Саналар
17.11.2017
Баннер
Милоддан аввалги I аср - милодий I асрда Рим империяси
PDF Босма E-mail

Рим империясида Юлий-Клавдийлар сулоласининг императорлари даври ва принципат

I аср бошларида Рим империясидаги сиёсий инқироз барҳам топди. Сенат Тиберийни Августнинг вориси сифатида тан олди. Тиберий ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиш учун преториан когорталарининг барини Римга тўплаб, уларга Рим атрофидан қароргоҳ қурдириб беради. Бундан ташкари у трибун ва центурия комиссияларини чақирмай қўйди, магистратларни эса сенат орқали сайланадиган тартиб жорий қилди. Тиберий молиявий тежамкорлик нуктаи назаридан турли томошаларни чеклаб кўяди.
Солиқлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетганлиги туфайли вилоятларда қўзғолонлар кўтарила бошлади.
Римликлар Африкада бош кўтарган аҳолига карши кураш (милоддан аввалги 17 -24 йиллар) олиб бордилар. Бундан ташқари, Фракия, Галлия ва Италия жанубида ҳам қулларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бу хабарлар Римда саросима келтириб чиқарди. Рим аристократияси вакиллари ахоли норозилигидан фойдаланишга уриндилар. Улар Германийни Тиберийга қарши гиж-гижлайдилар. Германий Сурияда вафот этгач, унинг невараси Агриппина аристократларга бош бўлади. У эрини заҳарлашда гумон қилиниб, сенат қонунига мувофиқ жазога тортилади. Тиберий бошқарувининг сўнгги йилларида Римдан Капрея оролига кетган, Римга ўзининг ноиби сифатида қолдирган преторий гвардиясининг префекта Сеян фитна қўзгаб, ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилади. Бундан огоҳ бўлган Тиберий Сеянни қатл эттиради. Тиберий милодий 37 кили Капрея оролида вафот этади.

Республикани тиклашга уриниш


Тиберий вафотидан сўнг сенат ва преторий префект Германийнинг кичик ўгли Гай Цезарь Тиберийни ворис деб эълон қилади. Унинг исми Колигула бўлган. Рим аҳолиси ичида ўзига обрў қозониш учун дабдабали томошалар укжттирган, жангчи ва камбағал табақаларига Рим фуқаролигиги берган. У Тиберий йиққан маблағни қисқа вақт ичида сарфлаб бўлган. Калигула принципатининг биринчи йили оғир касал бўлиб, бу унинг руҳиятига таъсир кўрсатган. Калигула гоҳ Британияга юриш қилган, гоҳ кераксиз иншоотлар қурдирган, гоҳ бўшаб қолган хазинасини тўлдириш учун зўравонлик билан пул тўплаган. Бўшаб қолган хазинасини тўлдириш учун Калигула кўпгина сенаторларнинг мол -мулкини мусодара қилдириб, ўзларини қатл эттирган. У қулларга ўз соҳиблари устидан шикоят килишига йўл қўйган. Қулдорлик негизига путур етказган бу буйруқ Калигулани ҳалок қилди. Сенат аристократияси ва преторианлар гвардияси бошлиқлари орасида фитна қўзгалган. Фитначилар императорни ўлдириб, бошқаришнинг республика шаклини тиклаш фикрига келадилар. Милодий 11 йили январида Калигула циркдан саройга қайтиб келаётиб, Палатин тепалигида ўлдирилади. Сенат республика эълон килишга уринса ҳам, преториан ҳарбийлари бунга қатьиян карши чиқдилар. Улар Германийнинг укаси Клавдийни император деб эълон қилдилар. Натижада сенаторлар республика тузумини тиклаш фикридан воз кечишга мажбур бўлдилар.

Клавдий принципати (милодий 41-54 йиллар)

Клавдий Римдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга уринган. Ўзини тахтдан ағдариш учун бўлган уринишга жазо чоралари билан жавоб қайгарган. Император ижозатисиз сенаторларнинг Римдан ташқарига чиқишлари ман қилиниб, баъзилари қатл этилган, баъзилари сургун қилинган. Ҳарбийлар ҳам, Рим йўқсуллар оммаси ҳам аристократлар республикаси тарафдорларини қўллаб қувватламадилар. Ҳарбийлар ва Римнинг камбағал табақалари садақа ва совғалар олишдан манфаатдор бўлган.
Клавдий ва унинг энг яқин кишилари мавжуд сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, сенатдаги онпозицияга карши курашда қўшин ва вилоятдаги қулдор зэдагонларга таяниб иш кўришга ҳаракат қилдилар. Клавдий зодагонларни ўзига огдириш учун Рим фуқаролик ҳуқуқларини вилоятда тугилиб ўсган ва шунингдек шаҳар эркин аҳолисига ҳам берган.
Клавдий ҳукмронлиги вақтида империяни бошқариш учун идорахар ташкил этилган ва уларга озод қилинган қуллар бошлиқ қилиб тайинланган. Вилоят прокураторларига суд қарорларини чиқаришда мустақиллик берилган. Клавдий Рим аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Остиядаги Рим гаванини қайта таъмирлаб кенгайтирган ва сув қувурлари ўтказган. Клавдий принципати даврида Мавритания билан Британия забт қилиниб, Рим империяси таркибига қўшиб олинган ва давлат ҳудуди ҳозирги Дунай чегараларига бориб етган.
Клавдий ҳукмронлигининг охирига келиб Босфор подшолиги тамомила Рим империясига карам бўлди.
Маъмурий маҳкама тузилиши, вилоят зодагонларига муносабат, императорга душман бўлган сенаторларнинг кўплаб қатл этилиши зодагонлар ғазабини қўзгаган, аммо императордан норози бўлган Рим аристократияси республика тизимига қарши бўлган преторианлар ва легионерларнинг кайфиятини ҳисобга олиб, Клавдийнинг яқинларини ҳокимиятдан четлатишга ва уни бошқа принцепс билан алмаштиришга уринган холос.
Клавдийнинг хотини Мессалина эрига хиёнатда ва унга карши фитна уюштиришда айбланиб, қатл этилади. Клавдий жияни ва айни вақтда сенатор Домицийнинг бева хотини Агриппинага уйланади. Агриппина Клавдийни заҳарлаб ўлдиради. Шундан сўнг тахтни маликанинг ўгли Нерон эгаллайди.

Нерон принципати ( 54-68 йиллар)


Нерон Рим давлати ҳукмдори деб эълон қилингач, Рим италий зодагонлари имтиёзли аҳволини тиклаш ва вилоятлар аҳолиси ҳисобига бойлик орттиришга қаратилган сиёсий режаларини ёш император қўллаб-қувватлашига ишонгандилар. Нерон император бўлиши билан атрофдагиларнинг маслаҳати билан, сенатга ҳурмат юзасидан барча давлат масалаларини ҳал қилишни унга топширилишини, ўзи эса легионлар жойлашган вилоятлар билан машғул бўлишини расмий равишда эълон қилади. Сўнгги вақтда у вилоят ноиблари ва аҳолидан солиқ йиғувчиларни ўзи тайинлайдиган бўлди. Ёш императорнинг устози Сенека Британияда солиқлар йигиш билан катта бойлик орттирган. Аввалига Нерон давлат ишларига аралашмай, вақтичоглик билан вақт ўтказган. У театрда артистлик қилган, ашула айтган, шеърлар ёзган. Аммо атрофидагилар тез орада хокимият учун курашга жалб килишган. Бу кураш жараёнида у Клавдийнинг ўғли Британикни, ўзининг хотини ва ҳатто онаси Агриппинани ҳам қатл эттиради. Нерон даврида Арманистон - Парфия учун олиб борилган урушлар чўзилиб кетган эди. Сенат билан муносабатларнинг бузилиши, Арманистондаги ҳарбий маглубият, Британиядаги қўзголон, ёнгин, катллар ва мусодара қилишлар вилоят ва Рим аристократлари ғазабини келтирди. Милодий 65 йили Неронга қарши фитна қўзгалди. Унда сенаторлар, преторий зобитлари, икки преторий префектдан бири қатнашди. Фитначилар Неронни ўлдириб, Кальпури Пизонни император деб эълон қилиш ниятида эдилар. Фитнада Сенека хам иштирок этади. Аммо император бундан хабар топиб, фитначиларни қаттиқ жазолайди.

Милодий 66-68 йилларда Рим империясидаги сиёсий ахвол янада кескинлашди

Британия империя таркибидан чиқди. Яҳудиядаги қўзғолонлар кўлами кенгайди. Пойтахтда янги фитналарга тайёргарлик бошланди. Юлий Винденск бошчилигида императорга қарши исён кўтарилди. Нерон аввалига унга аҳамият бермади. Герман легионлари Винденск қўшинларининг тор-мор қилганини эшитган Нерон тантана қилади, Аммо жангчилар унга қарши эканлигини билгач, Мисрга қочиш тараддудини кўради. Преторианлар император ниятидан хабардор бўлиб, қўзғолончилар тарафига ўтадилар. 68 йил ёзида Нерон саройдан қочиб, ўз жонига касд қилади. Нероннинг ўлими билан Рим империясида патрицийлар сулоласига мансуб ва Август бошлаб берган Юлий - Клавдийлар сулоласи тугалланади. Унинг ўлимидан кейин мамлакатда зиддиятлар янада кучайди. Сенат ва барча легионлар Веспасианни император деб тан олдилар. Чунки у Сурия ва Яҳудиядаги қўзғолонларни бостириб, Яқин Шаркда барқарорлик ўрнатди.

Веспасиан принципати(70-79 йиллар)

Веспасиан қўзғолонларни бостириб, осойишталик ўрнатганидан сўнг, империяни ларзага келтирган сиёсий инқироз барҳам топди. У Рим сенати билан дўстона муносабатлар ўрнатди. Сенат давлатнинг олий ҳокими сифатида Веспасианга берилган ҳуқуқлар тўғрисида махсус қарор чиқарди. Бу карорга кўра Веспасианга аввалги ҳукмдорлар эга бўлган барча ҳуқуқлар берилган.
Веспасианнинг барча кўрсатмалари Римдаги харбий ва фуқаролар учун мажбурий бўлган.
Веспасиан жуда режали совға ва мукофотлар таркатишга ниҳоятда тежамкор ёндошганига қарамай, жанубий Галлияда фахрийларнинг катта колонияларлни яратиб, уларни ер билан таъминлаган. Ўн минглаб кишига мўлжалланган Колизей амфитеатри қурилиши унинг замонида бошланган. Веспасиан империянинг молиявий аҳволини тиклашга, қўшинда қатьий интизом ўрнатишга, Шарқцаги хавфли қўшни - Парфия билан муносабатларни яхшилашга уринган. Аммо империянинг барча аҳолиси ҳам унинг сиёсий фаолиятидан рози бўлмаган. Веспасиан вилояхлардаги қулдорларга ҳомийлик қилиш жараёнида империянинг ғарбий қисми - Испания, Галлия, Африкага кўпрок эъхибор бериб, Урха Ер соҳилларидаги шаркий вилояхларга ехарли аҳамиях бермаган. Эрамизнинг 79 йили Веспасиан вафот этади. Унинг ўрнига тахтни ўғли Тит эгаллайди. Тит (79 - 81 йиллар) ўзининг қисқа вақт ҳукмдорлиги даврида отасининг сиёсатини давом эттирди. Эрамизнинг 80 йилида биринчи марта африкалик Полохулий консул этиб сайланди. Унинг идораси даврида, милодий 80 йили Колизей қурилиши тугалланди. 79 йили авгусхда Везувий вулқони отилиб, Римнинг кўп қишлоқларини вайрон қилди.

Домициан принципати (81 - 96 йиллари)


Тит вафотидан сўнг ҳокимият Веспасианнинг иккинчи ўғли Домициан қўлига ўтди. Домициан отасига зид иш тутиб, сенат фикри билан ҳисоблашмаган. У ўзига худо каби мурожаат қилишларини талаб қилган. Домициан Италиянинг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида токзорларни кенгайтиришни тақиқлаб, деҳқонлардан дон экишни тиклашни талаб қилган, вилоятларда ҳам токзорлар майдони камайтирилган. Домициан империяни идора қилган даврида Рим қўшинлари Германиянинг жанубий-ғарбий қисмини, Рейн билан Дунай дарёларининг юқори оқимидаги ерларини эгаллаган.

Пекин шарқда, Дунай этагида, Болқон ярим оролидаги Рим вилоятлари ҳавф остида қолди. Римликлар Британияда ҳам оғир кураш олиб борганлар. Саркарда Публий Валерий Агрибола - ҳозирги Англия тупроғида Рим ҳукмронлигиии тиклагач, шимолда мустаҳкам қалъалар барпо этган. Милодий 89 йили Қуйи Германия легиони ўз легионери Антоний Сатурнини император деб эълон қилади. Домициан бу қўзғолонни бостиришга эришди. Аммо у кўпгина сенаторлар Сатуринга хайрихоҳ эканлигидан хабардор бўлса ҳам, уларга қарши кўрилган жазо-чоралари императорнинг аҳволини мустаҳкамлай олмаган. Жазолар душман ғазабини янада оширди, холос. Милодий 96 йили яна фитна қўзғалиб, император Домициан ўз саройида ўлдирилди.

"Умумий тарих. Қадимги давр" китобидан

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин