Саналар
03.07.2025
Баннер
Мухторият қисмати
PDF Босма E-mail

Халқ ўзини бошкаришга ўргангандагина етук фуқаро бўлишга муносибдир. Озодлик, аввало ўз-ўзини бошқаришга қодирликдир. Ўз-ўзини, фикр ва ҳис-туйғуларини, ўз ички "тўполонлари"ни бошкаришга ўрганган кишиларгина ўзгаларни, ўз мамлакатини бошқара олади.

Николай БЕРДЯЕВ


Туркистонда мухторият тузиш ғояси, февраль инқилоби берган озодликдан сўнг пайдо бўлган эди. Бу фикр дастлаб 1917 йилнинг 12 ноябрида «Шўрои уламо» жамиятининг раҳбари Шерали Лапин раҳбарлигида Тошкентда бўлиб ўтган «Мусулмон жамоаларининг бирлашган йиғини»да расман ўртага ташланган. Бу таклифни миллий савдо буржуазияси, ўлкада эндигина шаклланаётган саноат буржуазияси вакиллари, демократик ўзгаришлар тарафдори бўлган мусулмон зиёлилари ва руҳонийлар билан бир қаторда қуйи меҳнаткаш табақа вакиллари ҳам қўллаб-қувватладилар.
1917 йилнинг 26—29 ноябрида Қўқонда Ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи чақирилади. Қурултой ноибларининг асосий қисмини эндигина тетапоя бўлаётган миллий савдо-саноат буржуазияси вакиллари ҳисобланмиш, янги дунё кўрган савдогарлар ва руҳонийлар ташкил этарди. Кўпчилик ноиблар мустақил демократик мусулмон давлатини тузиш, қўшни давлатлар билан сиёсий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ғоясини илгари сурдилар. Ноиблар Туркистон жаҳон тараққиётидан узилиб қолганлигини тушуниб етган, тараққиётга тўсқинлик қилаётган ҳар қандай эски кучларни синдириш ва янги илғор унсурларнинг ривожланишига йўл очиш тарафдори эди. Очиқ овоз бериш йўли билан қурултой ҳайъатига Убайдулла Хўжаев, Мустафо Чўқаев, А. Махмудов, Юргули-Оғаев, Саломан Гердцфельд, И. С. Шоҳиаҳматов, Камолқори, Акаев, Кичкимбоев, Абдураҳмонбек Ўразаев, Пилиев, Каримбоев, М. Беҳбудий сайланди.
Съезд кун тартибига иккита масала қўйилади. Биринчи масала: «Туркистоннинг жануби-шарқий иттифоққа қўшилиши тўғрисида» бўлиб, делегатлар учун кутилмаганда пайдо бўлди ва анча мунозара туғдирди. Иккинчи масала: «Туркистон мухторияти тўғрисида» эди. 27 ноябрь куни эрталаб съезднинг очилишида шаҳар ҳокими қуйидагича фикр билдиради: «Туркистон мусулмонларининг IV Ўлка съездини чин қалбдан қутлайман ва съезд Туркистонга мумкин қадар кўпроқ фойда келтириб, Туркистон тарихида чуқурроқ из қолдиришини истайман... Шубҳасиз, Туркистонга эркин мухторият керак», деб таъкидлади. (Қаранг: П. Алексеенков. «Кокандская автономия», Тошкент, 1931 й., 21-бет.) Биринчи масала юзасидан ўтган баҳсларда депутатларнинг бир қисми иттифоққа киришни маъқулладилар.
Иқтисодий жиҳатдан иттифоққа кириш фойдали эди. Чунки ўлкага Шимолий Кавказ ва Оренбургдан дон маҳсулотлари келтириларди. Айни вақтда Туркистон ўз пахтасини уларга сотиши мумкин эди. Устига устак «Жануби-шарқий иттифоқ» ҳудуди аҳолисининг катта қисми ислом динига эътиқод қиларди, бу сабаблар иттифоққа киришни яқинлаштирса, иккинчи гуруҳдагилар Туркистоннинг яна мустамлака бўлиб қолишидан
хавотирда эдилар. Бу гуруҳдагиларнинг фикрларидан мисоллар келтирамиз: «Казаклар азалдан самодержавиенинг суянчиғи бўлиб келган. Улар халқимизни қанчалар азобуқубатга дучор қилмади. Казаклар доимо инқилобга қарши чиққан. Ҳозир ҳам казаклар тепасида подшо тузумини қайта тикламоқчи бўлган Красновлар, Карауловлар, Келидинлар турибди-ку! Улар Олмония билан урушни ғалабагача давом эттирмоқчи, Истам-булни забт этиб Оқ-София черковини қайта тикламоқчи. Уларнинг биздан ёрдам сўраб мурожаат қилишига ягона сабаб — ўз мақсадлари йўлида фойдаланишдир. Биз улар билан бирлаша олмаймиз».
Съездда тартиб йўқола боради. Раислик қилувчи тажрибасизлиги туфайли тартиб ўрнатолмайди ва у қурултой мажлисини ёпиқ деб эълон қилишга мажбур бўлади. Жануби-шарқий иттифоққа кириш эса эртаси кунга колдирилади. 27 ноябрь куни узоқ тортишувлардан сўнг бўлғувси давлатнинг иқтисодий ҳолатини ҳисобга олиб, иттифоққа кириш ҳақида қарор қабул қилади.
Съезд кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан мунозаралар съезднинг кечки мажлисида ва 28 ноябрь кунги эрталабки мажлисда давом эттирилди.
Бутунрусия Мусулмонлар Кенгаши МҚнинг аъзоси, депутат Убайдулла Хўжаев маърузасида қуйидагиларни қайд этди. «Русияда ҳозир ҳақиқий ҳукумат йўқ. Русия империяси музофотида ҳамма миллатлар большовойларга қарши курашга бел боғладилар. Бутунрусия таъсис мажлисининг чақирилишига ҳеч қандай умид йўқ...» Ва маърузачи зудлик билан Туркистонни мухторият бошқарувига ўтишга, депутатларни большовойларга қарши курашга чақирди».
Депутат С. Юсупов (Русиядаги воқеалар тўғрисида, айниқса, большовойларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, зўравонликлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтгач). Туркистон мухторият ҳуқуқини олишга ҳозир тайёрми? Ва ўзи жавоб беради: албатта тайёр эмас, лекин бундан мухторият эълон қилишимиз керакмас деган хулосага бормаслик лозим. Озод яшашни хоҳпаймизми? Демак, Туркистонни мухтор жумҳурият деб эълон қилмоқ керак.
Депутат Содиқбоев: Большовойлар Туркистонни мухтор жумҳурият деб эълон этмас эканлар, унда мухтор жумҳурият деб эълон қилишимизга қаршилик кўрсатмасинлар. Оврўпаликлар бизнинг ички ишларимизга аралашмасинлар. Чунки ислом дини давлатни демократик тарзда бошқаришга қарши эмас-ку.
Депутат Аминхон Тўра: Туркистон 50 йилдан буён Русия ҳукумати қўли остида. Руслар босиб олгач, ерли аҳолининг диний, миллий суд ишларига дарров аралашмаса-да, аста-секин ўлка ҳаётининг ҳамма жабҳаларига қўл чўза бошладилар. Февраль инқилобидан сўнг Туркистон халқи озодликка эришдик, деб хурсанд бўлганди. Большовойлар ҳокимият тепасига келгандан сўнг зудлик билан мухторият эълон қилиш зарурати туғилди. Айтишларича, большовойлар уруш эълон килармиш. Майли, лекин улар туркий мусулмонлар диний, миллий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қондан (ўлимдан ҳам — Ш. Д.) қўрқмаслигини унутмасинлар.
Съезд Туркистон тараққиётини белгилаб берувчи тарихий ҳужжатлар қабул қилди. Қабул қилинган қарорларда демократик кайфиятдаги мусулмон зиёлиларининг фикрлари ҳам ўз ифодасини топди.
Муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз маърузасида съезднинг Туркистон халқлари тарихида улкан ижобий, тарихий ҳодиса ва бурилиш даври эканини таъкидлаб, «Съез-димиз қабул қилаётган қарорлар шунинг учун ҳам аҳамиятлики, унда Туркистон аҳолисининг оврўпалик вакиллари ҳам иштирок этмоқдалар», деди. М. Беҳбудий съезд раёсатида мусулмонлар билан бир қаторда насроний гуруҳларнинг делегатларидан ҳам вакиллар бўлишини ёқлаб чиқди. Уни вилоятдан келган депутатларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлади. Қўқонлик бир депутат М. Беҳбудий фикрини давом эттириб, куйида-гиларни қўшиб қўйди: «Биз съезд ҳайъатига вилоятлар бўйича эмас, балки қайси динга мансублиги ва миллий этник гуруҳларига қараб, кенг фикрли, билимли ва ишбилармон кишиларни сайлашимиз керак». Натижада демократик мусулмон зиёлилари талаби билан Туркистон аҳолисининг оврўпалик қисми вакиллари ҳам съездда тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этдилар.
1917 йилнинг 28 ноябрида, съезд қабул қилган резолюцияда қуйидагилар ўз аксини топди. «Съезд Туркистонда яшаётган халқлар иродасини ифода этиб, Буюк Русия инқилоби берган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи»дан келиб чиқиб, Туркистонни Россия Федерацияси таркибидаги маъмурий мухтор жумҳурият деб эълон қилди. Мухторият ҳуқуқи Туркистон таъсис мажлисида қонунлаштирилди ва Туркис-тондаги камсонли миллатлар, элатлар ҳуқуқи ҳимоя қилинажаги тантанали равишда эълон этилди. Тузилган ҳукумат ўз номини 28 ноябрь куни «ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ» деб атади. Бутунрусия таъсис мажлисида Туркистоннинг мухторият ҳуқуқи расман тан олиниши талаб қилинди.
Съезд Бутунрусия таъсис мажлисини чақириш, қабул қилинган қарорларга муво-фиқ бутун ҳокимиятни тўлалигича «Вақтли Туркистон Шўроси» ва «Туркистон Халқ Бошқаруви» ихтиёрига беришни талаб этди. Бутунрусия таъсис мажлисига борадиган Туркистон Вақтли Шўросининг таркиби 32 депутатдан иборат эди. Депутатларнинг учдан бир қисмини оврўпаликлар ташкил этди. Чунки мухтор ҳукуматнинг юқори идораларида йирик этник гуруқларнинг ўрни кафолатланган эди.
«Съездда делегатлар иқтисодий масалаларга ҳам алоҳида эътибор берди. Мухтор жумҳурият инглизлардан ҳарбий ёрдам билан бир қаторда иқтисодий ёрдам ҳам олажагини, жумладан ўлкада очлик ҳукм сураётган бир вақтда тайёрлов нархи бўйича нон харид қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан нон маҳсулотларини пахтага, жунга алмаштириш тўғрисида келишиб олинди».
Бўлажак давлат мафкурасида ислом дини ғоялари ҳукмронлиги тан олинганди. «1917 йил сентябрь ойидаги «Ўлка мусулмонларининг Олий Кенгаши»да мусулмонлар ўз ҳуқуқини аниқлаш йўлида, умуминсоният тараққиётига етишишда Қуръон ва шариат қонунларида кўрсатилганидан бошқа тўғри йўл йўқ», деб таъкидланганди. Съезд ўз ишини якунлаш арафасида қонун чиқарувчи ва назорат қилувчи парламент аъзоларини сайлади ва яна бир карра Туркистон мухтор жумҳурият деб эълон қилинганини тантанали равишда такрорлади. Депутатлар бу сўзларни тик туриб тингладилар, худога шукроналик билдириб, «Қуръон» сураларидан тиловат қилдилар.
Қўқон шаҳрида эълон қилинган мухториятнинг миқёси кун сайин кенгая борди ва бутун Туркистонга ёйилиб, Туркистон мухториятига айланди.
Турли сиёсий оқимлар мухториятга турлича муносабатда бўлдилар. Ўлкадаги социал инқилобчилар, кадетлар (конституцион демократлар) ва ҳаттоки ҳарбий халқ бошқаруви ёки Губернатор канцеляриясинйнг чиновниклар ташкилоти ҳам уни Туркистондаги ягона қонуний ҳокимият эканлигини тан олдилар.
«Улуғ Туркистон» газетасининг 1918 йил 19 январь сонида берилган хабарга қара-ганда, 1918 йилнинг 7—10 январида Қўкон шаҳрида Туркистон социал-инкилобчилар партиясининг II съезди бўлиб ўтади. Съездда Қўкон, Скобелев, Андижон, Марв, Самарқанд, Ашхобод, Қизил Арвот шаҳарлари ва нефть конларидан вакил бўлиб келган делегатлар қатнашадилар. Съездда Туркистон мухториятини ёқлаш ҳақида бир овоздан карор кабул килинади.
Мухториятни кўллаб-қувватлашга бағишланган намойишнинг энг каттаси 13 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Бунгача Туркистон ХКСининг ҳам, ҳукмрон партия маъмуриятининг ҳам Қўкон мухторияти ва Тошкентда ўтказиладиган байрам митингига муносабати унчалик аниқ эмасди. Шунга қарамасдан ТошСовет митинг ўтишига рухсат беради ҳамда шаҳарда тўла тартиб сакланишини шаҳар гарнизони бошлиғи Стасиков зиммасига юклайди. Аммо тинч ўтаётган намойишнинг қонли тугашига капитан Фролов бошлик шаҳар ҳарбий бўлинмаси сабаб туғдиради. Фроловчилар намойишчиларнинг Кудратли тўлқинидан фойдаланиб, Туркистонни мустамлака ҳолида сақлаб колмоқчи бўлган ва мусулмонлар билан насронийлар ўртасида жанжал чиқаришга устаси фаранг граф Г. Доррерни озод қилмоқчи бўлган эдилар. Қонли тўқнашувде намойишчилардан 15 киши, аскарлардан бир киши ўлдирилади.
...Ўн саккизинчи йилнинг қиши Қўкон учун ниҳоятда оғир келди. Қўқонда рўй бераётган воқеалар силсиласи бутун Туркистонни қамраб олди. Шаҳарда икки ҳокимиятчилик ҳукм сурарди. Қўкон Шўроси ва мухторият ҳукумати ўзларича бир-бирига зид карорлар чикарар ва ўзларича иш тутарди. Қўқонда бўлаётган вокеаларнинг асл моҳияти қуйи табака вакиллари онгига сингиб улгурмаганди. Қўкон шаҳар Шўроси шаҳарнинг янги кисмида ҳокимлик килиб, асосан темир йўл ва пахта заводларида ишлайдиган оврўпалик ишчиларга, шаҳар гарнизонига, Қўкон қалъасидаги (собиқ Қўкон хони Ўрда-си) подшо армиясининг ҳалича уй-уйларига тарқалиб улгурмаган аскарларига суянарди. Қалъада доимий яшаётган аскарлар сони бор-йўғи 16 киши эди. Подшо армиясининг колган-кутган аскарлари корин ташвиши билан Қўкон атрофида изғиб юрарди. Са-марқандда эса (ҳозирги Хўжанд атрофида) жаҳон урушининг 8 мингдан ортик ҳарбий асирларини 8 та аскар кўриқларди. (Биринчи жаҳон урушининг 41 минг 285 та ҳарбий асири Туркистонда сакланарди.)
Шаҳар гарнизонидаги қуролларнинг бир кисми шаҳар думасининг карори билан мухтор ҳукумат фойдасига мусодара килинганди. қалъадаги эгасиз ётган кўроллар ишчиларга таркатилди. Ва калъадаги куролли кишилар сони 33 тага етказилди.
Февраль ойининг бошларида Қўконда рўй бераётган вокеалар анча жиддий тус олган эди. 11—12 февралга ўтар кечаси бир гуруҳ  номаълум кишилар калъага бостириб кирдилар. 12 февраль куни қалъадагиларга Сазонов Тошкентдан олиб келган қуролларни тарқатди ва кечгача қалъа ҳимоячиларининг сони 400 кишига етказилди. 13 февраль куни эса қалъадагиларга Андижон ва Скобелевдан 120 та яхши қуролланган аскар, Перовскдан эса 80 та аскар ёрдамга келди. Уч-тўрт кун ичида қалъа ҳимоячиларининг сони 600 дан ошиб кетди.
Туркистон мухторияти илдизига қай тариқа болта уришни билолмаётган қизил гвардиячилар, ниҳоят ҳар хил миш-мишлардан усталик билан фойдаланади. Буни кир ниятли Сазоновнинг хотираларидан ҳам билса бўлади.
«Қўқон ҳукумати ва Қўқон воқеалари аста-секин жиддийлашиб, кучайиб борарди. Посетовскадаги съездга қадар, марказдан келган Ислом Шоҳиаҳматов Туркистон мухториятининг имкониятлари ҳақида оташин нутқ сўзлади.
...Мухтор ҳукумат Советлардан мусулмон делегатларини чақириб олди (улар Советларда кўпчиликни ташкил қиларди) ва улардан, жангчи ҳамда деҳқонлардан иборат парламент яратди. Бойлар қуролланаётган эмиш, мухтор ҳукумат қандайдир жангга тайёрланаётганмищ, аллақаерлардан қуроллар олаётганмиш деган узун-қулоқ гаплар юрарди. Ҳақиқатан ҳам маҳаллий бойлар ва аҳолининг бадавлат қатлами банклардан пулларини олардилар. Темир йўлчиларимиз мухтор ҳукумат номига келаётган юкни текшириб қурол-яроғ топган эмиш, деган гаплар қулоққа чалиниб турарди. Вақт ўтган сари бундай гаплар кўпаяверди. Қўқон ҳукумати Советларсиз буйруқлар чиқара бошлади. Туркистон халқлари бу буйруқларга сўзсиз итоат этиши ҳақида овозалар тарқатдилар. Шундай қилиб, Қўқон ҳукумати Совет ҳукуматининг обрўйига путур етказа бошлади.
Ўлкада шундайин нозик аҳвол ҳукм сураётган бир вақтда, аввалига Ашхободда темирйўлчиларнинг 3 съездига, сўнгра Тошкентда Советларнинг съездида иштирок этишимга тўғри келди.
Съезд ўтаётган вақтда, Қўқон Советининг раиси Бабушкин топшириғи билан келган 2 аскар мен билан учрашди ва Тошкентдан қуролли ёрдам кўрсатиш зарурлигини айтиб, Қўқон мухтор ҳукумати ҳужумга тайёрланаётгани тўғрисидаги номани менга топширди. Агар Тошкентдан ёрдам юборилмаса Бабушкиннинг ўзи Тошкентга келиши мактубда таъкидланган эди. Мен аҳвол тўғрисида Тоболинни воқиф этдим. Тоболин Қўқондан келган аскарларни қабул қилди. Қалъа доруғаси (коменданти) Якименкони чақирди ва бизларга 300 та милтиқ, пулемёт ва бошқа қурол-яроғ беришга рози бўлди.
Мен Қўқонга қуролларни сездирмасдан олиб бориб Мешенковга топширишни маслаҳат бердим, чунки Қўқон қалъасининг доруғаси Зинченко ишончсиз киши эди.
Ўзимни ростлаб олдим ва уч кундан кейин Қўқонга жўнадим. Қўқонга кириб боришимиз арафасида паровозчилар бригадасида маъруза қилдим. Гўё шаҳарда осойишталик ҳукм сурарди. Қўшниларимизнинг айтишларига қараганда, тунда шаҳарда отишма бўлганмиш. Мен воқеани билиш учун станцияга бордим. Станцияда темирйўлчилар билан Коновалов ва Рилов бирга экан. Бабушкин тунда мухториятчилар рус зобитлари бошчилигида уларга қандай ҳужум қилганини сўзлаб берди... Қисқагина бўлиб ўтган отишмада қатнашишга тўғри келди. Қизил гвардиячи соқчилардан бирига ўқ тегиб нобуд бўлди. Бабушкин хотини билан панароқ жойга яшириндилар. Кўчада гўёки, ҳаммаёқ жимжит, ҳамма ўзи билан ўзи овора эди. Шаҳар телефон станцияси ишлама-ётганди. Отишмани ким бошлаганини аниқламоқ зарур эди. Темирйўлчилар менга ва Николаенкога (партиясиз) мажлисга қатнашиш учун мандат беришди.
Биз шаҳар телефон станцияси томон жўнадик. Телефон хизматчиларининг деярли ҳаммаси жой-жойида, янги шаҳар алоқа тармоғи ажратилган. Мен алоқачи аёлга «Эски шаҳарни узиб, Янги шаҳарни уланг», деб буйруқ бердим. Алоқачи аёл эса бизга иккила-ниб, Янги шаҳарни қўшолмаслигини айтди. Маълум бўлишича, кечаси рус зобити бошчилигида бир қисм келиб, Янги шаҳарни узиб, Эски шаҳарни узмасликни буюриб кетибди. Зобитларнинг ўзаро телефондаги суҳбатидан уларнинг бири имом билан қалъа томон жўнаётганини, иккинчиси эса телефон станциясида эрталабгача навбатчилик қилишни зиммасига олганини англадим. Улар 73-рақамга телефон қилишни келишиб олишди. Бу Қўқон мухторияти ҳукуматининг телефон рацами экан.
Энди ҳаммаси тушунарли бўлди. Қўкон ҳукумати ҳужум тараддудида. Мен телефончи жувонга: «Эски шаҳарни узиб, Янги шаҳарни уланг», деб буйруқ бердим. Ва 73-рақамга қўнғироқ қилиб ҳукумат аъзоларидан бирортаси борми, деб сўрадим, аксига олиб ҳеч ким йўқ экан. Телефонда гаплашган кишига ҳукумат аъзоларининг бирортаси билан соат 4 ларда гаплашмоқчи эканимни айтдим.
Қалъага кириб борганимизда бир неча марта ҳужум қилиб, уни анчагина вайрон қилган эканлар. Қалъа доруғасини бизга нисбатан хоинлик қилган учун қамаб қўйибди. Темирйўл станциясидан туриб, Бабушкин нома юборибди. Унда «Зигель, Чўқаев ва унинг котибини қамоққа олинглар», деб ёзилган экан. Иккала қизил гвардиячи аскар билан бирга уларни қамоққа олиш учун жўнадим. Зигель х,ам, Чўқаев ҳам уйларида йўқ экан. Уйларини роса тинтув қилдик. Котибини уйидан топдик ва уни қалъага олиб кел-дик. У бизга мухтор ҳукумат аъзоларининг рўйхатини ва рус зобитларининг исм ша-рифларини айтиб берди.
Телефон станциясида қодган Николаенкога 12 кишини ёрдамга юбордим. Телефонда келишиб олганимиздай соат 4 ларда экипаж келди. Мен ва Николаенко жин кўча бўйлаб йўлга чиқдик. Бизнинг йўлдошимиз мусулмон бўлиб, Шўроларнинг собиқ аъзоларидан экан. Йўл-йўлакай суҳбатлашиб келдик. Унинг айтишича, мухтор ҳукуматнинг ихтиёрида қурол-яроғ ва одамлари жуда кўп бўлиб, уларни шақарда нафақат сартлар ва қирғизлар, балки, тожиклар, форслар, лазгинлар ҳам қўллаб-қувватлаётган экан.
Қўқон мухтор ҳукумати Эски шаҳардаги оврўпача услубда қурилган энг катта уйда, собиқ «Проводник» фирмасининг биносида жойлашган эди.
Бизни М. Чўқаев юзида илиқ табассум билан кутиб олди ва дастурхонга, чойга таклиф қилди. Умуман меҳмонга бўлгандай муносабатда бўлди. Сўнгра кимлигимизни ва нима учун келганимизни суриштирди. Биз унга кечаси рўй берган воқеани айтиб берганимизда, унинг ранги оқариб тутақиб кетди ва ёрдамчисини чақириб, унга баланд овозда: «Мен ҳукумат бошлиғиман, менинг рухсатимсиз нималар бўляпти? Ахир бизнинг Шўро ҳукумати билан тинч-тотув яшаш тўғрисида қабул қилган қароримиз бор-ку!» деб бақирди. Шу вақт мен гапга аралашдим: «Келишиш кеч эмас, рўй берган воқеани текшириш ўз йўли билан, яхшиси музокарани давом эттирамиз. Келинглар, сизлар нимани талаб қилсангиз, бизлар ёзиб оламиз. Кўриниб турибдики, сизлар монархист эмас, озодлик тарафдорисизлар». Шунда М. Чўқаев: «Озодликни сизлардай қўллаш бизга тўғри келмайди, тўғри, сизнинг миллатингиз маданиятли, сизларнинг бунақанги озодликларингизга бизнинг мусулмон халқимиз чўкиб кетади», деди... Николаенко котиб сифатида талаб бандларини ёзиб ола бошлади. Жумладан, 7-бандда «Суд юритиш ва ҳуқуқий норма қоидалари Шариатга асосланиб, ер масаласи ўз ҳолича қолдирилсин, аёлларнинг юзи очилмасин, одатдагидай эрига тобе ҳолда қолдирилсин ва ҳоказолар», дейилганди. Сўнгра у Қўқонда оврўпаликларнинг фақатгина маданиятли қатламини, яъни, темирйўлчилар, телеграфчилар ва бошқаларни қолдириш таклифини киритди. Уларга катта маош тўлашга ваъда ҳам берди.
Шунда Юсуф Давидов киборлик билан: «Бу ерда нима қиласизлар», деди. Бундан Чўқаев ҳаяжонланиб: «Ҳукумат бошлиғи менман-ку! Биз Шўролар ҳукумати олдига ўз талабларимизни қўйиб, улар билан келишиб оламиз», деди. Юсуф Давидов яна: «Қўйсангиз-чи!» деб Чўқаевнинг гапини бўлди. «Биз бу шартларни тан олмаймиз», деди ва Николаенкодан: «Сиз ким бўласиз?» деб сўради. Мен унга мандатимни кўрсатдим. «Мен ҳам расмий шахсман ва расмий равишда айтаманки, сизлар билан келиша олмаймиз». Мен унга биродаркуш бўлиши аниқ экан-да, дедим. «Катта кетманг, сизлар билан ва сизларнинг халқингиз билан ҳисоб-китоб қилишга бизнинг кучимиз етади», деди Ю. Давидов.
Нима ҳам қилардик. Биз келишолмай қуруқ қайтдик. Мен қалъадагиларни огоҳлантириш учун у ёққа бордим. Кейин янги Ревкомга (инқилобий қўмита) музокара якунлари тўғрисида ҳисобот бердим. Темирйўлчилар билан умумий йиғилиш ўтказдик ва Ревком аъзоларини сайладик. Ревком аъзолигига Коновалов, Рилов, Николаенко ва мен сайландим. Уларнинг кўпчилиги ҳарбий эмас, ҳарб ишига уқувсизроқ эди. Менинг мажлис аҳлига берган ҳисоботимдан сўнг кўпчилик жанг қиламиз, деган фикрни олдин-га сурди. Эс-ҳушни жойга қўйиб, шошмасдан иш қилиш керак эди. Қурол-яроғлар бизда жуда кам, бор-йўғи 50 кишида бор, холос. Гарнизонда 38 кишимиз, шаҳар ташқарисида 8 минг чехословак ҳарбий асирлари бор... Ким билади, уларнинг қайси томонда туриб жанг қилишини. Эски шаҳар бизга нотаниш. Бунинг устига