Вадуд Маҳмуд. Туркистонда майхўрлик (1923) | ||||
Бўза, май ва умуман кайф берадурғон ичкиликларининг зарарли бўлиши тўғрисида сўзлаб ўлтириш ортиқчадир. Унинг қандайин заҳри беомон экани илман собитдир. Яқинда бутун Русия олимларининг Масковда бўлуб ўткан қурултойи ақлсизлик-жинниликнинг ичкиликка жуда яқин алоқада бўлганини исбот этди. Ушбу мақола «Туркистон» газетасининг 1923 йил 24 декабр сонида эълон қилинган. |