Саналар
19.04.2024
Баннер
Сергак муаззинлар
11.12.2011 07:34    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Шош шаҳри тўкинлиги, ширин суви, мўътадил иқлими, мунтазам ёмғирлари, боғ ва экинзорлари билан шуҳрат топган йирик мусулмон шаҳарларидан биридир. Ривоят қилишларича, қандайдир мажусий турклар шаҳарни тунда босиб олади ва фурсат ўтказмай уруш олиб бориладиган жойларни белгилаб қўйишни режалайди. Тонгга яқин улар атрофдаги миноралардан тарқалаётган аллақандай овозларни эшитиб қолишади. Бунинг нималигини сўрашганида муаззинлар эрталабки намозга азон чақиришяпти, деган жавобни олишади. Тонг отгунча шаҳарнинг ҳамма жойидан басма-басига азон товушлари эшитилиб турди. Унда (Шошда) тўрт минг жомеъ масжиди бор эди, ҳар бир жамоа олтмиш ёки етмиш хонадоннинг одамларидан иборат эди. Улар бу хабарни эшитиб, ваҳимага тушишади ва шарманда бўлмай туриб қочиб қолишни афзал кўришади. Бунга Шош муаззинларининг туни билан сергак ҳолда тўхтовсиз азон чақирганлари сабаб бўлди. (Абул Фазл Жалолиддин Қарший, «Мулҳакот ас-сурах», қўлёзма, 98-бет).

 
Тарих сабоғи
11.12.2011 07:33    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Ёзувчи Фозил Зоҳиднинг келтиришича, 1873 йилнинг 29 май куни Хоразм тарихи саҳифасига қора ҳарфлар билан ёзилди. Босқинчиларнинг ҳарбий юришлар ва қирғинбаротлар оловида тобланган кўпсонли қўшинлари хонлик пойтахти Хива қалъасига бостириб кирди, муқаддас жойларни оёқ ости қилди, асосий зарба диний ва миллий қадриятларга қаратилди.
Тарихий манбаларда келтирилишича, қалъани истило қилишда 44 та замбарак, бошқа ўт очиш қуроллари ишга солиниб, масжид-мадрасаларга, мақбара ва минораларга қарата ўқ отилган. Жума масжидига тўп отилган пайтда масжид минорасида азон айтаётган муаззин овози янграган. Шу куни олов халқасида қолган 17 та масжидда жамоат бўлиб намоз ўқилган. 22 та мадрасада машғулот давом этган. («Мусулмонлар тақвим китоби», 1999 йил, 4-чорак).

 
Мозийнинг қора саҳифалари
03.12.2011 06:56    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Бугун кўпчилик тиббиёт ходимлари Марям Султонмуродова номини умуман эшитмаган бўлишлари мумкин. Чунки, у қатағон даври жабрдийдаларидан бири. Аслида Марям Султонмуродова Германияда ўқиган, Европа дипломини Ўзбекистонга олиб келган биринчи ҳамшира эди. Аммо унинг умри қатағон даври қамоқхоналарида, таъқибу тазйиқларда кечди.

Батафсил ...
 
Дўппилар тарихидан
07.12.2011 19:19    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Халқ амалий санъатининг энг оммабоп ва кенг тарқалган турларидан бири дўппи бўлиб, у эркаклар, аёллар ва болалар миллий кийимининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Дўппини эслатувчи бош кийимларнинг қадим ўтмишда ҳам мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи далилларни археологик ёдгорликлар, деворий ёзувлар, терракота ҳайкалчалар, ХV-ХVI асрларга оид шарқ миниатюраларида кўришимиз мумкин. Панжикент тасвирий санъатида ҳам бир нечта бош кийим тасвирлари сақланиб қолган.

Батафсил ...
 
Мирзо Улуғбек ва унинг академияси
07.11.2011 13:21    | Муаллиф:    PDF Босма E-mail

Дунё астрономия фани тараққиётида ўрта аср Шарқ астрономияси, жумладан, Марказий Осиё олимларининг фаолияти алоҳида ўрин тутади. Бу даврда, айниқса, Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракат назарияси, амалий астрономиянинг вақт ва жойнинг географик координаталарини аниқлашга доир масалалари бўйича Ўрта Осиё, хусусан, ўзбек алломалари жуда бой мерос қолдирдилар. Бу даврда мусулмон мамлакатларининг юзлаб буюк мутафаккирлари астрономия, математика ва фалсафа фанлари бўйича тадқиқот ишлари билан машғул бўлдилар. Улар ичида Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср ал-Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Хайём, Абу Маҳмуд Ҳамид ал-Хўжандий, Насируддин ат-Тусий, Маҳмуд ал-Чағминий, Қозизода Румий, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Улуғбек каби машур сиймолар ўз ижодлари, илмий мерослари билан Марказий Осиё халқларининггина эмас, балки дунё халқларининг бойлигига айланиб, бугун жаҳоннинг барча эллари орасида ҳурмат билан тилга олинадилар.

Батафсил ...
 


68 дан 69 сахифа

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин