Саналар
19.11.2017
Баннер
Қурол ва жоду
PDF Босма E-mail

Тарихдан маълумки, «Кенигсберг-13» махфий лабораториясида гитлерчилар психотроп қуролини ишлаб чиқаришар эди. Бу тажрибахона эса Кпайпхоф оролининг кафедрал ибодатхонаси ёнида жойлашганди. Ҳозирги кунда бу орол Калининграднинг деярли марказида бўлиб, Иммануил Кант номи билан аталади. Ўша, эски кафедрал ибодатхонасидан ташқари бу ерда ушбу файласуфнинг хоки ҳам ором олмоқда. Оролчада бошқа ҳеч қандай бинолар кўзга ташланмайди. Бироқ бир пайтлар бу сокин гўшада қадимий ирим-сиримлар асосида Рейх ғалабасини таъминлаш учун тинмай меҳнат қилинган. Кнайпхоф (ҳозирги номи Кант ) оролида ўн бешинчи асрдаёқ барча мистик ҳодисалар ҳақида эринмай тафсилотлар йиғувчи яширин жамиятлар пайдо бўлган эди. Ҳокимият тепасига Адолф Гитлер келгач эса, «жодули орол» диктаторнинг иккинчи нафасига айланди-қолди. Рейхнинг кўрсатмасига мувофиқ бу ерда яширин лаборатория ташкил этилиб, ундаги амалиёт ва тажрибалар немис ҳарбий доктринасининг асосий вазифаси бўлиб қолди. Калининградлик тарихчи Татяна Веселкованинг айтишича, мазкур бўлинма хизматчилари қаршисида иккита муҳим вазифа турарди. Биринчиси:астрология, жоду, гипноз,турли диний амаллар,фетишлару қадимги метафизик тартибларни ўрганиш. Иккинчидан: олинган натижалар асосида шарқ контсептсияси асосида психотроп қуролини ишлаб чиқиш. Мазкур лабораториянинг мавжудлиги тўғрисида жуда камчилик биларди, инчунун, бу ташкилот жойлашган бино ҳам шунчаки, Кенигсберг-13 деб аталарди. Ўша пайтларда шаҳарликлар кўпинча ғалати манзараларнинг ҳам гувоҳи бўлишарди: оролдаги бу бинога оппоқ либосли будда монахлари ҳам кириб-чиқиб юришарди.

Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин лабораториядан қолган унчалик кўп бўлмаган архив ҳужжатларининг барчасини ҳукумат ўз иттифоқдошлари бўлмиш америкаликларга ишлаб чиқариш ускуналарига алиштириб юборади.Шу сабабдан ҳам мазкур архив ҳужжатларидаги маълумотларга кўра, АҚШда кўплаб ҳужжатли филмлар суратга олинган, салмоқлигина тарихий асарлар яратилган эди.

Ҳа, бир қарашда, «Кенигсберг-13»даги олимларнинг машғулотларини телбалик деб аташ ҳам мумкиндек, аммо наиложки бу ҳақиқатдан ҳам кам ўрганилган, шу билан бирга ўз аҳамиятига эга тарихий фактдир. Бундан ташқари, мазкур бўлинмада дарҳақиқат илмий ва интелектуал салоҳияти ниҳоятда юқори бўлган иқтидорли олимлар фаолият юритишган.

Бизнинг кунимизга қадар етиб келган маълумотларга мувофиқ, бинонинг биринчи қаватида турли халқ ва миллатларга тегишли асори-атиқалар билан тўлиб-тошган эди: бу ерда православ иконалари ҳам, буддавийларнинг ашёлари, қадимги викингларнинг турли белгилари бор эди. Бинонинг ертўла қисмида эса уй ҳайвонларининг ўйиб олинган...кўз соққалари билан тўлдирилган улкан ванна турарди. Барча бинолар лабораториянинг унчалик кўп бўлмаган ходимлари жонларини омон сақлаб қола олишлари учун махсус ерости ва бомбадан қочиш йўлаклари билан боғланган эди. Бу ерга Берлиндан камдан-кам ҳолда келадиган машиналарни демаса, деярли ҳеч ким ташриф буюрмасди.

Хўш, «Кенигсберг-13»даги оккултистлар аниқ нималар билан шуғулланишган ўзи? Уларнинг фаолиятидан биргина мисол келтирамиз: 1944йилдаги инглизларнинг Кенигсберг нинг тарихий марказини вайрон қилган авиатсия хужумида кўпгина жойлар қатори Қироллик қароргоҳи ҳам ёниб кетган эди. Шу боис лабораторияга «қасос актсиясини» ўтказиш топшириғи берилади.

Мазкур буйруқни бажаришаркан, олимлар бир пайтлар Генри ИВ қизига тегишли бўлган энг қадимий тожлардан бирининг нусхасини ясайдилар. Шундан сўнг асирга олинган уч нафар инглиз учувчиларининг гувоҳлигида қуйидаги маросим ўтказилади: тожни улар жирканч кўринишдаги бир кампирнинг бошига кийгизишиб, уни куйиб кул бўлган қароргоҳ атрофида уч бор айлантиришади, сўнг эса тожни ерга уриб, чилпарчин этишади-да, ундан сочилиб кетган қимматбаҳо тошларнинг барчасини териб, қора халтачаларга (Британияга нисбатан ёмон таъсирни билдирувчи) жойлайдилар. Асирга тушган инглизлар учун бу ниҳоятда ҳақоратли ҳолат эди. Ахир уларнинг миллий ғурури, давлат рамзи устидан шафқатсизларча кулишарди.

Бир қараганда, юқоридаги воқеа кишининг кулгусини қистатади. Аммо тарихчиларнинг гувоҳлик беришларича, урушдан кейинги даврда Британия халқи Уинстон Черчиллнинг номзодини янги муддатга тасдиқламади ва боз устига қиролликнинг ўзи ҳам ички ва ташқи сиёсатга нисбатан ўз таъсирларини бутунлай йўқотиб бўлган эдилар. Бундан ташқари, сарой эндиликда булвар матбуотнинг эрмак мавзусига айланиб қолганди.

Ваҳоланки 1942 йилдаёқ Черчиллга унинг нусхаси бўлган қўғирчоқ (чучело) устида Кнайпхофдаги лабораторияда қаттиқ ишлов олиб борилаётгани тўғрисида ахборот берилган эди.

- «Кенигсберг-13» нинг қачон ташкил этилгани,унинг аниқ санаси тўғрисидаги маълумотлар ҳозирга қадар маълум эмас. Аммо шуни тахмин қилиш мумкинки, бу ҳодиса Иккинчи жаҳон урушидан илгари содир бўлган. Тарихдан шу нарса маълумки, рейх бошлиғи ва унинг атрофидагиларнинг барчаси турли ирим-сиримлару, жодуларга, мистика, оккултизм ва демонология (иблисшунослик)ка муккасидан кетишган ва бунга чин дилдан ишонишар эди. Бунга мисоллар ҳам етарлича топилади:
СС эмблемаси, яъни иккита чақмоқ - икки бараварга ошириладиган қувватнинг руник белгиси ҳисобланади. Шунингдек, гитлерчиларнинг жанговор бўлинмалари «Ўлик бош»», «Танасух»(Тананинг бир жонзотдан иккинчисига айланиши) деб аталган, жангчилар билан эса тевтон маросимлари ўтказилган. Шу сабаб бундай лабораториянинг ташкил этилиши рейхнинг барча қадриятлари тизимига мос эди. Дарвоқе, бу шундай хусусиятга эга ягона ташкилот эмасди, худди шунингдек, «Анненербе»»деган ташкилот ҳам мавжуд бўлган. Савол туғилади: хўш, оролдаги оккултистларнинг оммавий босқинга мўлжалланган психотроп қуролини ишлаб чиқариш имконияти бўлганми? Буни аниқ айтиш мушкул бўлса-да, аммо гитлерчиларнинг кўпгина жанговар операцияларида мазкур лабораториянинг маҳсулларидан албатта фойдаланилганини инкор этиш қийин.

- Айтиш мумкинки, ҳар ҳолда мазкур бўлинма ходимларидан бири ўз вазифасини охиригача адо эта олган. Бу одам башоратчи ва астролог Ганс Шурра бўлиб, гитлерчилар ҳокимият тепасига келишидан илгариёқ немислар орасида катта обрўга эга эди. Лаборатория ишига жалб қилинган олим 1941 йилдаёқ Кенигсбергнинг 1945 йил апрелида вайрон бўлишини башорат қилган экан. Албатта унга ишонишмаган ва унинг бу башоратлари Нострадамус катреналарига тўғри келмаслигини айтишган. Аммо охир оқибат Шурра ҳақ бўлиб чиқди: шу сабабдан ҳам у шаҳар совет жангчилари томонидан ишғол қилинишидан бир муддат илгари қатл этилганди.

Дилфуза Қўзиева

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин