Салжуқлар ва хоразмийлар ҳужумидан, шиалар, қарматлар, ҳассасинлар исёнларидан заифлашган халифалик турли майда давлатларга бўлиниб кетди. Миср, Шом — Сурия, Аитиоҳия каби давлатлар ҳам ўзаро қирғин урушлар қилишар, бу урушларда Турон юртидан борган ёлланма жангчилар мамлуклар ҳам асосий ўрин тутар эдилар. Худди мана шу паллаларда сиёсий тарқоқлик, ўзаро қирғинлар туфайли заифлашган мусулмон давлатлари устига Византиё, Англиё, Олмониё, Испаниё, Фаранса каби шотирларидан иборат салиббардорлар — насроний қўшинлари бостириб келдилар.
Салиббардорлар Исо алайҳиссалом қабри жойлашган Қуддуси Шарифни «озод этиш» шиори билан жанг қилардилар. Ҳолбуки, бу шаҳар мусулмонларники ҳисобланиб, муқаддаслиги жиҳатидан мусулмонлар учун ҳам ғоят қадрли эди. Чунки расулиллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом худди шу шаҳардаги ал-Ақсо масжиди айвонидан Оллоҳ таоло ҳузурига кўтарилган эдилар (машҳур Меърож воқеаси).
Салжуқлар саркардаси Отсиз 1070 йили Қуддуси Шарифни, кейинроқ Ҳалаб ва Дамашқни эгаллайди. XI аср охирроғида Мисрдаги фотимийлар халифалиги яна кучли давлатга айланади.
Миср флоти Ўрта Ер денгизининг Сурия-Фаластин соҳилларидаги обод шаҳарларни яна қайтариб олади...
1099 йилиинг 7 июнида шотир Болдуин бошчилигидаги 40 минг жангчидан иборат салиббардорлар қўшини Қуддуси Шариф остоналарига етиб келди. Шарқшунос олим И. Ю. Крачковский ёзишича, бу вақтда шаҳар мудофаачилари — мусулмон лашкари минг кишидан ошмасди. Салиббардорларнинг кучи қирқ баравар ортиқлигига, уларнинг шаҳар деворларини вайронага айлантирувчи жуда кўп қурилмалари бўлишига қарамай, мусулмонлар шаҳарни беш ҳафта мудофаа қилиб туришди. Салиббардорлар Қуддуси Шарифга босиб киргач, у ердаги яҳудийларни, мусулмонларни ва уларга қўшиб насроний аҳолини ҳам қириб юборишди. Фаранг шотирлари ўзлари эгаллаган ерларда Қуддуси Шариф султонлигини барпо этишди.
Туркия ва Ироқ оралиғидаги Мосул вилоятининг ноиби Отабек Зангги 1142—44 йилларда Ҳалаб ва Ҳарронни, сўнг Эдесса вилоятини фаранг шотирларидан тортиб олди. Эдесса графлиги фаранг шотирларининг танич марказларидан бири эди. Отабек Занггининг бу ғалабалари Оврупо давлатларини ларзага келтирди.
1147 йилда фаранг султони Людовик Саккизинчи ва олмон императори Қонрад Учинчи етакчилигида II Салиб юриши бошланди.
Отабек Зангги вафотидан сўнг унинг ўғли Нуриддин салибчилар шотирларига янада қақшатқич зарбалар бера бошлади. У 1151 йили Эдесса вилоятини узил-кесил салиббардорлардан тозалади. Граф Жоселен II ни асир олди. Бу пайт Дамашқ амирлари билан иттифоқ тузиб, мисрлик мусулмон қўшинларига қарши жанг қилаётган эдилар. 1154 йилда улар иттифоқчилари кўмагидан умидини узиб, Нуриддинга жангсиз таслим бўлишди. 1164 йили эса Нуриддин Антиохия ва Тароблус қўшинларини енгиб, граф Боэмунд III ва граф Раймунд III асир олди.
Турк муаррихи Баҳрия Учоқ ёзишича, Миср султони Малик ал-Комил (Нажмиддин Айюб) ҳам узоқ йиллар салиббардорларга қарши жанг қилган. Ал-Қомил беш ўғлидан энг каттаси — Малик Солиҳни тахт вориси ва Миср ноиби қилиб тайинлаб, ўзи салиббардорларга қарши курашни давом эттирган.
Қуддуси Шарифни салиббардорлардан тортиб олиш учун жанглар ниҳоятда чўзилиб кетгач, Миср султони ал-Комил 1229 йилда фарансузлар императори Фридрих II билан сулҳ тузди. Шартномага мувофиқ Қуддуси Шариф 10 йил муддатга салиббардорлар ихтиёрига берилади. Ал-Комил шундан сўнг Қоҳирага қайтди.
Шу вақтларда Миср давлатига қарам Сурия, Фаластин, Луб-нон (Ливан) ва Иордани вилоятларида ал-Комилнинг ўғиллари ноиблик қилишарди.
1232 йилда мўғуллар Мисрнинг Кичик Осиёдаги вилоятлари чегараларига келиб қолишди. Ал-Комил бундай вазиятда ўғли Малик Солиҳни Суриядаги қўшинларга бош қўмондон қилиб тайинлашни лозим топди. Вазият кескинлашган, Сурияга бир тарафдан салибчилар, иккинчи тарафдан мўғулларга қарши урушаётган хоразмийлар хавф солиб туришар эди. Малик Солиҳ донолик билан иш тутиб, хоразмликлар билан сулҳ. тузди ва шартномага мувофиқ Шарқдан келаётган мўғулларга ва Шимолдан келаётган салиббардорларга қарши курашни биргаликда давом эттиришди. Малик Солиҳ 1238 йилй отасининг рухсати билан хоразмийларнинг ўрдуларини Миср қўшинига қабул қилди. Араблар ва хоразмликлар биргалашиб, Санжар ва Нусайбин шаҳарларини мўғуллардан тортиб олишди ҳамда Ракка шаҳрини қамал қилишди (Зиё Бунёд: «Хоразмшоҳлар тарихи»). Аммо шу пайт унинг отаси Малик ал-Комил вафот этгани ҳақида нохуш хабар келди. Малик Солиҳнинг ўгай укаси Малик Одил Миср пойтахтини эгаллади. Малик Солиҳ шаҳар қамалини ташлаб, қўшинларини Қоҳирага бошлади. Ракка шаҳридаги мўл-кўл ўлжаларга кўз тикиб турган хоразмийлар бу қарорга норозилик билдиришди. Малик Солиҳни асир олишга уринишди. Бундан огоҳ бўлган Малик Солиҳ қочишга муваффақ бўлди. Малик Солиҳнинг аҳволи оғирлашганидан хабар топган Салжуқ султони ҳам уни асир олиб, давлатини эгаллашга аҳд қилди. Шу ниятда унинг қўшинлари Диёрбакирни қамал этди. Аммо Сурия ва Бобил амирлари эпчиллик билан Малик Солиҳнинг шаҳарларини ўзаро бўлиб олишди. Мосул ноиби Лўлу ҳам ўзига қулай фурсатдан фойдаланиб, Малик Солиҳ турган Санжар шаҳрини қамал қила бошлади.
Малик Солиҳ ўзига садоқатли бир аёл ёрдамида Лўлу қўшинларини тор-мор келтирди, сўнг Диёрбакирни ўраб олган салжуқ султонига қақшатқич зарба берди. Сўнг Бобилни эгаллади. Баҳрия Учоқ бу аёлнинг кимлигини айтмаган. Бизнингча, бу ишларда Малик Солиҳдан. сира айрилмайдиган малика Шажарнинг қўли бўлса керак.
1238—1240 йиллари Олтин Ўрда хонларига. бож-хирож тўлаб турган Новгород князи Александр Невский ҳам немис ва швед салиббардорларига қарши жангларда кетма-кет ғалаба қозонаётган эдиХудди шу даврда Қуддуси Шарнфни 10 йилга ижарага олган Фридрих II билан Ал-Комил тузган шартнома муддати охирлаган, лекин салиббардорлар Қуддуси Шарифни ташлаб кетишни хаёлга ҳам келтирмаётган эдилар.
Малик Солиҳнинг ўгай укаси, Қароқ шаҳрининг ҳокими Носир Довуд шартномага амал қилмаётган Қуддуси Шарифни қамал қилиб, салиббардорларни тор-мор келтирди. Шу йили (1239) Сурияни қайта эгаллаб, Мисрга қараб бораётган Малик Солиҳ амакиси Исмоилнинг сотқинлиги туфайли ўгай укаси, энди Қуддус амири Носир Довудға асир тушиб қолди. Лекин иккаласи ҳам Миср султони Малик Одилдан норозилиги туфайли ўзаро битим тузишди. Қуддусда 1240 йилнинг апрелида тузилган бу шартномага кўра, Малик Солиҳ Сурияни ҳамда бошқа шарқий вилоятларни Носир Довудга колдириб, ўзи Мисрга ҳукмронлик киладиган бўлди. Назаримизда, бу иттифоқда Солиҳнинг севикли хотини Шажарат-ад-Дур фаол таъсир кўрсатган.
Мазкур хабарни эшитган Миср султони Малик Одил ўз акалари Малик Солиҳ ва Носир Довудга қарши жангга отлана бошлади. Лекин Малик Солиҳни ҳурмат қиладиган мамлуклари (булар орасида Мовароуннаҳрлик амирлар ҳам бор эди) Малик Одилни тахтдан ағдариб, Қоҳира қалъасига қамаб қўйишди.
Малик Солиҳ 1240 йили 6 июн куни Миср тахтини эгаллади ва укаси қўлдан берган вилоятларни аста-секин қайтариб ола бошлади. Жумладан, Йаманга юборилган қўшинлар йўлда Маккаи Мукаррамани эгалладилар. Баҳрия Учоқ ёзишича, нисбий тинчлик даврида Малик Солиҳ ва Шажарат-ад-Дур қурилиш, ободончилик ишлари билан шуғулланишган. Шу дазрда Макка шаҳри (Каъбатиллоҳ) ҳам булар тасарруфида эди.
Чамаси, Хоразм қўшинларининг қутқуси билан бўлса керак, Малик Солиҳ Қуддуси Шариф шартномасини бузиб, укаси Носир Довуд қўлидаги шарқий вилоятларга қарши қўшин тортиб борди. 1244 йилда у Қуддуси Шарифга бостириб кирди, кўп ўтмай бутун Сурия унинг тасарруфига ўтди. «Мана шу зафарларнинг ҳаммасига, — деб ёзади баҳрия Учоқ, — мўғуллардан чекиниб келиб Малик Солиҳ қўшинига хизматга кирган хоразмий туркларининг сипоҳлари туфайли эришилди» (39-бет).
1248 йили Малик Солиҳ қўшинлари Шом пойтахти Ҳалабни забт этишучун чоғланиб турган вақтида Фаранса қироли Людовик IX бошчилигида салиббардорлар Мисрнинг шимолий соҳилидаги Дамиётта шаҳрига бостириб киришди — Учинчи Салиб уруши бошланди. Бу вақтда Малик Солиҳ оғир касал бўлиб, мураккаб давлат ишларини малика Шажарат-ад-Дурга ишониб топширган эди.
Тарихда Исмат-ад-Дунё ва-д-дин ал-муслимин Уммул-Шажарат-ад-Дур номи билан машҳур бўлган бу аёл эрининг вафотидан сўнг Мисрдаги мамлуклар султонлигининг ҳукмдори сифатида салибчиларга қарши жангларни муваффақиятли давом эттирди.
Аввал айтганимиздай, Миср мамлуклари орасида салжуқлар ва хоразмийлар, Мовароуннаҳр турк жангчилари бор эдилар. Улар Миср давлатининг қудратини оширишга, салиббардорлардан жуда кўп қалъаларни озод қилишда беқиёс куч-ғайрат сарфладилар. Миср отабеги ва бош қўмондон Иззид-уд-дин Ойбек Туркманий ҳам мамлукларнинг энг шавкатли етакчиларидан эди.
Олима Баҳрия Учоқ маълумотига кўра, малика Шажарнинг келиб чиқиши ҳам араблардан эмасди. У Абдуллоҳ деган туркнинг қизи бўлиб, чамаси, қирғин жангларда отаси ўлгач, чўри сифатида бадавлат хонадонларга сотилган. Ўрта аср одатларига кўра, энг гўзал чўрилар султонларга,. амирларга ва ҳатто халифага совға қилинган. Малика Шажар қудратли давлат раҳбари — малика-ал-муслиман даражасига етганида ҳам халифага чўрилик пайтларини унутмасдан, олтин, кумуш тангаларга ўзининг исми ёнига «ал-Мустасимия», деган сўзни қўшиб зарб эттиргаи. Эҳтимол, бу ишнинг маъноси бошқачадир. Яъни, бу билан малика Шажар ўз давлатининг ҳомийси халифа ал-Мустасим эканлигини ифодаламоқчи бўлгандир. Ҳар ҳолда, Баҳрия Учоқ ўз китобида Малик Солиҳ мазкур канизакнииг гўзаллигидан ҳайратланиб, сотиб олгани ва уни севиб қолгани ҳақида далиллар бор... «Кўп ўтмай, у (Малик Солиҳ) чўрисининг порлоқ гўзаллиги нозик ақл-фаросатига монанд эканини сезди,— деб ёзади Баҳрия Учоқ.— Ораларида фарзанд туғилгач, Малик Солиҳ унга расман уйланди ва маликага айлантирди. Фарзандларига Халил деб исм қўйишди. Малик Солиҳ малика Шажардан сира ажралмас, унинг ҳусн-жамоли ва ширин суҳбатига сира тўймас эди». Малика урушларда ҳам доимо эридан айрилмасди. Малик Солиҳ Қароқда укаси Носир Довудга асир тушганида, малика Шажар қамоқда ҳам у билан бирга машаққат ва муҳтожликларни баҳам кўрган эди.
1249 йил 12 ноябрда Малик Солиҳ Мансура шаҳрида вафот этгач, малика Шажар давлатда бебошдоқлик бошланмасин, деб бу хабарни бош қўмондон Фахриддин Юнусдан ва Солиҳия, Баҳрия, Ҳалқа мамлуклари лашкарининг бошлиғи Жамолиддин Муҳсиндан бошқа ҳеч кимга билдирмади. Султон жасадини пинҳона Мансурадан Қоҳирага олиб кетишди.
Малик Солиҳ вафоти олдидан, фарзандларим ёвлашмасии деган мақсадда бўлса керак, вазир Хусомиддинга: «Мендан кейин давлатим аббосийлар халифаси Мустасим-биллоҳга қолсин», деб фармон берган эди. Аммо малика Шажар амирлар билан маслаҳатлашиб, Малик Солиҳ номидан унинг ўғли Туроншоҳ тахт вориси, амир Фахриддин Юнус бош қўмондон этиб тайинланганлигини эълон қилди. Чамаси, малика бу ишларни амир Ҳусомиддин маслаҳати билан амалга оширган. Чунки, кўп ўтмай, маликанинг фармони билан барча амирлар Ҳусомиддинга содиқликка қасамёд этишган. Бош қўмондон Фахриддин Юнус қамоқлардаги маҳбусларни афв этиб, аввалги солиқларни бекор қилган. Султонликка хутбада эса Малик Солиҳ билан бирга Туроншоҳ Ғиёсиддин номи тилга олина бошланган.
Туроншоҳ Мансура шаҳрини пойтахт қилиб, улуғ вазири Ҳусомиддин билан бирга давлат ишларини юрита бошлади. У раҳматли султон Солиҳнинг Солиҳия мамлуклари ва малика Шажарат-ад-Дурнинг Баҳрия мамлуклари ҳамда ўзининг Ҳисун-Қайфа мамлукларидан иборат қўшинларга бошчилик қилиб, салиббардорларга қарши юриш бошлади.
Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг жасорати билан Туроншоҳ катта ғалабаларга эришди. Мансура остоналаридаги биринчи жангдаёқ 3 минг салибчи асир олинди. Катта талафот кўрган фарансалик шотирлар Мисрнинг барча ерларидан чиқиб кетишга ваъда бериб, сулҳ таклиф этишди. Аммо мамлуклар шартни қабул қилмадилар ва салиббардорларнинг 32 кемасини ёндириб юбориб, уларнинг денгиздан чекиниш йўлини тўсиб қўйишди. Фаранса қироли Людовик IX нинг ўзи ҳам асир олинди.
Туроншоҳ манманлик табиатига кўра, отасининг мамлуклари ва Шажарат-ад-Дур мамлукларининг ғалабага қўшган ҳиссаларини тан олмай, ютуқларни фақат ўзиники қилиб кўрсатишга киришди. Ўрта Осиёдан ва Қурдистондан келган мамлукларни ҳар қадамда хўрлай бошлади. Туроншоҳ масталастлик пайтида Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг паҳлавонларини ҳамманинг олдида калтаклаб, сазойи қилишга тушди. У ўзининг Ҳисун-Қайфа мамлуклари билан айш-ишратга, наҳс ишларга берилди. Унга тож-тахтни топширган малика Шажарат-ад-Дурга ҳам қўполлик қила бошлади.
Бир куни Туроншоҳ Баҳрия мамлукларини сазойи қилаётганида, сабр косаси тўлган малика жангчилари унга ташланиб, ўлдиришга уринишди. Қутилмаган ҳужумдан эсанкираган Туроншоҳ ўзи қурдирган ёғоч минорага кириб яширинди. Мамлуклар минорани ўраб, ёндириб юборишди. Тириклай ёнишдан қўрққан султон ўзини минорадан Нил дарёсига ташлади. Аммо Баҳрия мамлуклари уни тутиб олйб, ўлдиришди. Такаббур ва маишатпараст Туроншоҳ Ғиёсуддин бор-йўғи 70 кун султонлик қилди.
81 йил давом этган Мисрдаги айюбий султонларининг сулоласи Туроншоҳ ўлими билан тугади. Солиҳия ва Баҳрия мамлуклари давлатни ўз қўлларига олишди ва султон саройидаги маслаҳат кенгаши —машваратида якдиллик билан малика Шажарат-ад-Дурни султон қилиб кўтаришди. Марҳум Малик Солиҳнинг содиқ лашкарбошиси Иззиддин Ойбек улуғ вазир ва бош қўмондон этиб тайинланди.
Ислом давлатлари тарихини ёзган атоқли адиб ва муаррих Журжи Зайдон, шунингдек, фаранса шарқшуноси Мишел Марсел Малика Шажар илгари ҳам Ойбек билан яширин яқинлиги бор эди, деган фикрни билдиришада. Турк олимаси Баҳрия Учоқ бу тахминни рад этади. У, шариат қонунларини яхши билгани учун, султон амирлари Малика Шажарнинг табиатида заррача нопокликни сезишганида, унга бунчалик юксак ихлос, эътиқод қўймаган бўлардилар, деган мантиқий хулосага келади. (44- бет). Бизнингча ҳам, бу гап-сўзларни унга ҳасад қилган Туроншоҳ кишилари тарқатган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, гўзал ва оқила малика ширин муомаласи, жозибадорлиги билан барча амирларни мафтун этган ва ҳурматини қозонгани ҳақиқатга яқиндир.
Акс ҳолда, исёнкор ва ўжар мамлуклар маликани қувватламаган бўлур эдилар.
Малика Шажар ҳукмдорлик тахтига ўтиргач, Баҳрия мамлуклари лашкарбошиларининг мавқеи ошганлиги ҳам табиийдир.
Давлат раҳбари бўлган маликанинг биринчи иши Фаранса шотирларини Ўрта Ер Денгизидан Мисрга дарвоза ҳисобланган Дамиётта шаҳридан катта жарима эвазига ватанларига қайтариб юбориш бўлди. Салиббардорлар уруш вақтида ва 11 ой шаҳарни эгаллаб туришган пайтда етказган зарарлари учун 40 минг динор жарима тўлашди. Шундан сўнг 1250(648) йил сафар ойида мусулмонлар Фаранса подшоси Людовик IX ни, малика Маргаритани, подшонинг укаси Алфонсни ва 12 100 салиббардорни асирликдан бўшатишди.
Уларнииг кетиши Мисрда бир ҳафтача байрам қилинди. Шоирлар Ватан озодлиги шарафига шеърлар ва қасидалар ёздилар. Дамиёттани озод қилиб қайтган қўшинлар 14 май куни Малика Шажарат-ад-Дурга содиқликка қасамёд қилдилар. «Фарангларнинг кетиши, мамлакатда тинчлик ва тартиб ўрнатилиши Миср халқининг доно ва саховатли маликасига меҳрини оширди», деб ёзади Баҳрия Учоқ (46-бет).
Шажарат-ад-Дур ҳар куни вазирларини девонхонага чақиртириб, ўзи ҳарир парда ортидаги тахтда ўтирганича, давлат ишларини керакли одамлар билан маслаҳатлашиб ҳал этарди. «Бир қарорга келишдан аввал, — деб ёзади Баҳрия Учоқ, — малика бу тўғрида вазирлар ва амирларнинг фикр-мулоҳазасини эшитиб, сўнг фармон ва йўл-йўриқларга имзо чекар эди. Фуқароларга тегишли масалаларни... Отабек Ойбек билан муҳокама қилишарди».
Доно маликаиинг шон-шуҳрати кун сайин ошиб боришига ҳасад қилган душманлари (булар орасида мамлуклар ўлдирган маишатпараст Туроншоҳнинг. Сурияга қочган тарафдорлари кўп. эди) унга қарши иғво, фитналар тўрини тўқий бошладилар. Иғвогарлар айрим нопок руҳонийларни ишга солиб, халифа Мустасимга маликани ёмонлай бошладилар. Шажарат-ад-Дур халифа номини доимо хутбаларда улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса ҳам, барибир иғвогарлар орани бузишди. Ҳасадгўйлар: «Миср тахтининг қонуний ворислари айюбий шаҳзодалар ҳали тирик бўлса ҳам, нега султонликни аёл киши бошқаради?» деган мазмунда Бағдодга хат кетидан хат йўллай бошладилар. Шикоятномалар ниҳоятда кўпайиб кетгач, халифа Мустасим: «Давлат ишларини аёл кишига топшириб қўйган қабилага нажот йўли ёпилур», деган ҳадисни қидириб топди ва: «Агар ўзингиз султонликка муносиб бир одамни топмасангизлар, биз топиб берурмиз», деган мазмунда жавоб юборди. Бизнингча, халифа Мустасимнинг ё малика Шажарга шахсий иддаоси бўлган ёки бундай жавобни айюбий шаҳзодалар ўзлари ташкил этишган.
Мисрга тобеъ бўлган Ҳалабдаги айюбийлар вакили Доифа хотуннинг невараси Носир Юсуфга Дамашқ амирлари дарвозани очиб, султонлик хазинасини топширишди. Носир Юсуф хазинани амирларга бўлиб берди, деган гап тарқади. Кейинроқ айюбий шаҳзода Носир Юсуф Дамашқни ва бутун Сурияни эгаллаб, Солиҳия амирларини ва уларнинг мамлукларини тутиб ўлдира бошлагани, Шажарат-ад-Дурга тобеликда бўлган Қароқ, Шубоқ, Сабиба қалъалари бошлиқлари исён кўтаргани ҳақида хабарлар кучайди.
Бундан Миср аҳолиси қаттиқ ташвишга тушиб қолди. Хавфни бартараф этиш учун малика Шажар барча вазирлари ва амирларини йиғиб, фавқулодда машварат ўтказди. Бағдод халифасининг норозилигига баҳона қолдирмаслик учун малика султонлик тахтини бош вазир Ойбекка топширди. Энди тахтга эркак киши ўтирди. Амирлар маслаҳатлашиб, маликани ҳам давлатдан узоқлаштирмаслик учун, беваликдан кечиб, султон Ойбекка турмушга чиқишни таклиф этишди.
Туркман жангчиси Ойбек султон Малик Солиҳ ва Шажарат-ад-Дур тўплаган Баҳрия мамлукларининг йўлбошчиларидан эди. У Малик Солиҳ даврида жасоратлар кўрсатгани учун катта мартабаларга эришди. Энди эса, фалакнинг гардиши билан, устози Солиҳнинг тахтига ўтирди, маликага уйланди. Малик Солиҳ амир Ойбекка ортиқ ишонганидан. султон матбахига — ошхонасига ҳам мутасадди қилиб қўйган ва чашнигир-деган унвон берган эди. Шунинг учун, чамаси, халифа таклифи билан бўлса керак, Ойбекка Ал-Малик ал-Муизз (Иззатли) ал-Чашнигир-ат-Туркмоний, деган унвон берилди. Ойбек малика Шажарни аввалдан ҳурматлагани (эҳтимол севгани) учун, султонлик тахтига ўтирганида ҳам бу оқила паривашнинг ҳар бир маслаҳатини жон қулоғи билан тинглар эди.
Султон Туркман Ойбек маликага уйлангач, Баҳрия ва Солиҳия мамлукларини бирлаштиришни мақсад қилди. Аммо, Баҳрия Учоқ айтганидек, бу мақсадига етолмади. Бизнингча, Баҳрия мамлуклари ўзларининг гўзал маликаларини Ойбекдан рашк қилиб, тўнларини тескари кийиб олишган. Аксинча, Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг гуруҳлари ўртасида адоват, низолар бошланди. Бизнингча, марҳум Туроншоҳ тарафдорлари қасддан бу икки гуруҳ мамлуклар ўртасига адоват уруғларини сепа бошлаган.
Малика Шажар ва Султон Ойбек ғалаёнларга чек қўйиш мақсадида йаманлик шаҳзода 8 ёшли Малик Ашрафни ҳукмдор деб эълон этишди. Миср тарихида жуда кам учраган ҳодиса — икки султонлик даври бошланди. Агар малика Шажарнинг асосий мавқеъ тутишини эсласак, давлатга энди ўч султон раҳбарлик қилганини эътироф этишимиз керак. Туркман лашкарбошининг Миср давлати тахтида ўтириши ҳам тарихда ноёб ҳодисадир.
Тарихий манбаларда (Ал-Макриза,   Ас-Сулук,   1-жилд; Ибн Халдун, Тарих, V жилд; Журжи Зайдон. Тарихи Миср. Ал-Ҳадис. II қисм) айтилишича, бу даврда Миср тангалари шаҳзода Малик Ашраф ва Ойбёк туркман номига зарб этилган. Асосий давлат ишларини Ойбек ҳал эта бошлаган.
Сурия ноиби шаҳзода Носир Юсуф   Миср тахтини   эгаллаш мақсадида Акка шаҳрида турган қирол Людовик IX билан шартНОМа тузиб, Қоҳирага қўшин тортиб келган. Султон Ойбек ва СолИҲИЯ мамлукларининг етакчиси Форис Уктой бошчилигидаги қўшинлар Қоҳирадан чиқиб, душманни қарши олган. Ҳар иккала тамон галма-галдан ғолиб келгаи оғир жанглардан сўнг-Миср қўшинлари Сурия қўшинларини енгган. Бу орада Қоҳирада ғалаён кўтарилиб, жанг оқибатини   тушунмаган   фуқаро   Носир Юсуфни енгди деб ўйлаб, уни тантанали кутиб олишга тайёрланишган. Бундан хабар топган Ойбек айбдорларни излаб, қирғин уюштирган. Кексалар ва болаларни ҳам аямаган. Форис Ўктой асосий ғалабани қўлга киритгани учун Солиҳия мамлуклари уни, султонликка шерик бўлсин, деб талаб қила бошладилар. Бундан жаҳли чиққан Ойбек амирлари Форис Ўктойни тутиб, ўлдиришди. Унинг қўл остидаги Солиҳия мамлуклари ҳам зиндонларга ташланди. Бу адолатсизликларни малика   Шажар   қувватламаган, албатта. Тарихчилар одатда оилавий низоларни ёзишмайди, аммо тасаввур қилса бўладики, Шажарат-ад-Дур билан Иззиддин Ойбек ўртасида аввалгичалик дўстона муносабат қолмаган. Баҳрия Учоқ ёзишича, малика Шажарнинг давлат ишларида фаол аралашувини Ойбек ёқтирмай қолган. Бунинг устига, Ойбек мунажжимга фол очирганида, сен аёл киши қўлида ўлим топасан, деб башорат қилган экан. Шундан сўнг Ойбек Туркман йўлини топиб Шажарат-ад-Дурни ўлдириш пайига тушган. Аммо нозик фаросатли малика султоннинг бу ниятини олдиндан сезиб, нима қилсам экан, деб изтироб чека бошлаган.
Султон Ойбек мағрур маликадан қутулиш ниятида Мосул ҳокими Бадриддин Лулунинг қизига совчи юборган. Бу ҳам етмагандай, аввало, малиқа Шажарни хўрлаш учун, иккинчидан, уни ҳарбий таянчидан айириш учун, учинчидан, ўз куч-қудратини наМОЙиш қилиш учун Баҳрия мамлукларини тутиб, зиндонга ташлаган.
Ҳукмронлик ғурури ва аёллик шаъни поймол этилган Шажарат-ад-Дур султон Ойбекдан ўч олиш пайига тушади. Шу ниятда малика Ҳалабга чопар юбориб, Носир Юсуф билан тил бириктирмоқчи бўлади. Аммо Носир Юсуф маликани айёрлик қилаяпТИ деб ўйлаб, бу таклифга кўнмаган. Ойбекнинг Мосулдаги қайнотаси Бадриддин Лулу бу ишдан айғоқчилари ёрдамида хабар топиб, куёвини огоҳлантирган.
Малика 1257 йилнинг роббиал-ало ойининг 24-куни Боб-ал-Лавҳдаги янги қароргоҳида яшаётган султон Ойбекни Қалъаи Жиболга — ўз саройига меҳмонга таклиф этади. Султон чавгон ўйинида терлаганидан ювиниш учун ҳаммомга кирганида, малика одамлари унга ташланиб, бўғиб ўлдиришади.
Аммо шундан сўнг малика Шажар жуда ноқулай вазиятда қолди. Амирлар султонлик тахтини кимга бериш масаласида икки гуруҳга бўлинишди. Охири Ойбекнинг ўғли Нуриддин Али «Малик Мансур» номи билан тахтга ўтиради. Малик Мансур узоқ ҳукм сурмади. Кейинроқ Миср тахтига хоразмшоҳлар сулоласидан Сайфиддин Кутуз ўтирди (3. Бунёд. «Хоразмшоҳлар тарихи»).
Марҳум Ойбекнинг мамлуклари қотиллардан ўч олиш баҳонасида Қалъаи Жиболга бостириб кирдилар. Солиҳия мамлуклари малика Шажарни ҳимоя қилишди. Жиноятга аралашган одамларнинг кўпи дорга осилди. Аммо Ойбек мамлуклари маликани қатл этишга журъат этишмади. Шундан сўнг Ойбекнинг бошқа хотини (Нуриддин Алининг онаси) чўриларига буюриб, малика Шажар чўмилаётганда уни калтаклатиб ўлдиртирди. Чалажон маликани минорадан қалъа ташқарисидаги ҳандаққа ташлаб юборишди...
Баҳрия Учоқ атоқли муаррих Ан-Нувайрийнинг «Ниҳоят-ул-араб» асарига суяниб бундай ёзади: «Султонлик тахтида ўтирган, гўзаллиги, оқилалиги, мулойимлиги, ўткир зеҳни билан барчани мафтун этган, юлдуздай чақнаган мусулмонлар маликасининг жасади бир неча кунгача қалъа ҳандағида ётиши тақдир кинояси эмасми?» (Ан-Нувайрий, «Ниҳоят-ул-араб», 27-жилд, 266- бет).
Баҳрия Учоқ ёзишича, маликанинг. ҳасадгўй душманлари уни Бағдод халифасига ёмонлаб кўрсатмаганида, Суриядаги шаҳзодалар исён кўтармаганида, Шажарат-ад-Дур Мисрда узоқ йиллар фаровонлик билан давр суриши мумкин эди. Миср ва Суриядан салиббардорларнинг қувиб чиқарилишида туркман Ойбек ва туркий халқ вакиласи — малика Шажарнинг катта ҳиссаси бор. Маҳмуд Бадавийнинг «Шажарат-ад-Дур» саҳна асари, мумтоз адиб ва муаррих Журжи Зайдоннинг шу номдаги тарихий рўмони ана шу ёрқин шахс тарихига бағишланган.
Хоразм, Шош, Ироқ ва Миср тарихидаги муҳим воқеаларнинг илдизлари анча терандир. Ҳали мўғул истилочилари Моварауннаҳрга босиб келишидан муқаддам 1218 йилда Миср ва Шом ҳокими Малик-ул-Одил вафот этгач, унинг уч ўғли ота мулкини бўлиб олишган эдилар. Мисрда — Малик-ул-Комил; Дамашқ, Қуддус ва Табаристонда — Малик-ул-Муаззам; Жазира, Хилот ва Майофариқинда — Малик-ул-Ашраф ҳукмронлиги ўрнатилди. Ал-Комил ва Ал-Ашраф акалари Ал-Муаззамга қарши иттифоқ тузиб туришган пайтларида хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди қўшинлари Малик ул-Ашраф ҳудудларига кириб келди ва Хилотни қамал қилди.
Зиё Бунёд Мусо ўғли ёзишича, Малик-ул-Муаззам биродарлари Ашраф ва Комилга қарши султон Жалолиддин билан иттифоқ тузиш ниятида унинг ҳузурига Садри аъзам ал-Бакрий раҳбарли сўфий уламоларини юборган. Қизиғи шундаки, бу хабарга кўра мўғулларнинг Хоразмга истилоси бошланган пайтлардаёқ (1220) султон Жалолиддин катта қўшин билан Бағдод халифалигига ҚарШИ жанг қилаётган бўлиб чиқади. Кейинроқ, яъни, 1225 йилда султон Жалолиддин Озарбойжонни фатҳ этганида ҳам Малик ул Муаззам яна Хоразмшоҳ ҳузурига   элчиларини   юборган.
Ўша  йилнинг бошида Жалолиддин мўғуллар босқинига қарши Ислом кучларини бирлаштириш ниятида Бағдод халифаси ҳузурига ҳарбий девони бошлиғи Зиё ул-Мулк раҳбарлигида элчиларини юборган. Аммо, афсуски  халифа ан-Носир султон Жалолиддин отаси Алоуддин  Муҳаммаднинг авваллари Бағдод халиФалигига қарши курашганлигини эслаб, иттифоқ тузишни хоҳламаган.
Аксинча, у Ҳоразм қўшинларига қарши Қуш Темур етакчилигида 20 мингли катта қўшин юборган.
Ислом давлатлари раҳбарларининг   бу ноаҳиллиги оқибатида Ҳоразм ҳам, Боғдод  халифалиги ҳам мўғул кофирлари тарафидан тор-мор келтирилди ва узоқ асрлар мусулмон халқлари асоратда яшашга мажбур бўлдилар.

Маҳкам Маҳмуд

 

Савол беринг


Ҳимоя коди
Янгилаш

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин