Саналар
21.12.2024
Баннер
Яссавий башорати
PDF Босма E-mail

Амирлашкар Тошқандга келди. Шодмонхўжани ўлдирди. Нормуҳаммад додхоҳни волийи Тошқанд қилди. Давлат тожук деган кишини Туркистонға ҳокум қилиб юборди. Ўзи Ҳўқандга қайтди. Мазкур Давлат тожук Туркистонға келиши илан атрофдаги элатияни ғорат қилиб, талон-тарож этиб чопди. Бу бадфеъл шумлиғидин жамъи Қозоқия Русияга тобеъ бўлди, келмакни хоҳлади ва оз муддатда Русия Туркистонға кирди. Бу тўғрида ҳазрати Султонул-орифийн Хожа Аҳмад Яссавий Туркистонға айтган башоратлари тўғри келди. Мундин саккиз юз йиллар илгари айтғон эканлар: «Минг икки юз саксон бирда ўрис келғай, Туркистонни атрофини қамсаб олғай». Мунга мувофиқ, 1281 ҳижрийда Туркистон ва Авлиёота Русия тасарруфиға ўтти.

(Ибрат, «Фарғона тарихи», Тошкент, 1991 йил).

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин