Саналар
29.03.2024
Баннер
Туркистон тарихи (1)
PDF Босма E-mail

Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Тарихий хотираси бор инсон - иродали инсон. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка чақиради.
Ислом КАРИМОВ

СЎЗБОШИ

«...Илми таворих [тарих илми] нинг фойидамандлиғиға тамоми фирқа муттафиқ ур-ройдурлар. Аксар тавойифи умам, балки, тамоми аҳли олам бу илмни амалга қўйуб, гумоштагон-лариндин ривоят ва ҳикоятлар қилиб, онинг ўзлариға далил қила-дурлар. Хусусан, тавойифи атрок [турклар] ва ўзбеклар ўтган уруғ ва қабилаларни ёдда тутмоққа ғоят жадду-жаҳд қиладурлар. Аммо бизнинг Туркистон сартиялари тарихга кўп аҳамият бермай, икки-уч отадин илгари ўтган салафларин ва аларни замонларидаги ҳикоят ва вокеотларини асло билмайдурлар. Бинобарин, каминаи ҳеч мадон [нодон] ажз ва қусуримни иқрор ва эътироф айлаб, саҳв ва қусури бўлса, хонандаларини авф қалами илан тасҳиҳ ва дуруст қилмақларини рижо ва илтимос умидида Фарғона ва Ҳўқанд хонлари ва оларнинг аҳволотла-рини баъзи таворихлардин ва куҳансол [қария] одамлардин ва ҳам худди камина ўзим эшитган ва кўрганларимни содца ва расмий чиғатой турк тилида мусаввада [қоралама] айлаб «Та-рихи Туркистон» ном қўйуб нашриға шуруъ қилдим. Аллоҳ таоло муваффақ айлаб итмоми [якуни]га еткурмоқни муяссар қилғай, токим туркистонлик биродарларимиз Фарғона хонлари, оларнинг замонлари ва воқеотлари ва Русия давлатиға тобеъ бўлғондин эллик йиллик муддатда бўлғон аҳвол ва атворимиз [хулқимиз]нинг қандай тағайюр [ўзгарган] ва табдил ва тараққийсиға мулоҳаза айлаб, наъм ул-инқилоб натижасиға иб-рат кўзи билан боқсалар экан деб, ва биллоҳи тавфиқ».
Бугунги кунда ёш авлодни тарихни чуқур ўрганмасдан туриб келажак йўқ шиори остида тарбиялаш, тарихий онгни шакллантириш борасидаги маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда ўзбек зиёлиси, Мирзо Олим Махдум ҳожининг «Тарихи Туркистон» асари муайян рол ўйнайдики, муаллифнинг юқорида келтирилган, ҳозирда ҳам ўз қимматини йўқотмаган эътирофлари диққатга лойиқдир.
Умуман, Қўқон хонлиги ва шу ном билан аталувчи давлат ҳақида яратилган маҳаллий тарихчиларнинг асарлари сони 30 дан ошади. Кенг кўламдаги бу манбаларда хонликнинг сиёсий тарихи, маданияти ва унинг турли ҳудудларида юз берган воқеалар тафсилотлари баён қилинган. Қўқон тарихчилари асарларида қўшни мамлакатлар тарихи ҳам мавжуд. Қўқон тарихчилари мактаби ва уларнинг намояндалари ҳамда асарларига бағишланган махсус тадқиқот ҳалигача яратилган эмас. Уларнинг асарларидан жуда кам қисми илмий муомалага киритилган ёки таржима этилиб чоп қилинган.
Мазкур киришда биз Қўқон тарихи тарихшунослиги, манбашунослиги ва хонликнинг қисқа сиёсий тарихини ушбу «Тарихи Туркистон» нашридан олдин беришни лозим топдик.
Биринчи «қўқоншунос» олимларимиз Қўқон тарихи ва маданиятига доир асарлар ёзган маҳаллий тарихчилар ҳисобланади. Улар турли манбалардан, воқеа ва ҳодисаларнинг ишти-рокчилари берган маълумотлардан фойдаланиб, яратганлиги боис асарлари муҳим ҳисобланади.
Кейинчалик туркистонлик ва россиялик олимлардан Гр. Потанин, Д. Н. Романовский, В. Ханнков, А. Макшеев, В. Вельяминов-Зернов, В. В. Григорьев, А. П. Хорошхин, А. Нурекин, Н. Петровский, А. Ф. Мидендорф, А. Федченко, А. Кун, А. К. Гейнс, (Дм. Д-ой), В. В. Наливкин, М. Наливкина, С. Аб-дулғаффоров, Н. Веселовский, Н. Энгельгард, М. Михайлов, Л. Соболев, Н. Г. Малицкий, А. Брянов, В. В. Бартольд, Н. Г. Павлов, В. Ласточкин, А. Г. Серебрянников, Ч. Валиханов, А. 3. Валиди, Л. А. Зимин, П. О. Кузнецов, Н. Я. Бичурин, М. В. Лавров, М.С. Андреев ҳамда хорижлик олимларнинг баъзи-лари маҳаллий муаллифлар асарларидан ҳам фойдаланиб, ўз тадқиқотларини яратган. Сўнгра А. А. Семенов, Р. Н. Набиев, А. П. Қаюмов5, А. Ўринбоев6, П. П. Иванов, В. М. Плоских, В. А. Ромодин, Н. Д. Миклухо-Маклай, «Собрания Восточньгх Рукописей АН Узбекистана» (1-Х1 тт.)нинг муаллиф-лари" , Б. В. Лунин, Ч. А. Стори, Ф. А. Озодаев, Ҳ. Н. Бо-бобеков, Р. К. Бекмаханов, А. 3. Валидов, Ч. Ч. Валихонов, С. С. Губаева, А. X. Жувонмардиев, М. Қутлуғов, Е. А. Маджи, А. А. Мухторов, Е. А. Полякова, Ҳ. Содиқов, Э. Хуршут, А. Т. Тагиржанов, Т. И. Султанов, А. Л. Троицкая, А. Саъдиев, Т. К. Бейсембиев, Т. Саидқулов, X. Ғ. Гуломов, яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар олимларидан С.С. Сооданбеков, Ю. Лунёв, Н. Терлетски, С.С. Ливай ва бошқалар ўз асарларида хонликнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётини ёритганлар.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, юқоридаги олимлардан бирортаси ҳам бевосита Қўқон тарихчилари асарлари билан махсус шуғулланмаган. Қўқон тарихчилари мактабининг шаклланиши, унинг намояндалари ва асарларининг мазмунини ёритиб берувчи тадқиқотлардан А. Ўринбоев ва О. Бўриев, Т. К. Бейсембиев, Э. Хуршут, Ш. Воҳидов ва Д. Сангирова, Ў. Султонов, Б. Турсунов, Ш. Маҳмудов ва Солижон Йўлдошев ва оммавий услубдаги ишлардан Муҳаммад Яҳёхон, Ш. Юсупов асарларини тилга олиш мумкин.
Бугунги кунда Қўқон тарихчилари мактаби намояндалари асарларидан саналмиш
Муҳаммад Ҳакимхоннинг «Мунтахаб ут-таворих» асари (факсимилеси, Душанбе, 1984, 1985; Токио, 2006, II жилди), Тожир Хўжандийнинг «Ғаройиби сипоҳ»(Хўжанд, 1991), Мирзо Олим Махдум ҳожининг «Тарихи Туркистон» (Қарши, 1992), Мирзо Олим Мушрифнинг «Ансоб ус-сало-тин ва таворих ал-хавоқин» («Қўқон хонлиги тарихи» номи билан нашр этилган. Тошкент, 1995; рус тилида Солижон Йўлдошевнинг илмий нашри. Тошкент, 2007), Муҳаммад Юнус Тоибннг «Тарихи Алиқули амирлашкар» («Шарқ юлдузи», 1996, 1-2-сон; Лондон, 2003) ва «Туҳфайи Тоиб» (Тошкент-Токио, 2002), Муҳаммад Азиз Марғилонийнинг «Тарихи Азизий» (Тошкент, 1999) номли асарлар чоп қилинган.
Қўқон тарихчилари асарларининг турли тил ва жанрда яратилишига хонликнинг қуйидаги тарихий-сиёсий жараёнлари туртки бўлган.
Қўқон хонлигига асос солган минг қабиласининг бопшиғи Шоҳрухбий ибн Ашур Муҳаммаддир. У тахминан 1669-1670 йиллари таваллуд топган. Минг уруғи XVIII асрнинг бошларида сиёсий ҳукуматни хўжагон сулоласининг қўлидан куч билан тортиб олган эди.
Хўжалар ёки хўжагон сулоласи - руҳонийнасаб Шарқий Туркистоннинг ҳокимлари бўлган. Сулоланинг асосчиси Махдуми Аъзамхўжа Аҳмад ибн Саййид Жалолиддин бўлиб, у «Хўжагон» тариқатига мансуб. У ҳижрий 956 йили таваллуд топиб, милодий 1542 йили вафот этган. Бу хўжалар Шарқий ва Ғарбий Туркистонда ҳукм сурган чиғатой ҳокимлари даврида катта мансаб ва вазифаларга эга бўлиб, иқтисодий-сиёсий кучларга соҳиб бўладилар. Сулоланинг буюк намоёндалари бўлмиш Оффоқхўжа Қошғарийдан (XVII а.) Шарқий Туркистон ҳамда Фарғонада фаолият кўрсатган хўжалар келиб чиққан. Оффоқхўжа ўғиллари Хонхўжа (Хўжа Яҳё ибн хўжа Ҳидоятуллоҳ ибн хўжа Муҳаммадюсуф ибн Хўжа Муҳаммадамин ибн Махдуми Аъзам Даҳбедий ва Кунхўжа (Хўжа Бурҳониддин) Шарқий Туркистондагина эмас, Ўрта Осиёда ҳам катта обрўга эга бўлган.
Бу хўжалар - Оқхўжалар ва Қорахўжаларга бўлинган. Қорахўжалардан бўлмиш Оффоқхўжа Цин ҳукуматини тан олган. Махдуми Аъзамнинг ўғли Муҳаммадамин Оқхўжаларга мансуб бўлиб, Цин ҳукуматини тан олмаган. Унинг авлодлари Хитой Шарқий Туркистонига бостириб кирганда Ғарбий Туркистон, яъни Қўқон хонлигига кириб қолади.
Маълумки, хўжагон жамоаси Махдуми Аъзам - Аҳмад ибн Жалолиддин хўжагон Косоний авлодларидан бўлиб, уларнинг ҳукмронлиги XVII асрда Шарқий Туркистонга ҳам тарқалган эди. Шоҳрухбий ҳам хўжалар билан иттифоқ тузиб, ҳукмронлигининг мустаҳкамлаш учун Чодак хўжаларидан бирининг қизи-га уйланади. 1709 йили уруғ зодагонлари ҳамда хўжалари розилиги билан Шоҳрухбий хонлик тахтига кўтарилади. Унинг қасри Эски қўрғондан Қўқонга кўчирилади. Шоҳрухбий даврида Ўш, Ўзган, Хўжанд ҳали мустақил бўлиб, Қўқон давлатининг шимолий чегараси Наманганнинг Шоҳидонигача чўзилади. Шоҳрухбий ўлимидан сўнг унинг ўрнига уч ўғлидан бири бўлмиш Абдураҳимбий ҳижрий 1132 (милодий 1721) йили шаввол ойида (июль) тахтга ўтиради. Низомиддин Муҳаммад Абдураҳимбий ҳижрий 1110 (милодий 1690) йили оламга келган эди. Отаси даврида у Наманганда ҳоким бўлиб, унга Муҳаммад Баҳодур номли киши оталиқ бўлган. 1725 йили у Хўжандни Оқ Бўтабий юз қўлидан олиб, бир йиддан сўнг Ўратепани забт этиб, Қўқон давлатига қўшади.
1729-1730 (баъзи манбаларда ҳижрий 1145, милодий 1732) йилда Абдураҳимбий Самарқандга юриш қилиб, шаҳарни қамалга олади. Лекин шаҳар аъёнлари ва оқсоқоллари бир неча кун ўтмай, шаҳар дарвозаларини очиб беради. Бу вақтда Туркистоннинг кўп жойларида қабила ва уруғлар ўзаро уруш ва жанглар билан машғул эди. Шу боис Абдураҳимбий қабила ва уруғ раҳбарлари билан иттифоқ тузиб, давлат чегараларини кенгайтиради. Шаҳрисабз волийси Иброҳим оталиқ кенагас билан эса қариндош бўлиб, унинг қизига уйланади. Мингларнинг кенагас уруғи билан тузган бу иттифоқи XIX асрнинг 60-йилларигача давом этади. Аммо орада олти ой ўтмай, Бухоро хони Абулфайзхон Самарқандни ўз тасарруфига қайта киритади. Абдураҳимхон бундан хабардор бўлгач, Қўқондан Хўжандга келганида ўлдирилади ва ўрнига Абдулкаримбий ибн Шоҳрухбий (1734-1750) хон бўлди.
Муҳаммад Абдулкаримбий ҳижрий 1115, милодий 1703 йилда таваллуд топган. У хон бўлишидан олдин валиаҳд сифатида Наманганда ҳоким эди. Абдулкаримбий асосий эътиборини давлатни мудофаа қилиш ишларига қаратади. Унинг замонида Қўқон шаҳри атрофи қўрғон билан ўралади, Исфара, Қатағон, Марғилон, Ҳайдарбек дарвозалари қурилади. 1741-1745 йилларда Фарғона жунғорлар ҳужумига дуч келади. Абдулкаримбий қипчоқ-қирғизлар ҳамда Ўратепа ҳокими Фозилбий юз ёрдамида улар билан урушлар олиб боради. Шу вақтда Абдул-каримбий ҳам Тўрақўрғон ва Самарқандга Абулфайзхон илтимосига биноан юришлар қилади. 1745 йили Миёнколда хитой-қипчоқлар Ибодуллоҳбий раҳбарлигида бош кўтаради. XIX асрнинг бошларида Хитой ҳукумати тазйиқи остида Шарқий Туркистондан Фарғона водийсига қалмоқлар, уйғурлар, қирғизлар, қорақалпоқ ва қозоқ-қипчоқлар кўчиб келишади. Фарғона водийси XVIII асрнинг ўртасида кўплаб халқ ва жамоалар учун ватан бўлади.
Водийда хўжалик ва маданий ҳаёт ривожлана бошлади. 1749 йили Абдулкаримбий қалмоқ (жунғорлар) билан сулҳ тузади. Сулҳ шартларига кўра, қалмоқлар ватанига қайтганига қадар қозоқ даштларида яшаб туриш ҳуқуқига эга бўлади. Қўқон хонлиги даврида эса уларга ўтроқ халқ билан савдо-сотиқ қилишга ижозат берилади. Қалмоқлар Қўқон ҳудудига бостириб кирмасликни зиммаларига олади. Яна иттифоқ тулиқ ишонарли бўлиши учун жунғор-қалмоқлар ўз томонидан бир шаҳзодани Ҳўқандга жўнатади ва Ҳўқанддан Бобобек ибн Абдулкаримбий кўчманчилар қароргоҳига юборилади.

1750 йили Абдулкаримбий вафот этади ва ўрнига унинг ўғли Абдураҳмон тахтга кўтарилади. Аммо тўққиз ойдан кейин Марғилонга ҳоким этилиб, хонликка Абдураҳимбийнинг иккинчи ўғли Эрдонабий (Абд ул-Қаюмхон) ўтқазилади. Лекин бир йил ўтмай Бобобек Ўратепа юриши вақтида Бешариқда қатл этилади ва Эрдонабий қайта Қўқон тахтига ўтиради. Эрдонабий хонлиги даврида музокаралар олиб бориб, Хитойнинг Қўқон хонлигига ва Қўқон хонлигининг Шарқий Туркистон -Қошғар ишларига дахл қилмаслиги ҳақида шартнома тузилади ва анча муддат тинчлик ўрнатилади.
Эрдонабий даврида (1750-1762) Фарғона тўрт вилоятга бўлинар эди. Булар: Андижон вилояти, Наманган вилояти, Чуст ва Қўқон мулки. Қўқон дор ус-салтанат, яъни давлатнинг пойтахти эди. Эрдонабий Исфара ва Хўжандни мулкларига қайта қўшиб олиб, 1754 йили Ўратепага юриш қилади, лекин шу юришда мағлуб бўлади. Эрдонабий 1762 йили вафот қилади. Уруғларнинг бий ва оқсоқоллари ўзаро маслаҳатлашиб, Сулаймонхон ибн Шодибий ибн Шоҳрухни тахтга кўтариш хусусида қарор қабул қилишади. Аммо бир неча ойдан сўнг у тахтдан туширилади ва хонлик тахтига Абдулҳамидхон ибн Абдураҳимхон «Норботир» - Норбўтабий (таваллуди ҳижрий 1163 йили, муҳаррам ойининг учинчи куни, милодий 1749 йил 13 декабр, вафоти ҳижрий 1213, милодий 1798 йили) ўтиради. Норбўтабий ва Олимхон даврида (1798-1810 милодий йиллар) Қўқон хонлигининг бирлашиш жараёни охирига етади. Олимхон даврида Тошкент ва Чимкент хонлик ҳудудига қўшилади.
Унинг даврида хонликнинг хўжалик ва маданий ҳаёти ривожлана бошлади ва Қўқон Фарғонанинг маданий ва иқтисодий марказига айланади. ХIХ аср бошларида Қўқон хонлиги қўшни давлатлар билан алоқалар ўрнатиб, уларга ўз элчиларини ҳам юборади. Қўқоннинг Хива, Шарқий Туркистон, Бухорога юборган элчилари ҳақида маълумотлар бор.
1805 йили етти йиллик ҳаракатлардан сўнг Олимхон Хўжандни, 1806 йили эса Ўратепани забт қшшб, итоатига киргизади. Лекин кўп ўтмай Ўратепа мустақилликни қўлга киритиб, Маҳмудхўжа ҳоким бўлади. Олимхон Бухоро қўшинидан мағлуб бўлиб, сиёсатини ўзгартиради. Энди у Тошкентга юриш қилишга қарор қилиб, 1809 йили бу вилоятни ишғол этади. Бу ерда туриб Олимхон қишнинг ўрталарида қўшинини Сайрам ва Чимкентга, чекинган тошкентликлар қўшинига қарши юборади. Об-ҳавонинг қийинчиликлари, қишнинг совуқ келгани ҳамда Олимхон қаҳру-ғазабидан тўйган қўшин бошлиқлари ва хон душманлари унинг укаси Умархон тарафига ўтади. Умархон ҳам бу кишиларни қўллаб туриб, эътироз билдирмайди. Умархон қўзғолон кўтарган қўшни билан Қўқонга қайтади ва хонлик тахтига кўтарилади. Олимхон Тошкентда қолган яқинлари билан Қўқонга қайтаётганда Умархон ва Тошкент зодагонлари одамлари томонидан Сарой деган мавзеда отиб ўлдирилади.
Олимхон ўлимидан сўнг (ҳижрий 1225, муҳаррамнинг биринчи куни, милодий 1810 йили олтинчи февраль) Қўқон тахтита Умархон ибн Муҳаммад Абдулҳамид (Норбўтахон) Баҳодир ўтиради. Умархон даврида эса зодагонлар қайта ҳокимият устига келиб, руҳонийлар ҳам давлат ва сиёсат ишларига аралашадиган бўлади.
Бу даврда Самарқандга Юсуф мингбоши раҳбарлигидаги қўшин юборилиб, бу вилоятнинг чегаралари талон-тарож этилади. 1816 йили эса Ражаб қўшбеги бошчилигидаги қўшни Туркистонни забт этиб, у хонлик ҳудудига киритилади. Шу юришдан сўнг Умархон руҳонийлар розилиги билан «амир ал-муслимин» унвонини олиб, ҳам диний, ҳам дунёвий ҳокимиятга эга бўлади. Умархон даврида Қўқон хонлигининг давлат тузуми, давлат ишларини юргизиш қонун-қоидалари, диний ишлар тартибга келтирилиб, мамлакат чегаралари аниқпаб олинади. Энди Қўқон давлатининг чегараси шимолда Туркистон ва Дашти Қипчоққача, ғарбда Самарқандгача, Жанубда Кўҳистон ҳамда Кўлоб, Ҳисор ва Шаҳрисабзгача, Шарқда эса Шарқий Туркистонгача етарди. Умархон 1822 йили 30 декабрда вафот этгач, унинг вориси Муҳаммадалихон даврида (1822-1842) Қўқон ҳукуматини Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз, Масчоҳ тан олади. Муҳаммадалихон даврида қирғизларнинг баъзи туманлари Қўқонга қўшиб олинади.
Сирдарё бўйларидан Александр тоғлари ёнларигача Қўқон истеҳкомлари қурилди, уларнинг атрофида зироатчилар ва савдогарлар келиб яшарди. «XVIII аср воқеаларидан (жунгарлар истилоси давридан) сўнг қишлоқ ва қисман шаҳар ҳаёти қайта тиклана бошлади», деб ёзган эди В. В. Бартольд. Бу жойларда Бишкек ва Тўқмоқ қалъаси (1825 й), Куртка (1823 й) ва бошқа истеҳқомлар қурилди. Аммо Ўратепа вилояти Қўқон ва Бухоро учун жанг ва урупшарнинг майдони бўлиб қолди. Бу урушлардан фақат халқ азоб чекарди, холос.
Умархон давридан бошлаб Қўқон Ўрта Осиё минтақасида сиёсий жараёнлар ва халқаро муносабатларда фаол аралаша бошлади.
Муҳаммадалихон 1822 йили Маъсумхон Тўра, шайх ул-ислом Домулло Зокирхўжа эшон ва тоғалари Қосим бекларбеги томонидан хонлик тахтига кўтарилади. XIX асрнинг 20-йилларида Қўқон давлати хўжаларнинг ҳаракатлари сабабли Шарқий Туркистон ишларига аралаша бошлайди. 1824 йили Жаҳонгирхўжа Маҳдуми Аъзамий Қўқондан қочади ва Қошғарга бориб, Шарқий Туркистон халқларининг Хитой ҳукуматига қарши кўтарган қўзғолонларига бошчилик қилмоқчи бўлади. Бу сиёсатга Ҳаққули мингбоши ибн Ирисқулибек бошчилик қилиб, Шарқий Туркистондаги Оқхўжалар ҳукумати, яъни Жахонгирхўжа Маҳдуми Аъзамнинг ҳукуматини қайта тикламоқчи бўлади. Жаҳонгирхўжа Маҳдуми Аъзамнинг катта ўғли Муҳаммад Амин авлодларидан бўлиб, Хитой давлати Қўқон билан тузган шартномага кўра, уларни Қўқон давлатида сақлаши шарт эди. Қорахўжалар, яъни Оффоқхўжа Маҳдуми Аъзам Хитой ҳукуматини тан олиб, Шарқий Туркистонда ўз ҳукуматини сақлаганди. 1832 йили Пекин Қўқон билан сулҳ тузиб, Қўқонга баъзи енгилликлар берди. Масалан, Қўқон хони ўз оқсоқоллари орқали Қошғардаги раъийатдан солиқ олиш ҳуқуқига эга бўлади.
1833-34 йиллари Қоратегин босиб олинди. Юқорида таъкидлаганимиздек, Қўқон ҳукуматини Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон шоҳлари ҳам тан олди. Қирғизлар яшайдиган ерлар ҳам хонлик ҳудудига қўшиб олинди. Лекин Муҳаммадалихон ҳукмронлиги даврининг охирги йилларида Қўқон давлатининг ички аҳволи оғир эди. Қўқон ҳудудига қўшилган қирғиз ва қипчоқ бошлиқлари бир томондан, ўтроқ аъён ва зодагонлар кучлари, раҳбарлари иккинчи томондан ўзаро қаршилик ва душманликни бошлай берди. Тошкент ашрофлари, муҳожирликда бўлган турли гуруҳлар намоёндалари (Муҳаммад Ҳакимхон бошчилигида) марказий ҳукуматни қўлга олиш учун курашни кучайтирди. Сарой ва хон атрофидаги мансабдор шахслар ҳам баъзан иғволарга қўл урарди. Бухоро амири Насруллоҳ (1826-1860) ҳам қарама-қаршиликлардан фойдаланиб, бу бой ўлкани эгалламоқчи эди.
Натижада, 1842 йили май ойида Бухоро амири Насруллюҳ Қўқон шаҳрини эгаллайди. Бу юриш ҳар хил гуруҳларнинг ички сиёсий қаршиликлари натижаси эди. «Шу гуруҳларданг бири -Тошкент аъёнлари ва Шаҳрисабздаги қўқонлик муҳожирлар бирлашгач, ўз душманларини йўқ қилиш учун ҳамма воситалардан фойдаланиб, мақсадларига эришолмай, Бухоро амири Насруллоҳдан мадад сўрашди», деб ёзилган манбаларда. Бу юриш ташкилотчиларидан бири муҳожирликда бўлган Қўқон хонлари авлодига мансуб Ҳакимхон тўра ибн Маъсумхон шайх улислом эди. Амир Насруллоҳ қўшини Фарғона водийсини талон-тарож этиб, Қўқонни ҳам ғорат қилади. Қўқон хони Муҳаммадалихон ҳамда унинг яқинлари, укаси Султон Муҳаммад, онаси шоира Моҳларойим (Нодира), ўғли хонзода Муҳаммадаминхон ҳам ўлдирилади. Бу воқеадан олдин Бухоро амири Хўжа Қаландар мисгар қўзғолонини ҳам бостиради. Қўзғолон Бухоро истилосига қарши кўтарилган бўлса ҳам, унинг натижасидан хон душманлари фойдаланди.
Бухоро амири Қўқонда 13 кун туриб, хонликдаги кўплаб ҳунарманд косиблар, усталарни мажбуран Бухорога олиб кетади. Кўплаб хотин-қизлар ҳам ўз ватанларидан кетиб, ғурбат ва ғарибликка дуч келади. Амир Насруллоҳ Иброҳим парвоначи манғитни Қўқонда ҳоким этиб, ўзи Бухорога қайтади. Иброҳим парвоначи «Хаёл» икки ой ҳукмронлиги даврида янги-янги солиқлар солиб, Фарғона халқига ниҳоятда жабр-ситам етказади. 70 кундан сўнг Қўқон халқи қипчоқ ва қирғиз жамоалари кучлари билан манғитларни Қўқондан ҳайдаб, тахтга Шералихонни кўтарадилар. Янги хон муваффақиятига Хива хонининг Бухоро амирлигига қилган ҳужуми ҳам мадад бўлади. Кўп вақт ўтмай, Қўқон хонлиги олдинги чегараларини тиклаб олади. Қўқондан Тошкент, Хўжанд ва жанубий Қозоғистонгача бўлган мулкларга волийлар қайта тайинлана бошлади. Шералихонни тахтга кўтарган қипчоқ-қирғиз жамоаси раҳбарлик мансабларини қўлга олади. 1842 йили кузда Талас қирғизларининг бошлиғи Муҳаммадюсуф Шералихонга ёрдам бериб, уни хонлик тахтига кўтариб, ўзи мингбоши бўлиб олади. Манғитлар лашкарини Қўқон мулкидан ҳайдашда иштирок этган қипчоқларга олий мансаблар тегмайди. Муҳаммад-юсуф ҳам уларга қарши хатти-ҳаракатларни бошлайди. Бу хабарни эшитиб, қипчоқлар Андижон ва Шаҳрихонга бориб қўшин йиғади. Олдиларига музокара учун Юсуф мингбоши ва Шералихоннинг ўғли Саримсоқбек юборилади. Қипчоқлар талаби билан Муҳаммад-Юсуф мингбошилик мансабидан олинади ва ўрнига Кали Шоди деган киши вазир бўлади. Муҳаммадюсуф Марғилонга ҳоким этиб юборилади. Каримқули додхоҳ Андижонда ҳоким бўлгач, Мусулмонқул унга ботурбоши этиб тайинланади. Шу билан «Мусулмонқул давлат отига миниб, ўнг қўлига қудрат қиличини олиб, белига душманга қирон келтирадиган шамширини осади». Мусулмонқул асли қипчоқларнинг қулон уруғидан бўлган экан. У Марғилон қўшинига сардор эди ва 1843 йили қўзғолон кўтариб, Муҳаммадюсуфни Чуст яқинида мағлуб этади. Мусулмонқулнинг норозилигига қипчоқларга қарши уюштирилган суиқасд сабаб бўлган эди. Юсуф мингбоши қабиладошлари билан Шоди додхоҳни, Шоди додхоҳ эса Юсуф ва Мусулмонқулни давлат ишларидан четлаштирмоқчи бўлади. Мусулмонқулни қипчоқлар ҳамда қора-қалпоқ ва қалмоқлар қўллайди. У Наманганни олгач, Шоди додхоҳни ҳам мағлуб этиб ўлдиради. Қипчоқлар Қўқонни босиб олади, натижада Ўтамбий Марғилонда, Кўри Сидиқ Андижонда, Мирзот Наманганда, Шер Кировучида, Нормуҳаммад Тошкентда, Норбахши Хўжандда ҳоким бўлиб олади. Каримқули дастурхончи ва Қулбобо (Ҳотамқули қипчоқ) рисолачи бўлишади. 1844 йили қирғизлар ҳам куч йиғиб, Моду ва Ўш атрофида бош кўтаради. Улар Алимбек, Сайид додхоҳ ва Пўлод додхоҳ бошчилигида Мусулмоқулга қарши жангга чиқади. Мусулмонқул Қўқон лашкари билан Ўшга келади. Аммо унинг йўқлигидан фойдаланган махаллий аъён-ашроф-лар Олимхоннинг ўғли Муродхонни тахтга кўтариб, Шералихонни ўлдиради. Бу хабарни эшитган Мусулмонқул Ўшдан тезлик билан пойтахтга келиб, 11 кун ҳокимлик қилган Муродхонни қатл қилади ва Шералихоннинг ўғли Худоёрхонни хон деб эълон қилади. Ёш хонга ўз қизини бериб, унга қайнота бўлгач, оталиқ унвонини ҳам олади. Ҳукумат қипчоқ бийлари қўлига ўтади.
Шералихон катта ўғли Саримсоқбек (Абдураҳмонбек)ни Тошкент мулкида Худоёрхонни Андижонга ҳоким этган эди. Шералихонни тахтдан олиб, ўлдирилишига фаол қўл урган руҳонийлар - Зокирхўжа шайх ул-ислом, домла Холмуҳаммад раис, домла Хўжамқули аълам, Сулаймонхўжа, шаҳар ва заминдор ашрофларидан Раҳматилла додхоҳ, Сотиболди додхоҳ, Охун додхоҳ, Муҳаммадкарим халифа, Мулла халифа ва бошқаларни Мусулмонқул ўлдирди.



Ёш Худоёрхон қайнотаси Мусулмонқул ва қипчоқлар таъсирида қолиб, давлат бошқарувидан бутунлай четлатилган эди. «Шундай замон бўлдики, - деб ёзади замондош муаррих Иваз Муҳаммад, - ҳар ким ўзича ҳукм сурарди. Хон унвони маъносиз бўлди. Мусулмонқул ва қипчоқнинг бошқа ашрофлари ўлкани ўзаро бўлиб олдилар». Мусулмонқули мингбошилик лавозимига эга бўлади. Қипчоқлар ўз авлодлари билан гуруҳ-гуруҳ бўлиб Қўқонга кириб яшай бошлади. Шаҳардаги аҳолини ҳайдаб чиқариб, ер, мол-мулкларига эга бўлишди. Манбаларда хабар берилишича, Мусулмонқул ҳатто эски Ўрда ерини ҳам ўз қабиладошларига бўлиб берган.
Қўқон атрофидаги ҳокимиятни қўлга киритгач, Мусулмонқул Хўжандни Турдибой қипчоққа беради, Тошкентни ҳам ўз тасарруфига ўтказиш учун Абдураҳимбек (Саримсоқхон)ни алдаб, Қўқонга олиб келади ва Балиқчига ҳоким этиб қўяди. Олдига Худойберди додхоҳни ботурбоши этиб тайинлайди, аммо тез орада уни ўлдиради. Мусулмонқул Тошкент ҳокимлигини аввал Мулла Холбекка, уч ойдан сўнг эса Азиз парвоначига тақдим этади. Кировучи эса Нормуҳаммад қипчоққа берилади. Мулла Холбек ҳокимиятдан маъзул бўлиб, Қўқонга қайтади. Шундай қилиб, қипчоқлар ўртасига низо тушади. Туркистон ҳокими Қаяоатшоҳ эса янги хонни тан олмайди ва Азиз парвоначига эътироз билдиради. Азиз парвоначи Қаноатшоҳга қарши чиқиб Туркистонни етта ой давомида қамалга олди ва шаҳарни сувга бостириб қўлга олади. Қаноатшоҳ Бухоро амирлигига чиқиб кетиш шарти билан омон қодцирилади. 1846 йили Мусулмонқул бошқа қипчоқ зодагонларининг маслаҳати билан Ўратепага юриш бош-лайди. Шаҳарни қамал этиб, унинг атрофини талон-тарож қилади. Қайтишда хон ва Мусулмонқул ораларида адоват пайдо бўлади. Хон Мулла Холбек қўшбегини мингбоши этиб. Мусулмонқулни Қураманинг Облиқига сургун қилди.
Тошкентга қайтгач, Азиз парвоначи Мусулмонқулнинг минг-бошиликдан тушганини эшитиб, бунга қарши чиқади. Мусулмонқулнинг ўрнига Мулла Холбек мингбоши бўлган эди. Энди қипчоқлар хокимияти учун ўзаро урушлар бошланади. Бироз ўтмай Облиққа сургун қилинган Мусулмонқул Азиз парвона-чи ёрдамида иккинчи марта (1847 й) мингбошилик мансабига кўтарилади. Мулла Холбек қипчоқ (ғулом) Мусулмонқулнинг ўрнига вазир бўлганида қипчоқ ашрофларининг талабларини қондира олмади. Қипчоқлар кенгаши унинг вазирлигига қарши чиқди. Бу низолардан фойдаланиб, Норбўтахоннинг невараси Пошшохўжа қўзғолон кўтариб, хон бўлмоқчи бўлди. Бундан хабар топган қипчоқлар Урганжий деган жойда унинг тарафдорлари Муҳаммад Диёр қўрбоши Офтобачи билан тўқнашиб қолади. Суиқасдчилар тарафдорлари мағлуб бўлиб, баъзилари Тошкентга қочади, қолганлари қипчоқлар қўлига тушиб ўлдирилади.
Азиз парвоначи ҳам ўз ҳомийси Мусулмонқулнинг вазирликдан тушганини эшитиб, Қўқонга қаршилик кўрсатади. Шунда қипчоқлар Тошкентга юриш қилади. Аммо шаҳарни ололмай, юриш қийинчиликларидан қайтишга мажбур бўлади. Қайтишда Тилав қишлоғида (Қурама яқинларида) кенгаш қилиб, Мусул-монқулни қайта мингбошилик лавозимига кўтариш учун тил бириктиради. Оқ ота қишлоғида Мусулмонқул Худоёрхон билан учрашиб, қайта, учинчи марта (1848 й.) мингбоши этиб тайинланади. Бундай натижалардан норози бўлган қипчоқларнинг бошқа гурухи Мулла Каримқул дастурхончи, Хотамқушг рисолачи, Муҳаммадназар Кўрўғли, унинг ўғли Холмуҳаммад додхоҳ, Кировчи вориси Нормуҳаммад додхоҳ ўз қўшини билан Азиз парвоначига қарши уруш қилиб Тошкентни олишади. Нормуҳаммад қўшбеги Тошкентга ҳоким бўлади. Шаҳар қарийб уч йиллик Азиз парвоначи зулмидан озод бўлади. Уларнинг 1847 йили кўтарган қўзғолонларидан қипчоқларниш шу гуруҳи фойдаланган эди. Қўзғолон тафсилотининг шоҳиди бўлган, ўша кунлари Тошкентнинг Жанггоҳ маҳалласида яшаган Иваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий шундай ёзиб қолдирган:
«Азиз парвоначи қипчоқлар қамалидан озод бўлиб, хазинаси бўшаб қолганини билгач, ўз яқинлари маслаҳати билан вилоят аҳолисига «музофот пули» деган солиқ солади. Тошкентнинг ҳар кўча ва маҳаллаларига солиқ пули белгиланади. Бу хабар Азиз парвоначи зулмидан азоб чекаётган шаҳарликларга етиб боради ва улар Муҳаммадюсуфбой парчабоф бошчилигида қўзғолон кўтардилар. Шаҳар ашрофларидан бир неча киши Кировучи ҳокими Нормуҳаммад қўшбеги қипчоқ олдига юборилди.
Азиз парвоначи қўзғолончиларга қарши тўп ва қуроллар билан чиқади. Қўзғолончилар Жангтоҳ, Парчабоф ва Мисгар маҳаллаларида йиғилиб турарди. Жангда Азиз парвоначининг ботурбошиси Раҳимбек ибн Қозоқ яраланади. Бешёғоч маҳалласидан ҳам мингга яқин кишилар топган нарсалари билан қуролланиб, Парчабоф маҳалласига келди. Азиз парвоначи ўз Ўрдасида паноҳ топади. Шу пайт Шодмонхўжа парвоначи Қурамадан Нормуҳаммад қўшбеги билан етиб келада. У Тошкентнинг ўн икки дарвозасини ёпиб, халқ ёрдамида Ўрдани қамал қилди. Нормуҳаммад қўшбеги ҳам етиб келди ва Бешёғоч дарвозаси олдида қўнди. Азиз парвоначи лашкарининг сарбозлари қамалнинг икки ҳафтасидан кейин уни ташлаб кета бошлади. Шу ҳолатда Азиз парвоначи таслим бўлганидан сўнг, уни оила аъзолари билан Қўқонга жўнатишди. Кейинчалик уни Ўтаббий олдига, яъни Марғилонга юборишди. Икки-уч ойдан сўнг уни қаршиликда айблаб, Қўқонга олиб келиб қатл этилди ва катта қабристонга дафн қилинди. Нормуҳаммад қўшбеги Тошкентга ҳоким бўлди».
1848-1849 йилларда қирғизлар ҳам бу ўзаро урушларга қўшилди ва қипчоқлар билан Балиқчи атрофида жанг қилиб, мағлуб бўлди. Қирғизлар билан бўлган тўқнашув қипчоқларни бирлаштирмади. Мусулмонқулга қарши бўлган қипчоқлар ўз бошлиқлари Мулло Холбек, Муҳаммад Ёр додхоҳ, Жумабой додхоҳ, Раҳимқули додхоҳлар билан Қўқон-Андижон воҳасига кетдилар. Тўрт ойлардан сўнг Қўқонга қарши қилган юришлари натижасиз тугади. Уларнинг бошлиқлари эса Мусулмонқул томонидан қатл этилди.
Тошкент мулки Нормуҳаммад қўшбеги ҳокимлиги даврида ҳам, Мусулмонқул мингбоши бўлган замонда ҳам мустақиллигини сақлади. Мусулмонқул ва қипчоқлар ҳокимиятидан норози бўлган хонликнинг кўп табақа ва халқлари тошкентликлар билан тил бириктириб, мингбошига қарши чиқди. Мусулмонқул Тошкентга келиб, уни қамал қилди. Шаҳарни ололмай Хўжандга келгач, уни Бухоро амири қўшинидан ҳимоя қилиб, амир Насруллоҳни қайтишга мажбур этди. У Бухоро қўшини ўртасида варақалар тарқатиб, уларни қўрқитди. Жигдалик қишлоғида ҳарбий машварат ўтказиб, амир Насруллоҳга махсус мактуб юборди. Унга қипчоқлар томонидан мағлуб бўлиш, оқибатларини тушунтириб, «бир кўчманчи халқ» устидан ғалаба қозониш-нинг ўзи шармандалик эканини айтади. Мусулмонқулнинг дипломатик санъати катта тўқнашувнинг оддини олди, амир Насруллоҳ Бухорога қайтди.
Мусулмонқул Бухоро қўшинларини қувиб Ўратепа мулки-ни талон-тарож эта бошлади. Аммо уни бу дафъа ҳам ололмади. Фақат тўртинчи юришида, узоқ ва қаттиқ жанглардан сўнг Ўратепа забт этилди. Оқ-ўйлувда бўлган Исобек юз қайта Ўра-тепага ҳоким бўлди. Тез орада Исобек Қўқон тасарруфидан чиқиб, Мусулмонқулга қарши боради. Икки марта қўшин тортганидан сўнг Ўратепа таслим бўлади. Манбаларга қараганда, хон ҳар йили беш марта Ўратепага қарши юриш ташкил қилар экан. Ҳатто болалар Қўқонда «Ўратепага юриш» номли ўйинни ўйлаб топган экан.
1848 йили Ўратепа Қўқонга тобе бўлди ва Исобек ўрнига унинг амакиваччаси Али Шакурбек ҳоким этиб тайинланди. Шу воқеадан сўнг қипчоқлар орасида яна ўзаро низо пайдо бўлди. Мусулмонқул иккинчи марта мансабидан туширилиб, ўрнига Муҳаммад Диёр қипчоқ вазир бўлади. Қипчоқларнинг ўзаро олишувидан фойдаланган Али Шакур Қўқон тобелигидан чиқмоқчи бўлиб қўзғолон кўтарди. Худоёрхон Фарғона аҳолисидан қўшин йиғиб Ўратепага қарши борди. 1848 йили ақраб ойида Муғ қалъаси ҳужум билан олинди. Али Шакурбек асир олиниб, Исобек юз қўли билан ўлдирилди. Шу урушда асир тушган 900 ўратепаликлар қатл этилиб, бошларидан калла минора қурилган экан.
Ўратепа ҳокимлиги Ғофурбек ибн Муҳаммад Раҳимбек атолиққа берилди. Шу вақтда Мусулмонқул вазирлик мансабини қайта қўлга киритиш учун Қўқонга юриш қилмоқчи бўлади. Муҳаммаддиёр қўшбеги ҳам ўз одамларини йиғиб унга қарши урушга чиқди. Аммо қипчоқ улуси атрофларидан Каримқули дастурхончи, Қулбобо рисолачи ва бошқалар ўртага тушиб, Мусулмонқулни Андижонга, Раҳмонқули додхоҳни Чустга ҳоким қилиб қайтаради.
Муҳаммадциёр мингбошига қарши уюштирилган суиқасдда халифа Эшон Сафо айбланиб, у 1849 йили қатл этилади. Мусулмонқул яна ўз қабиладошлари ва сафдошлари билан Қўқонга ҳужум қилиб Ўрдани босиб олади. Муҳаммаддиёр Ёрмозордан Мулла Холбек ва Чустдан Раҳмонча додхоҳни ёрдамга чақиради. Аммо Мусулмонқул учинчи марта мингбошилик мансабига ўтириб, уларни вазифаларидан четлаштиради. Кейинроқ Муҳаммаддиёр, мулла Холбек, Раҳмонча додхоҳ, Жумабойлар Дуоб деган мавзега сургун қилинади. 1844 йили кузида эса Мусулмонқул Қўқонда Нормуҳаммад қўшбегининг тўйида юқорида тилга олинган қабила пешволарини тутиб ўлдиради. Мулла Чўлибек ва Эшбийлар эса Туркистонга сургун қилинади. Энди қипчоқларнинг кўп бошлиқлари Мусулмонқулнинг вазирлигидан норози бўлиб, уни мансабдан туширмоқчи бўлишади. Мусулмонқул ҳам ўзига қаршилик кўрсатган қабила ашрофларига қаттиқ қарши чиқа бошлади. Унинг шундай сиёсатидан ҳавфсираб мулла Каримқул дастурхончи Чодак орқали Тошкентга келади. Унинг ортидан юборилган Қулбобо рисолачи ҳам қайта пойтахтга бормай, Нормуҳаммад олдида паноҳ топади. Мусулмонқул Нормуҳаммад қўшбегини ҳам қаршилик кўрсатишда айблаб, Тошкентга қарши юриш қилади. Аммо тошкентликлар уни қайтишга мажбур қилади. Бир неча ойлардан кейин Мусулмонқул яна лашкар йиғиб Тошкентга келди. Шаҳар атрофини унинг лашкарлари талон-тарож қилади. Шаҳрихон ҳокими Холмуҳаммад додхоҳ қипчоқ Чимкентга юборилган бўлса ҳам, қайтиб тошкентликларга қўшилади. Бундан олдинроқ Тошкентликлар ташаббуси билан хон Худоёр ҳам мингбошига қарши чиқмоқчи бўлади. Тошкентдан хон олдига яширинча мулла Каримқул ва Қулбобо рисолачи юборилган эди. Учинчи юришда Мусулмонқул билан Худоёрхон ҳам Тошкентга келади. Мусулмонқул қўшинидан бўлган баъзи бошлиқлар ҳам Нормуҳаммад қўшбегига хабар бериб, хон билан биргаликда уларга қўшилишларини билдиришади. Шаҳар яқинида содир бўлган жангда Наманган ҳокими ҳам тошкентликларга қўшилади. Эртаси куни бўлган жангда Мусулмонқул мағлуб бўлди. Унинг лашкарбошилари Худоёрхонни олиб, Тошкентга кирадилар. Мусулмонқул Чодак тоғлари орқали қочиб, Учқўрғоннинг Кетмонтепа қишлоғига боради.
Тошкент лашкарбошилари ва ашрофлари Муҳаммадниёз қўшбеги, Муҳаммадқосим парвоначи - мингбоши, Муҳаммад-Ражаб қўрбоши, Мадёқуб қўшбеги, Муҳаммадюсуф мирзабоши қипчоқлар (аслида Мусулмонқул тарафдорлари)ни йўқ қилиш мақсадида Нормуҳаммад қўшбеги мингбошининг розилигини оладилар. Олий хон ҳукуматини Худоёрхонга беришни маслаҳат қилиб, қўшин йиғишади ва Қўқонга келишади. Чорбоғи тўра номли боғга тушиб, Худоёрхон билан ҳам тил бириктириб, Қўқон оқсоқолларининг розилигини олишади. Қўқон шаҳ-ри ва унинг атрофларидаги жойларда қипчоқлар қирғини - қатли оми бошланади. Қипчоқлардан Ўтаббий ва Нормуҳаммад қўшбегилар тирик қоладилар. Биринчисини хон, иккинчисини Тошкент ашрофлари ҳимоя қиладилар. Энди Худоёрхон амалда (1852 й) ўз хокимиятида мустақил бўлди. Ўтаббий қўшбеги мин-гбошилик лавозимига кўтарилди.
Худоёрхон қолган қўшини билан Тошкентга киради ва унинг мустақил хонлик даври бошланади. Шу орада хон йўқлигидан Абдуллобек ибн Пошахўжа фойдаланиб, Қўқонда ҳукуматни қўлга олади. Аммо Тошкентдан Мирзод қўшбеги ва мулло Ка-римқули дастурхончиетиб бориб, Абдуллобекниўддиради. Мир-зод қўшбеги ўзини хон деб эълон қилади. Унга қарши Худоёрхон Тошкент лашкари билан етиб келади ва қатл этади. Қирғиз-қипчоқ қўшини ҳам Билқалама деган мавзеда жам бўлишади. Ивазмуҳаммад Хўқандий маълумотига қараганда, Худоёрхон Тошкент, Наманган, Андижон ва Марғилонга одам юбориб қип-чоқлар қирғини ҳақида фармон берган экан80. У Тошкентга мах-сус қўшин юбориб, Муҳаммадниёз понсад, Қосим понсад, Ниё-зали понсадлар билан тил бириктириб битим тузади. Улар ҳокимлари Нормуҳаммад қўшбеги олдига келиб, Қўқонга бориб Худоёрхонни табриклаб келишни маслаҳат беришади. Тошкент волийси икки понсад қўшин билан Қўқонга олиб келинади. Ҳижрий 1269 йил зу-л-ҳижжа ойининг 28 куни, милодий 1852 йил 14 ноябрда тошкентликлар Қўқонга кириб келадилар. Қипчоқларнинг бошлиқлари Ўтаббий ва Нормуҳаммаддан ташқари бошқа бойлар ва бопшиқлар қириб ташланади. Қипчоқлар жамоаси бу қатли омдан хавфсираб, Билқалама мавзеига қочиб боришади. Улар мактубини олган, Мусулмонқул ҳам Иккисувга келади ва олти минглик қипчоқ-қирғиз қўшшшга бош бўлади. Хонликнинг аксарият шаҳар ва қишлоқларида яшаётган бегуноҳ қипчоқлар асирликка олинади, кўплари бола-чақалари билан қочиб кетишади. Худоёрхон йиғма қўшин билан қипчоқларга қарши бориб, биринчи жангдаёқ мағлуб бўлади, ўзи қамалда қолади. Қипчоқлар қўшинининг бир қисми Қўқонга келиб, шаҳарга бостириб кирмоқчи бўлади. Шунда шаҳар қозиси Муҳаммад Назар иноқ додхоҳ ва Хониқули саркорлар шаҳар мудофаасини ташкил қилишади. Худоёрхон қўшинида бўлган Сўфибек, Султон Муродбек ҳамда лашкарбоши Хўжа Мўмин, Муҳаммадназар, Сайфуддинлар қочиб кетишади. «Зафарномайи Худоёрхоний» бунинг сабабини шундай мазмунда изоҳлайди: хон Мусулмонқулдан озод бўлиб, тахтга ўтиргач, юқорида зикр қилинган кишиларга мансаб ва вазифаларни бериб, баъзиларини алоҳида мулкларга ҳоким этиб тайинлайди. Уларниш ҳар бири «ўз мулк»-ларига қочиб кетмоқчи бўлишади. Фақат Маллабек - акаси берган мадади натижасида, Худоёрхон мағлубиятдан ва қамоқдан озод бўлиб, қипчоқлардан устун келади. Қипчоқлар Наманган ва Тўрақўрғонга ҳужум қилмоқчи бўлсалар ҳам мағлуб бўлиб орқага қайтадилар. Иккинчи жангда ҳам хон ғалаба қозонади ва қипчоқлар ўзаро маслаҳатлашиб Мусулмонқулни тутиб хон-га беришади. Худоёрхон уни Йўлчибек додхоҳ ҳимоясида Қўқонга юборади ва қатл эттиради.
Худоёрхон энг кучли бўлган қипчоқ ижтимоий илдизига қаттиқ зарба берди, уларнинг мол-мулкларини мусодара қилиб, ўтроқ аҳоли ишончини қозониш учун бу мулк ярим баҳосида сотилди. Қўқон хонлигида бирмунча осойишталик таъминланди. Аммо ўн йил давом этган ихтилоф ва урушлар деҳқон аҳлига катта зарар етказди. Шаҳар ашрофлари ва мулкдорлар сиёсий ҳокимият ва давлат бошқарувидан четлатилган эди.
Худоёрхон Мусулмонқул таъсиридан ва қипчоқлар низоларидан озод бўлиб, мустақил хон сифатида ҳукм сура олмади. Маҳаллий ҳокимлардан Абдулғафурбек юз Ўратепада ва укаси Маллабек Тошкентда унга қарши чиқа бошлади. 1853 йили рус қўшинлари ҳам Оқмасжид орқали Қўқон хонлиги ерларига бостириб киришни давом эттирди. Худоёрхон уч томонлама бўлаётган тазйиқлар остида қолди. У лашкар йиғиб, Ўратепага бормоқ мақсадида Маҳрамга келади. Шу вақтда Маллабек томонидан Кўр Қўддош юз элчи бўлиб келди. Аммо Худоёрхон элчини ўлдириб, Хўжанддан Тошкент томон йўл олади. Хон Кировучидан Маллабек номига дабир Мавлоно Муҳаммад-Ражаб муншийга буюриб хат ёзиб юборади ва уни қаршиликдан тўхтатмоқчи бўлади. Аммо Маллабек Қўқон ашрофлари, ҳарбий бошлиқлар ва укаси Худоёрхонга итоат этмайди. Худоёрхон Тошкент уруши давомвда Ўратепага қарши Қосим мингбошини юборган эди. Аммо Тошкент қамалидан олдин хон Қосим мингбошини қайта чақиради ва биргаликда Маллабекка қарши чиқишади. Маллабек урушларда мағлуб бўлиб, 1853 йили баъзи лашкарбошилари билан Бухо-рога кетади. Худоёрхон Шодмонхўжа парвоначини Тошкент вилоятига волий этиб, Қўқонга қайтади.
Ана шу уруш ва низолардан Россия ҳукумати олдиндан режалаштирилган Туркистонни босиб олиш мақсадларини амалга ошириш учун ҳаракат қила бошлади.
1853 йили Оқмасжид граф Перовский томонидан босиб олинади. Қалъа ҳокими Тўрақул (Абду Вали) ва қалъа ҳимоячилари ҳалок бўлишади. Манбаларнинг хабар беришича, қамал давомида 30 нафар қўқонлик, ҳужум вақтида эса 212 киши ҳалок бўлган, шулардан 4 нафар аёл, 2 нафар бола 217 нафар яраланганлар билан бирга руслар томонидан асир олинган.
Бу вақтда Худоёрхон Ём ва Зомин қалъаларини ўз тасарруфига киргизиб, Қўқонга қайтади. У тез орада лашкар йиғиб, бир неча понсод қўшинни Карим шайх понсадбоши ибн Аби Убайд бошчилигида Тошкентга юборди ва Шодмонхўжа лашкарбошчилигида Оқмасжидга боришларини буюради. Шодмонхўжа 1853 йили ёзда Тошкент ва Қурама лашкари ҳамда Қўқон қўшини билан русларга қарши чиқмоқчи бўлиб, Туркистонга келади. Кейинроқ Оқмасжид олдидаги урушда мағлуб бўлиб, қайта Туркистонга, у ердан Тошкентга қайтади. Худоёрхон Қўқон лашкарбошиларини қўрқоқлик ва жангдан қочишда айб-лайди. Қўқонга қайтган Шодмонхўжа, Саримсоқ додхоҳ ва Муҳаммад Карим шайхларга Ўрда майдонида аёллар кийими кийдириб қўйилади. Улар таҳқир қилиниб, сўнг ўз қўшинларига юборилади.
Тошкент ҳокимлиги Сўфибек ибн Давронбек додхоҳ Кўҳистонга берилади. Ҳижрий 1269 йили (1852-53 й.) Исобек ибн Баҳодирбек юз Эшон халифа Олтмиш туҳматига учраб Ўрда дарвозаси олдида ўлдирилади.
Шундай қилиб, Оқмасжид мағлубияти билан Қўқон-Россия муносабатларининг янги босқичи бошланади. Қўқон мулкларининг кейинги босқинигача анча йиллар ўтган бўлса ҳам, Рос-сия Қрим урушларидан сўнг Туркистон босқинини жадаллик билан олиб борган.

Шундай қилиб, Қўқон хонлигининг XIX аср биринчи ярми-даги сиёсий вазиятлари таҳлили тадқиқотчиларни нохуш хулосаларга олиб келади. Хон ва унинг оила аъзолари, ҳокимлар, моддий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатлардан кучайиб кетган зодагонларнинг тож - тахт учун ўзаро курашлари XIX асрюшг 40-йилларидан бошланган. Ўтроқ ва кўчманчи аҳоли ўртасидаги низолар хонлиқдаги иқтисодий ва хўжалик ҳаётга салбий таъсир кўрсатди. Қўқон хонлиги минтақада ҳарбий қудратга эга бўлган мамлакат бўлса ҳам, Россия империяси олдида жуда заиф эди. Россия ўз жосуслари ва турли манбалари орқали хонликнинг ички ва ташқи аҳволидан хабардор бўлган. Ҳатто, тахминимизга кўра, Мусулмонқул қатлидан сўнг, қирғиз қипчоқлариниш ўтроқ аҳоли билан бўлган қарама-қаршиликларидан Россия унумли фойдаланди. Оқмасжидга ҳужум қилиб уни босиб олди.
Оқмасжид урушида мағлуб бўлган Қўқон амирлашкарлари хон саройи олдидаги майдонда халқ оммаси ҳузурида жазоланганда, хон ва унинг яқинлари қандай душманга дуч келганларини ҳали тасаввур ҳам қила олмас эди.



1853 йил охирларида Худоёрхон Қосим мингбошини ўрисларга қарши Оқмасжидга юборади ва унга яна Қурама, Тошкент, Туркистон қўшинларини ҳам беради. Қосим мингбоши Фарғонадан 17 тўп ва бир неча юз пилта милтиқли лашкари билан Тошкентга келади. Бу ерда Қурама ва Тошкент ҳокимлари Қосим мингбоши билан маслаҳат қилади ва юришни баҳорга қолдириб, яхшироқ тайёргарлик кўрмоқчи бўлади. Аммо хон тезроқ Оқмасжидга юриш қилишни буюради. Ҳут ойида Қўқон лашкари фақатгина 17 та тўп ва замонавий қуроллар билан қуролланган чор қўшинига қарши чиқади. Иваз Муҳаммад Аттор Хўқандий ўз асарида Мирза ҳожи Кўлобий тилидан қуйидаги воқеани келтирган:
Оқмасжидга яқинлашиб қолганда Мирзо ҳожи ҳам бор кийими ва қуролларини олиб Қосим мингбоши ҳузурига келади. Саломдан кейин Мирзо ўрислар қўшини томонга қўл силкиб, бақириб, уларни узоқ жойдан қўрқитмоқчи бўлгандай: «Эй кофирлар, тезроқ йўқ бўлинглар! Бўлмаса, ҳолларингиз ёмон бўлади!» Мингбоши буни эшитиб, ундан бу қилмишини сўраса: «Бундай аҳвол билан узоққа боролмаймиз: қор кўп, иссиқ кийимлар ва қуролларимиз йўқ. Музлаб кетаяпмиз. Шу ердангина уларга сиёсат қилишимиз қоляпти, холос», дебди Мирзо.
Қўқон хонлигининг чоризм билан муносабати оғирлашиб кетди. «Буниет энг асосий сабаби чор ҳукуматининг Ўрта Осиё давлатларига нисбатан босқинчилик сиёсати эди. Натижада, Сирдарё пастликларида оғир вазият юзага келди. 1853 йили рус қўшинлари Қўқон истехкоми бўлган Оқмасжидни босиб олди. Шу даврда Қўқон хонлиги шу қалъа, кейинчалик Туркистон, Алма ота, Янгиқўрғон ва бошқа истеҳкомлар учун руслар билан жанг олиб борди».
Мусулмонқул мингбошилик ва вазирлик қилган даврда хонзода ва тўраларни Худоёрхон атрофига ҳатто яқинлашишга ҳам қўймай, ҳар томонга сургун қилиб, бевосита тахтга даъвогар-ларини ўлдиртирган эди. Тахтга даъвогарлик қилувчилар орасида Рустамхон тўра - Маҳдуми Аъзам авлодларидан ҳам бўлиб, унинг онаси Чучукойим бинт Норбўтахон ибн Абдураҳмонбий ибн Абдулкаримбий эди. У Худоёрхонни йўқ қилиш учун бошқа гуруҳлар бошлиқлари билан тил бириктиради. Улар Андижон ҳокими Сўфибек ўғлининг суннат тўйида Худоёрхонга суиқасд уюштирмоқчи бўлишади. Худоёрхонни пойтахтда йўқлигидан фойдаланган Рустамхон тўра, Қосим мингбоши, Қамбарбек, Сўфибек тожик, Мирзо қаландар Хўжандий, Мирзо Мунаввар, мулла Муҳаммадсафо, Муҳаммад Карим кўса, Бекмуҳаммад мирохур ва бошқалар қўзғолон кўтаради. Иваз Муҳаммад ўз асарида Мирзо Мунавварга «ишнинг асосий ташкилотчиларидан» деб баҳо беради86.
Худоёрхон Андижонда туриб Муҳаммад Ниёз мингбошини Қўқонга юборади. Исён бостирилиб, сўнг бошлиқларнинг баъзилари сургун қилинади, баъзилари ўдцирилади. Рустамбек тўра аввал Қоратегин, сўнг Кўлобга сургун қилинади. Тўра кейинчалик Кўлобдан Ҳисорга, у ердан Бухорога бориб, амир хизма-тида уч йил қолади ва 1858 йили Маллахон замонида Қўқонга қайтади.
Худоёрхоннинг биринчи хонлик даври Шарқий Туркистондаги вазият ҳамда Қўқон ички ва ташқи вазиятига таъсир этарди.
Шундай қилиб, Қўқон хонлигининг оғир аҳволи, ҳокимларнинг ўзаро урушлари, Россиянинг босиб олиш сиёсати натижасида хонликнинг Шарқий Туркистонда фаол ҳаракат қилиши оддини оларди. Бир вақтлар кучли бўлган бу давлат Шарқий Туркистон халқларининг ҳурриятга бўлган умид-орзуларини оқламади, уларга керак бўлган ёрдамини беролмади.

Худоёрхон замонида ашрофлар ва қабила зодагонлари янги мансаб ва вазифаларга кўтарилди. 1852 йили Нормуҳаммад қўшбеги ўрнига Мирзо Аҳмад Тошкент ва Дашти Қипчоқ ви-лоятига ҳоким бўлади. Лекин у саҳро аҳолисига ҳам зулм-ситам қилади. Айниқса қозоқларга жабр этадики, бунинг тафсилоти ақл чегарасидан чиқади. У қушпули ва кўкпули (солиқларини) талаб қилади, қозоқларни ўз болаларини сотишга мажбур қилади. Натижада уруғ ва жамоалар маслаҳатлашиб, ортиқча солиқларни бермай қўяди.
Ҳижрий 1273 (милодий 1857) йилда Жанубий Қозоғистон ерларида қўзғолон бошланади. Қозоқларни бостириб жазо бермоқчи бўлган Мирзо Аҳмад қўшини билан Авлиё ота қалъасида қамал қилинади. Чимкентга юборилган Мирзо Аҳмаднинг жияни Мирзобий сергили, қўнғирот ва бошқа қабилалар дасталари томонидан тутиб ўлдирилади. Бу воқеаларнинг тафсилоти Абу Убайдуллоҳнинг «Хулосат ул-аҳвол» асарида келтирилган (160а-1б76 вар.). Охири қозоқлар қўзғолони Худоёрхон юборган Маллабек ва Шодмонхўжа парвоначи бошчилигидаги қўшин томонидан бостирилади. Тошкентга қайтгунча Мирзо Аҳмад туҳмати билан Шодмонхўжа мингбошиликдан олиниб, Ёрмозорга сургун этилади. 1857 йили Муҳаммад Ниёз минг-боши ўлади, унинг ўрнига Мирзо Аҳмад мингбошиликка кўтарилади.
Шу орада Рустамбек юз Ўратепада Худоёрхонга қарши исён кўтаради. Худоёрхон юборган қўшин Олма Барози дарёсида тўлиқ тор-мор этилади. Бу қўшинга бошчилик қилган Фозилбек қорақалпоқ мингбоши Самарқандга қочади. Аммо Бухоро амири уни дорга осиб, Ўратепага ҳужум қилади. У шаҳарни фатҳ қилиб, Рустамбек юзни ўлдиради ва Хўжандга яқин келади. Фарғона водийсида «амир қайта шаҳарни олади» деган овоза тарқалади.
1857 йили Бухоро амири босқинчилигига қарши бўлган халқ урушга шайланиб, Хўжанд ва Қўқон атрофларини мудофаа воситалари билан ўраб олди. Лекин шу ташқи истилолар шароитида хонлик тахти учун Маллабек ўз курашини қайта бошлайди. Ўша замон тарихчиси шундай ёзади: «Худоёрхон даврида қўзғолон ўз ҳадига етди, Хўқонди латиф салтанати ва амирлигида ошублар ва бузғунчилик пайдо бўлди. Амирлар ва ву-заро ҳукуматда умуман ўз ишлари билан машғул бўлмасдилар.

Натижада кўтарилган исёнлар оқибатида давлат ишлари инқирозга дуч келди, тинчлик ва роҳат қуши Анқога ўхшаб номаълум томонга учиб кетди. Жаҳолат ва бўйсинмаслик раъият ва аҳолининг шараф эшикларига ёпишди. Ҳаёт қийинчиликларидан ўлка ва аҳоли ўртасида қаҳру ғазаб олови ёнди. Болалигидан Худоёрхон давлат туғини разиллар қўлига бериб, унинг оқибатларини билмасди».
Амир Насруллоҳ қўлидан Хўжандни қутқариш, акаси ўрнига хон бўлишни мақсад қилиб қўйган Маллахон исён кўтарди. Худоёрхон уни тутиб, ўлдирмоқчи бўлганида Маллабек Ғулжага қочиб, Алимбек ибн Ҳасанбий ибн Шоҳ Мирзобий қирғиз (Алиқули) олдига келади. Бу ерда қирғиз жамоаларининг раҳбарлари Сайидбек додхоҳ, Пўлат додхоҳ, Чўтан, Мулла Мурод, Қуйчибий ва бошқалардан мадад олиб, Қорасувга, кейин Андижонга келади ва катта қўшинни жамлаб, Риштоннниг жануб томонида жойлашган Хўжа Илғор мавзесида қўш уради. Бу орада амир Насруллоҳ бирдан Хўжанд қамалини тўхтатиб, Бухорога қайтади. Худоёрхон Маллахонга зарба бериш учун Қашғар қишлоққа яқин бир жойга қўнади. 1275 йшга раби ул-аввал ойиниг 16 куни (милодий 1858 йили 25 октябрда) ака-ука ўртасида жанг бўлиб, Худоёрхон тор-мор бўлади. Худоёрхон кам аскар билан Қўқонга қочиб келиб, ўрдада яширинади. Мирзо Аҳмад ўз қўшини билан Бухорога кетади. Маллахон келиб Қўқонни қамал қилади. Қўршовнинг 21 кунида Худоёрхон сулҳ тузмоқчи бўлиб, Маллахон олдига эшон шайх ул-ис-лом Сулаймонхўжани, Эркабий додхоҳ юз ва Қаноатшоҳни юборади. Лекин уларнинг кетларидан Андижон ҳокими Сўфибек, Марғилон ҳокими Шоҳ Муродбек, Қосим мингбоши, Шодмонхўжа додхоҳ, Яъқуббек понсадбоши, Юлчибек понсад, Муҳаммадназар парвоначи Тўрақўрғон ва Наманган қўшини билан чиқиб Маллахонга қўшилишади. Буни эшитган Худоёрхон укаси Султон Муродбек билан Хўжандга, кейин Бухорога қочиб кетади
Раби ус-соний ойининг 6-си, жума куни эрталаб (милодий 1858 йил 13 ноябрь) Маллахон Қўқонга кириб тахтга ўтиради" ; Кўп вақт ўтмай Маллахон ҳам Ўратепа ва Жиззахга юриш қилади. 1859 йил баҳорида амир Насруллоҳ Ўратепа ва Жиззахни эгаллаб, Хўжандга яқинлашиб, Нов қалъасига Қа-ноатшоҳни ҳоким этиб тайинлайди. Лекин Қаноатшоҳ кейинроқ Қўқон ҳукуматини тан олиб, ўзи пойтахтга келади. Маллахон Қаноатшоҳни амирлашкар этиб, Худоёрхон ва Султон Мурод-бекка қарши Қоратегинга юборади. У Ғарм қалъасини муҳофаза қилиб, Худоёрхонни у ердан кетишга мажбур қилади. Худоёрхон Жиззахга келади. Шунда Маллахон ҳижрий 1276 йили ражаб ойида (1860 йили 24 январида) Жиззах устига Саримсоқ қурама билан Душабой понсадни юборади. Мирза Работ мавзеида Худоёрхон билан жанг бўлади. Худоёрхон қўшини мағлуб бўлиб, 76 киши асирликка олинади. Асирлар пойтахтга олиб келиниб, қатл этилади.
Шу йили Хитой давлатига Абдулфаттоҳ Маҳдум элчи қилиб юборилади. Лекин уни Ёрканд ҳокими 27 нафар ҳамроҳлари билан ўлдиради. Иккинчи марта юборилган Маҳдум Конибодомий бошчилигидаги элчилар Қошғардан қайтариб юборилади.
Ҳижрий 1276 йили рамазон ойида (1860 йил 23 мартда) Маллахон яна қўшин бошлиқлари: Ўтаббий қўшбеги-қипчоқ, Сайидбек додхоҳ қирғиз (Хўжанд ҳокими), Нов ҳокими мулло Қосим қирғиз, Облиқ ҳокими Муҳаммадамин мирзо, Ирисали понсад ва Душабой понсадларга Ўратепа вилоятини босиб олишни буюради. Қоратепа яқинидаги Айлонлик мавзеида Ўратепа лашкари Бозорбой тўқсабо бошчилигида уларга ҳужум қилиб, қаттиқ зарба беради. Сайидбек додхоҳ ва Ирисали понсадлар асирликка тушадилар, қолганлар Хўжандга қочиб келишади.
Бу воқеани эшитган Маллахон Ўшдан Хўжандга келади. Маллахон ҳукмронлиги даврида русларга қарши бир неча юришлар ташкил этилади. Ҳижрий 1277 йили муҳаррам ойида (милодий 1860 йил июль-август) Маллахон Тошкентга келиб, унинг ҳокими Қозоқбой оқсоқолни Қурама ҳокими Нормуҳаммад қўшбеги билан бирга русларга қарши Тўқмоқ қалъасига юборади. Қўқон қўшини Қаноатшоҳ бошчилигида ва Андижон сипоҳи Олимбек додхоҳ бошчилигида бу юришда иштирок этади. Лекин руслар билан жанг қилаётган вақтда бошлиқлар ўртасида низо чиқиб, Қўқон сипоҳларидан бошқа қўшин Тошкентга қайтиб келади. Тўқмоқ қалъаси яқинида Қаноатшоҳ ҳам мағлуб бўлади.
Амир Насруллоҳ ўлимидан сўнг (1277 ҳижрий йили раби ул-аввал ойида, милодий 1860 йили) Абдулғафур Нов қалъасидан Ўратепага ҳужум қилиб уни олади. Лекин мустақилликка даъво қилган бу ҳоким ҳам Маллахон қаршилигига дуч келади. Амир Музаффар (1860-1885 йил) Маллахонга қарши Иброҳим Хаёл манғитни юборади. Маллахон эса Марғилон ва Ёрмозор ҳокими Алимқули эшикоғаси қирғиз-қипчоқни сафарбар этади. Бу орада Абдулғаффорбек юз Иброҳим Хаёл билан тил бириктириб Бухоро қўшинини шаҳарга киргизади. Лекин Алимқули улар-ни чиқиб кетишга мажбур қилиб, 560 нафар Бухоро лашкарини асир олди. Амир Музаффар бундан ғазабланади, Иброҳим Хаёлни Шерободга ва Абдулғаффорбекни Чоржўйга сургун этиб, Ўратепага Баротбекни ҳоким қилиб юборади. Буни эшитиб Маллахон шаҳарга қайтиб, 80 кун уни муҳосира қилганида, халқ тазйиқи остида Баротбек мажбур бўлиб, Қўқон итоатига киради. Бу орада Шаҳрисабз беклари қўзғолон кўтариб, ҳукуматларини қайта тиклаш учун Маллахондан мадад сўрайди. Маллахон амир диққатини ўзига тортмоқчи бўлиб, Жиззах ва Самарқанд вилоятига ҳужум қилади. Буни эшитиб амир Музаффар Шаҳрисабз юришини қолдиради, Самарқандга ва у ердан Янги-қўрғонга келади. Маллахон амир олдига Бобохўжа шайх ул-исломни элчи қилиб юборади. Музокаралардан сўнг амир Музаффар ва Маллахон ўрталарида сулҳ тузилиб, икки давлат чегараси аниқланади. Қўқоннинг ғарбий чегараси Қозоқбулоқ мавзесидан ўтадиган бўлади. Маллахон бу шартни Хўжандга келиб қабул қилади ва шартномага муҳрини босади.
Ҳижрий 1277 (милодий 1862) йили Қаноатшоҳ Авлиёота ва Пишпакка юриш қилиб, аҳолидан катта закот олгач, Тошкентга қайтади ва Маллахон буйруғи билан Жўлак атрофида русларга қарши юриш қилади. Лекин у Жўлак яқинидаги жангда мағлуб бўлганидан сўнг Тошкентга қайтади.
Қаноатшоҳ бу мағлубиятдан кейин, Маллахондан уни Тошкент ҳокимлигидан олинишини талаб қилади, лекин Маллахон Қаноатшоҳни Чордарага келган Худоёрхонга қарши жўнатади. Қаноатшоҳ Худоёрхонни таъқиб қилиб, Ём, Зомин ва Ўратепага келади, кейин Қўқонга ўтиб, яна Тошкентга қайтади.
Шу ўртада Ўратепа ҳокими Баротбек исён кўтаради. Аммо Ўратепа халқи унга қарши чиқиб, ўз яқинлари билан Бухоро амирлигига тобе бўлган Мастчоҳга чиқиб кетишга мажбур қилишади. Маллахон Ўратепа мулкини Душабой додхоҳга беради.

Ҳижрий 1278 йили ҳут ойининг 6-куни (1862 йил 24 феврали)да Маллабек суиқасд натижасида ўлдирилади. Манбалар маълумотига қараганда, суиқасд раҳбарлари Олимбий парвоначи қирғиз, Хидирбий эшикоғаси, Шодмонхўжа парвоначи, Худойназар додхоҳ турк, Дўст меҳтар юз, Муҳаммад Иброҳим мирзабоши Косоний бўлган.
Суиқасдчилар Шоҳмуродхон ибн Абдураҳмонбекни тахтга кўтаради. Унинг даврида хўжалик ва ижтимоий ҳаёт кескин оғирлашиб кетади, қимматчилик бошланади. Бир ботмон буғдой уни 12 танга, гуруч 121 танга, уч нимхўрда маккажўхори 1 танга, думба ёғи ярим тилло туради.
Маллахон ўлямини эшитиб Қаноатшоҳ оталиқ қаттиқ норозилик билан Жиззахда турган Худоёрхонга мактуб йўллаб, унга мадад беришга ваъда беради. Худоёрхон 1862 йили март ойида Тошкентга боради ва Туркистондан келган Қаноатшоҳ ёрдамида қўшин йиғиб, Қўқонга қарши юришга ҳозир бўлади. Тошкент аҳолиси ҳам Худоёрхонга мадад беришга ваъда қилади. Тошкент руҳонийларидан мулло Солиҳбек Охунд Маллахон қотилларини ўлдиришга фатво берган эди.
Шоҳмуродхон ҳам Худоёрхон қаршилигини йўқ қилиш учун Тошкентга келиб, уни қамалга олади. Худоёрхон ёрдам сўраб, амир Музаффар олдига Мирзо Аҳмад парвоначини юборади. Амир рози бўлиб, Ўратепага ҳужум қилади. Бу воқеани эшитиб Шоҳмуродхон ва Фарғона амирлари қамалдан воз кечиб, Қўқонга қайтмоқчи бўлади. Ҳижрий 1278 йили 14 зу-л-қаъда ойида (1862 йил 13 май куни) улар Хўжа ягона мавзеига қўна-дилар. Маллахон қотиллари ичида низо чиқади. Улар икки гуруҳга бўлинадилар. Бир гуруҳ бошлиқлари Шодмонхўжа минг-боши, Олимқули амирлашкар, Пўлат додхоҳ парвоначи, Чўтан додхоҳлар бўлиб, иккинчи гуруҳга Марғилои ҳокими, Хидир парвоначи, Худойназар парвоначи, Идрис қули додхоҳлар бошчилик қиларди. Улар бир-бирларига айб қўйиб, қаттиқ жанжал кўтаришади. Охири биринчи гуруҳ Шоҳмуродхон билан тил бириктириб, Хидир парвоначи, Худойназар парвоначи, Идрис қули додхоҳ ва бошқаларни тутиб ўлдиради. Шоҳмуродхон Қўқонга қайтади, Худоёрхон Тошкентга чиқиб, Нов қалъасида амир Музаффар билан учрашиб, Хўжандга келишади. Худоёрхон Қўқонга ҳужум қилмоқчи бўлиб турганида шаҳар аҳолиси шимолий дарвозаларни очиб, Худоёрхонни пойтахтга киргизади. Хон аъёнлари Шоҳмуродхон қўшинидаги кўплаб қипчоқ-қирғизларни ўлдиради. Бухоро амири эса Хўжандга Маллахондан қолган ҳамма қурол-аслаҳаларини, яъни 29 тўп, 150 катта қароқўндоқ, 900 дона милтиқларни олиб Қароқчиқум ва Маҳрам ўртасида қўш қуради". Манғитлар 6 кун давомида Маҳрамдан Конибодомгача бўлган мавзелар - Ниёзбек, Хамиржўй, Кучгак, Қораянтоқ қишлоқларини талон-тарож қилади. Ҳижрий 1278 йили зу-л-ҳижжанинг 6 куни (милодий 1862 йил 5 май) чоршанбада Худоёрхон Қўқонга кириб келиб, иккинчи марта хонлик тахтига ўтиради.
Шоҳмуродхон амирлари Шодмонхўжа мингбоши, мулла Алимқули қирғиз-қипчоқ, Мингбой додхоҳ, Бек Муҳаммад, Жарқинбой додхоҳ ва бошқалар Тоғлик дарвозаси орқали чиқиб кетган эди100. Пойтахтда Худоёрхон амир Музаффарни катта тантана ва шукуҳ билан қабул қилмоқчи бўлади. Қаноат-шоҳ амир мадади билан хон душманларига, яъни қирғиз-қипчоқ иттифоқига зарба бериб, уларни бутунлай тор-мор этишни таклиф қилади. Лекин амирлар Мирзо Аҳмад қўшбеги, Рустамбек додхоҳ ва хоннинг укаси Султон Муродбек унга қарши чиқиб, амирни Хўжанддан қайтаришни талаб қиладилар. Улар шундай даъво қиладиларки, «бу Музаффар Қўқонни босиб олган ўша Насруллоҳнинг ўғлидир ва унинг ваъдаларига ишониб бўлмайди». Хон ҳам бу фикрга рози бўлиб, Қаноат-шоҳ оталиқни элчи қилиб, Хўжандга амир Музаффар олдига юборади. Амир бу таклифга рози бўлади ва Бухорога қайтмоққа розилик беради, Қаноатшоҳни ўзи билан олиб кетиб, ўлдиртириб юборади.
Худоёрхон Султон Муродбекни Марғилонга, Дўстумбойни Андижонга, Дўст Муҳаммад эшикоғаси қорақалпоқни Балиқ-чига ҳоким этиб, қирғиз-қипчоқ жамоасига қарши Андижонга мулло Султон ва Худойназарни лашкар билан юборади. Исён кўтарганлар билан музокара эса натижасиз ўтади. (Уларнинг оддиларига Сулаймонхўжа аълам юборилган эди). Қирғиз-қипчоқ қўшини Андижондан Марғилонга, кейин Асакага келиб қолган уруғ ва қабилалардан ёрдам сўрайди. Худоёрхон янги қўшин йиғиб Яккатутга келишади. Қўқон аҳолиси ҳам дасталар тузиб Фозил Аҳадшайх (ҳазрати Соҳибзода), Сулаймонхў-жа, Худойназар амин-муҳтасиб раҳбарлигида Яккатутга кела-дилар. Заркент анҳори олдида уларга Шодмонхўжа ҳужум қилиб, Қўқон дасталарини тор-мор этади. Шу орада қирғиз-қипчоқ жамоалари Шоҳрух исмли бир кишини ўзларига хон кўтаргандилар. Бу қабила иттифоқи Марғилонни қамал қилиб ололмай, Қўқонга ҳужум қилиб, уни муҳосира қилади. Бу қамал ҳижрий 1279 йили раби ул-аввал ойининг 12-куни (1862 йил 6 сентябрда) бошланади. Улар шаҳарга элчилар юборади ва Худоёрхоннинг мағлуб бўлиши хабарини бериб, шаҳарга киритишларини талаб қилади. Шаҳар аҳолиси Марғилонга одам юбориб, бу хабар иғво эканлигини билгач, мудофаага ўтади. Чорчаман деган мавзеда шаҳар мудофаачилари қирғиз-қипчоқ-лар билан жанг қилиб, уларни қайта Асакага кетишга мажбур қилади.
Худоёрхон ҳам келиб тахтга ўтиради, лекин қирғиз-қипчоқ-лар яна куч йиғиб, Косон, Чуст атрофида қўзғолон кўтаради ва Тўрақўрғонга ҳужум қилишади. Улар ҳатто Тошкент атрофи-даги элотия улуғларига хатлар ёзиб, хон кўтарган Шоҳрух би-лан маслаҳат қилиб, мадад беришларини сўрашади. Шунда Тошкент атрофидаги қозоқлар қўзғолон кўтариб, Тошкентни қамал қилишади. Бу қўзғолонни бостириш учун хон укаси Султон Муродбек ва Дўстмуҳаммад додхоҳни сафарбар этади. Кўчманчилар қўшини Камолон дарвозасидан (Йўлдошбек деган киши ёрдами билан) шаҳарга киради. Лекин Сағбон, Кўкча, Себзор, Шайхонтоҳур маҳаллалари аҳолиси Дўстмуҳаммадга ёрдам бериб, Жанггоҳ мавзесида кўчманчиларни тор-мор эта-ди. Кейинчалик улар яна Исмоил ота мавзесида ҳам жангда мағлуб бўлиб, қўшинлари тарқатиб юборилади. Дўстмуҳаммад бу иши учун парвоначи унвонини олади. Ниёзали ва Шерали додхоҳ Тошкент волийси ноиби бўлади.

 

Шу орада қирғиз-қипчоқ бошлиқлари Шоҳруҳхон ўрнига «насаби тоза, хонзода бўлган» бошқа бировни тахтга кўтариш ниятида номзод қидира бошлайди. Шодмонхўжа ва Алиқули Маллахоннинг куёви Сайид Маҳмудхон тўрага одам юбориб, ундан Маллахоннинг ўғли Султон Сайидхонни ўз қўшинларига хон қилиб кўтариш учун юборишни сўрайди. Султон Сайид-хон ибн Маллахон Шоҳруҳ ўрнига хон қилиб кўтарилади. Сохта хон Шоҳрух эса ўлдирилади.Султон Сайидхон Шодмонхўжа, Сайид Маҳмуд тўра, Алиқули билан бирга Марғилон томониидан келиб Андижонни қамал этиб, кейин босиб олади. Улар Андижон улуғлари ва бойларини гаровга олиб, эвазига пул ва мол йиғишади. Андижон атрофидаги Балиқчи, Қува, Асака, Шаҳрихон, Ўш, Пойтуғ мав-зелари талон-тарож этилади. 1279 йил шаъбон ойининг 21 -куни (1863 йил 11 феврал) Марғилон қамали бошланади. Апрель ойида Марғилон ҳокими Мирзо Аҳмад хиёнати натижасида у қирғиз-қипчоқлар қўлига ўтади. 1863 йил 26 апредда бу жамоалар қўшини Мингтутга келиб, Қўқон муҳосарасини бошлайди. Бухоро амири Худоёрхонга ёрдам бермоқчи бўлиб, Ўратепа ҳокими Оллоёрбек ва Жиззах ҳокими Ёқуббекни қўшинлари билан юборади. Орада бўлган қаттиқ урушда икки томон ҳам кўп талафот кўради. Ниҳоят, қирғиз-қипчоқлар қўшини чекиниб, Оқтепа мавзеига кетишади. Сўнг улар Ёрмозорда мудофаага ўтишади. Орада Бухоро амири ҳам Фарғонага келади. Бухоро ва Қўқон қўшинлари бирлашиб Олтиариқ қишлоғига келганда, қирғиз-қипчоқ лашкари Асака томонга кетиб, Қароғулча дарасида ҳимояга ўтади. Амир ва Худоёрхон юборган элчилар мақсадларига эришолмай қайтиб келади. Қабилалар иттифоқи бирлашган қўшинлардан Марғилонга чекинишини талаб қилади. Худоёрхон ва амир Музаффар лашкарлари билан Марғилонга келишади. Лекин Мирзо Аҳмад ва Ёқуббек эшикоғаси қўзғолончилар томонига ўтиб, Қорағулчага боришади. Бу эса иккала ҳоким учун ҳам оғир ҳодиса бўлади. Амир ва хон қўзғолончилар олдига қайта элчи юборгани-да, улар амирдан Худоёрхон Хўжандга кетиш ва Дўст Муҳаммад билан Ниёзалини ўз вазифаларидан олиб, Султон Муродбекни эса Тошкентга юбориш шартларини Мирзо Аҳмад қўшбеги маслаҳати билан қўяди. Худоёрхон амир талаби билан бу шартларни қабул қилади. Исёнчилар иккала лашкарни бир-биридан ажратиб, аввал Ўзган, кейин Асака, сўнг Марғилон томонга йўл олади. Амир Музаффар бу жамоа ҳийласидан хабарсиз улар ҳузурига элчи юбориб, Марғилонга сулҳ тузиш учун қабила улуғларини юборишини сўрайди. Элчи Асакада қўзғолончилар раҳбарлари билан учрашади ва қуйидаги жавобни олади: «Ҳозирча биз Бухорои Шариф ҳукмдори жаноби амирни ҳурмат қилиб келдик ва муносиб ҳоким деб билиб, унинг ёрдамида Фарғона мулкида тинчлик-ни ўрнатмоқчи бўлдик. Энди эса билдикки, жанобнинг мақ-садлари ўлка тинчлиги ва тотувлиги бўлмай, битим имзолаш баҳонасида бизни ўлдириб, Фарғона диёрини босиб олиш экан. Вақтида оталари амир Насруллоҳ ҳам шундай қилган эди. Биз ўз зарарини фойдасидан ажратиб ололмайдиган нодонлардан эмасмиз. Бухоро амири ҳурмати учун биз уч кун муҳлат бериб, Бухоро лашкарининг кетишини кутамиз. Агарда шу мактубни олиб, Бухорога кетмасангиз, тўртинчи куни Марғилон ёнида урушга тайёр бўлинг. Албатта, зафар ва ғо-либият сирлари парда остида бўлиб, Тангрининг иноятига боғлиқ, лекин жангдан олдин Аллоҳ бир томонга зафар ва нусратини берган. Агарда биз мағлуб бўлсак, ор қилмаймиз, чунки хонимиз ҳали гўдак ва бизлар бир кўчманчи жамоамиз. Лекин Аллоҳ инояти ва марҳамати билан амир мағлуб бўлиб, тор-мор этилса, Бухоро давлатининг шаъни ва шара-фи қолмай, дўсту душман олдида шарманда бўлади. Бу шармандаликнинг оқибати қиёматгача Бухоро амирлари елкаларига юкланади. Жангимиз Фарғонанинг ўртасида ўтади ва агарда Бухоро қўшини мағлуб бўлса, бухороликлардан бирор киши тирик қолмайди».
Амир бу даъводан хавфсираб, Бухорога қайтмоқчи бўлади, лекин Қўқонга келиб, ундаги ҳамма моҳир усталар, ҳунарманд-косиблар ҳамда асли бухоролик бўлган усталарни ҳам оилалари билан Бухорога олиб кетади. Қўқон хазинаси, қурол-аслаҳалар, пойтахтнинг энг гўзал хотин-қизлари, ёш болаларни зўрлик билан олиб, 1863 йили сафар ойида (июль ва августга мувофиқ) амир Ёрмасжидга, кейин Бешариққа келади. Бу ердан у ўз рикобида олиб юрган Шоҳмуродхонни қирғиз-қипчоқлар олдига юборади. Бу жамоа бошлиқлари Қўқонни олганларидан сўнг Шоҳмуродхонни, Хўжа Сайидбийнинг ўғли билан Маҳдуми Аъзамни тахтга даъво қилмасликлари учун Қорасувга юбориб, Ҳазрати Юнус ва Ҳазрати Аюб мозорларида қатл этади.
Султон Сайидхон ибн Маллахон ҳижрий 1280 йили сафар ойининг 7-сида (1863 йили 24 июль) Қўқон тахтига кўтарилади. Алиқули Фарғона амирлашкари бўлиб олиб, ҳамма қудратни ўз қўлига олади. Шодмонхўжа Тошкент ва Туркистон вилоятига волий бўлади. Мингбой Алиқулига ноиб этиб тайинланади ва Хўжандни босиб олиш учун юборилади. Хўжанд мудофаасида Бухоро амири дастаси ва ўратепаликлар дастаси ҳам қатнашади. Лекин манғитлар ва Дўстмуҳаммад ҳукуматига қарши шаҳар аҳолиси бош кўтариб, шаҳар дарвозаларини Мингбой сипоҳига очиб беради. Дўст Муҳаммад таслим бўлиб, кейин Бухорога қочиб кетади. Хўжандга Мирзо Аҳмад ҳоким бўлади.
Султон Саидхон Алиқули маслаҳати билан Тошкент вилоятига бориб, Шодмонхўжани 1280 ҳижрий йили раби ул-аввал ойининг охирги куни, пайшанба кечаси (1863 йил сентябр ўртасида) қатл этиб, ҳамма мол-мулкини мусодара қилади, Нормуҳаммадни Тошкент ва Туркистонда волий этади.
Шу йили Қўқонда Султон Саидхон учун ўрда - хон саройи қурилади. Султон Саидхон даврида мулло Алиқули ташаббуси билан русларга қарши бир неча юришлар уюштирилади. Лекин Россия империяси қўшини кетма-кет Қўқон истеҳкомларини босиб олиб, 1864 йил кузида Тошкентга яқинлашади. Ниҳоят, 1865 йил май-июль ойларида Тошкент босиб олиндики, бу ҳақда «Тарихи Туркистон»даги бобда муфассал фикр юритилган.
Тошкент ҳимоясида қаҳрамонлик кўрсатган Алиқули ҳалок бўлади.
Султон Саидхон Бухоро амири талаби билан Бухорога юборилади. Тошкент тасарруфидан сўнг қирғиз-қипчоқлар Қўқонга қайтиб, Шодибий авлодларидан бўлган Худойқули ибн Мақсудбек исмли кишини хон кўтаради. Бекмуҳаммад қипчоқ мингбоши бўлиб, Мирзо Аҳмад даврида дастурхончилик вазифасига кўтарилади. Қирғиз-қипчоқлар 14 кун пойтахтда қолиб, русларга қарши ғазот баҳонаси билан аҳолига 100 минг тилло солиқ солади. Шаҳарликлар билан бу кўчманчи жамоа ўрталарида зиддият оғирлаша бошлайди. Шунда қипчоқлар 1865 йили 11 июлда шаҳар аҳолиси ғазабидан хавфсираб, Қўқондан чиқиб кетади. Аҳоли Ўрдани талон-тарож қилади. Бухоро амири ҳам Худоёрхонга ёрдам бериш баҳонасида билан хон билан бирга Хўжандга келади. Кейин ҳижрий 1282 йил 20 сафар ойи(1865 йил 15 июл) амир қўшини билпн пойтахтга киради. Унинг сарбозлари яна шаҳар атрофидаги мавзеларни талон-тарож қила бошлайди. Амир Оллоёрбек парвоначини лашкари билан қирғиз-қипчоқларга қарши юборади. Арабон қишлоғи яқинида икки қўшин жангта киришади. Қирғиз-қипчоқ лашкари оғир урушлардан кейин мағлуб бўлиб, уларнинг баъзи раҳбарлари Хол понсад, Юсуфбой Мирзо, Илтаркоб қипчоқ асирга тушади. Оллоёрбек қолган жамоа аскарлари орқасидан Моди мавзесига келади. Сўнг бирдан Марғилонга қайтиб келиб, амирдан хонни ҳам лашкари билан юборишини талаб қилади. Худоёрхон қўшини билан келганида қирғиз-қипчоқ Тирак довонидан ўтиб, Қошғарга - Ёқуббек Бадавлат ҳузурига кетган эди. Худоёрхон Қўқонга қайтади.
Рабби ус-соний ойи 22 куни амир Музаффар Ўрдадан қочиб, «шоҳона нарсалар, тўплар, милтиқлар, қурол-аслаҳалар, гиламу қолинлар, ҳамда 300-400 хотинқизлар, халқнинг болаларини асир қилиб олиб Мўйи Муборакка келади. Сешанба куни амир Қўқон хонлигидан чиқиб кетади».
Қирғиз-қипчоқларнинг бошқа гуруҳ раҳбари Абдураҳмон офтобачи (Мусулмонқулнинг ўғли), Каримқули дастурхончининг ўғли, Муҳаммаддиёр қўшбегининг ўғли ва Тошқаро ўз қабила-уруғлари билан келиб Худоёрхонга тобе бўлади, лекин уларнинг бари тутиб ўлдирилади.
Бу даврда русларнинг Туркистонни босиб олиш сиёсати яна-да авж олади. Ўзаро уруш ва низолардан фойдаланиб, Россия қўшини ҳижрий 1282 йили рамазон ойларида (1860 йил феврал) Жиззахни босиб олиш учун Тошкентдан чиқиб, Учтепага келади. Жиззах ҳокими Ёқуббек улар билан урушмай, бир неча туяда озиқ-овқат ва отларга ем-хашак юбориб, дўстона муносабатда бўлади. 300 нафардан иборат рус қўшини оғир шароитда чўл орқали қайта Тўйтепага келади. Ана шу ҳолатда Бухоро амири 1866 йили март ойида яна Фарғона мулкига қайтади. Фарғона аҳли амирдан ёрдам кутади. Кучларни бирлаштириб, русларни Туронзаминдан ҳайдаб юборишга умид қилади. Та-рихчи Иваз Муҳаммад Аттор ёзади: «Хўқанди латиф вилоятида балойи ом юз берди. 27 йил бўлдики, бу ерда ҳар йили, ҳар ой ва ҳар куни низо ва исёнлар бўлиб ўтаяпти. Жасур кишилардан бирор бир мард йўқки, душманга қарши чиқа олса. Мана, 10 йиддирки, ўруслар билан жанг бўлаяпти. Хўқандликлар бир неча марта Оқмасжид, Олой, Авлиё ота, Мерка, Пишпак, Алмаота, Жўлак ва Қўрғонга қўшин тортдилар. Ўрисларга қар-ши жангларда кўп киши нобуд бўлди. Бу бало бизнинг замонимизда юз берди. Бундан ҳамма хабардор. Шу ҳикоямиз даврида очлик ва қимматчилик узоқ йиллар давом этди. Одамлар шундай оғир аҳволга тушдики, ҳатто Хўқанди латиф вилояти ва унинг аҳолиси ҳам бу фалаки бебунёд зулмига гирифтор бўлди. Халқ охирги кучи ва қудрати билан қад-қоматини ростлаб, амир ва Худоёрхонни кўтарди. Руслар жангларига қўшимча (амир) ҳамиша бечора хўқандликларни урушга сафарбар этиб, ўзи вилоятнинг гоҳ бу ерида, гоҳ бошқа жойида оғир зарарлар етказарди... Бу разил ишларининг тафсили шундан иборатки, Хўқанди латиф аскарларини оддин рус жангига юбориб, ўзи бир-икки манзил орқада юрар эди. Ўзи тирик қолмоқчи бўлиб, хўқандликларни ҳалок бўлиб кетишларига парвоси йўқ эди».
1866 йил апрел ойида Худоёрхон амир талабларига бошқа итоат қилмай, русларга қарши жангдан воз кечди, қайтиб Қўқонга келади.



Қўқон хони 1867 йил январ ойида Россия давлати билан савдо битимини имзолаган эди. Қўқонда тинчлик 1873 йилгача давом этган бўлса ҳам, хон зулм ва ситами, яқинлари ва маҳаллий хокимлар жабри натижасида ҳамда қирғиз-қипчоқларнинг қайта бош кўтарилишидан хонлик ҳудудида ўзаро низолар ва халқ чиқишлари бошланганди. 1873-1875 йиллари Ўзганд ва Ўш қирғиз жамоалари Маъмур Мирғаниев раҳбарлигида бош кўтарди. Уларга қарши 2 марта Султон Муродбек юриш қилиб, қаттиқ жазо беради. 3 марта Худоёрхон Абдураҳмон офтобачи ва Исо Авлиёни катта қўшин билан юбориб, бош кўтарган қирғиз-қипчоқларни қирғин қилади. «Тарихи Азизий»нинг муаллифи Муҳаммад Азиз Марғилоний бу юриш ҳамда қирғизларга нисбатан кўрсатилган зулмни муфассал баён қилган.
Маъмур Мирғаниев Худоёрхон илтимоси билан Тўқмоқ вилоятига сургун қилинади. Лекин у 1878 йили қўзғолон кўтарган Етимхонга амирлашкар бўлиб, руслар ҳукуматига қарши чиқади. Туркистон генерал-губернатори К. П. Фон Кауфман буйруғи билан Андижонда «халқ ибрати учун» 1879 йили 25 январда дорга осилади.
Худоёрхон 1868-1873 йиллар давомида Россия билан муносабатни яхшиламоқ учун Тошкентга кўп тухфа ва тортиқлар юборади. У Россия савдогарлари учун қулай шарт-шароитларни таъмин қилиб беради. Лекин шу орада ички зулм ва сиёсат кескинлашиб боради. Худоёрхон буйруғи билан Қўқонга қайтган Султон Саидхон ибн Маллабек 1868 йили қатл этилади.
70-йилларнинг бошларида Худоёрхон қўшин сонини кўпайтириб, отлиқ лашкар сонини 12 мингга етказиб, қурол-аслаҳа билан ҳам таъминлайди. Халқ меҳнатидан фойдаланиб, шаҳар ва қишлоқ жойлардан мардикор йиғади, Модарихон мадрасаси ҳамда Улуғнаҳр ариғини қазиб тугатади. Бу ариқни қазишда хон саркори Отақул баҳодурбоши кўрсатган зулмни Муҳаммадазиз Марғиноний қуйидагича баён қилади:
«Ботурбоши (Отақул) бу мардикорларга шу даражада қаттиқ азоб берадики, (агар) қари мўйсафидлар чарчаб дам олиб турганини кўрса, ё эшитиб қолса, дарҳол калтакка ётқазадур. Иттифоқан бир кишини оёғига бир мардикорни кетмони тегиб, оёғини мажруҳ қилибдур, ўрнидан туролмасдан йиғлаб қолибдур. Узоқдан келаётган ботурбоши кўзи тушиб, отини югуртириб келуб, баланд овози билан ҳақорат қилуб, «нима учун ўтирибсан, ишламайсан», дебдур. Унга мўйсафид кетмон теккан оёғини кўрсатуб, йиғлаб турубдур. Дарҳол бир гуруҳ мардикорни чақириб, буюради «оёғини тагига ётқуз» деб. Мардикорлар ётқузадирлар. «Устига тупроқ тортиб кўмиб юбор», деб. Устига тупроқ тортиб, босиб ташлашдилар. Ботурбоши кетганидан кейин шунча адад мардикорлар йиғлаб, кўз ёшларимиз тўхтамади ва кечаси билан дуойи бад қилуб чиқдук»". Шу муаллиф яна Ёрмозорнинг бир ясовули номидан шундай маълумот келтирадики, Улуғнаҳр остидан чиққан сув тўхтамаганидан сўнгра, сув тўхтасин деб оти «Тўхтамиш» бўлган бир неча кишини олиб келиб, сув урган жойга кўмиб қўйган эканлар»
Бунинг устига 1873 йили Худоёрхон «васиқа баробар» ёки «Маҳрум мерос» (меросдан маҳрум) деган буйруқ чиқаради. Унинг мазмуни шу эдики, Худоёрхон 45 ёшга киргани муносабати билан шу даврда қилинган васиқаларни бекор этиб, одамлар меросига ҳам ўзини қўшиб, бир қисмини тортиб олади. Халқ бош кўтаради. Қарши чиққан уламоларга жазо берилади. Фармон Хўқанд, Марғилон, Андижон, Ўш ва Наманганда тарқалади. Шу йили мулло Исоқхон Ҳасанбой ўғлининг қўзғолони бошланади. Уни қирғизлар Пўлатхон номи билан хон кўтариб, Худоёрхонга қарши чиқишади.
Ўрдада Абдураҳмон офтобачи ҳам мулло Исо Авлиё билан тил бириктириб, Сайид Насридцинбекни, яъни Худоёрхоннинг ўғлини хон қилиб кўтармоқчи бўлади. У Султон Муродбекни қипчоқларга топширишга ваъда беради.
Султон Муродбекни Иккисувга юборишади. Абдураҳмон офтобачи Пўлатхон билан алоқа ўрнатади. Косон яқинида Абдураҳмон офтобачи билан Қўқон амирлари Маҳмудхон тўра Тошкандий (Пскентий), Холиқулн эшикоғаси қурама, Қосим эшикоғаси, Турсун тўқсабо, Муҳаммад Сайид ҳудайчи, Сайид Маҳмудхон ҳудайчи (Соқовтўра), Назарқули парвоначи, Зулфиқорбек Фозилбек дастурхончи ўғли, Гадойбой ва Миролим эшикоғаси, Саримсоқ додхоҳ ҳудайчи, қипчоқия сардорларидан Қийиқбой парвоначи, Мерганбой эшикоғаси, Худоёрхон ва Наримон эшикоғаси, Мулло Йўлдош ва Нормуҳаммад эши-коғаси, Нурмуҳаммад тўқсабо, Холмуҳаммад, Мирзо Атоий тўқсабо, Ғойиб Мирзо, кенагас жамоаси улуғларидан Худоёр-хон додхоҳ, Йўлбоши, мулло Раҳмонқули эшикоғаси, мулло Олимжон, Мирзо эшикоғаси, Муҳаммадқули тўқсабо, Муҳам-мадали эшикоғаси, Мусо тўқсабо, Ботир тўқсабо, Ёқуббек тўқсаболар 12 минг қўшин билан Хитой сойига келишади. Сайид Насриддинбек ҳам Офтобачи олдига келади ва унинг томонидан хон қилиб кўтарилади. Улар Хўқандга ҳужум қилмоқчи бўлганида Худоёрхон Хўжандга қочади ва шу ерда ўғли Насриддинбек фойдасига тахтдан воз кечади. Манбаларнинг хабар беришича, Худоёрхон Қўқондан 22 арава хазина бойлиги бир қанча тилло, кумуш ва мисдан ясалган идишлар, қолину гиламлар, тарихий ва диний китобларни, 150 та тўп ва замбараклар, милтиқларни ўзи билан Тошкентга олиб келиб, чор маъмуриятига топширмоқчи бўлган".
Йўлда уч арава хазина аскарлар, аҳоли томонидан талон-торож бўлади. Маҳмудхон тўра эса яна икки арава хазина бойлигини, учта замбарак ва отлиқ лашкарни Қўқонга кайтаради.
Худоёрхон Қўқондан чиқиб кетганида хон ўрдаси аҳоли томонидан талон-торож бўлади. Отабек шарбатдор ва Тошкентдаги Қўқон намояндалари бўлмиш Мирзо Ҳаким уйлари ҳам талон-торож қилинади".
Хўжандда Абдураҳмон офтобачи томонидан юборилган қўшин Отақул баҳодурбоши, Кичикбой қипчоқ раҳбарлигида шаҳарга кириб, бу вилоят хазинасини бўшатади. Насриддинхонни яна оқ кигизга солиб, Қўқонда хон кўтаришади. Офтобачи Россияга қарши хонлик аҳолисини сафарбар қилмоқчи бўлади. Офтобачи томонидан йиғилган қўшин Маҳрамга келиб, Россия қўшинига қарши мавқе эгаллайди. Абдураҳмон офтобачи буйруғи билан Зулфиқор ибн Фозилбек ва Мақсудхон тўралар Тошкентга юриш қилмоқчи бўлгани учун Қурамага юборилади. Лекин улар Россия империяси қўшини раҳбари генерал К.П.фон Кауфман бошчилигида қарши олиниб, зарба берилади. Русларнинг бошқа дастаси Скобелев қўмондонлиги остида Хўжандга келади кейин келиб қўшилган Кауфман дастаси билан кучайиб, Маҳрамда Офтобачи қўшинига яқин келади. Чор қўшинида Шаҳрисабз беклари Жўрабек ва Бобобек ҳам бўлишган".
Маҳрам яқинидаги урушда Абдураҳмон офтобачи қўшини тор-мор бўлиб, ўзи Марғилон яқинидаги Карпил мавзеига қочиб боради.
Қўқонда қолган Насриддинхон чор аскарларини раҳбарлари билан кутиб олиб, Русия ҳукуматини тан олади. Бу вақтда Икки сувдан қочиб келган Султон Муродбек вилоятда ҳоким эди. У руслар тобелигини қабул қилган бўлса ҳам, таслим бўлган Отақул баҳодурбоши ўрнига Марғилон ва унинг атрофига ҳоким этиб тайинланиб, зиммасига уруш жаримасилак-пули (40 минг тилло) йиғиб олиш юклатилади. Андижон ва Ўш аҳолисидан ҳам русларга қарши чиққани учун жарима оладилар. Чор ҳукуматига қарши хонликнинг шарқий ҳудудида яшайдиган аҳоли бош кўтаради. Марғилон аҳолиси Отақул баҳодурбошини «бу русларга сотилган хоин» деб, тутиб олиб ўлдиради. Шаҳар аҳолиси қўзғолонига Валихон тўра, Ҳайитбой эшикоғаси бошчилик қилади. Пўлодхон русларга қарши катта қўшин жамлайди. Хўқандга ҳужум қилмоқчи бўлганида Насриддинбек 13 кун энди мустақил хонликка ўтириб, чор ҳукумати билан битим тузади (1875 йил 25 сентябр). Бундан хабар топган аҳоли яна қўзғалиб, ўрдага ҳужум қилади. Насриддинбек Хўжандга қочади.
Пўлодхон ҳам чор аскарларига қарши аҳолини сафарбар қилмоқчи бўлади. Шаҳарликлар, кўчманчи жамоалар, мадрасалар талабалари Пўлодхон аскарига қўшилиш учун Марғилонга келади. Унинг буйруғи билан босқинчилар билан ҳамкорлик қилган кишилар қатл этилади. У хонзодаларни ҳам тутиб, қатл қилишни одамларига буюрган эди".
1293 ҳижрий муҳаррам ойида (1876 йил феврали) Наманганда турган Скобелев генерал-губернатордан подшоҳ имзоси билан Қўқон хонлигини бутунлай босиб олиш учун фармон олади. Скобелев ҳийла ва найранг билан Абдураҳмон офтобачи ва Пўлодхонни Асака ва Андижон оралиғида қўлга киритади.
Пўлодхонни тутишга ёрдам берган Ўрозбой Худоёрхон ва Ҳошимберди Шамбаров Россия империясининг тилла нишонлари билан тақдирланади.
Абдураҳмон офтобачи муҳаррам ойининг 20-куни Россиянинг Екатеринослав губерниясига сургун этилади. Насриддинхон эса Россиянинг Владимир губерниясига юборилади. Пўлодхон (Исоқбой ибн Ҳасанбой ўғли) эса Сайид Мавлонбек ва Али Акбарбек ибн Саидмуродбек талаблари билан Марғилонда 1876 йил 1 март куни дорга осилади. Унинг ҳомийси мулло Абдул-Мўмин ибн Муҳсинбек Тошкандий ҳамда Абду-л-Мўмин ҳам Тошкентга олиб борилиб, Солор анҳори ёқасида дорга осилади. 1876 йил 19 февралда Қўқон хонлигининг ерлари чор Россияси қўшини томонидан тўлиқ босиб олиниб, Фарғона вилояти тузилади. Шундай қилиб, 150 йилдан кўпроқ мавжуд бўлган Қўқон давлати барҳам топади.
XIX асрнинг 70-йиллари ўртасида Туркистон минтақасининг кўп ерлари чор Россияси таркибида эди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги расман ўз мустақиллигини сақлаган бўлса ҳам, аслида ушбу давлатга бутунлай тобе бўлиб қолдики, натижада жанубда Амударё бўйларигача бўлган ерларни ўз тасарруфига киритади.
Россия империясининг босқинчилиги даврида Ўрта Осиё халқлари ерга нисбатан эгалик муносабатлари (феодализм) мавжуд эди. Шу муносабатларнинг емирилиши натижасида ижтимоий қарама-қаршилик ва зиддият кучайиб кетади. Бу зиддиятлар XIX асрнинг ўртасида содир бўлган уруш ва низоларда ўз аксини топган. Юқорида баён қилинган Россия-Қўқон алоқалари, жуда оғир ҳарбий ва сиёсий воқеалар ана шу тарихий даврда бўлиб ўтганига гувоҳ бўламиз. Тарихий шароит ва халқаро тарихий жараёнлар кейинги даврларда Туркистон халқларининг тақдири ва келажагини Россия давлати билан боғлаб қўйди.
«Тарихий мерос» туркумида нишона сифатида китобхон эътиборига ҳавола этилаётган «Туркисон тарихи» муаллифи Мирзо Олим Махдум ҳожи узоқ йиллар «Туркистон вилояти газети»да муҳаррирлик қилган маҳаллий зиёлилардан бўлиб, унинг таржимаи ҳоли аниқ ва батафсил маълум эмас. Унинг «Тарихи Туркистон» асарининг биринчи қисми 1908-1915 йиллар давомида ўзи бошчилик қилаётган газетада босилиб чиққан ва 1915 йили Россия империяси томонидан Тошкентнинг босиб олинишининг 50 йиллик санаси муносабати билан алоҳида китоб ҳолида Туркистон генарал-губернатори ҳарбий округи босмахонасида чоп этилган. Бироқ, асарда кўпгина техник хатолар, ҳарфларнинг хато терилиши кўзга ташланади.
Асар Туркистон хонлари тарихига бағишланган бўлиб, унда ўлканинг кейинги 50 йил давомида юз берган ўзгаришлари маҳаллий муаллиф томонидан таҳлил қилинади. У 1915 йили «.. мусулмония асри илан эллик йил миёнасида фарқ ва тафову-тини андин баён айлаб, тарихнинг биринчи жилдини тамом қилдим», деб асарининг иккинчи жиддини бошлаганини маълум қилади.
Мазкур асарнинг Қўқон тарихчилари асарларидан фарқи шундаки, муаллиф унда Қўқон хонлиги тарихидан сўнг Бухоро амирлиги ва Хоразм давлати тарихини қисқача баён қилади.
Муаллиф Россия империясининг Туркистон шаҳрига бостириб кириши ва уни ўз тасарруфига киритишини қуйидаги мазмунда таҳлил қилади:
«Туркистон шаҳриға Мирзо Давлат тожикни ҳоким қилиб кетгандин кейин Мирзо Давлат кибр ва ғурур илан сарҳадда қараб ва пойлаб турган улуғ Россия давлатини кўзга илмай ва атрофидаги қозоқияларнинг ғариб ва бечоралик ва давлатхоҳликларини андиша ва мулоҳаза қилмай, беш кунлик ҳукуматга мағрур бўлуб, бир неча қароқчиларни Туркистонға йиғиб, элатияларни талон-торож ва бетинч қила бошлабдур. Мирзо Давлатнинг бул тариқа ёмон феъли ва зулмидин элатия халқи ва-бийлари танг бўлуб қочар ва ноиложликдин онинг итоатидин чиқиб, Россия ҳукуматиға тобе бўлмакни ихтиёр қилибдур. Билохир, ул золимнинг зулми ва шарри касофатидин мажмуи элатия ва узбакия ва Туркистон атрофидаги қозоқиялар Россияларға бориб айтибдурларким, алҳол Туркистон шаҳри ичидаги халқдин бошқа ҳамма тавобиотлари Россиянинг таҳти тасарруфиға киргандур. Моварауннаҳр хонлари, чунончи, Бухоро ва Хўқанд хонлари орасида адоват ва хусумат пайдо бўлуб, амири Бухоро Фарғона мамлакатини таҳти тасарруфиға олмоқ муддаосидадур. Агар Бухоро ва Фарғона бир мамлакат бўлуб қолса, ул ҳолда Бухоро маҳкуми икки пойтахтни иҳота қилиб, то Тибет ва Қандаҳор тоғларидин тортиб, лашкар жамъ қилгудек бўлса, иш оғир бўладур. Алҳол оларнинг ораларида низо ва беиттифоқлик пайдо бўлуб турган ҳолда ишни тезлик ва осонлик илан саранжом қиладурмиз, хусусан Сирдарёнинг кема ўтадургон жойлари Россия қўлиға кирган вақтда икки мамлакат, яъни Бухоро ва Хўқанд ва Тошканд ораси банд бўлуб, Моварауннаҳр мамлакати осонлик илан қўлга кирадур».
Мирзо Олим Тошканд шаҳрининг босиб олинишини ҳам Ўрта Осиёдаги икки мамлакат орасидаги қарама-қаршилик ва ички низолардан деб билади: «Россиялар Тошкандни мухосара қилиб турган вақтда икки ҳамсоя мусулмония мамлакатларининг подшоҳлари Россияларнинг тўп овози етадурғон яқин масофада мамлакатлариға истило қилиб келиб, уруш қилиб турғон ҳолда, анга аҳамият бермай, бир-бирлари илан уруш-талаш қилишиб, вилоятни барбод бердилар, яъни Россиялар ҳимоятсиз қолган Тошканд шаҳрини бир неча кун қамаб, охири 1865 йил 15 июнда субҳ вақтида Камолон дарвозасидин кириб фатҳ қилдилар».
Бизнингча, Мирзо Олим зиёли киши сифатида мустамлакачилик сиёсати ва унинг оқибаталарини таҳлил қилмоқчи бўлади. Бир томондан «Тарихи Туркистон» асарининг муаллифи Россия босқинига рус маъмурияти позициясини ёқлаб чиқса ҳам, бошқа томондан у асарининг турли жойларида замонасидаги адолат-сизлик, маъмурларнинг феъл-атворларини танқид қилади. Дини ва миллатининг рус маъмурияти даврида таназзулга дуч келганини қайғу ва алам билан таъкидлайди, миллатдошлари орасида бирлик ва иттифоқ йўқлигидан афсусланади, маънавий ҳаётнинг инқирози, билимсизлик ва жаҳолатдан қайғуради: «Туркистон хонлари вақтида мусулмониялар ниҳоят даражада аҳволи оламдин хабарсиз бўлдилар. Қадимги ҳаққоний уламолардин оз асар қолиб, холис зуҳду тақво бўлмай, риёкор ва хушомадгўй кўпаймоқца эди. Золим ҳокимларга рост ва тўғри сўзни айтадурғонлар қолмай, золимлар учун беш-ўн тилло бадалига эртадин кечгача хушомад сўзлар айтиб, алар қандай сўз айтса, маъқул дейдурғонлар бўлған ... Умаро ва вузаро ва вукалоларнингак-сари ё Эрон асирларидин ва ёки ёшликда бачча бўлуб, бек ва хон кўтарган бефаросатлардин тайин бўлур эди. Илму маорифда бўлса, Туркистонда ўтган Ибн Сино, Форобий, Улуғбек, Али Қушчи ўрнига ўлтурғон олим, файласуфи замон деганларимиз иззату нафс ва риёкорликга табдил бўлуб, жаҳл балосиға мубта-ло бўлған эдилар».

Мирзо Олим ҳар қандай халқнинг уйғониши ҳам, инқирози ҳам ахлоқдан эканини яхши тушунган ҳолда ёзади: «Худованди карим бирор қавмини тағйир ут-табдил қилмоқни хоҳласа, аввало ул қавмнинг ахлоқ ва атворини тағйиру табдил қиладур. Бу сўзлар гарчанд дурушт ва аччиғ сўзлар бўлса ҳам, лекин инсоф назари илан қаралса, тўғри ва рост сўзлардур».
Мирза Олим Махдум ҳожи илм ва маърифат тарафдори си-фатида барча элатдошларини турли илм ва касбларни ўрганиш-га, ривожланган миллатлар каби тараққиётга интилишга даъ-ват қилади ва «илми динсиз охират йўли топилмагандек, маориф ва камолотсиз дунё йўллари ҳам топилмас», деган хулосага келади. Бу билан «Тарихи Туркистон» муаллифининг биз билан ҳамфикр эканига амин бўламиз.
«Тарихи Туркистон» асарининг мазкур янги илмий нашри манбашунослик, матншунослик ва тарихий асарларни чоп этиш талаблари асосида тайёрланди. Табдил жараёнида баъзи таҳририй ва баён услубида жузъий ўзгартиришлар киритилди, ҳижрий йиллар билан бирга милодий йили ҳам кўрсатилди. Асарнинг бундан 16йилмуқадцам(«Насаф»нашриёти,Қарши, 1992) босилиб чиққан нусхалари (нашрга тайёрловчилар Н. Абдулҳаким, Т. Алимардонов) бугунги кунда мутахассисларнинг ушбу манбага бўлган эҳтиёжини етарли даражада қондира олмаяпти. Унда ноширлар томонидан табдил вақтида кўп хатоликларга йўл қўйилганки, уларнинг камчиликларини кўрсатиш ва тузатиш ўрнига асарни қайта нашрга тайёрлаб, изоҳлар билан чоп этиш маъқулроқ туюлди. Бироқ шу муаллифларнинг форс-тожик тилидан ўзбек тилига таржима этилган тарихлар ва баъзи шеърий парчаларидан ҳам фойдаланилди.
Ушбу сатрлар муаллифи мазкур нашрнинг муҳаррирлари, тақризчилари, «Янги аср авлоди» нашриёти раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

 

Шодмон ВОҲИДОВ,
тарих фанлари доктори

давоми бор...

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин