Саналар
16.04.2024
Баннер
Бобурнома (3)
PDF Босма E-mail

ТЎҚҚИЗ ЮЗ БИРИНЧИ (1495-1496) ЙИЛ ВОҚЕАЛАРИ

Султон Ҳусайн Бойқаро мирзо Хуросондан Ҳисор устига лашкар тортиб, қишда Тирмиз тўғрисига келди. Султон Масъуд мирзо ҳам лашкар йиғиб, Тирмизга рўпара келиб ўтирди. Хисравшоҳ ўзи Қундузни маҳкам қилиб, иниси Валини лашкарга юборди. Қишнинг аксарини сув ёқасида ўтказдилар, нарига ўта олмадилар. Султон Ҳусайн мирзо ишби-лармон ва тажрибали подшоҳ эди. Қундуз сари дарё юқорисига кўчди. Рўпарасидаги лашкарни ғофил қолдириб, Абдуллатиф бахши бошлиқ беш-олти юз уддабурон одамларини Килиф кечигига юборди. У лашкар хабар топгунча, Абдуллатиф бахши тайин бўлган эл билан Килиф кечигидан ўтиб, сув ёқасини эгал-лади. Бу хабар Султон Масъуд мирзога етиб боргач, Вали Хисравшоҳ бу кечган одамларнинг устига бормоққа ҳарчанд ҳаракат қилди, Султон Масъуд мирзонинг қўрқоқлигидан ёки Валининг тескариси бўлган Боқи Чағониёнийнинг раъйига қараб, бу кечган лашкарнинг устига юрмади. Лашкар тартибсиз йўсинда Ҳисор сари қайтди.
Султон Ҳусайн мирзо сув кечиб, Ба-диуззамон мирзо ва Иброҳим Ҳусайн мирзони, Муҳаммад Валибек ва Зуннун арғунни Хисравшоҳ устига ҳужумчи қисм қилиб юборди. Музаффар мирзо ва Муҳаммад Бурундук барлосни Хатлон устига жўнатди. Ўзи Ҳисор устига келди. Яқин борганда хабар топдилар.
Султон Масъуд мирзо Ҳисорда турмоқнинг йўлини тополмай, Камруд анҳори ёқалаб, юқори Сири тог йўли билан иниси Бойсунқур мирзо қошига — Самарқандга кетди. Вали ҳам Хатлон сари йўл тортди. Ҳисор қўргонини Боқи Чагониёний, Маҳмуд барлос ва Қўчбекнинг отаси Султон Аҳмад беркитдилар.
Ҳамза Султон ва Маҳдий Султон бир неча йилдан бери Шайбонийхондан айрилиб келиб, Султон Маҳмуд мирзо хиз-матида эдилар. Барча ўзбаклари билан Муҳаммад дуглат Султон Ҳусайн дуглат ва жами Ҳисор вилоятида ўтирган мўғуллар билан бу таҳликада Қоратегин сари йўл тортдилар. Султон Ҳусайн мирзо бу хабарларни эшитиб, Абулмуҳсин мирзони ва баъзи йигитларни Камруд дараси юқорисига, Султон Масъуд мирзо ортидан юборди. Тор дарага кирган пайтда ортидан етиб борган бўлсалар-да, лекин айтарли иш ҳам қила олмадилар. Бирок, Мирзобек фарангибоз (ўқотар) унда қилич билан иш кўрсатади.
Иброҳим тархон, Яъқуб Айюб, яна баъзи лашкар Ҳамза Султон ва мўғулларнинг устига Қоратегинга юборилди. Қоратегинда кейинидан етиб урушдилар. Лекин улар Султон Ҳусайн мирзонинг илгор қисмини босиб, бекларнинг аксарини қўлга тушириб, яна қўйиб юбордилар.
Ҳисордан ўша чиққанларидан кейин Ҳамза Султон, Маҳдий Султон, Ҳамза Султоннинг угли Мамоқ Султон, Муҳаммад дуглат (сўнгралар Муҳаммад Ҳисорий сифатида машҳур бўлиб эди), Султон Ҳусайн дуглат ва бу султонларга тааллуқли ўзбаклар, Ҳисор вилоятида яшаб турган Султон Маҳмуд мирзо навкарлари бўлган мўғуллар бизни деб рамазон ойида Андижонга келдилар.
У пайтда темурий султонлар расми билан тўшак устида ўтиргандим. Ҳамза Султон билан Маҳдий Султон ва Мамоқ Султон келганларида, бу султонларнинг таъзимига ўрнимдан туриб, тўшакдан тушиб, султонлар билан кўришдим. Сул-тонларни ўнг қўл томонимга ўтирғиздим. Муҳаммад Ҳисорий бошлиқ барча мўғуллар келдилар. Барчаси мулозимликни ихтиёр қилдилар.
Султон Ҳусайн Бойқаро мирзо келиб Ҳисор қўрғонини қамал қилди. Лаҳм қазимоқ, қўрғон олмоқ, тош урмоқ ва тошотар қозон қурмоқнинг пайида кечаю кундуз ором ва қарори йўқ эди. Тўрт-беш ерда лаҳм қаздирди. Шаҳар томон дарвоза ёнидан қазилган лаҳм анча илгарилаганди. Қўрғон эли ҳам лаҳм қазиб, бу лаҳмни топдилар. Қўрғонликлар юқоридан буларга томон тутун ҳайдадилар. Ҳужумчилар тешикни бер-китгач, тутун юқорига — қўрғон элининг ўзларига қайтиб, қўрғон эли ўлим ваҳи-масида лаҳмдон қочиб чиқдилар. Охири кўза-кўза сув келтириб қуйиб, ташқи элни лаҳмдан қочирдилар. Яна бир маротаба бир туда илдам йигитлар чиқиб лаҳм устидаги йигитларни қочирдилар. Яна Ҳусайн Бойқаро мирзо тушган шимол тарафдан тошотар қозон қуриб, кўп тош билан уриб, қалъанинг бир бурчаги-даги миноранинг ичини уйдилар. Хуфтон намози пайтида қалъанинг кунгирадор устуни учди. Баъзи йигитлар тезлик қилиб урушга рухсат сўрадилар. Султон Ҳусайн мирзо „Кечаси бўлди", деб рухсат бермади. Тонг отгунча қўрғон эли қалъанинг учган устунини тўла таъмирлаб, қайтадан тиклаган эдилар. Эртаси уруш ҳам бўлмади. Бу икки ой, икки ярим ойда дўқ-пўписа ва қалъа тешмоқ, саркўб тикламоқ ва тош отмоқдан бошқа тузук уруш бўлмади.
Бадиуззамон мирзо ва Хисравшоҳ устига юборилган лашкар қисми Қундуз-дан уч-тўрт йиғоч қуйироқ тушганда Хисравшоҳ бор кишиси билан аслаҳаланиб, Қундуздан чиқиб, орада қўниб, Бадиуззамон мирзо ва лашкарининг устига бостириб келди. Булар — шунча мир-золар ва шунча сардор беклар аскарлари Хисравшоҳнинг кишиларидан икки ҳисса ортиқ бўлмаса-да, бир ярим ҳисса-дан кўпроқ бўла туриб чўчиб, эҳтиёткорлик дея хандақ дан чиқмадилар. Хисравшоҳнинг яхши-ёмон, катта-кичик навкари тўрт-беш мингча эди.
Хисравшоҳ бу ўтар бебақо дунё учун ва кетар навкари бевафо учун шунча ёмонлик ва бадномликни ихтиёр қилиб ҳамда мунча зулм ва адолатсизлик қилмоқни ўзига шиор қилиб, катта-катта вилоятларга эга бўлиб, шунча кўп навкар ва савдар сақлаш тутумини қилиб, балки сўнгралар навкар ва мулозимлари йигирма-ўттиз мингга етиб, вилоятлари ва ноҳиялари ўз подшоҳи ва мирзоларидан ортиб, умрида эришган ғалабаси шу бўлди. Шу туфайли Хисравшоҳ ва тобеларининг номи сардорликка чиқиб, мардона бўлдилар. Хандақдан чиқмаганлар қўрқоқликда ном чиқариб, юраксизлик билан афсона бўлдилар.
Бадиуззамон мирзо ундан кўчиб, бир неча манзил қўниб Толиқоннинг Олғу тоғига келиб тушди. Хисравшоҳ Қундуз қўрғонида эди. Ташқаридан уларга хавф солиб туриш учун иниси Валини бир туда жасур йигитлари билан Ишкамиш, Фу-лул ва у тоғ этакларига юборган эди. Яна Муҳиб Али қўрчи бир даста баҳодир йигитларни олиб келиб, Хатлон дарёсининг ёқасида буларнинг одамларига учраб, уларни енгиб, бир гуруҳ кишини асир қилиб, бир неча бошни кесиб кетди. Сўнгги навбат бунинг қасдига Сайдим Али эшикоға, иниси Қулибек ва Баҳлул Айюб бир қисм кучли йигитлар билан келиб, Анбаркўҳ этагида Хожачангол мавзесида Хуросон лашкари кўчган ма-ҳали тўқнашадилар. Кўп киши етиб Сайдим Али ва Қулбобони, яна бир гуруҳ йигитларни асир олди.
Бу хабар Султон Ҳусайн мирзога етишди. Бунинг устига Ҳисорнинг баҳор ёғинлари сабабидан лашкар ҳам ташвиш-дан холи эмасди. Яраш учун ичкилардан Маҳмуд барлос чиқиб келди. Ташқаридан Хожа Пир баковул, улуғ оғалар ҳамда мавжуд бўлган созанда ва ҳофиз-лар келиб, Султон Маҳмуд мирзонинг Хонзодабегимдан бўлган катта қизини Султон Абусаид мирзонинг қиз набираси Поянда Султонбегимдан бўлган Ҳайдар мирзога олиб, Ҳисор устидан қўзғалиб Қундуз сари юзландилар. Қундузга келиб ҳам бир оз сиёсат қилган бўлиб шаҳарни қамал қилдилар. Охири Бадиуззамон мирзо орага тушиб, ярашиб, ич-кари-ташқари тушган йигитларни алмаштириб қайтиб кетдилар.
Хисравшоҳнинг бунчалик улғаймоғи-га, бунча ҳадди сиғмас ишларни қилмоғига Султон Ҳусайн мирзонинг икки маротаба келиб ҳам уни енга олмай қайтмоғи сабаб бўлди. Султон Ҳусайн мирзо Балхга етганда Мовароуннаҳр вилояти маслаҳати учун Балхни Бадиуззамон мирзога бериб, унинг вилояти бўлган Астрободни Музаффар Ҳусайн мирзога берди. Ҳар иккаласини Балх ва Астробод ҳокимлигига бир мажлисда таъзим — қуллуқ қилдирди. Ана шу сабабдан Бадиуззамон мирзо ранжиди. Кейинги шунча йиллик душманликлар ва фитналар-нинг сабаби шу эди.
Ушбу рамазон ойи Самарқандда тархонийлар фитнаси содир бўлди. Шарҳи шуки, Бойсунқур мирзо Ҳисор беклари ва лашкар сардорлари билан яхши муносабат ва тутумда эди, лекин Самарқанд бек ва сипоҳилари билан унчалик эмасди. Шайх Абдулло барлос энг улуғ, эътиборли бек эди. Ўғлонлари Бойсунқур мирзо оила аҳли билан шунчалик яқин ва қадрдон эдиларки, уларни ошиқлик ва маъшуцликка ўхшатар эдилар. Тархон беклари ва баъзи Самарқанд беклари шу сабабларга кўра, Бойсунқур мирзодан ранжидилар.
Дарвеш Муҳаммад тархон Бухородан келиб, Султон Али мирзони Қаршидан келтириб, подшоҳ кўтариб, Боги Навга келди. Бойсунқур мирзо шу ерда эди. Бойсунқур мирзони навкар-савдаридан айириб тутқун тарзида аркка келтирдилар. Иккала мирзони бир жойга ўтирғиз-дилар. Кечқурун, намози дигарда Бойсунқур мирзони Кўксаройга чиқариб қатл этиш хае'л ид а эдилар. Бойсунқур мирзо таҳорат олмоқ баҳонаси билан Бўстон саройининг шарқи-шимол тарафидаги бир уйга кирди. Эшик оғзида тархонийлар тургандилар. Мирзо билан Муҳаммад Қули қавчин, Ҳасан шарбатчи бирга кир-дилар. Қисматни қарангки, мирзо таҳо-ратга кирган уйнинг орқа тарафида фа-қат ғишт тахлаб чиқилган эшиги бўлиб, ундан ҳовли орқали ташқарига чиқилар экан. Дарҳол бу ғйштларни йиқитиб, ар-книнг Готфар тарафидаги деворининг сув-чиқар ариғи орқали чиқиб, иккинчи девордан ошиб Хожа Кафширга, Хожаго Хожа уйига бордилар. Таҳоратхона эшигида турганлар бирпасдан сўнг мулоҳ қилиб кўрсаларки, мирзо қочибди.
Эртасига эрталаб тархонийлар йиғлиб Хожаго Хожанинг эшигига бордилар. Хожа: „Йўқдир" деб, бермайди. Улар ҳам зўрлаб олмайдилар. Чунки жаларнинг ҳурмат мартабаси зўрл олишга йўл қўймас эди. Бир-икки кг дан сўнг Хожа Абдулмакорим, Аҳм Ҳожибек ва яна баъзи бек, кичик беклар, сипоҳилар ва шаҳар элининг жам аси оммавий ҳужум қилиб Хожани уйидан мирзони келтирдилар; Султон Али мирзони ва тархонийларни арк қамадилар. Аркни бир кун ҳам сақлай олмадилар.
Муҳаммад Мазид тархон Чорраҳ дарвозаси билан чиқиб қочиб Бухорога борди. Султон Али мирзо билан Дарве; Муҳаммад тархон қўлга тушди.
Бойсунқур мирзо Аҳмад Ҳожибекнинг уйида эканида Дарвеш Муҳаммад тархонни келтирдилар. Бойсунқур мирзо бир-икки сўз сўради. Яхши жавоб бера олмади. Яхши жавоб бергулик иш килмаган эдики, жавоб берса! Мирзо уни ўлимга буюрди. Дарвеш Муҳаммад тархон бетоқатликдан устунга ёпишди. Устунга ёпишгани билан қўядиларми?, Қатл этдилар. Султон Али мирзони Кўксаройга чиқариб кўзларига мил тортишни буюрди.
Темурбек солган олий иморатлардан бири Кўксаройдирки, у Самарқанд аркида жойлашган. Ажиб хосиятли иморатдир. Темурбек авлодидан ҳар ким бош кўтариб тахтга ўтирса ҳам бунда ўтиради, ҳар ким тахт орзуси билан бош қўйса ҳам бунда қўяди. Ҳаттоки, фялон подшоҳни Кўксаройга чиқардилар, яъни ўлдирдилар, деган кинояли гап юрарди.
Султон Али мирзони Кўксаройда кўзларига мил тортдилар. Жарроҳнинг ихтиёри биланми ё бехосданми наштардан Султон Али мирзонинг кўзларига ҳеч бир зарар етмади. Буни у дарҳол билдирмади. Султон Али мирзо Хожа Яҳёнинг уйига борди. Икки-уч кундан сўнг қочиб, Бухорога — тархонларга борди. Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ авлодининг орасида бу сабабдан иттифоқлик-иноқлик пайдо бўлди. Улуғи улуғига мураббий, кичиги кичигига ҳомий бўлди.

Бир неча кундан сўнг Хожа Яҳё ҳам Бухорога борди. Бойсунқур мирзо лашкар тортиб Бухорога, Султон Али мирзонинг устига юрди. Бухорога яқин қолганда Султон Али мирзо ва тархон беклари саф тортиб чиқдилар. Бир оз уруш бўлди. Ғалаба Султон Али мирзо тарафида бўлиб, Бойсунқур мирзо шикаст топди. Аҳмад Ҳожибек ва яна бир гуруҳ сара йигитлар қўлга тушди, аксариятини ўлдирдилар. Аҳмад Ҳожибекни Дарвеш Муҳаммад тархоннинг қатли сабабли ҳурматсизларча қатл этдилар.
Султон Али мирзо Бойсунқур мирзонинг ортидан дарҳол Самарқандга юрди. Бу хабар шаввол ойида Андижонга, бизга етиб келди. Биз ҳам Самарқанд умиди билан ўша шаввол ойидаёқ лашкар тортиб отландик. Султон Ҳусайн мирзо Ҳисор ва Қундуздан қайтган эди. Султон Масъуд мирзонинг ва Хисравшоҳнинг хотири жам эди. Султон Масъуд мирзо ҳам Самарқанд орзусида Шаҳрисабз устига келди. Хисравшоҳ иниси Валини Масъуд мирзога қўшди. Уч-тўрт ой Самарқандни уч томондан қамал қилдик.
Хожа Яҳё Султон Али мирзо олдидан келиб, орада иттифоқ ва ҳамжиҳатлик ўрнатмоқчи бўлди. Кўришмоққа рози бўлиб, Самарқанддан икки-уч шаръий қуйироқ Суғд тарафидан мен лашкарим билан бордим. У тарафдан Султон Али мирзо лашкари билан келди. Наридан тўрт-беш киши Султон Али мирзо, беридан тўрт-беш киши билан мен Кўҳак сувининг оралиғидан кечиб, от устидаёқ кўришиб, сўрашиб, улар у тараф кетдилар, мен бу тараф келдим.
Мулло Биноийни ва Муҳаммад Солиҳни ўшанда Хожа Яҳё хизматида кўрдим. Муҳаммад Солиҳни ўшанда бир мартагина кўрдим. Мулло Биноий эса кейинчалик анча вақт менинг хизматимда бўлди.
Султон Али мирзо билан кўришганимиздан сўнг, қиш яқин келиб қолган эди, Самарқанд эли ҳам унчалик танқисликни кечираётган эмасди. Шу сабабли мен Андижонга, Султон Али мирзо Бухорога қайтдик.
Султон Масъуд мирзо Шайх Абдулло барлоснинг қизига жуда мойил эди. Уни олиб, мамлакат олишлик дагдагасини қўйиб, Ҳисорга қайтди. Балки бу келишдан мақсади шу бўлгандир.
Шероз ва Канбой мавзеларидан Маҳдий Султон қочиб, Самарқандга борди. Ҳамза Султон Зоминдан ижозат билан Самарқандга борди.

давоми бор...

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин