Саналар
17.11.2017
Баннер
Курашчан худосизлар иттифоқи
PDF Босма E-mail

Собиқ Иттифоқ даврида динга қарши кураш олиб бориш учун тузилган оммавий жамият. Унинг тарихи 1922-23 йилларда Худосизлар тугаракларидан бошланади.

Шулар заминида 1924 й. Москвада “Безбожник” (Худосиз) газетасининг дўстлари жамияти ташкил этилган. 1925 йил апрелида жамиятнинг биринчи Бутун иттифоқ сеъездида Худосизлар иттифоқи тузилган. Худосизларнинг иккинчи Бутун иттифоқ сеъездидан (1929 й. Июн) бошлаб “Курашчан Худосизлар иттифоқи” деб атала бошланган. Бу иттифоқнинг юқори органи Бутун иттифоқ сеъездида сайлаб қўюлувчи марказий кенгаш бўлган. У муассалар, ташкилотлар, ўқув юртлари, колхозлар, ҳарбий қисмларда қуйи ташкилотлар тузиб, улар орқали кундалик атеистик ташвиқот юритган.
Курашчан Худосизлар иттифоқи ўша даврдаги барча иттифоқдош республикаларда ҳам тузилган. Жумладан, 1925 йил ноябрда Ўзбекистонда Худосизларнинг республика сеъезди чақирилиб, унда Ўзбекистон Худосизлар иттифоқи таъсис этилди. 1928 йилнинг сентябр-октябрида Худосизлар конференциялари ўтказилди. Курашчан Худосизлар иттифоқининг иккинчи сеъездидан сўнг Ўзбекистонда диний идеологияга қарши кураш янада кучайтирилди. 1929 йили Тошкентда динга қарши тарғибот музейи очилди, қишлоқ чойхоналарида атеистик бурчаклар ташкил этилди. Ўзбекистонда Курашчан Худосизлар иттифоқининг 1928 йилдан “Худосизлар” журнали, 1939 йилдан “Худосиз” газетаси чиқарилган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин