Саналар
17.11.2017
Баннер
Мунофиқликнинг чўққиси
PDF Босма E-mail

Совет ҳукуматининг раҳбарлари В. Ленин ва И. Сталин имзолаган «Русия ва Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига» махсус мурожаатномасидан: «Бундан буён сизларнинг урф-одатларингиз, сизларнинг миллий ва маданий мутахассисларингиз озод ва дахлсиз, деб эълон қилинади. Ўз миллий ҳаётларингизни эркин ва бемалол уюштира берингиз. Сизларнинг бунга ҳаққингиз бор. Ўзларингиз ўз ватанингизнинг ҳокимлари бўлишингиз лозим. Ўз расм-русумингизга биноан ҳаётингизни уюштиришингиз лозим. Сизнинг бунга ҳаққингиз бор, чунки сизларнинг тақдирингиз – ўзингизнинг қўлингизда» (1917 йил 20 ноябр).
Орадан роппа-роса бир ҳафта ўтиб, 1917 йил 26-29 ноябрида Туркистон ўлка мусулмонларининг Қўқонда бўлиб ўтган тўртинчи фавқулодда қурултойида Туркистон муваққат ҳукумати (Қўқон Мухторияти) тузилди. Туркистон халқининг қонуний ҳукумати бўлган Қўқон Мухторияти орадан кўп ўтмай Колесовга бўйсунган «қизил гвардиячилар» ва миллатчи арман дашноқлари томонидан ағдарилди, унинг ўн беш раҳбари отиб ташланди, қолганлари қамоққа олинди. Қўқонда тинч аҳолига қарши талон-тарож, номусга тегиш, қирғин бошланди. (Бўрибой Аҳмедов, «Тарихдан сабоқлар», Тошкент, 1994 йил).

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин