Саналар
28.03.2024
Баннер
Олтин Ўрда
PDF Босма E-mail

XIII асрнинг 40-йиллари бошида Ботухон бошчилигида ташкил қилинган феодал давлат (Жўчи улуси деб ҳам аталади). Олтин Ўрда хонлари Қуйи Дунай ва Фин қўлтиғидан Иртиш ҳавзаси ва Қуйи Обгача, Қора, Каспий ва Орол денгизлари ҳамда Балхаш кўлидан Новгород ерларигача бўлган ҳудудда ҳукмронлик қилган.
Бироқ, русларнинг туб ерлари Олтин Ўрда давлати таркибига кирмас, балки унга тобе бўлиб, ўлпон тўлар эди. Ботухон даврида Олтин Ўрда пойтахти Сарой Боту (ҳозирги Астрахань яқинида) бўлган; XIV асрнинг биринчи ярмида эса у Сарой Берка шаҳри (Беркахон асос солган; ҳозирги Волгоград яқинида)га кўчирилган. Олтин Ўрда заиф, сунъий бир давлат уюшмаси бўлиб, аҳолиси миллий жиҳатдан хилма-хил эди. Олтин Ўрда аҳолисининг ижтимоий ва маданий тараққиёт даражаси ҳам турлича бўлган. Кўчманчилар ҳаётида ярим патриархал, ярим феодал муносабатлар мавжуд эди. Мўғул феодал зодагонлари экин майдонлари ва яйловларнинг асосий қисмини эгаллаб олган эдилар. Олтин Ўрданинг кўчманчи аҳолиси орасида ҳунармандчилик суст бўлиб, шаҳар бозорларидаги мавжуд буюм ва матолар Хоразм, Шимолий Кавказ ва бошқа ерлардан келтирилган усталар томонидан ишлаб чиқарилар эди. Давлатни Жўчихон хонадонидан чиққан хонлар ндора қилган. Сиёсий ҳаётнинг айрим жабҳаларида ҳукмрон сулола вакиллари бошчилигида қурултойлар — ҳарбий феодал зодагонларининг йиғинлари чақирилиб турилган. Давлат ишларини асосан беклар беги олиб борган. Халқдан солиқ йиғиш иши билан босқоқлар шуғулланган.
Олтин Ўрда давлатининг табиатан заифлиги ва айниқса, унинг асоратига тушиб қолган халқлар миллий озодлик курашининг кучайиши давлатнинг таназзулга юз тутишига яна бир сабаб бўлди. Олтин Ўрда ўзининг ташкил топиши давридаёқ 14 улусга бўлинган бўлиб, уларни Жўчининг 14 ўғли идора қилган. Булардан 13 таси ярим мустақил давлат бўлган ва Ботухоннинг олий ҳокимиятига бўйсунгаи. Мангу Темур (1267— 1280) вафотидан сўнг Жўчи хонадонига мансуб шаҳзодалар ўртасида феодал урушлар бошланган даврда марказий идора муассасаларига ерли кишиларни жалб қилиш тенденциялари кўзга ташлана бошлади. Тўда Мангухон (1280—1287) ва Тўда Буғахон (1287—1290) ҳукмронлиги даврида давлат бошлиғи расман Нўғай ҳисобланар эди. Фақат Тўқтухон (1290—1312) Нўғай ва унинг тарафдорларидан қутулишга муваффақ бўлди. Беш йилдан сўнг янги бошланган тўс-тўполонга Ўзбекхон (1312—1342) чек қўйди. Ўзбекхон ва унинг вориси Жонибек (1342—1357) ҳукмронлиги даврида Олтин Ўрданинг ҳарбий қудрати ниҳоят даражада ошди. Қўшинлар сони 300 мингга етди. Бироқ, 1357 йили Жонибекнинг ўлдирилиши билан бошланган тўс-тўполонлар Олтин Ўрданинг тушкунликка учраганидан далолат берар эди. 1357—1380 нилларда Олтин Ўрда тахтида 25 марта хон алмашиндй. Бу вақтда давлатни расман Мамай (1381 йили вафот этган) идора қилди. XIV асрнинг 60-йиллари бошида Олтин Ўрдадан Хоразм, Астрахань ажралиб чиқди. Польша ва Литва Днепр дарёси ҳавзасидаги ерларни босиб олди. Бундан ташқари, Олтин Ўрданинг нуфузлн улус амирларидан Мамай Москов князи бошлиқ кучли рус князлари иттифоқи билан тўқнашишга мажбур бўлди. У Русияни заифлаштирнш мақсадида катта қўшин билан юриш бошлади, бироқ Куликово жангида тор-мор этилди.
Тўхтамишхон даврида ур-йиқитлар барҳам топди, марказий ҳокимият асосий улусларни ўз назорати остига олди. Тўхтамишхон Мамай қўшинларини Калка дарёси бўйида енгиб, 1382 йили Московга ҳужум бошлади, уни қўлга киритди, шаҳарга ўт қўйди. У ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олгач, Амир Темурга қарши уруш очди. Амир Темур бир неча қонли жанглардан сўнг, Тўхтамиш қўшинларини янчиб ташлади, Волга бўйидаги бир қатор шаҳарларни вайрон қилди. Олтин Ўрда бу қақшатқич зарбадан сўнг ўзини сира ўнглай олмади. XV асрнинг 20-йилларида Сибирь хонлиги, 40-йилларида Нўғай Ўрда, кейинроқ Қозон хонлиги (1438), Қрим хонлиги (1443), 1460 йили Манғит, Астрахань хонликлари вужудга келди. XV аерда Русиянинг Олтин Ўрдага тобелиги сезиларли даражада камайди, 1480 йили Катта Ўрда хони Ахмат (Аҳмад) Улуғ рус князи Иван III (1462—1505) ни ўзига итоат эттиришга уриниб, му-ваффақиятсизликка учради. 1480 йили рус халқи татар-мўғул зулмидан бутунлай халос бўлди. (Б. Аҳмедов)

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин