Саналар
28.03.2024
Баннер
Муқанна қўзғолони ҳақида тарихчи Наршахий маълумотлари
PDF Босма E-mail

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» номли қимматли тарихий асарини 943—944 йилларда араб тилида ёзган. Бироқ асарнинг араб тилида яратилган илк нусхаси бизнинг давримизгача етиб келмаган. «Бухоро тарихи» 1128 йилда Абу Наср Ахмад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Қубовий тарафидан форс тилига таржима қилинган. Таржима жараёнида ал-Қубовий асарга баъзи ўзгариш ва қўшимчалар киритган. Хусусан, Муқанна қўзғолонини тасвирлашда Иброҳим исмли муаллифнинг «Ахбори Муқанна» («Муқанна ҳақидаги хабарлар») асаридан фойдаланган. Шу туфайли «Бухоро тарихи»нинг бизгача етиб келган форсий нусхаси Муқанна қўзғолони ҳақида энг батафсил маълумотлар берувчи манбадир. Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асари шарқшунос олим Абдуфаттоҳ Расулов тарафидан узбек тилига таржима қилиниб, Асомиддин Ўринбоев масъул муҳаррирлигида бир неча бор нашр қилинган. Қуйидаги парчалар А.Расулов таржимасидан олинди.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий «Бухоро тарихи»дан

Бухорога подшоҳ бўлган хотин ва ундан кейин подшоҳ бўлган унинг фарзандлари ҳақида

Ундан кейин Бунёт ибн Тағшода Бухорога подшоҳ бўлди. У отаси ислом динида эканлигида туғилган эди. Бир қанча вақт мусулмон бўлиб турди. Муқанна пайдо бўлиб оқ кийимлилар қўзғолони Бухоро қишлоқларига тарқалгач, Бунёт уларга мойил бўлиб ёрдам берди ва натижада оқ кийимлиларнинг қўллари узайиб, улар ғалаба қозондилар. Алоқа (хат-хабар) ишлари бошлиғи бу ҳақда халифага хабар юборди, халифа Маҳдий эди. Маҳдий Муқанна ва оқ кийимлилар ишларидан хотиржам бўлганидан кейин (Бухорога) отлиқ аскарлар юборди. Бунёт Фарахший қасрида мажлис (тузиб) шароб ичар ва дарчадан қараб ўтирар эди. У узоқдан шошилинч билан келаётган отлиқларни кўрди ва улар халифа томонидан эканликларини фаросат билан англаб, қарши чора кўришга киришар-киришмас отлиқлар етиб келдилар ва ҳеч бир сўз айтмасдан қиличларини қиндан суғуриб, унинг бошини кесдилар. Бу воқеа бир юз олтмиш олтинчи йилда (782—783) бўлган эди. Унинг барча одамлари қочиб кетди, (халифа юборган) отлиқлар ҳам қайтди.

Муқаннанинг хуружи ва унинг тобелари оқ кийимлилар

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Насрнинг айтишича, Муҳаммад ибн Жаъфар бу фаслни ўз китобида келтирган-у, лекин тўла баён этган эмас. «Ахбори Муқанна» (номли китоб)нинг муаллифи Иброҳим ва Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийларнинг айтишларича, Муқанна Марв атрофи аҳолисидан, Коза деб аталган қишлоқдан бўлиб, номи Ҳошим ибн Ҳаким эди. У илгари кудунгарлик қилар эди, кейин эса илм ўрганишга машғул бўлди ва ҳар хил илмларни: кўзбўямачилик, сеҳр ва тилсим илмларини ўрганди. Кўзбўямачиликни яхши билиб олиб, пайғамбарлик даъвосини ҳам қилди ва уни Маҳдий ибн Мансур ҳижратнинг бир юз олтмиш еттинчи йилида (783—784) ўлдирди. Муқанна кўзбўямачиликни ўрганган ва ғоятда зийрак бўлиб қадимги (олимлар) илмларига оид кўп китобларни ўқиган ва жодугарликда устоз бўлган эди. Унинг отасининг номи Ҳаким бўлиб, у Абу Жаъфар Давонақий давридаги Хуросон амири лашкарбошиларидан бири эди. У Балхдан чиққан эди.
Ҳошим ибн Ҳакимни Муқанна дейишларига сабаб шу эдики, у жуда хунук, боши кал ва бир кўзи кўр бўлганидан ҳамиша боши ва юзига кўк парда тутиб юрар эди. Шу Муқанна Аббосийлар даъватчиси Абу Муслим замонида Хуросон лашкарбошиларидан бири бўлиб, Абдулжаббор Аздийга вазир бўлди ва пайғамбарлик даъвосини қилди ва бир қанча вақт шу даъвода турди. Абу Жаъфар Давонақий одам юбориб уни Марвдан Бағдодга олдириб келди ва бир неча йил давомида зиндонда тутди. Шундан кеийн у зиндондан қутулиб яна Марвга қайтиб келди ва одамларни йиғиб: «Менинг ким эканимни биласизми?» — деб сўради. Одамлар: «Сен Ҳошим ибн Ҳакимсан», — дедилар. У: «Янглишдингиз, мен сизнинг ва бутун оламнинг худосиман», — оғзига тупроқ, — ва яна: «Ўзимни қандай ном билан аташни истасам атайбераман», — деди ҳамда: «Мен халққа ўзимни Одам (Ато) суратида, кейин Нуҳ суратида, кейин Иброҳим суратида, кейин Мусо суратида, сўнг Исо суратида, кейин Муҳаммад мустафо — худо унга раҳмат ва сало-мини йўлласин, — суратида, кейин Абу Муслим суратида кўрсатган зотман, энди эса мана ўзингиз кўриб турган суратдаман», — деди. Одамлар: «Бошқалар пайғамбарлик даъвосини қилган эдилар, сен эса худолик даъвосини қилаяпсан», — дедилар. Муқанна: «Улар нафсоний эдилар, мен эса руҳонийман ва уларнинг (ба-данлари) ичида эдим, менда шундай қудрат борки, ўзимни қандай суратда кўрсатишни истасам, шундай суратда кўрсата бераман», — деди.

Муқанна ҳар бир вилоятга нома ёзиб, ўзининг доий (ташвиқотчи) ларига берди. Номага мана шуларни езди: «Раҳмли ва меҳрибон тангри номи билан, саййидлар саййиди Ҳошим ибн Ҳакимдан фалончи ўғли фалончига, ҳамд худога бўлсин, ундан бошқа худо йўқ. У Одамнинг ҳам, Нуҳ, Иброҳим, Исо, Мусо, Муҳаммад ва Абу Муслимларнинг ҳам худосидир. Сўнгра (сўз шуки), қудрат, эгалик, иззат ва ҳужжат Муқаннаникидир; менга имон келтиринг ва билингки, подшоҳлик менга хос, — унга лаънатлар бўлсин, — азизлик ва худолик меники, мендан бошқа худо йўқ, — оғзига тупроқ — кимки менга имон келтирса, жаннат ўшаники, кимки менга имон келтирмаса дўзах уники».
У ҳали Марвда турган вақтидаёқ ҳар ерга доийларини юборди ва кўп халқни йўлдан оздирди. Марвда араблардан Абдуллоҳ ибн Амин номли бир киши бор эди, у Муқаннага имон келтирди ва қизини унга хо-тинликка берди. Ана шу Абдуллоҳ Жайҳундан ўтиб Нахшаб ва Кеш шаҳарларига келди ва ҳар ерда халқни лаънати Муқанна динига чақириб, кўп кишини йўлдан оздирди. (Бундайлар) Кеш шаҳрида ва унинг қишлоқларида кўпроқ эди. Дастлаб Муқанна динига кирган ва унинг динини юзага чиқарган қишлоқ Кешнинг Субах номли қишлоғи бўлиб, қишлоқ аҳолисининг улуғ кишиси Умар Субахий эди. Улар қўзғолон кўтардилар. Уларнинг амири араблардан бўлиб, порсо бир киши эди, уни ўлдирдилар. Сўғднинг кўпчилик қишлоқлари Муқанна динига кирди, Бухоро қишлоқларидан кўп кишилар кофир бўлиб, кофирликни ошкор қилдилар. Ниҳоят бу фитна улғайиб кетди ва мусулмонлар учун қаттиқ бало бўлди; (муқанначилар) карвонларни уриб, қишлоқларни талар ва кўп ваиронагарчиликлар қилар эдилар.

Муқаннанинг Мовароуннаҳрга бориш сабаби бундам эди: Муқанна воқеаси хабари Хуросонга ёйилгач, Хуросон амири бўлган Ҳумайд ибн Қаҳтаба уни ту-тишга буюрди. Муқанна эса ўз қишлоғидан қочиб, беркиниб юрар эди. Охири Муқаннага Мовароуннаҳр вилоятида кўп халқ унинг динига киргани ва шу диннинг тарқалгани маълум бўлди ва у Жайҳундан ўтишга қасд қилди. Хуросон амири: «Жайҳун дарёси лабида уни соқчилар пойлаб турсинлар», — деб буюрган эди. Муқанна Жайҳун дарёсидан ўтмоқчи бўлса уни тутиб олиш учун юзта отлиқ аскар Жайҳун қирғоғида юқори ва қуйи томон ҳамиша юриб турдилар. Муқанна ўттиз олти киши билан Жайҳун дарёси лабига келиб сол тайёрлаб Жайҳундан ўтди ва Кеш вилоятига борди. У вилоят Муқаннага бўйсунди ва халқ унга рағбат қилди. (Шу вилоятдаги) Сом тоғи тепасида ғоятда мустаҳкам бир ҳисор бўлиб, унда оқар сув, дарахтлар ва экин ерлар бор эди. Бу ҳисор (ичида) ундан ҳам мустаҳкамроқ яна бир ҳисор бор эди. Муқанна уни тузатишга буюрди ва уни тузатдилар. Муқанна у ерга кўп мол ва беҳисоб озиқ-овқат йиғди. Сокчилар тайинлади. Оқ кийимлилар кўпайишиб кетдилар ва мусулмонлар уларга қарши тадбир қўллашдан ожиз қолдилар. Бу овоза Бағдодга бориб етди; ўша вақтда Маҳдий халифа эди, у жуда қайғуриб, Муқаннага қарши курашиш учун кўп лашкар юборди ва охири бу фитнани даф қилиш мақсадида ўзи ҳам Нишопурга келди. Маҳдий ислом дини хароб бўлиб, Муқанна дини бутун дунёга тарқалиши хавфидан қўрқар эди.
Муқанна туркларни чақирди ҳамда мусулмонларнинг қони ва молини улар учун ҳалол қилиб (ҳукм чиқарди). Туркистондан талончилик таъмасида кўп лашкар келди. Улар вилоятларни талар, мусулмонларнинг хотин ва болаларини асир қилиб олар, ўлдирар эдилар. Улар дастлаб Бухорода пайдо бўлдилар.

Муқаннанинг ҳаммаслаклари бўлган оқ кийимлилардан бир гуруҳи Нумижкат деб аталган бир қишлоққа бордилар ва кечаси масжидга кириб муаззинни ўн беш киши билан биргаликда ўлдирдилар; бутун қишлоқ аҳолисини ҳам ўлдирдилар. Бу воқеа бир юз эллик тўққизинчи йилда (775—776) содир бўлди. (Бу вақтда) Бухоро амири Ҳусайн ибн Маоз эди.
Муқанна тоифасининг катталаридан бухоролик Ҳаким (ибн) Аҳмад номли бир киши бўлиб, у билан бирга яна учта лашкарбоши бор эди. Улардан бирининг номи Ҳашвий, иккинчисиники Боғий бўлиб, бу икко-ви Фузайл кўшкидан эдилар. Учинчисининг номи — Гирдак, у Ғиждувон қишлоғидан эди. Буларнинг ҳар учаласи ҳам жанговар кишилар бўлиб айёр, босқинчи ва ўғри эдилар. Уларнинг қишлоқ аҳолисини ўлдирганлиги хабари шаҳарга етгач, Бухоро аҳолиси жам бўлдилар ва амирнинг олдига бориб: «Бу оқ кийимлилар билан албатта жанг қилишимиз керак», — дедилар. Бир юз эллик тўққизинчи йил ражаб ойида (апрель-май 776) Ҳусайн ибн Маоз ўз лашкари билан ва Бухоро қозиси Омир ибн Умар ибн Имрон Бухоро аҳолиси билан чи-қиб Наршах қишлоғига бордилар, — ҳозир бу қишлоқни Наржақ дейдилар, — ва оқ кийимлилар қаршисида лашкаргоҳ туздилар.
Шунда Бухоро қозиси: «Биз уларни ҳақ динга чақирамиз, улар билан урушиш биз учун муносиб эмас», — деди. Кейин қози яхши тадбиркор одамлар билан бирга уларни ҳақ динга чақириш учун қишлоққа кирди. Оқ кийимлилар: «Биз бу сиз айтаётган нарсаларни билмаймиз», — деб кундан-кунга кофирликла-рини кучайтирдилар ва насиҳатни қабул қилмадилар. Шундан кейин жанг бошланиб кетди. Биринчи бўлиб оқ кийимлиларга ҳамла қилган киши араблардан Наим ибн Саҳл номли киши эди. У кўп урушлар қилиб бир қанча кишини ўлдирди ва охир ўзи ҳам ўлдирилди. Оқ кийимлилар енгилдилар, улардан етти юз киши ўлдирилди ва қолганлари қочдилар. Шу билан ўша кун тамом бўлди.
Эртасига тонг отгач, оқ кииимлилар элчи юбориб мусулмонлардан омон сўрадилар ва: «Биз мусулмон бўлдик», — дедилар. Мусулмонлар улар билан сулҳ тузиб, сулҳнома ёздилар ва уларга бундан буён йўлкесарлик қилмаслик, мусулмонларни ўлдирмаслик, ўз қишлоқларига тарқалиш, ўз амирларига бўйсуниш шархларини қўйиб, худо ва пайғамбар аҳдини уларга маҳкам юкладилар. Шаҳарнинг ҳамма катталари сулҳномага қўл қўйдилар.

Мусулмонлар қайтиб кетгач, улар ахдларидан қайтиб яна йўлкесарлик билан машғул бўлдилар. Улар мусулмонларни ўлдирар ва эндигина бош хортхан кўк экин (дон)ларни Наршах ҳисорига олиб кетар эдилар. Мусулмонларнинг иши қийинлашди. Халифа Махдий ўз вазири Жаброил ибн Яҳёни Муқаннага қарши жангга юриш учун юборди. У Бухорога келиб Муқаннага қарши жангга юриш учун Дарвозайи Самарқандда лашкаргоҳ қурди. Ҳусайн ибн Маоз унинг олдига бориб: «Сен (аввал) оқ кийимлиларга қарши урушда менга ёрдам бер, бу ишдан бўшагач, биз сен билан бирха Муқаннанинг (ўзига) қарши урушга борамиз», — деди.
Жаброил бу таклифни қабул этди-да, лашкарини оёққа турғизиб Наршах қишлоғига борди, қишлоқ атрофига хандақ қазишга буюриб, хандақ ичини лашкаргоҳ қилди; оқ кийимлилар кечаси чиқиб ҳужум қилиб қолмасинлар деб лашкарга ҳушёр бўлиб туришга буйруқ берди. Худди у айтгандек бўлиб чиқди; оқ кийимлилар дастлабки кечадаёқ қишлоқдан чиқиб ҳужум қилиб кўп вайронлик келтирдилар. Бухоро амири Ҳусайн ибн Маоз Жаброилга кўп меҳрибонлик кўрсатиб, ундан то бу иш хамом бўлхунича Кешга кетмай Бухорода бўлишни сўради.

Жаброил урушни бошлаб юборди. Тўрт ой мобайнида эртаю кеч узлуксиз урушдилар, оқ кийимлилар ғалаба қозонмаган бир кун ҳам бўлмади. Мусулмонлар чорасиз қолиб тадбир излашга хушдилар. Молик ибн Форим: «Мен бир тадбир кўрсатаман», — деди-да, лашкаргоҳдан то ҳисор деворигача ариқ кавлашга буюрди ва у ерга қуролли кишиларни юбориб қанча жой кавласалар уни чўп, қамиш ва купроқ билан мусхаҳкамлаб беркитиб боришга буюрди. (Шу тарзда) ҳисор девори тагигача қазиб етдилар ва (ҳисор девори тагини) эллик хаз миқдорида кавлаб устунлар қўйиб маҳкамладилар. Эллик хаз жой кавланиб бўлгач, уни ўтин билан тўлғазиб нефть сепдилар-да, у устунлар ёниб қўрғон девори йиқилсин деб ўт қўйиб юбордилар. Аммо олов ёнмади, чунки олов ёниши учун унга шамол тегиши керак. Ҳисор ичида эса шамол ўтадихан йўл йўқ эди. Ҳисорнинг таги кавланган минорасига палақмонларни тўғрилаб қўйиб тош отган эдилар, тешик очилиб шамол чиқишга йўл топди, олов олиб устунлар ёнди ва ҳисор деворининг эллик газча жойи йиқилди.

Мусулмонлар қиличбозликка киришиб кўп кишини ўлдирдилар, қолганлар омонлик хилаб, илгариги аҳдномага мувофиқ мусулмонларни ранжитмаслик, ўз қишлоқларига қайтиб кетиш, ўз улуғларини халифа олдига юборилишига (рози бўлиш) ва ўзлари билан бирха қурол-яроғ олиб юрмаслик шархлари билан сулҳ туздилар ва (қишлоқдан) ташқари чиқиб хандақдан ўтдилар. (Аммо) улар яширин суратда қуролга эга эдилар. Оқ кийимлиларнинг каттаси бўлган Ҳакимни Жаброил ўз ўғли Аббосга топшириб: «Буни олиб бориб саропардага қўй ва яширин равишда ўлдир», — деди. Унинг амрига мувофиқ иш қилиб, Ҳакимни саропардага олиб бордилар. Оқ кийимлилар узоқдан (қараб) турган эдилар. Жаброил саропардаха борган эди, оқ кийимлилар Ҳакимнинг дўсти бўлган Ҳашвийни юбориб у орқали Жаброилха: «Биз Ҳакимни олмасдан кетмаймиз», — дедилар. Ҳашвий янги этик кийган эди. У Жаброилга шу сўзларни айтиб турган эдики, Жаброилнинг ўғли Аббос келиб: «Ҳакимни ўлдирдим», — деди. Жаброилнинг буйруғи билан дарҳол Ҳашвийни отдан тушириб ўлдирдилар. Оқ кийимлилар қичқиришиб қуролларини қўлга олдилар ва жанг бошланиб кетди. Жаброил бутун лашкарини отга минишга буюрди. Илгаригидан кучлироқ уруш бўлди. Қаттиқ жанглар қилдилар ва охири оқ кийимлилар яна енгилиб, улардан кўп халқ ўлдирилди, тирик қолганлари қочдилар.
Наршах қишлоғининг ҳукмдори бир хотин киши эди, унинг эрининг номи Шараф бўлиб Абу Муслимнинг лашкарбошиси бўлган ва марҳум Абу Муслим уни ўлдирган эди. Бу хотинни Жаброилнинг олдига олиб келдилар, у билан амакисининг бир кўр ўғли бирга келди, у бағоят палид ва бадкор эди. Жаброил у хотинга: «Абу Муслимнинг гуноҳидан кеч!» — деди. Хотин: «Абу Муслим деб мусулмонларнинг отасига айтилади, менинг эримни ўлдиргандан кейин у мусулмонларнинг отаси бўладими?!» - деди. Жаброилнинг буйруғи билан хотинни белидан икки бўлиб ташладилар ва амакисининг ўғлини ҳам ўлдирдилар.
(Ҳакимнинг лашкар. бошликларидан бири бўлган) Гирдак Муқаннанинг олдига кетди. Улардан бири Боғий эса урушда ўлдирилди. Жаброил Сўғд оқ кийимлиларининг дилларига қўрқинч солиш учун ўлдирилган (бошлиқ)лар калласини Сўғдга олиб борди. Сўғд аҳолисига Муқаннанинг лашкар бошлиқларидан Сўғдиён номли бир киши амир бўлган эди; Сўғд аҳолиси у билан иттифоқ бўлдилар. Жаброил Сўғд аҳолиси билан кўп урушди ва охири Бухоро аҳолисидан бир киши Сўғдиённи ўлдирди ва бу қавм тарқалиб кетди.
Жаброил у ердан Самарқандга борди ва то Маоз ибн Муслим Хуросонга амир бўлгунга қадар турклар ва оқ кийимлилар билан кўп урушлар қилди.
(Маоз ибн Муслим) бир юз олтмиш биринчи йил-да (777—778) Марвга келди ва бу ердан иш бошлаб, Омуй биёбонига кириб кетди. Бухорога етганида Бухоро аҳолиси (орасидаги) деҳқонлардан жангчи кишиларни йиғдилар; беш юз етмиш минг киши йиғилди. Маоз ибн Муслимнинг фармони билан уруш қуролларини кўплаб тайёрладилар; у ҳунармандларнинг лашкар ичида иш берадиган ҳар бир жинсидан уч минг ишчи кишини тешалар, беллар, тўқмоқ ва болталар билан таъминлаб муҳайё қилиб қўйди; палақмонлар, нарвонлар ва девор тешадиган қуроллар ишлатди ва энг яхши қуроллантирилган лашкар билан Сўғдга қараб юзланди.
Сўғдда оқ кийимлилар кўп эдилар, турк лашкари ҳам кўп келган эди. Ҳарий (Ҳирот)нинг амири Ҳарийдан ўн мингта қўй олиб келган эди, ўзи билан бирга олиб юрди. Маоз ибн Муслим унга: «Душманимиз турклар бу ерда бизга яқин жойда туриптилар, улар қўйни жуда яхши кўрадилар, бу қўйларни Бухорода қолдир ёки менга сот, мен уларни лашкарга тақсим қилиб берайин!» — деса у рози бўлмади. Турк аскарларидан бир тўдаси чиқиб ҳужум қилдилар-да, ҳамма қўйларни Арбинжон билан Зармон ўртасидаги бир манзилга олиб кетдилар. Турклар кетидан лашкар борган эди, улар-нинг ҳам баъзиларини ўлдирдилар, баъзилари эса мағлубиятга учраб қайтиб келдилар.
Маоз ибн Муслим Сўғд ва Самарқандга бориб, турклар ҳамда оқ кийимлилар билан икки йилгача кўп урушлар қилди, гоҳ у ва гоҳ душман ғалаба қозонар эди. Икки йилдан кейин у Хуросон амирлигидан истеъфо берди ва Мусайяб ибн Зуҳайр ал-Забий Марвда бир юз олтмиш учинчи йил жумод ал-аввал ойида (январь-февраль 780) Хуросонга амир бўлди ва ражаб ойида (март-апрель 780) Бухорога келди. Шу вақт Бухоро амири Жунайд ибн Холид эди, уни Хуросон амири Хоразмга юборди.

Бухорода Муқанна саркардаларидан бўлган Кулортегин номли бир саркарда бор эди, у лашкар ва мулозимлар тузиб Мусайяб билан урушлар қилди.
Ҳикоят: Муҳаммад ибн Жаъфарнинг ривоят килишича, Муқанна лашкаридан мовароуннаҳрликлар, турклар ва бошқалардан иборат эллик мингги унинг ҳисори дарвозасига йиғилиб, сажда ва зорий қилиб ундан дийдор кўрсатишни сўрадилар. Ҳеч бир жавоб ололмагач, яна сўрашда давом этиб: «Ўз эгамизнинг дийдорини кўрмас эканмиз, бу ердан қайтиб кетмаймиз», — дедилар. Муқаннанинг Ҳожиб номли бир кули бор эди, Муқанна унга: «Бандаларимга, — оғзига тупроқ, — айт, Мусо мендан дийдор кўрсатишни сўради, тоқат қилолмаслиги сабабли кўрсатмадим. Мени курган ҳар бир киши тоқат қилолмай дарҳол ўлади», — деди. Улар ялиниб-ёлвориб яна сўрайбердилар ва: «Биз дийдор истаймиз, агар ўлсак, бу айни муддао», — дедилар. Муқанна: «Фалон куни келинг, сизга дийдор кўрсатаман», — деб ваъда берди.

Шундан кейин Муқанна ҳисорда ўзи билан турадиган хотинларга буюрди, улар Сўғд, Кеш ва Нахшаб деҳқонларининг қизларидан иборат бўлиб, юзта хотин эдилар. Муқаннанинг шундай одати бор эди: қаерда хушрўй хотин бўлса унга хабар берар эдилар ва Муқанна уни олдириб келиб ўзи билан бирга сақлар эди. Ҳисорда у билан бирга шу хотинлар ва ўша хос қулдан бошқа ҳеч ким бўлмас эди. Ҳисордагиларнинг озиқ-овқат каби эҳтиёжлари бўлса, ҳар куни бир марта ҳисор дарвозаси очилар, ташқари томонда эса бир вакил бўлиб, у керакли нарсаларни тайёрлар, ҳалиги қул вакилни чақириб у нарсаларни ҳисор ичкарисига олиб киргач, яна ҳисор дарвозасини беркитар эди. Шундай қилиб, у ўша хотинларнинг ҳар бирига ойна олиб ҳисорнинг тепасига чиқиб бир-бирининг рўбарўсига туришга ва қуёш нури ерга тушган пайтда барча ойналарни қўлга олиб, бетафовут бир-бирига рўбарў қилиб тутишга буюрди. Халқ тўпланган эди. Қуёш нури ойналарга тушгач, унинг акси билан ўша жой нурга тўлиб кетди. Шу вақт Муқанна кулига: «Ана қаранг! Худо ўз юзини кўрсатяпти деб, бандаларимга айт», — деди. Тўпланган халқ қараб, бутун жаҳоннинг нурга тўлганини кўриб қўрқдилар ва ҳаммалари бирдан сажда қилиб: «Эй худо! Қудратинг ва улуғлигингни шунчалик кўрганимиз етади, бундан кўпроқ кўрсак юрагимиз ёрилади», — дедилар. Улар ҳануз саждада эканлар, Муқанна яна қулига: «Саждадан бошларингизни кўтаринг! Худо сиздан рози ва гуноҳларингизни кечди, деб умматларимга айт»,- деди. У жамоа қўрққан ва ваҳимага тўлган ҳолда бошларини саждадан кўтардилар. Шу вақт Муқанна: «Ҳамма вилоятларни сизлар учун ҳалол қилдим. Кимки менга имон келтирмаса, унинг қони, моли ва фарзандлари сиз учун ҳалол», — оғзига тупроқ, — деди. Шундан кейин у жамоа талончиликка юз ўгирди. Бу жамоа бошқалар олдида фахрланиб: «Биз худони кўрдик», — дер эди.

Муқаннанинг ҳалок бўлши сабаби

Ҳирот амири бўлган Саъид кўп лашкар билан Муқанна ҳисорининг дарвозасига келиб қўнди, уйлар ва ҳаммомлар қуриб, ёзин-қишин шу ерда бўлдилар.
Ҳисорнинг ичида чашма, дарахтлар ва экинзорлар бор эди. Муқаннанинг хос кишилари ва сипоҳсолорлар кучли лашкар билан ҳисор ичида эдилар. Ҳисор ичкарисида, тоғ тепасида яна бошқа бир ҳисор бўлиб, у ҳисорга ҳеч кимга йўл йўқ эди. Муқанна ўша хотинлар билан (шу) ҳисорда турар эди.
Унинг одати шундай эдики, ҳар куни ўша хотинлар билан бирга овқатланар ва улар билан шароб мажлисида ўтириб шароб ичар эди. Шу тартибда у ўн йил ҳаёт кечирди. (Охири) Ҳирот амири унинг ишини оғирлаштириб, лашкарлари тарқалиб кетди, ҳисорда бўлган сипоҳсолор эса ҳисор дарвозасини очди ва бўйсуниб ташқари чиқди; ислом динини қабул этди. Мусулмонлар ҳисорни олдилар. Муқанна ички ҳисорни сақлаб қололмаслигини тушунди.
Муҳаммад ибн Жаъфарнинг Кеш деҳқонларидан бўлган Абу Али Муҳаммад ибн Ҳорундан ривоят қилишича, Абу Али шундай деган: «Менинг бувим Муқаннанинг ўзи учун олиб келиб ҳисорда сақлаб турган хотинлари жумласидан бўлган экан. У шундай ҳикоя қилар эди: «Бир куни Муқанна хотинларни ўз одати бўйича овқат ейишга ва шароб ичишга ўтирғизиб, шароб ичига заҳар солди-да, ҳар бир хотин учун биттадан хос қадаҳ тутқизиб айтди: «Мен ўз қадаҳимдаги шаробни ичганим-да, сизлар ҳам қадаҳларингизни бутунлай бўшатишингиз лозим». Ҳамма хотинлар ичдилар, мен эса ичмасдан шаробни кўйлагим ёқасига тўкдим, Муқанна буни пайқамади. Ҳамма хотинлар (ҳушсиз) йиқилиб ўлдилар; мен ҳам ўзимни уларнинг орасига ташлаб ўлганга солиб ётдим. Муқанна менинг ҳолимдан бехабар эди. Кейин Муқанна ўрнидан туриб қараб, ҳамма хотинларнинг ўлиб ётганини кўрди-да, ўз қулининг олдига борди ва қилич билан унинг калласини кесди. Муқаннанинг фармони билан уч кундан бери тандир қизитаётган эдилар. Муқанна ўша тандир ёнига бориб кийимини ечди ва ўзини тандирга отди. Тандирдан бир тутун чиқди. Мен у тандир олдига бориб унинг вужудидан ҳеч асар кўрмадим. Ҳисорда бирор тирик киши йўқ эди.
Унинг ўзини ўзи куйдиришига сабаб шу эдики, у ҳамиша: «Қачон бандаларим менга бўйсунмасалар, мен осмонга чиқиб у ердан фаришталарни олиб келаман ва уларни бўйсундираман», — дер эди. «Халқ Муқанна фаришталарни олиб келиб, бизга осмондан ёрдам бериш учун осмонга чиқиб кетди; унинг дини дунёда (абадий) қолади», — десин деб Муқанна ўзини ўзи куйдирди. Кейин у хотин ҳисор дарвозасини очди ва Саъид Ҳараший кириб у ердаги хазинани олди».

Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср шундай дейди: «Бу қавмдан Кеш ва Нахшаб вилоятида, Кушки Умар, Кушки Хиштивон ва Зармон қишлоғи каби Бухоро қишлоқларида ҳозирда ҳам сақланиб келмоқда. Улар ўзлари Муқаннанинг ким эканлигидан бутунлай хабарсиз бўлсалар ҳам, унинг ўша динидалар. Уларнинг тутган йўллари шуки, намоз ўқимайдилар, рўза тутмайдилар ва жунуб бўлганларида ғусл қилмайдилар, лекин омонатга хиёнат қилмайдилар. Бу одатларининг ҳаммасини мусулмонлардан яширин тутадилар ва мусулмонлик даъво қиладилар.






 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин