Саналар
21.12.2024
Баннер
Google Earth ёрдамида Сурхондарёнинг Шеробод туманидан тарихий ёдгорликлар топилди
PDF Босма E-mail

Бугунгача Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидан тарих ва археологияга тегишли 140дан ошиқ ёдгорликлар топилган. Бу ҳақда, «Правда Востока» газетасига асосланиб, Daryo.Uz хабар бермоқда.

Бунда Термиз давлат университети олимлари билан бир қаторда, олти йилдан бери ушбу ҳудудда изланиш олиб бораётган чехиялик мутахассисларнинг ҳам ҳиссаси катта, дейилади хабарда.

Ўрганиш объекти сифатида бронза, темир ва антик даврга тегишли ҳудуд танланган. Олимларнинг айтишича, Google Earth дастури ёрдамида Шерободнинг кўпчилик ёдгорликлари жойлашган жойлар координатаси аниқланди.

Ўзбек-чех илмий экспедицияси натижасида 93та археологик топилмалар кашф қилинди. Улар қадимий шаҳарлар, қишлоқлар, қўрғонлар, ҳарбий иншоотлар, кўприклар, масжидлар, мадрасалар, сардобалар ва бошқалардир.

Топилмалар кўчманчи чорвачилар ҳақидаги маълумотлар манбаси бўлиб хизмат қилиш билан бирга, Бақтрия ва Тоҳаристон археологиясида янги илмий йўналиш очади.

Айни пайтда топилган ёдгорликлар бўйича инглиз ва ўзбек тилларида паспортлар тайёрланмоқда.

Манба: kun.uz

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин