Саналар
03.12.2024
Баннер
Ҳожи Муин. Интиқодоти воҳияга бир назар (1909)
PDF Босма E-mail

Муҳтарам муҳаррир афанди. Ушбу мактубимизга газетангиздин жой берувингиз маржудур.

Русияда ҳуррияти калом ва матбуот верилғондин бери миллатпарвар мусулмонлар тарафиндин мавқеъ интишора вазъ ўлинон газета ва мажаллалар сутунларинда ҳар замон аҳамиятлу масалалар узринда мусодамаи афкор эдулмоқца ва кўрулмоқцадур. Аммо баъзи вақтлар бўш сўзлар ва қазиялар, нобҳангом мубоҳаса ва мунозаралар, ғаразкорона танқидлар жароид саҳифаларинда кўрулуб, газета ўқуғувчиларни мабҳут ва мутаассуф этмакдадур. Бўйла воҳий сўзлар ким тарафиндин сўйланиюр. Канди занимча, Ҳақназаринда ўзини тараққийпарвар кўрсатуви танбаллик ичинда яшаён бир токим беномуслар, шуҳратпараст сафиҳлар, муфаттин иш бузувчи нокаслар тарафиндин сўйлайинур баъзиларни кўрасиз. Ўзини мактаб дўсти кўрсатуб, мактабларни бузмоқ суи қасдинда баъзиларни мушоҳада этсангиз, ўзларининг қувваи таҳририя ва балоғати қаламияларини кўрсатмакчи бўлуб аслсиз хабарлар, бефойда баҳслар, беиборат охири хурофотлар ила олами матбуоти лакадор эдарлар. Аларни ушбу ғаразкорона ишлари миллата манфаат ерина мазаррат, муҳаббат ерина адоват, иттиҳод ерина ифтироқ, башорат ерина яъс вермақцин моадо ақалан бир тийинлик ўлсун фойда еткура олмаз. Зан эдурам, бу масалу афсоналар «Таржумон»дин моадо дигар газеталарда ора-сира кўрулмақlадур. Қавжи «Таржумон» эса 26 санадин бери миллат нажибаси узринда кўб тажриба ҳосил этмакдадур. Биноан алайҳи доимо андиша ила сўйлаюр, атрофли мулоҳазалар ила иш кўриюр, яна такрор айтаман, газеталарда бўш сўзлар кўриюлур. Нетаким, агар бу кун бир газетая «танқиднома» ўқулса, эртаси яна ўшал газетая ёки бошқа бирисина анинг «раддия»си кўрилиюр. Мен бу сўзларим ила «интиқод» масаласини ёмон кўруб, барҳам бермоқ қасдинда дагилам, балки демак истаюрамки, мунаққид киши ўз мақсудини шахсият, нафсоният жиҳатидин мубарро тутмоқ шартила фақат мунассифона ва мудаббирона суратда ёзсун. Токи сўзлари муассир ва қобили эътибор ўлсун, йўқса ёзилмиш шайлари адоват ва нифоққа сабаб ўлуб, рафта-рафта ваҳийм натижалар веруви шубҳасиздур. Бу сўзларима мисол келтируб деюрамки, бу сана ва кечан сана олти-етти ой зарифинда мактабимиза мутааллуқ «Вақт» газетасида икки мартаба ва «Туркистон»да бир карра танқидлар ўқидуқ. Мунаққид кишилар бизга маълумдур. Чунончи, «Вақт»нинг 323 нўмрасида «Мактаб дўсти» имзоли мактубнинг соҳиби Зокиржон Алихонов айдики, ўзи Хўқандда 4-5 кун мактабдорлик қилиб, билмам, на сабаб ўлди (оқчаси кўпайдими ёхуд хизмати миллияси ўсондирдими), мактабини ташлаб кетди.

Яна «Вақт»нинг 416нчи нўмрасида «Зиёратчи» имзоли мақоланинг соҳиби Шокиржон айдики, ўзи Туркистон шаҳрида усули жадида мактабининг муаллимидир. Мазкур муаллим Қурбон байрамининг таътили муносабатила ўз қўлинча ёлғуз тафриҳ ва касб ҳаво этмак орзусила Самарқанда келмиш эди. Самарқанд аҳолисининг «гаштак» деган эски бир расм ва одатлари ворки, аксариятила жума оқшомлари ҳар тоифа ўз касбдоши ва маслакдоши ила ижтимоий мусоҳабат ва касби шаторат эдар. Бизлар ҳам канди маслақцошларимиз ила гаштакимиз вор эди. Мазкур муаллим бизим мактабимиза тушганичун унида ижтимоийгоҳимиза таклиф этдук. Ва анинг ила бирликда ижтимоийгоҳимиза боруб, 3-4 соат миқдоринда она тилимиз ўлон форсий-тожикий лисонила ўз дардимиздин ўтра узун узоди муҳовара ва муколамаларда бўлиндуқ. Мажлисимиза хитом верилдуқдун сўнгра ҳар ким ўз манзилина тарқалиб кетди. Бизлар ҳам муаллим меҳмонимиз ила баробар мактабимиза қайтиб келдук. Йўл асносида муаллимдин сўраштукки, афандим кайфингиз насил, бизим жамиятимизи хушладингизми? Жавобда, йўқ, бан бу форсийча такаллумингиза ҳеч тушунмадим. Келганимдин пушаймон бўлдим. Ҳолингизи бир оз аввал билганим ҳолда ҳеч бу орада келмас эдим, деб изҳори маҳзуният айтди. Бу киши мактабимизнинг пруғромини ва талабаларимизнинг баъзи дурусларидин верилғон имтиҳонларини кўруб кетмишди. Кетгонидин 4-5 кун кечди-кечмадики, «Вақт»нинг 416 нўмрасида «Самарқандда на кўрдум» унвони остинда бир ажойиб мақола ўқудим, имзосина кўз солдим, «Зиёратчи»дур. Мақоласини тамом ўқуб бир оз тафаккур ила бу ғофилона сўзларни ёзон ўшал тотор муаллимдан бошқа киши ўлмадиғини ҳис этдим. Бехабарона ёзилмиш воҳий сўзлари қобили жавоб ва эътибор ўлмаса-да, фақат ўзининг Жуҳулат ва сафоҳатини исбот эдарак танбеҳ вермак қасдила бир-икки ҳарф ёзмоқни муносиб кўрдим. Сўзларнинг мухтасари ушбудир, деюрки: «Самарқанднинг усули жадида мактаби Туркистон тарафларинда хейли машҳур ўлдиғиндин фақат шуни кўрмак учун воруб сўнгра англадимки, мактабнинг шуҳрати ёлғуз бунинг муассиси ўлон муфти Маҳмудхўжа афанди соясинда экан». Энди бунга на дейимли, афандим? Ушбу мактабнинг муассиси ва бош муаллими мулла Абдулқодир ўлдиғи олти санадин бери ҳаммага маълумдурки, гунаш каби ошкорадур. Фақат муфти жаноблари канди манзилларини мактаб учун икки санадин ортиқ билаижрат қўюб, озгина ривожина сабаб ўлдиларки, буни ҳеч ким инкор этмади ва этмаяжакдир.

Яна айтасизки: «Мактабнинг пруғром ва ўқув тартиблари қусурли. Ўқув асбоблари ҳеч йўқдеярликдур». Афандим, пруғром ва ўқув тартибларимизнинг ханки еринда қусур вор. Буни очиқ суратда мўбамў баён этувингиз тевишли эди. Бизлар у жойини қўруб икмолина чолишар эдук. Авет, ўқув асбобларимизнинг матбуа нусхаси оздир. Бунинг сабаби, албатта, форсча рисолалардин қўлланилган фиқҳ, тажвид, қавоиди форсий, ҳисобнинг чоп ўлинмадиғидур. Тожик болаларининг она тилларига мувофиқ ўқуб ёзилмиш мазкур рисолаларини ким чоп қилур, аларнинг табъина кўб оқча лозим ўлажақдир.

Иншооллоҳ! Келажакда бирор соҳиби ғайратнинг ҳимматила табъ ўлинажақдир. Бу сўзларимиз сабабли лисон масаласининг қопуси очидди. Афандим, маълумдирким, бизим она тилимиз форсий-тожикийдир. Аммо умумий лисонимиз туркийдир ва диний лисонимиз арабийдурки, бунга ҳеч шак-шубҳа йўқцур. Ушбу алсинаи салосанинг таҳсили ҳаммая лозимдур. Аммо ҳар миллатнинг ибтидоий таҳсили она тилинча бўлинмамаси ҳодда машаққат-азоб чекуви бад яҳи ўлдиғичун биз талабаларимиза уч сана мутамаддиян форсийча дарс вердуқдин сўнгра, туркчая шуруь этмакка қарор вердук. Даҳи туркийнинг аҳамияти на даражада ўлдиғини оз-моз билдикимиздин, иншооллоҳ, ояндаға тадрижан алимиздин кеддики қадар тавҳиди лисон борасинда ҳам чолишажақмиз. Афандим, сиздин бошқа Абдурашид ва Исмоилбек афандилар каби буюк-буюк зотлар мактабимиза келиб кетмишларди. Аларни тил ва бошқа тўғруларда ҳеч бир гуна, эътирозкорона сўзларини эшитмадук ва кўрмадук. Аммо сизнинг жаҳолатингиздин ноший ўлон лисон алайҳинда атолаи лисон этувингизи камоли таассуфла кўруб ҳайратда қолдук. Яна деюрсизки: «мактабнинг молия жиҳати торлиқдадур». Бу аслсиз хабарни қайси мавсуқ манбадин олуб ёздингиз ё магар коҳини фолбинлик этуб илми ғайбдин хабар веруб қўйдингизми? Мактабнинг мадохили ўз масорифина кифоя этадур.

Мақолангиз охириндаги тавсиянома энг тўғридур. Фақат билмиш ўлингизки, жанобингиз келмасдин бурун ул амр ҳақиқатан ижро ўлмасди. Муаллимимиз ҳамжамиятнинг у таклифини ҳусни қабул ила муташаккиран талаққий этмишди. Маъа мофийхи бу насиҳатингиза даруни дилдан ташаккур айдарак ҳақингиза ушбу ибратбахш мис-раъни ўқумоқ-ла хатми калом айларам, вассалом.

Байт:

Ақлинг вор эса нафсингки ислоҳ айла, ў ғарош.
Мустағриқ ўлурсен у замон ажри жазила.

«Туркистон вилоятининг газети»,

1909 йил, 12 февраль

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин