Саналар
29.03.2024
Баннер
Ўзбекистоннинг уруш гирдобига тортилиши
PDF Босма E-mail

Иккинчи жаҳон уруши жаҳон тарихида мисли кўрилмаган даражада катта ва даҳшатли, бутун инсоният бошига оғир кулфатларни солган уруш бўлди. 1939-йил 1-сентябр куни фашистлар Германияси қўшинларининг Полшага бостириб кириши билан бошланган бу уруш жаҳоннинг 61 мамлакатини, ер шари аҳолисининг 80 фоизини яъни 1,7 млрд. кишини ўз гирдобига тортди. Иккинчи жаҳон урушини йирик давлатлар ўртасидаги ихтилофлар, агрессив кучларнинг дунёга ҳукмрон бўлиш учун интилишлари келтириб чиқарди. Урушни асосий агрессив давлатлар – фашистлар Германияси ва Италияси ҳамда милитаристик Япония бошлади. Улар орасида Германия уюштирувчи, етакчи рўл ўйнади.

Фашизм ўта агрессив, ўта уюшқоқ сиёсий куч, сиёсий партия сифатида Биринчи жаҳон уруши тугаши биланоқ Италия ва Германияда вужудга келади. Фашистик кучларни Биринчи жаҳон урушидан норози бўлган, дунёни қайтадан бўлишга ва дунёда ҳукмрон бўлишга интилувчи йирик молия-саноат корхоналари эгалари, ҳарбийлар ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар. Фашистлар икки жаҳон уруши ўртасида ўтган 20 йил давомида илдиз отиб, кучайиб боради ва ниҳоят Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда сиёсий ҳокимиятни эгаллайдилар. Германия ва Италия фашистлари ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиб, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралаша бошладилар. Шу тариқа Ғарбда, Шарқда, Ўрта ер денгизида хавфли уруш ўчоқлари вужудга келади.
Фашистлар блоки мамлакатларининг ҳукмрон доиралари ўзларини “насибасиз” қолдирилган деб ҳисоблардилар. Улар Биринчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан, унинг натижаларидан норози эдилар. Улар мавжуд халқаро муносабатларни ўзгартириш, дунёни қуролли куч билан қайтадан бўлиш мақсадида урушга тайёрландилар. Уларга Англия, Франсия ва АҚШдан иборат иккинчи гуруҳ қарама-қарши турарди. Биринчи жаҳон урушида ютиб чиққан бу мамлакатлар эгаллаган ерларини сақлаб қолишга, ҳукмрон мавқеини мустаҳкамлашга ва ўз рақобатчиларини янгидан заифлаштиришга интилардилар.
Иккинчи жаҳон урушининг И-даврида – 1939-йил 1-сентябрдан 1941-йил 22-июнгача бўлган даврда фашистлар Германияси Ғарбий ва Марказий Европада ҳукмронликни қўлга киритди. Германия ва Италия Европадаги 10 та давлатни – Полша, Чехословакия, Югославия, Белгия, Голландия, Люксембург, Дания, Норвегия, Австрия, Франсияни босиб олди. Миллатлар лигаси ҳаракатдан тўхтади. Германия Гарбий Европанинг ҳарбий, иқтисодий ресурсларини қўлга киритгач, 1941-йил 22-июн куни ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани бузиб, уруш эълон қилмасдан СССРга хоинона ҳужум бошлади. Фашистларнинг мақсади СССРни босиб олиш, бойлигини талаш, миллионлаб кишиларни қириш ва қолганларини қул қилиш эди. Германиянинг СССРга қарши олиб борган уруши характер жиҳатидан босқинчилик, адолатсиз уруш эди. Германия билан ҳамкорликда унинг иттифоқчилари – Италия, Финландия, Венгрия, Руминия, Болгария ҳам СССРга қарши урушга кирдилар.
Совет ҳукумати 22-июн куни урушнинг бошланиши муносабати билан мамлакат халқига мурожаатнома ишлаб чиқди ва у ўша куни радио орқали эълон қилинди. Бу мурожаатнома халқни ғалабага эришиш учун мустаҳкам жипслашишга, уюшқоқлик ва фидокорлик кўрсатишга чақирди. “Бизнинг ишимиз ҳақ иш! Душман тор-мор келтирилажак! Биз ғалаба қиламиз!” дейилган эди мурожаатномада.

СССР таркибига кирган барча республикалар, мухтор округлар, шу жумладан, Ўзбекистон халқлари ҳам уруш гирдобига тортилди. Ўзбекистон халқларнинг бошига оғир синовлар тушди. Урушнинг бошланганлиги тўғрисидаги шум хабар етиб келган куниёқ Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва туманларида, корхона ва муассасаларида митинглар ва йиғилишлар бўлиб ўтди. Ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, зиёлилар, талаба ёшлар ўз Ватанларини ҳимоя қилишга, юзма-юз жангларда босқинчиларни тор-мор этиш учун урушга боришга, ғалабани таъминлаш учун фронт орқасида фидокорона меҳнат қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
1941-йил 23-июн куни ВКП(б) МҚ Сиёсий бюроси партия ва совет органларини уруш шароитига мослаб қайта қуриш тўғрисида қарор қабул қилди. Партия ва совет ҳукуматининг ҳарбий ҳолат тўғрисида, ҳарбий хизматга мажбур бўлган кишиларни қизил армияга сафарбар этиш тўғрисида, қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш бўйича сафарбарлик режасини жорий этиш тўғрисида қарорлари қабул қилинди. СССР Халқ Комиссарлари Совети ва ВКП(б) МҚ 29-июнда мамлакат ҳаётини уруш талабларига мослаб қайта қуриш дастурини – фронт ёни вилоятларининг партия ва совет ташкилотларига ёъл-ёъриқларини тасдиқлади ва тегишли ташкилотларга юборди. Ёъл-ёъриқларда жангчилардан ҳар бир қарич ер учун қаттиқ жанг қилишни, мардлик ва жасорат кўрсатишни, партия ва совет ташкилотларидан ҳаракатдаги армияга ҳар томонлама ёрдам беришни уюштириш, қурол-яроғ, ўқ-дори, танклар ва самолётлар ишлаб чиқаришни бутун чоралар билан кўпайтириш талаб қилинган эди. Фронт орқасини мустаҳкамлаш, корхоналарнинг янада кучлироқ ишлашларини таъминлаш вазифалари қўйилди. “Ҳамма нарса фронт учун! Ҳамма нарса ғалаба учун!” – ёъл-ёъриқнинг асосий талаби, кўрсатмаси ана шундай эди.
Мамлакатда ҳокимият, иқтисодиёт, сиёсий ва ҳарбий ҳаётга раҳбарлик қилиш 1941-йил 30-июнда Сталин бошчилигида тузилган Давлат Мудофаа Қўмитаси (ДМҚ) қўлида тўлиқ равишда тўпланди. Унинг қарорларини, кўрсатмаларини бажариш ҳамма ташкилотлар учун мажбурий эди. Ҳарбий ҳаракатларни бошқарувчи Олий Бош Қўмондонлик қароргоҳи тузилди ва Сталин СССР Қуролли кучларининг Олий Бош қўмондони ҳамда Мудофаа Халқ комиссари қилиб тайинланди. Совет раҳбарияти томонидан кўрилган бу тадбирларнинг ижроси ҳаётнинг барча соҳаларини ҳарбий изга туширди, мамлакатни ягона ҳарбий лагерга айлантирди.

Ўзбекистонликлар фронтга отландилар. Урушнинг биринчи ойидаёқ ҳарбий комиссарликларга 32 мингдан кўп ишчилар, хизматчилар, колхозчилар, ёшлар ўзларини фронтга жўнатишни сўраб ариза бердилар. Барча вилоят, шаҳар ва туман ҳарбий комиссарликлари ҳарбий хизмат мажбуриятида бўлганларни сафарбар этиш билан шуғулландилар. Урушнинг дастлабки ойидаёқ юз минглаб ватандошларимиз қўлга қурол олиб фронтга жўнаб кетдилар.
Ўрта Осиё ҳарбий округи фронт учун жангчилар ва зобитлар тайёрлайдиган ўчоққа айлантирилди. Бу округ 1941-йил июнидан 1942-йил охиригача бўлган муддатда ҳарбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузди, ҳаракатдаги армияга ва Олий Бош Қўмондонлик қароргоҳи захирасига 86 дивизия ва бригада жўнатди. Ўзбекистон ҳукумати ва ватанпарвар кучлар миллий ҳарбий қўшилмалар тузиш ташаббуси билан чиқдилар. 1941-йил ноябридан 1942-йил мартигача бўлган даврда 14 та миллий ҳарбий қўшилмалар, жумладан, 9 та ўқчи бригада, 5 та отлиқ аскарлар дивизияси тузилиб фронтга жонатилди. Миллий қошилма аскарлари ва зобитларига яхши ҳарбий таълим беришда, улар билан фронтни мустаҳкамлашда Ўзбекистонда тузилган заҳирадаги 24-ўқчи дивизия катта рўл ўйнади. Дивизиянинг бошлиқлари ва зобитлари таркибида 178 ўзбек ўғлони фаол хизмат қилди. Бу дивизия уруш йилларида 390 минг кишидан зиёд жанговар кучлар тайёрлади ва фронтга жўнатди. Умуман олганда 1941–1945-йиллар давомида Ўзбекистондан аниқроғи 1.433.230 киши урушга сафарбар бўлган. Ўзбек халқи, кексалар, ота-оналар даҳшатли синов пайтида ўз фарзандларини фронтга жўнатар экан, уларга мард ва ботир аскар бўл, ҳамиша биринчи сафда юр, қаҳрамонларча жанг қил, ғалаба билан қайт, деб насиҳат қилиб қолардилар.
Ўзбекистон партия ва совет ташкилотлари фронт орқасини мустахкамлаш, хўжаликни ҳарбий изга тушириш, барча одамларни меҳнатга сафарбар этиш, кўплаб жанговар техника, қурол-аслаҳа, ўқ-дорилар ишлаб чиқишни ёълга қўйиш бўйича шошилинч тадбирларни амалга оширдилар. Бу соҳадаги ишларга ВКП(б) МҚ ва Давлат Мудофаа Қўмитаси топшириғига биноан ишлаб чиқилган ва 16-августда тасдиқланган 1941-йил иккинчи ярми ва 1942-йил учун ҳарбий хўжалик ишлар режаси асос бўлиб хизмат қилди. Бу режада мамлакатнинг шарқий минтақаларида, жумладан, Ўзбекистонда янги заводлар, шахталар, конлар қуриш ҳамда қурол-аслаҳа, ўқ-дори, айниқса кўплаб танк, самолёт, тўп ва замбараклар ишлаб чиқаришнинг кенг дастури белгилаб берилган эди. Дастурда транспорт ишини қайта қуриш, душман ишғол қилиши хавфи остида қолган жойлардаги саноат корхоналарини колхоз ва совхозларнинг мол-мулкларини, илмий муассасаларни шарққа кўчириш ва уларни жойлаштириш, янгидан ишга тушириш тартиблари ҳам белгиланган эди. Бу тадбирларни амалга оширишга 1941-йил 25-августда ташкил этилган Усмон Юсупов бошлиқ махсус республика ҳукумат комиссияси раҳбарлик қилди. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва меҳнат ресурслари фронтга сафарбар этилди. Бутун СССР ҳудудида, жумладан, Ўзбекистонда янги меҳнат режими жорий қилинди, яъни иш куни узайтирилди, дам олиш кунлари ва меҳнат таътиллари бекор қилинди.
Ўзбекистон саноатчилари 1941-йил охиригача 300 га яқин корхонани жанговар техника, қуроллар, ўқ-дори ишлаб чиқаришга мослаштириб қайта қурдилар. Бу корхоналарда фронтга сафарбар этилган эркаклар ўрнини кексалар, хотин-қизлар эгалладилар. Урушнинг дастлабки пайтларидаёқ 20 мингга яқин тошентлик хотин-қизлар саноат корхоналари ва қурилишларда, 1700 га яқин республика хотин-қизлари кўмир кони шаҳталарида ишлашга ёъл олдилар. Ишлаб чиқаришни ишчи ва мутахассислар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртлари, фабрика-завод таълими мактабларининг фаолияти уруш даври талабларига мос кадрлар тайёрлашга ёъналтирилди. Якка тартибда ва бригада тариқасида ҳунар ўргатиш ишлари ёълга қўйилди. Республикамиз қишлоқларининг аҳолиси фронтни ва фронт орқасини озиқ-овқат, саноатни хом ашё билан таъминлаш учун оёққа турди. Ҳар бир колхозчи ва совхоз ишчиси икки-уч иш нормасини бажариш учун фидокорона меҳнат қилди.
Уруш бўлаётган ва душман яқинлашиб келаётган ҳудудлардан муҳим са-ноат корхоналарини, колхоз, совхоз ва МТСларнинг мулкларини, маданий бойликлар ва ўқув масканларини Шарққа, жумладан, Ўзбекистонга зудлик билан кўчириб келтириш, жойлаштириш ишлари бошланиб кетди. 100 га яқин саноат корхонаси, жумладан, 48 та машинасозлик, металл ишлаш, кимё ва бошқа ҳарбий техника ва маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик заводларнинг асбоб-ускуналари кўчириб келтирилди. Ўзбекистон шаҳарларида шошилинч бўшатиб берилган ёки янгидан қурилган биноларга кўчириб келтирилган асбоб-ускуналар зудлик билан жойлаштирилди ва монтаж қилинди. Улар ишчи кучи, хом ашё, инструментлар билан таъминланди ва фронт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёълга қўйилди.

Ўзбек халқининг инсонийлик, олижаноблик, болажонлик фазилатлари уруш йилларида мамлакатнинг ғарбий вилоятларидан кўчириб келтирилган аҳолига, болаларга кўрсатган очиқкўнгиллиги, ҳамдардлиги ва ғамхўрлигида ўз ифодасини топди. Ўзбек халқи урушнинг дастлабки йилларида Россия, Украина, Белоруссия, Молдавия, Болтиқбўйи республикаларидан кўчириб келтирилган бир миллиондан кўпроқ кишиларни, шу жумладан, 200 мингдан кўпроқ етим болаларни ўз бағрига олди. Кўчириб келтирилган аҳолини қабул қилиш, жойлаштириш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш масалаларини меҳнат жамоаларининг йиғилишларида муҳокама қилиш ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари кенг қулоч ёзди. 1941-йил 3-декабрда Ўзбекистон Компартияси МҚнинг кўчириб келтирилган фуқароларни қабул қилиш ва жойлаштириш юзасидан махсус қарори чиқди. Халқ Комиссарлари Совети ҳузурида 1941-йил 10-июлда тузилган махсус республика комиссияси ва маҳаллий советларнинг ижроия қўмиталари қошида тузилган алоҳида бўлимлар кишиларни ҳисобга олиш ва жойлаштириш билан шуғулландилар. Кўчириб келтирилганлар шаҳар ва қишлоқ туманларига жойлаштирилди. Қисқа муддат ичида Андижон вилоятига 100 минг, Самарқанд вилоятига 165 минг, Наманган вилоятига 53600 киши жойлаштирилди. Кўчиб келганлар Ўзбекистонда бошпана топдилар, иш билан таъминландилар. Ўзбек халқи ўз нони, кийим-кечаги, турар жойини кўчиб келганлар билан баҳам кўрди.
Ўзбеклар кўчириб келтирилган ота-онасиз ёш болаларга алоҳида ғамхўрлик қилдилар, 200 минг дан кўпроқ етим болаларни ўз бағрига олдилар. Халқ Комиссарлари Совети қошида болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссия тузилди, унинг ишида 30 та хотин-қизлар фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Халқ маорифи комиссарлиги ташаббуси билан болаларни қабул қилиш-тақсимлаш маркази тузилди. Республикамизнинг барча вилоятлари, шаҳар ва туманларида болаларни қабул қилиш пунктлари очилди, уларда ўқитувчилар кечаю-кундуз навбатчилик қилдилар. Милитсия бўлимлари қошида 30 дан ортиқ болалар хоналари ташкил этилди. Кўчириб келтирилган болалар турлича ёшда эдилар. 15 ёшгача бўлган болалар – болалар уйлари, мактаб-интернатларга жойлаштирилиб, уларда ўқув-тарбия ишлари ёълга қўйилди. Фабрика-завод таълими мактаблари, ҳунар ва темир ёъл билим юртларининг собиқ талабалари ўқишни давом эттириши учун республика завод-фабрика мактабларида ўқишга жалб этилди. 15 ёшдан катта бўлган болалар эса ишлаб чиқаришга ишга жойлаштирилди.
1942-йил 2-январда Тошкент шаҳрида хотин-қизларнинг йиғилиши бўлиб, унда республикамиздаги барча аёлларга қарата мурожаат қилинди. Мурожаатда етим болаларни ўз тарбиясига олишга даъват этилади. Кўплаб оилалар боқимсиз қолган болаларни ўзларига фарзандликка олдилар, топган-тутганларини улар билан баҳам кўрдилар. Турли миллатларга мансуб бўлган 14 болани фарзандликка олган тошкентлик темирчи уста Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг хотини Баҳри Акрамовалар оиласи юксак инсонийлик фазилатларини кўрсатиб кўпчиликка ибрат бўлдилар. Урушдан ногирон бўлиб қайтиб келган каттақўрғонлик Ҳамид Саматовлар оиласи 13 болани, самарқандлик колхозчи аёл Фотима Қосимовалар оиласи 10 болани ўз қучоғига олиб, меҳр қўри билан уларнинг қалбини иситди, дилини ёритди. Ўзбекистон раҳбарларидан Усмон Юсупов ва Ёълдош Оҳунбобоевлар оиласи ҳам етим болаларни ўз тарбиясига олдилар. Ўнлаб болаларни фарзандликка олиб тарбиялаб вояга етказган оилалар республикамизда анчагина. Уларнинг буюк инсонпарварлик, ватанпарварлик жасорати Тошкент шаҳрининг Халқлар дўстлиги майдонида яратилган ёдгорликда абадийлаштирилди.
Ўзбекистонга жангларда ярадор бўлган ёки бемор бўлиб қолган минглаб жангчилар – аскар ва зобитлар ҳам жўнатиларди. Уларни қабул қилиб олиш, госпиталга жойлаштириш, саломатлигини тиклаш ишларига алоҳида меҳрибонлик қилинди, республикамиз соғломлаштириш марказларидан бирига айланди. 1941-йил 1-октабргача Ўзбекистон соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги тизимида 14950 ўринга эга бўлган 47 госпитал барпо этилди ва зарур ускуналар билан жиҳозланди. Айни пайтда Москвадан, Калинин, Ростов ва бошқа вилоятлардан 15900 ўринга эга бўлган 48 госпитал кўчириб келтирилиб, жойлаштирилди ва ишга туширилди. Ҳарбий касалхоналар қуриш кейинги йилларда ҳам давом этди. Ўзбекистонда 39140 ўринга эга бўлган 113 та госпиталда ярадор ва бемор жангчиларга тиббий хизмат кўрсатилди.
Вилоят, шаҳар, туман идора органлари госпиталдагилар ҳолидан хабар олиб турдилар, госпиталларга хўжаликлар ташкил этиш ва иш юритиш учун ер майдонлари ажратиб бердилар. 1942-йилда 1513 меҳнат жамоалари, жумладан, 750 корхона, колхоз ва совхозлар госпиталларни оталиққа олиб, уларни ёқилғи, озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаб турдилар. Ўзбекистонлик 18482 нафар донорлар ярадорларни оёққа турғизиш учун қон бериб турдилар. Уруш йилларида Ўзбекистондаги госпиталларга 164382 ярадор ва беморлар жойлаштирилди, уларнинг 87 фоизи, яъни 143101 киши даволаниб чиқдилар.
Ўзбекистонлклар орасида мудофаа фондини ташкил этиш, фронт учун иссиқ кийимлар тўплаш ҳаракати кенг ёйилди. Ишчилар, колхозчилар ва зиёлилар шахсий жамғармаларини, қимматбаҳо буюмларини мудофаа фондларига топширдилар. Фақат 1941-йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон колхоз ва совхозлари фронт учун 59 минг от ва уларга керакли ем-хашак тўплаб бердилар. Машҳур ўзбек раққосаси Тамарахоним мудофаа фондига 50 минг сўм топширди. Мудофаа фондига 650 млн. сўм пул, 22 млн. сўмлик қимматбаҳо буюмлар, 55 кг.га яқин олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металлар тўпланди. Бу жамғарма ҳисобига республикамизда танк колонналари, авиатсия эскадрилиялари, бронепоездлар қурилиб фронтга жўнатилди. Ўзбекистонликлар жангчиларга эшелонлаб иссиқ кийимлар, мевалар жўнатиб турдилар. Давлат ҳарбий заёмларига ёзилиш ёъли билан анчагина маблағлар тўпланди. Аҳолидан иссиқ кийимлар тайёрлаш учун жун, қўй терилари йиғиб олинди. Аҳолига давлат заёми, пул-буюм лотереяси сотиш ҳисобига 4,2 млрд. сўм маблағ йиғилиб ғалаба манфаатлари ёълида фойдаланилди.
Хуллас, урушнинг дастлабки йилидаёқ Ўзбекистоннинг бутун моддий ва маънавий кучлари ғалаба учун сафарбар этилди, ҳаёт ҳарбий изга туширилди, ҳалқ Ватан ҳимоясига отланди.


Ўзбекистон саноати ва қишлоқ хўжалиги фронт хизматида

Уруш республика саноат тармоқларининг ёъналишини ҳам, саноат ходимларининг ишини ҳам тубдан ўзгартирди. Корхоналарда янги меҳнат режими жорий қилинди, иш куни узайтирилди, ишдан кейин қолиб ишлаш жорий этилди, меҳнат таътиллари, дам олиш кунлари бекор қилинди.
Саноат корхоналари қисқа вақт ичида ҳарбий изга солиниб, миномёт ва автоматлар, самолёт ва танклар учун эҳтиёт қисмлари ва бошқа ҳарбий қуроллар ишлаб чиқара бошладилар. Қишлоқ хўжалик машиналари ишлаб чиқараётган Тошкент қишлоқ хўжалик машинасозлиги заводи ҳарбий қуроллар ишлаб чиқара бошлади. Андижондаги “Коммунар”, “Строймашина” заводларида самолёт ва танкларга керакли жиҳозлар, Қўқон шаҳридаги Охунбобоев номли тикувчилик фабрикаси ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқаришни ёълга қўйишда фидокорона меҳнат қилдилар. Республика бўйича 1941-йил охирларига келиб 300 та саноат корхонаси фақат ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Ўзбекистон саноатчилари корхоналарни ҳарбий изга туширишдек ишларни кўчириб келтирилган корхоналарни жойлаштириш ва ишга туширишдек янада оғирроқ ишлар билан қўшиб олиб бордилар. Тошкентда зудлик билан жойлаштирилган “Ростселмаш” заводи “Катюша” ва миномёт снарядлари, авиатсия заводи жанговар самолётлар, Колчугинскдан келтирилган кабел заводи ҳарбий алоқа маҳсулотлари етказиб бера бошлади.
Одамлар иродасига боғлиқ бўлмаган етишмовчиликлар сезиларди. Юк кўтарувчи кранлар ёъқ эди, махсус асбоб-ускуналар, электр қувватлари, кўмир ва нефт каби ёқилғилар, хом ашё ва бошқа материаллар етишмас эди. 1941-йил 5-7 декабр кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг В пленумида республика саноатини ҳарбий изга солиш, кўчириб келтирилган асбоб-ускуналарни жойлаштириш соҳасидаги ишларга якун ясалиб, корхоналарда қурол-яроғларнинг муҳим турлари – самолётлар, танклар, бронепоездлар, авиабомбалар, тўп ва замбараклар, гранаталар, миналар, снарядлар ишлаб чиқаришни кенг ёълга қўйиш вазифаси илгари сурилди. Бунинг учун етарли даражада металл қирқувчи станоклар ва аниқ ўлчовчи инструментлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, нодир металлар қазиб олишни кучайтириш ҳамда қора ва рангли металлургия саноатини яратиш, электр энергетика базасини кенгайтириш, нефт қазиб олишни 2-3 баравар ошириш, кўмир қазиб олишни кучайтириш, йирик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, қисқа муддатда 30 минг малакали ишчилар тайёрлаш тадбирлари белгилаб берилди.
Кўчириб келтирилган корхоналар тарихда мисли кўрилмаган қисқа муддатларда 4-5 ойда, айримлари ҳатто 1-2 ой давомида қуриб битказилиб, фронт учун ҳарбий маҳсулотлар бера бошлади. Уларнинг энг йириги Чкалов номли авиатсия заводи, Москва кабел заводи, Харков электростанок заводи, кўтарма кранлар заводи, Ростовдан келтирилган “Красний Аксай”, Сулск насос заводи, вагон-ремонт заводи, “Красний пут” заводи, Киев “Транссигнал” заводи, “Кинап” заводи ва бошқалар эди. Бу корхоналарнинг ҳар бири ўрта ҳисобда 20 фоизгача ишчи ва инженер-тех ник ходимлар билангина келтирилган эди. Қолган 80 фоизи республикамизнинг фабрика-завод таълими мактабларида, турли курсларда тайёрланган ишчи ва техник ходимлар билан таъминланди. Хотин-қизлар, кексалар, ёшлар корхоналардаги турли хил ишларга жалб этилди. Урушнинг бир ярим йили мобайнида Ўзбекистон саноатида хотин-қизлар салмоғи 29 фоиздан ошди ва 1943-йилда 63,5 фоизни ташкил қилди.
Республика саноат корхоналари қувватларининг кенгайиши, кўчириб келтирилган корхоналарнинг ишга тушиши биринчи навбатда электр энергияси ва ёқилғи ишлаб чиқаришни кескин оширишни талаб қилди, мавжуд электр қувватлари бундай талабга жавоб беролмас эди. 1943-йилда Ўзбекистоннинг энг йирик гидроелектростансияси – Фарҳод ГЕСи қурилиши бошланди, қурилиш зарур материаллар ва ишчи кучи билан таъминланди. Фарҳод қурилиши умумхалқ қурилишига айланди, бинокорлик ишлари ҳашар ёъли билан бажарилди. 10 ойлик фидокорона меҳнат натижасида Сирдарё жиловланди. Уруш йилларида Бўзсув дарёси ўзанларида Товоқсой, Оққовоқ, Салар, Қуйибўзсув, Оқтепа, Қибрай ГЕСлари, Самарқанд вилоятида Талигулян ГЕСи, 30 га яқин кичик колхоз ГЕСлари, шаҳарлар ва йирик корхоналар ёнида кичик ГЕС лар қурилиб ишга туширилди. Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қарийб 2,5 бараварга, яъни 1940-йилда 482 млн. киловатт соатдан 1945-йилда 1187 млн. киловатт соатга кўпайди. Ёқилғи саноатини ривожлантиришга ҳам катта куч ва маблағлар сарфланди. 1940-йил охирларида Оҳангарон дарёси оқимидаги Қурама тоғ тизмасида дастлабки кўмир қазиб оладиган шахта қурилган эди. Уруш даврида “Ангренугол” кўмир конида яна учта шахта ва очиқ усулда кўмир қазиб олинадиган каръер бунёд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида Қизилқия кўмир кони фойдаланишга туширилди, ўта иссиқлик қувватига эга бўлган қўнғир кўмир қазиб олинди. Ўзбекистон кўмир саноати ходимларига 1942-йилда республикамизга келишган Донбасс шахтёрлари кўмаклашдилар. 1940-йилда Ўзбекистонда атиги 3 минг тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 1945-йилда 103 минг тонна кўмир қазиб олинди. Натижада республикада саноатнинг янги тармоғи – кўмир саноати барпо қилинди. Нефт-геология қидирув трести, нефт тармоғи қурилиш-монтаж трести, нефт қазиб олувчи икккита трест, нефт қазиб чиқариш асбоб-ускуналарини таъмирлаш заводи, нефт машинасозлиги заводи барпо этилди. Фарғона водийсида ишлаб турган Андижон, Полвонтош, Чангартош, Чимён нефт конларида маҳсулот ишлаб чиқариш кўпайтирилди. Уруш йилларида Чуқурлангар, Толмозор, Найман, Шаҳрихон, Хўжаобод, Жанубий Оламушук ва бошқа янги нефт конлари ишга туширилди. Нефт тозалаш заводи, озакрит ишлаб чиқариш ёълга қўйилди. Уруш йилларида республикада нефт ишлаб чиқариш 4 марта кўпайди ва 1945-йилда 478 минг тоннадан ортди.
Енергитика ва ёқилғи саноатининг ўсиши машинасозлик саноатининг ривожланишига қулай база яратди. Ғарбдан кўчириб келтирилган заводлар базасида 16 та станоксозлик, тўқимачилик ва машинасозлик корхоналари ташкил этилди. Урушдан олдинги республикамиздаги кўпгина заводлар ҳам турли асбоб-ускуналар, машиналар, жанговар техника ишлаб чиқаришга мослаб қайта қурилган эди. Бу корхоналарнинг асосий хом ашёси металл бўлганлиги боис унга бўлган талаб тобора ошиб бора бошлади. Ўзбекистон ҳукумати 1942-йил 17-июнда Бекободда металлургия заводи қуришга қарор қабул қилди. Иттифоқ ҳукумати зарур материаллар, маблағ би лан кўмаклашди. Россия ва Қозоғистон саноат корхоналаридан кўплаб асбоб-ускуналар келтирилди. Ўзбекистоннинг биринчи металлургия заводи 1944-йил 5-март куни дастлабки металл маҳсулотларини бера бошлади ва тез кунларда заводнинг биринчи навбати, 1945-йил февралдан иккинчи навбати ишга туширилди. Геологик-қидирув ишлари натижасида кўплаб қора ва рангли металл конлари очилди. Уруш йилларидаёқ Лангар, Ингичка, Қўйтош, Ғортепа, Олмалиқ рангли металл конлари, Оқтош боксит конини ўзлаштириш ишлари бошланиб кетди. Улардан қазиб олинган волфрам, молибден, мис, алюмин ва бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари қурилди.
Кимё саноати ҳам ривожлана бошлади. 1944-йил январидаёқ Горкий ва Сталиногорск кимё комбинатларидан кўчириб келтирилган ускуналар асосида қурилган Чирчиқ электрокимё комбинатининг иккинчи навбати муҳим кимё маҳсулоти – аммиак ишлаб чиқара бошлади. 1943-йилда Қувасой кимё заводи, Қўқон суперфосфат заводи, Фарғона гидролиз заводи қурилиб ишга туширилди. Кимё саноати маҳсулотлари салмоғи 1940-йилга нисбатан 1945-йилда 6,1 бараварга кўпайди.
Уруш йилларида қурилиш материаллари саноати, тўқимачилик ва поябзал саноати, озиқ-овқат саноати, маҳаллий саноат тармоқларини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди. Фақат 1943-йилда 12 та ёғ заводи, 3 та пахта тозалаш заводи, 4 та қанд ва 4 та консерва заводлари қурилиб ишга туширилди. Уруш йилларида Ўзбекистонда 280 та янги саноат корхоналари қурилиб ишга туширилди. Саноатнинг янги тармоқлари – авиатсия, станоксозлик, оғир машинасозлик, қора ва рангли металлургия ҳамда бошқа тармоқлари вужудга келди. Тошкент СССРнинг энг катта саноат марказларидан бири бўлиб қолди. Бекобод саноат шаҳри вужудга келди. Янгиёъл, Чирчиқ каби ёш шаҳарлар янада ривож топди.
Саноат корхоналарининг кенгайиши, янги қурилган завод-фабрикаларнинг иши, муваффақияти уларни малакали ишчилар билан таъминлашга боғлиқ эди. Юз минглаб кишиларнинг, хусусан, тажрибали ходимларнинг фронтга сафарбар этилиши катта қийинчиликлар туғдирарди. Кексалар, аёллар, айниқса армияга чақириш ёшига етмаган ўсмирлар ва қизлар корхоналарга жалб этилди, уларга ҳунар ўргатилди, республикада 100 мингдан кўпроқ малакали ишчилар тайёрланди. Фақат ҳунар ва темир ёъл билим юртлари, фабрика-завод таълим мактаблари 57 мингдан зиёд ёш ишчи кадрларни тайёрлаб бердилар. Корхоналар зиммасига юкланган катта топшириқлар кишилардан жисмоний зўриқиш, ҳатто ҳолдан тойгунча ишлашни талаб қиларди. Ўзбекистонликлар ғалаба учун ҳар қандай оғирликни, қийинчиликларни енгиб ўтдилар, республикани қизил армиянинг қурол-аслаҳахонасига айлантирдилар. Ўзбекистон фронтга 2090 самолёт, 17342 авиамотор, 2318 минг авиабомба, 1,7 мингдан ортиқ миномёт, 22 млн. дона мина, 560 минг снаряд, миллионтача граната, 330 минг дона парашют, ҳарбий эҳтиёжлар учун 100 минг км.дан ортиқ махсус сим, 125 минг км. телефон кабеллари ва бошқа маҳсулотлар етказиб берди. Бу ўзбекистонликларнинг фашист босқинчиларини тор-мор этишга қўшган улкан ҳиссаси сифатида жаҳон тарихидан муносиб ўрин олди.
Урушда ғалабага эришиш транспорт иши билан боғлиқ эди. 1943-йил 25-январда “Тошкент темир ёъли иши тўғрисида” махсус қарор қабул қилинди. Темир ёъл ҳарбий ҳолатга ўтказилди, унда ишловчилар сафарбар этилган деб ҳисобланди, ҳарбий хизматчилар каби қаттиқ интизомга риоя этиш мажбур қилиб қўйилди. Поездлар ҳаракатининг қўшинлар ва ҳарбий юкларни биринчи навбатда ўтказиб юборишини кўзда тутувчи ҳарбий график жорий этилди. Тошкент темир ёъл транспортчилари кўчириб келтирилаётган корхоналарнинг асбоб-ускуналарини ва миллионлаб кишиларни Ғарбдан Шарққа, жанговар техника ва қурол-яроғларни Шарқдан Ғарбга ўз вақтида тўхтовсиз ўтказиб туриш топшириғини бажардилар. Шу билан бирга ликда Ўзбекистонда янги темир ёъллар қурилиши жадал олиб борилди, 1941-1945 йилларда темир ёъл линиялари 2 бараварга узайди. Тошкент – “Ангренугол”, Бойсун – Отқулоқ – Турангли, Тошкент – товар стансияси темир ёъллари қурилиб ишга туширилди.
Алоқа, телефон, телеграф ходимлари ҳам уруш талабларига мослашиб ишладилар. Алоқа ходимлари Ўзбекистоннинг Марказ билан, республика раҳбариятининг вилоят, шаҳар, туманлар, юзлаб саноат корхоналари билан алоқасини ёълга қўйдилар. Тошкент – Самарқанд – Ашхобод, Тошкент – Самарқанд – Боку, Тошкент – Самарқанд – Красноводск телефон линияси, иккита Тошкент – Самарқанд – Бухоро телефон алоқа ёъллари қурилди. 1943-йилда қуриб ишга туширилган 500 км.лик телефон ёъли Тошкентни Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси билан боғлади. Йирик корхоналарнинг ўзларида ҳам 50–100 ўринли телефон стансиялари қурилди. Натижада хўжаликларга раҳбарлик қилиш, уларга ўз вақтида кўмакла шиш ишлари яхшиланди. Почта бўлимларида ҳам иш хажмлари ошиб борди. Агар 1941-йилда ўрта ҳисобда битта почта ходими томонидан 50 минг хат-хабар жўнатилган бўлса, бу кўрсаткич 1942-йилда 74,5 мингга, 1943-йилда 77,5 мингга етди. Почта ходимлари фронтдаги жангчилар билан уларнинг ота-оналари, рафиқалари, қариндошлари ўртасида алоқа боғловчи кўприк ролини бажардилар.

Уруш республика қишлоқ хўжалик ходимларини қаттиқ синовдан ўтказди. Улар олдида саноатни хом ашё билан, аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак билан узлуксиз таъминлашдек улкан, мураккаб вазифа турар эди. Вазиятнинг мураккаблиги шундан иборат эдики, биринчидан, республика қишлоқ хўжалиги асосан пахта етиштиришга ёъналтирилган бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари Иттифоқ фондидан келтирилар эди. Уруш бошлангач озиқ-овқат келтириш тўхтади, аҳолини боқиш учун ички имкониятларни излаб топиш зарур бўлиб қолди. Иккинчидан, эвакуатсия қилинган аҳоли ҳисобига шаҳарлар аҳолисининг кўпайиши озиқ-овқатга бўлган талабни янада оширди. Учинчидан, куч-қувватга тўлган деҳқонлар фронтга ва ҳарбий са ноатда ишлашга сафарбар этилган, деҳқончиликнинг машаққатли ишлари кексалар, аёллар, ўсмирлар зиммасига тушган эди. Тўртинчидан, МТСлар ва совхозларга Ғарбдан янги тракторлар, қишлоқ хўжалик машиналари ва уларга эҳтиёт қисмлар келтириш тўхтаб қолган, бугина эмас, хўжаликлардаги тракторлар, автомобиллар, отларнинг бир қисми қизил армия эҳтиёжлари учун олиб кетилган эди.
Қишлоқ хўжалигининг барча бўғинларида қатъий иш тартиби белгиланди. Энг кам миқдордаги мажбурий меҳнат кунлари 1,5 бараварга оширилди, ўсмирлар учун ҳам 12 ёшдан бошлаб меҳнат кунлари белгиланди. Белгиланган миқдордаги меҳнат кунларини бажариш мажбурий қилиб қўйилди.
Уруш йилларида республика деҳқончилигининг структураси кескин ўзгарди. Пахтачиликни асосий тармоқ сифатида сақлаб қолган ҳолда дон, қанд лавлаги, каноп, пилла, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш тадбирлари кўрилди. Биринчи навбатда экин экиладиган майдонларни кенгайтириш, ирригатсия қувватларини ошириш ишлари юксак суръатлар билан олиб борилди.
Усмон Юсупов ЎзКП(б) МҚнинг 1941-йил декабрида бўлиб ўтган В пленумида Ўзбекистонда ғалла масаласини ҳал қилиш, ўзимизни ўзимиз уннон билан таъминлашимиз керак, деган вазифани илгари сурди. Дон экиладиган суғориладиган ер майдонлари кенгайтирилди. Заранг ерлар, қўриқлар, тўқайлар, лалмикор ерлардан фойдаланилди. 1942-йилда 1408,1 минг гектар, 1943-йилда 2090,2 минг гектар ерга ғалла ва дуккакли экинлар экилди. Натижада дон маҳсулотлари етиштириш кўпайиб, 1941-йилги 4,8 млн. с. ўрнига 1953-йилда 5,3 млн. с. олинди, республика эҳтиёжлари қондирилди. Қишлоқ хўжалигида Ўзбекистон учун янги тармоқ – қанд лавлаги етиштириш ёълга қўйилди. Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари лавлаги етиштириш бўйича ихтисослаштирилиб, 1942-йилдаёқ 65 минг гектарга, кейинги йилларда 70 минг гектардан ортиқроқ ҳосилдор ерларга қанд лавлаги экилди. Қанд лавлагини қайта ишлаш, шакарқанд ишлаб чиқариш учун Зирабулоқ, Қўқон, Янгиёъл қанд заводлари қурилди. Республика бўйича 1944-йилда давлатга 1 млн. 373 минг. с., 1945-йилда 1 млн. 646 минг. с. қанд лавлаги топширилди. Уруш йилларида Ўзбекистон бутун Иттифоқда ишлаб чиқарилган қанднинг тўртдан бир қисмини берди.
Уруш йилларида меҳнаткашлар чорвачилик, жун, қоракўл, тери етиштириш, пиллачилик жабҳаларида ҳам фидокорона меҳнат қилдилар. Гўшт, ёғ, сут, картошка, сабзавот ва полиз маҳсулотлари, мева тайёрлашда кўрсатилган ғайрат-шижоат туфайли мустаҳкам озиқ-овқат базаси яратилди. Республикамиз қишлоқ хўжалиги ходимлари уруш йилларида давлатга 1262 минг тонна дон, 54,1 минг тонна пилла, 482 минг тонна картошка ва сабзавот, 57,5 минг тонна мева ва узум, 36 минг тонна қуруқ мева, 159 минг тонна гўшт, 22,3 минг тонна жун етказиб бердилар.
Уруш йилларида ҳам пахтачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим соҳаси бўлиб қолди. Пахтакорлар жонбозлик билан ишлаганларига қарамай, 1942–1943-йилларда пахта тайёрлаш режаси бажарилмай қолди. Давлатга 1 минг тонна пахта кам топширилди. Бунга бир қатор объектив ҳолатлар сабаб бўлди: пахта экиладиган майдонлар 1941-1943 йилларда 927650 гектардан 625343 гектарга камайди; механизатсия воситалари етишмасди; минерал ўғитлар, ёқилғи камайган эди; ерни ҳайдаш, чопиқ, суғориш, ирригатсия тармоқларини тозалаш ишларини ўз вақтида мунтазам олиб бориш учун ишчи кучи етишмаслигидан пахта етиштириш агротехникаси ёмонлашган эди. Республика раҳбарияти буни яхши тушунарди. Пахта майдонларини қисқартириш, бунинг ўрнига дон, қанд лавлаги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириладиган экин майдонларини кўпайтиришга мажбур бўлган эди. Бироқ Марказдаги раҳбарлар бу объектив омилларни ҳисобга олмайди. Шу боис республика раҳбарлари Москвага чақирилиб муҳокама қилиндилар, уларни пахта тайёрлаш ишини ўз ҳолига ташлаб қўйишда, лаёқатсизликда айбладилар. Улардан ҳар қандай ёъл билан бўлса ҳам пахта тайёрлаш режасини бажариш, янада кўпайтириш талаб қилинди. Бу бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усулларини янада кучайтиришдан бошқа нарса эмасди. Бундай зуғум натижалари ВКП (б) МҚ нинг 1944-йил 6-мартда қабул қилинган “Оъзбекистон КП(б) МҚнинг иши тўғрисида”ги қарорида ўз ифодасини топганди. Ўзбекистон Компартияси МҚнинг 1944-йил апрел ойида бўлган Х пленуми мазкур қарорни бажаришга доир тадбирларни ишлаб чиқди. Иттифоқ ҳукумати Ўзбекистон пахтакорлари учун 2300 та янги трактор, 300 та юк автомобили, 375 минг тонна минерал оғит ва бошқа қишлоқ хўжалик ускуналари ажратди. 1944-йилги пахта тайёрлаш режаси багарилди, давлатга 1943-йилга нисбатан 375 минг тонна кўп пахта топширилди, 1945-йилда ҳам пахта тайёрлаш режаси бажарилди. Уруш йилларида республика пахтакорлари давлатга 4 млн. 806 минг тонна пахта хом ашёси этказиб бердилар.
Уруш йилларида ишчилар билан деҳқонлар ўртасидаги жипслик, ўзаро ёрдам янада кучайди. Саноат корхоналари колхозларни оталиққа олиб, уларга қишлоқ хўжалик техникалари, эҳтиёт қисмлар билан ёрдамлашдилар. Шаҳарликлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиштириб олишда фаол қатнашдилар. Колхозчи деҳқонлар эса саноат соҳасидаги умумхалқ қурилишларида фаол иштирок этдилар. Масалан, Фарҳод ГЕСи қурилишининг ўзидагина 70 мингга яқин колхозчи қатнашди. Ўзбекистон ишчилари ва деҳқонлари жипслашиб, фидокорона ишлаб, фашистлар устидан қозонилган ғалабага салмоқли ҳисса қўшдилар. 160 мингга яқин киши фронт орқасидаги фидокорона меҳнати учун “Шуҳрат” медали билан мукофотландилар.

Уруш ўзбекистонликларни оғир муҳтожликка дучор этди. Ҳамма нарсанинг фронтга сафарбар этилиши натижасида озиқ-овқат танқислиги вужудга келди. Шаҳарларда озиқ-овқатларни, саноат молларини карточка асосида тақсимлаш жорий этилди. Ишчи ва хизматчиларга кунига 400–500 граммдан, оила аъзоларига эса 300 граммдан нон бериш белгиланди. Амалда эса аҳоли белгиланган меъёрлардан ҳам кам нон оларди. Гўшт, ёғ, балиқ, макарон, ёрмалар ҳам меъёрланган тартибда тақсимланар, кўп ҳолларда карточкада кўрсатилган миқдорда берилмасди. Қишлоқ аҳолисининг турмуши янада оғирлашди. Озиқ-овқат ва саноат маҳсулотларини меъёрланган тарзда тақсимлаш қишлоқ аҳолисига жорий этилмади. Улар ишлаган меҳнат кунлари учун деярли ҳақ ололмасди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари матлубот кооператсияси дўконларида давлатга топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қараб қатъий меъёрланган миқдорда бериларди. Аҳолини озиқ-овқатлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида саноат корхоналари қошида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этишга рухсат берилди. Уларга вақтинча фойдаланиш учун 53 минг гектар ер ажратилди. Ишчи ва хизматчилар томонидан якка тартибда полизчилик ишлари билан шуғулланиш кенг тарқалди.
Озиқ-овқат танқислиги шароитида пул тобора қадрсизланиб борди, чайқовчилик авж олди. Муҳтожликларга қарамай саноат ва қишлоқ хўжалик ходимлари ғалаба учун, фронтга кетган фарзандлари ва эрлари учун фидокорона меҳнат қилдилар. Қийинчиликларга қарамай фронтга кетган жангчиларнинг оилаларига ҳар томонлама ғамхўрлик қилинди, болалари ясли ва боғчаларга жойлаштирилди. Колхоз ва совхозлар жангчиларнинг оилаларига озиқ-овқат, экин экиш учун ер ажратиб берарди.


Уруш йилларида фан, маориф ва маданият. Ўзбекистон нинг қардош халқларга байналмилал ёрдами

Урушнинг дастлабки кунларидаёқ СССР ФАнинг Ўзбекистон филиали, республикада ишлаб турган 75 та илмий муассасалар, шу жумладан, 25 та илмий тадқиқот институтлари, 23 та илмий стансия ва бошқалар, барча олимлар республика хўжалик ҳаётини ҳарбий изга солиш билан алоқадор муаммоларни ҳал этишга жалб этилди. Уларнинг заводлар, фабрикалар, темир ёъл ва автомобил ёъллари транспорт корхоналари билан бевосита алоқалари ўрнатилди. Олимларнинг тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш мақсадида 1941-йил 29-ноябрда Ўзбекистон Илмий муҳандис-техника жамияти тузилди. Ғарбий ҳудудлардаги йирик шаҳарлардан кўплаб илмий муассасалар Ўзбекистонга кўчириб келтирилди. СССР ФАнинг тарих, иқтисодиёт ва ҳуқуқ, жаҳон хўжалиги ва жаҳон сиёсати, шарқшунослик, жаҳон адабиёти, моддий маданият, тупроқшунослик, сейсмология институтлари, бир қанча музейлар ва кутубхоналар шулар жумласига киради. Академиянинг 375 йирик олимлари ва ходимлари кўчиб келдилар.
Ўзбекистонлик олимлар кўчиб келган йирик олимлар билан яқин алоқа боғладилар, республикамизда мавжуд бўлган ва кўчириб келтирилган илмий муассасаларнинг тадқиқот ёъналишлари қайта кўриб чиқилди, уруш талабларига мослаб ўзгартирилди. Олимлар ўзларининг асосий эътиборини мудофаа саноати учун зарур бўлган табиий ресурсларни излаб топиш ва улардан фойдаланишни ташкил этишга қаратдилар. Геолог олим Н.М.Абдуллаев ва бошқаларнинг тадқиқотлари натижасида қалайи, волфрам, молибден, ўтга чидамли элементлар, нодир металлар ва бошқа турдаги хом ашё конлари топилди ва ўзлаштирилди. А.С.Уклонский бошчилигидаги геологлар гуруҳининг темир конини топиши, ўзбек металлургия комбинати қурилишини лойиҳалаштириш ва уларни фойдаланишга туширишдаги хизматлари катта аҳамиятга эга бўлди. Д.М.Богданов ва муҳандис Г.К.Чикризовлар Ангренда қидирув ишларига бошчилик қилдилар ва кўмир конининг бой заҳираларини топиб янги шахталар қуришга кўмаклашдилар. Сирдарёдаги Фарҳод ГЕСининг лойиҳасини иҳлаб чиқишда машҳур ирригаторлар А.Н.Аскоченский, В.В.Пославитскийлар фаол иштирок этдилар, лойиҳачиларга академиклар Г.О.Графито ва Б.Е.Веденеевлар қимматли маслаҳатлар бердилар. Кимёгар олимлар нефтнинг сувини кетказиш, олтингугуртдан тозалаш, кўмирни кокслаш, пахта чиқиндиларидан халқ хўжалигида фойдаланишнинг, этил спирти, сода, кислота олишнинг янги самарали усулларини яратдилар. Дори-дармонлар тайёрлаш борасидаги тадқиқотлар натижасида аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган турли хил дори-дармонлар ишлаб чиқариш ёълга қўйилди. Тошкентда фарматсевтика заводи қурилиб ишга туширилди.
Бутуниттифоқ пахтачилик илмий-тадиқиқот институти пахтанинг янги навларини етиштириш соҳасида самарали изланишлар олиб борди. Селексионерлар С.С.Канаш ва А.И.Автономов бошчилигида вилт касаллигини юқтирмайдиган янги навини яратдилар. С.С.Канаш яратган С-460, Л.В.Румшевич яратган Ф-108 юқори ҳосилли навлар, шунингдек, бошқа узун толали навлар пахтачиликнинг ривожида улкан ҳисса бўлди. Ўзбекистонда экилиб келинган америка пахта навларини янги навлар билан алмаштириш 1944-йилда тугалланди. Республика олимлари Самарқандда жойлаштирилган Тимирязев номидаги қишлоқ хўжалик академияси ходимлари билан ҳамкорликда ғўза, буғдой ва қанд лавлагини алмашлаб экиш усулини жорий этдилар. Ўзбекистон шароитида қанд лавлагидан мўл ҳосил олишга кўмаклашдилар.
Уруш йилларида гуманитар фанлар ҳам анча ривожланди. Йирик тарихчи, археолог, ҳуқуқшунос, шарқшунос, адабиётшунос олимлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан Ўзбекистон халқлари тарихи, маданяти ва адабиётининг муҳим масалаларини ишлаб чиқдилар. В.С.Струве, В.А.Шишкин, Е.Е.Бертелс, И.К.Додонов, В.Ю.Зоҳидов, Ҳ.Ш.Иноятов, А.Ю.Якубовский, М.Е.Массон, С.П.Толстов, Я.Ғ.Ғуломов ва бошқалар Ўзбекистоннинг энг қадимги ва ўрта асрлари тарихи, моддий маданяти ва маънавияти, Ўрта Осиё халқларининг этногенези бўйича қатор асарлар тайёрладилар. Икки жилдлик “Ўзбекистон халқлари тарихи”ни тайёрлашга киришилди. Ёзувчи Алексей Толстой раҳбарлигида рус ва ўзбек олимлари биргаликда “Ўзбек адабиёти тарихи” асарини яратдилар.
1943-йил 4-ноябрда Ўзбекистон Фанлар академияси очилди, унинг биринчи президенти этиб таниқли олим Т.Н.Қори Ниёзий сайланди. Фанлар академиясининг очилиши республика ҳаётида муҳим воқеа бўлди, илм-фаннинг янада тараққий этиши учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Тез орада янги илмий муассасалар вужудга келди. Тил, адабиёт ва тарих институти базасида Тарих ва археология, Тил ва адабиёт институтлари, Шарқшунослик институти, Иқтисодиёт, Математика ва механика, Тупроқшунослик, Физика-техника институтлари ва бошқа лабораториялар ташкил этилди. 1943-йилга келиб Фанлар академияси таркибида 23 та илмий муассаса, шу жумладан, 2 та лаборатория, тажриба стансиялари фаолият кўрсатди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг уч фахрий аъзоси, 15 ҳақиқий аъзоси, 20 мухбир аъзоси ва 1265 илмий ходими, шу жумладан, 54 та фан доктори ва 172 та фан номзоди илмий тадқиқот ишлари олиб борди. Улар орасида физика-математика фанлари докторлари Т.А. Саримсоқов ва В.И.Романовский, геолог олим Ҳ.М.Абдуллаев, физик олим С.У. Умаров, файласуф И.Мўминов, адиб С.Айний, ёзувчи Ойбек, шоир Ғ.Ғулом ва бошқалар бор эди.
Шарқшунослик институти олимларининг Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш асосида тайёрлаган форс, араб ва туркий тилларда ёзилган қўлёзмалар тўплами жаҳондаги энг бой тўпламлардан бири бўлиб қолди. Тўплам 3 жилддан иборат бўлиб, уларда 300 га яқин қўлёзма тавсифлаб ва илмий жиҳатдан баҳолаб берилди. 1944-йилда ЎзФА Президиумида аспирантура ташкил этилди ва ўша йили 60 киши, шу жумладан, 41 ўзбек қабул қилинди. 1944-йилда Академия институтларида 2 та докторлик, 17 та номзотлик диссертатсиялари ёқланди. Уруш йилларида ўзбекистонлик олимлар мингдан ортиқ илмий ишларни бажардилар, уларнинг кўпчилиги халқ хўжалик ва мудофаа аҳамиятига эга бўлди.
Ўзбекистонлик ёзувчилар ва шоирлар ўзларининг қайноқ ижоди билан халқни мардоналикка чорлаб, фидокорона меҳнатга руҳлантириб ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар. Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ўз фаолиятини душманни тезроқ тор-мор этишга қаратди. Унинг раёсати қошида ташвиқот ва тарғибот бўлими, ҳарбий комиссия тузилди. Ижодий зиёлиларнинг радио ва матбуотда кишиларни ҳушёрликка, ватанпарварликка, душманга қарши мардона жанг қилишга, фронт орқасини мустаҳкамлашга чорловчи чиқишлари билан катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонга вақтинчалик кўчириб келтирилган рус, украин, белорус, молдован ва бошқа миллатларга мансуб ёзувчи ва шоирлар ҳам республикамиз ҳаётида фаол қатнашдилар, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилдилар. “Биз енгамиз!” деган алманах, “Ўзбекистон шоирлари – фронтга” деган антология ана шундай ҳасмкорликнинг меваси бўлди. Ҳамид Олимжон, Уйғун, Собир Абдулла, Николай Погодинлар биргаликда “Ўзбекистон қиличи” мусиқали драмасини яратдилар.
Уруш йилларида яратилган Ойбекнинг “Навоий” ва “Қутлуғ қон” романлари, Абдулла Қаҳҳорнинг “Олтин юлдуз” қиссаси, “Хотинлар” асари жамоатчиликнинг юксак баҳосига сазовор бўлди. Шеъриятда улкан юксалиш бўлди. Ҳамид Олимжоннинг “Қўлингга қурол ол”, “Шарқдан Ғарбга келаётган дўстга”, “Жангчи Турсун” ва “Роксананинг кўз ёшлари”, Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан”, “Мен – яҳудийман”, “Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак”, Уйғуннинг “Қасам”, “Бир қадам ҳам орқага чекинилмасин” ва “Мактуб”, “Мақсуд Шайхзоданинг “Она кузатмоқда” ва “Капитан Гастелло” шеърлари, Шароф Рашидовнинг “Қаҳрим” шеърлар тўплами, Султон Жўранинг “Пулемётчи овози”, “Найзамиз” шеърлари фашизм кирдикорларини фош этиб, ғалаба қозонишга ишончни куйлаб, халқнинг жанговар руҳини кўтарди. Она замин, Ватанга садоқат, душманга нафрат, жасорат ва мардликни тараннум этган бу теран шеърлар жанговар қуролдан қолишмайдиган даҳшатли қурол бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон халқ таълими, жумладан, олий ўқув юртлари оғир синовлардан ўтди. Кўпчилик профессор-ўқитувчилир, талабалар фронтга сафарбар этилди. Касб ёъналиши яқин бўлган институтлар, факултетилар, кафедралар бирлаштирилди, айримлари ёпилди. Самарқанд кооператив институти билан Тошкент молия-иқтисодиёт институти, Тошкент ва Самарқанд тиббиёт институтлари, Ўзбек ва Ўрта Осиё давлат университетлари бирлаштирилди. Уларнинг бўшаган биноларига ҳарбий муассасалар, госпиталлар жойлаштирилди. Москва, Ленинград, Киев, Харков, Воронеж, Одесса ва бошқа шаҳарлардан 1941–1943-йилларда кўчириб келтирилган 35 олий ўқув юрти ва 7 ҳарбий академия қабул қилиб олинди, уларнинг баъзилари ўзаро ёки Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан бирлаштирилди. Ўз профессор-ўқитувчилари билан кўчириб келтирилган олий ўқув юртларининг фаолияти республикада олий таълимнинг янада ривожланишига ижобий таъсир этди. Москвалик ва ленинградлик олимлар талабаларга янги курслар бўйича маърузалар ўқидилар, маҳаллий миллат вакилларидан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга кўмаклашдилар, янги мутаххасисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш ёълга қўйилди. Улар халқ хўжалик ва ҳарбий аҳамиятга молик мавзуларда тадқиқот ишларини уюштирдилар. Ўзбекистон ҳукумати олий ўқув юртлларидаги қийинчиликларни бартараф этиш, моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар билан таъминлаш масалаларида кўмаклашди. Йирик олий ўқув юртларида докторантура ва аспирантурага қабул кенгайтирилди. Республика миқёсида ишлаб турган раҳбар ходимлар олий ўқув юртларига ишга юборилди. 1945-йилда олий ўқув юртлари сони 1940-йилга нисбатан 3 тага кўпайиб 33 тани ташкил этди, талабалар сони эса 19,1 мингдан 21,2 минг кишига ортди. Уруш йилларида ҳаммаси бўлиб 10 мингдан кўпроқ олий малакали ва 3,7 мингга яқин ўрта махсус маълумотли мутахассис тайёрланди.
Халқ маорифида ҳам жиддий қийинчиликлар бўлди. Кўплаб мактаблар бинолари госпиталлар, ётоқхоналар, ҳарбий ўқув юртларига берилди. Мактаблар бирлаштирилди, кўп сменали ўқиш жорий этилди. Урушгача республика мактабларида ишлаётган ўқитувчиларнинг 74,6 фоизини эркаклар ташкил этарди. Улар фронтга, ишлаб чиқариш ишларига кетди. Бунинг устига дарсликлар, ускуналар, дафтарлар етишмас эди. Қисқа муддатли курслар ташкил этилиб, бошланғич синфлар учун ўқитувчилар тайёрланди, бошқа ишга кетган ўқитувчиларни мактабга қайтариш тадбирлари кўрилди, уларнинг моддий-маиший аҳволини яхшилашга ғамхўрлик қилинди. 1944-йилда ўқитувчилар армия сафидан мактабларга қайтарилди. Ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги яхшиланди, кундалик ўқиш фойдали меҳнат билан олиб борилди. Ўқишдан ташқари вақтларида ўқувчилар госпиталларга оталиқ ёрдами бердилар, фронтдагиларнинг оилаларига кўмаклашдилар, темир-терсак тўплаб топширдилар, қишлоқ хўжалик ишларига қатнашдилар. Мактабларда таълим-тарбия сифатини яхшилаш мақсадида ўқувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тартиби, бошланғич ва етти йиллик мактабларни тамомловчилар учун етуклик аттестати – гувоҳномаси учун имтиҳонлар топшириш мажбурияти, мактаб ўқув дастурларини аъло ўзлаштирган ва аъло хулқли ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилди. Бу тадбирлар дарс машғулотлари савиясини кўтаришга, ўқувчилар интизомини яхшилашга олиб келди. Кўчириб келтирилган муассасалар ўз жойларига қайтиб кета бошлагач, мактаб бинолари ҳам бўшатила борди, ўқувчилар ўз мактаблари бағрига қайтиб ўқишларини давом эттирдилар. 1940-41 ўқув йилида 5504 та умумтаълим мактабларида 1368,9 минг ўқувчи ўқиган бўлса, 1945-46 ўқув йилида 4976 та умумтаълим мактабларида 989,2 минг бола таълим олди.

Уруш йилларида республика оммавий ахборот воситалари оммани фронт учун, ғалаба учун сафарбар этишга, халқни ғоявий-сиёсий жиҳатдан тарбиялашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Ўша дамларда Ўзбекистонда 200 га яқин газета, шундан 124 таси ўзбек тилида, 52 та журнал, шундан 19 таси ўзбек тилида нашр этилар эди. Газеталарнинг бир галлик адади 900 минг, шундан 600 минг нусхаси ўзбек тилида чиқарди. Газеталар ва журналлар саҳифаларида фронтдаги вазият, республика меҳнат жамоаларининг фидокорона меҳнати, қийинчиликлар ёритиларди.
Ўзбекистоннинг бир гуруҳ ёзувчи ва журналистлари совет армияси сиёсий бошқармалари ихтиёрига юборилди. Булардан Тўлқин Рустамов ва Расул Муҳаммадий совет армияси бош бошқармасида инспектор, Жалолхон Азизхонов, Рустам Абдураҳмонов, Адҳам Раҳмат, Шариф Бўлатов, Муҳаммаджон Муродов, Ёълчи Билолов ва бошқалар фронт газеталарида муҳаррир ўринбосарлари бўлиб хизмат қилдилар. Назир Сафаров, Мирзакалон Исмоилий, Зиннат Фатхуллин, Мели Жўра, Тўғон Эрназаров, Султон Жўра ва бошқалар ҳарбий мухбирлар сифатида ҳамда журналистиканинг бошқа жанговар соҳаларида фаолият кўрсатдилар. Уруш йилларида ўзбек тилида 14 та фронт ва 12 та дивизия газетаси нашр этиларди. “Фронт ҳақиқати”, “Қизил аскар ҳақиқати”, “Қизил армия”, “Ватан шарафи учун”, “Душманга қарши олға” каби газеталар нашр этилган.
Уруш йилларида радио ходимларининг, маданий-маърифий муассасаларнинг хизматлари ҳам катта бўлди. Уруш йилларида 754 та кино установка, 11 та музей, 360 та қироатхона, 1044 та клуб, 433 та кутубхона, 2800 та қизил чойхона омма орасида сиёсий, маданий-маърифий, тарбиявий ишларни олиб бориш маркази сифатида хизмат қилди.
Уруш йилларида саҳна санъати ривожланди. Тошкентда ва Андижонда янги театрлар очилди, республикада ҳаммаси бўлиб 36 та театр ишлаб турди. Шунингдек, кўчириб келтирилган 14 та театр ҳам фаолият кўрсатди. Республика театр жамоалари 1942–1944-йилларда 203 та янги асарни саҳналаштирдилар. Кўпгина спектакллар уруш мавзусига бағишланган эди.
Халқ ашулачиларининг, талантли бастакорларнинг ижоди зўр шуҳрат қозонди. Тўхтасин Жалилов ва Юнус Ражабий халқ мусиқа санъатининг анъаналарига таяниб, ёрқин халқчил асарлар яратдилар. М.Ашрафий, Т.Содиқов, М.Бурҳоновлар мусиқа маданиятини юксак даражага кўтардилар. Тошкент бадиий филмлар студияси вақтинча кўчиб келган йирик киноматографлар билан ҳамкорликда “Икки жангчи”, “Насриддин Бухорода”, “217-рақамли одам”, “Ватанга совға”, “Беш республиканинг филм-консерти” номли кинофилмларни яратдилар.
Ўзбекистон рассомлари зўр ғайрат билан ишладилар. Л.Абдуллаевнинг “Қизил армияга кузатув” ва “Мукофот билан тақдирлаш”, Ў.Тансиқбоевннг “Отлиқлар ҳужуми” ва “Паризан қиз”, Ч.Аҳмаровнинг “Ўзбекистон – фронтга”, В.Е. Кайдаловнинг “Фашист газандаси ёъқ қилинди” ва “Душманга қақшатқич зарба” асарлари Ўзбекистон бадиий хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Уруш йилларида Ўзбекистон рассомлари 39 та кўргазма ташкил этдилар, беш мингдан кўпроқ бадиий-сиёсий плакатлар яратдилар.
Ўзбекистон санъат ходимлари меҳнаткаш халққа, жангчиларга хизмат қилиб, уларнинг руҳини кўтариб турдилар. Санъаткорлардан тузилган 30 дан ортиқ консерт бригадалари фронтдаги жанговор ҳарбий қисмларнинг аскар ва зобитлари учун 400 дан кўпроқ консерт бердилар, республика ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда 15 мингта, госпиталларда 10 мингта консерт уюштирдилар. Ишчилар, пахтакорлар ҳузурида доимо хизматда бўлдилар. Бу тадбирларда фаол қатнашган атоқли санъаткорлар: Ҳалима Носирова, Тамарахоним, Аброр Ҳидоятов, Лутфихоним Саримсоқова, Сора Эшонтўраева, Аббос Бакиров, Коммуна Исмоилова ва бошқалар халқ ҳурматига сазовор бўлдилар. Ижодкор зиёлиларнинг асарлари, санъат усталарининг чиқишлари халқни маънавий жиҳатдан кўтарди, оммани ғалаба учун курашга сафарбар этишда муҳим омил бўлди. Ўзбек ижодкорлари фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар.

Совет халқи ҳали уруш давом этаётган қийин пайтлардаёқ душмандан озод этилган шаҳар ва қишлоқларни, завод, фабрика ва бошқа хўжаликларни қайта тиклашга киришди. Озод этилган ҳудудлардаги хўжаликни тиклаш ишларида Шарқдаги барча республикалар, вилоятлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам фаол қатнашди. Урушда за-рар кўрган вилоят, шаҳар ва туманларга ёрдамлашиш билан боғлиқ бўлган ма-салалар республика ҳукумати, вилоят, шаҳар ва туман ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик орасида мунтазам равишда муҳокама қилиниб, зарур тадбирлар амалга ошириб борилди. Ёрдам давлат ёъли билан ва жамоатчилик ёъли билан амалга оширилди. 1943-йилнинг баҳорида Ўзбекистон озод этилган туманларга 2 минг трактор, автомобил ва қишлоқ хўжалик машиналари, 8 минг от ва ҳўкиз, 170 минг бош қўй ва эчки жўнатди. 1943-йилнинг октабрида ўзбекистонлик ёшлар ленинградлик болаларга 250 тонна озиқ-овқат, 10 минг жуфт пояфзал ва кийим, 2 млн. сўмдан кўпроқ пул юборди.
Ўзбекистон темир ёълчилари озод этилган жойлардаги темир ёълларни тиклашга катта ёрдам бердилар. Тошкент товар стансияси темир ёълчилари 35 та кўтаргич асбоблар комплекти, 350 дона слесарлик асбоблари, 2 мингдан ортиқ эҳтиёт қисмларни тўплаб Ғарбдаги стансияларнинг бирини тиклаш учун жўнатди. 1943-йил 30-мартда Тошкент темир ёълчилари асбоб-ускуналар ортилган бутун бир эшелонни Сталинград темир ёъл тармоғини тиклаш учун юборди. Ўзбекистонга кўчириб келтирилган корхоналар, илмий ва маданий муассасалар, ўқув юртларини ўз ўрнига қайтариш, биноларни тиклаш ва жойлаштириш ишларида ҳам фаол қатнашдилар. Кўплаб ўзбекистонлик мутахассислар ва ишчилар рус, украин, белорус, молдован дўстларига кўмаклашиш учун жўнаб кетдилар. Фақат 1943-йилда ўзбекистонликлардан 60 мингга яқин киши Свердловск, Челябинск, Москва, Иванов ва бошқа вилоятларда ишладилар. Ўзбекистон алоқачилари 540 муҳандис, техник ва бошқа мутахассислардан иборат махсус баталон тузиб, уни зарур асбоб-ускуна ва материаллар билан таъминлаб Ғарбга жўнатди. Баталон Россия, Украинада кўплаб алоқа воситаларини тиклашда фаол қатнашди.
Ғарбий вилоаятларни тиклаш ишларига республикамизнинг фабрика-завод таълими мактабларини, ҳунар-ўқув юртларини эндигина тамомлаб чиқаётган ёшлар кўпроқ юборилди. 1943–1945-йилларда Донбасс, Киев, Ленинград ва Урал кохоналари, қурилишлари ва темир ёълларида ишлаш учун Ўзбекистон меҳнат резервлари мактабларининг 15 минг талабаси жўнатилди. Озод этилган ҳудудлар аҳолисига қардошларча ёрдам, республиканинг ўзида молиявий ресурслар, асбоб-ускуна ва материаллар, малакали кадрлар, истеъмол моллари етишмай турган оғир бир шароитда берилди. Уруш йилларида Ўзбекистон аҳолисининг турмуш савияси кескин пасайиб кетганига, хўжалик ҳарбий изда ишлаётганига қарамасдан қардош халқларга кўрсатган байналмилаллик ёрдами ўзек халқининг буюк инсонийлик фазилатларга содиқ эканлигининг гувоҳидир.
Сталин ва унинг атрофидаги югурдаклари томонидан уруш йилларида ҳам кичик халқлар, этник гуруҳларга нисбатан адолатсизлик қилинди. Урушнинг дастлабки йилидаёқ Волгабўйи немислар автоном республикаси тугатилди. Унинг 300 мингдан ортиқроқ аҳолисидан “босқинчилар ёрдам олиши мумкин”, деган гумон билан уларни ушлаб турган жойларидан маҳрум этиб, Сибир ва Қозоғистонга кўчириб юборилди. 1943-йил охирлари – 1944-йил бошларида Волганинг қуйи оқими ва Каспий денгизи қирғоқларида яшовчи қалмоқлар, Шимолий Кавказда яшовчи қорачойлар, чеченлар, ингушлар ва болқарлар, 1944-йил июнида қрим татарлари, греклар, кейинроқ месхети турклари ҳам ўз ватанларидан Сибир ва Ўрта Осиёга бадарға қилиндилар. “Бу халқлар фашистлар билан ҳамкорлик қилишда” айбланди, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўраб-суриштирилмади, ҳар бир одамнинг қанчалик айбдорлиги, гуноҳкорлиги аниқланмади, ҳамма оммавий равишда қасттиқ жазоланди. Кўчириш яширин ҳолатда ва шошилинч равишда амалга оширилди. Бу катта кулфатларга, кўпчилик одамлар, болаларнинг ёълда қирилиб кетишига олиб келди. Бу халқлар адолатсиз жазоланаётган бир пайтда, уларнинг фарзандлари, ёру-биродарлари фашистларга қарши жанг қилмоқда эдилар. Улар юртдошлари бошига тушган кулфатдан бехабар эдилар. Кўчирилганлар Сибир ва Ўрта Осиёнинг аҳолиси камроқ бўлган туманларига гуруҳ-гуруҳ қилиб тақсимланди.
Ўзбекистонга 175 мингдан ортиқроқ чеченлар, 157 минг ингушлар, 150 мингдан ортиқроқ қрим татарлари, 4,5 минг болқарлар, ўн минглаб месхети турклари, греклар кўчириб келтирилди. Ўзбек халқи уларни беғараз кутиб олди, яшаш учун уй- жой, озиқ-овқатлар билан ёрдам берди. Маҳаллий ҳокимият уларга ҳосилдор ерлардан томорқа ер, уй қуриш ва хўжалик юритиш учун кредит маблағлари ажратди. Кўчириб крелтирилганлар анча машаққатлар билан янги жойларга аста-секин мослашиб бордилар.
Сталин бошлиқ Марказий ҳокимият амалга оширган миллий сиёсатнинг зарари, адолатсизлиги одамларнинг қаттиқ қатағон қилиниши билан чегараланиб қолмади. Унинг мудҳиш эканлиги яна шундаки, кўплаб халқларнинг миллий давлатчилиги бузилди, республикалар ва мухтор вилоятларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди. Энг даҳшатлиси шундаки, бутун-бутун халқларнинг миллий маданиаяти, қадриятлари ва анъаналари оёқ ости қилинди. Бундай “миллий сиёсат” Марказ томонидан бутун воситалар билан ташвиқот қилинаётган Совет Иттифоқидаги халқлар ўртасида бузилмас дўстлик тўғрисидаги ғояга соя, қора доғ бўлиб тушди. Бундай зўравонликнинг зарарли оқибатлари ҳанузгача тўла бартараф этилганича ёъқ. Вақти-вақти билан миллатлар ўртасида низолар, фожеалар чиқишига сабаб бўлиб келмоқда.


Ўзбекистонлик жангчиларнинг фашизмни тор-мор етишдаги жасоратлари

Урушнинг дастлабки кунларидаёқ Ғарбий чегаралардаги ҳарбий қўшилмалар таркибида хизмат қилаётган ўзбекистонликлар фашист босқинчиларига қарши жангга кирдилар. Чегарада жойлашган Брест қалъасининг 50 дан ортиқроқ миллатга мансуб жангчилари орасида ўзбекистонликлардан Дониёр Абдуллаев, Бобохалил Кашанов, Аҳмад Алиев, Нурум Сиддиқов, Узоқ Отаев ва бошқалар ҳам бор эди. Улар қалъа ҳимоячилари билан елкама-елка туриб душманнинг катта кучларига қарши қарийб бир ой давомида охирги томчи қонлари қолгунча жанг қилдилар. Ғарбий чегаралардаги дастлабки жангларда тошкентлик Зокир Каримов ҳам жасорат кўрсатди. У Қрим ва Кавказда ҳам душман билан олишди, мардлик ва жасорати учун И ва ИИ даражали “Шуҳрат” ва бошқа орденлар ҳамда “Жасорати учун” медали билан тақдирланди.
Ўзбекистонлик жангчилар Смоленск, Киев, Одесса, Севастопол ва бошқа шаҳарлар мудофаасида қатнашдилар. Одесса ҳимоясида Омон Умаров, сапёрлар ротасининг командири Ҳамза Зарипов жасорат кўрсатдилар. Омон Умаровнинг кичик ҳарбий бўлими Одесса ёнида қурилган душман аеродромига ҳужум қилиб душманнинг 16 самолёти ва 30 автомашинасини ёқиб юборди. Афсуски, Керч учун бўлган жангларда у ҳалок бўлди. Ҳамза Зарипов ротаси миналаштирилган ёълда душманнинг 27 танки ва 13 бронетранспортерини портлатди.
1941-йил кузқиш ойларида Москва остоналарида ҳаёт-мамот жанглари бўлди. Унда, бир томондан қандай қилиб бўлса ҳам Москвани эгаллаш учун интилган, иккинчи томондан, қандай қилиб бўлса ҳам Москвани қўлдан бермаслик учун оёққа турган тарихда мисли кўрилмаган даражадаги катта ҳарбий қўшинлар тўқнашди. Ана шу даҳшатли жангларда ўзбекистонлик жангчилар ҳам сабот-матонат, юксак ҳарбий маҳорат кўрсатдилар. Жануби-Гарбий фронт таркибида бир ўзи душманнинг бир ДЗОТ, 9 аскар ва зобитини ёъқ қилиб, 3 тасини асирга олиб келган Қъочқор Турдиев Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди.
Тошкентда узоқ йиллар хизмат қилган генерал И.В.Панфилов Алмати шаҳрида туркистонликлардан дивизия тузди. Унинг командирлари таркибида Тошкент пиёда билим юрти ва Ўрта Осиё ҳарбий округининг ҳарбий-сиёсий билим юртида таълим олган 180 зобит бор эди. Генерал И.В.Панфилов дивизияси Москва остоналаридаги Волоколамск ёъналишида қаттиқ жанг қилди, оммавий қаҳрамонлик кўрсатди. Дивизия жанг майдонида душманнинг 114 танкини, 26 минг аскар ва зобитини, 5 самолёт ва бошқа кўплаб техникасини ёъқ қилди, ҳаракатдаги жанговар техникасининг анча қисмини қўлга киритди. Жангларда взвод командири Икром Ҳалилов, Зариф Иброҳимов, Мамадали Мадаминов, Абдулла Тоғаев, жарроҳ Ғулом Абдураҳимов ва бошқалар жасорат кўрсатдилар. Жангда дивизия қўмондони И.В.Панфилов ҳалок бўлди, аммо унинг қуролдошлари 8-гвардиячи Панфиловчи дивизия номи билан душман тор-мор этилгунча жанг қилдилар.
Ўзбекистонда тузилган 21- ва 44-отлиқ аскарлар дивизияси Москва остоналарида жанг қилиб қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Шулар қаторида 1-отлиқ аскарлар корпусининг жангчилари Ҳ.Мусаев, Р.Абдуқосимов, А.Абдуллаев, бўлим командири Р.Алиев, взвод командири кичик лейтенант Х.Бектурсунов, 2-отлиқ аскарлари корпусининг жангчилари З.М.Қосимов, Р.С.Ҳалилов, катта сержант В.Содиқов, эскадрон командири М.Иброҳимов ва бошқалар бор эди.
Ўзбекистонда тузилган 258-ўқчи дивизия аскарлари Москва остоналаридаги жангларда 9 мингдан кўпроқ душман аскар ва зобитларини ер тишлатиб, 137 та аҳоли яшайдиган манзилгоҳларни озод этади, кўплаб жанговар техникани қўлга туширади. Ушбу дивизия Калугани озод этишда кўрсатган матонати учун гвардиячи дивизия унвонига сазовор бўлади. Дивизиянинг орден ва медаллар билан мукофотланган командирлари ва сиёсий ходимлари орасида Б.Ўразов, Ғ.Толипов, М.Бекмуродов, В.Кашапов ва бошқалар бор эди.
Москва ҳимоячилари орасида ўзбек қизи Зебо Ғаниева ҳам бор эди. У Москвадаги театр санъати институтида ўқир эди. Уруш бошлангач, Зебо Ғаниева ўз юрти Андижонга қайтиб келишни эмас, фронтда жанг қилишни афзал кўрди. Тез орада моҳир мерган ва разведкачи бўлиб етишди. Унинг ҳарбий қисми Москва-Волга канали бўйлаб жойлашган эди. Мерган Зебо Ғаниева 1942-йил 21-май кунигача 23 та фашистни ер тишлатди, 16 марта разведкага бориб, душман тўғрисида қимматли маълумотлар олиб келди. Зебо Ғаниева жасорати учун ҳуку мат ордени билан мукофотланди. 1943-йил августда Демянскда бўлган жангда Зебо Ғаниева оғир ярадор бўлди, 33 марта жарроҳлик оператсиясига бардош бериб ўлимни енгиб ўтди. Москва остоналарида ўзбекистонлик мерганлар Ишоқов, 354 фашистни, Абубеков 229, Юсупов 132, Мадаминов 123 фашист аскар ва зобитларини ер тишлатдилар.
Ўзбек халқи Москва ҳимоячиларига кўмаклашиш учун қўлидан келган барча тадбирларни кўрди. 1753 нафар ўзбекистонлик жангчилар “Москва мудофааси учун” медали билан мукофотландилар. Москва ёнидаги жангда душман тор-мор этилди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши бошлангандан бери ўтган икки ярим йил орасидаги биринчи йирик мағлбияти эди. Фашистларнибнг “яшин тезлигидаги уруш” режаси бутунлай барбод бўлди. Бунга ўзбек халқининг қўшган ҳиссаси беқиёсдир.
Ўзбекистонлик жангчилар 1942-йилда Қрим, Донбасс, Дон, Кубан, Шимолий Кавказда бўлган оғир жангларда ҳам қатнашиб ўз вазифаларини бажардилар. Ўзбекистонда узоқ йиллар хизмат қилган генерал И.Е.Петров Севастопол учун бўлган 8 ойлик мудофаа жангларининг бошлиқларидан бири эди. У катта ҳарбий маҳорат билан алоҳида денгиз бўйи армиясига қўмондонлик қилди, Севастополни қуруқликдан ҳимоя қилишни ташкил этди. Унинг адютанти тошкентлик катта лейтенант З.Қаҳҳоров эди. Генерал И.Петров Шимолий Кавказ фронти, кейинроқ 4-Украина фронтига қўмондонлик қилди, Берлин оператсиясида қатнашди.

Ўзбекистонликлар 62- ва 63-армиялар сафида туриб тарихий Сталинград жангида қаҳрамонона жанг қилдилар. Жанглар авжига чиққан пайтда Сталинградга Самарқандда ва Фарғонада тузилган 90- ва 94-ўқчи бригадалар етиб келиб жангга кирдилар. Бу бригадалар асосан ўзбек йигитларидан тузилган бўлиб, командирлар орасида С.Нуриддинов, В.Умаров, А.Муродхўжаев, Ф.Норхўжаев ва бошқалар бор эди. 21-отлиқ аскарлар дивизиясининг баланд жанговар руҳда жанг қилишида дивизия комиссари, кейинроқ генерал-маёр унвонига эришган Муллажон Узоқовнинг хизмати катта бўлди. 128-гвардиячи Туркистон тоғ-ўқчи дивизияси аскарлари душманга қарши шиддатли зарбалари билан шуҳрат қозондилар. Кичик лейтенант М.Кабиров взводи Переловск хутори ёнидаги тепаликни эгаллаш учун бўлган қаттиқ жангда тирик қолган 11 жангчи душманнинг 300 жангчисига қарши 12 кун давомида тепаликни қўлдан бермай жанг қилишди ва душманни ўша тепалик ёнида тўхтатиб қолишди. Уларнинг 9 таси ўзбек, 1 таси қозоқ ва 1 таси татар эди. Оғир жангда Б.Алимбеков, Д.Аҳмедов, Б.Ғаффоров, С.Мардонов, Ҳ.Мусаев, С.Пайзиев, Н.Ҳаитов, С.Тленовларнинг қони ана шу тепаликда абадий қолди. Фақат Абдураҳмон Эрдонов ва М.Кабировлар тирик қолишди. Бу тепалик ҳозиргача “Шарқнинг 11 қаҳрамони тепалиги” деб аталиб келинмоқда. Машҳур Павлов уйини мудофаа қилишда қатнашган ўзбек йигити Камолжон Турғунов, Сталинград жангида ўзининг мотоўқчилар ротаси билан душманнинг 400 аскар ва зобитини қириб ташлаган, 230 тасини асирга туширган ва кўпгина қурол-аслаҳани қўлга туширган наманганлик йигит Мамасоли Жабборов, 400 дан ортиқ аскарни ўз пулемётида ер тишлатган бухоролик мерган Ҳаитов, Тошкент педагогика институтининг талабаси Елена Стемпковскаялар жасорати Сталинград жанги солномасидан муносиб ўрин эгаллаганлар. Ўзбекистонлик жангчилардан 2738 киши “Сталинград мудофааси учун” медали билан мукофотланди.
1943-йил ёзида Курск ёйида бўлган қаттиқ жангларда Ўзбекистонда тузилган 62- ва 69-ўқчи дивизиялар, 162- Ўрта Осиё-Новгород-Шимол аскар ва зобитлари алоҳида жасорат кўрсатдилар. Ўзбекистонликлар, шунингдек, 5- ва 15-ўқчи дивизиялар ҳамда 5-гвардиячи ва 62-гвардиячи ўқчи дивизиялар таркибида ҳам жанг қилдилар. Золотарёвка қишлоғ учун бўлган қаттиқ жангда фарғоналик Аҳмаджон Шукуров душманнинг 110 та аскар ва зобитини ер тишлатди ҳамда 15 тасини асир олди. Бу жасорати учун унга Қаҳрамон унвони берилди ва Золотарёвка қишлоғи Шукуровка деб аталадиган бўлди. Курск жангида Зилмат Ҳасанов бир ўзи 80 фашистга қарши жанг қилиб, 60 дан ортиғини қириб ташлади, патронлари тугагач, қалтис пайтда ўзини ҳам, душманларни ҳам портлатиб юборди. Курскда порлоқ ғалабага эришилгач, қизил армиянинг 2 минг км. узунликдаги фронтларда қудратли стратегик ҳужуми бошланиб кетди. Днепр даройсини кечиб ўтишда Тошкентда тузилган 441-ўқчи дивизия жасорат кўрсатди. Фашистлар ўқ ёъгдириб, уларни ёъқ қилиб ташлашга интилдилар. Тирик қолган 10 тача жангчи рота командири Жўрахон Усмонов бошчилигида мадад келгунича икки кеча-кундуз давомида маррани эгаллаб турди. Бўлинманинг барча жангчилари юксак мукофотларга сазовор бўли, Жўрахон Усмонов Қаҳрамон унвони билан тақдирланди. Днепрни биринчи бопълб кечиб ўтганлар орасида бухоролик старшина Вали Набиев, андижонлик Қамбарали Дўстматов, қорақалпоқ Худойберган Шониёзов, шофирконлик Халлоқ Аминов, ромитанлик Шариф Эргашев, Бухородан чиққан Т.А.Тихонов ва бошқалар бор эди. Днепрни кечиб ўтишда, унинг ўнг қирғоғидаги истеҳкомларни эгаллашда кўрсатган жасорати учун жами 26 ўзбек йигитларига Қаҳрамон унвони берилди.
Курскдаги гаълаба ва душманнинг Днепрдан улоқтириб ташланиши натижасида жаҳон урушининг боришида туб бурилиш ясалди, ҳарбий стратегик ташаббус душмандан батамом тортиб олинди. Сталинграддаги ғалаба Гитлер Германиясининг енгилиши муқаррарлигини кўрсатган бўлса, Курск ва Днепрдаги ғалаба немис-фашист қўшинларини ҳалокатга маҳкум этди.
Ўзбекистонлик жангчилар Ленинград қамалини ёъқ қилиш, Украина, Белоруссия, Молдова ва Болтиқбўйи республикларини душмандан озод қилсиҳ учун бўлган жанглларда қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. 1944-йил куз ойларига келганда душман мамлакатдан бутунлай ҳайдаб чиқарилди, СССР чегаралари тикланди.

Душманни тор-мор этишда партизанлар ҳаракатининг рўли ва ўрни катта бўлди. Урушнинг душман устунлик қилган дастлабки даврида бутун-бутун ҳарбий қисмлар душман қуршовида қолиб кетди, кўплаб аскар ва зобитлар ноиложликдан асирга тушиб қолдилар. Асирларнинг сони 5 млн. кишидан ортиқроқ бўлиб, улар орасида минглаб ўзбекистонликлар ҳам бор эди. Асирга олинганлар орасида комиссарлар, коммунистлар биринчилар қаторида суриштириб ўтирилмасдан отиб ташланар эди. Қолганлари ҳарбий лагерга ташланарди, уларга қаттиқ азоб берилар, совуқда оч-яланғоч сақланар эди. Дастлабки пайтларда фашистлар ҳарбий асирларни ортиқча юк, кераксиз хўранда деб ўлдириб юборишар эди. Кейинчалик уруш душман ўйлаганчалик бъолиб чиқмагач, ҳарбий асирлардан текин ишчи кучи сифатида фойдалана бошлади.
Душман босиб олган шаҳар ва туманлар аҳолиси Германияга ҳайдаб кетилди. Баъзи жойларда меҳнатга лаёқатли бўлган фуқароларни ўз ихтиёри билан Германияга ишга олиб кетишга ҳам уриндилар. Германияга олиб кетилган совет фуқаролари сони 4 млн. дан ортиқроқ эди. Ҳарбий асирлар, ҳайдаб кетилган фуқаролар Освенсим, Маутхаузен, Бухинвалд ва бошқа ўнлаб ўлим лагерларида сақланади, хўрланади ва кўплари ҳалок қилинади.
Душман ишғол қилган туманлар аҳолисининг душман қамалидан чиқиб олган қисми ёъки ҳарбий асирликдан қочган жангчилар тоғларга, ўрмонларга яшириниб, партизанча курашга ўтдилар. Партизанлар ҳаракати Марказий штаби тайёрлаб юборган ҳарбий мутахассислар, разведкачилар партизанлар орасига бўриб, йирик отрядларга бирлашиб, уюшган ҳолда душманга қарши курашдилар. Душман қуршовидан чиқиб олган ўзбекистонлик жангчилар ҳам Россиянинг ғарби, Украина, Белоруссия, Молдова республикларида партизан қўшинларида иштирок этдилар. “Чекист” партизан отрядининг разведкачиси, қўрқмас партизан Мамадали Топибол-диевнинг номи Белоруссияда машҳур бўлди. У душманнинг 67 аскар ва зобитини ёъқ қилиб, 180 тасини асирга олди. Довруғи бутун партизанлар ўлкасига ёйилган М.Топиболдиев кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлди. Белоруссиянинг Писарево қишлоғи ўзбек халқининг жасур ўғлони номига Топиболдиевка деб атала бошлади. Гомел атрофидаги “Темир ёъл уруши”да иштирок этган Жонибек Отабоев, Брянск атрофида душманга тўсатдан зарба берган И.Мусаев, А.Ҳакимов, И.Қосимов ва бошқаларнинг номлари уруш солномасидан ўчмас ўрин олди. Украинада душманга қирон келтирган С.А.Ковпак, А.Н. Собуров, А.Ф.Федоров, М.И.Наумовларнинг партизан қўшинлари сафларида юзлаб ўзбекистонлик қасоскорлар ҳам қатнашдилар. Улар душман қисмларига тўсатдан ҳужум қилар, кўприклар ва темир ёълларни портлатиб душманни саросимага солардилар.
Душман ўта маккор эди. Ҳарбий асирлар ўртасида миллатларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш, келиб чиқиши немислардан бўлган совет фуқароларини қулайликлар яратиш эвазига ўзига хизматкорликка олиш, совет ҳокимиятига нисбатан норозилик кайфиятида бўлган айрим мусулмон этник гуруҳларидан фойдаланиш каби сиёсий ёъллардан фойдаланишга уриниб кўрди. Рози бўлмаганларни очлик ва ўлим билан қўрқитар эди. Бу хилдаги усуллар ҳарбий асирларга кўпроқ ишлатиларди. Фашистлар ҳарбий асирлардан “Рус озодлик армияси”, “Туркистон легиони”, Волга – Урал легиони” каби ҳарбий қўшилмалар тузишди, улардан партизанларга қарши курашда фойдаланишди ҳам. Чет эл манбаларида ўз ватанининг душманлари билан “ҳамкорлик” ёълига кирганлар сони ўз эмас, кўп эмас, қарийб 1 млн. кишига етганлиги кўрсатилади. Бунга Сталиннинг асирликка тушиб қолганларни ватан хоинлари деб ҳисоблагани ҳам ўз таъсирини кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмасдир. Ҳақиқатда ҳам, кўпгина ҳарбий аскарлар бундай легионларга мажбуран киритилган эди. Улар яширин гуруҳлар тузиб партизанлар билан алоқа боғлаш ёълини қидирганлар. Масалан, 1944-йил январида гитлерчилар “Туркистон лергиони” отрядини Черногорияда югославиялик партизанларга қарши жангга солади. Отрядларнинг бирида 28 ўзбек йигитлари бор эди. Зобит С.Файзиев маҳаллий аҳоли билан алоқа боғлайди ва унинг кўрсатмаси билан легиончилар фашист командирларини отиб тшлаб, қурол-аслаҳалари билан тоққа, партизанлар томонига юради. 1944-йил 25-май куни 28 ўзбекистонлик легиончилар Югославияда ҳаракат қилаётган болгар аскарлари баталонига қўшилиб кетади.
Бироқ омон қолган ҳарбий асирларнинг тақири ҳам оғир кечади. Улар ўз ватанига қайтиб келгач, гумон остида бўлдилар, ишга жойлашишда, уй-жойли бўлишда қийналдилар. Айримлари яна лагерларга, энди советлар ҳукуматининг лагерларига тушиб қоладилар. Бундай ҳоллар Сталин ва унинг атрофидагилар яратган ишончсизлик ва гумонсираш вазиятининг оқибати эди.

Ўзбекистонлик жангчилар Европа халқларини озод этишда ҳам фаол қатнашдилар. Биринчи ўзбек генерали, 57-гвардиячи дивизиянинг қўмондони Собир Раҳимов Полшада шонли хотира қолдирди. Унинг дивизияси Кавказдан Шарқий Пруссиягача бўлган масофани қаттиқ жанглар билан босиб ўтди. Кўрсатган ҳарбий маҳорати учун кўп марталаб ҳукумат орденлари ва медаллар билан тақдирланди. 1943-йил мартида унга генерал-маёр унвони берилди. 1943-йил майидан 1944-йил апрелигача муддатда Собир Раҳимов Москвадаги Олий ҳарбий академияда таълим олди. У академияни тамомлаб, аввал Белоруссияни озод этишда, сонгра Полшанинг Грудзяндз, Гнев, Староград, Дзяддово шаҳарларини озод этиш учун бўлган жангларда саркардаларга хос ҳарбий санъатни намойиш этди. 1945-йил 26-мартда Гданск шаҳрини озод этиш учун бўлган жангда генерал Собир Раҳимов ҳалок бўлди. Собир Раҳимовга олимидан сўнг Қаҳрамон унвони берилди. Полша халқи ўзбек халқи каби генерал Собир Раҳимов номини эъзозлаб келмоқда. Гданск шаҳридаги кўчалар, мактабларга Собир Раҳимов номи берилган.
Ўзбекистонликлар Европа мамлакатларида авж олган қаршилик кўрсатиш ҳаракатида ҳам фаол қатнашдилар. Улар душманнинг махсус лагерларидан қочиб Чехословакия, Полша, Югославия, Гретсия, Франсиядаги Қаршилик ҳаракатига қўшилиб жанг қилдилар. Самарқандлик Г.Г.Булатов отряди Полшда ўнлаб кўприкларни, темир ёълларни портлатди, душманнинг ҳарбий қисмлари ва жанговар техникаси ортилган эшелонларни ағдарди. 1944-йил ўрталарида Словакияда фашистларга қарши кўтарилган миллий қўзғолонда ўзбекистонликлардан партизан отряди командири В. Ф.Мелников, Р.Алламов, А.Нарзуллаев, Р.Ҳамроевлар иштирок этди. Югославияда кўрсатган жасорати учун фарғоналик Уксанбой Холматов 3 марта Югославиянинг мукофотларига сазовор бўлди. Фарансияда 37 миллат ва элатларга мансуб 2200 совет ҳарбий асирларидан тузилган партизанлар полки А.А.Козарян қўмондонлигида франсуз партизанлари билан биргаликда жанг қилиб, Алес, Вилфор, Сен-Шели шаҳарларини, Гар ва Лозер департаментининг қишлоқларини фашистлардан озод қилдилар. Бу жангларда самарқандлик А.Раҳматов, булунғурлик С.Шомуродов, тошкентликлар Р.Раҳимов, Н.Амиров ва бошқалар фаол қатнашдилар. Франсиянинг жанубини озод этишда кўрсатган жасорати учун қўқонлик Ҳошим Исмоилов, тошкентлик Тожибой Зияев Франсиянинг Жанна дъАрк крести ордени билан мукофотланди. Италиянинг Карраро шаҳри конларида ишлатиш учун олиб борилган ҳарбий асирлар орасида андижонлик Т.Қўчқоров ва А.Мамажоновлар италиялик партизанлар билан алоқа боғлаб тоққа қочади. Улар Гарибалдичи партизанлар отрядига қўшилиб, душман қурол-аслаҳа омборхоналарини портлатишда, ёълларда душман колонналарини ёъқ қилишда, кўприклар ва эшелонларни портлатишда фаол қатнашдилар. Ўзбекистонликларнинг Қаршилик кўрсатиш ҳаракатидаги иштироки Европа халқларини фашистлар асоратидан халос қилиш ҳаракатига қўшган муҳим ҳиссаси бўлди.
Уруш ўзининг сонгги палласига кирди. Берлин учун қаттиқ жанглар бўлди. Уруш Қаҳрамонлари Б.Бобоев, Т.Бобоев, С.Умаров, “Шуҳрат” орденининг тўлиқ кавалерлари А.Тўқмоқов ва Б.Ниёзовлар Берлинни забт этишда қаҳрамонларча жанг қилдилар. Берлинни олганлиги учун медал билан ўзбекистонлик жангчилардан 1706 киши тақдирланди. Фашистлар Германияси тор-мор этилди. Германия устидан ғалаба қозонилганлиги учун медал билан 109208 ўзбекистонлик жангчи тақдирланди.
Ўзбекистонлик жангчилар Японияга қарши урушда ҳам қатнашдилар. Улар 22-, 79-, 275-, 388-, 221-дивизия ва бошқа ҳарбий қисмларнинг таркибида жанг қилдилар. Сейсин порт шаҳрини эгаллашда 335-ўқчи дивизия баталони таркибида лейтенант Фозил Каримов, разведкачи Вали Сулаймоновлар алоҳида жасорат кўрсатдилар. Душман соҳилига туширилган десантчилар орасида пулемётчи Нишон Бозоров чаққонлик билан жанг қилиб, японларнинг 10 та аскари ва 2 та зобитини ер тсиҳлатади. У жанговар медал билан тақдирланади. Шунингдек, лейтенант А.А.Каримов, ўқчи взвод командири кичик лейтенант У.Дониёров, пулемётчилар қисми командири С.Қўчқоров ва бошқалар ҳам душманга қақшатқич зарба берадилар. Шимоли-Шарқий Хитой ва Кореяни эгаллаб турган 1 миллионлик Квантун армияси тор-мор қилинади. Жанубий Сахалин, Курилл ороллари япон қўшинларидан озод қилинади. Япония тор-мор этилади.
6 йил давом этган, бутун инсоният бошига оғир кулфатлар солган Иккинчи жаҳон уруши тамом бўлди. Уруш инсониятга қимматга тушди, 50 миллиондан ортиқроқ киши ҳалок бъолди, 90 миллиондан ортиқ киши ярадор ва майиб бўлиб қолди, моддий талофатлар қиммати 4 триллион доллардан ошиб кетди. Уруш Европа, Африка, Осиё ва Океанияда турли фронтларда бўлди. Фашизмни тор-мор этишда кўп мамлакатлар қатнашди. Бироқ урушнинг асосий оғилик маркази СССР халқлари зиммасига тушди. 27 миллионга яқин киши уруш алангасида ҳалок бўлди, 18 миллиондан ортиқроқ жангчилар ярадор ва ногирон бъолиб қолдилар.
Ўзбекистондан жанггоҳга сафарбар этилганлардан 263005 киши ҳалок бўлди, 132670 киши бедарак ёъқолди, 60452 киши ногирон бўлиб қайтди. Бу маъшум уруш туфайли энг камида тўрт юз минг оила бевосита айрилиқ азобига дучор бўлган. Юз минглаб ватандошларимиз меҳнат фронтида заҳмат чекдилар, ўзи емасдан, ўзи киймасдан топган насибасини фронтга жўнатиб азоб-уқубатлар тортди. Ўзбекистонликларнинг урушда кўрсатган мардлиги ва жасорати юқори баҳоланди. 120 минг ўзбекистонлик жангчилар, жумладан, 70 минг ўзбек йигит ва қизлари орден ва медаллар билан мукофотланди. 300 га яқин аскар ва командирлар Қаҳрамон унвонига сазовор бўлишди, уларнинг 75 нафари ўзбеклардир. 32 нафар ўзбекистонлик жангчи учала даражадаги Шуҳрат ордени билан мукофотланди.
Уруш даври Ўзбекистон тарихининг узвий бир қисми, биз уни унутолмаймиз. Ўзбекистонда уруш фахрийларига, уларнинг оилаларига ёрдам берилмоқда, уларга имтиёзлар яратилган. Республика фахрийлар уюшмасининг ташаббуси билан фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан жангларда ҳалок бўлган 400 мингга яқин ватандошларимиз ҳақида архив материаллари тўпланиб, бу маълумотлар асосида “Хотира” туркумида 33 китоб нашр этилди. Фашизм устидан қозонилган 9-май куни Ўзбекистонда “Хотира ва Қадрлаш” куни сифатида нишонланмоқда. Урушда қурбон бўлганларни хотирлаш, биз билан ҳозирги кунларда ёнма-ён яшаётган уруш фахрийларини қадрлаш, эъзозлаш, ҳурмат-иззатйини жўйига қўйишдек улуғвор инсоний ишлар ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда, мустақил Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эгадир.

(Mas’ul muharrir: Nasrullaev Maxmud Ubodullaevich – (SamDU) dotsent, t.f.n.)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин