Саналар
19.11.2017
Баннер
Боғлар шаҳри
PDF Босма E-mail

Россия кон муҳандиси Тимофей Бурнашев хотираларидан: «Узоқдан Тошкент кўриниши пастқам уй ва биноларни кўмиб ётган улкан боғни эслатади. Олатоғ этакларидаги текисликларда ястаниб ётган шаҳар кўзни қувонтиради…
Шаҳардан чиқиш учун олтита ёғоч дарвоза қурилган, тунги пайтларда уларни қоравул қўриқлайди. Шаҳар ичида боғлар кўп, уйлар пастак, лойдан қурилган. Ҳоким ва амалдорларининг ҳовли-жойлари муҳташамлиги ва безатилиши оддий халқникидан деярли фарқланмайди, фақат улар ҳовлисининг ер майдони каттароқ. Кўчалар тор ва паст-баланд.
Шаҳар марказида улкан бозор жойлашган, унда турли товарлар билан савдо қилувчилар учун алоҳида дўкончалар қуриб берилган. Шаҳар йигирма вёрст узунликдаги иккита канал орқали Чирчиқ дарёсидан сув ичади. Кейин каналлардан майда ариқлар чиқарилиб, деярли барча ҳовлига сув киритилган. Бутун шаҳар бўйлаб сув киритилиши ҳавони тозалаб, одамлар соғлиғини яхшилашда фойдаси бўлган.
Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда бутун шаҳарда ўн мингга яқин ҳовли бор, эр жинсидаги аҳоли қирқ минг кишига етади.

(«Поездка Поспелова и Бурнашева в Ташкент в 1800 году», Санкт-Петербург, 1851 г. стр. 56)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин