Саналар
13.11.2018
Баннер
Тўрақулов Назир Тўрақулович
PDF Босма E-mail

(1892-йил, октабр, Қўқон - 1937-йил 3-октабр)

Давлат, сиёсат арбоби, тилшунос олим ва дипломат. Ўзига тўқ қозоқ оиласида дунёга келган. Қўқондаги рус-тузем мактаби (1905), савдо билим юртини (1913) тугатган. Москва савдо институтининг иқтисод факултетида ўқиган (1913-16). 1-жаҳон уруши пайтида ғарбий фронт (Минск яқини)да Бутун Россия Земство иттифоқининг йўриқчиси (1916). “Еркин дала” яширин ташкилоти раҳбари (1916). Эсерлар партиясининг аъзоси (1918).
1918-19-йилларда Қўқондаги совет идораларида турли лавозимларда ишлади. Кейинчалик Туркистон АССР Маориф халқ комиссари (1920), Туркистон АССР МИК раиси (1920-йил сентабр - 1921-йил август), Туркистон КП МК масъул котиби (1921-22). Туркистон МИК ҳузуридаги Қирғиз (қозоқ) бўлими раиси (1921-22). Туркистон “Қўшчи” уюшмасининг ташкилотчиларидан бири. Н. Тўрақулов бу лавозимларда ишлаш жараёнида совет ҳокимияти ва болшевиклар партиясига садоқатини намойиш қилди. Т. Рисқулов ва унинг тарафдорлари бўлган миллий cоммунист раҳбарлар фикрларига қарши турди.
Туркистон мухторияти ҳукумати ва Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатига тўғри баҳо бера олмади ва уларни йўқотиш тарафдори бўлди. Москвага чақириб олинди ва совет халқлари Марказий нашриёти раиси лавозимига (1922-28) тайинланади. У моҳир жоурналист ва публитсист ҳам эди. У ўз мақолаларида асосан совет турмуш тарзининг афзалликларини кўрсатишга ҳаракат қилди.
1928-йилда Н. Тўрақулов элчилик ишига жалб қилинади ва СССРнинг Ҳижоз давлатидаги (ҳозирги Саудия Арабистони) Бош консули ва Мухтор элчиси вазифаларида ишлади (1928-1936). У Шарқ халқлари тарихи ва маданиятини яхши билганлиги учун ислом оламида шухрат қозонди.
Н. Тўрақулов Москва ва Ленинграддаги Шарқ халқлари институти илмий ходими ва проректори (1936-37) бўлиб ҳам ишлади.
У қанчалик совет ҳукуматига, болшевиклар партиясига содиқ бўлмасин, мустабид тузумнинг қонли қатағонидан қутулиб қола олмади. 1937-йил 15-июнда қамоққа олинди ва отишга ҳукм қилинди (1937-йил 3-октабр). 1958-йилда оқланган.

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин