Саналар
03.12.2024
Баннер
Ҳожи Муин. Намойиш тўғрисинда (1917)
PDF Босма E-mail

Яқинда Туркистон мусулмонларининг Хўқандда бўлгон 4-қурултойинда (билиттифоқ) «Туркистон ерлик Мухторияти»ға қарор берилиб, эълон қилинғонлиғи ва бу муносабат билан Хўқандда зўр намойиш бўлғонлиғи маълумдир.

Эшитишимизга кўра, бу кунларда Андижон, Намангон ва Тошкандда ҳам мусулмонлар тарафидан «Мухторият» фойдасиға тантаналик суратда улуғ намойишлар қилинибдир. Ҳатто Тошканддаги намойиш ниҳоятда дабдабалик бўлуб ўтибдир.

Яқинда Самарқанддаги «Заҳматкашлар иттифоқи» жамияти ҳам бир мажлис қуруб, «Шўрои ислом» жамияти билан биргалашиб «Мухторият» учун намойиш қилмоқға қарор берган ва бунинг учун ўз тарафиндан «Шўрои ислом» жамиятиға тўрт нафар вакил юбориб анинг ризолиғини сўрағон эди.

Лекин на сабабдандир «Шўрои ислом» жамияти бу ишга ризолиқ бермади ва намойиш қилмоқни истамади.

Шунинг учун Самарқандда бўлғули намойиш ҳануз кечикиб турмоқдадирки, бу масала ҳуррият ва Мухториятға қарши бир жиноят бўлса керак.

Энди «Шўрои ислом»нинг бу ишиға қандай маъно бермак керак? Биз бу ҳолнинг ҳақиқатини билмай турубмиз. Ҳарҳолда, биз шўронинг бу ишини ушбу уч эҳтимолнинг бирисиндан холи эмас, деб гумон қиламиз:

1. Қўрқоқлиқ.

2. «Мухторият»нинг фаҳмиға бормаслик.

3. «Мухторият»нинг вужудга чиқишиға ишонмаслик. «Шўрои ислом» ҳақинда мазкур эҳтимоллар тўғри келурми, келмасми мунинг аҳамияти йўқ. Ёлғуз шунчаси бор-ки, «шўро»нинг бу ҳаракати Туркистондаги ўн миллиюн мусулмон қардошларининг асоратдан қутулишларини истамаган каби бўлиб кўрунадирлар. Бу иш эса «Марваж ул-ислом» исмини олғон буюк бир жамиятнинг шаъниға ярашатурғон сифатлардан бўлмаса керак.

Йўқса, ёлғуз «Шўро»нинг намойишға иштироки би-лан «Мухторият»имиз арши аълоға чиқиб, анинг тескарилики билан фаолиятға чиқмай қолмас. Муҳтарам «Шўрои ислом» жамияти шуни ҳам билсунки, букун Туркистон мусулмонлари «Мухторият»га молик бўлдилар. Мундан сўнгра «Мухторият» билан бирга яшарлар ва ушбу йўлда ўз мол ва жонларини ҳам аямаслар. Яшасун Туркистон Мухторияти!

«Ҳуррият» газетаси, 1917 йил, 16 декабрь

 

Муаллифлар фикри сайт таҳририяти нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин